четверг, 27 августа 2020 г.
среда, 12 августа 2020 г.
понедельник, 3 августа 2020 г.
ўзбек будуни
Тутдек тўкилмоқда ўзбек будуни,
Тўкилар кўз ёш қолмади, қуриди.
Қуриди дарёлар, денгиз мотамда,
Қоплади дунёни зулмат қузғуни.
среда, 29 июля 2020 г.
Kitab el-Âsar el-Bâkıyâ . Beruniy
Абу Райхон Беруний. (973-148)
Kitab el-Âsar el-Bâkıyâ 15. Yüzyıl
Ушбу минютура 15 асрда "Китоб эл-осар ал-Боқиё" китобига Беруний давридаги китобдан айнан кўчирилган.
Китобнинг асл нусхаси Эденбург Университети кутубҳонасида сақланмоқда.
Бугунги динсотарлар Берунийни кофирга чиқариб фатво беришлари мумкин.
Хотиним ўқимайди, эркак дўҳтирга кўрсатилмайди..... деб жамиятни Ғарбнинг қулларига айлантиришди.
Барча сохаларда Ғарбнинг технологясига, медицинасига, дорисига.... қараммиз.
Биздан Берунийлар, Ибн Синолар, Фаробийлар,
Ал Хоразимийлар чиқмай қўйди?!
Улуғбекнинг калласи, шайxлар xукми билан олинди.
Туркистон ва Ислом дунёсида кейинги 500 йилда Хонлар, Амирлар Аллохнинг эрдаги сояси дейилди ва Хутбада тиловатда тинмай такрорланди.
-Билим керак эмас!
- Фақат илим бўлса ҳаммани eнгамиз, дейилди.
Оқибат!
Ислом дунёси итило остида!
Аллоҳ бундан бехабарми?
Албатта бу жазодир!
Дунёни босган Ковед 19 га қарши Ғарб чора топиши кутилмоқда.
Нимага Ислом дунёсидан чиққан eтук олимлар Ғарбга кетишади.
Юртимизни динсотарлар босди.
Беруний, Ибн Сино.... лар ўз даврида, энди-энди чиқиб келаётган динсотарларнинг зулмига учрашмаганди. Хужумлар қилинган уларга ҳам.
Аммо кофир бўлди булар, деган фатвони Хокимиятларга тасдиқлата олишмаган.
Хулоса:
Бугунги вазиятимизда гей Ғарб ижоди дейилган интернетдан фойдаланиб инсонларни фосиқ, кофирга чиқаришмоқда.
Бу вокеликни кўриб турган мўминлар биз тарафда бўлишса, уларни куфурда айблаб, аю-ханнос солиш учун минбар топишмоқда.
Ғарб ҳам бундан хурсанд.
Чунки ислом дунёсининг талантли олимлари ўз мамлакатларида динсотарлар дашномларига учрамоқдалар.
Натижа!?
Ғарбга кетмоқдалар, мусилмон олимларимиз.
Ким-кимга хизмат қилишини тушундиларингми?
Мен, дўстларим билан биргаликда, Ислом реносанци (билим чўққиси) даври китоблардаги минатюралардан намуналар бериб борамиз.
Билим ва илимни бирлаштириб яшалган даврлар, ўша 1500 йилларгача бўлган қўлёзмаларда, расмларда қандай кўрсатилган?
Хонимлар-қизлар ўз устозлари, олимлар билан бир мажлисдалар, бошлари очиқ, паранжисиз даврлар.
Ўз билимларини билан мухокамаларда қатнаша олганини кўрасизлар.
Бугунги динсотарлар ота-бобомизни, оналаримизни кофирга чиқаришса ажаб эмас.
Урганжи.
29.07.2020.
понедельник, 27 июля 2020 г.
Ағдарилган қазон
Маълум бир масалани фош қилаётганингизда, ўзингиз билмасдан катта сиёсий қазондаги чўмичга айланиб қолишингиз мумкин.
Чўмични қўлга киритган сийсий актёр, сизни 100 мингларча жойга шўрваcини сузишда фойдаланган бўлса айб сиздамас!
Сиз фош қилган масалангиз ўша конюктурага тўғри келиб қолган халос.
Энг қийин масала сиёсий қазонни шўрва-пўрваси билан ағдариб юборишдир.
Сиёсий актёрлар қўлларидаги бўш қолган чўмичлари билан сизни қувлай бошлайди.
Кланга!
Мен қочмайман!
Ағдарилган қазон, тўкилган шўрванинг аламзадагидан кўзингиз кўрмаётган нарса мен тамонда!
Қазонннг тагидаги олов ва ўтинлар.
Ёниб кул бўлаётган халқ мен тамонда!
Бутун давлатга ўт қўя олмайсиз!
Ё бу дунё маҳкамасида, ёки нариги дунё хисоб-китобида учрашамиз!
Урганжий.
27.07.2020.
воскресенье, 26 июля 2020 г.
Бобомурод хақми, бир назар(я)ми?
Бобомурод хақми, бир назар(я)ми?
Мен натижага қарайман! Хатичаларнинг қилган яхшиликлари (авфнома) учун, бугунги малъун тузимни оқламайман!
Сиёсий технологялар орқали мажуд Шавкатистон Клан тузимининг шаклларига хизмат қилган ва бугун видео қилиб ўз дастагини билдирган инсонни Хақназаров деб қабул қилмаганман. Бирон марта бу ҳақда исми Бобомуроддир демадим. Кланнинг ўнларча Бобомуродни хақназар қилиш имконяти бор.
Ва шундай бўлмоқда.
Шу кунларда Бош прокурор Майкл Лаубернинг истефоси ва кутилаётган тергови Кланни саросимага солмоқда.
2018 йилда Бош прокурори Майкл Лаубер, ёрдамчилари Патрик Лейман, Винзет Шнелле Тошкентда бир хафта қуюқ мехмон қилиндилар. Эвазига, ўша кунлари Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги 42 рахбарнинг Швейцарянинг 5 та банкасидаги бойликлар хақида текширув тўхтатилган эди. Швейцарянинг Билд газетаси текширувига кўра бу коррупцион схемани Ўзбекистон бўйича терговчи Патрик Лейман юритиши керак эди. Лейман, Гулнора Каримовага оид музлатилган 133 миллион $ ҳам Шавкат Мирзиёевга қайтарамиз деб ваъда берган. Бу хақда матбуот ҳам хабар берганди.
Биз Швейцаря Парламентига мурожат билан чиқдик.
Патрик Лейман ишдан олинди, Винзет Шнелле тергов қилинмоқда. Ўзбекистондаги "саёхатини" тарифламоқда шу кунларда.
Мана энди собиқ Бош прокурор Майкл Лаубер ҳам Клан билан алоқаларини гапириши мумкин.
Ўзбекистонни бошқараётган Клан хақидаги тергов ишлари ҳам қайта бошланиши мумкин.
Пайтавасига ўт тушганлар қаторига Хақназаровни ҳам киритилишини кутмаган эдим.
Вазифасини бажариб бўлди деб қараб келмоқда эдим.
Бобомуроднинг бундан асло хабари бўлмаслиги мумкин......
Сафар Бекжон Урганжий.
26.07.2020
воскресенье, 19 июля 2020 г.
суббота, 18 июля 2020 г.
Cиёсий жавобгарлик Хокимиятда.
Маънавий ва сиёсий жавобгарлик Хокимиятнинг зиммасида.
Ўзбекистон ахолисининг 50% бу вирусдан зарарланади.
1,5% ўлим холати содир бўлиш эхтимоли бор.
150-200 минг инсон халок бўлиши мумкин.
Агар, Ўзбекистон Ҳокимияти биз талаб қилган пайтда Хитой билан борди-келдини тўхтатганида ва кескин чоралар кўра бошлаганида аҳвол нисбатан яхшироқ бўлган бўлар эди.
Хозир бутун Ўзбекистонда Қорина вирус (Ковед-19)нг мутатцион шаклланиши бошланган.
Инсон ўпкасида шаклланган вирус ҳудди шу шаклдаги бошқа бир инсонга юқиши оқибати ҳалокатга олиб келади.
Генетик кодлари бир хилга яқин бўлган яқин қариндошлар, ташқаридан мутъацион бўлган бошка вирусни оилага олиб келиши, ўта таҳликалидир.
Ўзбекистон ахолиси вирусни бир марта юқтирганида оммавий касалланишларга учрамасди.
(Вирус тахминан 2019 йилнинг ноябрь ойидан буён тарқамоқда).
Декабрь ойида Тошкентга бориб келган Switzerland-да яшайдиган ўзбек оилалари вирус юктириб келганлар бунинг окибатида эса Switzerland-да даволанишган.
Вазият эпедемия, даволаниш тизими кеч бўлса ҳам тартибга солинмоқда.
Асосий йўналиш 70% ўта камбағал халқ.
Oчлик холатида яшаш имунитетини пасайтиб юборган,
бунинг окибатида эса бир марта юқтирилган вирусдан халок бўлишининг олди олиниши кийиндир.
Бойларнинг саҳоватига қарам 70% ахоли, Россиядан келадиган пулларнинг тўхташи, муҳожирларнинг бир неча миллионнинг ватанига қайтиши.... инқирозга олиб келиши мумкин...
Хокимият бунга тайёрми?
Диктатор Kаримов давридаги оммавий қатлиом қилиш билан қўрқитиш методи ишга ярайдими?
-Мен Ҳокимиятга қаршиман!
-Давлатимизнинг душмани эмасман.
-Вазиятдан энг оз зарар билан чиқиб кетиш учун маслаҳатлар беришда давом этаман.
Маънавий ва сиёсий жавобгарлик Хокимиятнинг зиммасида.
Шaвкат Мирзиё, оиласи ва яқинларига 2020 йил август ойигача вирус ҳужуми булишини айтмоқда ва қарантинда сақламоқда.
Халқимизга эса тез орада ўтиб кетади деган ялгон ваъдалар билан уйига қамамоқда.
Хеч қандай моддий таминотсиз август ойигача уйларида утирадиган халқ билан очиқ мулоқат қилиш вақти етиб келди.
Сафар Бекжон Урганжи.
Ёзувчи.
Халқаро ёзувчилар парламенти аъзоси.
Сиёсатчи.
Швейцарiя.
30.03.2020
понедельник, 13 июля 2020 г.
Туркистон хазиналари масаласи
Россиянинг Бухоро Амирликидан олган карзлари
Сафар Бекжон Урганжий.
Бухоро Амирлиги Бош вазири амакиси.
(1992 йил Туркиянинг Гозийантап шахрида Бухаро Амирлиги ворислари мажлис утказишган. Мажлисда Сафар Бекжон Урганжий Бухоро Амирлиги иктисодий мероси хакида расмий баёнот бера оладиган ваколатли шахс килиб тайинланган. 1992 май ойида Узбекистон Жумхуряти Адлия вазирга /Б.Маликов/ ва Узбекистон Призиденти девонига ушбу ваколат расман топширилган)
02.04.2016 Lausanne . Switzerland
суббота, 11 июля 2020 г.
Натижа!
Ўзбекистон давлатчилиги бир овуч ўғри ва қотиллардан иборат эмас.
Клан , 2018 йилгача бўлган даврда даромаддан бошқа нарсани кўзи кўрмасдан, халқимиз соғлиғини барбод қолмоқда эди.
Ўзбекистонга назорасиз кирилаётган озиқ-овқат махсулотларининг аста-секин захарлашга қаратилганини фош қилган эдик.
Бу видеодастурларда;
1) макка шакари сиропи ва маҳсулотлари
2) палма ёғи ва ишлатилган тайёр маҳсулотлари
3) мева сувларинг баъзилари синтетик пудларидан тайёрланганлиги
4) сохта вакцина дориларининг киртилаётганлиги.....
каби масалларини фош қилган эдик.
Натижа!
Айтиб ўтганимдек барча қадрлар xоин эмас.
Биз видеодастурларда тилган олган масалаларни Хукуматдан топширик олмасдан ҳам назорат қила бошлашди.
Бугун, кеч бўлсада юқоридаги фош қилинган масалларни хал қилиши учун кураш бормоқда.
Бу ишда бизга ёрдам бераётганларга Аллох ажрини қиёматда беради деб умид қиламиз.
Урганжи.
11.07.2020
Қўйдай қирилиб кетмасдан, вахший бўрилардан курашинг!
2019 йил сентябр-декабр ойларида 10 тача видеодастуримда бактерялар, вируслар, кимёвий қуроллар хақида гапирдим.
Халқ соғлиғини сақлаб қолиш чоралари хақида, тавсиялар бердим.
Баъзи инсонлар мени, вахимачи деб устимдан кулишди.
Асоссиз маълумотлар тарқатдинг, деганлар бугун, бутун дунё нималар билан курашаётганидан бехабардайлар!
Қозоғистонга ўхшаган қарамликдаги давлатлар сиёсий ва харбий уриш, сепаратизмга айланиб кетмаслиги учун бу масалани айта олмайди.
Мен ҳам бактерологик қурол ишлатилганлик гумони бор дедим.
Гумонланишга хаққим бор!
Туркистоннинг қозоқ халқини атайин, махсус қириб юборилган эди.
Россия Имперяси, 1930-33 йилларда 4 миллиондан ортиқ қозоқ халқини ўлдирилган.
Хитой 1,4 милион Шарқий Туркистонлик қазоқни очдан ўлдирган.
Бугун Хитой канцлагерларда миллионларча уйғур , қазоқ, татар, ўзбекларни аста секинлик билан йўқ қилиб бормоқда.
Россия ёки Хитой бизнинг минтақада қилган оммавий қатлиомларини такрорламайди деган кафолат, кимда бор?
Мени вахимачиликда айблаганлар тарихдан дарс оламаган кўринади!
Aсоссиз деб қаралган видеодастурларим oлти ойга қолмасдан тасдиқланди.
Хатто, мен халқни қўрқитмай деб юмшатган воқеалар дахшатли тус олмоқда.
Қўйдай қирилиб кетмасдан, вахший бўрилардан курашинг!
Таслим бўлманг!
Сафар Бекжон Урганжий
10.07.2020.
суббота, 4 июля 2020 г.
Кланнинг хизматчилари, 90 оиладан бири!
Кланнинг хизматчилари, 90 оиладан бири!
Кланнинг мухим хизматчиларидан бири бўлган Файзулла Муллажанов ишхонасидаги кабенетида ўлган эди.
Клан давлат бошқарувини, талончи оилаларга бўлиб берган.
Ўлиб хам бу ишлардан қуртила олишмайди.
Болалари зудлик билан мансабга ва иқтисодий калит нуқталарга ишга қўйилади.
Откат олдингидай давом қилади. Фаызулла Мулажановнинг иккита ўғли Абдумажид ва Абдуқаххор давлатнинг калит нуқталарида рахбар. Уларга генераллик рутбасини Мирзиёев бериган. Муллажановларнинг ўмарган бойликларини ситилар қуриб давлатни манаполиялаштираяпган Жахонгир Ортиқхўжаевга олиб беришди. Кланга бериладиган откат (обшак) пулидан бош тортган Муллажановларга 2019 йилда катта зарба берилди.
" Муллажановлар 1, 8 миллард $лик чўтал беришга рози бўлган.
Бу пуллар ситилар қурилишига сармоя сифатида киритилди.
Клан исмларни эмас, 90 та, оилани назорат қилади. 90 та, оила эса Ўзбекистонни таламоқда. Бу гаплар оддий ўзбек учун тушунарсиз. Клан ҳаммани сотиб ололмаган!
Шуни билиб қўйсин!
Сафар Урганжий.
04.07.2020
пятница, 3 июля 2020 г.
Давлат хазинаси Клан химмати.
среда, 1 июля 2020 г.
Мирзиёний ижодидан.
понедельник, 29 июня 2020 г.
МИРЗИЁНИЙ ҒАЗАЛИ.
МИРЗИЁНИЙ ҒАЗАЛИ.
Қўшиқ айтинг, яйраб-кулинг, мен сизга лағмон чўзай,
Қазону-чўмич бизда ялоқ тутинг, мен сизга явғон сузай.
Путин оғам омон бўлса, лағмон пишар тўйсин қулоқлар,
Қорни очлар исён қилса, итларим боғлаган ипларин узай.
Ўттиз икки миллион хонанда-ю, нозанда жилвалар қилсин,
Мадх айласунлар, семирган қўчқордайин мен сизни сузай.
Мирзиён тахаллусим, ашорлар битай, бастакор халқ керак,
Емаk-ичмаkни бас қилиб ишланг, мен сизга озроқ хурай.
Лағмоний бастакор топилиб,
мусиқа басталанишини кутиб қолувчи
Сафар Бекжон Урганжий.
28.06.2020.
понедельник, 22 июня 2020 г.
Путинзм тахликаси
"Ватник-патниклар" хурсандликларидан дўпписини осмонга отаётган кунларда яшаяпмиз. Ғарбнинг очафат банкирлари, Советларни йиқиш учун кетган 70 йиллик курашни ҳавога совуришди.
Ғарб банкирлари эски советлардан келаяпган бойликлар тўхтаб колмасин деб, Путинни астойдил хафа қилдирмадилар. Путин бундан уддабиронлик билан фойдаланди. Ғарб сиёсий элитаси эса банкирлар қўлида қўғирчоқ бўлиб қолмоқда. "Россия советлар йиқилганлигини қабул қила олмайди" - деб бот-бот айтганига қарамай нефт ва газ нархи юқори қийматларда тутиб турилди.
Советларни йиқиш учун нефт баррели 17 $ гача туширилганди. Афғонистонда бошланган уришга кирган советлар бутунлай хонавайрон қилинди. Бу гал кеч бўлса ҳам худди шу йўл билан Россияни тўхтатиш чоралари изланмокда. Нефт қайтадан 20-30 $ атрофида тутиб турилмоқда.
Афғонистон ўрнига Сурия уришига киришга мажбурланган Россия қайтaдан зайифлатилмоқда. Аммо бу гал Россия сутдан оғзи куйганлигидан, қатиғни пуфлаб ичаяпди. Собиқ республикалар раҳбарларини жиловлаш, мавжуд ҳарбий-иқтисодий иттифоқчиликни сиёсий бирлаштириб, ягона давлат эканлигини эълон қилишга ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Ғарбдаги банкирларга бойликларини олдириб кқўйган Туркистон диктаторлари Путиндан мадад кутмоқдалар. Ҳатто Россия вассалиги остида ҳокимият сақлаб қолинсин деган янги бойлар суриси босими ҳам кундан-кунга кучаяпди.
Совет режимининг биринчи босқичига хизмат қиладиган пионерлар ташкилоти Россияда тикланган. Навбатда комсамол ташкилоти. Исми муҳим эмас. Асосий йўналиши Россия имперячилиги учун идология минбари яратилишидир.
"Мустақиллик бизга нима берди" деб бақираяпган ўзбек ватниклари учун бирлаштирувчи ташкилотлар аста-секин тикланаяпганлиги таҳликалидир. Ўзбекистонда миллий кадрлар, ҳокимиятнинг фақат буйрократик ишларидан юқорига кўтарилмайди. Россияда тайёрланган кадрлар раҳбарлиги давом этмоқда.
Халқ Россиядан келадиган мардикор пулларига қарам қилинган. Бу психологик равишда Путинизм тарафдорлигини оширадиган омиллардан бири. Коррупсия ва зўравонлик шу даражага олиб чиқилди-ки мустабит советларни қўмсайдиган аҳоли сони оммамийлашди. Давлатда ғоя моддиятизм билан алмаштирилди. Ислом сохталаштирилиб маддох муллалар синфи яратилди. Буларнинг барчаси планли равшда Москов мутахассислари тарафидан бошқарилмоқда.
Ўзбекистон оғир ва енгил саноатидаги барча завод-фабрикаларнинг деярли барчасининг 49% аксиясини Россия олганди. Аммо улар бу фабрикаларнинг ишлаб кетиши учун бир тийин сарфламадилар. Кўриладиган 49% зарардан кўра ишсиз қоладиган кишилар муҳим ва Ўзбекистон ишлаб чикарувчидан истеъмолчига айланиши муҳим деб қаралгани аниқ.
Трактор, Агрегат, Ташселмаш, Экскаватор, Кабелний, Фатон... заводлари махсус йўқ қилинди. Ишчи синифининг йўқ қилиниши диктатор Каримов учун ҳам керак эди.
Пойтахтдаги сиёсий ҳаётда ишчилар катта рол ўйнаши мумкин эди.
Путинизм шарпаси аста-секин эски советларни айланиб юрибди. Айниқса Туркистонда бу шарпанининг қонли башараси эрта индин кўрина бошлайди.
Биз фолбин эмасмиз. Манзили кўринган қишлоқга йўл кўрсатувчи изламаймиз халос.
Ҳууу тепаликнинг орқасига каранг, Путинизм шарпасини кўрасиз...
Сафар Бекжон.
Uzdemfundsuisse раиси.
30.10.2015 Lausanne.
Рус имперяси боскинчи эмасми?
Кейинги уч юз йилда Рус имперяси турт марта бошкарув шаклини узгартирди.
Манархия, Конститутцион манархия, Социализм ва "Демократя" шаклларида давлат тузумуни узгартирди. Уз калоняларини хар гал вактинча булса хам озгина мустакил булиш имконини берди. Аммо хар гал куп утмай конли урушлар вa вайронагарчиликлар келтириб чикариш эвазига гуёки куткарувчи ролида кайтадан вассалликлар барпо кила олди. Рус Имперясининг бундай кобилятдаги ички кадрлари борми? Дунёда Имперялар таркаб кетганликларини тарихдан биламиз. Рус имперячилиги рус иркчилиги асосига курилганлигидан уз худудларини саклаб келмокда деган фикрдамиз. Очлик ва руслар уйларига келаётган табутлар иркчиликлари, буюк рус шовинизмини тухтата олмаяпди.
Аммо "руский мужик"нинг бор бойлиги улуг рус миллати деган сифатдан бошка нарса эмас. Русяни Пётр бирдан бошлаб хеч качон ирки рус булганлар бошкармаяпди. Бепаён рус тупрокларидаги туганмас бойликларга рус булганлар эгалик килмаяпди. Бу бойликлар каймоги Россия банкаларида сакланаяпгани йук. Демак рус мустамлакаларидан келадиган даромаднинг каймоги русларга колаяпгани йук. Россиянинг 4 та тузум узгартириб яна хам уз тупроклари саклаб колишидан манъфатдор булганлар Гарб имперялистларидирлар. Улуг рус мужики улар учун восита халос.
Мен Туркистонлик бир ойдин сифатида Советлар таркаш арафасида бугунги мухтамал ходисаларни бутун имконлар билан тушунтириб келмокдаман. Куйида маколада уша хотиралардан биттаси ёзилганди.
14.06.2015
xxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxx
Украина бухрони Б план эди.
Совет иттифокини камраган иктисодий бухрон тинч йул билан иттифокни таркатиб, янги мадел иктисодий тузум доирасида кайтадан бирлаштириш кераклиги таказо килмокда эди.
Гоявий асосларга боглик килиб етиштирилган совет(рус) кадрлари истар-истамас номигагина мустакил булган янги давлатларни бошкаришга давом етишлари аник эди. Россия 20 йил ичида кайта бирлаштириш давридаgi исён килиши мухтамал булган 4 давлатни парчалади. Энг огир масала Украина эди. Гарб Путинизм руслар орасида гоя даражасига кутарилганини билмай колди. Россиядаги демократ мухолифлар хам бу боскинчиликдир демади. Узлари хокимиятга келсалар Киримни кайтармасликларини айтишмокда. Бу тахдит Узбекистон учун хам мавжуд. Агар Каримов 1991 йилда бизнинг фикрларга кулок тутганида тахдит бугунги кадар катта булмаган буларни. 1991 йилда Kаримов билан юзма-юз куришганимизда бу масалада каттик бахслашдик. Туркистон Харбий Округи инвертаризатцияси Kазакистон билан келишган холда ягона армия тузиш таклифини айтдик. Таникли Казoк ижтимоий-сиёсий арбоб Улжас Сулаймонов рахбарлигида Алматада утказилган конфернсяда бу хакда даклад килгандим. Бу фикр Нурсултон Назарбаевга жуда маькул булганлигини айтишган эди. (Бу таклифларим уша пайтлардаги ЕРК газетасида босилди)
Аммо бу Ислом Каримовга маькул булмади. Тошкентдаги учрашувда Крайнов хам катнашганди. Уйлайманки бу учрашувлар ёзиб олинган. Уша пайтда ягона банкачилик, пул бирлиги ва Фаргона водийсидан Казакистонга келишув асосида 2-3 миллион ахолини кучириш таклифларимиз бугун канчалик ахамият касб килганлигини куриб турибмиз. Бу таклифларимиз Казакистон тарафига хам берилган. Архивлар караб чикилиши мумкин. Аммо Узбекистонниг мавжуд хокимияти давлатчилик учун хизмат килмади. Бундан кейин хам килмайди. Бу одамлар тезлик билан истифо килишлари кeрaк. Dавлатчилик саклаб колиниши ёки Путинизмга курбон булиш арафасида турибди.
Каримов на факат диктатор хатто хоиндир. Совет иттифокидан колган атом ракеталарини Россияга берди. Бу халкаро босим остида булди. Аммо атом тадкикотлари марказидаги реакторни Каримов уз ташабусси билан берди. Хар кандай шароитда хам бу марказни саклаб колиш керак эди. Олимларимиз номалум сабаблардан киска вакт ичида улди. Тирик колганлари Россияга кетди. Бир рахбар уз халки этиштирган стратегик масаладаги олимларни химоя килмас экан, бу давлатга хиёнатдир. Сиёсий бухронни, иктисодий талон-тарожни урнини тулдириш мумкин. Аммо атом сохасидаги етук мутахасислар хар куни тугилмайди. Бугунги кунда бундай мутахасисларнинг йук килинишига маьсул ва ягона жавобгар Узбекистон Президенти , Олий Бош кумондон Ислом Абдуганиевич Каримовдир.
Сафар Бекжон
Uzdemfunsuisse раиси
Lausanne. 18.11.2014
вторник, 2 июня 2020 г.
Ватанимизга душман бостириб келса:
воскресенье, 31 мая 2020 г.
Mасалани хал қилиш
Мана Сизлар кундалик ҳаётда гувохсизлар.
Инсонлар Хокимиятнинг хар қандай поғонасига нафрат билан қарайди ва буни ифода қилишдан қўрқмайдиган бўлишмоқда.
Бу эркинлик берилганиданми?
Йўқ!
Бу УМИДВОРЛИК чўкиши натижасидир.
Мирзиёевнинг ўрнига 40 -50 ёшларидаги бошқа биттаси бўлсаям , бугундагидан баттар бўларди. Чунки инсонлар Хокимият абадий, ўлгунича битта шахсда қолади деб ўргатилган.
Сайлов инсофга ... келишга, ишонч қолмаган. Натижада инсонларимизда, буниси 70-80 ёшларида ўладиган бўлса яна шунча йил кутар эканмизми, деган умидсизлик пайдо булган.
Олдинига инсонларимиз, Хокимиятга тасодифан яхши одам келиб қолар деб кутаётганди.
Каримов даврида; -Каримов рак бўлибди, ана ўлади, мана ўлади... деб умидворликда сабр қилишмоқда эдилар. Мирзиёев ҳали ёш.
70-80 ёшгача ўтирадидан бўлса умримиз кутиб ўтадими... деб утопия яшай бошлашди.
Жамиятнинг УТОПИЯ да қолиши Хокимият эгаларинг талон қилиш ва суриш керак назариясига асос бўлмоқда.
Биз қилаётган ишнинг мазмуни;
Талон қилиш ва суриш сизни қутқармайди. Қаерда бўлсангиз ҳам орқангиздан борамиз ва фош қиламиз. Сизлар борган давлат билан келажакдаги алоқаларни ҳавф остига қўямиз.
Давлатлар ўртасидаги муносибатлар банклар ва мулклардан иборат эмас... демоқдамиз! Россия ва унинг сатолитлари (Узбекистон, Казағистон, Азарбайжон) Ғарб давлатларидаги сиёсий партияларни сирли шаклда молиялаштираяпди.
Ўзига қарам элита яратмоқда эди. Бу эса адолатли сайловлар ва Хокимиятларга ишончни ўлдирмоқда. Молиявий кучларни коррупсиялштириш ишлаб чиқаришни ўлдирмоқда.
Хитойга қарамлик ошмоқда. Ковед 19 бунга чек қўйди. ЕИ давлатлари тарқаб кетиш арафасида. Бунинг олдини олиш учун ишлаб чиқариш 5 ойга тўхтатилди.
Инсонлар озиқ-овқатдан бошқа нарса харид қилмайдиган бўлди. Завод фабрикаларнинг Хитойда турганларини кридитлаш, сигорталаш тўхтатилди. Бу завод фабрикаларнинг Ўзбекистонга бориши адолатли тузим ва талон-тарожнинг тўхтатилганлиги асос кретери хисобланди. Денгиз ва окянларга боғлиқ эмаслиги иккинчи даражали, баъзи соҳалар учун муҳим деб қаралмоқда.
Ўзбекистон ўз раҳбарларинг коррупцион схемалардаги ролини рус мафияси шаклантирган Ғардаги сиёсий элита орқали хал қилмоқчи эди.
Ғарбда давлат ва Хокимият сиёсатчилардан иборат эмас. Ижтимоий ташкилотларнинг бошқарувга тасири кучли. Улар бу мақомни курашиб қўлга киритишган. Ўзбек жамияти ҳам курашиб ана ўшандай кучни қўлга киритиши керак. Акс холда жамият подишох ўлиб ўрнига инсофли бири келади деб умри ўтаверади.
Мен Ғарбда Хокимиятга ашаддий ирқчи фашист
( Австрия) ислоҳ бўлмас коммунист-антикапиталист
( Грек) Хокимиятга келганига гувох бўлдим.
Сайлов ва демократя жойида эди. Аммо давлатчилик механизми қайта қурилишига йўл қўйилмади.
Қандай келган бўлсалар ўшандай кеткизилди. Жамиятдаги сайловга қатнашган кўпчилик овози эмас , қатнашмаган аммо Хокимиятни доимий назорат қилаётган жамоатчилик кучлари, масалани хал қилишди.
Сафар Бекжон Урганжий.
31.05.2020
Кўп гапиргандан фойда йўқ!
воскресенье, 24 мая 2020 г.
Шаклланиб-парваришланажак фирқага!
Шаклланиб-парваришланажак фирқага!
Ўзбекистон давлати мустақил бўлмасиданоқ, мухолифат шаклланди.
Истилочилардан қолган вассалларга қарши курашди.
27 йил мабнойнида мингларча мухолиф фикрлайдиган инсонлар ўлдирилди.
Қолганлари, қамоқ ва сургунда азоб чекдидар.
На давлат истилочиларига ва на-да, уларнинг вассали диктаторларга бир оғиз қарши чиқмаган "янги муҳолифат" Ўзбекистонда шаклланиши керак эмиш.
Буни Мирзиёев айтибдилар.
Мирзиёевнинг барча ишига қарши кураш эълон қилган одам, инсоф қилсин!
Айтинглар!
Тепадагилар тарафидан шакл берилмаган мухолифат бор чет элларда, денглар!
Уларнинг бир қошиқ қонидан воз кечиб, ўз ватанларига хеч бўлмаса турист бўлиб киришларига рухсат берасизми?...
Умидвормиз?!
Кейинги марузангизда бу хақда гапингизга илҳак бўлиб қоламиз!
Бизлар Ўзбекистонда барчага тенг, адолатли сайловлар бўлишини талаб қилмоқда эдик.
Бундан кейин шаклланганлар даври келганини, илғамай қолган эканмиз.
-Яшасин Ўзбекистонда парваришланадиган, шакланадиган мухолифат!
-Қамоқдагиларга,
-Сургундагиларга...
Энди у ёғи сизга хавола!
Урганжий.
24.05.2020
пятница, 22 мая 2020 г.
Қочадиган тешик топсангиз, чиқадиган эшик тополайсиз!
Қочадиган тешик топсангиз, чиқадиган эшик тополайсиз!
Ўzбекистон ДХХсининг шарафсиз ўрисқуллари!
Собиқ Бош проқурор Pашид Қодировнинг яширин хазинасидан чиққан 39 тонна олтин воқеасини ёлғон демоқдасизлар!
2008 йилда диктатор Ислом Каримов сенат минбаридан туриб, сенатор Николай Кучерский ва хамтавоқларини кўплаб тонна олtин ўмарганликда айблаган эди.
Барчасини очиқ маҳкамада судлашга ваъда берганди.
Кучерскийни барча унвонларидан махрум қилганди.
Ўзини ушлаб келиб қамайман деганди.
Нима қила олдиларинг?
Кучерский бамалол юриди ва барча ўмарилган олтинларни болаларига мерос қолдирди.
Мирамонович эса қамоқдагиларни авф қилди. Бир грам олтин ҳам давлатга қайтмади.
Рашид Қодиров олтинлари 39 тонна эканлиги жозибали кўринмоқда.
Аслида Pашид Қодировнинг чет эллардаги пуллари ва топилган нақд пулларига 100 тонна олтин сотиб олса бўлади.
Рашид, Ўзбекистонни ўмарган 90 оила орасида 5 ўринда ва умумий бойлиги 4 миллард $ яқин деб хисобланган.
Бу хисоблар, Гулнора Каримованинг тапшириғига кўра МХХ нинг иккита ўринбосари тарафидан йиғилган сирли маълумотларга асосланади.
Олтин ва бошқа жавохиротлар халқ диққатини тортадиган бойликлардир.
Cобиқ раҳбарларнинг уйларидан чиққан нақд пуллар олдида Рашид Қодировнинг хазинаси, супрада урвоқдир.
ДХХнинг ўрисқуллари!
Оққан дарё бир кун барибир оқади!
Бу халқ , Имперялар қуриб дунёни ярмини бошқарган.
Унгача сизларга ўхшаган хоинлар касофатидан пароканда эди.
Аммо бирлаша олди ва у муҳташам Иперяларни қура олди.
Оз қолди.
Халқ олдин сизларни таниши керак эди.
Танитмоқдамиз!
Душманини танiган халқни ҳеч ким тўхтата олмайди.
Ўмарилган бойликларни қайта топадиган ҳам халқдир.
Қочадиган тешик топсангиз, чиқадиган эшик тополайсиз!
Сизларда талон қилиш имкони бор экан, Хокимиятда эканлислар дўстларингиз ёнингиздадир.
Халқ аёқлари остида ётганингизда хеч бир дўстингиз қутқармаслигини кўрасиз.
Оз қолди сабр қилинг!
Урганжий.
21.05.2020
Истилочиликнинг таянчи — майда миллатлар.
Истилочиликнинг таянчи — майда миллатлар. Чор Россияси Туркистон ишғолини амалга оширишдан олдин ва кейинчалик доимий равишда майда ...
-
Hoinning tili, dini, millati bölmaydi. Hoin, hoindir! Hoinda vatan ham bölmaydi. Qaerda yashasa ham, be-vatandir. özbekistonda yshab, rusdan...
-
САФАР БЕКЖАН У ВХОДА НА ТОТ СВЕТ Сафар Бекжан -1961 г.р., узбекский литератор, диссидент, бывший узник с...
-
Сафар Бекжон, Швецария. Кўплаб мухлисларимиз хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда Халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси, ёз...








