24 Mayıs 2015 Pazar

Тарих тарбия мактаби, муаллими бугунимиздир!



     Бир халкининг бугунги сиёсати,    тарихда ота-боболарининг килган оламшумул    ишлари эвазига  магрурланиш асосига курилмаслиги керак.  Биз узбекларга узок тарихдаги Туркийларнинг барча буюкликлари "хатлаб" берилди. Биз ана уша озок тарихдаги буюклик билан яшатилмокдамиз. Бошка Туркий халкларга тарихда хеч нарса колдирилмади. Хоразимий, Инб Сино, Беруний, Фаробий, Амир Темур, Бобир, Навоий.... барчаси узбеклаштирилди. Туркистонниг бир парчаси булган булган казок, киргиз, туркман...ларга узок тарихда хеч нарса колдирилмади. Утмишдаги буюк ишлар факат узбекларнинг мулки деб тарих яратилмокда. Худди уша даврда бу буюкларимизга Узбекистон паспорти берилгандай килиб танитишади. Агар биз бу кишилар туркий миллатга оид деган тарих ёзганимизда узбеклар кемтик булармийди? Йук албатда. Узбек кавмининг  хам туркий эканлиги бу byюкларимизга меросхур булишга ва таримизни ёритишга хаккимиз булган буларди.   Аммо рус тарихчилик мактабидан этишиб чикканлар хали хам жиловни уз кулларида тутиб туришмокда.  Аммо бошка туркий халклар хам уз тарихини ёритиш учун узбеклардан ортиб колган буюкларимиз билан кифояланмокдалар. Улар якин тарихни узлари учун асос килиб олишга мажбур колгнлар. Балким бу яхши хам булгандир. Чунки якин тарих бугунги сиёсий хаёт билан богликлиги сакланиб келмокда-ки казокларнинмг аксарият кисмида Россияпарасликга карши кайфият бор. Узбеклар якин тарихни билмаганлигига нафакат мавжуд режим айбдор. Узимиз хам куркок-лаганбардор ва моддиятпарастликга берилганлигимиздандир. Оддий мисол: бир неча миллион узбек чет элларда доимий яшамокдалар. Булар ичидан нахот-ки беш унтаси якин тарих мутахасислигига укий олмамаган. (албатда катта даромадли иш эмас,  тарихчилик). Казокистонда нисбатан иктисодий эркинлик бор. Хамма тижоратга урмади узини. Итданам-битданам карзи булган Kиргизнинг магрурлигидан от хуркади. Ташкаридан осон бошкариладиган халкларни,  узок тарих буюклиги реал кундалик хаётдан узоклаштиради. Бугун биз нима кила олдик утмишдаги оталаримизга лойик була олишимиз учун? Мана уша масала асосий масала булмагунуча "узбекчилик" давом этаверади. Узбеклар "узбекчиликга" карши турмасалар на миллат ва нада халк була оладилар. Омон булинг. Яшасин Туркистон гояси ва туркий бирлик!

Ёзувчи

Сафар Бекжон.

Lausanne.   24.05.2015

11 Mayıs 2015 Pazartesi

Мустафо Чyкой

Кузгол, калксин рухинг Мустафо Чyкой ,
Туркистон йyлларинг кузлар хар бахор
Кукда куёш йиглар, тонгача бузлар ой
Калк Мустафо турклик саргардон абгор!











2 Mayıs 2015 Cumartesi

Mенлигидаги кибрни улдирган камтар шахсият



    Гарбда Туркистончилик харакатинг сиёсий ташкилотга айланишида катта хизмат килган сунги шахсиятлардан Туркистонли Рузи Назар 98 ёшларида вафот этдилар.
Бу кишининг зиддиятли биографяси хакида анча асарлар ёзилган. Мен уларга илова кила оладиган янгилик айта олмайман.
 Мен шахсан гувох булган битта вокеани хикоя килмокчиман. Бу оркали Рози ака   якин тарих вокелиги билан канчалик боглик шахсият эканликларини айтиб утмокчиман. . 1991 йил бахорида Истамбулда эдим.  Шахар айланишларидан биттасида йул бошловчилардан биттаси мени четга чикарди:
"-Сиз билан танишмокчи булган бир нечта киши бор. Аммо хамрохларигиз буни билмаслиги керак. Сиз шу ерда колиб кетинг сизни топишади "- деди.
5-10 дакикадан кейин  атрофимgа беш олтита,  ёшлари 30-35 атрофидаги йигитлар  keлишди. Хаммаси билан узбек лахчасида танишиб хол ахвол сурашдик. Мен хакимда этарли маьлумотларга эга эканлар. Улар билан хам танишдик. Барчаси (айтишларича 18 киши) Афгон мужохидлариниг асирлигидан куткарилган совет армияси собик аскарлари эканлар.  Иккитаси мужохидлар тарафга уз хохиши билан кочиб утганлигини айтишди. Колганлари ярадор булганликларидан асир олинганликларини,  баъзилари эса рус камандирлари "эм" килинганликларини айтишди. Паштун мужохидлар асирларни факат туркий халкдан булганлиги учун кийнок ва азобларда тутишганини хикоя килишди. Улар уз куткарувчилари хакида гапирар эканлар куз ёшларини яширишмади.
Бу киши Рузи Назар эдилар. Албатда бу киши хакида мен эшитгандим. Бу йигитлар Рузи ака хакида жуда  самимий хикоялар айтиб беришди.  Хаётини тахликага куйиб булса хам хар битта мухожид кампидан ойларча,  хафталарча олиб борилган музокаралардан сунгиdа Туркистонлик асир йигитлар куткарилган. Куткарилмаган канча йигитлар хам борлигини Рузи ака хозир Афганистон- Покистон мужохид кампларида эканлигини айтишди. Куткарилиши керак булган узбеклар хали хам борлигини хакида маьлумотлар урганилаётирганини айтишганди.  Бу хали советлар сиёсий сахнадан куламаган даврларди. Кейинчалик мустакилликдан куп утмай  Анкарага келдим. Туркистон сиёсий харакати хакида анча инсонларdan хикоялар тингладим,  ургандим.
Рузи Назар хакида мактаганлар хам, танкид килганлар хам охирида битта сузни айтардилар:
"Уз менлигидаги кибрни улдирган камтар шахсият".
Аллох рахмат килган булсин.

Сафар Бекжон.
Ёзувчи.
Халкаро ПЕН ташкилоти аъзоси.

Lozan. 02.05.2015

Алдагани бола яхши, худо урди чолларни....



    Ислом Каримовнинг чет эл менежерларини Узбекистонга  келиб рахбарлик лавозимларида ишлашга таклиф килиши хакидаги маълумотларни урганиб чикдик. 

1) Узбекистонда чет эллик менежерлар келиб ишлаши мумкин булган завод ва фабрикалар аллакачон касод булган. 

2) Махсулотини экспорт кила оладиган кархоналар аксиялари аллакачон Россия кулига утиб кетган. Менежер чакиришни масаласини аксияларнинг 51%дан ортиги кулида булганлар хал килади.

3) Давлат назоратида булган ширкатларни Узбекистонни талаётган 90та оиладан булганлар бошкаради. Менежерга эхтиёжлари й ук.

4) Ислом Каримов реалликдан узиб куйилганлигини узи исботлаяпди. 

5) Чет эллик менежерлар оркали давлат ва хусусий сектордаги ривожлантириш Казакистонда тажриба килинган ва натижаси яхши булаётган омиллардан биттаси хисобланади. Ислом Каримовга бу гояни киритган кишиларнинг максади бутунлай бошка эканлигини вакт курсатади.
Олдиндан башорат килиш касалимиз йук. 
-Хурозкандга алдайверманг болани, кариганда бой беради каллани. 
Ислом Каримовни болалигида хурозканд бераман деб анча аладашганга ухшайдиёв. 
Ислом Каримовга чет эллик менежерлер таклифини сукуштирган хурозканчиларга хозирдан айтиб куяйлик:
-Гарб банкаларида йукатаётган миллиардларча бойликларигизни чет эллик менежерлер оркали узбекистонга кайтариш планларигиз чупчак булиб колади. Чунки Гарбда менежер иш бошкарувчиликдан нарига утказилмайди. Масалан Credit Suisse, UBS...... бошкарган собик менежер бу банкаларнинг эгалари эмас эдилар. Хисоб ракамини оддий бир клерк хизматчи очади. Аммо хисобни ёпиб пулларни кайтаришга банка эгалари карор беради. Чучварани хом санабсизлар. Ээ кечирасизлар, хурозкандни демокчийдим....

Сафар Бекжон. 

Lausanne . 02.05.2015

Коммунизм жиноятлари

Любомира Чиянова        Коммунистик мафкура бизнинг олдимизда ажойиб келажакнинг жозибали расмини чизади ва уни яратишга интилишга ундайди: ...