воскресенье, 28 марта 2021 г.
суббота, 27 марта 2021 г.
Эски гапларни янги лидер такрорласа.
вторник, 23 марта 2021 г.
Шпион ўзбек олигархлари.
воскресенье, 21 марта 2021 г.
Ўзбекистон саноатининг йўқ қилиниши.
Ўзбекистон саноатининг йўқ қилиниши.
Инқилоб канали, нафақат видеодатурлардир.
Инқилобий ғоядан бошқа чиқиш йўлимиз йўқлигини тушуниб этган гурухимиз Ўзбекистон келажаги учун иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий программалар ишлаб чиқмоқдамиз.
2015 йилгача бўлган даврда Ўзбекистондаги аграр сохани ислоҳат қилиш программасини эълон қилган эдик.
Ер ислохати қилмасдан, Ўзбекистондаги нафақат қишлоҳ хўжалигини, саноатни ҳам ислохат қилиб бўлмайди деган эдик. 2017 йилдан бери Ўзбекистон Президенти девонига, Бош вазирликга иқтисодий ислохатлар хақида дастурлар, жўнатиб келинмоқдамиз.
Биз жўнатаяпган ихлохат режаларига бутунлай, тескари ишлар қилишига астойдил давом қилмоқдалар.
2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонни, талон-тарож, қилаётган Кланларни фош қилишга давом этишимиз кераклигини эълон қилгандик.
Диктатор Ислом Каримов оиласига оид жуда катта миқдордаги бойликларни музлатилишига эришдик. Швейцаряидаги Гулнора ва Лола Каримоваларга, оид пуллар ва мол-мулклар, музлатилди.
Татяна Каримовага оид олтин хазинасини, чегарада қўлга олиниши ташкил қилинди.
Собиқ Бош Прокурор , КГБ генерали Рашид Кодировнинг хазинаси фош қилинди.
Ўзбекистонни талаётган 42 та, рахбар ходимларнинг, Швейцариядаги 5 та, банкдаги хисоби назорат остига олинишига эришилди. (Бу хақда Ғарб матбуоти мақолалар чиқарган.)
2021 йилнинг бошидан бери уч марта фош қилувчи мақола ёзилиб ва ўнларча жонли видеодастур қилинди.
Иноятов-Парпиев, рахбарлигидаги жиноий гурухга оид генераллар ва уларнинг оилаларига оид, коррупцион схамалар далил исботи билан фош қилинди.
Кейинги навбат:
Ўзбекистон саноатининг кимлар томанидан ва қандай чўктирганлиги хақида маколалар ёзамиз ва гапирамиз.
-Ўзбекистон саноати совет даврининг эски технологияларининг бир қисми эдими?
-70% атрофидаги саноат ишлаб чиқариши бошқа жумхуриятлар билан узвий боғлиқ бўлган. -30% саноат ишлаб чиқариш тўлалигича Ўзбекистон ички ҳом ашё ва технологиялар асосида эди. Жуда кўплаб патентлар бизга оид эди. Бозор ҳам ички ҳамда ташқи ҳажми саноатини мустақилликга олиб чиқара олар эди.
-70% саноат бизга боғлиқ бўлмаган сабаблардан касод бўлган, бўлиши мумкин.
-Лекин 30% саноатимиз атайин йўқ қилинди.
Бу ишни қилганлар давлатлар:
Россия ва Хитой систематик шаклда айнан Ўзбекистонда чиқариладиган маҳсулотларнинг арзон шаклини олиб кирган.
Сотиб олиши учун кредитларни % берган.
Россия тамонидан саноатимизнинг чўктирилишида ёлланганлар:
-СВР (Служба Внешный Разведка) зобитлари(пагони кўринмайдиган оллегархлар) Алишер Усмонов, Фаттох Шодиев, Искандар Махмудов....лар.
-СВР (Служба Внешный Разведка) очиқчасига рахбарларидан бири узоқ вақт Ўзбекистон маxфий ҳизматига рахбарлик ҳам қилди.
Генерал Рустам Иноятов ва унинг қўлидаги содиқ 5 генерали мана 30 йилдан бери Узбекистон давлатини тўла назорат қилиш учун курашиб келишмоқда.
Алишер Усмонов, Фаттох Шодиев, Искандар Махмудовларнинг Ғарб иқтисодига ва сиёсатига ичкаридан таъсир қилиш учун соботажлари аллақачон фош қилинган.
Эмбаргога тушишларининг асосий сабаби ҳам СВР (Служба Внешный Разведка) зобити эканликларидир. (бу хақда алоҳида мақола чиқади)
Титан қазиб оладиган давлат харбий сохага ҳукумрон бўлади.
Ўзбекистон дунёдаги саноқли титан ва тоза темирни энг арзон йўлдан қазиб оладиган давлат.
Ердан бир қарич кўтарилиб парвоз қилиши керак бўлган хар қандай учоқ титансиз ҳаракат қила олмайди.
Сув ости кемалари, тарпедолар, атом ядроси реакторлари титансиз ишламaйди. Титан қазиб оладиган давлат дунёнинг энг бой давлати бўлиши керак.
Титан Россияда ҳам бор. Қазиб олиниши қиммат.
Ўзбекистон эса бу сохани сув текинга россияликларга берган.
Ташкилотчи Рустам Иноятов.
Россия эса АҚШ ва EИ учоқ саноатига зарур бўлган Титанни монополистига айланган. Ўзбекистон Титан қазиб олишни ўзи назорат қилганида ривожланган давлатлар билан тенг муносибат ўрната олган буларди.
Россия бизнинг титанни сотишидан миллардларча даромад қилмоқда. (ВМСПО-АВИСМА корхонасининг кирим чиқимини, ўргансангиз биласиз)
Тошкент Трактор заводининг чуктирилиш.
Трактор ишлаб чиқилади дейилган, аслида еса танк моторлари ишлаб чиқарилган.
Т-72: танк моторлари ва трансмисмиялари Титан ишлатиладиган сохалардан бири эди. Тошкент Трактор заводи чўктирилишининг асосий сабаби нима эканлигини илк марта фош қилмоқдамиз.
Тошкент авиация заводининг чўктирилиши.
Рустам Иноятов бошчилигидаги 5 та генерал (ички иқтисод, ташқи иқтисодий алоқалар, ташқи ишлар) Авиатция заводи совет Иттифоқисиз яшай олмас эдими?... -Авиатция заводи фақат учоқлар чиқарганми?
-Авиатция заводи мухим сирли саноат ишлаб чиқариши хакида айтилмаган эди.
-Бу маслани ҳам биз илк марта фош қиламиз.
Авиатция заводи худудида дунёда факат 3 дона ўта йирик ҳажмдаги метални бир варакайига шакллантира оладиган (прес станок)дан, бири қурилган.
Ушбу ўта ноёб прес-станок 40-60 минг тонналик босинч куч орқали 35 метр узунликда монолит мемир парчасини босим остида маьлум бир шаклга кирита олади. Ушбу улкан жихоз Иттифоқда ягона эди.
Дунёнинг шу кунгача яратган оғир юк таший оладиган АН-125 Руслан учоқининг Узбекистон Титани мустахкамлигининг эвазига ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистон саноатинг чўктирилиши геополитик, харбий, иқтисодий хиёнатлар орқали амалга оширилди ва оширилмоқда.
Мақсад сиёсий фаол бўлиши мумкин бўлган ишчи синфини йўқ қилиши эди.
-100 дан, ортиқ завод ва фабрикалар Клан тарафидан атайин касод қилинди.
Россияга 5 миллион Ўзбекистонлик текин ишчи сифатида ўз ихтиёрлари билан кетди ва кетишмоқда.
Халқни мигрант ишчи маошига қарам қилиш сиёсий мақсад эди.
Кейинги мақола ва видеодастурда чўктирилган сохаларни курсатиш билан биргаликда қайта тиклаш учун нима қила олишимизни, аналитикларимиз хар тарафлама бераяпган тавсияларини ҳам эълон қилиб борамиз.
Инқилобдан мақсад давлатимизни 3 йиллик ислохат орқали Сингапур ва Малайзия қаторидаги давлат савиясияга олиб чиқишдир.
Бунга эриша оладиган барча воситалар давлатимизда мавжуд.
Биз бу омилларни халқимизга эслатиб қўйоқдамиз.
Сафар Урганжи.
20.03.2021
пятница, 19 марта 2021 г.
Ўзбекистон гази учун халқаро кураш
Ўзбекистон гази учун халқаро кураш, сабаблари.
Ўзбекистонда қазиб олинадиган газларнинг бошқа газлардан афзаллиги хақида.
Дунёда жуда кам сонли газ конлари бор-ки, олинадиган газларда бирданига бир неча хил фойдали компонентлар булсин.
Турли фойдали компанетларга бой газлар дегани;
бу нимани англатади?
Дуёдаги кўп газлар фақат метан газидан иборат. Ўзбекистон газлари таркибида нодир газлар жуда кўп. Бу газни олтингургутдан тозалаб нима учун Уралдаги газни қайта ишлайдиган марказларга тугри жўнатилишининг сирини фош қиламиз.
Ўзбекистон газининг таркибида атом энергетикаси эки-Г-гиларини, олишда ишлатиладиган газлар: Ксенон ва Гелий микдори саноат микдорида қайта ишлаш ўта фойдали даромадга айланмоқда.
Ўзбекистон газининг иккинчи жихати унда "Этилен-пропилен" оксид ходатида кўп. Учунчи жихати эса дунёнинг деярли барча давлатларида, "Этилен"ни, оксидлаб ишлатишади. Ўзбекистон газида эса табий шаклда мавжуд. Бу эса газимизнинг қийматини кескин оширади.
Россиянинг "Лукойл" компаняси Узбекситон газ.кондецсат заводини айнан Газли минтақасига қурди. Клан ўз командири Путиннинг таклифи билан Ўзбекистон-Лукойл қўшма кархонаси билан тузилган шартномага кура қазиб олинган газнинг 35% Лукойлга қолган 65% Ўзбекистонга қолиши керак. Ўзбекистонга қолган газнинг 65% ички бозорга ишлата олмаслиги бу шртноманинг ҳоинликга асосланганини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон газ саноатининг иккинчи йирик минтақаси Устюртдир.
Устуюрт гази ҳам Кланнинг Россияга содиқлиги асосида шартнома қилинган. Устюртда топилган газ аслида ЎзбекНефтиГаз-бурғалаш ширкати қазиган қудуклардан чиққан.
Лекин хужжатларда Газпром ускуналари орқали қазилди дейилмоқда. Бу хақида ўзбек кончи мутахасисларимиз бизга гувохлик беришаяпди.
Клан сохталаштирилган газ қудиқини, қазиш иши учун 1 млрд. 700 млн $ ни, Кипрдаги офшор банкига Ўзбекистон бюжетидан пул тўлади.
Айнан шу пул эса хорижий инвестиция сифатида Jizzakh Petrolium хиссобига келиб тушди. ЎзбекНефтиГаз-бурғалаш ширкатини, сув текинга ишлатилиб, сохта тўлов тулаб ҳамда чет эл сармояси дейилиши орқали давлатимиз зарарга учратилди. Чет элга қарздорлигимиз орқали Кланинг арзанда ўғлининг Газпромдаги хиссаларига бориб тушди. Бунинг натижасида Иноятов-Парпиев Клани 1 миллиард 700миллион $ га, бойиди.
Кланнинг иккинчи даромад манбаи, Ўзбекистон Нефт саноатидир.
Jizzakh Petrolium . Ширкат йилига 5 млн тонна нефтни қайта ишлаш заводи қуриши керак эди. АҚШнинг Хонейwелл ширкати технологияси асосида.
Exson Mobil ва PhilipsConco бирликда лицензия берувчи ширкатлар бўлиши эди. (Қай т а ишлаш технологияси катализаторлари ва бошқа технологияларни ишлатиш рухсатномаси лицензиар дейилади). Лекин Россия Транснефт ширкати Қозоғистон худудидан ўтадиган Оренбург-Шымкент нефт трубаси русларга тегишли. Бу трубалардан ташиладиган йиллик миқдор олдиндан сотилган. Хитойга нефт жўнатаётган бу қувурлар ичидаги ҳажм камайса Узбекистонга нефт четдан келади. Келмаса Jizzakh Petrolium заводи тўла ишламайди. Аслида эса бу қувурлар тўла эмас. Хитой саноати чўкишга қараб кетмоқда. Нефт истемоли озаймоқда.
Бухородаги НПЗ ҳам шу ахволда. Туркманистон ва Эрон нефтини келтириш орқали бу заводни тўла ишлатиш ҳам Кланнинг қўлига қараб қолган. Туркманистонга қайта ишланган нефт ( авиа керосин ва дизел)нинг сотилишини Иноятов бошқармоқда. Иноятов бу воситаларни руслар ёрдамида ушлаб турибди.
АҚШнинг Афғонистондаги катта харажати узоқдан ташиладиган нефт махсулотларидир. Агар Ўзбекистон Шимолий Афғонистон орқали минтақани нефт махсулотлари билан таъминлаш учун Эрон нефитини олиши мумкин. АҚШ бунга рози бўлади. Лекин Клан Россиянинг минтақадаги хукумронлигига хизмат қилмоқда. Ўзбекистон давлати, онги рус имперячилиги, баданиеса капиталист имперялистларга боғланганлар тарафидан бошқарилмоқда.
Биз Узбекистон давлатидаги коррупцион схемаларнинг бир қисмини эълон қилиб бормоқдамиз.
УзбекНефтГгаз рахбари Алишер Султановнинг кунлик чўтали 10 миллион $ дан, ортиқ хисобланмоқда. Биттагина сохадан: политилен ишлаб чиқариш ва хом-ашёси газ-нефт чиқиндисидан. УзбекНефтеГаз Алишер Султановга политиленнинг харбир тоннасига бериладиган шапка 150$ эканлигини ҳамма билади. Бу махсулотга талаб ҳам ички бозорда, ҳамда ташқи бозорда жуда катта бўлиб қолмоқда. Устюрт ҳавзасидаги газ-нефт саноатидан хар ойда 500-600 млн $ дан, откат олишмоқда. Халқимизга сотилаётган автомобил гази масаласи. Пропан ва бутан гази атайин аралаштириб сотилмоқда. Чунки бутан гази техник энг арзон газдир. Олдин бутан оз миқдорда қўшилган эди. Олдинлари системага қўшилган ва газ каллориясини оширишга ишлатилган эди. Хозир эса халқимизга ёқилғи кучи, кучсиз бўлган метан газини пуллашмоқда. Ўзбекистон бўйлаб бу сохани Иноятов-Парпиев клани бошқармоқда. Газпромбанк раҳбарларидан бири бўлган Шариф Иноятовни 30 йилдир бойита олмаяпди 32 миллионли ўзбак. Кейинги мақоламизда шу кунларда Ўзбекча интернет матбуотида тренд қилиниб, кейин Хукумат миқиёсида гуёки жавоб берилган, олтин масаласини фош қиламиз. Биз, бир хафта олдин 200 тонна олтин қўлга тушганини айтган эдик. Лекин бу олтин кимники, ёки кайси давлатники эканлигини айтмагандик. Клан талвасага тушаяпди. Ташки кучларини ишга солди оламшумул олдин хисоботи талаб қилдирди. Жавобни давлат хазинасига қилдирди.
Лекин хали биз фош қилмадик. 200 тонна олтин қаерда ва қайси давлатнинг биржасида?...
Клан! Қозиқни танламанг.
Биз қозиқни кўрсатамиз!
Сафар Урганжи.
19.03.2021
воскресенье, 14 марта 2021 г.
Шавкатистон!
Шавкатистон!
Бизга Шавкат беринг шарафи сизда қолсин,
Иноят қилсин Рустам, Путини йўла солсин.
Жиззах-Сирдарё, майли бўлсин Зиё-миромон,
Не хожат сайловга, давлатим Шавкатистон.
Ўзбек ўзи ортиқча, тил билмас махов миллат,
Мухолифи уришқоқ, хукуматга гап ўтмас.
Миси чиқди мустақиллик, халойиқи ўрисда,
Шавкатистон давлати кир юқмаган фаришта.
Қасам ичдим, эртадан мадхиялар босаман,
Шавкатистон шанини Алп тоғига ёзаман.
Яшасин мамлакатим! Ўша киши халқимиз,
Инқилоб осий хаёлдир, тонгда дорга осаман.
Хайрият тонг отди, халойиқ Ўзбекистон,
Қўлида арқон-савун, суриштирар Сафарни.
Шарафи, Шавкати, Миромони, Зиёси,
Иноят қилмабди, давлатдир Рустамистон.
Инқилобсиз бархаёт, тасиллим Шавкатистон!
Сафар Бекжон.
28.11.2016
пятница, 12 марта 2021 г.
Давлатларнинг давомийлиги
Давлатларнинг давомийлиги, тузумлар ўзгариши билан тўхтаб қолмайди.
Чор Россиясининг давоми Болъшевеклар Хукумати эди.
Россия зиммасига олган Халқаро мажбуриятларини бажарилишини давом эттирилган.
Совет тузуми қулади. Унинг зиммасидаги ҳалқаро тижорий шартномалар Россия Федерацияси тамонидан бажарилмоқда.
Чор Россиясининг қарзларини Совет Иттифоқи тўлади. Иттифоқнинг қарзларини Россия тўламоқда. Шу билан биргаликда Чор Россияси ва Совет Иттифоқи берган кредитларни қайтариб олаётган давлат ҳам бугунги Россиядир.
Руслар Туркистонни босиб олганда уриш ҳаражатларини икита хонлик ва Бухоро Амирлигига тўлатилган. Қазоқ бийликлари ва Қўқон хонлиги ҳазинаси эса тўғридан-тўғри, мусодара қилинган. Қолган барча молявий ишларда эса иккита давлат шатномалари имзоланиб молиявий алоқалар ўрнатилган.
Асосий шартномалар Бухоро Амирлиги ва Чор Россияси молия вазирлиги орасидаги битмларга асосланмоқда. Оҳирги молиявий шартнома Керинский Хукумати билан имзоланган ва 1 дунё уришига сарфланган. Россияга берилган кередитларнинг миқдори ва хужжатларининг бир қисми маътбуотга берилди.
Болъшевеклар эса Чор Россиясини Ғарб давлатларидан олган барча қарзларини тўлади. Лекин Бухоро Амирлигидан олинган қарзлар қайтарилмади. Чунки Амирлик давлат сифатидан чиқарилиб, «Амир Олимхон» савиясига олиб келинди.
Файзулла Хўжаев ва Усмон хўжа билан Бухоро Амирлигини истило қилган янги Хукумат, 400 йиллик давлат хазинасини Москвага жўнатди ва талон тарож қилди.
Бу ҳазина Амир Темурнинг 23 давлат истилоси ва Ипак йўли тижорий даромадларидан иборат эди.
Болъшевеклар Амирлик ҳазинасига кирганларида ичкарида хазиначи 400 йиллик кирим-чиқим, хужжатлари билан кутиб турганди.
Бу хақдаги расмий хужжатлар ҳам маътбуотга берилганди.
Фрунзе ва Усмон Хўжа орасида тузилган шартномага кўра ушбу бойлик вақтинча Москвада сақлаб туриш учун жўнатилган. 100 йилдан ошди ва бу "вақтинчалик саклаб туриш" ҳали ҳам тугамади.
Халқаро ҳуқуқларга кўра бирон давлат тугатилиб бошқа давлатга қўшиб олиниши ҳам қўшиб олган давлат зиммасига барча келишувларнинг давомийлигини юклайди.
Совет Иттифоқи мустақил жумҳуриятлар бирлашмаси эди.
Конститутцияси шундай ёзилганди.
Ўзбекистон бу иттифоқдан чиқди. Бу иттифоқга кирган пайтида икки тамон зиммасига олган молиявий шартлар муҳокама қилинмади. Жумладан Буҳоро Амирлиги меросчиси бўлганлигимиз учун Чор Россиясига берилган кредитлар мухокама қилинмади.
Вақтинча сақлаб туриш учун олиб кетилган 400 йиллик хазина масаласи ҳам хоин Ислом Каримовнинг қўрқоқлигидан шартномага киритилмади.
Бу масала ҳақида у билан тортишувимиз бўлганликига гувоҳларим бор. Кейинги кунларда маътбуот "Амир Олимхоннинг Россиядаги мулклари" деган сарлавҳада ёйинлар қилмоқда. Бухоро Амирлиги Туркистоннинг 4/1 қисмини ташкил қилган улкан тарихий бир давлат эди.
Уни бошқарган шахсларнинг ҳусусий мулки ва давлат мулки ўртасида катта фарқ бор.
Бугун Олимхоннинг саройлари дейилган Россиянинг турли бурчакларидаги мулклар, Бухоро Амирлигининг давлат мулкларидир.
Амирликнинг хуқуқий давомчиси бўлган Ўзбекистон Жумҳуряти бу мукларга даъво қилиш ҳуқуқига эга.
Бундай мулклар, Франция, Ангилия ва Покистонда мавжуд. Биз давлатни бошқарган ва бошқараётган кишиларни давлат билан тенглаштириб қўйиб бу мулкларнинг хусусий мерос статусига тиқиб қўймоқдамиз.
Бу маҳсус қилинмоқда.
Ўзбекистон давлатчилигининг Халқаро шартлари 0 бошлаб қайта тузилиши керак.
Биз тўла Мустақил Миллий Давлат қурмадик.
Истилочи Россия Империясининг қадрлари дикататура асосида Хокимиятни эгаллашган!
Сафар Бекжон Урганжий
28.04.2020
Lausanne
четверг, 11 марта 2021 г.
Зеки Велиди Тўған (1890-1970)
1890 йил 10 декабрда Бошқурдистонда туғилган
У ўқитувчи бўлган онасидан русча, форсча, арабча тилларни ўрганган
1908 йилда у ўз қишлоғидан қочиб, Қозонга келди.
У 1909 йилда Қосимиё мадрасасини тугатиб, "турк тарихи ва араб адабиёти тарихи ўқитувчиси" бўлди.
Қозон университети Археология ва тарих жамиятининг аъзоси этиб сайланди.
1913 йилда Фарғонага, 1914 йилда Бухорога тадқиқот олиб борди.
Фарғонада Юсуф Хос Хажипнинг "Қутатгу Билиг" асарининг қўлёзмасини топди
Ушбу қўлёзма Туркияга жўнатилган.
Бу китоб Истанбул университети ҳазинасида сақланмоқда
Сиёсий ҳаёти;
Россия Думасидаги Уфа мусулмонларининг вакили сифатида Петербургга яшаган.
У сиёсий фаолиятини, Турк дунёси тарига оид илмий ишлари билан биргаликда олиб борган.
Болшевиклар инқилоби бошланганда, у мустамлака турк халқларинг бу вазиятдан истефода қилиб, аҳволини яхшилашлари учун кураш имкони бошланганини билганди.
Россия мустамлакаси бўлган Бошқирдистоннинг, Мухторият эълон қилишини ташкил қилди.
1917 йил 29 ноябрда, болшевик инқилобидан атига 22 кун ўтиб Мустақиллик учун миллатлар кураши бошланган эди.
1918 йил 18 февралда Оренбургга бостириб кирган болшевиклар уни ҳибсга олишган.
Қамоқдан қочишини Бошқирд Мухторият ҳукумати ташкил этди.
Хукуматда Заки Валиди Тўғон харбий вазир бўлди.
Ленин, Сталин ва Троцкий билан кўп марта учрашди.
Бошқурдистон мустақиллигини тан олдирмоқчи бўлди. Аммо ижобий натижа бермагач, Туркистонга келди.
Басмачи ҳаракатида (миллий озодлик харакати) сиёсий маслаҳатчилик қилди
У Туркистон миллий иттифоқининг асосчиси ва биринчи президенти эди
У пайтда Туркистон Миллий Хукумати бостирилган эди.
Заки валиди Тўғон Босмачилар Харакатида қатнашди.
1920-23 йилларда Туркистонда тинимсиз курашни бошлаган бўлса-да, муваффақиятга эриша олмади.
1923 йил 21 февралда Эронга ўтди. У шу пайтгача матни номаълум бўлган Ибн Фадланнинг асарини Машҳаддаги кутубхонадан топди.
Туркияга келиши;
Зеки Велиди Тоған Парижда, Лондонда ва Берлиндан илмий ишлар қилишга ва дарслар беришга таклифлар олди.
Туркиянинг Миллий таълим вазири Ҳамдуллоҳ Супҳи, тарихчилар Фуад Копрулу, Риза Нур, Юсуф Акчура Мустафо камол Отатурк билан келишиб Заки Велиди Тўғонни Туркияга таклиф қилишди.
1925 йил 20-май куни Туркия Республикасига келиб, ватандошлигини қабул қилди.
1925 йил 20-майда Туркия Халқ таълими вазирлигида ишлади. Туркия таржима, муаллифлик кенгашига раислик қилди.
1932 йилда Истамбул Унверситети Турк тарихи кафедрасига рахбар қилиб тайинлангандан кейин илк иши сифатида
Биринчи Туркия Тарих Конгрессини ташкил қилган.
Зеки Велиди Тоған дунёнинг энг машхур Унверситетларинг профессори бўлган.
Хаётини Турк дунёси тарихи илмига бағишлаган Тўғон Туркистон озодлиги учун дунё бўйлаб конфрансиялар берди
Профессор Тўғон русча, немисча, инглизча, форсча, арабча ва туркий тилларнинг барчасида тиниқ дарс бера олган.
Зеки Велиди Тоған 1970 йил 26 июлда Истанбулда вафот этди.
Унинг ўғли, Субидей Тўғон - Билкент университети ва Ўрта Шарқ техника университети иқтисод профессори,
Иқтисодиёт кафедраси мудири,
Қизи Исенбике Тоған Яқин Шарқ Техник Университетининг тарих профессори.
Набираси Эмре Тўғон Гарварднинг Унверситети академиги.
Зеки Велиди Тўған 1970 йил 26 июлда Истанбулда вафот этди.
Зеки Велиди Тўғаннинг Туркистон тариҳига оид ўнлаган асарлари бор.
Афсус, бугунги ўзбекчага биронта асари таржима қилинмаган.
Унинг номини тилга оладиган ўзбек тарихчи ҳам бармоқ билан санарли.
Жамиятимизни истело қилиб турган Клан ва малайлари халқимизни манқуртлаштирмоқдалар.
П.С 2021 йил бошида Санкт-Петербург университети боғида ўрнатилган Зеки Велиди Тўған хайкали рус ирқчилари тарафидан йиқиб ташланди.
Сафар Урганжи.
11.03.2021
четверг, 4 марта 2021 г.
ГМ-Ўзбекистан қўшма корхонаси
УзАутоМоторс нархларни пасайтирмоқчи"
Туркистон жамоатчилига билдирув!
Туркистон жамоатчилига билдирув! 2005 йилдан бошлаб ёзилган барча мақолаларимда ва видеодастурларимда "Примаков доктирини" ас...
-
Ўзбекистон нефти. Кимлар сокка килмокда? Узбекистонда вакти-вакти билан нефт махсулотларини, сотилиши муаммо булади. Нархларнинг б...
-
Биринчи жаҳон уруши. Биринчи харбий куз. Агар рус армиясининг учта ғарбий жабҳасида уруш аллақачон позицион хусусиятга эга бўлган бўлса, ...
-
Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди. Мирзиёев хaлk...