пятница, 28 апреля 2017 г.

Рус имперяси боскинчи эмасми?


                                               Рус имперяси боскинчи эмасми? 


   Кейинги уч юз йилда Рус имперяси турт  марта бошкарув шаклини узгартирди.
Манархия, Конститутцион манархия, Социализм ва "Демократя"  шаклларида давлат тузумуни узгартирди. Уз калоняларини хар гал вактинча булса хам озгина мустакил булиш имконини берди. Аммо хар гал куп утмай конли урушлар вa вайронагарчиликлар келтириб чикариш эвазига гуёки куткарувчи ролида кайтадан вассалликлар барпо кила олди. Рус Имперясининг бундай кобилятдаги  ички кадрлари борми? Дунёда Имперялар таркаб кетганликларини тарихдан биламиз. Рус имперячилиги рус иркчилиги асосига курилганлигидан уз худудларини саклаб келмокда деган фикрдамиз. Очлик ва руслар уйларига келаётган табутлар иркчиликлари, буюк рус шовинизмини тухтата олмаяпди.
Аммо "руский мужик"нинг бор бойлиги улуг рус миллати деган сифатдан бошка нарса эмас. Русяни Пётр бирдан бошлаб хеч качон ирки рус булганлар бошкармаяпди. Бепаён рус тупрокларидаги туганмас бойликларга рус булганлар эгалик килмаяпди. Бу бойликлар каймоги Россия банкаларида сакланаяпгани йук. Демак рус мустамлакаларидан келадиган даромаднинг каймоги русларга колаяпгани йук. Россиянинг 4 та тузум узгартириб яна хам уз тупроклари саклаб колишидан манъфатдор булганлар Гарб имперялистларидирлар. Улуг рус мужики улар учун восита халос.

  Мен Туркистонлик бир ойдин сифатида Советлар таркаш арафасида бугунги мухтамал ходисаларни бутун имконлар билан тушунтириб келмокдаман. Куйида маколада уша хотиралардан биттаси ёзилганди.

14.06.2015




                                 Украина бухрони Советлардаги Б план эди.

  Совет иттифокини камраган иктисодий бухрон тинч  йул билан иттифокни таркатиб, янги мадел иктисодий тузум доирасида кайтадан бирлаштириш кераклиги таказо килмокда эди.
Гоявий асосларга боглик килиб етиштирилган совет(рус) кадрлари истар-истамас номигагина мустакил булган янги давлатларни бошкаришга давом етишлари аник эди.
 Россия 20 йил ичида кайта бирлаштириш  давридаги  исён килиши мухтамал булган 4 давлатни парчалади. Энг огир масала Украина эди. Гарб Путинизм руслар орасида гоя даражасига кутарилганини билмай колди. Россиядаги демократ мухолифлар хам бу боскинчиликдир демади. Узлари хокимиятга келсалар Киримни кайтармасликларини айтишмокда. Бу тахдит Узбекистон учун хам мавжуд. Агар Каримов 1991 йилда бизнинг фикрларга кулок тутганида тахдит бугунги кадар катта булмаган буларни.
  1991 йилда Kаримов билан юзма-юз куришганимизда бу масалада каттик бахслашдик. Туркистон Харбий Округи инвертаризатцияси Kазакистон билан келишган холда ягона армия тузиш таклифини айтдик. Таникли Казoк ижтимоий-сиёсий арбоб Улжас Сулаймонов рахбарлигида Алматада утказилган конфернсяда бу хакда даклад килгандим. Бу фикр Нурсултон Назарбаевга жуда маькул булганлигини айтишган эди. (Бу таклифларим уша пайтлардаги ЕРК газетасида босилди)
   Аммо бу Ислом Каримовга маькул булмади. Тошкентдаги   учрашувда Крайнов хам катнашганди. Уйлайманки бу учрашувлар ёзиб олинган. Уша пайтда ягона банкачилик, пул бирлиги ва Фаргона водийсидан Казакистонга келишув асосида 2-3 миллион ахолини кучириш таклифларимиз бугун канчалик ахамият касб килганлигини    куриб турибмиз. Бу таклифларимиз Казакистон тарафига хам берилган. Архивлар караб чикилиши мумкин. Аммо Узбекистонниг мавжуд хокимияти давлатчилик учун хизмат килмади. Бундан кейин хам килмайди. Бу одамлар тезлик билан истифо килишлари кeрaк. Dавлатчилик саклаб колиниши ёки Путинизмга курбон булиш арафасида турибди.
   Каримов на факат диктатор хатто хоиндир. Совет иттифокидан колган атом ракеталарини Россияга берди. Бу халкаро босим остида булди. Аммо атом тадкикотлари марказидаги реакторни Каримов уз ташабусси билан берди. Хар кандай шароитда хам бу марказни саклаб колиш керак эди. Олимларимиз номалум сабаблардан киска вакт ичида улди. Тирик колганлари Россияга кетди. Бир рахбар уз халки этиштирган стратегик масаладаги олимларни химоя килмас экан, бу давлатга хиёнатдир. Сиёсий бухронни, иктисодий талон-тарожни урнини тулдириш мумкин. Аммо атом сохасидаги етук мутахасислар хар куни тугилмайди.

Бугунги кунда бундай мутахасисларнинг йук килинишига маьсул  ва   ягона  жавобгар Узбекистон Президенти , Олий Бош кумондон Ислом Абдуганиевич Каримовдир.



Сафар Бекжон
Uzdemfunsuisse  раиси

Lausanne.  18.11.2014

Хам бой, хамда миллатпарвар булиш эхтимоли...




Россия матбуоти сирли узбек, миллиардер Фаттох Шодиевни инкилобчиликда айблаган.


    "Так или иначе, но сейчас Шодиев активно подыскивает среди европейских бизнесменов «спонсоров» для Узбекистана. Ведь смещением Каримова можно одновременно отомстить давнему недругу, заработать на неразберихе и набрать очки в глазах невидимых режиссеров азиатской нестабильности у границ российского государства. Последние, кстати, дорого бы дали за гарантии неучастия Узбекистана в Таможенном союзе с Россией, а Каримов, как известно, окончательного решения на этот счет принимать не спешит....
 мнению нашего источника, возможно и иное развитие событий – ничто не помешает Шодиеву еще и обогатиться за счет революционных денег и исчезнуть, приписав неудачи остальным организаторам. "
 "Московский Комсомолец"   4 июля 2015
   Курккан олдин мушт кутаради. Россия Путинизми Урта Осиёни уз орка таморкаси урнида каршга давом этмокда.  Мен кейинги бир йилда беш олтита маколамда Узбекистонда инкилоб булиш эхтимоллари хакида ёздим. Шахсан узим инкилобчилар бешигини тебратадиган бир нечта киши билан гаплашганман.  Гарбнинг Ислом Каримов билан геополитик савияда сиёсий келишмовчилиги й уклиги мухим вокелик экан. Энг мухими Узбекистон инкилобчилик уйналадиган давлатлар руйхатида энг паст пагонада  эмиш. Агар Узбекистонда табий равишда инкилоб бошланса хам Гарб Ислом Каримовга ёрдам бемокчи. Мен уларга уйдаги хисоб бозорга тугри келмаслиги мумкин дедим. Улар менга нима килиб булса хам Узбекистон давлатчилиги сакланиб колиши кераклигини узундан-узок тушунтиришди. Уларнинг   тахлилий изохлари шундай:
   Узбекистон Харбий комондонлиги, Махфий Хизматларнинг асосий кисми Россияда этиштирилган кадрлардан иборат. Хар кандай инкилоб учки урушга олиб келиш эхтимоли мавжуд. Россия Урта Осиёда гарнтиор давлат хисобланади. Ички уриш даврида утиш хукумати тузилиб Россия армияси кириб келиш эхтимоли кучли. Халкда хам Россияпастлик кайфияти ортиб бормокда. Бу нарсаларнинг барчаси Гарбнинг Узбекистондаги хар кандай инкилобий узгаришларга карши булиш омилидир. Аммо Россиянинг хам инкилоб Холдигги бор. Тажрибаси хам,  кадрлари хам мавжуд. Улар гуёки Гарб Узбекистонда инкилоб килмокда деб таргибот килиб аслида узлари буни амалга ошириш эхтимоли хар доим мавжуд. Ислом фанатизими билан куркитиш хам модадан колмаган......
    -Менинг фикрларим узбек халки истакларидан келиб чикади, сизнинг манфаларигиздан туриб хикоялар тукимайман , - дедим.
Астойдил хафа булишди шекилли кахва ичгани чакирадиганлар йук булишди.
   Энди Фаттоф Шодиевга келсак.
Путин шу кунларда Алишер Усмоновни чакириб гаплашди. Киличбозлик хакида гаплашганлармиш.   Фаттох Шодиевни хам киличбозларнинг отларига ем бериши мумкин булган мухтамал киши сифатида каралганлиги маьлум.  Бу эхтомолни йукка чикариш учун,
   "-оёгинга караб  юр"  - дейилмокда матбуот оркали. Аслида Фаттох бек бировга битини берадиган одаммас. Эхтимолий-инкилобий ишларга пул тикадиган  чапани узбекмас. Инкилоблар шахсий кишиларнинг садакасига килинмайди. Россия Фаттох Шодиевга карши макола эълон килгани,  Фаттох бек миллатпарвар эканлигини курсатмайди.                        Фаттох бек пулпарвардир халос.

Сафар Бекжон.


04.07.2015

воскресенье, 23 апреля 2017 г.

Туркистон хазиналари масаласи




         Туркистон хазиналари масаласига сунги нукта куйилдими?


2014 йилнинг 10 декабр куни Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида молиявий даъволарни ва мажбуриятлари ҳал этиш бўйича Шартнома имзоланди. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги мавжуд ўзаро молиявий даъволарни ва собиқ СССР операциялари келиб чиқадиган мажбуриятлари хал килишга каратилган бу шартнома Россия Федерацияси олмос хазинасидаги Узбекистонга кайтарилиши карак булган бойликларни уз ичига олмокда. Россия хазинасида вактинча саклаб туриш учун олинган бойликлар канча ва нималардан иборат.
Uzdemfundsuisse ушбу шартноманинг тула матнини Женавада жойлашган халкаро ташкилотлар мутахасислари билан маслахатлашди.
Давлатчиликда давомийлик асосдир. 1917 йилда Россия Императорлигини кулатган Большевик хукумати давлатнинг барча молявий кафолатлари ва карзларини уз зиммасига олганди. 1991 йилда собик СССР молявий мажбурятларини Россия Федерацияси уз зиммасига олди. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги мавжуд ўзаро молиявий даъволарни ва собиқ СССР операциялари келиб чиқадиган мажбуриятларини 1991 йилдан бошлаб хал кила олмаган. Бунинг асосий сабаби: Россия Федерацияси Чорлик даври ва совет давридаги давлат хазинасини битта узи эгалик кила бошлаганидир. Россия Федерацияси марказий банк хазинаси учун вактинча саклаб турилиши учун бугунги Узбекистон худудларида жойлашган Бухоро Амирлиги, Хива Хонлиги ва Кукон Хонлиги хазинаси тулалигича олиб кетилган. Бу хазина бойликлари 1800-1917 йиллари орасида Россия ва Бухоро Амирлиги, Хива Хонлиги, Кукон Хонлиги орасида булган уришлар учун туланган контрибутция туловларидан ташкаридадир. 1917 йилдан кейин Бухоро Амирлиги ва Хива Хонлиги хазинаси Россия Большевик хукуматини тарафидан узаро келишув асосида олиб кетилган. Бу келишувга кура бу хазина бойликлари вактинча муддатга олиб кетилаётганлигии ва талаб килинган тагдирда кайтарилиши кузда тутилган.
Бу хужжатларни Россия номида Фрунзе ва Бухоро жумхуряти номидан Усмон Хужа, Файжулла Хужаев ва Хива Халк жумхуряти номидан Миркомил Миршарапов имзолашган. Россия Федерацияси Чор хукумати ва совет хукумати мажбурятларини бажариб келмокда.
Бугунги Узбекистон давлати Бухаро Амирлиги, Бухаро Халк Жумхуряти, Хива Хонлиги, Хива Халк Жумхурятининг давомидир. Узбекистон давлати узидан олдинги хукуматларнинг молявий мажбурятларини бажаради. Вактинча саклаш учун бошка давлатларга шартнома асосида берган бойликларини кайтариб олиш учун Халкаро Иктисодий Трибуналга мурожат килишга хаклидир. Россия Федерацияси 1917-23 йиллар орасида
бугунги Узбекистон худудларида жойлашган ва 1300 йиллардан бери Туркистон ахолисининг солик ва жамгармалари хисобига йигилган иккита йирик хазинасини, шартнома асосида вактинча саклаш учун олиб кетган. Бу бойликларни Россия Федерацияси Узбекистон давлатига кайтариши керак. Россия Федерацияси имзоланди. Ахартнома асосида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги мавжуд ўзаро молиявий даъволарни хал килинди дейилмокда. Собиқ СССР операциялари келиб чиқадиган мажбуриятлар ва келиб чикиши бугунги Узбекистон худудларидан эканлиги маьлум булган хусусий шахсларнинг, Россия олмос хазинасида саклаётган бойликлари кайтарилмайдиган булди. Бу бойликлар микдори ва шартнома хужжатлари эълон килинмаган.
Уздем ушбу шартноманинг тула матнини Женавада жойлашган халкаро ташкилотлар мутахасислари билан маслахатлашди.
Давлатчиликда давомийлик асосдир. 1917 йилда Россия Императорлигини кулатган Большевик хукумати давлатнинг барча молявий кафолатлари ва карзларини уз зиммасига олганди. 1991 йилда собик СССР молявий мажбурятларини Россия Федерацияси уз зиммасига олди. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги мавжуд ўзаро молиявий даъволарни ва собиқ СССР операциялари келиб чиқадиган мажбуриятларини 1991 йилдан бошлаб хал кила олмаган. Бунинг асосий сабаби: Россия Федерацияси Чорлик даври ва совет давридаги давлат хазинасини битта узи эгалик кила бошлаганидир. Россия Федерацияси марказий банк хазинаси учун вактинча саклаб турилиши учун бугунги Узбекистон худудларида жойлашган Бухоро Амирлиги, Хива Хонлиги ва Кукон Хонлиги хазинаси тулалигича олиб кетилган. Бу хазина бойликлари 1800-1917 йиллари орасида Россия ва Бухоро Амирлиги, Хива Хонлиги, Кукон Хонлиги орасида булган уришлар учун туланган контрибутция туловларидан ташкаридадир. 1917 йилдан кейин Бухоро Амирлиги ва Хива Хонлиги хазинаси Россия Большевик хукуматини тарафидан узаро келишув асосида олиб кетилган. Бу келишувга кура бу хазина бойликлари вактинча муддатга олиб кетилаётганлигии ва талаб килинган тагдирда кайтарилиши кузда тутилган.
Бу хужжатларни Россия номида Фрунзе ва Бухоро жумхуряти номидан Усмон Хужа, Файжулла Хужаев ва Хива Халк жумхуряти номидан Миркомил Миршарапов имзолашган. Россия Федерацияси Чор хукумати ва совет хукумати мажбурятларини бажариб келмокда.
Бугунги Узбекистон давлати Бухаро Амирлиги, Бухаро Халк Жумхуряти, Хива Хонлиги, Хива Халк Жумхурятининг давомидир. Узбекистон давлати узидан олдинги хукуматларнинг молявий мажбурятларини бажаради. Вактинча саклаш учун бошка давлатларга шартнома асосида берган бойликларини кайтариб олиш учун Халкаро Иктисодий Трибуналга мурожат килишга хаклидир. Россия Федерацияси 1917-23 йиллар орасида бугунги Узбекистон худудларида жойлашган ва 1300 йиллардан бери Туркистон ахолисининг солик ва жамгармалари хисобига йигилган иккита йирик хазинасини, шартнома асосида вактинча саклаш учун олиб кетган. Бу бойликларни Россия Федерацияси Узбекистон давлатига кайтариши керак. Бу бойликлар микдори 100 ларча миллиард $ эканлиги хакида хужжатлар архивларда сакланмокда.

Сафар Бекжон Урганжий.
Бухоро Амирлиги Бош вазири амакиси.


(1992 йил Туркиянинг Гозийантап шахрида Бухаро Амирлиги ворислари мажлис утказишган. Мажлисда Сафар Бекжон Урганжий Бухоро Амирлиги иктисодий мероси хакида расмий баёнот бера оладиган ваколатли шахс килиб тайинланган. 1992 май ойида Узбекистон Жумхуряти Адлия вазирга /Б.Маликов/ ва Узбекистон Призиденти девонига ушбу ваколат расман топширилган)



23.04.2016          Lausanne .          Switzerland

четверг, 20 апреля 2017 г.

Музлатилган бойликни эритувчи ким?

  


  Узбекистондаги мавжуд сиёсий режимда,  катта тожорат ишлари факат коррупция оркали юритилишини хамма билади. Санжар Умаров, Надежда Атаевалар узок йиллар мавжуд режимнинг,  хам сиёсий хамда иктисодий хамкори эдилар. Бу оилаларнинг Каримов режимнинг ичкарисида уз клани ва трафдори булган. Уша алокалари оркали катта пуллар ишлашган. Сиёсий ва иктисодий келишмовчилиги булганида режим ичкарисида ун йилларча бемалол катта тижорат килиш, катта лавозимларда ишлаш имкони берилмаган буларди. Санжар Умаров ва Надежда Атаеваларнинг кибри шу даражада-ки хатто Узбек халки пешона терисига йигилган пулларга хам эгалик килишмокчи. 
 Гулнора Каримованинг музлатилган бойликлари факатгина телефон компаняларидан олинган порадан йигилмаган. Гулнора Каримова Узбекистоннинг миллий бойликлари, олтин, брилиянтлар, газ, уран... савдосини кулга киритганди. Музлатилган пулларнинг купчилиги ана уша бойликларимиз эвазига йигилган. Гарб ва Амрека эса бу бойликни мусодара килиш учун телекомминикатция масаласини тинмасдан шишираяпди. Атаева, Илхамов ва мана энди Санжар Умаров хам хам Гарбнинг миллий бойликни мусодара килиш ишига хизмат килмокдалар. Музлатилган пуллар миллий бойликдир. Тинмасдан телекомминикация порахорлигидан гапириш, матбуотни бу масала билан тулдириш  Гараб банк системасининг ахлokсизлигини курсатмокда. 
 Гарб матбуоти бизни чоп килмай куйди. 
Cабаби хакикатларни айтаётганимизда. Халкимиз бойликларини талон-тарож килмокчи булганлар билан хамкорлик килмаяпганимиздадир. Музлатилган бойликлар хали айзбернинг куринган учи халос. 
Узбекистондан 24 йил ичида 200 миллиард $ бойлик Гарбга олиб чiкилган. Бу бойлик качондир  халкимизга иш жойи, соглик хизматлари.... ишлари сифатида кайтарилиши керак. Режим узгарса бу бойликлар Гарбдан албатда кайтариб олинади. Кандай килиб? буни кандай килиш иши биз......! 

  Пастдаги макола шу йил январь ойида ёзилганди. Русча ёки инглизча ёзилмагани учун баъзи кишиларга ахамиятсиз булган булиши мумкин.
Бизнинг ватанимиз Узбекистон, тилимиз узбекча. Баъзи бировларга ухшаб гарб нима деркин, руслар кандай муносибатда экан деган дардимиз йук. 

Биз кучимизни узбек халкидан оламиз!

20.04.2016     Lausanne



"2007 йилда Қозоғистон ҳукумати чет элда ноқонуний дея музлатилган пулларни қайтариб олишга муваффақ бўлган.Қозоғистонда хайрия жамғармаси тузилди ва бу пуллар ўша жамғармага киритилди, ҳамда унинг қандай сарфланишини халқаро кузатувчилар жуда қаттиққўллик билан кузатишлари белгиланди. Бу пуллар камбағал оилаларга сарфланиши келишилганди."

Матбуотдан.


    Алишер Илхомов, Надежда Атаевалар бошчилигидаги мухожирлар узлари бир вактлар Узбекистондаги мавжуд тузимнинг бир парчаси эдилар.
Kоррупцияга ботган режим, узбек халкидан умарган пулларни бу гурух уз тасаруфига олмокчи эмиш.
Факат бу гурухгина бу бойликни адолатли таксим кила олармиш. Хар гал
“-бу йул олдин синаб курилган. Казокистон рахбарларининг Швейцаряда музлатилган пулларини камбагалларга кайтарилган” дейишмокда.
Аслида хам шундайми?
"Казахгейт" жанжалини бошлатган адвокатлар билан Швейцаряга келган пайтларимда танишганман. 1998 йилдан бери бу ишда мухим рул уйнаган адвокатлардан Реймонд Мазлиах (Mazliah Raymond) хукукий махлахатлар олиб келмокдамиз. Бу киши хатто бир неча марта Казакистонга Нурсултон Назарбаевга карши жиноий иш очтириш учун борган.
Аммо сиёсийларнинг аралашуви асосида тузилган “Бота жамгармаси” оркали музлатилган пулларнинг бир кисми кайтадан амалдорларнинг чунтагига кетган. Жамгарма раиси Евгений Жовтис 84 миллион $ каерга сарфланганлигини халигача ургана олмади. Бор й уги 100 миллионлик музлатилган пул таксимотида 84 миллиони коррупция килинган. Гулнорага оид бир миллиард 200 миллион $ музлатилган бойликни кайдай журат билан узбек халкига адолатли этказамиз дейишаяпди?
“Бота жамгармаси” оркали гойиб булган 84 миллион$ хакида Швейцаря тергов органларида этарлича малумот борлиги айтилади. Жамоат ташкилоти фаолларининг бир кисми аралашган сохта камбагаллар, етимхоналар, болалар.... ташкил килиш оркали иккинчи марта коррупциячилик амалга оширилган. Нисбатан эркинлик булган Казокистонда, халкга оид бойликлар кайтадан таланди. Узбекистондай тула коррупцияга ботган давлатга музлатилган бойликлар халкга адолатли булиб берамиз дейишнинг ортида, бошка ниятлар борлиги аник.
Биз инсонларимизга балик ейишни эмас, балик кандай овланишини ургатишимиз керак.
Тайёр маблагни таркатиб, ривожланиш мумкин эмас.
Бу бойликларга замонавий технология асосида ишлайдиган мини заводлар, махсулотларни кайта ишлайдиган, кадоклайдиган ва дунё бозорига тайёр махсулот сифатида чикара оладиган мини фабрикалар курилиши тарафдоримиз.
Оддий одамларнинг кулогига ёкадиган "-сизларга накд пул таркатамиз" деган вада билан узларига тарфдор йигишлари мумкин.
Аммо мавжуд режимнинг рухсатисиз ва шерикчилигисиз халкимизга  "1-tiyin" хам тарката олмайдилар.


Сафар Бекжон


Uzdemfundsuisse раиси. 

21.01.2016

среда, 19 апреля 2017 г.

Узбек потенциал терорчи ва отилиши мумкин.



Владимир вилоятида икки марказий осиёлик ФСБ томонидан отиб ўлдирилди. Ўлдирилганларнинг халқаро террорчи гуруҳларга алоқадорлиги гумонланмоқда. (Matbuotdan)
    

    Bir hafta oldin Putinizm katta tayyorgarlik korganligiyozdim. Ozbeklarni ham Rossiya hamda Evropada terosit tamgasi bosilishini tashkil kilimokda deb yozgandim. mana sizga isboti, Agar bironta ozbekni nimadandir gumonlanishsa togridan-togri otib tashlanadi. Mirziyoev uchun ozbek siyosiy muholifati emas, Putinizm tahlikasi bor. Izolyatsiyada koladiga Ozbekiston ichkarisida ertami kech urish kelib chikadi. Buni men istaganim uchun emas, agar tezlik bilan siyosiy reformalar otkazilmasa tashki kuchlar uchun bahona boladigan omillirdan biridir. Bashar Asadga siyosiy reformalar kil deyishdi. 
Ozi namzodiga 98% tashkil kilib boshka hech kanday goyaviy fikr yok. man bitta mening fikrim halk tarafidan dastaklandi dedi. Keyin malum boldi-ki koliga kurol olishga tayyor 100 minglar bor ekan. Bunakalarga kurolni tekinga beradigan davlatlar etarli. Rossiya bor kuchi bilan bashar Asadni himoya kilsa ham Suriye degan davlat kolmadi. Katta kuchlar uchun Siriya, yoki Ozbekiston farkli mintaletikdagi davlat emas. "Tak chto" janob Mirziyoev vaktdan yutsam boldi. Keyin Karimov barkarorligini davom ettiraman deb oylasa, hato kiladi. Chunki dunyo boshkaruv kuchlari doimiy urish ochagi tashkil kilish orkali geopolitik ustunlik kurishmokda. Urishni gaho Rossiya, goho garb tashkil kilmokda. Garb demokratyani sabab korsatsa, Rossiya terorizimni sabab korsatmokda. ....
Meni "vatangado", "halk dushmani" deb ayblayapgan trollar va mhhchilaga!
 Mana nihoyat Mirziyoev davlat mikiyosida katta muammo borligini tan oldi. 
Men buni yillardan beri yozmokdaman. 
Iktisodiy tarafdan talon kilingan hazina bom-bosh kolganini aytib kelmokdaman. 
Zudlik bilan 50-70 milliard $lik invistissiya kerakligini gapirdim. 
Meni vatangado dedilaring. Mana bu gaplarni Shavkat Mirzioyev aytmokda. 
Ozbekiston Prizedenti ham vatangadomi?
Safar Bekjon.
19.04.2017


Путинизм Узбекистонни уз багрига каттикрок босмокчи.
Мен бир хафтадан бери уйдан узокдаман. СантПетурбург пуртлашлари, Мирзиёевнинг Москва туристик саёхати хакида фикр билдира олмадим. Мана энди Столголм шахридаги фоэа хакида матбуотдан олган маьлумотларим билан чегараланмокдаман.
Бу вокеаларнинг парда оркаси хакида "баъзи-инфо"ларни уйдаги компютерим оркали била олардим. Маьлумотлар окими кундалик марбуотдангина олиб устига уз тахминларимни кушиб макола ёзиш фолбинлик булади. Тез кунлар ичида уйдаги компютеримга етиб олсам кеч булса хам бугун кунтартибида булган вокеаларнинг парда оркасини ёритарман.
Аммо шу пайтгача такрор-такрор айтган гапларим уз исботини топмокда.
Узбекистон уз иктисодий-сиёсий таназзулига караб кетмокда. Бундан чикиб кетиш учун Гарбга якинлашиш эхтимоли кучайди.
Россияни четлаб утадиган темир йул ва иссик денгизларга чикиш харакати бошланганлиги,
Россия кгбисини провокатционларига учрамокда.
Бир неча хафта олдин, Беларуся Президенти Лукашенко Гарбга якинлашиш ниятини билдирди.
Путинизм устидан кулди. Натижада Минскда сурасиз митинглар бошланди. Лукашенки дархол Путиндан кечирим суради ва митинглар тухтатилди.
Узбекистон Гарб инвинтитцияуари киритиш ва заманивай техналогияларни олиш учун харкат бошлаган.
Мирзиёевнинг Москва саёхатидан чиккан натия, факат хом ашё сотиб олишга каратилган ва замонавий технологияларни камрамайдиган шартномалар имзоланди. Россияга карши амбарго Узбекистон оркали тешилади деб умид килишганди. Бу хам амалга ошмади.
Кискачаси Узбекистон киска муддатда 50-70 миллиард $ сармояга мухтож. Мирзиёев бу соф сармояни каердан булмасин топишга карорли.
10-15 йилдан кейин Узбекистон ахолиси сал кам 50 миллионга чикади.
Бу ахали Россия иктисодида арзон ишчи кучи сифатида колиши керак. Кора базордаги мавкеидан чикмаслиги керак. Бу ишчи кучини расмийлаштириб тула макомга чикариш Россия маъфатларига тугри келмайди. Полша билан Узбекистон ишчи кучи алмашиш хакида келишув килди. Гарб саводсиз ва тамбал Араб ва Африка кочкинларига кура Узбек ишчиси нисбатан замонавийрок. Технологияларга куникма кила оладиган, демократядан маънафатдор инсонлар сифатида курмаслигини ташкил килиш бошланди. Узбеклар билан боглик фоэали провокатционлар давом етади. КГБ гарбда етарлича кадрга эга.
Гарбни узбеклар билан куркитиш факат ва факат Россия манъфатлари учун керак.
Худо хохласа уйга кайтиб бу масалларнинг парда оркасини ахборот маркази серверига боглангандан кейин ургана оламан.
Хар инсон уз феълига яраша, барча халклар уз ниятига яраша яшайди.
Омон булинглар.
Safar Bekjon
8.04.2017

воскресенье, 16 апреля 2017 г.

Қуёши кулмаган баҳор.101-қисм.


101-қисм.


Улар кетди мен қорлдим тилим лол-у, ўзим ҳайрон бўлиб.
Васила Иноятова дЕганлари ўликнинг гўштидан, тирикнинг ҳаққини ейишдан тоймадиган ўлаксаҳўр инсон қиёфасига кирган чиябўри экан.
Ўшанда Васила Иноятова менинг ёнимга келиб:
“Қурбоной жуда муҳтожман болаларим очликдан бир-бирин, гўштини ейдиган холатга келган, поччангиз эса ҳеч қаерга ишга олмаяпти, агар сиз руҳсат берсангиз, сизнинг номингиздан Ҳалқора Ташкилотлардан: 100 $ олиб оиламга озиқ-овқат, олгани ишлатсам розимисиз, деб сўраганида эди, мен бажон-у, дил рози бўлган бўлар эдим"
Ҳаёт мен учун фақат қорин тўйдиришдан иборат эмас эди.
Васила Иноятова деган "ҳаромҳўр" ҳали ҳам Иносн Ҳуқуқларининг химоячиман деб “Эзгулик” деган ўпқон ташкилот тузиб ўрталикда ҳушу-ҳандон кезаяпди.
Европада бўлиб ўтадиган Халқора Ташкилотларнинг тўплантисига келаяпади юзи қизармай, виждони қийналмай. Менинг ишончим комилки, хозирги кунда ҳам менга ўҳшаган юзлаган турмуш ўртоқлари қамалган тул аёлларнинг, оталари зиндонбанд бўлганидан кейин қорини тўйиб хатто қуруқ нон ея олмайдиган тирик етим болаларнинг, тергов изалтирларида қийнаб ўлдирилган Оналарнинг номидан"қалбаки ариза”лар, ёзиб Ҳалқора Ташкилотларга ўзини масум ва марҳаматли қилиб танитаяпти.
Бир марта “харомдан ҳазар қилмай еган бу хоним” кейинчалик, “ҳаром ейишни” ўзига касб қилиб олишии табиий холдир. чунки “еб тўймаган ялаб ҳам тўймади”деганларидек ўрганган одат ўлганда эса қолади. Энг ачинарли тарафи ҳаромдан ҳазар қилмайдиган бу хонимга ҳали ҳам соддадил инсонлар ишонаяпти унга бориб дардларини дастурхон қилаяптилар.
Минг афсус...
Менинг бошимга кетма -кет, тушаётган фалокатлар ва энг сўнгиси, Васила Иноятованинг қилимши билан тугаса эди “дўппимни осмонга отардим” афсуски, бошимга тушаяпган фалокатларнинг орқаси билан олди узилмасди.
Улар бир бутун занжирдек бир-бирини, бошлаб келаяпган эдилар.
Ҳаддан атшқари асабларим бузилганидан соғликим бутунлай ёмонлашиб ётиб қолдим.
Уйда эса аксига олиб биронта дори ҳатто арзимаган “аспирин” ҳам қолмганди ичай десам. Қимирлашга холим йўқ тирик мурдадек чўзилиб диванда ётгандим бир вақт кўча дарвоза эшикининг қаттиқ тақиллаган овазини эшитдим.
Жалолиддинга бориб эшикни оч деб зўрға айтдим.
Жалолиддин бориб очди унинг билан бирга ён қўшним Раъно холанинг келини Юлдуз ва яъна бир қўшним Фотима опанинг ҳамшира бўлиб ишлайдиган келини Сайида кириб келдилар.
(Ҳудди улар менинг иситмам кўтарилиб касал бўлиб ётганимни эшитгандай)
Уларнинг кутилмаганда уйга кириб келганларига ҳайратим ошди.
Айниқса ён қўшним Юлдуз қайси юзи билан келди ҳайронман?... 
Чунки “очлик аксия”си, қилганимдан кейин бир куни магазинга бориб нон олиб келаётиб тасодифан кўча дарвозанинг олдидаги йўлнинг канорида болалари билан турган Юлдузни кўриб қолдим. У мени ёнига келганида кўрди балким олдинроқ кўрганида уйига кириб кетиши аниқ эди чунки бир марта мени кўрди-ю, кўрмаганга олиб терс бурилиб уйига кириб кетганди болаларини олиб.
Бугун тумшуқининг тагига келиб қолганим учун уйига кириб кетишга истеҳола қилди шекилли,келишимни кутди.
-Салом яҳшимиз?
-Раҳмат.
-Қилаяпган тўполонларингизни эшитдим.
-Нимага “тўполон” қилибман?
-Эрим ноҳақдан қамалди деб “ўзимни ёқиб ўлдираман” деб тўполон қилган экансиз-ку.
-Ёлғонми ноҳақдан қамалгани?
- »Ёлғон бўлса” нимага қамадилар?
-Уни бориб иносн қиёфасига кирган шайтон прокурорва терговчилардансўранг?
...
-Зз ҳаққимни сўраш “тўполон”ликми?
-Барбир яхши қилмадингиз.
-Ўзим биламан, нима қилаётганликимни.
-Менинг янгам ҳам сиз ўҳшаган "шаллақ »-қи, эди тоғам қамалганида ҳамма милициялар билан уришиб қолганди прократурани бошига кўтариб.
-Юлдуз мен “шаллақи”манми, шундайми сизнинг назарингиз-да?
-Қилганингиз”шаллаққилик” бўлмай нима?
-Юлдуз ...
Дедим лекин қолган гапни айта олмадим чунки кўзим ёшга тўлганди унинг олдида кўз ёш тўкмай деб уйга кириб кетгандим... 
Уйга кириб соатларча йиғлаб аламимни кўз ёшимдан олдим.
Кучим фақат ўзимга етарди.
Осмон узоқ ер қаттиқ ўртада муаллақ осилиб қолгандим оёқим ерга етмасди, бошим осмонга...
Сафар ака қамалмасидан олдин Юлдуз ҳам Саида ҳам менга ҳавас қилишарди.
“Сизга мазза ҳисоб берадиган қайин онангиз ва қайин отангиз йўқ "ўзингиз хон кўланкангиз майдон” кенг уйнинг ёлғиз келинисиз деб.
Мен эса уларга ҳазиллашардим “қайинона қайин оғачидан олинган бўлиб қайиндек қаттиқ бўлади” деган маънони билдиради, чиданглар, эртага бир кун келиб бугун сизларни ҳор қилаяпган қайин оналарингизнинг куни қариганида сизларнинг қўлингизда қолади.
Ўшанда ҳисоб китоб қиласизлар.
Бугун сизларга қанчалик қаттиққўллик қилаяпган бўлса ўша вақтда аламингизни оласизлар касал бўлиб бир пиола чой ичаман дса дамлаб берманглар.
Ҳеч бўлмаса ақли қариганида кириб сизлардан кечрим сзўрайди.
Келинига кун бермай ўғлига ёмонлагани қайинона эмас балким кундошдир. 
Улар менинг берган гапларимдан хурсанд бўлишарди...
Улар келганидан кейин ноилож ўрнимдан туриб ўтирдим.
Саида худди менинг касал бўлганимни олдиндан билгандай сумкасида "аспирин” олиб келган экан берди бир дона ичдим. Юлдуз ўртада ҳеч гап бўлиб ўтмагандай тутарди ўзини, мен ҳам бир нима демадим. Анча-мунча , гаплашиб ўтириб кейин чиқиб кетдилар.
Улар кетганидан кейин ҳайратдан тошдек қотиб қолдим шунча бошимга кўргуликлар тушди, мени кўрсалар терс қараб кетадиган бу хонимлар қандай келди деб?...
Эртаси куни оғриқдан жуда жонимдан тўйдирганидан кейин эраталаб Жалолиддинни боқчага қўйиб ўзим Водникдаги Поликлиникага бордим.
Ҳар қалай бу гал доктор мени қабул қилиб дори-дармон,ёзиб берди.
Уйга қайтганимдан кейин бир вақткўча дарвоза эшикнинг урилган овазини эшитдим чиқсам қўшнимиз Юлдузнинг қайинонаси Раъно хола экан.
Саломлашиб уйга таклиф қилдим.
-Йўқ кирмайман.
-Майли ўзингиз биласиз дедим нима дейишни билмай.
-Сизни излаб шаҳардан (Тошкент) битта аёл келди.
-Ким экан исмини айтдими йўқ.
-Мана бу конвертни бериб кетди.
-Раҳмат.
Уйга кириб конвертни огчсам ичидан битта гўзал манзали “откритка” ва уч-тўрт варақга ёзилар шеълар чиқди.
Кўриб кўзларимга ишонмадим.
Шеълар Сафара канинг қўлёзмаси билан ёзилган эди.
Кўзимни севинч ёшлари қоплади.
Оллоҳим...менга ҳам атаган ёруғ кунинг бор экан деб.
К. К. қизига.
Нигорим йўлида кўзларим толди,
Меҳринг шароблари ичилмай қолди.
Шеър ёзсам қўлимдан қаламинг олди,
Жоним ен бўлди сендан ҳабар йўқ,
Ишқим мактубинда зеру-забар йўқ.
Бу дунё азалдан тескари дунё,�Ташвишу-қувончи, мисли бир рўё,�Ҳаммага кенг дунё, менга тор дунё.
Жоним не бўлди сендан ҳабар йўқ,
Ишқим мактубинда зеру-забар йўқ.
Хор бўлсам бўлибман Кешнинг чўлида,
Нажотсиз қолибман ўнгу-сўлимда.
Ўлсам ўлибман ишқинг йўлинда,
Гулим не бўлди сендан ҳабар йўқ.
Ишқим мактубинда зеру-забар йўқ.
Замона зўрники, имон пулланур,
Мунофиқ бир кунда минг хил турланур.
Улардан сен кулгин жахон нурланур,�Гулим не бўлди сендан ҳабар йўқ,
Ишқим мактубинда зеру-забар, йўқ.
Сафар Бекжон.
Қарши Шайхали.
1994 йил. Октябръ 26 куни.
Ўғлим Жалолиддинга.
Ўғлим сенга оғирлик қилди бу исм,
Жалолиддин ал-Бухорий,
Жалолиддин ал -Румий,
Жаолиддин ал -Мангуберди.
Хазрати қиблагоҳ барча-барчаси.
Ўғлим сен ҳали туғилмасингданоқ,�Юклаб қўйгандик бу рғир юкни.
Ўғлим йўл узоқ.
Манзилда бир қудуқ бор,
Қўйганман ичида ойни яшириб.
Сартоннинг жазирамасида етсанг гар,�Қудуқга бир кун,
Мендан салом сўйла.
Кимсага сўйламади дегин ўн беш кун,
Қорнғуликларга яширган сирлинг.
Сўнгра йўлга чиқ ал -Бухорий пойига қараб,
ҲохлаРумийсари юз йил йўл юри!
Ҳохла Мангубердининг тулпорин мин,
Оғирлик қилса бу юклар, магар,
Бир қудуқ қазигин,
Ичига гизлансин,
Яширинмаган, 
Ўттиз кунлик.
Ой.
Сафр Бекжон.
Қарши: 49 қамоқхона.
30.10.1994 йил.
Ҳаётимда олган энг катта совғам эди Сафар акадан.
Агар менинг бармоқимга олтин юзик тақса бунча севинмасди.
Шеърларининг ҳар бир сатири баҳо бичилмас бир ҳазинага тенг эди.
Шу куни кечқурун Жалолиддинга қайта-қайта ,шеърларни ўқиб бердим.
Шу орада Хозарспдан Сафар аканинг катта бобоси Бекжон Урганжий келди ҳабар олгани.
Сафар ака қамалагнидан кейин биринчи марта келиши эди донишманд Бобонинг.
Бир кун қолиб эртаси қайтиб кетди Хоразмга.
Кутилмаган чақирилмаган мехмон Гулсара келди Сарсенбой оға сизни чақираяпти деб борсам кабинетида ўтирган экан.
-Келинг.
-Салом.
-Яхшимисиз?
-Раҳмат.
-Уйингизга келган чол ким?
-Бекжон бобо Сафар аканинг энг катта бобоси нима келиш мумкин эмасми дедим жахл билан.
-Келаверсин, ўзингиз тушунарсиз сизни уйингизга ким келса билшимиз керак.
-Сизгаям қийин дедим кесатиб давомли мени кузатиб юқорига ҳисобот беришингиз керак.
-Иш бўлганидан кейин...
-Булар мендан нима истайди?
-Ишлашингизни?
-Улардан егани нон сўрадимиим?
-Ишласангиз ўзингизга ҳам яхши эмасми?
...
Сизнинг дипломингиз борми Университетни тугатганингиз ҳақида?
-Нима эди?
-Ишга кириб ишласангиз яхши бўлар эди.
-Дипломимни ололмагандим лекин битказганим ҳақида Универстетдан берилган Тошкентда ишлашим учун йўлланма бор.
-Яхши экан Водникдан битта мактаб билан гаплашгандик сизни ишга олмоқчи, бунинг учун Мактаблар бошқармаси(районо)га бориб хужжатларингизни топширинг.
-Қизиқ... жуда узоқку, Водник шу ўзимизни махалладаги мактабда иш йўқми?
-Йўқ экан...
-Нима ҳам дейман агар менi шу билан тинч қўйсалар "розиман".
Chunki atrofimni urab olayotgan chirmochavuqlar kundan-kunga, qalinalshib borayotgandi.
Erkinroq nafas olishimga ham quymasdilar.
Jonimga tekkandi hammasi.
Balkim ishalsam hayotim engillashar deb uylagandim.
Chunchvarani hom sanagan ekanman.
Ishlamganim ming marta yahshi ekan.
Ming afsus buni bilganimda; kech edi.
Hozir esa mahalla komitatining raisi Sersenboy ogadan Maktablar Bohsqaramasida kimga ucharshihsim kerakliki; haqida bilgi oldim.
Эртаси kuni эрталаб Жалолиддинни боқчага олиб бориб келаётиб Бектемир туман мактаблар бошқармаси мудирликига кирдим.
У ерда мени Сангин Сафаров деган ўзидан олдин қоши кўринадиган бадқавоқ кимса қабул қилиб хужжатларимни олиб қолди.



16.04.2017 yil. Lausanne.

Xўп ажиб кошона

Сафар Бекжон
ххх
Хизматида етти иқлим, ул жондек жонона йўқ,
Дури-дунё шамидир, анга мендек парвона йўқ.
Гаҳи йиғлаб, гаҳи кулдим анинг сар-ҳисобига,
Айрилиб хонумонидан, тўлмаган паймона йўқ.
Дедим: бас қил фироқингни жамолинг таманно қил,
Деди: ҳар тонг мен кирмаган кулбаю бир хона йўқ.

Билолмасман нечукдурсан, ахир нурни ўпиб бўлмас,
Магар шаклу-шамойилдан эшитганим афсона йўқ.

Соқиё тутди қадаҳ ёр аксини кўргин дебон,
Кўчаларда энди мандек маст йўқ, мастона йўқ.

Ёр агар қилсанг карам дўстинг Сафарни шод қил,
Ки унинг кўнгил уйидек хўп ажиб кошона йўқ.

Тошкент, 1985 йил.
xXXXxxxxxxxXXXXXXXxxxxxxXXXXXXXX
Қўй оғзидан чўп олмаган Юртбошимизга
(Ушбу шеьр бундан ўн бир йил олдин ҳазил тарзида ёзилган эди.
1998 йил сарлавҳага “юртбошимизга” деган сўз илова қилинди).
Қўй оғзидан чўп ол, бўғизла уни,
Ҳаётга қасдма-қасд бўридай яша.
Четга сур имону инсофни буткул,
Қорнинга нон бўлмас қуруқ сафсата.
Дунёга ўт кетсин, сув боссин майли,
Ўтирган ўрнинг омон бўлса бас.
Гар топсанг ичингда виждондан хабар,
Уни ҳам ўлдир ортиқ қийнамас.
Исо-ю, Муҳаммад ўтмиш аталур,
Сен бугун туғилдинг, бугундай яша!
Умум сўровига ҳали анча бор,
Дўзахга қаср қур, ўлма унгача.
***************************************
Шавкат Раҳмонга
Байрам қилгани кўча йўқ бизда,
Аза очгани ҳам кўчамиз йўқдир.
Куну-тун қуруқ ваьдалар еймиз,
Умримиз лаббай ва яна хўпдир.
Лекин сиз “ўртоқми”, ёки биродар,
Хуллас бирон атама эгаси инсон!
Қийнаганми бир бор ўжар “лекин”лар,
Дўппингиз ечмоққа бўлганми имкон.
Виждон-у имондан эшилган арқон,
Сиртмоқ тушингизга кирмаганмиди?!
Ҳеч бўлмаса битта, бир кичик “лекин”,
Бўйнингизга сиртмоқ илмаганмиди?!
Гапиринг қайдасиз, борайин қайга?
Байрамлар қилайми, очайми аза?
Жавоб кутар сиртмоқ “лекинлар”,
Қалбингиз кўчаси қайси марказда.
1985 йил.

*************************************
Бўғилмоқда бўғзимда сўзлар
Бўғилмоқда бўғзимда сўзлар,
Хуни тутар бир куни албат.
Калимадан тинмайди тилим,
Тишларимда ғижирлар ғафлат.
Кетар эдим бош олиб буткул,
Шодликларим қаноти синиқ.
Фақат осмон билмас чегара,
О , у нақадар, нақадар тиниқ.
Унда сени алдолмас биров,
Одамхўрлар тополмас излаб.
Юрагинга сиғмаган дардинг,
Қоғозларда юрмайсан гизлаб.
Бўғилмоқда бўғзимда сўзлар,
Хуни тутар бир куни албат.
Жон бермоқда тоқат қонталаш,
Кўзларимни уйғотар даҳшат.
1985 йил.
*************************


Мансур шеьрлар туркумидан
Янги уйга кўчган одамга нимадир етишмайди.
Айниқса ижарага яшаётган одам кўчса, бутун шаҳарни тентираб топган “уйига”.
Кўчим бор йўғи бир жамадон. Хаёл суриб кетарканман айнан шу пайтда туғилган уйида, боринг-ки юз йил яшаган ва оёғини узатиб ўлаётган одамга раҳмим келиб кетади.
Бир жойдан бир жойга кўчиб ҳеч нима йўқотмаган бўлса,
Нима топди экан юз йил ахтариб!
1985 йил.

***************************


1989 йил манзаралари
Талабалар шаҳри исён бешиги
Сен уйғондинг –қайтди чекинган иймон,
Сен уйғондинг –қайтди бекинган виждон.
Сен уйғондинг- қайтди ватанга “Қурьон”,
Талабалар шаҳри исён бешиги,
Эркликка очилган нажот эшиги.
Оналар алласи фалакка нидо,
Боболар салласи белингга фидо.
Йўлингда қўллагай бир ёлғиз худо,
Талабалар шаҳри исён бешиги,
Эркликка очилган нажот эшиги.
Кўп кўрдинг ҳийлагар сайловларини,
Ваьдалар, азалий алдовларини.
Тиллари бурролар пайровларини,
Талабалар шаҳри исён бешиги.
Эркликка очилган нажот эшиги.
Омон бўл, эй, юртим посбони қальам,
Жипслаш, қалқсин кўринмас алам.
Озодлик байроғин кўтаргин илдам,
Талабалар шаҳри исён бешиги,
Эркликка очилган нажот эшиги.
Тошкент шаҳри, 1989 йил.
***************************

(Ўзбекистонлик СССР халқ депутатларига!)
Қабристон кенгаяр кунба-кун, чексиз,
Кенгаяр юҳодай пудрат далалар.
Бир юрт ухлар бунда хўрланган эрксиз,
Ҳатто гўдаклари тутмиш азалар.
Ухлар кўзларига туз сепар Орол,
Ажал қалқонлари гужумлар ёнди.
Юз йиллар талаган еб тўймас иблис,
Бир ҳовуч сувидан, сўзидан тонди.
Азалдан нодонлар юрт сўрар бўлса,
Элни ғам босар, босар хиёнат.
Миллат ботирлари мудраса бир он,
Дарёси бўғилар, тарк этар омад.
Шу буюк тупроқ олдида бугун,
Бир нафас тин олгин, эгилсин бошинг.
Қайларга келдинг, кимлар йўлдошинг?!
Қани кўларингда эрклик байроғинг!
1989 йил.
*********************************************
Авфнома сўраб…
Неки ўтса мендан ўтибди,
Меникидир шу пишган ёвғон.
Чўмичи-ю қозон мендандир,
Ўтин бўлди сиз берган фармон!
Хоҳланг осинг, хоҳланг авф этинг.
Неки ўтса мендан ўтибди,
Бор бойлигим бир ҳовуч тариқ,
Шундан қўрқиб оломон билмай,
Сизнинг таморқага чумчуқ экибди.
(Қарши қамоқхонаси, 31.10.1994 йил).
***********************************************
Кечиринг санамлар…
Кечиринг, санамлар, биздан ўтибди,
Ҳусни жамолингиз қадрин билмабмиз.
Ўттиз уч баҳорни кузга алмашиб,
Сизни ўйламабмиз, юрак тилмабмиз.
Фалакда парилар, сиз ҳам кечиринг,
Ойга боқибмизу, сизни кўрмабмиз.
Тонггача адашиб сомон йўлида,
Қизарган шафақдан сизни сўрмабмиз.
Етти қат самодан сўраб, ахтариб,
Сайр этиб сар- сари кетаверибмиз.
Беш кунлик дунёни олти кун билиб,
Айланиб-айланиб ўтаверибмиз.
Кечиринг, санамлар, биздан ўтибди,
Сочингиз калта деб қисқа ўйлабмиз.
Қирқта дор бўлибди қирқ кокилингиз,
Бўйимиз сиз билан хато бўйлабмиз.
(Қарши қамоқхонаси, 1994 йил).
******************************************************

Сабр косам тўлиб бўлди…
Фалакким гардиши даврон айирди ихтиёримдан,
Биёбонларда хор бўлдим, айро тушиб диёримдан.
Кетолмасман олиб бошим, қўлу-аёқ кишандбанддир,
Хазонларга дучор бўлдим, хабар йўқдир баҳоримдан.
Баҳовиддин балогардон бошимга соябон бўлгай,
Саҳарларда фиғон қилсам кишан куйгай бу оҳимдан.
Қасамхўру мунофиқлар айшу-ишрат сурар тинмай,
Бу не юртки нотавонлар нари кетмас нигоҳимдан.
Нада халқдан, на холиқдан садо чиқмас ҳақоратга,
Сабр косам тўлиб бўлди, исён чиқар шижотимдан.
Кел эй Сафар, мулки Турон ичра сенга хабар кетди,
Қолиб фурқат ичра кечдим бори-будим, бисотимдан.
Тоштурма. 1993 йил.
******************************************************************
Мен эса чарчадим…

Чарчадим она, мен чарчадим она,
Умр салтанати чатнади, синди.
Даҳшат бостирар сўнгсиз ва сўнгсиз,
Умрим уммонида тўлқинлар тинди.
Она, чарчадим бу ёлғон дунёнинг,
Кетгим келади рост тамонига.
Қайғу денгизида чўксам чўкибман,
Асло осилмайман чўп-самонига.

Ўтиб бўлди, она, ўттиз уч баҳор,
Уларнинг гуллари занглади сўлди.
Замона зўрники, шоҳлар қасридан,
Оққан қонга умрим жомлари тўлди.
Остонада турар фармони-олий,
Қўлида қиличи, бошида тожи.
Мен эса чарчадим, хўп, хайр энди,
“Ассалому-алайкум, дорнинг оғочи”.


(Қарши қамоқхонаси, 1994 йил).
************************************************
Илтижо
Яна чарчаб келдим қаршинга она,
Бир чимдим юпанч бер, озгина сабр.
Сенсан қиблагоҳим, суянчим тоғим,
Тўрт томон сим девор, саҳрои кабр.

Она соғинчларни тўсолмас девор,
Қўрқмас руҳимга дунё бир қарич.
Елкамда оламон, ташвиши бисёр,
Туримман қаршингда сўзларинга зор.
Она чарчаган маъюссан нечун?
Нечун чеҳрангда синиққан кулгу.
Шунчалар қўрқинчми қайғу-ташвишим,
Елкамдан ирғитсам аломон етим.
Яна чарчаб келдим қаршинга она,
Тўрт девор шовқини ғулу солади.
Озгина жимлик бер, бор йўғи жимлик,
Оломон бир нафас қилсин тантана.
Яна чарчаб келдим олдинга ОНА.
(Қарши қамоқхонаси, 1996 йил).

пятница, 14 апреля 2017 г.

Диктаторлик танафусга чикдими?

 
              

    Бундан бир ойларча олдин менга  Москвадан келган муҳим маьлумот: Ўзбекистонлик муҳожир ишчиларга қарши оммавий қувғин бошланиши планлангани ҳакида эди. Кузнинг бошларида бўлиши керак бўлган бу воқеаларни орқага қолдирганнига сабаб, Суриядаги бўҳроннинг ким тамонига ҳал бўлиши кутулаяпгани эди. Россияни ҳалкаро майдонда ирқчилик айбловлари анча заифлатган бўларди. Мана энди кечиккан оммавий муҳожир ови бошланиши мумкин.

Албатта бу ўз-ўзидан бошлатилиши мумкин эмасди.


Баъзан бир кунда беш-ўн ўзбек
ўлдирилади лекин қотиллар йилларча топилмаяпди?...

Тақирбошлар учун рус бўлмаганлар ва айниқса мусулмон ва туркий халк вакиллари биринчи навбатда ҳайдалиши керак бўлганлардир.

Ишчи муҳожирлар ичида энг зайиф нуқта ўзбеклардир.

Бирлаша  олмаган, ўз давлатининг ҳимоясидан маҳрум, мияси диктатура билан ювилган қўрқоқлар тўдаси.

Асосийси ҳамма жойда тиқилиб кетган тил билмаслар ҳам ўзбеклардир.


Йиллардан бери ўзбеклар Россияда ўлдирилмокда.

Тошкентда жойлашган Россия элчихонаси олдида бирон марта норазилик митингги ёки пикет утказилдими?...

Йўқ албатта.


Расмий рақамларга кўра Россиядаги Ўзбекистонликлар сони 2 миллиондан ошган. Ҳеч қандай ватандошлик ҳақ-ҳуқуқи бўлмаган бир давлатда ҳуқук излаш қулларнинг занжирини шақиллатишидан бошқа нарса эмас.

Ислом Абдиғаниевич Каримовнинг диктатураси муҳожирларнинг қалбига синган қўрқув психалогиясидир.

Аҳвол шу даражага келганки, етти авлодини Россияга олиб келган кишилар ҳам Ислом Абдиғаниевич Каримовдан қўрқади.

Мавсумий қатнаб ишлаётган муҳожирларни гапирмаса ҳам бўлади.

Алдаш, сотқинлик, шафқатсизлик, иймонсизлик оммавийлашган.

Бу ҳол оддий холатга айланган, аслида шундай булиши керакдай қарай оладиган бўлган. Миллий, сиёсий ва диний саводсизлик Ўзбекларда беш олти йил фуқоролар уруши бўлган Тожиклардан ҳам пастда.

Бу ҳолатни хамма гапиради, сен нима қилсак Ўзбеклар ўзлигини англаб етиб бу иллатлардан кутулади; ўшани ёз деяпган булсангиз ажаб эмас.

Энг асосий масала миллат масаласи.

Ўзбеклар 1930 йилларгача Туркистонниг 96 қавмларидан бири эди.

Қавмни миллатга айлантириш ўз табиий жараёнидан ташқарида сиёсий мажбурият ва ғоявий босим остида бўлганидан кейин натижа ўртада.

Ўзбеклар миллатлаша олмади.

Туркистонлик, туркчилик бирлаштирувчилиги 7 минг йиллар атрофида давом этаётган жараён эди.
Ўзбекистон ўзига ғоявий мерос килиб олган:

Соҳибқирон Амир Темурни
ўзбеклаштирдик.

Бу ҳам ишга ярамади.

Чунки бу ғояни илгари сурган зиёлийлар ҳам Соҳибқирон Амир Темур ўзини ҳеч вақт “ўзбек” кавмиданман демаган.

Туронли, Туркистонли ва Турк миллатининг Бошбуғи эканлигини айтганини тарихдан билишади.

Заҳриддин Муҳаммад Бобуршох ҳам ўзини “ўзбек” демаганини ”Бобурнома” автобиографик асарıда ёзиб кетган.

Алишер Навоий хам ўзини туркий тилда ижод килганини «Муҳокамтул луғатайин» (Икки тил мухокамаси) асарида кайта-кайта урғулаган.

.Эээээээээ.... бу одам бизни миллатсиз қилмокчими?

Бизни Турк килмокчимисиз деяпган бўлсангиз ажаб эмас?!

Ҳа... ҳудди шундайбиз Турклармиз!

Турк деганда Туркияда яшаяпганларни тушунадиганлар саводсизлардир ёки душманларимиздир.

Биз Туркий миллатмиз.

Ўзбекистон Сталинниг “бўл, прачала ва бошқар” сиёсатининг қурбонидир. Ўзбеклар ҳозирги Ўзбекистон (олдинги номи билан Туркистон) тупрокларида яшаган уруғлардан биттасининг халос.

96 уруғниг ҳаммаси “ўзбек” эмас.

96 уруғнинг бир қавми “узбек” туркдирлар.

Ҳазрати Амир Темурнинг уруги бўлган Барлослар Туркия давлатининг жануби вилоятидаги катта уруғлардан бирисидир. .....

Қисқачаси: биз Сталиннинг "миллатлашма"сидан; воз кечишимиз керак. Туркистон ва туркий ҳалк миллий ғоясига асосланган 7 минг йиллик тарихий номимизга кайтишимиз керак?!

Бу ғоянинг Россиядаги меҳнат муҳожирларига нима фойдаси бор деяпган бўлсангиз Туркийлик Россияниг 30% аҳолисини бирлаштирувчи ғоялардан бирсидир.

Туркистонлик инсонга шурур берадиган тарихий-ижтимоий сиёсий кимликдир. Ватанимизни Туркистон деган тарихий номини руслар Ўзбекистон деб ўзгартирдилар балким эртага биронта вилоятимизда яшайдиган қавмини миллат деб эълон қилсалар ҳам ажабланмасликкимиз керак.

Бирлаштирувчи ғурурли бир мавқе Туркистонлик шурури “ўзбек”ларни, қутқариши мумкин.

Эртагаёқ мазкур мумома (проаблема) ҳал бўлади демайман.

Хатолар, камситишлар, оммавий қирғинлар миллатни ақлини киритиши керак. Менинг бу фикирларим келажак учун .

Туркистон ғояси Ўзбекистон аҳолисини бирлаштирувчи ғоя сифатида давлат мавқеига кўтарилишига ишонаман!

Россиядаги ўзбеклар масаласига қайтсак.

На илож... бу насл ўз феълига яраша жазоланаяпди.

Россияда тақирбошлар бу наслни "аклини киритгунича" қатли ом давом килаверади.

Мен нима қилсам ҳам бу масалада бирон тавсия бера олмайман.


Россиядаги ўзбекларни бирлаштирувчи ташкилотлар тузулмадими?

Тузулди!

Газета, рус тили ўтгатиш мактаблари очилмадими?

Очилди!

Натижа нима билан якунланди?...

Ўзбеклар кизикишмади.

Газета сотилмади.

"Гастарбайтер" жаноблари қорнидан, эгнидан аяб тежаб йиғган пулидан сариқ чақа сарфлаб газетани сотиб олмадилар.

Рус тили таржимонига пул берса бердиларки, тил мактабига келмадилар.

Бундан кейин нима килиш керак?!

Баттар бўлсин бу ўзбеклар.

Ем бўлсинсинлар тақирбошларга.



Яқинда фермерлардан биттаси ўзин ekди.

Нимага?


Ҳар куни хоким онасини сўккани учун осди ўзини.

Барибир ўлар экансан ҳокимга маҳсус гапим бор эди сизга деб чеккароқга чақириб юраккига ханжар урсанг қолганлар орқангдан дуо киларди.

Э.... қаерда унақа мард ўзбек?....


Морг олдига бориб марҳумнинг исмини сўрашга журъатсиз ўзбеклар суриси Туркистоннинг келжаги эмаслар.

Бизнинг режимга каршилигимиз сиёсий-иқтисодий айбловдан ҳам юқори масалададир.

Бу маҳсус уюштирилаяпган миллий “инқироз” айбловидир.

Бу инкирознинг ташкилотчиларини ва қалбида миллатимизга хоинлик килганларни тамоман йўқ килишдир.

Асрлар мабойнида миллатимизга хоинлик килганлар жазосиз колмаяжагини унутмасинлар.

Мен ва менинг атрофимда бирлашган Туркистончи ва Турончи гоясининг тарафдорлари майин, юмшок қалбли ёзувчи-шоирлар гуруҳи эмасмиз.

Араб миллиятчилигига асосланган тариқатлар ва нада байналминал социал демократиячилик найранги бизга бир тийинга киммат.

Биз Қуръонимиздан бошқа китобларни динимиз асосига қарши деб биламиз. Қурони карим оддий халк ҳам тушунадиган тилда нойил булганига ишонувчилармиз!

Орадаги даллол шайхларниг дин сотиб данғилллама ҳаёт кечиришларига чек қўямиз. Маҳаллийчилик, ўзбекчиликни рус истилоси сарқити деб қараймиз.

Биз учун минг йиллардан бери Туркистон ва туркчилик бутун "Ўрта Осиё"ни Туркистонга айлантирадиган ғояси бўлишига ишонамиз!



Мабодо демакратия бўлиб сайловда миллат бизга овоз берадими, йўқми деган дардли саволи бўлмаган одамлармиз!

Бу куч қаерда? !
Сафар Бекжон


UzdemfundSuisse   раиси







Hatto koy tipichilab koyadi soyilishdan oldin

среда, 5 апреля 2017 г.

Bazan shoirligim esimga tushib ketadi






    Ховлим гулдан гилам тукийди,
    Учар гилам ватаним сори.
    Кайтаркан келтурур менга,
    Она юртим, согинч уфори.
    Фасли бахор кушлар келади,
    Авозида ватандан хасрат.
    Уксинтирар булбул сайраши,
    Хазон фасли тугамас хайхот
    Бир хикмат бор, гизли, суронли
    Дайдир вужуд, рухи ватанда.
    Узи кайтса яшолмас жонли,
    Улган йиллардир, аср суронли.
    Ховлим гулдан гилам тукийди,
    Устида рухим Курон укийди!

    Сафар Бекжон
    04.03.16





    Hovlim guldan gilam tokiydi,
    Uchar gilam vatanim sori.
    Kaytarkan kelturur menga,
    Ona yurtim soginch ufori.
    Fasli bahor kushlar keladi,
    Avozida vatandan hasrat.
    Oksintirar bulbul sayrashi,
    Hazon fasli tugamas hijrat.
    Bir hikmat bor, gizli, suronli
    Daydir vujud, ruhi vatanda.
    Ozi kaytsa yasholmas jonli,
    Olgan yillardir, asr suronli.
    Hovlim guldan gilam tokiydi,
    Ustida ruhim Kuron okiydi!

    Safar Bekjon
    04.03.16

Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...