четверг, 25 ноября 2021 г.

Ўзбекистон ЛУКОЙЛ

“ЛУКОЙЛ”,  Ўзбекистонда 100 миллиард куб метр газ қазиб олганлиги хақида баёнот берди.

Ўзбекистон ЛУКОЙЛ   шaртномаси имзоланганда,  газнинг бир куб метр нархи 100$ атрофида эди.

Кейинги йилларда газ нархи дунё бозорида  5 марта ортди ва 500$ атрофида сотилмқода.   ЛУКОЙЛ ўзбек газининг 

 ҳар 1000 метр кубни Хитойга ўртача 168 $ сотмоқда.

Киритган сармоясини қоплаш мақсади эмас, Россиянинг сиёсий манфатларига хизмат қилмоқда.  Россия,  ўзбек газининг ташқи  ва ички савдосини тўла назорат қилмоқда.

Бунинг учун порахўр рахбарларимизга ойига 3 миллион $ отқат бермоқда. (Хитой сотилишидан 2 миллион$, ички бозордан 1 миллион$).

Бизга этиб келаётган мутахасисларимиз маълумотига кўра Ўзбекистондаги рус ширкатлари,  кейинги йилларда атайин ўнларча газ қудуқларини ишламайдиган холатга олиб келишган.

Янги технологялар ва геологик татқиқотлар асосида очилган бир неча мухим газ қудуғи  рус мутахасислари тамонидан ёпиб ташланганлиги айтилмоқда. Бу хақда юқорига малумотнома киритган инженер-геологларимиз ишдан хайдалдилар.

Бу очиқчасига иқтисодий-сиёсий уришдир.

Давлат,  ўз хақ ва хуқуқини ширкатлар хукмига бериб қўйган рахбарларини Инқилоб билан алмаштириш учун халқга мурожат билан чиқишга тайёр туриши керак.


Сафар Урганжи.

25.11.0221

Баёнот, талабнома!

Баёнот, талабнома!


Ўзбекистон Хаво йўллари сув текинга қочқинлар ташиганлиги хақида маълумот олганимга бир хафта бўлганди. Қочқинлар orasiga, яқинда қамоқдан чиқарилган сохта диндор РК жўнатилди.

Бу хақда мақола ҳам ёзмадим, видеоларимда ҳам гапирмадим.

Ўзбекистондаги путинистлар Eвропа Иттифоқига қарши шантажда Лукашенко тамонида иштироқ этишмоқда.

"-Бу давлатчилигимизга қарши провокациядир ...." деб жавоб ёзгандим.

Мен ёзмаганим, гапирмаганим билан бу иш сирли қолмади.

Полша Бош вазири бу хақда баёнот билан чиқиш қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири шахсан бу провокацияни назорат қилган.

Маълумотни ҳам сиздирган.

Мақсад Eвропа Иттифоқи ва Ўзбекистон билан бўладиган ўзининг учрашувидаги баъзи хужжатларнинг имзоланишини олдини олиш эди. Шундай натижага ҳам эришди.

Ўзбекистоннинг Россияга қарамлигини орттириш учун планини амалга оширмоқда.

Ўзбекистон давлат хавфсизлиги раиси Азизов, Ташқи ишлар вазири Комилов рахбарлиида амалга оширилган бошқа бир провокация хақида.

Ривожланган давлатларга қарши амаалга оширилган бу провокация хақида 2021 йил сентябр йидан бери менга этказилган фото, видео хужжатларни эълон қилмадим.

Ушбу хужжат, халқаро жанжалга олиб келадиган меқиёсдадир.

Азизов ва Комилов истефо қилсин.

Ўзбекистон Призеденти бу ишдан бехабар бўлган ва чора кўрганлиги айтилса, мухтамал-ки масалани анча юмшатади.

Акс холда бу сир ҳам путинистлар тарафидан давлатимизга қарши ишлатиш учун асос бўлади.



Сафар Урганжи.

22.11.2021

Ўзбекистон путинстларининг А:Б планлари!

Ўзбекистон путинстларининг А:Б планлари!

Вунесела рахбари Николас Мадуро путинстлар тарафидан изгой рахбар холатида ушлаб турилибди.

Россиянинг Вагнер харбий ёлланма гурухи тарафидан химоя қилинаётган Николас Мадуро нефт нархларини белгилашда мухим давлатинг рахбари эди.

Бугун унинг ўрнига Венесуела путинистлари яратилди.

Вунесолада сайлов соҳталаштирилди.

Путин қутқарувчи вазифасида пайдо бўлганди.

Москва Ўзбекистонда ҳам шу методда иш олиб боришга ҳаракат қилди.

Халқни Инқилобга чақирган сохтакорларни фош қилдик.

Ғалаён билан Инқилобнинг фарқини биладиган жамият яратилди.

Давлат мамурий қисми ва халқимизнинг ҳамкорлиги асосида мавжуд тузумни ўзгартиришим мумкин.

Мирзиёевнинг Москавага чақирилиши ва кўпол муомила остида қолганлиги давлатимизга нисбатан хақорат деб қараймиз.

Рахбарлар ўзгарувчан, давлатчилик абадийдир.

Бу масалада овучини ялаган путинистлар Б планини бошлатган кўринади.

Ўзбекистонда кўчаларида "обшак"га пул йиғадиган гуруҳлар пайдо бўлди деган вахима яратишмоқда.

Халқаро майдонда мафя ва қороқчи рўйхатида турган Салим Абдувалиев давлатнинг расмий мақомини ўз химоясига олганини эълон қилди.

Бу ҳам, давлатимизни шубха остига олиниши яратиш харакатидир. Ўзбекистон ва Ғарб давлатлари алоқаларига зарар бериш Москванинг Б планидир.

Тошкентда сиёсий, экологик масалларда фаол Алексей Гаршинга нисбатан провокация тайёрланаётгани хақида хабар олдик.

Унинг ўзи ҳам орқасида доимий айғоқчилар юрганини, базан шантаж қилишаётганини тасдиқлади.

Давлатимиздаги милицияга, ДХХ га, Миллий гвардиянинг сиёсий масалаларда ваколатлар қайтарилиши ташкил қилиш харакати бошлашганлиги қайт этмоқдамиз.

Биз, давлат ичкарисидаги ва ташқарисидаги миллий қадрлар ушбу вазиятни мухокама қилдик.

Ижтимоий-иқтисодий сохада халқнинг мавжуд ғазаби юқори даражага чиқариш учун Москванинг назоратидаги Газ ва Нефт саноатимиз очиқчасига саботаж қилинаяпди


Абдулазиз Комилов ва Абдусалом Азизов ва Элёр Ғаниевлар ишдан олиниши талаб қилиб қоламиз.



Сафар Урганжи

23.11.2021

Женева

воскресенье, 21 ноября 2021 г.

Кредитларнинг Инқилоб % қанча?

Кредитларнинг Инқилоб % қанча?


Ўзбекистон ахолисини қашшоқлаштирган омиллардан биттаси, кредитлар масаласидир.

Кредитлар тарқатиш, коррупсиялашган ва тўла бозор иқтисодига ўта олмаган давлатларда аячли оқибатлар билан тугаган.

Ўзбекистон ана ўша аянчли кунларинг бошида турибди.

Кредитлар авфи чиқариш банкачиликни чўктиради.

Фоизларини ҳам тўлаш имкони бўлмаган халқни тахдит қилиб, пул қайтариш оқибати эса , исёндир.

Бу масалани тезда қайдай қилиб хал қилсак, ҳам банкачилик, ҳамда халқ жабр тортмайди.

Бугунги инқисодий лойихамиз ана шу масалани Хокимият минбарига олиб чиқмоқда.

Чапани ўзбеклар учун эса Инқилоб канали орқали видеодастур қилмоқдамиз.

Ўзбекистон жамиятини портлаш арафасига олиб келган қуйи ва ўрта қатлам ахолининг банк ва ломбард кредит қарздорлиги давлатимизни кузатётган иқтисодий аналитиклар тарафидан "кескин вазият" эълон қилишларига асос бўлган.

2016-2021 йиллари оралиғида кичик бизнесни ривожлантириш ахоли бандлигини кучайтириш ва камбағаликга бархам бериш "эзгу" мақсадида кредит беришни мажбурят холатига олиб келишди. Банклар кредит бериш рейтингига кириб кетиб уйма -уй юришди.

Тарқатилган кредитлар учун на eтарли инфраструктура на сотиб олишга қорамол (қорамоллар сони маьлум эди ва кредит олган инсонлар бозорларда нарх наво кўтарилишига сабабчи бўлишди)

Қозоғистон хатто тирик қоромол экспортини тақиқлаш орқалигина ўз чорвачилигини сақлаб қолди. Бу миқдордаги чорвага eтерлича озиқ этишмаслиги ва бошка кўплаб муаммолар оқибатида бу соха чўкди.

Кредит олган миллионлаб инсонлар ва кредит берган банклар ўртасида жиддий конуний низо ва инсофсиз банк %лари, пенялари кундан кунга ошмоқда. Вилоят Хокимлари ва яқинлари ноконуний йўллардан йиғган бойликларини шу йўл билан ювиш схемалари масалани янада чигалаштирди.

Ушбу муаммониқандай хал қиласа бўлади?

Банкларда мавжуд барча кичик ва ўрта 500 млн сўмгача бўлган барча кредитлар хатловдан ўтказилиши ва фуқароларнинг аризаси асосида %ларни музлатиш.

Қайтариш графигини 10 йилгача узайтириш ва фоиз берилмаганини инфилация миқдорида сақлаб туриш керак.

Қарор қабул қилинган кундан этиборан Марказий Банк ва иқтисодиёт Вазирлиги жамоасини тўлиқ тафтишдан ўтказиб бошқарув апаратини айникса Жамшид Қўчқаров ишдан четлатилсин. Бу одамнинг қадрлари ишдан кетгандан кейин, кичик бизнесни қайта расмийлаштириб кредитлар саралангунга қадар макроиқтисод ва банк тизими бошқарувсиз коллапсга учрамаслиги керак. Барча давлат дастурига кирган, давлат активларидаги банкларда кредит бериш бир ойга тўхтатиш керак. Қўчқаров жанобларининг ахмокона қарорлари ва тавсиялари асосида иқтисодга оқизилган пул дарёси хеч кандай жиддий ўсиш бермагани оқибатлари ва барча даражада давлат институтларини дискриминация ва десседентлик қилгани тўлиқ ўрганилиши керак.

Хукумат ўз легитимлигини исботлаш ва ташқи дунё билан келишиш пайида юрган бир пайитда оддий ахолимиз Банкларнинг кунига эшигини тақилатишидан безган.

Банкачилар ҳам кредит ундирмаса ойилигидан тўлаетганини арз қилишдан безор бўлишди.

Ўзбекистонда қарздорлик важидан содир бўлаетган сутцид воқеалари кўпаймоқда.

Биз олдинги иқтисодий дастуримизда гўшт этиштириш масаласини ташкил қилиш ва молялаштиришни ёритган эдик.

Барча вилоят ва туманларда 5-15 та махсус 50-60 гектар майдонга чорвачилик ва курка, ўрдак боқиш кластери ташкил килиш керак.

Соцалистик тузум тугатилгандан кейинги даврда Можористон ишни бу соҳадан бошлаган.

Ахолининг озиқ-овқат талабини четдан ташиб келтирмасдан хал қилиш, давлат валюта даромади тежади.

Бу давлат билан айнан шу сохани копялашингиз мумкин.

Ўртача ойлик 1991 йилда 200$ булган давлат хозирги кунда энг кам иш хақи 1000$ ошди.


Ўзбекистонда шроитида капитал қурилиш таннархи 70% қисми қурилиш материаллари қиймати бориб тақалади ва биз таклиф қилаётган копмлекслар қурилиши учун кетган қурилиш материаллари деярли 95% Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади !

Махсулоти таннарх занжирида 40-45% қисми солиқ ва тўловлар орқали давлат бюджетига бориб тушади.

Давлат чорвачилик кластерлар қуриш умуммиллий концепцияси қабул қилиш ортидан икки йирик масалани eчимини топилади.

Биринчиси;

ахолини кредитларини ўғирлик ва бошқа жиноят қилмасдан тўлаш ва узайтирилган муддатда психологик стресларсиз тўлиқ чиқиб кетиш муаммосини eчади

Иккинчиси;

кластерлар қурилиши ортидан ялпи миллий махсулот йилига 7-15% га ўсади.

Кластерларга сарфланган инвестиция автоматик солиқ ва бошка тушимлар орқали марказий ва махаллий бюджетга қайтади ва занжир реакция орқали эркин пул массаси ўсади.


Ахолини иш билан таминлаш ва уни доимий бозори бор махсулотлар ишлаб чиқаришга рағбат бериш учун давлат иккинчи бошқа йўналишда қарор қабул қилиш керак.


Давлатнинг сиёсий имижини кўтариш учун қуриладиган ситюлар дархол тўхтатилсин.

Шу кунгача қурилган бундай қимматбахо жойлар ўзини копламади ва мамуриятни бу жойлардан уйлар олишга, офислар кира қилишга мажбурлаш жиноятдир. Бойлар ва мамурят бу иш учун пора бериш ва олишга мажбурланмоқда.


Ва бу масаладаги охирги таклиф:

Биз Инқилоб ўтказиш учун хеч кимдан ёрдан кутмаяпмиз. Биз Инқилобдан олдин АҚШ назоратига бериб юборилган сизларнинг капоталингизни қанча қисмини олишмиз мумкинлигини аниқлаштирмоқдамиз.

Улар билан келишсак, Инқилоб бурнингизни тагидаги реалликдир.


Омон бўлингизлар.


Сафар Урганжи


21.11.2021

Мана лойиха, модам хокимиятдасизлар ишга бошланглар!

Мана лойиха, модам хокимиятдасизлар ишга бошланглар!


Россия Имперяси Туркистонни босиб олгандан кейин, озиқ-овқат eтишмаслиги келиб чиқди.

Сабаб ва оқибатларни тахлил қилмасак мустақил Ўзбекистон ҳам худди шу муаммо гирдобига кириб кетади.


Россия ителосининг сиёсий тузум шакли ўзгариши мумкин, аммо мустамлакаларидаги бошқарув усули "-йўқсилликни назорат" га асосланади.

1880-1917 йилгача икки марта, ғалла йўқсиллиги келтириб чиқаришди.

Исёнлар чиқди, босқинчилар Туркистон халқини қатл қилди.

1917-50 йилларда суний очарчилик ташқил қилди ва 4 миллион Туркистонлик (3миллион қазоқ 1миллион бошқалар) оммавий ўлдирилди.

Буюк Имперя вас-васаси, Рус ва Хитойда "-халқларни очлик остидагина бошақариш" методига асосланмоқда.


1991 йилда мустақил бўлган Ўзбекистон бошқаруви рус ишғолчилиги меросини давом эттирмоқда.

Бошқарувда зехният инқилоби содир бўлсагина озиқ-овқат муаммоси хал қилиниди.


Биз Мирзиёев Хокимиятига, давлатчилик тамалларини ислох қил демоқдамиз.

Бугун , озиқ-овқат этишмовчилигининг тамал негизи қандай хал қилиш мумкинлигини тушунтирамиз.

Ўзбекистонда озиқ-овқатнинг энг қиммат тури гўшт махсулотларидир.


Ўзбекистонда гўшт нархини қандай тушириш мумкин ва ахолини этарли микдорда гўшт билан таминласа бўладими?

Ўзбекистон ахолиси ўсгани сабабли қўй ва мол гўштига талаб ортиб бормоқда.

Ахоли гўшт махсулотининг 80%ни қайта ишланмаган шаклини истемол қилмоқда.

Музлатиб узоқ вақт сақланидан, қайта ишланган гўштни ташқаридан олиб киришда чекловлар мавжуд.

Жонли хайвон олиб киришни ҳам Хукумат назорат қилмоқда.

Гўшт eтиштиришнинг ички бозор ва талабларини ислох қилиш керак.

Модам Мирзиёев кластерчиликни ислохат хисобламоқда,

биз хақиқий чорвачилик кластерини таклиф қилайлик.

Таклиф:

Кластер усулида хар бир туманда 4-5 eрда 50-60 гектар майдонда махсус мол ва қўй боқиш бокслари қурилсин.

Бокслар сиғими, қўйлар учун 50-200 хайвон, қора моллар учун 20-100 хайвонга мослашган бокс проекларини мутахасисларимиз таклиф қилади.

Чорвачилик боксларининг мулк хукуки таьминлаган холатда тадбиркорларга берилиши лозим.

Ушбу чорвачилик комплекслари эски усулда эмас, батамом янги методга ўтиши керак. Ривожланган давлатларда синалган, фақат гўшт этиштиришга мўлжалланган дурагай хайвонларни махаллий хайвонлар билан урчитиш методлари омавийлаштирилсин.

Озуқа eм-хашак eтиштириш ўрнига гидропоника услубида дон махсулотларидан ўстирилган буғдой , арпа ва маккажухори eтиштирилиб мол боқувчиларга улгуржи нархларда таминлансин.

Чарвадорларга бу eм қаршилигида, семирган мол қўйни сотиб тулаш шартli 45-90 кун кечиктирилган тўлов билан имтиез асосида берилиши лозим!


Худидий ветеринар ва қушхона бўлиши керак.

Ўзбекистон буйича 400 дан ортик комплекслар шакиллантириши икки йил ичида барча туманларда, вилоятларда катта шахарларни гўшт билан таминлаш мумкин бўлади.

Бўрдоқига хайвон этиштириш тажрибаси қайта тиланиши керак.

Гўшт этиштирувчилар учун олинадиган Фураж буғдойи импорти ва уни вилоятларга логистик хизматини махсус тарифга киритилиши бу сохани ривожланиши учун ягона туртки бўлади.

Бўрдоқи қўй насли жанубий Африканинг Доплер оқ-қора қўй насли ҳам тез семирувчанлиги ҳамда бир туғишда 3-4 та туғиши билан бир неча йилда Ўзбекистонда гўшт билан тўлик таминлайди.

Чўлdagi қоракўлчиликга асосланган наслни, гўштга қийим қилиш тўхтайди.

Қора мол масаласида ҳам худди шундай, бир пайтда ҳам гўшт ҳамда сут соғиш мажбуряти қолмайди.

Фақат гушт ва факат сут учун тоифали насиллар боқиш ва бу насилларларни айри-айри боқиш системаси ишлаб чиқилган.

Шу кунгача уйларда қорамолчиликни ривожлантиришга берилган кредитлар муаммо яратмоқда. Биз айтгандай хар чорва бокслари кредит олyвчиларга бўлиб берилганда ва уларга eм таминоти, ветинар назоратининг давлат гарантияси берилганида бу ахвол келиб чиқмас эди.

Бугун банклар кредит ресурслари қайтмаслиги оқибатида оғир ахволда....

Махсус бўрдоқичилик кластерлари орқали минимум бюрократия билан кичик хўжаликлар ташкил қилинса ва улар озуқа билан таьминланса бу худудда гўштни қайта ишлаш, сутни қайта ишлаш, чиқиндиларини биогумос қилиш ундан биогаз олиш.....лар ҳам кейинги жараён бўлади.

Терисини биринчи қайта ишлаш, жуннини қайта ишлаш ва қадоқлаш сохалари билвосита ривожланади ва хомашё кўплиги хисобига чет эллик инвесторлар реал технология ва сармоя билан бозорга кириш келади.

Хар йили ортиб қолган қўйларни махсус сертификат билан Саудия Арабистонига Хаж сафари давомида қурбонлик қилиш учун экспорт қилиш мумкин !

(хозирда Австралия ва Янги Зеландиядан миллионлаб куйлар сотиб олинади)

Бу ишларни давлат ёки қайсидир янги очилган уюшма килиши шарт эмас исталган тадбиркор килиши мумкин ва бy eрда комплекс боқилган қўй ва моллар гўшт ва сут таннархи уйларда алохида боқилгандан 40-45% га арзон бўлади. Гидропоника усулида ундирилган буғдой қуруқ холатдаги буғдойдан 7 баробар кўп ва озуқали бўлади.

Чунки буғдой, арпа, сули.... униш давомида факат сув билан суғорилади ва 1 килограми ўртача 6,5-7,5 кг бўлганда қўй ва молларга берилади.

Pентабеллиги даражаси 400-500% .

Бу қўшимча иш ўринлари яратиш қўшимча озуқа ва махсус сервислвр яратиш ва тўлик Халол сертификатли ва Органик сертификатли махсулот этиштириш имконини беради.

Мамлакат иктисодиети учун қўшимча 2-3 млрд $ ЯИМ ва ЯММ хосил қилувчи тармоқ занжирини ташкил қилади.

Жахонда энг талаб юкори бўлган органик ва диэтологик гўшт этиштириш имконини беради.


Бу усул сохта социализм оқибатида очарчиликга юз тутаётган Лотин Америкаси давлатларини бу офатдан қутқариб қолган. Уругвай, Аргентина... лаби давлатларда гўшт арзон маҳсулотга айланди ва экспорт қила бошлади.

Рус, совет тузимидан қолган озиқ-овқат йўқсиллиги орқали халқни бошқариш усулидан вос кечиш вақти келди.

Йўқсиллик Инқилоби бошланишига оз қолди.

Биз соханинг молявий манбаси eтарлича мавжудлигини билмоқдамиз.

Давлат бюжетидан ўмарилган бойликларнинг қайси давлатларга қочирилаётганини, Биткоинга айлантирганларни билмоқдамиз. Баъзи хужжатларни қўлга киритмоқдамиз.

Каримов оиласини 2013 йилдан бошлаб тупикга қандай тиққанимизни эслатиб қўймоқчимиз.

Мана лойиха, модам хокимиятдасизлар ишга бошланглар!


Сафар Урганжи

18.11.2021. Женева.

воскресенье, 14 ноября 2021 г.

ВИДОЛАШУВ ХУТБАСИ 170 йил тақиқланди.

ВИДОЛАШУВ ХУТБАСИ 170 йил тақиқланди.





Халифалик, Султонлик, Подшохлик, Амирлик, Хонлик, демократя, диктатура...ларнинг

тамалида Хокимият, хукумронлик, моддият туради.

Умматни, оломонни, халқни, қавмни...ларни бошқариш учун уларнинг орасида тура олмайсиз.

Кўринадиган жойга чиқасиз!

Халифалик, подшохлик , хонлик , Амирлик, Президентлик.... мансабларини баландроқ жойга қўясиз.

Тўғриси, уммат, халқ, оломон сизни тепада ҳамма кўрадиган жойга чиқариб қўяди.

Барча нематлар пастда қолади.

Халифа, подшох , хон , Амир, Президент очидан ўлмасин деб тепага узатиб туришади.

Етти авлодидан айролиқда тепада ёлғиз қолмасин дейдиган лаганчилар таклиф киритади.

Куръондан, Хадислардан, қонундан, мажлисдан, парламентдан.....лардан этти авлод хукумронлиги тамин қилинади.

Тепалик авлодддан-авлодга мерос қола бошлайди.

Қиссайи-хулоса шундай!

Тепалик гавжимлашгунча муаммолар чиқади.

Еган оғиз, с-ди албатда!

Муаммо, тепадан думалаб пастдагиларнинг устига тушаётган тувалет масаласидир.

-Халифа бўлганидан тепада хаво билан қорни тўйиб яшарди.

-Устимизга с-масди деб фантазя қиладиганларга!

Пайғамбаримиз вафоти куни бошланган тахт жанжали 5 кун давом этди.

Уммат, оломон, халқ майитни дафн қилишга розилик бермади.

Киёви, неваралари, сахобалар билан жами 7 киши Пайғамбарни ўз ховлисига дафн қилишди.

Пайғамбарнинг "ВИДОЛАШУВ ХУТБАСИ" 170 йил тақиқланди.

Истесно сифатида

Абу Бекир

Ўмар бин Хаттаб

Ўсман бин Аффан

Али бин Абу Талиб

Хазрати Умар даврларида Хокимият Ихвон ва давлат тизими мутаносиблиги асосида бошқарилган.

Қолган даврларда эса Халифалик Араб Имперяси давлатчилиги асосида таркиб топган эди.

Хоразмшох ва Амир Темир бекорга араб дунёсини босиб олмаган эди.

Ўсмонли давлати узоқ вақт Арабларга тегинмади. Eвропани истело қилди.

Туркий давлатчилик Метаxонга бориб тақалади ва Чингизхон ясалари билан Ислом Шариати уйғунлаштирилиб, бошқарув шакллантирилади.

Ўсмонли араб дунёсини босиб олиб катта хато қилган.

Ўзи бутунлай араблашган бошқарувга ўтди.

Инглиз, рус Имперяларининг тарқамаслиги негизида Чингизхон ясалари турмоқда.

Яса;

"....халқ ва давлат бошқарувининг илохий қибласи фарқли тамонда бўлиши мумкин.

Иқтисодий қибласи битта тамондадир. Чунки фаравон бўлмаган диндор халқни душман давлатнинг фаравонлиги жалб қилади"


Сафар Урганжи


14.11.2021





пятница, 12 ноября 2021 г.

Султон ва Халифа Абдулхамитнинг ўзбек шинавандаларига!


Султон ва Халифа Абдулхамитнинг ўзбек шинавандаларига!
Ҳалифа Абдулхамит даврида Ўсмонли давлати тупроқларинг 50% йўқотган.
Халифа Абдулхамитнинг ташқи қарзи эвазига Юнонистон, Кипр, Мисрни Ғарбликларга берди.
Халифа Абдулхамид давлатнинг барча нефт қазиб чиқаришини (Хижоз , Ироқ...вилоятлари) Ғарбликларга берган.
Ҳалифа Абдулхамит бугун кўrкамли саройларини ташқи қарз хисоби қурдирган эди.
Биронта завод фабрикаси бўлмаган Халифаликнинг ташқи қарзини бугунги Туркия 1960 йилларгача тўлаб келди.
Халифа Абдулхамитнинг давлат рахбарятига тайинлаган инсонлар расмий рўйхати хужжатларда қуйидагича;
Ташқи ишлар вазирлари;
Александрос Каратеодори Пошо (1878-1879)
Габриел Пошо ва Сава Пошо (1879-1880)
Ғазиначилик вазирлари:
Агоп Оҳанес Казазян (1876-1891),
Микоил Портакалян афанди (1891-1897),
Оҳанес Хиёс афанди (1897-1908)
Молия вазири:
Агоп Оҳанес Казасян пошо (1885 йил 28-30 август), (1886 йил декабр - 1887 йил март) (1888-1891).
Жамоат ишлари вазирлари:
Оҳанес Чамич афанди (1877-1878),
Александр Каратеодори Пошо (1878)
Сава Пошо (1878-1879)
Ўрмон ва кон вазирлари; Маврокордато афанди (1908-1909),
Аристиди Пошо (1909)
Савдо ва қишлоқ хўжалиги вазирлари:
Бедрос Куюмчуян афанди (1880)
Габриел Норадонкян афанди (1908-1909)
Аян аъзолари (1876); Антополос афанди Аристарки бек,
Давихон Кармона Афанди,
Мусурус Пошо,
Стоянович афанди,
Др. жаноб Де Кастро,
Мавройени Пошо, Каратодри Пошо,
Иброҳим Каракаҳя Пошо(1908) Азарян афанди,
Басария афанди,
Фетҳи Франко,
Габриел Норадонкян афанди,
Маврокордато Афанди,
Жаноб Мавройени, Оксанти Афанди,
Йоргиадис афанди,
Арам афанди,
Попович Темко Афанди,
Бабıали юридик маслаҳатчиси
Габриел афанди;
Элчиларга қараганимизда;
Й.Фотиадес Бей ва Гобдан Афанди Афина,
Азарян афанди Белград,
Е. Каратодри афанди Брюссел,
Блак Бейнинг Бухарести,
Янко Каража, Мисак афанди ва Аритраки афанди Гаага,
Лондонда К. Мусурус Пошо, Алфред Рüстем Пошо ва Антопуло Пошо,
Наум Пошонинг Париж, С. Мусурус Бей ва
Й. Фотиадес Бейнинг Рим,
Никола Гобдан Афандининг София элчиси
А. Вогоридес Пошонинг Вена шаҳри,
Халифанинг Вашингтондаги элчи
Л. Аристарки ва жаноб А. Мавройени
Вилоятлардаги Ислом Халифасининг Ҳокимларига бир қаранг;
Сава Поша, Алеко Вогоридес Поша, Гаврил Поша Христоич, Александр де Баттенберг, Фердинанд де Сакс-Кобур ва Гота,
Самос жаноблари;
Мишел Грегориядис Бей, Александр Мавройени Бей, Янко Витинос Бей, Костаки Каратеодори Паша, Йорги Йоргиадис Эфенди, Андреа Копасис Эфенди,
Гибелал-Ливан....
Халифа губернаторлари;
Васа пошо, Наум пошо,
Юсуф Франко пошо
Давлат бошида молия, ташқи ишлар, қишлоқ хўжалиги, кон ва мулкни мусулмон бўлмаганларга топширган Ислом халифаси эди деб йиғлаб юрган ўзбеклар, тарих ўқинг.
Китоб ўқиб фирк қилинг, видеофилмлардан тарих ўрганиб, бизга тухмат қилманг!
1500 йиллардан бошлаб Ислом дунёсини масхаблар, тариқатлар, шайхлар, муллақартя эгаллади. Улар мўминларнинг тақвосининг тўла назоратига эришдилар. Аллох билан қули ўртасидаги ибодат шaклини моддият орқали ташқил қила бошладилар.
Нақшбандий хазратлари устачилик билан рисқини топгани унитилиб, Нақшбандий тариқатини бошқараётган миллионер шайхлар пайдо бўлди. Шайхлик , авлиёлик отадан ўғилга мерос қолмоқда.
Инсонлар давлат қуришаркан, қалбларини, иймонларини рахбарларга бермайди.
Давлат нима қилсада озодликни, фаравонликни, тинчликни таминлаши керак. Давлатчилик дини, миллати, масхаби бўлса тарафсизлигини йўқотади.
Биз давлат рахбарларининг дини иймонига кўра фош қилмаймиз.
Хохласа 70 кара Хажга борсин, 70 ракат намоз қилсин. Агар ўғри бўлса , диктатор бўлса танқид қилинади. Истефоси талаб қилинади.
Урганжи
12.11.2021

Дрон кимнинг иштонини хўллатмоқда?


Дрон кимнинг иштонини хўллатмоқда?


Ўзбекистонда ўтказилган сохта сайловдан кейинги давр Шавкат Мирзиёевнинг Хокимияти халқга суянмаганлигини яққол кўрсатди.

Мирзиёев хлага баландпарвоз гаплар гапирсада ич-ичида нафрат туғёнида эканлиги ошкор.

Буни Конституцияни ислох қилиш харакатини бошлатганлигидан билса бўлади.

Мирзиёев кун тартибида давлат асос муаммоси бўлган ташқи савдо ва ички ишлаб чиқариш тенглаштирадиган биронта таклиф йўқ.

Ўзбекистон саноати тайёр махсулотга ишлаб чиқаришга асосланмаган. Биз Ўзбекистонда самолёт созликни қайта тиклаш масаласини кўтарганимизга 2-3 йил бўлди. Бу соха давлат бюжетини энг катта харажати бўлган харбий чиқимларни камайтиради. Балким бу соха ташқи савдони ҳам озайтиради. Туркияда "Байроқдор дронлари" Ражап Эрдоғанни чўктирилишидан сақлаб қолмоқда.

Ўзбекистонда дрон ва харбий разведка инсонсиз самалётлари ишлаб чикариш мумкинми?

Чапани "-ўзбекга дрон, инсонсиз учадиган"......нима экан деган саволларига жавоб беришдан олдин асли дрон нимадан таркиб топганлигини анализ қилиш бериш керак.

1. двигатели

1. двигател типи поршенли ёки реактив

2. алоқа тизими

3. планери типи

4. шасси тизими

5. бошқарув ва синов майдони

6. ишлатилиш мақсади

7. фойдали юк синфига қараб бомбардимончи ёки айғоқчи

типларини аниқлаб олиш керак.


Мутахасисларимиз Мирзиёев режимининг дрон деганда иштонини хўллаб қўйишини хисобга олишган. фақат харбий сохага оид дронлар хақида менга маълумотнома тагдим қилишган.

Мен эса, дронлар келажагини хисобга олиб дронларнинг бизга ўта кераклиги сохаларини ҳам бу eрга киритмоқдаман.

Дронларнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида, картографяда, тез ёрдам.... хизматларини бажариши мумкинлигини эслатмоқдаман.

Бу масалани бошқа бир чиқишимда ёритаман.


Харбий соха дронлари.

1. Aвиация моторлари хеч қачон Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган!

Маторни Ўзбекистон олиши мумкин бўлган энг қулай ва дўстона давлат, бу Украина !

Исталган тип ва қувватда мотор бор ! (Байроқдор маторлари Украина махсулоти)

2. Алоқа тизими ва камералари бу ҳам Украина ва Кореяда ишлаб чиқарилади ҳамда энг арзони Самсунг компаниясини мобил алоқа воситалари учун ишлаб чиқарган сигнал тарқатиш ва узатиш тизимини таёр платформа сифатида олиб модернизация қилиш (иккиламчи бозорда 1-2 минг $ туради) ва барча алоқа антеннаси бор худудда бемалол Тошкентдан туриб бошқариш мумкин!

Камераси ва бошқа датчиклар бозори ҳам катта муаммо эмас.

3. Планер типи Высокоплан ёки Низкоплан сифатида чиқарилиши мумкин. Барча техник эчимларни синаш учун захирадаги Ан-2 самалетларини модернизация қилиб техник эчимди синаш кўриш мумкин !

4. Шасси тизими Ўзбекистонда бемалол ишлаб чиқариш мумкин

5. Бошқарув синов майдони Ўзбекистондаги харбий аэйрапортлар ёнидаги дала қўмондонлик худудлари ва чегара худудларимизда этарли миқдорда шароит мавжуд !

  1. Дронлар ишлатилишидан мақсад ё разведка, ёда бомбардимон қилиш. Қанотлардаги бошқариладиган ракеталар....

Бу лойихани қандай амалга ошириш мумкин?

Ўзбекистон зудлик билан Тошкентдаги собиқ Тапоич заводининг "Бошқарув ва конструкторлик илмий маркази"ни қайта тилаши керак. Бу марказда дрон ва алоқа тизимлари кластерини ташкил қилиш ва керакли тартибда лойихалаштириш уни дастурий таьминоти ажратилиши керак. Тошкент вилоятидаги Чирчик фукаролик авиацияси тамир заводи худудида ишлаб чиқариши мумкин. Чирчиқ харбий ва фуқоровий айрапортларида синовга рухсат берувчи карорни қабул қилиниши керак!

Давлат иновацияни 100% назорат қилиб ривожлана олмайди. Хусисий секторга йўл очилиш керак. Иновация фақат мулк ва патент хуқуқи химояланган давлатдагина ривожланади.


Иновация фақат мулк ва патент хуқуқи химояланган давлатдагина ривожланади.

Хозирги дронларнинг энг асосий қисмини дастурий таьминоти ва алока тизими буни бирор бир гигант компания ўзи ишлаб чиқара олмайди.

Хатто АҚШнинг Боинг корпорацияси ўзининг 737-8МАХ самалётидаги бошқарув программасини Ауцорсинг асосида Хиндистонлик студентлар жамоасига қилдирган !

Бунинг учун эса барчага тенг шароит яратиб берилиши керак!

Дронларнинг жанговор қисмини бомба, ракета ва бошқа тизимларини ҳам Ўзбекистон Мудофа вазирлиги билан биргаликда алохида махсус иноваторлар грухи қилиши керак. Дрон консорукциясининг нохарбий тизимларини хусусий фирма ва грухлар таёрлаши мумкин.

Ўзбекистон бу янги 4.0 технологик боскичига реал қадам билан кириши ва бу дронларди факат конструкциясини сотиш орқали йилига милиард доллар фойда кўриши мумкин Ўзбекистонда 80 йилга яқин вақт самолёт созлик тажрибасига эга давлатдир. Бу соханинг мутахасислари нафақада бўлишларига роман, ёшларга проктик тажриба бера оладилар. Улар тирик экан матор билан учадиган ҳар қандай жихознининг 0-100% яратилишида иштириоқ қилган инсонлардан вақтида фойдаланайлик. Янгинасл хали варрак учиришмаган интернетаманялардир.

Шавкат Мирзиёевнинг дрон деганда иштонони хўлланишидаги асл сабаб , "-булар уйимни, Шаввазсойимни, мусаффо осмонимни тепадан видео қилмоқчидир..." деган қўрқувидир.


Сафар Урганжи


12.11.2021

понедельник, 8 ноября 2021 г.

Сиз билмаган қомусий олим Қозим Миршон.


Ўзбекистон фанлар Академясининг тарих, тилшунослик, адабиёт, ислом тарихи илмий марказларига 

мастер клас мақола.


Сиз билмаган қомусий олим Қозим Миршон.

(мақоламиздаги "турк", "туркий"... барча туркий халқларни англатмоқда)

Дунёнинг бир нечта Университетлерида профессорл бўлган, техника фанлари, тарих, тилшунослик, ислом тарихи сохаларида докторлик илмий ишлари ёқлаган Шарқий Туркистонлик қазоқ бейи Қозим Миршон кимдир?

1919-йилда Шарқий Туркистонда туғилган Қозим Миршон Истанбулдаги Боғозичи ўрта мактабини тамомлаган,

Германияда муҳандислик, сўнгра Истанбул Техника университетида таҳсил олган ва қурилиш муҳандиси бўлган.

1946 йилда Германядан Туркияга таълим олиш учун қайтиб келгач, Турончиларга қарши қайта бошланган ирқчилик-туранизм судига гувоҳ сифатида чақирилган.

Қозим Миршон Туркия келишидан олдин ҳам кўплаб тилларни ўрганган.

Немис, рус, инглиз, юнон, италян ва лотин тилларидан ташқари татар, ўзбек, бошқирд, таранчи, уйғур, қозоқ, қирғиз, озарбайжон ва туркий туркча каби турк лаҳжаларини тушуниш ва тушунтириш даражасида билган.

Миршон 2016-йилда 97 ёшида Бодрумда вафот этган.

Кўплаб тадқиқот ва китобларга эга бўлган марҳум Қозим Миршоннинг тезисларини умумлаштириш фойдали бўлади. Улардан биринчиси,

ёзув, милоддан 16000 йил олдин турклар томонидан ихтиро қилинганлигини исботлаганлиги.

Яқин Шарқдаги тилларнинг пайдо бўлишида курд тилига , эски туркчадан сўзларнинг ўтиши бу орқали араб ва форс тилларига ўтказганлиги исботлаганлиги..

Анадолўда туркларнинг илк ёзувларинг мавжуд исботлаши.Улардан биринчиси,

ёзув, милоддан 16000 йил олдин турклар томонидан ихтиро қилинганлигини исботлаганлиги.

Яқин Шарқдаги тилларнинг пайдо бўлишида курд тилига , эски туркчадан сўзларнинг ўтиши бу орқали араб ва форс тилларига ўтказганлиги исботлаганлиги..

Анадолўда туркларга оид ёзувларинг мавжудлигини исботлаши.

Рим сивилизациялари этрусклар ва этрусклардан келиб чиққан турклардир.

Этрусклар сўзлашадиган тил прототурк тилидир.

Бутун Эвропада, жумладан Скандинавияда 5000 дан ортиқ эски туркча ёзувлар мавжуд.

-Турк алифбоси бутун дунё алифболарининг келиб чиқиши ҳисобланади.

Қозим Миршоннинг фикрича, биринчи турк давлати Хунлар Империяси эмас эди. Бу Туркбил-Кўк-турк давлатидир. Турк тарихининг қадимги даврларга бориб тақалишини кўрсатувчи энг катта далил Ўрхун битикларидир.

Қўлланилган ҳарфлар ва тиниш белгилари бу тилнинг ўша даврда жуда ривожланган тил бўлганлигини исботлайди. Бундай тил пайдо бўлиши учун камида 3000 йил ривожлантирилган бўлиши исботлаганлиги.

Бугунги кунда Хитой чегараларида 300 метр баландликдаги пирамидалар борлиги ва бу пирамидалар Мисрдагидан илгари қурилганлиги исботланган. Бу натижа Миср пирамидаларининг замирида турк илм-фани ва маданияти турганини исботлайди. Қозим Миршоннинг муҳим тезисларидан бири Скифларнинг асли туркгини исботлади


Этрусклар, Троянлар, Шумерлар, Геттлар ва Фригияликларнинг туб маданиятида турк сивилизацияси мавжуд. Бу жамиятлар туркий бўлмаса ҳам, уларнинг чуқур маданиятида туркий таъсир борлиги .

Турклар Анадолўга 1071 йилда эмас, милоддан 7000 йил олдин келганлигини бугун археологлар исботлади..

Ўғузлар Анадолўга келганларида, қаршиларида туркийзабон туркий қабилаларнинг кўплигини кўришган. Турклар Беринг бўғозидан ўтиб, тубжой Америка ва Жанубий Америка маданиятининг шаклланишига таъсир кўрсатган.


Юнон ёзувларида Анадолўдан келган ва темирни жуда яхши ишлаган бир жамоа борлиги ёзилган.

Бироқ, бу жамоа мавсумий равишда келиши маълум. Бу жамият прототурк бўлиши эҳтимоли юқори. Қозим Миршон Миср пирамидаларидаги ёзувлардан туркчагача бўлган ҳарфларни топди.

Миршан, Византиянинг биринчи ташкил топиши пайтида прототурк тилида гаплашганини даъво қилади. Далил сифатида Трабзондаги юнон черковида фақат туркчадан олдинги ўқилиши мумкин бўлган ёзувларни кўрсатади.


ҚОЗИМ МИРШАНнинг илмий изланишлари


Турклар Анадолўда 15 минг йилдир борлиги олимнинг ўлидан кейин Халқаро хайъят тан олди.

Понтияликлардан 1300 йил олдин Қора денгизда турклар бўлган

1071 йил туркларнинг Анадолўга биринчи эмас, охирги келган санасидир.

Биринчи тарихчи Геродот эмас, балки турк саркардасидир.

Ёзувни турклар ихтиро қилган, биринчи алифбо лотин алифбоси эмас эди

Истанбул Византиядан бошланмаган, унга минг йиллар аввал турклар асос солган.

Биз Рим ва Пекинга асос солганмиз

Биринчи турклар мактаб ва университетга асос солган.

Турклар Ғарбга демократия ва сайлов олиб келди.

Турк тарихи милоддан аввалги 16 минг йилга бориб тақалади.

Ёзувни милоддан аввалги 16 минг йилликда турклар ихтиро қилган.

Дунёдаги барча алифболарнинг асли турк алифбосидир.



Курд тили туркчадан олдинги сўзларни ўз ичига олганлиги сабабли, бу сўзларни араб ва форс тилларига ҳам ўтказган.

Анадолўда эски туркчадан ҳам олдинги турк ёзувлари мавжуд. (2021 йилнинг энг шов-шувли архелогик топилмаси Гўбакли тепа қадим шахридир ва туркларга оидлиги исботланди. Одам отани кўрган қавмдан қолган. Дунёнинг энг бойлари, рахбарлари, олимлари Гўбекли тепага келмоқда)

Лотин юнон Финикия ва кирилл алифболари эски туркчагачадан шакллантирилган.

Рим имперяси асос солган сивилизация этрусклар турклардир. (Етруск ёзувлари биринчи марта 2004 йилда Қозим Миршон томонидан шифрланган.)

Этруск- туркий халқ

Скандинавия ва Eвропада 5000 дан ортиқ туркий ёзувлар мавжуд.


Қозим Миршон кўплаб анъанавий қоидаларни бузган донишманд, у ҳамиша чуқур изланишлар олиб бораган шахс бўлган. Унинг қадимий турк шевалари ҳақидаги билими ҳақиқий тарихга ойдинлик киритадиган тадқиқот натижаларига асосланди.

Академик қомусий олим Қозим Миршоннинг тадқиқотлаари илм дунёсини иккига бўлди. Дунё тарихи ва тилшунослиги қайта ёзилиши кераклиги айтадиганлар ва ғоя сифатида қолсин дейдиганлар.

Қозим Миршон ривожланган Ғарб дунёси ўз тилларини деярли барчасини билган. У аниқ фанлар бўйича бир неча докторлик дессертасиясини Германяда ёқлаган. Унинг туркий тил инсоният тилининг отасидир дейишига ва илмий асосларига Ғарбда биронта олим этироз билдира олмаяпди.

Қомусий олим Қозим Миршонинг шу кунгача нашр қилинган 100 га яқин асари мавжуд.

(Илмий асарларини инглиз, немис, юнон, турк... тилларида ўзи ёзган)


Олим асарларининг библиографяси қисқача шундай:


1966: Турк метрикаси

1970 йил: Прото-турк ёзувлари

1978 йил: Олти ярим Тегин (182)

1983 йил: Прото туркчадан хозирги туркчага

1983 йил: Ўрхун ёзувлари учун қабул қилинган санани аниқлашни қайта кўриб чиқиш

1985 йил: Анадолў прототурклари

1990: Прототурк олимларига кўра астрофизика

1991 йил: Болбўллар

1993 йил: Прототурк ёзувлари бўйича конференция

1993 йил: Ёзувлар

1993 йил: Алифбо тартибида бошланиш ва глозел ёзувлари

1994 йил: Алифбо тартибида ёзишнинг бошланиши

1992 йил: Турк алифбоси билан татарча ёзиш (12)

1995: Ишорат ёзувлари

1995: Ўзтурк "-сал" қўшимчаси

1996 йил: Препортугал битик тошлари

1996 йил: Тинчлик йўлида таълим

1997 йил: Бугунги Eвропа тилларида прототурк тилининг излари

1996 йил: Замонавий Eвропа тилларида этруск излари феълларнинг от ва инфинитив шакллари ва сифат-феъл ва қўшимча-феъл соҳаларида



1998 йил: Динларнинг ривожланиши, илк турк динидан туғилган динлар, Сиде, Пре-португал, Глозел, Мисргача, Этруск, Протпегрек ва Хиндуизм, Таврот, Инжил, Ислом

1998 йил: Этрусклар, уларнинг тарихи, ёзувлари ва тиллари

1999 йил: Турк тавқими

1999: Илк турк давлатлари ва Йиву Бил

2000: Сийғалитош ғори

2000: Билге Хатун Ўқуқ: Билге Қаган Тўққиз Битиг

2000: Мўғулистондаги қисқа ёзувлар

2000: Иероглифлар

2000 йил: Пра-Миср иероглифлари Eвропа, Сибир ва Марказий Осиёдаги энг қадимги ёзувлар асосида декодланган.

2001: Мақолалар

2003 йил: Илк туркларнинг Скандинавия ёзувлари


Инглизча ёзган асарлари


1986: Универзум рамка каби статик тизимми?

1992: Анадолудан пиктограммалар, петроглифлар, ёзувлари

1992: Прототурк олимларига кўра, космик ўзгармасларнинг манипуляцияси

1996 йил: Замонавий Eвропа тилларида этруск излари феълларнинг от ва инфинитив шакллари ва сифатдош-феъл ва қўшимча-феъл.

2000 йил: Пра-Миср артефактлари Eвропа, Сибир ва Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзувлар асосида декодланган.

2002: Қадимги Тукистон олимларининг фикрига кўра физика ва астрофизика фани

2003 йил: Илк туркларнинг Скандинавия ёзувлари

2003: Илк туркларнинг Анадолу ёзувлари


Олимнинг Немис тилида ёзган асарлари


1968 йил: Эквивалент юклар билан гиперстатик тизимларни ҳисоблаш

1973 йил: Прото-юнон ёзувларини очиш

1993 йил: Алифбо тартибида бошланиш ва глозел ёзувлари

1993 йил: Прото-турк тили грамматикаси

1996 йил: Португал тилидаги ёзувлар

1996 йил: Турли тилларда прототурк тилининг излари

1997: Этруск ёзувлари



Қомусий олим Қозим Миршон билан Мажористонда /Венгеря/ Турон Қурилтойида танишиб сухбатлар қургандим. 2016 йилда вафот этганларида жиноза учун ҳам Туркияга киритилмадим. Устознинг жуда кўплаб фикрлари бугун илмий жамоалар олиб борган археологик қазишмалари орқали ўз исботини топмоқда.


Сафар Урганжи

08.11.2021












среда, 3 ноября 2021 г.

Ўрмон бахона, Хокимларга шахона....

Ўрмон бахона, Хокимларга шахона....


Мутахасисларимиз тамонидан кўп йиллик илмий тадқиқотлари натижасида Ўзбекистон эко-мувозанатини асл холига қайтариш лойихалари ишлаб чиқилган.

Менга тағдим қилинган илмий лойихалар, Ўзбекистондаги миллий қадрларимиз, олимларининг баъзиларига муносибат учун берилган эди. Амалиётга чиқариш учун хозирги Хокимият пайтида қанчалик имкон борлиги хақида суриштилмоқда.

Орада баъзи маълумотларни Хокимиятга eтказилганлиги малум бўлмоқда.

Мирзиёевнинг куни кеча "Ўзбекистонда айрим экин майдонларини ўрмончиликга олиб бериш хақидаги қарори" мутахасисларимизнинг илмий асосли чiқишларини бошқа тамонга буришга қаратилганлигиni айтишим керак.

Қарор, Хокимларнинг чўнтагига янги даромад манбасинини яратиб бермоқда.

Ўзбекистонда эко-мавозанатнинг бузилишига асос сабаб бўлган масала СУВ масаласидир.

Сув муаммоси, Туркистондаги босқинчилар тамонидан яратилган суний жанжал чиқариш методига бориб тақалади.

Бизнинг минтақа, 4000 йиллик дехқончилик ва сувғориш усулини инкор қилиш оқибатида бугунги вазиятга олиб келинди.

Экиладиган экин тури ва миқдори мухим эмас.

Сувғориш шакли мухимдир.



Ўзбекистонда ёғингарчиликни ва сув муаммосини қандай хал қилса бўлади ?

Аслида, Ўзбекистонда ёмғир миқдори тоғларда ва чўлларда йилига 120-200 мм дан то 500-650 мм гача бўлади. Баъзи жойларда кўп, бази жойларда ўта оз миқдорда.

Пахта яккахокимлигидан олдин Ўрта Осиёнинг қурғоқлик ва намлик мутаносиблигини Каспий денгизи Волга дельтаси , Орол денгизи, Сирдарё ва Амударё таминлаган.

Рус босқинчилиги малайларидан Шароф Рашидов бошлаб берган миллионларcha тонналик пахта сиёсати оқибатида Орол денгизи қуриди.

50 йиллик оммавий пахтакорлик ва сувғориш оқибатида Орол денгизидан 3-3,5 марта катта миқдордаги сув eр остига сингиб кетди. 1954 йилги Орол денгизи хажми сақланиши учун керак сувнинг асосий қисми чўлда экилган пахта билан тупроқ остига кетди.


Чўл худудларни тинмасдан сувғориш оқибатида 10-15 метр чуқурликда ётган туз, сув билан эрий бошлади ва тупроқ юзасига чиқди. Oқибатда Ўзбекистон бўйлаб янгидан 6-7 млн гектар тузли чўл хосил қилинди.

Сирдарё ва Жиззах вилоятларинг чўл худудларининг eр остида, Оролдан 3 марта катта eр ости кўллари пайдо бўлган.

Дарёларимизнинг чучуқ сувларини eр остига жўнатган пахта монополяси истелочилик оқибатида эди.

Ватанимиз 1991 йил мустақил бўлди.

Бугун бу илмий мақола муаллифлари Ўзбекистондаги сувғориш тизимини зудлик билан ислох қилишни талаб қилиб келмоқда.

Афсус, босқинчилар давомчилари бизнинг таклифларни инобатга олмаяпди.

Молявий муаммо бор дейилди.

Бу масала ҳам %сиз , 50 йиллик кредит билан кафолатланди. Германянинг Дойче банк орқали 1,5 миллиард $ кафолатли пули узоқ йиллардан бери Ўзбекистон Марказий банкаси балансига олинмаяпди.

Бу ҳужжатлариni видеодан дастурларимизда намойиш қилинди.

50 йиллик нотўғри сувғориш оқибатида eр остига кириб кетган 3 та Орол миқдоридаги сувни чиқариб олишни табият билан ҳамкорликда амалга оширса бўлади.

Бу муаммони хал қилиш йўли содда ва технологик қулай. Лекин хеч бир рахбарда буни англаш учун на ақл на ирода бор.

Ўзбекистон устидан учиб ўтувчи 150-280 км3 сув буғи тўғри Хиндиқуш Россия ва Тожикистон Қиргизистон Тибет тоғларига бориб тушяпти. Россиянинг жанубий ва шарқий Сибир худудларида йилига сув тошқинларига сабабчи бўлмоқда.

Шимолий муз Океанида сув исишига ва иқлим ўзгаришига сабаб бўлмоқда

Бу масалани eчиш ҳам экологик ҳам ижтимоий иқтисодий ҳамда сиёсий муаммоларди хал қилади.

1. Экологияни яхшилариши орқали нафас респератор касалликлари камаяди

2. Eр ости сувини белгиланган чуқурликда назоратда ушлаш eр унумдорлигини банитетини кўтаради ва қўшимча йирик хом ашё базаси хосил қилади.

3. сув урушлари тўлик тўхтайди.

Хўўўўш бунинг eчими қандай?


1. Ўзбекистон худудларидаги сизот суви тупроқ юзасига яқин жойларига Павловния ва Бамбук дарахтларини ихота холатида қатор қилиб хар 100-120 метрга экиш лозим.

Бу табиий дренаж вазифасини ўтайди ва йилига бюджетдан ажратилаетган Ўз-сув-дав қурилиш ва сув хўжалиги вазирлиги сохтакорлига чек қўяди. Бюджет пулини арра қилаётган бу ташкилот дренаж хавзаларни лойқадан тозалаяпмиз дейишига керак йўқ.

Йилиga бу каби агро-ихота дарахтлар Ўзбекистонди ёғочга бўлган истемолини 45-50% қисмини қоплайди. ( Ўзбекистон йилига тахминан 1 млрд$ лик ёғоч импорт қилади)

Ерда микроорганизмлар табий холатга келиб фойдали элементлар сони ортади.

Ер юзаси ва дарахт ихота зоналари eнгил шабада эффектини хосил қилиб хавони ёзда кескин исиб кетишдан асрайди!

Ёғингарчилик микдори , барча пахта ва ғалла далалари ҳамда бошқа худуд йўл четларига экилса 40% га автоматик кўпаяди.

Минтақамизда 100йиллардан бери далалар четлари тут дарахти билан ўралган эди.

Хавони барча турдаги чанг ва СО2 дан тозалайдиган тутлар кесилиб , ўрнига гнетикаси ўзгартирилган тут дархтлари экилган. Арча фақат ўзига салқин берувчи ва секин ўсувчи дарахт.

Павловния ва Бамбук йилига 6-7 метр ўсгани ва кучли ўта кучли томир тизими ҳамда барглари исталган бошқа дарахтдан 20 баробар кўп кислород чиқариб ўзида 20 баробар кўп СО2 таркибидаги углеродди омбор сифатида тўплайди .

Бамбук эғочи эса таркибида кремний моддаси кўплиги сабабли эрдан доимий кремний сўриб олади бу ўз навбатида eр таркибидаги қум ва шағалди тозалайди!

Тоғли худудларга тоғ дўланаси ва чинор экилиши шарт ва лозим.

Иккиси ҳам совуққа ва сувсизликка чидамли ёғочи дунёнинг энг қиммат икки ёғочларидан биридир.

Тоғда бу дарахтлар остида микрофлора биоценоз ва ёввойи қушлар табий холатда кўпаяди.

Чўл худудларга саксовул, қузғун, қуёнсуяк, юлғун, черкез кандим экилиши ва аралаш биоценоз хосил қилиниши шарт.

Бу , табий йўл билан экин экиладиган тупроқни шўрдан тозаласа шахарларимизда салқин хаво ташкил қиладиgan ягона усулдир.

2022 йил бахоридан бошлаб мамлакат бўйлаб павловния экилиши шарт.

Иккинчи босқич;

чўл худудлари ва тоғли худудларга куз қиш ва бахор ойларида осмонимизнинг 4-5 минг метр баландлигидаги бирлашамай оқим сифатида минтақадан ўтиб кетадиган булутларини бирлаштириб суний эмгир ёғдириш методини қўллаш.

Бу метод илмий асосланган холатда Ўзбекистонди Шарқий қисми ва Ғарбий қисмидан бошланиб ўрта минтақага қараб босқичма босқич қилиш керак.

Бу ишни қилиш учун керакли бўлган кумуш йўд патрони дунё бозорида исталганча бор. АҚШда ҳам махсус технологиялар бор. Мисол учун Ветнамда қўллаган муссон ёмғирлари ёғдириш методи биз ишлатилишиmiz мумкин.

Матбуотда бир неча марта БАА (Дубай ) ва Саудия Арабистони худудларида суний ёмғир ёғдиланаётганi видеолар орқали исботланди. Бу ишни АҚШ ширкатлари,, бизга керакли худудларга, керакли кунларда исталганча miqdordagi ёмғирni ёғдириб бера олади.

Бизда 2 миллион гектар қир ва адирликларда буғдой экиш мумкин. Кейинги 50 йилдир бу жойлатга ёмғир ёғмай қўйгани оқибатида буғдой, арпа, сули экилмаяпди.

Бахорда суний равшда икки марта ёмғир ёғдириб буғдой мустақиллигимизни таминлайлик.

Бу ишни шу пайтгача барча Хукуматлар инкор қилмоқда.

Сабаб?

Чунки рус босқинчилик агросиёсати қиммат пахтани арзон буғдойга сотиб олмоқда.

Орол денгизи қуриши оқибатлари минтақадаги 2 миллион ахолининг Россияга арзон ишчи жўнатмоқда.

Биз таклиф қиладиган ва молялаштирадиган метод эса тўла мустақилликга олиб боради.


Ўзбекистон ўз минтақаларининг баъзи қисмларини тўлиқ ўрмон қилиши мумкин.

Бу туш эмас, бунга реал имкони бор. Туман ва вилоят хокимларига тайёр экин майдонларини ўрмончилик бахонасида олиб қўйиш хуқуқи, бу масалани хал қилмайди.

Бу масалага фақат мутахасис олимлар дунёнинг барча жойидан жалб қилиб, ақл билан ёндашилсагина натижаси бир-икки йилда кўринади.

Бу соха қўшимча 100000 дан ошиқ иш ўрни яратади.

Ўзбекистон нефт-газ деб қийналмасдан , табий ёғоч кўмири ёки брикети чиқaра олади.

Саноат сохасига хом ашё ва эко-систем мувозанати тузалиши, реал инвестицияларни жалб қилиши мумкин. (баъзи микрочиплар чиқариш хаво намлиги, қуруқлигиga боғлиқ)

Биз таклиф қилаётган метод йилига қўшимча 35-40 млрд лик ЯИМ махсулот қўшилади ва энг асосийси тақир чўл ва тошли тоғлардан ўрмонли ва қорли тоғларга айланади. Қўшимча 12-15 млн бош қўй ва 1 млн бош йилқи боқиш имкони бўлади. Бугун қирилиб кеаётган сайғоқ ва тувалоқлар учун махсус зоналар қилиш имкони бўлади.



Сафар Бекжон Урганжи


Май-октябр. 2021 йил

Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi? Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Prov...