суббота, 31 октября 2015 г.

Вилласида утириб фантазя килаяпганларга!



    Лола Каримова-Тиллаева Instragram оркали Узбекистонда ҳокимиятга келиш нияти йўқлигини билдирган. Президент Каримовнинг диктатор дейилишига карши махкама очиб  ютказган Лола Каримова бу гал анча акилли харакат килаяпди. 
  Тиллаевлар Каримов хокимиятидан кетгандан кейин узлари умарган бойликларни саклаб колишга  хозирдан тайёргарлик куришмокда. Узбекистонда нафакат Ислом Каримов режими,  хатто бутун бир давр махкамага олиб чикилиши керак. Жамиятдаги ички нафрат шу даражадаги,  ички уриш бутун минтага ёйилиб кетиш эхтимоли бор.  Каримов режимини халкаро махкамаларгача олиб чикиш,  жамиятда адолатни тиклаш,  минтакани мухтамал ички уришдан куткаради. Геополитик катта мажоролар куршовида коладиган Узбекистон,  на Россия,  на Хитой хатто гарбга хам катта зарар беради.  Сўнгги пайтларда ўзбек муҳолифати сайтларида Лола Каримова-Тиллаеванинг ўз отаси Президент Ислом Каримовга сиёсий меросхўр сифатида танлангани ҳақидаги фантазяга асосланган хабарлар таркатилганди. Дунё хокимиятидаги кишилар бунака исталмаган жараёнлар хакикатга айланиб колмаслигини олдини олган куринади. Лолага чапанича килиб, "oёгингга караб юр"     - дейишган халос. Лоланинг узига колса-ку,  аллакачон бу фантазияни куллаб кувватлаган буларди.
 Биз бундан икки ойча олдин бу хакда киска ва лунда килиб фикримизни айтгандик. Яьна бир бор кaраб чикарсизлар.

31.10. 2015


Вилласида утириб фантазя килаяпганларга! 
Ислом Каримов уз ворисини эълон килди деб жар солаяпганларга!
 Лола Каримова ва Тиллаевларга карши хам Швейцаряда хамда АКШ да жиноий иш очилганлигини хамма билади. 
Сизнинг Хакназаров бундан бехабарми? 
Гулнора Каримовага хали дипломатлик макоми борлигига карамасдан жиноий иш очилганди (2012). 
Аммо икки йил кейингина эълон килинди (2014). 
Лола Каримо-Тиллаевларнинг   диpломатик макоми бу очилган жиноий ишнинг эълон килинишини кечиктирмокда. 
Ислом Каримов буни билмайдими?   Гулнора , Лола Каримоваларга жиноий иш очилганлиги, асосий гувохларнинг "собик" ходимлари эканлиги тасодифми? Узбекистон келажагида,  на Гарб ва нада Узбекистон сиёсий элитаси, Каримовларнинг давом этишини исташмаяпди.   Агар Ислом Каримов хам Гарбга хамда ички сиёсий элитага керак булганида эди, кизи Гулнорага карши олиб борилаётган ишларни бостирган боларди. Гулнорага карши бошланган ишларни (2012) театр деб эълон килган Хакназаров эмасмийди. Бугун Лола Каримова  масаласини  жамият онгига 
"-э бу иш хал булган"     хамма нарса бефойда экан деб  курсатиш Лолазорчилар максадига хизмат килади. Зотан Тиллаев yзига карши очилган жиноий ишларни билади ва Ислом Каримовга,     "-кизигизни yрнигизга варис килинг" - деб айта олмайди. Хакназаров айтди деб гап таркатилиши  бундай эхтимолга карши                кучларни пасивизатция килиш методидир.

Uzdemfundsuisseinfo.

07.09.2015

четверг, 29 октября 2015 г.

Cиёсий хаётда "бир бор экан...



   Узбек мухолифчилик сиёсий хаётида "бир бор экан, бир йук экан" килиб курсатилишида матбуотнинг рули катта булди. Нимага? Собик Ички Ишлар вазири котил Зокир Алматовни, жабр чеккан мазлум деб химоя киладиган Чориевга минбар берилди. Бу атайин, "мана сизга мухолифатнинг ахволи" дейиш учун килинди. Халкаро майдонда, уз халкини катл килинган рахбар сифатида расмий хужжатларга киритилган Зокир Алматовни химоя килаётган одамни узбек мухолифат лидерларидан бири деб тагдим килиш провакатсиядир. Европа Иттифоки, карорлариda Зокир Алматовни Андижон киргинида тугридан-тугри кули болган киши сифатида айблаганди. Бу айблов олиб ташланмаганини журналистлар билмайдими. Билишади. Махкама булиб айби тасдиклангунича суз хакки берилади дейишлари аник.
  Узбекистондаги котиллар сурисига карши курашаяпганлар номидан, котилларни химоя килишни ташкил килиш суз эркинлиги булиши мумкин, аммо инсоний эмас. Зокир Алматов 1999 йилги Тошкент пуртлашларини шахсан ташкил килди. Шу бахонада 28 минг кишини каматди. Юзларча киши улдирилди. Унларча киши изсиз кетди.
  Германядаги бир гурух адвакатлар кулида бу хакда инкор килиб булмайдиган хужжатлар бор. Хужжатлар келиб тушишга давом этмокда. "Узбек" журналистлари бу хакда кизикса факат хужжатларни бераяпган шахсларни айтасиз деб туриб олади. Худди "Сафар Бекжон калитни каердан олди" деган саволни, миллий бойликлар хозир кимга колди саволдан мухим деб топишгани каби.
  Хуллас Бахадир Чориев хакидаги шеърни кайтадан эълон киларканман унга журналистик кугирчоклик хасталигидан куртилишини тилаб коламан.


Сафар Бекжон.


понедельник, 5 октября 2015 г.

Давлатчилик тамали каерда?


    


     24 йиллик диктатура Узбекистон сиёсий хаётида ва миллий онгида узгаришлар килган.

Узбек зиёлийси, моддиятшунос.
Диндори, aрабпараст.
Сиёсатчиси, форстожикпараст.
Мардикори, Россияпараст.....

Бу ташбехлар социал матбуот оркали урганган иддоларим. Интернетга имкони булмаган канчадан канча миллий фикрли инсонларимиз бордир. Балким юкорида айтдан нарсаларни кузатиб турган, аммо бундай холатга карши чикиш бефойда деб карайдиган зиёлийларимиз хам бордир. Нима булган тагдирда хам бугинги минталетет жуда ачинарли.
   Мухожиратда яшаяпган узбеклар ичида мен ва хонимим Курбанай Камол энг куп ижодий саёхат килаёпган инсонлармиз. Гарбдаги ижодкорлар ва нодавлат ташкилотлари билан мулокатларимизда узбеклар хакида жуда куп гаплар айтилади. Энг куп мухокама руслашганлик хакида. Узбек дипломатлари узаро русча гаплашишлари. Узбек бойларининг узаро русча гаплашишлари. Хар иккаласининг Руслар химояси учун курашишлари... 
   Бу масаланинг Ислом Каримовнинг агдарилиши билан йук булиши мумкин эмас. Бу масала Узбекистонда миллий гоянинг давлатчилик тамалларига киритилмаганлигидадир.

 Узбек зиёлийсининг моддиятшуносга айланганлигининг сабаблари.
Ёзувчи, шоир, саъаткор.... камбагал халк савиясида яшашни узига эп курмайди. Атрофдаги оч капиталистлар катoрига хам киролмайди. Кулидан келадиган хунари, ижодий салохияти. Энг ачинарлиси ушбу салохиятни моддият келтирувчи воситага  айлантиришганлигидир.    Cалохият фабрика эмас-ки, истаган пайтда ишлаб кетсин.  Ижодкорлар биронта ёшга ок йул тиламокчи булса унинг кобилятига караб эмас, берадиган пулининг салмогига караб бахо беришаркан. 

 Диндорларнинг Aрабпарастлиги.
Исломият деганда арабни. Куърон деганда арабни.... тушунадиганлар урчиб кетган. Уз уригининг араблигини исботлаш, туркий уругдан булганликдан шарафлирок деб карайдиганлар купайган. Туркчилик килиш иркчиликмиш. Аммо араб эканлигини исботлаш умматчиликмиш?!
   Масхаблар, тарикатларга булиниш гуёки Куърондаги оятдай тушинтиришади. Бу Аллох хукумларига карши келишликдир. Аллох, исломни фиркаларга буладиганларнинг бошига солинадиган кулфатларни хадди-хисоби йукдир деган. Куърон кунлик хаётимиздаги мактабдир. У хатто аёлимизнинг ой курган пайтидаги хаётини изохлайди. Уша оятни шундай кироат билан укишадики, маьносини тушунмаган 80 яшар отахон йиглаб эшитади. Араб тили худди илохий тилдай караладиган тарикатлар бор, Узбекистонда.

  Шу кунларда Россия харбийлари Сурияда. Суриянинг ички масхаблар уришида Россия куткарувчи ролида. Максад аслида битта укда иккита куён. Россия учоклари иккита бомбани ИШИДга отса, 10 тасини Сурия Туркманлариниг устига ташламокда. Улдирилаётган туркманларнинг расмлари ва видеоларини узбеклар курмаяпдими? Бу холатни Россиядаги мусилмонларга кандай изох килмокда? 
 Масхаблар орасидаги диний акидаларни таргибот килиш оркали. Бу ишга бизнинг узбеклар астойдир киришиб кетишган, шу кунларда. Нима эмиш?  Туркманлар Алавий эмиш. 
  Эй, узбек диндори Куъронда, калима-йи шаходат келтирган, Пайгамбарни кабул килган хар кандай шахс муминдир демаганми?
Ибодатнинг шакли,  мумин ва Аллох уртасидаги муносибатдир. Нариги дунёда хар ким хисобини беради. Ё Аллох сизга уз ваколатиними берди. Бу дунёда муминман деган бирон инсонни имтихон килишга нима хаккигиз бор? Ибодатида Куърон укиган ва Пайгамбаримизни мадх килиб куйлаган булса улдирилиши керакми? 
  Россия Алавийларни бомбалаётганига мусилмон узбек хурсанд булишлиги керакми?
Иш килиб узбек диндорлари орасида бундай таргибот окибати ачинарли натижа беради.

 Кейинги масала, форстожикчилик.
Миллият масаласи, айникса узбек-тожик масаласи Россия ва Гарбнинг туркийларга карши энг стратегик масаласидир. Россия Имперяси Туркистон минтакасини Урта Осиё жугрофий атамасига тенглаштирди. Сартлар ва бошкалар атамасини келтириб чикарди. Россия мустамлакасигача Туркистонда Cарт атамаси йук эди. Хонлар ва Амирлик саройида форсча гаплашишарди. Тожикча бу шева, адабий тил эмасди. Форсча Хуросон туркчаси ва Пехлавийчадан яратилган адабий тилдир. Фирдавсий "Шохнома" сини илк нуснасини Пехлавийча ёзилганди. Саройга хадя килди. Аммо Эрон саройдагилар Пехлавийчани тушинишмади. Фирдавсий кейинги гал туркча- форсчадан иборат янги адабий тил булган форсчада ёзиб саройга берди. Аммо Фирдавсий бу тил форсларнинг адабий тили Пехлавийча эканлигини айтган. Саройдан олинган маблагни кайтармокчи булганида хайдаб юборишган.      Соф форсча Пехлавийчадир. Форсларнинг миллий тили Пехлавийчани бугунги на тожик ва нада Эронлик тула тушунмайди. Хуросон туркчаси бугунги Эрон, Сурия, Мисрда сарой тили эди. Бу ерларнинг хукумронлари Мамлуклар туркий халк эдилар. Бутун Якин Шарк ва Эрон, Салжуклилар-Мамлуклар тарафидан булиниб олинганди.
 300 йил давом этган бу хукумронлик уз адабий тилини яратди. Салжукли форчаси ва Мамлук туркчаси бирлашди. Бугунги форс адабий тили яратилди.

  Бугун Узбекистонда узларини шарафли форс эканлигини хар жойда гапираётганларга! Агар сиз астойдил "кучманчи турк" дан устун булмокчи булсангиз Пехлавий булинг. Бугунги тожикча ва форсча бизнинг туркий тил асосига курилган адабиёт тилимиздир. 
( Бу,  узларини тожик деб юрган, узбек тилида ижод килаётган баъзи шоир-ёзувчиларга астойдил эслатма)

 Омон булинглар.


Ёзувчи Сафар Бекжон
05.10.2015


Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...