пятница, 30 декабря 2016 г.

Янги йилни байрам килиш, ёки бугунги ойлар ва йиллар хисоби.




  Дунёда биронта дин йукдир-ки,  узидан олдинги динлардаги ижобий тамонларини олмаган булсин!  Мусилмон дини хам узидан олдинги динлардаги такикланган жуда куплаб гухохларни такиклаган. 
 Куръонда биронта Oятда куёш, ой ва ернинг айланишини урганиш, хисоблаш таькикланмаган. Беруний, Ал Хоразимий, Улугбек ер, куёш ва ойнинг узаро айланма хисобларига кура  сония, дикика, соат, кун, ой ва йилни хисоблаб чикишган.  Унларча илмий китобларни бу хисобларга багишлашган.  Аммо диндорлар хар доим бу илмий хисобларга карши курашишди.        Мусавийлик, Христианлик уз олимларини ёкиб улдиришди. Таврот ва Инжилдаги биронта оятда бундай илмий ишлар такикланмаган булса хам илмий календар урнига   мукаддас китобларда хукум килинмаган хисоб-китобга таяган.  
   Дин календари билан асрлар давомида коинот-дунё айланиши пайгамбарлар тугилган кун оркали хисоблаб келишди. 
  Мусилмонлар хам худди шу йулдан бордилар.  Беруний, ал Хоразимий, Улугбек илим оркали хисоблаган календар инсониятга зарарли деб келишди.  Узбекистонда  худди шундай деб карайдиганлар   купаймокда. 31 декабда куни Ер шари  Куёш атрофидаги 365 кунлик айланма сафарини тугатиб ой, ер куёш битта чизикка тизиладиган кундир. 1 январдан бошлаб кайтадан айланишга бошлайдиган кун эканлиги илмий исботлангандир.  Бу кунни байрам киламан деган инсон хеч бир динга карши ёки кувватлаши аклга сигмайди. Чунки бу кун динларга алокаси       йук. 
   Мусавийлар йилни бошка кундан, Християнлар (24 декабрдан) бошлаб хисоблайдилар. Мусавийлар ва Христиан дин одамлари 31 декабрь куни йил бошланиши эканлигига каршилик килмай куйишган. Аммо бизнинг акли гуллаб кетган муллалар (Куръон эмас) бу илмий календарга карши курашишаяпди. Ер шари думалок дегани учун,  Ал Хоразимийни кофирга чикариб фатволар берган мулллар халиям уз тасирига эга эканлар. 
  Коинот айланишининг илмий хисобланган 365 куннинг тамомланиши ва кайтдан 1 кунннинг бошланиши ким учун байрам килиниши кераклигини улар белгиламокчилар. 
Етти кат самони айланишини Аллох белгиламадими? Аллох инсонга ишлатсин деб акл бермадими? 
Аклини ишлатган одам коинот кандай айланишини хисобламаслиги керак деган биронта оят борми?
Хуллас иштимой(социал) матбуот оркали муллалик килиш осон. Аммо Яратганннинг бизга берган аклни ишлатманг дейишлари иймонсизликдир. 
Омон булинглар.
Коинот айланишига кура   янги сония, соат, кун ва йилнинг бошланиши хаммамизга хайрли булсин!

Сафар Бекжон.


31.12.2016.                                                Лозан. Швейцаря

среда, 28 декабря 2016 г.

Mаънавий жавобгарлик остидалар.






Россиядан депортация қилинган украиналик қочқин Тошкентдаги приёмникдан топилди.
Швециядан депортация қилинишини эшитган ўзбекистонлик муҳожир ўзини пичоқ билан яралади.

Матбуотдан.

    

       Мен 2004 йилдан бери Узбекистондаги Инсон Хукуклари масаласида Олий коммисарликдаги ехпертликликдан вос кечганман. 
Женевада бу сохада ишлайдиган танишларим билан баъзан бир финжон кoфе ичишга бориб тураман.
Кейинги кунларда Узбекистондаги Инсон Хукуклари масаласида ижобий силжишлар булганлиги хакида маьлумотномалар йигилмокда экан.
Бу ишни килаётганлар,  Узбекистон мухолифат вакилларининг матбуотда Мирзиёевни реформатор килиб курсатган чикишлари асос килинган экан.
Европа Иттифокининг  "Узбекистонда болалар мехнатига чек куйилмокда"-  деган хулосага келинганлиги хам, худди шундай чикишлар асосида булаганлиги айтилмокда.
   Узбекистондаги  виртеал кабулхоналар очилиб,  24 йил камокда утирган инсонга кушимча йил кушиб берилмаганлиги катта узгариш килиб курсатилмокда. 
Муаммо борлигини этироф килиш, уни хал килганликдан хам каттарок узгариш эканлигини биринчи марта куриб турибмиз. Биз хам ватанимизда хакийкий узгаришлар булсин деб курашаётган инсонлармиз. 
  Аммо хали мингларча сиёсий махкум камокларда колар экан, суз эркинлиги, такикланган мухолиф партиялар, йигилишлар утказиш, митинглар утказиш жиноят хисобланишга давом этаркан,  Шавкат Мирзиёевни реформалар килди дейиш хоинликдир. 
Гарб давлатларидаги кочкинлар идораларига ва халкаро ташкилотларга беминнат Мирзиёев рекламаси хужжатларини таркатилишига сабабчи булганлар бор. 

 Жахонгир Маматов, Намоз Нормумин, Исмат Хушев, Фахриддин Худайкулов, Ахмат Хожи..... каби инсонларнинг матбуотдаги чикишлари оркали Узбекистонлик кочкинлар учун тузок вазифасини бажаришмокда. 
Агар Узбекистонда катта ижобий узгаришлар булган булса  номлари айтилган инсонлар тезлик билан Узбекистонга борсинлар. Уша ердан туриб Мирзиёев рекламачилигини килсинлар. 
Биз жаноб Мирзиёевнинг шахсини эмас Узбекистондаги мавжуд диктатура режиминг тугатилишини истаяпмиз. Мактовлар ва олкишлар журлигида Узбекистон ичкарисида ва ташкарисида инсонлар куркиви давом этмокда. 
Гарбдаги газли, электрли.... хуллас люкс уйларида утириб виртеуаллашганлар маънавий жавобгарлик остидалар.
Омон булинглар!

Сафар Бекжон.

28.12.2016


вторник, 27 декабря 2016 г.

Виртуаллашди дустлик, душманлик,






Виртуаллашди дустлик, душманлик,
Виртуал чойхона-ю, дустлар гайбона.
Тугилсак, яшасак Виртуал давлатда,
Тулдириб сабрлар, тугатиб паймона.

Утмишда давлат иймонсиз, худосиз,
Инсонлар куркарди харомдан хазар.
Бугуннинг давлати масжидлар курар,
Виртуаллашди иймон, худо беназар.

Виртуал халк, хукумат хаводан якин,
Курманг, куйманг Виртуаллашинг.
Келсин севгингиз, нафрат хаводан,
Ичтонсиз колсангиз , ёзинг хаёдан.

Ёзинг Виртуалга, инкилоб килинг,
Килинг ислохатлар, адолат тикланг.
Неки килинса вертуал, колсин руёда,
Ками булса, сиздамас колди Худода.

Сафар Урганжий.

27.12.2016

понедельник, 26 декабря 2016 г.

Биз хам кур эмасмаиз



    Давлат чегараларни кесиб ўтишни осонлаштир хакида гапиришдан олдин куллик рамзи булган "узбекистонтондан чикиш визаси"ни бекор килиш керак.


 Кушни давлатлар билан визасиз харакатланиш хакида икки тамонлама келишув булиши керак.


 Кушни давлатлар узаро чегара шахарларда консуллик очиш оркали уйланиш, улим .... хукукий хужжатлар айрибошлашни зудлик билан йулга куйилиши керак.


  Бугун узaри тижоат килиш максадида чегараларни очиш хеч кандай наф бермайди. вактинча шов-шув булади халос.

 Агар юкоридаги масалалар хал килинса оддий инсонлар хаёти энгиллашган буларди.

Биз хам кур эмасмаиз, ижибий нарса курсак табриклаймиз!
Омон булинглар.

среда, 21 декабря 2016 г.

"Jurnalchi" Журналчи!





“МХХ билан кўп йиллик ҳамкорлигимга нуқта қўяман!”
"Jurnalchi"- Ismat Hushev.
Журналчи эски узбекча (чигатой лахчаси)да айгокчи дегани. 1900 йилларнинг бошидаги баъзи адабий фе,летон ва хажвияларда "журналчи" ибораси куплаб учрайди. 
Чор Россиянинг Туркистон халкларидаn чиккан айгокчи, хабарчи, ихборчиларга нисбатан "журналчи" ифодаси ишлатишни Жадидчилар бошлаб берган.
"Озодлик" радиосида Исмат Хушевнинг башкалар узи хакида айтиб юрган гапларини тасдиклагани, тарихнинг такрородир.
Акилли ва ривожланган халклар олдинга караб ривожланади.
Афсус, минг афсус бизнинг халк халиям бир жойда тепсиниб турибди.
Яъни халиям Жадидлар давридамиз.
Xалиям одимизда "журналчи" эканлигидан фахрланадиган инсонлар mинбарларда бyй курсатмокда.
Уларни хокимият мутахасиси килиб танитишаяпди.
Фитрат, Боту, Чолпонлар тирик булса юзига карай олмасдик...
Замондошларимиз шармандалигидан!
.........
Омон булинглар.
Журналчилар дустлигидан, худо сизни асрасин!
Амин!
Сафар Бекжон. 

21.12.2016

понедельник, 19 декабря 2016 г.

ELÇİYE ZEVAL...



http://www.millirefleks.com/Yazar-elciye-zeval-5331.html

ELÇİYE ZEVAL...

Halkına bugünün adaletini, yarının kefaletini veremeyen devlette anarşi başlar.
Her nefer kendi adaletininim kanun olmasını ister!
Elçiyi öldürmekle Cengizhan ve Timur’un gazabına uğrayan devlet haline düşürüldü. Türklerin dünya siyasetine koyduğu kural Türkler tarafından bozuldu. Gayri alamet kapıda...
Türkiye’nin bunu yaşamaya başladığını bugün gördük.
Ne sana, ne bana!
Vatan kaldı şeytana.
Elinde kaleminden başka bir kuralı olmayan birisi olarak derim ki;
Tek kurşun ya durdurur ya da başlatır...
Mesela Hasan Tahsin gibi olsaydım
Satardım kalemimi tek kuşun almaya...
Elçide ne zeval, kendi padişahim zavallı olduktan sonra!

Sefer Bekcan.

19.12.2016

Дунёнинг миси чикди!





  Лола Каримова-Тиллаева "спортда гендер тенгликни илгари суришга қўшган ҳиссаси учун" тагдирнома ва 'Global Gift' хайрия фонди томонидан таъсис этилган гуманитар мукофотларни олган. (matbuotdan)
Узбекнинг кулоги чузма лагмонга туймас эканда. Асаканг кетай журналистлаr, бу мукофотлар "-уша ташкилотларга берилган хайриялар эвазига берилмокда"- деган икки огиз сузни ёза олмайди.
Мен Швейцарянинг Lausanne шахрида яшайман. Xалкаро Олимпияда Ташкилоти уйимга икки юз метр, у ерда ишлайдиган анча одамни танийман. Олдинги бошлиги Самаранч билан дустона алокам бор эди. Бу ташкилотда унларча жамгарма, хайрия ташкилотлари бор.
"Соцета (хиппилашган бойлар) учун тусовка"- килиб туради. Баъзан машхур артистлар, ёзувчилар, рассомларни чакириб олифта бойлар билан учрашtиради.
Журналистлар деликатеслар билан корnларiни роса туйдиришади. Маколалар 50-60 йиллик шароблардан кейин хамирдан кил сугиргандай ёзилаверади. Лукс отеллар, ресторанлар.... буларни пулини олифта бойлар тулайди. Олифталар учун чикадиган журналларда 3D расмлар: Oлдинлари машхур кишилар орасида Гулнора буларди. Хозир Лолахоннинг расмлари буй курсатмокда.
Нима эвазига?
Kанчага тушди бу маросимлар деб сурайдиган одам йук?
Узбек халки пахта далаларида ойларча кулдай ишлатилиб топилган пуллар, Гарбдаги текинтамокларга ем килинмокда. Натижа нима?
Гулнорахон ва Лолахонлар бир варак кагоз олсин ва халк "кахрамони" булсин.
Матбуот эса парда оркасини ёритиш урнига, олифталарни реклама килади!
Дунёнинг миси чикди!
Киёматнинг иси чикди....

пятница, 16 декабря 2016 г.

“Cерый кардинал”!




     Биз Узбекистон Лубянкадан бошкарилади десак ишонмаганлар булса мана тамошани куринг. Тошкентдан келган миш-миш хабарларга кура хокимият тепасига Гарб дунёси коррупцияда айблаганлар келиши давом этмокда. Устига этмаганидек уз халкини катлиом килганликда айбланган собик Ички Ишлар вазири Зокир Алматов парда оркасидан чикмокда.
Мирзиёевнинг максади Гарб билан орани очик килиш. Узбекистон халкига ва унингсиёсий ва иктисодий элитасига
"мана куриб турибсизлар Гарб бизга дуст эмас. Биз ёлгиз ривожлана олмаяпмиз. Келинглар Россия билан конфeдератция курайлик" демокчи.
Бу таклифга карши чика оладиган барча кадрлар урнига Россиядаги Академяларда укитилган, малака оширган.... кадрлар тайинланмокда.
Бу геополитик келишмовчилик ва ички уришга айланмаслиги учун сиёсий шартномалар имзолаш реклами килинмасдан амалга оширилади.
Гарбдагиларга "-нима кулингизда колган булса сизники",- дейилади.
Улар уз навбатида Гарб сиёсийларининг огзини беркитади.
Хуллас Путинизм Узбекистон сайловларини ютиб чикканини аник-яккол килиб курсатишмокда!
*************************************************
Пастдаги макола ёзилганда (18.02.2015) Ислом Каримов тирик эди. Шунга карамай Узбекистон хокимиятига олиб чикилган кадрлар "руслобби хаммоми"да планлар килмокда эдилар, бу хакида хабаримиз бор эди.
16.12.2016
     


      Ўзбекистон.... Серый кардинал” дейилганда истар-истамас Исмоил Жўрабеков ҳакида гап борса керак деб ўйласангиз керак. Жўрабеков совет даврида "ўзбеклар пахта иши"да, баъзи бировларнинг ҳаётини сақлаб қолишдаги роли билан “серий кординал “ лақабини олганди.
Мустақил Ўзбекистон даврида пораҳўрлик ва бошқа иқтисодий жиноятлар қилгани маьлум.
Аммо бир хафтадан бери, бир нечта манбадан келган ҳабарларга кўра янги “серий кординал” Ўзбекистон сиёсат марказида пайдо бўлган.

Танишинг: 

янги “cерый кардинал”игиз Зокир Алматов.
Ха... ўша, эски қотил Зокиржон Алматов.
Қўли қонга ботган бу одам бир ҳафта олдин шахсан Президент Ислом Каримов тарафидан норасмий ваколатлар билан таминланган.
Янги серий корденалнинг ваколатлари:
Президент Гвардиясига,
Ички Ишлар маҳсус қуролли кучларига буйруқ бера олади.
МХХ, ИИВ бошқарув биноларига бемалол кира олади.
Карак бўлганда топшириқлар бера олади.
Сайлов Коммисиясини назарот қила олади.
Энг асосийси Президент Ислом Каримов билан доимий боғланган телефон, "вертушка"га эга. Топшириқларни оғзаки ва Президент номидан беради.
Энди бу ҳабарнинг сиёсий шарҳларига ўтсак.
Собиқ Ички Ишлар вазири Зокиржон Алматов Ўзбекистон ва Халқаро қонунларга кўра оммамий қатлиомларни ташкил қилган жиноятчидир.
Зокиржон Алматовнинг биринчи оммамий қотиллик иши “талабалар шахарча”сидаги, қонли қатлиомдир. Талабаларнинг ичида қуролланган шахслар борлики ва яқин атрофда қуроллар яширинган жой ҳақида аниқ маълумотлари эга эканлигини Президентга тинмасдан такрорлаган одам Алматов эди.
  Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигига боглик "ОМОН"чиларга "открыт огонь на поражение" буйруқини берган хам мана шу Зокиржон Алматов бўлади.
Кейинчалик Ислом Каримов, “мен вазиятга караб ўқ отилсин” деб буйруқ бергандим деди. Алматов буни унутмади.
1999 йил 16 феврал қонли воқеаларини ташкил қилар экан шаҳсан Ислом Каримовнинг оғзаки талимотларини "ҳужжатлаштирди".
Бу ишда ососий "ролларда" бўлган иккита оффицерини қурбон ҳам қилди.
Зокиржон Алматовнинг кейинги “қонли иши” 2005 йил 13 Майдаги Андижондаги қатлиомидир.
Андижондаги "Акромийлар" ташкилоти “илимли ислом” ва МХХ хамкорлигидаги ишбилармонлар бирлашмаси эди. Ҳамма нарса жойида ва бу ташкилотнинг ҳокимиятга қарши исён потенциали 1% дан ҳам ошмасди. Ҳамма бало Алматовнинг лаганбардорлари бу ташкилотдан етарлича "доля" ололмаяпмиз деб қама-қамалар бошлаганлигидан келиб чиқди. Алматовнинг очафатлигидан фойдаланган кучлар исён ташкилаштирдилар. Алматов Давлат Хавфсизлик Кенгаши мажлисида Ислом Каримовдан учинчи марта "стрелят на поражение" командасини олди. 
 Оғзаки берилган буйруқни ҳам ҳужжатлаштирганликгини ва жавобгарлик Ислом Каримовда эканлиги хакида оғзидан гуллади.
МХХ буни Президентга етказди.
Зокиржон Алматов ишдан хайдалди.
Ўзини рак бўлганликини баҳона қилиб даволангани Германияга борди.
Оммамий қотилликда айбланди ва Германия Бундестагида катта тортишувларга сабаб бўлди. Халқаро Авф ташкилотининг Германия адвокати ва Сафар Бекжоннинг аризасига кўра Зокиржон Алматов устидан Германия Бош Прокуратурасида жиноий иш очишга эришилди.
Зокиржон Алматов дипломатик мақомидан файдаланган холда Германияни зудлик билан тарк этди.
Зокиржон Алматовнинг бир хафта олдин МХХ назоратидаги уйида, эски "мент" мақомида қолганлиги маълум.
З. Алматов қуда-андалари ва Ташки Ишлар вазири билан шу ватқгача "хаммомгузорлик" қилиб келган.
Алматов ва гуруҳи Ислом Каримовни оммавий қотилликларга буйруқ берганлигини исбот қила олади ва Халкаро Трибунал очилиши учун имкониятларга эга.
МХХ эса Ўзбекистон иқтисодий талон -тарож қилинишида Татяна Акбаровна бошчилигидаги Гулнора-Лола- Акбарали муҳташам учлигини Халкаро Трибуналгача чиқара оладиган ҳужжатларга эга.

Ислом Каримов анчадан бери "серий кординалига" эхтиёжи йўқ эди.

Зокиржон Алматовнинг Ўзбекистон қонунларида кўзда тутилмаган ваколатлар билан номаълум мақсадда сиёсат майдонига қайтиши Каримовнинг қайта сайланишига ҳамма ҳам рози бўлмаяпганини кўрсатади.
Алматов ҳар қандай ташкилий норозилик чиқишларини қонли, шафкатсиз бостира оладиган қонҳўрдир.
Генрал Абдурашид Дўстум, Маҳмуд Худайбердиев ва Тожикистон исломий кучлари орасида "кадрлари" бўлган бу одам Ўзбекистон давлатчилиги учун ўта таҳликали шахсдир!
Алматов янги ваколатларидан ҳали фойдаланa олгани йўқ.   Кўлидаги  Ислом Каримов билан "на прямую вертушка"сини баъзи кишиларга мактаб кўйгани биламиз халос.
Ислом Каримов бу ҳақда Ҳавфсизлик Кенгаши мажлисини чақириши керак.
Аммо Ислом Каримовинг бу яқин ўртада бундай мажлисларда қатнашиш эхтимоли йўққа ўхшамоқда.

Балким Алматовнинг cерый кардиналлик хаваси қурсоғида қолар...


Uzdemfundsuisse .

18.02.2015.




пятница, 9 декабря 2016 г.

"Урилганлар идораси...."






                                              "Урилганлар идораси...."

     1984-86 йилларда Исмоил Журабеков Узбекистон Аграпром идораси бошлиги эди. Бу ташкилот учун ташкил килинган "Мехнат"  нашрётида ишлагандим уша йиллари.
Tула манода "урилган"лар идораси эди. Пахта иши билан боглик масалада урилган, Узбекистон Марказий комитетидан урилиб келганлар учун  бошпана эди бу нашрёт.
Убай Абдураззоков, (кейинчалик Tашки ишлар вазири)  Рустам Шогуломов, (кейинчалик Узбекистон матбуот комитаси раиси) Шароф Убайдуллаев (кейинчалик Ислом Каримов маслахатчиси)....
Хотира китобимда бу инсонлар билан боглик баъзи хангома вокеаларни ёзгандим. Бу инсонлар ичида факат рахматлик Убай Абдураззоков менинг кайси авлод ва оиладан эканлигимни билганлар.
  Узбекистон Tашки ишлар вазири булгандан кейин мустакиллик учун курашган чет эллардаги Туркистонликларни ватанга кайтариш масаласини Каримовга эслатиб турган. Мухолифатсиз давлат ривожланмаслигини мажлисларда кун тартибига келтирган. Окибатда Ислом Каримов у кишини ишдан олди ва уй камогида ушлаб турди.
  Мен Cовет пайтида "урилган" кишилардан факат Убай акани хурмат килганман. Каримов газабига учраган иккинчи инсон Шукурулло Мирсаидов булади. Бу иккита сийсатчи хеч кандай моддий масалада эмас,  миллий давлатчилик масаласида урилган шахсият эдилар.
 Реаблитация килинаиган булса шу икки киши хотираси олдида кечирим суралиши керак ва оиласи окланиши керак.
Шавкат Мирзиёев реаблитация килган,  "урилган" инсонлар хакида.
 Усмонхужаев уз даврининг хоини эди. Узбекистонга Россиядан 100 мингдан ортик рус иркчи кадрларни ватанимизга чакирганлигига хужжатлар гувохдир.
Мен Бирлик халк харакати бошкарув хайътида ишлаганман. 1990 йилда Усмонхужаевнинг аёли ва синглиси бизга мурожат килганди. Россияда камокда сакланаётган Усмонхужаевнинг кулёзмасида мактуб кулимга берилганди.
 Усмонхужаев узига нисбатан камокхонада килинаётган кийноклар хакида ёзаётганди. Жуда ачинарли ва ёрдам сураб илтижо килинган мактуб эди. Мен уз сиёсий хатоларини кабул килиб кечирим сураган бу инсонга ёрдам берилишини сураб оиласи билан биргаликда Узбекистон Олий  Советига борганман. Эшик олдидаги милиция нозири билан айтишиб колиб кукрагимга бир юмрук хам эганман. Мени кийнаган вокеа мактубдаги ёзилган,  бу ерда айтиш уятли булган кийнок шакллари  эди. Аммо у инсоннинг сиёсий хатоси миллионларча Yзбекисонлик учун кимматга тушганлиги,  биз узбеклар уз орамизда хал килишимиз керак деган тушунчам эди.  У кишини оклаш керак деган фикрдан йирокман.

Мирзиёевнинг Усмонхужаевдан бирон сиёсий дивидент олиши кутилмайди.  Бу инсонлар Мирзиёевнинг мархум кайнотасининг чойхона-майхона дустлари. Кайнота жанобларининг Усмонхужаев, Журабеков, Ахматжон Одилов каби дустлари тириклар. Уларни карилик пайтларида хурсанд килиш киёвтурага хам фарз хамда карз.
Албатда ишнинг сиёсий тамони максад килинмаган булса. МХХ раиси хам безовта булмайди. Чунки каряларнинг сиясий даволари йук.
Козим Тулаганов масаласига келсак иш бу эрда келажак планлар билан боглик куринади. Тулагановларни ем килишганда уз клани химоя кила олмади. У киши аламзада, хатто уз узтозларига карши Мирзиёев тудасида туриб курашадиган даражада касамхур.....

Бошка "урилган"ларни  хам  булиши мумкин булган исёнчилар сафига утиб кетмаслиги кузда тутилмокда.  Умидворликда тутиш.
Мирзиёев Ислом Каримов кулида уртукмок вазифасида эди.
Энди янги додо узига уртукмок излаяди...
Бутун масала, тукмокнинг дастаси кимнинг куринмас кулида туришида.

"Урилганлар"  идораси очилса ва урадиганлар чойхона-майхонаси кайси адресда булиши урганишимизга оз колди.

Омон булинглар.

Сафар Бекжон.    09.12.2016    Женева.



среда, 7 декабря 2016 г.

Америка узбеклари.....



Мирзиёевга таклифлар: “Ўзбекистонни АҚШда яшаётган ўзбеклар пули учун очинг!”

Матбуотдан:

   Камбагалнинг бегона элда топган чой-чака пулига узини реклама килган инсон!

Узбекистонда адолатли тузим, эркин ракобатга асосланган иктисод булган тагдирда хам бировнинг соф мехнатига топилган пулига кафил булиш ахмокликдир. Диктаторлик тузимининг Бош Вазири булган шахс,  гаддор режимнинг давоми эканлигини бот-бот гапираётган пайтда  Америка узбекларни капконга тушириш кимга керак?

Узбекистон иктисодининг факат битта сохасига чапанича куз караш килайлик:
Статистик маълумотларнинг  буртирилган хисобига кура,  хар йили Россиядан Узбекистонга 4-5 миллиард $ жунатилган. Биз буни 3 миллиард $ хисоблайлик. Пул $ хисобида келган. Давлат курси ва кора базор орасидаги фарк 30% ошади. Бу 30% эгаси,  бутун Узбекистон буйича таксимотининг бошлиги Салимбой Абдуллаевдир. Факат шу сохадан бу одам йилига 900 миллион $ даромад килган. 10 йилга купайтирсак= накт 9 миллард $ булади. Бу одамнинг Узбекистон иктисодидаги барча сохаларида улиши бор.
  https://wikileaks.org/plusd/cables/07TASHKENT799_a.html  кура ва менинг купгина дустларимдан олган маьлумотимга кура Салимбой жаноблари вилоят хокимликлари, вазирлик лавозимларини пуллаб келмокда.
Амирекадаги бечора узбекларнинг пулига куз тиккан одам,   нега Салимбой хазратларига бир огиз телефон килиб куяколмаяпди.
Майдакашлик килиб утирадиларми?
Салимбой 15-20 миллиард $ сармояни Узбекистонга олиб кирсин. Олам гулистон! Гофирбой хам Узбекистонга кайтибдилар, нима у киши хам 10-15 миллард $ пулини Узбекистонга кайтарса ота гури козихонами?
Мурожатни ушаларга килиб,  "оптом" килиб куя колмайдиларми?

Мен Гулнора Каримовага карши тергов ишларида номлари тилга олинган ва халкаро жиноят махкамалари тергов килиши керак булган анча маьлумотларни ургандим. Гулнора Каримовага оид дейилган 1 миллиардлик  $ пул,  писта пули булар олдида. Узбекистон иктисодидан накд 200 миллирд $  пул ташкарига чикарилган. Узбекистондан чикарилаётган олтин, газ, уран, пахта.... сотилишидаги "коммисиончилар" (посредниклар) киладиган даромад давлатимиз киладиган даромаддан купрок. Бу даромад Узбекистонни умараётган 90 та оила орасида булишилмокда.
Амирекадаги узбеклар чой-чакасига куз тиккан инсон!
 Агар Узбекистонга кайтарилиши керак булган сармоя буладиган булса мана шу 90 та оиланинг умарган пуллари кайтарилсин. Чунки узлари бошкараётган Узбекистонда иктисодий кафолат ва эркин тижорат борлигини узлари бир синовдан утказсинлар. Келажаги буюк давлатга ишонч борлигини ва капкон курилмаганини куришсин.

Америка узбеклари  уз озодлигини,  уз сармоясига кул килмайдиган даражада акли бор!

P.S    "Танга угриси", "калитни каердан олдинг" айблари майдалашиб кетди, янгисидан булсин. Менам кизикаман...

Сафар Бекжон.     07.12.2016.      Geneve.

суббота, 3 декабря 2016 г.

Хакикат сайловга сигмайди. Ё бор, ёда йук!

     Диктатор Ислом Каримовнинг oхирги сайлов тамошаси кунлари четда юрган гуёки мухолиф фирли инсонлар "Вертуал сайлов" комедясини уйлаб топишганди. Халкаро майдонда Узбекистон мухолифлари "-вертуал оламда хам бирон натижага эриша олмадилар",  деган фикр уйготиш эди. Бу галги Мирзиёев театрида шу кунларда кун тартибида булмаган масала "Гулнора Каримовага оид музлатилган бойликлар"  масаласи худди уша кишиларни машмашасига айлантирилди. 
   Озодлик, ББС....  асосий масала Узбекистон сайлов сахнасидаги вокеалар булиши урнига Мирзиёевни дастаклаганлар минбарига айлантирилди. Устига Гулнора масаласи хам уларга фикр чалгитиш учун сабаб булди. Хуллас узбеклар одам булмайди, демократя эркинлик, адолатли сайлов узидан-узи булиши керак деб каралмокда. Узбекларнинг савияси, лаганбардорлиги биринчи вокелик сифатида ёритилмокда. халкни демократяга тайёрлайдиган, ургатадиган инсонлар устидан мазах килишаяпди. 
   Узбекистон МХХси асосий кучини ташки развекага каратганлиги аник. Бугун мухокама килиниши керак булмаган масалаларни Фасе, Твитт, озодлик, ббснинг асосий вокелигига айлантира олмокдалар. Бу ердаги кишиларни айгокчи демокчи эмасман. Аммо улар ялтоки, хушомадгуйлик, махаллийчиликни севишади. МХХ худди шу заифликларини аллакачок урганиб булган. 
Биронта инсон "мен мухолифман деса, у инсоннинг уз гояси, яшаш фалсафаси, сиёсий тузум ва давлатчилик тушунчасиning мавжуд тузумга зид эканлигини исботлаши керак. Акс холда у киши оддий,  инсоний эркинлик истовчи шахсиятдир. 
Матбуот бунака инсонларни Yзбекистон мухолифати деб таништиради. Унинг бутун кундалик хаётидаги машмашалари,  уз гояси, яшаш фалсафаси, сиёсий тузум ва давлатчилик тушунчаси булган менга ухшаган инсонлар билан бир жойда курсатилмокда. Хамма менинг фиркларимни куллаб-кувватласин демайман.  

   Узбекистондаги сайловларда Мирзиёев ютиб чикишини билсам унга карши фикрларимдан вос кечмаяпганим узбекистондаги баъзи дустларимга ёкмаяпди. 
"-Биласиз тузумни узгартириш учун,  тузим ичкаридаги инсонлар билан хамкорлик килишга мажбурмиз",- дейишмокда.
Дустларим! Мирзиёев сайланса балким узгариш бошлар. Аммо мен бу одамнинг утмишини айтманг десангиз бу диктатуранинг бошка куриниши булади. 
Мирзиёев уз утмишидаги хатолари учун узр сурамади. Аксинча утмишдаги диктатурани дастаклаб, уша тузумни химоя килажагини айтиб келмокда. 
Гап шу ерда тамом.

   Мен чет элларда яшаяпган бармок билан санарли инсонни,   уз гояси, яшаш фалсафаси, сиёсий тузум ва давлатчилик тушунчаси булган шахсиятни танийман. Балким  уларнинг тушунчалари менга ёкмас, аммо бу,  у инсоннинг мухолиф шахсият эканлиги камситмайди.
Г. Каримова кули билан Узбек халкидан умарилган пулларни булиша олмаяпганлар,  на шахсият ва нада мухолифдирлар. Узбекистонда моддий, баъзан сиёсий bазан диний масалада келишмовчилиги булган кишилардир халос.

(Кейинги кунларда  менинг сахифамга очик ёзмасдан, мессенжеримга хусусий шаклда савол ёгдираётганлар учун очик жавоблар.)


Сафар Бекжон.

03.12.2016                                      Женева.

четверг, 1 декабря 2016 г.

Музлатилган бойлик хусусий мулк эмас!

              Музлатилган бойлик хусусий мулк эмас!


Гулнора Каримовага оид кўрилмиш музлатилган маблағлар тақдирини судсиз келишиб олишлари учун америкалик ва ўзбекистонлик адвокатларга берилган муҳлат 2017 йил январигача узайтирилди.
(Собиқ сиёсий маҳбус Санжар Умаров. Тхе Щашингтон Пост газетаси.)

АКШдан туриб гапирилса, ёзилса баландпарвоз шархлар килинса масала хал килинадими? Амиреканинг юзларча каватли бинолари тагида чумолидай колиб кетган инсонлар хамма нарсани бинонинг тепасидагилар хал килади деб мия ювишади.
Халкаро конун, хукук ва одилона махкама былар кулидами?
Кимнинг ва кимларнинг аризасига кура музлатилган бу пуллар?
Гулнора Каримова хокимият номидан ишлаганда, жаноб Санжар Умаров кайси прокуратурага ариза ёзиб канча пулни музлатишга эришган?
АКШ да яшаш дегани, оркамда харбий-сиёсий куч турибди; "ха акилли булларинг, булмаса курсатиб куямиз...." дейиш хукукини бермайди.
Казакистон Призиденти Нурсултон Назарбаевга оид деб каралган 30 миллион $ пулни Швейцаря-Казокистон келишиви асосида Казакистон ичкарисида эркин фаолият курсатаяпган ташкилотлар назоратига берилган.
Шунга карамай бор йуги 30 миллион $лик пулдан бир кисми корппупсия курбони булган.
Узбекистонлик чет элларда яшаётган фаоллар (Надежда Атаева, Алишер Илхамов, Алишер Таксанов....) узлари назорат киладиган чет эл Фонди очишмокчи. Четдан туриб Узбекистонга музлатилган пуллардан жунатиб туришмокчи. Бундай таклиф билан бир неча марта Швейцаря хокимият вакиллари билан учрашиб бу масалани узларича хал килишмокчи булишди. Аммо хар гал махкамада хукум чикмасидан туриб бу иш хал килинмайди деган жвоб олишди.
Гулнора Каримова сиёсий фаолияти учун хусусий мулки музлатилмади. Бундай муносибат килиниши кераклигини АКШ адлия вазирлиги уйлаб топган. Уртада ташкилаштирилган жиноят бор. Жиноят максади Узбекистон халк бойликларини  булган.
Гулнора Каримованинг музлатилган пуллари Швейцаря назоратидаги банкларда жиноят килинган пайтида кулга олинган. Жиноят пайтида Гулнора каримова номидан ваколат хужжати булган 3 та киши кулга олинган. Камалишган тергов килинишган. барча сирларни фош килишгандан кейин куйиб юборилган.
Бу АКШда талкин килинаётганидай арбитраж суди эмас. Жиноят махкамаси. Бу жиноят ишида 7 та киши айбланучи сифатида тергов килиниши керак. 2та киши (Alisher Irgashev
Sharuh Sabirov) камалиб хам чиккан. Жиноят содир булган Lombard Odier банк висе призеденти Kotchoubey Alexander терговда. Tергов билан хамкорлик килиб сирларни фош килишда катнашгани учун, хозирча очик терговда. Uzdemfundsuisse ташкилоти 2009 йилда Гулнора Каримовага карши Женева махкмасида даво очган. Уз вактида Гулнора Каримова хам Сафар Бекжонга карши Женева дипломатик политция ва тергов органлари оркали жиноят иши очтирмокчи булган.
Uzdemfundsuisse адвокатлари ва ехспертлари Назарбаевга карши жиноят ишини очишда катнашган тажрибали мутахасисдирлар.
Уртада халкаро жиноят килиниши эвазига Узбек халкининг бойликлари талон килинганлиги масаласи турибди. Бу бойлик матбуотда тинмасдан купиртилаётганидан Телефон ширкатлари берган поралар эвазига йигилмаган. Узбекистон олтини, гази, урани, пахтаси.... сотилиб даромадлари Гулнора Каримова хисобларига коммицион тулов деб узлаштирилган. Uzdemfundsuisse кимлар макола, мурожат ёзиб урталикни чангитмасин барибир уз даво аризасидан воз кечмайди. Узбек халкининг бойликлари демократик ва адолатли Узбекистон хукумати ташкил килинмагунича музлатилганган шаклида колдирилиш тарафдоридир.


Uzdemfundsuisse инфо.                                   01.12.2016. Geneve


Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...