воскресенье, 31 января 2021 г.

Улоқини итлар ейди.

 

Сайлов яқинлашган сайин: "ўзбек одам бўлмайди", "ўзбекдан хеч ким чиқмайди" ўрисни-ки яхши..... пропогандаси кўпаяпди.
Халқ зехниятини синдириш, оммавий тушкунлик яратиш мавсуми бошланаяпди.
Мухолифат ҳам одам бўлмайди. Ўрисни-ки қайтди ўзбакники қайтмади.....
Хуллас Шавкатдан бошқа давлатни бошқара олмайди дейишмоқчи.
Буни ташкил қилиш учун оддий ғийбат савиясидаги, сухбатлари орқали мухолиф фикрлаб юрганлардан фойдаланмоқдалар.
Россия билан Ўзбекистонни солиштирадиган даражадаги савиясиз. Иккита давлатнинг геополитик ахамиятини, мухолифатининг олиб бораяпган ишига қараб бахолаяпган одамлар....
Ўзбекистон мисолида ёзсам, гапирсам ўз миллатини пастга ураётганларга тасир қилмайди. Қозоғистон сиёсий воъкелигидан ёзай;
Мухолифат лидерларидан Мухтор Аблязов 1990 йиллардан бошлаб давлат сиёсатида танилган. Вазирлик мақомидан келиб чиқиб Назарбаевнинг коррупсион схемаларидан хабардор одам эди.
Назарбаевнинг куёви, КГБ генирали Рохат Алиев орқали унга жуда катта мерос қолди.
У ҳам бўлса бутун дунё банкларидаги Қозоғистон давлатидан ўмарилган 600 миллиард $ лик бойликнинг барча хужжатларидир. Бу хакда Рохат Алиев жуда катта китоб ёзган, ҳужжатларга асосланган холда. Бундан кимсанининг хабари йўқ.
Мухтор Аблязов миллиардер. Элликдан ортиқ адвокати бор. Эхпертлар грухи бор. Тв студиялари бор. Кейинги 5 йилда жуда катта Халқаро суруштурувлар қилинишига эришди. Қозоғистондан ўмарилиб Назарбаевлар оиласи номларига ўтказилган 250 миллиард $ нинг, хужжатларни чиқарди. Оргинал эканлигини тарафсиз эхпертларга исботлатди. Видеолар қилди. Хужжатли филмлар чиқарди. Бирон давлат рахбари баёнот бердими?...
Яқинда Франсияда қамаб қўйишди.
Биров Астанага ултимаътом бердими?
Қазоқ халқи бу фош қилишлардан кейин, Астана майдонларига 100 мингта одам бўлиб чиқдими?
Халқаро маътбуот бу фош қилишларни ёритдими?
ЙЎҚ.
ЙЎҚ.
Йўқ.
-Руслар ундай фаъол; Навалний қахрамон......
Масала навалний, павалнийда эмас!
Масала Россия Империя! Ва қотил, босқинчи.
Россияда халқ талаби билан Хокимият ўзгартиришдан бошка чора қолмаган.
Бунинг учун эса бир лидер керак.
Ўзбекистон ва Қозоғистон....ларда халқ талаби, митинглар билан Хокимият алмашиши Москванинг назоратида бўлиши мумкин.
Навалний эса, ўша назоратни йўқотилиши учун керак!!! Интернетда 4 та, видео қилиб, иккита мақола ёзиб: менга Давлатчилик, Халқаро Геополитикани ўргатманглар!
Ўзбек халқи мард, ақилли .
Cизларнинг вайсашларингизни жимгина кузатиб туришибди. Мустақил Ўзбекистон, Миллий давлатчилик учун кураш Хокимият учун курашдан фақлидир.
Интернетдан бошқа жойда пашша ўлдиришга қўрқиб писиб ўтирганлар ўриснинг қаҳрамонлигини , ўзбекнинг одам бўлмаслигини тарғибот қилади.
Интернет машхурлигидан маст юрганлардан биттаси менга; "инқилоб сизнинг фантазянингми?" деб сўрамоқда.
"Ўғлим, мен сенга хисобот берайми?
Сенга ўхшаганларга ишониб-ми инқилоб қиламиз?
Биз ахмоқ эмасмиз!
Бугун ёзиб, гапириб фаол бўлганларнинг биронтасига бирон илтимос, тошириқ бермаганман ва бермайман"
ДХХ от чоптирадиган майдонда, чанг чиқариш ниятим йўқ.
Омон бўлинглар,..... барибир кўпкари яхши.
Улоқини итлар ейди.
 
 
 
Сафар Урганжи
29.01.2021

Aравакашларни аниқлаяпман.

 

“Қайси вазир аравасини тортмаётганини биламан. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб." Президент Шавкат Мирзиёев.
Бу одамларнинг давлатчилик тарбияси ва хуқуқидан хабари борми?
3 ой ичида кетма-кет 10 вазирнинг ишдан олиниши ёки истефо қилиши Хукумат истефосни келтириб чиқариши керак эмасми?
Сенатда тирик жон борми?
Сенатнинг аравасини тортадиган жонзотларга, янги бино қуриб бераман деб, қамчилаган ким эди?
Давлат бошқаруви иппадромми?
Аравасини торта олмаётган, вазирларнинг араваси қуруқми?
"Аравани қуруқ олиб қочиш"ни бажара олишмаяпдими?
Мабодо, уларнинг аравасида Презедент Мирзиёев ва Бош вазир Арипов жаноблари ўтиргани йўқми?
Фақат саволлар берасан, танқид қиласан... "дейдигон"ларга!
Мен давлатни бошқараётганлар ва аравакашларни аниқлаяпман.
 
 
Сафар Урганжи.
29.01.2021.

пятница, 29 января 2021 г.

31 -олинган, 13 миллион эвро соттирди.



Париждаги ушбу кўчмас мулкнинг завқи ким ошди савдоси .
Aллақачон , француз адлияci Ла Муетте (16-уй) афсонавий Валтер биноларининг тепасида, 200 квадрат метр боғи билан 688 квадрат метрлик дабдабали пентхаусни сотувга қўйди.
13 миллион эвро ғолибi бўлган парижлик ишбилармон Пер Рейна эди.
Собиқ ўзбек диктаторининг қизи Гулнора Каримованинг квартирани телебошловчи Артурдан 31 миллион эвроga сотиб олgan.
Триплекс, бир вақтлар меъмор коллекционери Жан Валтерга тегишли эди, у 1931 йилда тарихий ёдгорликлар рўйхатига киритилган
Ушбу пенхаус 2007 йилда 31 миллионга эврога сотиб олинган.
Каримовларнинг давомчиси Шавкат Мирзиёев хеч ачинмасдан 13 миллионга соттирди.
Каримовлар бу бинони абгор ахволда сотиб олиб қайта тамирлашган.

Tамир, бино қийматига тенг бўлганлиги айтилади.



Эдинбургда офшор схемалари

Шотландянинг пайтахти Эдинбургда 1 миллион аҳоли бор. Булвар газеталаринг мухбирлари шахар задогонлари махалласини овучинг ичидай билади.
Ўзбекистон бошқарувидаги Клан ва малайларинг хабарларини тез орада ўқий бошлайсиз.
Зотан, Профессор Кристиан Ласслетт бу минтақадаги Ўзбекистон билан боғлиқ офшор схемаларни муттасил фош қилиб бормоқда.
300 ортиқ, сохта хужжатлар асосида қурилган Мирзиёев ва Клан назоратидаги коррупсия ширкатларини фош қилди.
Мирзиёев тарафдорлари бугун янги тақтика ишлатишмоқда:
-Ха, бизда ширкатлар бор, виллалар ҳам бор. Буларни халол ишлаб олганмиз! (қиймати, капитал миқдори?!)
-Ха бизнинг Луначарский дахасида уйимиз ҳам бор, аммо сарой шаклида эмас. ( солиқ декларациясида қанча кўрсатгансиз?!)
Бу шаклдаги шархлар ёзиш орқали халқни аста секин кўниктиришмоқчи.
Биз, бу коррупсион схемани асл қийматларни очиқлаганимизда эса, халқнинг бефарқ бўлишига умид қилишмоқда.
Сайловларда, муносиб бошқа одам йўқ , янгиси келса оч бўлади. Кўпроқ ўмаради деган ғийбатлар тарқайди.

29.01.2021




30 та алигарх

Алексей Навальни 35 та Россиялик алигарх бутун Россияга оид бўлган 1 триллион $ бойликни ўмарганини айтмоқда.

Мен эса, "-Россия Имперяси 130 йил бизни талади. Имперянинг давомчиси, КГБ деган ташкилот Иттифоқга оид бўлган сирли жамғармани 30 та алигархга бўлиб берди", демоқдаман!


Safar Urganji.



четверг, 21 января 2021 г.

Чудом удалось спасти жену Зираат и дочек президента.










В селе «Байткурган» в Кибрайском районе Ташкентской области в резиденции президента Узбекистана Шавката Мирзияева был пожар. Загарелся финский банный комплекс.Внутри была жена президента и дочки. Их спасли чудом.
Эту информацию сделали гос-секретом,
но мы добились что это информация подтвердилась.
Мы говорим по узбекский. Пишем, разоблачаем про Ислама Каримова и нынешнего Шавката Мирзиёева тоже. Их дворцы тоже разоблачили.
Один из инженеров, который строил дварцы для Иноятова, Азимова, Мирзиёева находится за границей, со всеми документами, потверждающими как государственный бюджет тратился на постройку личных дворцов руководителей Узбекистана.
Резиденция президента Шавката Мирзиёева находится в одном из самых живописных мест Ташкентской области, на улице Кангли в селе «Байткурган», которое расположено вдоль обоих берегов реки Чирчик, недалеко от железнодорожной станции «Ок ковок».
По нашим сведением Президент Мирзиёев строил для своей семьи дворец в Ташкенте на улице Луначарского. Для его строительства переселили десятки частных домов. Освободили 14 гектаров земли. Истратили 800 миллионов $.Для внутренней отделки дворца были использованы, привезенный из Аргентины голубой мрамор, один квадратный метр которого стоит 500 долларов, а также кристаллы Swarovski.
Но ни хамам, ни Финская баня дворца не понравилась жене президента Зираатхан Мирзиёевой.
Для нее построили новую финскую баню в резиденции президента Узбекистана Шавката Мирзияева, которая
недавно сгорела.
Чудом удалось спасти жену Зираат и дочек президента.
Сафар Урганжи

четверг, 14 января 2021 г.

Xар сохада кураш, ВАТАНПАРВАРЛИКдир


Ўзбекистонни ватан деб ва унинг химояси учун ҳар сохада кураш, ВАТАНПАРВАРЛИКдир!
Ватан химоячиларини байрам билан табриклайман!
Ўзбекистон Армиясига, қуруқ қурол-яроқлардан иборат, буйруқбозлик ташкилоти сифатида қаралмокда.
Армиянинг манавий-фалсафий таянчи мавхум.
Ўзбек матбуотида фалокатларда халок бўлганларни “ўлганлар” дейилмоқда.
Нега шахидлар дейилмайди?
Армия миллийдир.
Ва хатто махаллийчиликга ассланишига йўл қўйиб берилмоқда.
Ғоявий бирлик бўлмаган жойда махаллийчилик ва иймон бўлмаган жойда ирқчилик бошланади.
Ўзбекистон армиясининг кучлилиги унинг қуроллари билан ўлчанмайди.
Сони билан ҳам ўлчанмаслиги керак.
Ватанпарварлик, Фодоийлик, Шахидлик, Ғозийлик ўрнига армияда хизмат қилсам ўқишга кириш, ишга киришим....осонлашади деб қараладиган манфаат воситасига айлантирилган. Тутруқсиз артисларни, махaлладаги ўликдан ҳам, тирикликдан ҳам пул йиғиб бойиган имомларни харбий қисимларга жалб қилиб, аскарларни алдаб бўлмайди.
Харбий қисм мол мулкини талон-тарож қилган ўнларча харбий қўмондонлар қамоқда. Харбий сирларни чет элларга сотган деган айбномалар билан қанчадан-қанча Генирал қамалган.
Қуролли кучларни қўрқкитиб туриш учун ички душман ташкил қилинаётган ДХХ Ўзбекистон Қуролли кучларига оид харбий жосуслик ташкилотини назорат қилмокда.
ДХХ сиёсий ишларда давлатни бармоғи учида ўйнатгани этмагандай, Ўзбекистон Қуролли кучларига ўз харамидаги жория сифатида қарамокда.
Дархол бунга чек қўйилиши керак.
Ислом Каримов вафотидан кейинги давр кескин ислахотлар даври бўлиши керак дедик. Чунки Каримов бошқаруви , халкаро майдонда манфур қотилллик режими дейилмокда эди. Бекоргами?
Ўзбекистонда шахслар алмашинуви эмас, тузум ўзгариши кутилганди.
Шавкат Мирзиёев ўзича жуда аққиллик қилиб Геополитик мутанасибликни сақласам eтарли. Қолган ишга ташқаридан биров аралаша олмайди деб ўйлаяпди.
Кўринишидан, хатти-харакатидан Россияга узоқлик куринишини ташкил килмокда. Аммо аслида ғоявий жихатдан Путинист-лиги аллақачон аниқланган.
Вертуал шикоятшунослик маркази орқали инсонларни умидворликда ушлаб турмоқчи. Жаноб Мирзиёев чўпчакни неварангизга айтинг!
Яна бир марта, мавжуд Хокимиятни ислохатлар бошлашга дават қиламан.
Бу ташқарида юрган бир-иккита ўзбек қочқининг хурмати, кўз-қораси учун эмас.
Бу ислохатлар Ўзбекистон давлатчилигининг келажаги учун мажбурятдир.
Ўзбекистонни катта давлатлар тўқнашуви ва билак кураши қиладиган майдонга айлантирманг.
"Ўзбекистон рахбарлари юзида нур йўк. Совет Политбийросида ўтиргандай хис қилишди ўзларинии.
Сохта кулади, сохта хурмат қилаётганини билдириб туради.
Одам бўлмайди булар...."
Ўзбекистонни бошқараётган жаноблар!
Одам бўлиш вақти келди.
Чапани ўзбек бўлиб туринглар.
«-Ўзбек халқи келажаги...» буларни ҳам эсламасаларинг, Ғарбдаги ўз очафат фарзандларингни ўйланглар.
Саддам, Қаддофий,... фарзандлари қўлига кишан солишганини унитманглар.
Хеч ким, шантаж қилиш, бировга панд-насихат бериш орқали сиёсатчилик қилиш савиясига тушишни хохламайди.
Реал иш қилиш керак....
Одам бўлиш керак.
Омон бўлинглар.


Сафар Бекжон Урганжи


Lausanne.

Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi? Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Prov...