суббота, 16 марта 2013 г.

Туркистаннинг бир парчасидир, Узбеклар таккаси(даргохи)

 
Туркистаннинг бир парчасидир, Узбеклар           таккаси(даргохи).


Яънами, Узбек таккаси хакида ёзаяптими бу ёзувчи деманглар. Бу масалага бутун диккатимизга лойикдир. Халкимиз бекорга айтмаган, « - Жаназага келган одам уз дардини айтиб йиглайди ».
Туркияниг хозирги хукуматининг оркасида турган кучлар бу таккадан огизлари куйганда, енди астойдил шугуланишаяпди.
Бу гал муамони олдиндан хал килишга харакат килмокдалар. Муаммо нима эди?. Истанбул Ангилянинг куршови остида экан. Анодолида Истиклол уруши булаётган эди. Узбеклар теккаси яширин мажлислар киланадиган караргох хамда, яраланган аскарларни даволайдиган касалхонага айлантирилган эди. Бу ерда яъна куроллар захираси хам ташкил килинганди. Истанбулда юзларча такка бор экан, нима учун Узбеклар таккаси бу масулиятни уз зиммасига олди? Такканинг шайхи Каракол Жамияти аъзоси булган шайх Ата Афандини кулга олган ингилизлар тез орада озод килишга мажбур булдилар. Мажбур колишларининг сабаби нима эди?. Буларни урганишимиз учун бир оз узок лекин биз учун якин булган тарихга йулчилик килишимиз керак.

1800 йилларнинг бошига келганимизда Усманли Емператорлиги химоясида булган Кирим хонлиги, Татар хонлиги, Кафказ давлатлари ишгол килинган эди. Рус Чори , Усманлининг заифлигини билгани учун очикдан-очик Халифанинг химояси остидаги давлатларни босиб олишга харакат килаётган эди. Туркистон минтакасини хам босиб олиш учун уруш очмокчи булаётганини яшириб утирмади. Бундан хабар топган Бухора Амири (Туркистонинг яримига якини) Истанбулга махсус ваколатли элчи юборганди. Агар Руслар билан уруш бошланса Халифаликнинг ёрдамига эхтиёж булишини билдирган мактуб ёзганди Амир. Кирим уруши сунгида Усманли давлати Русларга енгилганди. Кирим хонлиги ва Кафказларни бой бергандан кейин геополитик жихатдан карама-каршига келиб колишдан эхтиёт булаяпган эди. Бу райтда Хива Хони ва Кукон Хони хам элчилар юбориб Усманли Халифаси билан яширин учрашувлар килаётган эдилар. Келишувларниг хаммаси яширин эди. Руслар Туркистанга карши уруш бошласа Османли яширин тарзда ёрдам бериши хакида суз берди. Аммо Усмонли Халифасидан бошка хокимият бошкарувидаги купчилик аллакачон "турклаштирилган" бошка миллатларнинг кулига утганди. Туркистон муоммалари учун улар пинагини хам бузмадилар. Туркистонликлар хам узаро бирлаша олмадилар, У вактда хатто Бухора Амирининг Шейхулислами Араб шейхи килигидада махфий топширик билан келганлиги кейинчалик малум булган християн жасус экан. Бухаро Амирлигида 29 йилча муфтийлик килиб хурофат фатволар билан динимизни ва давлатни баткокга ботириб унгирганди. Бу жосус бутун айбларини уз буйнига олади ва уз динига катта хизмат килган одам сифатида Римда Азиз рухоний элон килинганди. Бухара Амири унга улим хукмини берди. Осиб улдирилган кейин бир хафта дор огачида осилиб туради.
Биз яъна уз таккамизга кайтайлик.

Усманлилар ва Туркистонликлар орасинда килинган яширин музокорага кура Истанбулга якин ерда бир марказ очиш ва уни хам моддий жихатдан таъминлаш хакида протол имзолангандир. Бу хужжатга кура олдиндан Туркистонликларга берилган Ускудар дахасидаги такка яширин тарзда элчилик макомига кутарилгандир. Бинолар ва атрофидаги боглар сотиб олингангач у ерда ишлайдиган инсонларга маош тулаш икки тараф хазинасидан булиши кераклигига келишилади. Русларни шубхалантирмамак учун бу шартномаларниг хаммаси яширин килинган. Бу келишув Усмонли меросчиси булган Туркия Цумхуряти тарафидан хам тан олинганди. Аммо Мустафо Камол Отатуркниг вафотидан кейин бу нарса тухтатилди. Бу хужжатлар хаммаси Османли архивида сакланаётганини мен шахсан билганман. Балким менинг « Сафар Бекжон » сифатида Туркияга киритилмаётганимнинг сабаларидан биттаси бу масла булиши мумкин. Озодлик учун курашилар экан Истанбулдаги ёлгизгина ишгол килинмаган худуд Узбеклар теккаси эди. Шайх Атабей Афандини кулга олган ингилизлар Бухара Амири номига ва унинг пулига фаалият курсатаётган ва хатто туфроки хам сотиб олинган Озбеклар таккасининг ярим дипломатик статусини борлигини урганганларидан кейин Шайх Атабек Афандини озод киладилар. Узбеклар таккаси жуда мухим ахмиятга эга эканлигини урганган Мустафа Камол, Исмат Инуну, Халида Эдиб Эдивар, Аднан Адивар, Юнус Нади, Мехмат Акиб Эрсой ва боска давлат одамлари у ердан химоя топа олишган ва бу ер нисабатан тахликасиз булган. Усманли ва Туркистоннинг биргина сиёсий багликлиги бу такка оркали олиб борилган эди. Анвар Пашаниг Туркистонга келишидан олдин имзоланган келишувларга асосланган эди. Бу ернинг хамиша очик колишининг сабаби шундан келиб чиккандир.

Мишенган Стате Университетида ишлаётган проф, Темур Хужаниг дадаси, рахматлик Осамн Хужа кабрининг Узбеклар таккасида булишининг сабаби . Бухара Амирлигининг меросчиси булган Бухора Халк Жумхуриятининг Раиси албатта бу келишувларда хабардор эди. Усман Хужа кабри Туркия Жумхурияти Давлати ватандоши булгани учун Ускудар дахасида , Бухара Амирининг кейинги ташкил килинган Давлатниг рахбари булгани учун уз туфрокларига дафн килинган.
Бизни вахимага солаяпган масала келайлик такканинг бази бирларинга кирага берилиши масаласидир Мен Туркияниг бугунги хукуматининг бегона одамларнинг ва багона жамоатларнинг Османли замонидаги мулкларини кайтариб олиши карорига каршиман. Туркия давлатининг ватандоши булмаганим учун даво оча олмайман. Мадомики, бу конун ишламакда экан Усманли ва Туркистонлилар орасида имзоланган яширин хужжатларни ошкор килинишини талаб киламан Такканинг "бегона"мулк булганини кабул килинглар! Узбеклар таккасини Накшбандилар 100-150 йил теппа-теппа фойдаландилар. Энди мулкини эгаларига кайтариб беринглар!

Сизларга карши даво очиадиган кишилар ёки давлатлар:

Узбекистан Жумхурияти

Бухара Амирининг фарзандлари,

Бухара Халк Жумхурияти сунги раисининг Усмон Хужанинг оиласи.

Ривожланган демократик тамойилдаги хукумат эканлигингизни исботларсиз деб умид киламан.

Ёзувчи Сафар Бекжон
Suisse.

пятница, 8 марта 2013 г.

Kамбагалниг ияги

 
Бойнинг бойликларини санайверганидан камбагалниг ияги чарчармиш.


Мана ёзиладиган хажвиямизнинг сарлавхасини хам топдик. Астойдил кулиш учун, таёргарлик курсангизлар хам булаверади.
Ха, энди халкнинг ярми мардикор, колганлари кулдорлардан безор булиб юрган замонда хажвияга бало борми деманглар?!
Оч корин ва девона манавият 20 йиллик навкурон йигитдай буй етиб турган булса туй килиб Мирзани чакириб, харажат килиб юрманг дейман-да.
Кулгиси келган одам эринмаса бизни укиб, укдим аммо куладиган жойи йук экан деганлар эса корнини китиклаб кулса хам булаверади!
Аслида халкимиз узининг гариб ахволига кулсин!
Паришон холимизга маймунлар йигласин демокчиман-у, аммо СНБ айгокчилари бахтиёр давлатимизда йигламок хам халк душманлиги деб сизни камаш эхтимоли борлигидан, тилимни тишладим.
Гапни чузмасдан хажвиянгни бошласанг-чи, деганигизни эшитгандай булиб турибман. Сабр килинг, озгина колди....
Ха, айтгандай, якинда биз томонларга Mедиеманя-Шамолтрест хайяти келиб кетди. Гулдурос карсаклар чалиниб, оташин нутклар укилди. Мен 14 йилдан бери Switzerland да бунака тадбирлар утказилишининг оркасидан Узбекистон бойликларини янада купрок таланниши учун таёргарликнинг хабарчиси эканлигини аллакачон тушуниб етганман. Каримовларга карши дабдабали биронта тадбирни Европалик давлатлар тамонидан утказилиши халкимиз учун хайр аломати эмас.
Нимага дейсизми?
Энди жиддий булинг. Switzerland банкаларига исталганча пул олиб келишингиз мумкин. Агар керакли одамларни топсангиз накт £,$, 20% олишади ва сизга биронта хисоб очишади. Балким хисоб ичида хисоб очтиришигиз хам мумкин. Етар-ки 20% окланган пул уларниг чунтагига кирса булгани. Агар Каримовларга ухшаб миллиардлаган микдордаги кора пулиниг окланган 20% канча булади буни юкорида сарлавхада ёзганимдай санаган камбагалнинг иягини чарчатадиган хисоб-китоблардир. 14 йилдан бери Switzerland матбуоти Гулнора Каримова хакида, моддий жиноятчиликлари хакида тинмасадан ёзиб келмокда. Аммо шахсан бу хонимга карши жиноят иши очилмаган.
Нимага?
Чунки бу хонимнинг номига биронта банкада хисоби раками очилмаган. Мол мулк сотиб олинмаган. Унларча ширкати бор аммо биронтаси унинг номида эмас. Хаммаси бу ерда доимий яшашга рухсати булган рус, армани, ... миллат вакиллари номига хужжатлаштирилган. Якинда Switzerland бош прокурори Каримова хонимга боглик булган деб тахмин киланаяпган одамлар хисобига куйилган 900 миллион ЧФ (1 миллиард $) музлатганини эълон килди. Аммо бу хисоблардаги пулларнинг бир тийини хам Гулноранинг номида эмас. Аммо бу хисоб ракамларнинг эгаларини тергов килиниб пуллар Гулнора Каримова оид эканлигига курсатма олинсагина жиноят фош булган булади. Бунга эса факатгина бу миллиардларча окланган пулнинг 20% олган кишиларнигина кучи етади. Аммо бу кишилар 20% билан чегараланмасдан Гулнорани купрок шантаж килиш механизмларини ишлаб чикишмокда. Узбекистонда мухолифатда булган кишилардан биронтасини халкаро майдонда шов-шув килиш оркали. Бу ишни астойдил узини «хукук химоячиси» ишонган аслида содда медяманя касали билан касалланган аммо мохиятни билмаган кишилар оркали килиш шантажниг тасирчанлигини янада оширади. Пул окланишида олинаяпган 20% бирданига 30% чикиш мумкин. Чунки Халкаро майдонда Каримовларни жиноятчиликда шубха килиш матбуот кун тартибида турибди-да.
Узбекистон ва Switzerland уртасида пул оклаш масаласи биринчи марта 1996 ыилда бошланган. Узбек-Switzerland Tижорат Марказида 60 миллион $ умарилган. Switzerland Халкаро Арбитраж махкамасига мурожат килган. Каримовга босим утказиш ва матбуот шов-шув ташкил килиш учун такибга учраган ёзувчи сифатида мени расмий мехмон сифатида чакиришган. Босим уз кучини курсатган. Аммо бу уйиндан хабар топганимдан кейин шартномага кура утказилган халк билан булган барча учрашувларимда Switzerlandни каттик танкид килдим. Маколалар ёза бошладим. Булар хам мени исломчи ва миллатчиликда айблаб манга карши маколалар чикаришди. Хамма жойда адолат изловчи хаёлпараст инсонлар бор албатда. Мен хам бу ерлик жамоат арбоблари, ижодкорлар ва адвакатлар билан танишдим. 1998-2000 йилларда Нурсултон Назарбаевга карши пул оклаш айблови билан махкама очтирган адвакат Reymond Mazler билан танишдим. Бу адвакат биринчи марта хокимиятда турган пайтида тергов килиниб айбига икрор булган Призидентни курган тажрибали инсондир. Назарбаевниг угирлик пуллари Казакистон халкига кайтарилди. Аммо 20% чилар дустимиз Мазлерни каттик жазолашди. Наркотика куйиб каматишди ва адвакатлик лисинзияси бекор килинди. Професорликдан хам хайдалди. Аммо уз вактида 100ларча хакикатчи, адвакатлар тарбиялаб етиштирган шогирдлари бор.
Хуллас яна кайтиб узимизнинг кёйларни санашга давом этсак.
Хабарингиз бор кейинги икки уч йилда Гулнора Каримова билан боглик иктисодий талон-тарожлар хакида Гарбдаги матбуот кун тартибида булиб келмокда. Зеромах ширкатинг касод булиши Suissega кимматга тушди. Бу ерлик банкалар Гулнорадан келиб турган тонларча олтин ва пулларга ишониб Зеромах карзларига кафил булаверишган. Бир пайтниг узида Каримова хоним иккинчи тамон билан хам мулокат килаверган. Матбуот оркални гуёки Ангиля Зарафшон-Newmont олтин казиб чакариш ва сотиш ширкати билан Халкаро арбитраржда махкамалик булишгани катта шов-шув килинган. Келишилган "муштлашув" оркаворатидан Switzerland да Гугушанинг одамларига оид булган 7 миллиардан 6-таси $ Лондонга караб йул олган. Буни сезиб колган Switzerland лар колган бир миллиардни музлатиб улгиришган. Накд $ пулларни кантейнерларда ташияпган икки киши уч-турт ой гаровда колишди халос. Martin Elnes мукофоти ва шов-шувли булган театр спектаклларниг сунгиси шу билан билан нукталанди. Энди оклама фоизи 20% чилар Гуля хонимниг йулларига караб утиришган булса ажабмас. Хажвия ёзаман деб тушкунлик баёноти ёзивордими -ов? Кечирасизлар-да, казонда бори чумичгаям илмайдиган бупкетган кейинги пайтларда. Энди узлариям Switzerland да яшайвериб бир нарсали булган булсалар кераков, деяпганигизни эшитгандай булдим. Касам-масам ичмайман! Сарлавхани яна бир бор такрорлайман халос:
Бойнинг бойликларини санайверганидан камбагалниг ияги чарчармиш.

Сафар Бекжон
Ёзувчи
Uzdemfundsuisse raisi


Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...