среда, 29 марта 2017 г.

Туркийликми, Туркчиликми?






    1900 йиллар бошларигача Усмoнли халифалиги боглик худудларда Туркчилик гояси оммавий тушунча эмасди.
Умуман олганда Yсмонли давлат сиёсатида халк оммасига Турклар атамаси расмий берилмаганди. Улар Усмoнлилар, гайридинлар, маcxабларга кура (кизилбошлар, жофарийлар, алавийлар...) дейилган.
1890 йиллардан бошлаб Россиянинг Туркистонни босиб олиши натижасида куплаб зиёлий инсонлар Yсмонли худудларига кириб келишди.
Балконлардаги зиёлий мусилмон ахоли хам Истамбул, Измир, Адана... куча бошлади.
Уз ватанларини бошка милллатларга бой берган Туркистонлик ва Балконликлар Туркчилик харакатини Усмонлига олиб келишди.
Туркча гапирадиган ахолининг дини, масхабидан катъий назар "Тилда, дилда бирлик" харкатига бирлаштира бошладилар. Туркчилик гоясини бугунги Туркияга олиб кирганлар;
Зиё Кук-Алп (асли Туркистонлик. Бухоро)
Исмол Гаспирали (асли Кирим)
Зеки вали Тугон (асли Туркистонлик, Бошкирт)
Махмат Акиф Арсуй ( асли Туркистонлик, Бухаро)
Мунир Артагин (асли Туркистонлик, Фаргона)
.......
Жадидчилар харакатинг куплаб фаоллари Мустафа Камол Отатурк тарафидан таклиф килинди. Улар бугунги Туркия Жумхурятинг давлатчилик тамалларига Туркчилик гояларини киритишда катта хизматлар килдилар.
Бугунларда Ражап Эрдоган бошчилигида бир хавуч дин тужжорлари, Туркиядаги Туркчилик гояларини аёклари остига олишмокда.
Турк деган миллат йук дейдиган бу кучлар, Хокимият кучидан фойдаланиб Туркия деган давлат номини хам йук килиш учун,  касам ичишган. 
Туркиядан ташкаридаги туркий халкларга Эрдуган мусилмон, мумин, халол одам деб таргибот килишмокда. Узбеклардан чиккан бир неча зиёлийнома нуcxалар хам битта тил, битта дин булишига карамай бирлаша олмаган Араб умматчилигини ислом номи остида сиёсатга курбон килмокдалар.
Узбекистон яккахокимлик, диктатура остида эзилгани этмагандан, Туркияда хам, хокимиятнинг барча пагоналари битта кишига (Эрдуган) берилиши тарафдори булишмокда. (уларнинг шахсини танкид килиш Исломга карши булиш деб жавоб кайтаришади, динсиз, мурдат...) 
Мингларча Туркистонлик бугунги Туркия мустакиллиги учун шахид булишган.
Юзларча Туркистонлик Туркияга туркчилик гояларини урнатиш учун хаётини багишлашган.
Шу кунларда бу нарсалар йyк килиниши учун реферандум килинмокда. 
Менинг Туркия туркчасида ёзаётган макола, илмий-тарихий изланишлар, шеълар.... барчаси, хоклари Онадулига куйилган аждодларим олдидаги манавий карзимдан келиб чикмокда.
Омон булинглар.
Сафар Бекжон.
29.03.2017

вторник, 28 марта 2017 г.

Ўзбек Турки Аҳмаджон Одилов!



          Қаерда у кунлар, на Султон қолди, на-да, Сулаймон.
Балки -да, қоралар учун 27 йил кутилган оқ отли қора Султон бор eди у да бугун ўлganмиш.
Биз мусулмонлар ўлган одамнинг орқасидан ёмон гап гапирмаймиз.
-Ҳар кимнинг азроили ва ажали бошқа -бошқа деганди .
Бирларининг ранги қора бошқаларининг бахти қорадир.
Баҳти қора бўлган халқлардан Туркистонлиkлар 130 йил олдин Оқлар кейиn Қизил болшевиклар қатлиомига учрадилар .
10 миллионга яқин Туркистон Турклари қатлиомларда ўлдирилди..
Аммо ўзининг Нелсон Манделласи чиқмадими? ...
Чиқди-дa бизми кўрмадик?...
Келинг мен sizlarga таништириyin.
Uzi Namanganlik 88 ёшинда.
28 йил қамоқда utirган шу йиллар мабойнида давомли бир одамлик камерада сақланган Ўзбек Турки Аҳмаджон Одиловдир .
Uтган йил бир вақтлар чой келтириб хизматини қилган қотил Каримов минг бир дона тақиқлар билан қамоқхонадан чиқарганмиш.
1984 йилинда сирадан бир жиноятчи каби қамоқга олinган Советlar tuzumining Юқори Суди маҳкамага чиқаrsa Ўзбек Туркларига қарши кўрсатмалар беришига вада беради.
Маҳкамаni sоветларнинг асосий кўрсатуви бўлган “Времия” праграммасидан жонли кўрсатув қилаётган eди .
Аҳмаджон Одилов ўзбекча гапиришга бошлайди.
- Мен Ҳазрати Соҳибқирон Амур Темур авлодиданман.
Отам ҳам “Босмачилар” орасида эди.
Мен узун йиллардир Полит Бюро аъзоларига ва шахсан Лионид Илич Брежневга ҳам пора берганман..
Совет режимини “пора ботқоқига” ботирганман.
Даф бўлинг бизнинг Туркистондан... деб бақиради Аҳмаджон Одилов.
Таржимон то таржима қилиб улгурганга қадар жонли кўрсатув Москва ТВsida давом etади.
Бир неча минут маҳкама салонидагилар ўзбекчада айтилган бу сўзларни тушунмайдилар.
Кейин эса оғзини боғлаб билинмаган бошқа бир манзилга олиб кетадиlar 1991 йилgacha qamoqda qoladi.
Ўзбекистон Давлати мустақил бўлганiдаn keyin Ўзбекистонга қайтарилади.
Ўзбекистонга kelганидан кейин И.А. Каримовни тан олмаслигини билдиради... Порахўрликга ботган коммунистларга қарши курашажагини эълон қилади. Бир неча ой давом қилган озодлигидан И.А. Каримовнинг буйrуқи билан қамоқга олинади.
Мен бир муддат Аҳмаджон Одилов билан айни қамоқхонада қолгандим. Аҳмаджон Одиловга қарши Советлар даврида ва диктатор И.А. Каримов замонида бир қанча филм ва китоблар нашр қилинди.
Мен унга сиз Нелсон Манделла каби инсонсиз деганимда жаҳли чиқди.
-Сиз қаердан биласиз?
-Маъtбуотдан ўша одам ҳақида ўқигандим.
-Мен у қора одамни тан олмайман - деди.
-Бошида уч -тўрт йил якка одамлик камарада қолганмиш. Сўнгра қамоқхонанинг ўртасига вилла қурдирганлар. Келган делегацияларни қабул қилар экан ўша ерда. Ташкилотини ҳам ўша ердан туриб бошқарган .
Коммунистларнинг ashaddiy муҳлиси ....
Аҳмаджон Одилов Совет қамоқхоналарини қассоблар бошқарганини, И.А. Каримовнинг қамоқхоналарини эса ҳам жинни ҳамда қонҳўр қассoбларнинг қўлидаги ёпиқ дунё деганди..
Бизнинг ўз Манделламизни ўзимиз танимагандан сўнгра бошқалар учун йиғлашимизни керакки йўқ.
28 йиллик қамоқдан кейин яшаши қандай деб сўраганларга?...
88 ёшида соғлиги жойида ва уй қамоқи тамом бўлгандан кейин майдонга чиқажагини билдирганмиш .
Ўзига узоқ умр мустаҳкам соғлик тилаймиз.
Бир куни учрашамиз иншоллоҳ !

Safar Bekcan
Uzdemfundsuısse başkan.
06,12,2013

понедельник, 27 марта 2017 г.

Утмиш унитилади, аммо йук булмайди.






Эски гапларни янги лидер такрорласа.

Инсонлар хотирасига исталган нарсани вактинча жойлаш мумкин. Инсонлар узлари курмокчи булган нарсаларни куришга, узлари эшитмокчи булган нарсаларни эшитишга куникиши мумкин.

Аммо инсон акли уз узини  алдамайди. Узига тугриларни эслатади. Аммо инсон бу тугриларни "овоз чикариб айта оладиган холат" да  булмаслиги мумкин.
Бу масалада Юнон файласуфлари ва бизнинг Фаробий бобомиз китоблар ёзишган.

Якка хокимлик,   диктатура урнатишнинг асос мохияти ана уша   "овоз чикариб айта оладиган холатни"   йук килишга каратилган булади.
Diktator  мутлок хокимиятнинг тамалида барча сиёсий,   ижтимоий....  вокеалар унинг назоратида эканлигини халк миясига сингдиришдан бошланади.
Бутун ижобий холатлар бурттирилиб,  кахрамонлик савиясидаги ишлар эканлиги тинмасдан такрорланади.
Диктаторнинг узига карши булган вoкеалар тасодифий эмас,  унинг назорати остида содир булаётганини миш-мишлар оркали тинмасдан таркатишга эришлади.
Масалан Россияда булаётган исёнлар Путин назоратида эрканлиги ва провард натижада унга хизмат килаётгани  миш-миш юритувчи воситалар оркали таргибот килинмокда.
   Инсонларга    "-нима килсаларинг хам система узгармайди, бефойда уринишлар"-       дейиш оркали саросига келтириб чикаришга эришимокда. Исёнчиалар хам,    бойлик, порахурлик килиш учун хокимиятга келмокчи деган  гумонини таргиб килиш замонавий миш-миш воситаларида олиб борилмокда.
"Демократя" -мустакиллик душманларинг ёлгон вадалари дейди барча диктатор малайлари. Биз утмишда тоталитар тузумда яшагандик дерди Ислом Каримов. "Янги уйни курмок учун эскини бузмаймиз" деганида, биз тоталитар тузумдан вос кечмадик деганини тушунуб этадиганлар камокларга жунатилди. Ислом Каримов Узбекистон твларидан туриб "мустакиллик-мустакиллик деб куча чангитиб юрганлар Сибирга жунатилган хаинларни урганишсин" деганини халк хотираси унитиши мумкин. Аммо хужжатлар (видео, фото, матнлар)ни архив унитмайди.   
Ислом дунёсидаги сиёсий бухронлар диктаторликлар чукиши билан бошланган жараёнлардир. Диктаторларнинг "ватангадолар, ватанфурушлар, мухолиф хоинлар"...га карши ашаддий курашчиларi  диктаторлик кулаган куниёк Гарбга кочишди. 
 Узбекистон Хокимияти ва бойларинг  Гарбдаги болалари номида турган ватанлари ва пуллари бор. 
 Менга биронта рахбаринг чет элда "запасний аэдром" йуклигини айта оладими? 
Бугун уларнинг лаганбардорлари сукаётган Гарбнинг   "гуллаб яшнаётган жаножон Узбекистонга карши гиж-гижлаётгани эсдан чикади. Энг адолатли Узбекистони ва  Каримов кабрини ташлаб жуфтакни ростлашади. Аммо хозир содда узбек  Гарбдаги ватангадо, ватанфуруш, душман, куролмаслар .... деб тарифланаётган "душман мухолифатга" карши курашга  давом этишмокда.

Мен халк якин тарихда кимнинг-ким булганлигини "овоз чикариб айта оладиган" кунларни кутмокдаман.
Якин тарихда булган вокеаларни эсламаслик мумкин, аммо йук килиш имкони колмади. Интернет, фото, видео воситалари оддий инсонлар кулида чексиз-чегарасиз имконият яратди.

1990 йилда Узбекистон Хокимиятинг 90% мустакиллик душмани эдилар. 
Уша йили булган "-Мустакил булайлик ёки совет иттифокиними саклаб колайлик" деган рафарандумда Ислом Каримов бошчилигида шахарма-шахар, кишлокма кишлок юриб "мустакиллик булса,  йук булиб кетмиз"-  деб таргибот килишган. ТВ, радио мустакилликга карши нутуклар билан тулиб кетган. Худди уша мустакиллик душманлари тарихий хужжатларни кандай килиб йук кила олади. 
 Мен мустакиллик тарафдорлари тайёрлаган муражатномани Олий совет биносига, депутатларга.... таркатиб юрганимда "-хоинлик килиб совет давлатимизга карши курашасанми"?-  деб унларча депутат кузи унгида милиселар дуппослашган. 
"Мустакилликни кузингга курсатиб куямиз" деб камаб куйишган. Бу топширикни берган Алматов мустакилллик кахрамони булди.

Мен Шавкат Мирзиёевни адолатли тузум хакидаги гапларини мия ювиш воситаси деб карайман. У одаm узи рахбарлик килаётган одамларга "-биз биргаликда мустакиллик учун куршган кишиларга тухмат килмокдамиз"-  дея оладими?


Сафар Бекжон.

Собик;

Бирлик Халк Харакати  таъсисчиларидан. Хайъат аъзоси.
Эрк демократик партияси таъсисчиларидан. МК аъзоси.

Мавжуд;

Ёзувчи
PEN international аъзоси.
Uzdemfundsuisse ташкилоти раиси.

27.03.2017.                                                       Switzerland.

воскресенье, 26 марта 2017 г.

Мазлумдир.....



Мазлумдир Шавкати, Мирамони,
Уртада сарсон халкчил фармони.
Бечора эзилди кунба-кун сўлди,
Кийматли куринда пахта хирмони.

Аслида Призидент бўлгуси йўкди,
Билмадик бу касал каердан йукди.
Чекислар денгизида сузмас кемаси,
Эзилган кайикда мазлумдек чўкди.

Халойик шафкатли, бечора тараф,
Мазлумлар мазлумга сабр тилайди
Шавкатни шонли ўтмишин унитиб,
Жабридийда Шавкат, ку-н ялайди.

Иноят килмас чекистлар тулкиси,
Мазлумшунос мухолиф фолбини.
Кахрамон яратар Шавкату шонли,
Халолдан дам урса, ўгри иймонли.

Мазлумдир Шавкати, фармони!
Энди колмас халкнинг армони!


Сафар Бекжон.


Очафатлар салтанати






Очафатлар салтанати. 

Араб деганда исломиятни, мусилмонлик деганда арабларни тушунадиган бизнинг узбекларга! 
Хаж зиёратчиларини турист ва даромад маънбаи деб караётган Саудия арабларини таниб олинг.  Шайхлар, Курьон сотиб бойиган араблар Гарб давлатларида йилига бир неча кун келиб кетишлари учун саройлар курмокдалар. Бу исроф ва маъишат харажатлари мусилмонлар мехнати хисобига эмасми?  Исломда маьишат ва исроф энг катта гунох эмасми?
Исломият арабистонда бошланди, аммо Муавия тарафидан  бошка тарафга буриб юборилди. Исломни Туркий халклар яшатмокда.  Буни  бузишга,  Муавийлаштиришга харакат килинмокда. Туркий хаконлар (Хоразмшох, Амир Темур, Усмонли) Арабистонни одам киламиз деб босиб олдилар.   Аммо Туркийлар кетгандан кейин араблар кайтадан Муавий исломини  тикладилар.   Оламшумул исломшуносликдан, умматчиликдан ваъзлар килаётган узбекларга айтиб куяйлик. Туну кун Паластин дейилади, аммо араб маcжитларида Шаркий Туркистондаги 30 миллион мусилмон хакида ваъз килинганини эшитганмисиз? 
Биронта араб шайхи уйгур мусилмонлар химоясига китоб ёзганми? 
Узбекистонда 10 мингларча мусилмон камокдаларда кийнокларга солинмокда. 
Бу хакда ваъз беридагиган араб уломосини топиб келингчи?
СНБнинг исломшунослик килаётган атеист ходимларига! Каримовни куркитиш оркали кулга киритилган хокимият имконлари  эрта индин тугайди. Чунки сизлар 24 йилдан бери уйдирган тероризм тахликаси хакикатга айланиш эхтимоли пайдо булди. Буни на гарб ва нада шарк кабул килмайди. 

Сафар Бекжон.

26.03.2017

вторник, 21 марта 2017 г.

Зулум бир натижадир, бошлангич эмас.

 


 Ҳамма ўғри, мен тўғри бошқа фикр нотўғри деганлар.


Пайғамбаримизнинг невараларини қатл қилган, куёвини   жомийда шaҳид қилган арабларнинг соҳта умматчилигини исломдан устун қўйган лаганбардор муллалар...

Масжитда тобутда ётган ўғрининг ҳамёни қанча катта булса шунчалик баланд овозда хаққини ҳалол қилган аҳли жамоат...

Тонг саҳарлаб ош егани борган , азадан қорни тўйган нафсининг қуллари...

Эшитмадим деманглар?!

Диктаторнинг адолатсизлигидан қанчалик жабр тортаётган бўлсаларинг ўшанчалик иймонсизлик бор мамлакатда!


Зулум бир натижадир, бошлангич эмас. Бошида бизнинг гунохларимиз бўлган-ки, натижани канчалик каргамайлик жазо нихоя топмаяпди.


Демак: бизнинг гуноҳимиз бўлган-ки , бу диктатор бошимизга бало бўлди.


Ҳар диндан, ҳар мазҳабдан кимда-ким, Ўзбекистонда туриб Тангрига ибодат киларкан:


-"Мен гуноҳкорман, шу диктаторни менга жазо сифатида берганингни англадим, 
энди мени авф етиб, oзод эт эй раббим "- десин.



Сафар Бекжон


21.03.2017



понедельник, 20 марта 2017 г.

Yangi Kun bayrami






    Mir Alisher Navoiy hazratlari va navruz bayrami hakida.
Malumki "Mir" Islom olamidagi eng yuksak ilmiy mavkedir.
Mir, Avliyo, Shayh, Ulamo martabalari keyingi davrlarda suistimol kilindi.
Ammo hazrati Navoiy davri bu martabalarning tom manoda saklangan paytlari edi.
Navoiy 9 yoshida Kuron hofizi bolganlar. Bu zot Navroz hakida risola yozgan va Islom bilan Navruzni karama -karshi koygan kishilarni ilmiy jihatdan kattik tankid kilganlar.
Shu orinda Ibin Sino hazratlari ham Islom olamiga katta hizmat kilgan shahsiyatlardan . Bu kishi ham "Navroznoma" risolasini yozganlar. Bu asarda Navroz bahor bayrami va barscha dinlardan tashkaridagi halk bayrami ekanligi tarihiy faktlar asosida isbotlab berganlar.
Hullas bugungi arab deganda Islomni, Islom deganda arabni tushunuvchi kishilar, 
Navrozga karshi kurashishni bas kilinglar. 
Har kimning iymonini belgilovchi Yaratganning "kun va tunnig tengligi" kuni Navrozdir- Yangi kundir.
Barchagizni Yangi Kun bayrami bilan tabriklayman.

Uzdemfundsuisse raisi.
Safar Bekjon.


22.03.2015. Lausanne

Қуёши кулмаган баҳор. 100 қисм.






100 қисм.
Уйга қайтдим ёруғ дунём зимистон бўлиб.
Аламимни кимдан олишни билмасдим, қандай кунларга қолдим?...
Сафар ака қамалмасидан олдин кунда-шунда, ҳар кун келиб ярим тунгача уйнинг тўрида гап сотиб ўтирадиган одам бугунга, келиб "акасининг бошига тушган кўргулик"лар, учун Сафар акани айблаяпти... 
”Йиқилган-ни, дўсти “ бўлмас эканда...
Яхшиям акам “хотини билан ажрашди унга ҳам Сафар айбдор” демади...
Тунда кўзимга уйқу кирмади, қулоқларимнинг тагида: ”ҳаммасига Сафар айбдор” деган хирилдоқ оваз эшитилиб турди.
Дарсда ҳам паришонхотир ўтирдим ҳеч нимага аралашмай Васила бир икки агп айтиб кўнглимни олай деди рўйҳуш бермадим...
Дарсим тамом бўлганидан кейин Жалолиддинни боқчадан олиб тўғри маҳалла комитетига бордим,ўзи юборганди Сарсенбой оғани ўзи имзо чексин ланати хужжатга деб.
Борсам Гулсара ниманидир машинкада ёзиб ўтирган экан.
Мени кўриб икки юзи қип-қизил, бўлиб қизариб ғалати бўлди.
Гулсара кейинги вақтларда мени кўрса ғалати бўлиб типирчалаб қоладиган бўлганди ўз ташвишим билан бўлиб сабабини сўрамагандим, ҳозир ҳам унинг нотинч холатига ҳайрон бўлдим... яъна сабабини сўрамадим чунки ўзимнинг ташвишим ўзимга етиб ортгани учун.
-Убайдулло оға борми?
-Бор.
-Унга кириб мени келганимни айтинг гапим бор эди.
-Нима гап?
-Ўзига айтаман дедим ғижиниб
-Гулсара менинг асабий эканимнинг энди фарқига борди шекилли, бошқа гап айтмай ичкарига кириб кетди.
-Беш минут ҳам ўтмай қайтиб чиқди.
-Киринг.
-Раҳмат.
-Эшикни очиб кирсам Убайдулло оға қандайдир қоғазларни титкилаб ўтирган экан.
-Салом бердим.
-Келинг яхшимисиз?
-Раҳмат.
-Хўжайинингиз яхшими, ҳабар ололдингизми?
- Изидан борай десам йўл кирага пулим йўқ.
-Ҳа сизга қийин...деб таралкада турган шоколаддан бир ҳавуч олиб Жалолиддиннинг қўлига тутқазди.
-Раҳмат шоколад учун.
-Арзимайди.
Убайдулло оға менга сизнинг ёрдамингиз керак?
-Нима учун?
-Мени бундан сал кам учой олдин ҳисобчилик (бугалтерия) курсига юборагн эдингиз, эсингиздами?
-Эсимда.
-Ўқишимиз кейинги ҳафтада тамом бўлади, ўқиш еримдаги ўқитувчилар менга ҳужжат берган ўшани имзолаши керак биронта иш ери, ўқишини битказганидан кейин иш берамиз деган мазмунида, имзо ва муҳр қўядиган иш жойи тополмадим.
(Тохир Жуманов билан бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани айтиб ўтирмадим,улар бир бирига яқин бўлган Қозоқ уруғларидан эди.)
-Шунга сизни олдингизга келгандим, сиз юборган эдингиз, энди имзони ҳам ўзингиз чекинг.
-Қани ўша ҳужжат?
-Мана деб сумкамдан олиб қўлига тутқаздим.
-Убайдулло оға ҳужжатни ўқиб кўриб столининг тортмасидан муҳр (печет)ни олиб муҳрни босиб, имзосини чекди.
-Катта рахмат мушкулимни осан қилдингиз.
-Арзимайди.
Маҳалла комтитетидан чиқарканман Гулсара билан хайрлашдим.
Эртаси куни ҳужжатни олиб бориб ўқиш жойидаги қайси лавозимда ишлашини билмайдиганим кўзи қисиқ Қарақалпоқ қизга бердим.
Унинг Қарқалпағистондан эканликинин тасодиф билиб қолгандим.
Мен хужжатларимни унга топширгандим у ўқиркан ўзи сўраганди қаерликсиз деб,
Қарқалпағистонинг Беруний туманидан бўламан дегандим.
У ҳам ўзининг Қорқалпағистондан эканликини айтганди.
Гапнинг очиқи қаеридансиз деб қизиқиб сўрамагандим.
-Сизни ишга олмоқчими маҳалла комитетига?
-Сизга нима,
-Сўрадим.
...
Саволига жаҳлим чиқиб унинг кабинетидан чиқиб кетдим.
Ҳужжатларимни топширганимдан кейин имтихон топширдик.
Ҳаётимда биринчи марта математик ҳисоб-китобни, уч ой ўқиб яхшни кўриб қолгандим аслида эса ўрта мактабда ўн йил ўқиб математикага қизиқмагандим ва энг нафрат қилган фаним математика эди ўн йил мактабда ўқиб математика фанидан бирон марта беш баҳо олмагандим, энди жуда қизиқарди фан эканликини энди билдим.
Ҳозирга ақлим бўлганда Университетнинг Филология факултетида эмас Математика факултетида ўқирдим афсус энди кеч...
Эртаси куни танафус вақтида Васила гап топиб келди, агар ҳар биримиз 50 сўмдан берсак бизларга берадиган “дипломни инглиз” тилида ёздириб берармиш.
Ҳайрон бўлдим бор йўғи уч ой ўқисак ва инглиз тилида ёзилган бир парча қоғаз ва тўлашимиз керак бўлган "отнинг калласидек” 50 сўм.
-Дипломи қанақа экан кўрдингизми Васила?
-Мана бундай экан: қўлидаги икки варақ қоғазни юқорига кўтариб ҳамма кўрсин деб.
Юмушоқ қоғаз юзига ёзилган ингизча исм фамиля ва ўқишимизни қачон бошланиб қачон тугани ҳақида ёзилган тўрт сатр ёзув.
-Шуми 50 сўм?
-Ҳа шу...
-Васила агар бу ўқиш ери Университет бўлмай ҳеч бўлмаса теҳникум бўлиб бизлар уч ой эмас уч йил ўқисак эди 50 сўм тулаб ингилизча ёзилган диплом олсак ярашарди.
Бизлар бори йўғи уч ой ўқидик унинг нимасига 50 сўм берамиз?...
Кейин ким бизаларни ишга оларди, бир варақ ёзилган оддий қоғаз билан?
Хуллоси калом истаган одам 50 сўм бериб ёздириб олаверсин диплом менинг берадиган бир тийин пулим йўқ берадиган.бериб
-Васила қолган қизларга қаради сизлар нима дейсизлар?
Бошқа қизлар ҳам менинг фикримга қўшилди ва пул тўламайдиган бўлдик.
Хайрлашадиган кунимиз Чорсу бозарига бориб столга қўйиш учун майда-чуйда оладиган бўлдик ва орамизда пул йиғдик бозорга Васила биланм ен борадиган бўлдим.. 
Васила йўлда кетарканмиз куйиниб гап бошлади.
-Сизга яхши хўжайинигиз қамалган бўлса ҳам битта ўзингиз ўғилингиз билан яшайсиз, менга жуда қийин қайинонам билан яшайман.
Қайинонам мендан давомли шубҳаланади, ишонмайди.
-Ишонмаса ишонмасин сиз ўзингиз учун яшайсиз-ку, қайинонангизнинг нима алоқаси бор сизнинг шаҳсий ҳаётингизни?.
-Билмасам ишга борганим учунми...тушунмайман.
-Хафа бўлманг ўзига ишонмаган одам бошқалардан шубҳаланади, ҳаммани ўзидай билгани учун.
-Биласимзми, қайинонамнинг қилаётган туҳматларидан безганимдан унга жахл қилиб баъзан биров менга юр деса машинасига ўтириб истаган тарафимга кетмоқчи бўламан.
Кетаётган йўлимда беҳосдан бошимга тош билан биров ургандек тўхтаб қолдим.
-Васила нима деяпсиз?
-Эшитганингиз,
-Ўйлаб гапраяпсизми?
-Жонимга тегди қайинонам.
-Анаву галларни кўраяпсизми, дедим ЦУМнинг олдидаги анвойи бўлиб очилиб ётган гулларни кўрсатиб.
-Кўраяпман.
-Ўша гуллар ўз шохида турганида гўзал сиз агар уни узиб олсангиз кейин сўлиб қолади кейин уни сиз чўп(мусор)га, отасиз.
-Қуриганидан кейин...
-Ҳа...ана энди ўзингизга келдингиз. Сиз ҳам ҳизир шу гул каби нозик ва гўзалсиз кўрган эркакларнинг кўзини қиздирадиган. Сиз улра билан истаган тарафга кетсангиз ва эркаклар ўзларининг ҳайвоний хирсини қондирганидан кейин ҳудди шохидан узиб олганингизданк ейин қуриган гул каби сизни чўпга отадилар, устингиздан мағзава тўкадилар “фалон экан” деб, сиз эса бир умр устингизга тўкилган мағзаванинг доғини бир умр ювсангиз ҳам чиқмайди, қирсангиз ҳам. Сиз на қайинонагиз учун на-да, Мавлон акангиз учун эмас ўзингиз учун яшанг. Бу оғир кунлар ўтади Мавлон акангиз қамоқдан чиқади ҳаётингизда яхши, ёруғ кунлар бошланади бугун қайинонангизга аччиқ қилиб эгри йўлга кирсангиз эртага асл Василанинг юзига қандай қарайсиз?
Сизни умид билан катта қилган ота-онагизнинг, қулоқига етиб борса бу гаплар кейин нима қиласиз?
-Васила менга қараб ишонасизми ҳеч ким менга бундай маслаҳат бермаганди раҳмат сизга.
-Арзимайди.
Бозорга бориб сомса олиб қайтиб келдик ҳаминқадар ҳайрлашув дастурхони тузаб уч ой бирга ўқиган "курсдош”ларим, билан хайрлашдим.
(Шундан кейин Василани қайтиб кўрмадим)
Ўқишим тамом бўлганидан кейин уйда кунларим ғимирилаб ўтарди бир бозор куни кун ўртаси ўтганидан кейин кўча дарвозанинг тақиллаган овазини эшитдим бориб эшикни очсам катта чарчавали кўзойнак таққан узун бўйли сап-сариқ. КГБда ишлайдиганлар каби ранги савуқ, кўк кўзли бир эркак билан тўладан келган кенг пешонали қора сочли, кўзларидан мехр нури ёғилган битта аёл турган экан.
Ҳайрон бўлдим булар ким деб?
Чунки сайловдан олдин қилган “очлик” аксиямдан кейин КГБ тарафимдан мени кузатиш учун қўйилган Гулсара ва маҳалладаги қозоқ ўқитувчимен деб танитган аёлдан бошқа ҳеч бир тирик жон эшик қоқиб ичкарига кирмасди.
Ён қўшниларим ҳам мени келаяпганимни узоқдан кўрса шошиб-пишиб, терс бурилиб уйларига кириб кетишарди худди маховни кўргандек.
(Балким адашиб йўл сўраб келгандир деб ҳаёлимдан яшин тезликида ўтди)
-Сафар Бекжонинг уйими?
( Сафар ака қамалагнидан кейин биринчи марта мендан Сафар аканинг уйими бу ер деб самимият билан сўраяпганди)
-Ҳа унинг уйи.
-Бизлар унинг оиласи Қурбоной билан кўришиш учун келгандик.
-Менман.
Аёл жуда хурсанд бўлиб ўзини ва ёнида келган ҳамрохини менга таништира бошлади. Бу киши Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя қилиш жамиятининг раис Миҳаил Арзенов ва мен Маҳбуба Қосимоваман бизларнинг ташкилотимиз ҳақда эшитганмисиз?
-Эшитгандим, сизларнинг ташкилотдан бундан бир-икки, кун олдин “Озодлик” радиоси орқали қандайдир Толиб Ёқубов деган одамнинг суҳбатини ҳам эшитганман.
-Эшитган бўлсангиз ёрдам сўраб мурожат қилдингизми?
-Ёрдам... сўрасаганимда, берармидилар?
-Берар эдик.
-Маҳбуба опа ҳамма мени кўрса “маҳовни” кўргандек ўзини олиб қочади шунинг учун ҳеч кимга ишонмай қўйганман.
-Бизлар қочмаймиз мана бугун сизни излаб келдик.
-Раҳмат кўзимга қайноқ ёш тўлди.
-Мени ҳам одам ўринида кўрадиганлар бор экан.
-Нега унақа дейсиз бизлар исзни ҳурмат қиламиз.
-Раҳмат газеталарда Сафар акани “ўғри” деб ёзганидан кейин ...
-Сафарга туҳмат қилиб ёзганларнинг ўзлари “ўғри” этибор берманг, сиз ЭРК Партиясининг Қурултойига қатнашганмисиз?
-Сўнги бўлганигами?
- »Темирйўлчилар”нинг, саройида бўлганига?
-Қатнашгандим.
-Бизлар сизни излагн эдик ўшанда.
-Йўғе?
-Излаб тополмагандик.
-Мен эса бировга ўзимни танитишдан чекингандим.
-Шу вақтда танишганимизда қанча ёрдамимиз тегарди сизга.
-Майли энди кеч бўлсада танишдик.
-Қурбоной сиз Васила Иноятовани танийсизми?
-Танийман уйига ҳам борган эдим бир-икки, марта.
-Нима учун?
-Муҳаммад Солиҳ унга ЭРК газетасини юборган экан Аҳтам Розиқов деган М,Солиҳнинг дўсти Васила опага пул олиб бориб бердиган бўлди менга сиз билан юринг болангиз бор ҳеч кимдан сиздан шубаҳаланмайди Василани чақириб чиқинг деди.
Мен бориб Васила опани чақириб чиққанмана уйиндан. 
-Сиз шу Васила Иноятовадан 100 $ олдингизми?
-Нима?
-Доллар бердими сизга ёрдам учун.
-Кўзим қайноқ ёшга тўлди умримда долларнинг қандайликини кўрмаганман бўлсам бу хотин менга 100 $ гапираяпти. Зўрға ўзимни қўлган олиб Васила опанинг яъна қандай туҳмат тошлари, бор экан отилмай қолгандеб сўрадим....
-Маҳбуба опага менинг йиғлаганимни кўриб безовталанган Миҳаил Арзенов нимадир сўраганди Маҳбуба опа унга қараб ўрис тилида гаплаша бошладилар.
Уларнинг гапи қулоқимга ўнг атрафимдан кириб на чап тарафидан чиқиб кетди.
Васила Иноятованинг Қурбонойга 100 $. бердим дегани гапи мени адойи тамом қилганди...
-Қурбоной сиз йиғламанг ҳақиқатдан ҳам сизга шунча пул бердими, йўқми?
-Йўқ, мен ҳатто долларнинг қандайликини ҳам билмайман нимага ишонмайсиз?
-Сиз Васила Иноятовадан 100 $ олдим дебёзилган ҳужжатга имзо чексансиз-ку.
-Йўғе?...
-Мана қаранг Маҳбуба Қосимовқа қўлимга бир варақ қоғаз тутқазди.
Олиб ўқисам: “Васила Иноятоваменга ёрдам беринг деб ёзган аризам ва аризанинг сўнгида эса 100 $ олдим деган пала партиш чекилагн имзо”
-Бу аризани ҳам имзони ҳам мен чекканим йўқ.
-Ким ёзган аризани?
-Қаердан биламан.
-Васила Иноятовадан ёрдам сўраган эдингизми?
-Йўқ.
-Қачон кўргансиз Васила Иноятовани?
-Янги йилдан олдин “очлик аксияси” қилган вақтимда бир хотин билан келиб кетганди, шундай кейин кўрмадим.
-Сиз ёзамаганмисиз?
-Ишонмайсизми?
...
Улар эшикнинг олдиdаги узум ишкомининг тагига қўйилган сўрида ўтиришганди.Уйга кириб бир варақ қоғаз билан қалам кўтариб чиқиб qogazga ҳам ёзиб, ҳам имзо чекиб қўлларига tutqazдим; қўлёзмамни текшириб кўринглар деб.
Миҳаил Арзенов мен ёзган қоғазни қўлидаги “соҳта “ ёзув билан солиштирди ва ранги ўзгариб Маҳбуба опага қараб яъна бiр нималар деди.
-Миҳаил Арзеновни жаҳли чиқаяпти Васила Иноятованинг қилган соҳтакорликига.
-Оллохнинг лаъанти устига ёғилsin ўша писликни, ифлос нима қиларди мени номимни сотиб иблис, харомҳўр...
Улар bir piola choy ichinglar deganimga ham qarmay кетишди, boshqa gal bemalol utirgani kelamiz deb.
Мен эса қоранғулик босган дунёмда яъна ёлғиз қолгандим.
Олдимда kutib turgan ўтиб бўлмас жаҳаннам олови ёнayotган жарлик,
Орқамдан эса изма-из, қувиб калаётган етти бошли аждархо.
Тўҳтасанг ямламай ютаман деган...
18.03. 2017 yil. Lausanne.

понедельник, 13 марта 2017 г.

Дунёнинг иши-да!





Лола Каримова –Тиллаева Мирзо Улуғбек тўғрисидаги ҳужжатли фильмга продюсерлик қилди. (матбуотдан)

Дунёнинг иши-да! 
Узбек халки номидан давлатни бошкарган оила узбекча урганмади. Амир Темур ва авлодлари тамонидан йигилган хазинага оид миллий бойликларни Гарб банкларига ташимокдалар. Турк дунёсинг энг адолатли ва одил подишохи Мирзо Улугбек хакида фильмга шерик булган бу оила адолатсизликда шайтонга дарс беради.
Дунёнинг иши-да!
Мингларча муминнинг улимига, 18-минг мусилмоннинг камокларда тикилишига хукум берган оила энг наёб Куръону каримни музейдан "тортиб" олди ва каердалиги номалум колмокда.
Худди шу оиладан биронтаси  калимаи-шаходат келтиришни билмайди аммо котил номига Жоме масжид курдиради
Дунёнинг иши-да, Шайто-ну лайин иш бошкарувчи булгандан кейин, 
 Иншаллох идоралари жаханнам булажак!
Амин!

Сафар Бекжон.

13.03.2017

воскресенье, 12 марта 2017 г.

Қуёши кулмаган баҳор 99 -қисм.



                                        99 -қисм.
"Бир ерда бир вақтлар катта эски қабристон бўлган экан.
Ўрислар босиб олганидан кейин қабристонни йиқиб ўринига ҳар ҳил иш жойлари қурдирган.Ҳозирги хароба ҳолидаги йиқилган деворлар ўша қабристоннинг ташқи девори бўлган. Ҳуллоси калом озгина бўлса ўз шаҳарининг тарихидан ҳабардор бўлган "ўрис босқинчи”ларга, ўз нафратини яширмай очиқ ойдин ифода қиладиган домламиз дарсимизга келмай қўйди, ҳеч биримиз нима сабабдан ишдан 
кетганликини ҳеч биримиз билмас эдик.
Унинг ўринига Хоразмлик бошқа бир ўқитувчи келиб бизларни ўқита бошлади.
Саноқли куни тез ўтади деганларидай, ҳаш-паш дегунча бугалтерия (ҳисобчилик) курсимизнинг яримини ҳам ўтиб бўлдик шундан кейин бизларнинг ҳар биримизни ўзимиз яшаяпган туманда амалий иш (прахтика) қилиш учун тарқатиб юборди.
Қўлимизга эса шу ерда курсда ўқияпти деган хужжат берди. Амалий ишимиз тамом бўлганидан кейин ўша хужжатга имзо чектириш шарти билан.
Мен ҳам ўзим яшаяпган Бектемир туман хокимиятининг ҳисобчилик бўлимига қўлимда "ҳужжат” билан бордим. Аслида ўша ишхонага мендан олдин мен ҳақимдаги бутун маълумот етиб келган экан.
-Мен ўз ҳаққимда оғизимни очмасимданоқ,”мен сизни кимликингизни” биламан деб гап бошлади ўша ишхонанинг катта бугалтери (ҳисобчиси).
-Билсангиз яхши экан ортқча гап иблан ўзимни таништиршўимнинг ҳожати йўқ деб унга ўқишимиздан берилган хужжатни қўлига тутқазиб бу ерда ўн беш кун амалий иш қилишим кераклики, ҳақида айтгандим.
-Исмини унитмганим бу шахснинг кўзи қинидан чиқиб кетай деди.
-Сиз ҳақингизда олдин эшитгандим ”ўзимга ўт қўяман" деб бутун маҳаллани бошингизга кўтарган эдингиз, хўжайингизни ҳам танийман.
-Бир-икки, марта маҳалламиздаги йигитларга қўшилиб суҳбатлашиш учун уйларингизга боргандим. Жуда "ақлли гап"ларни, айтганди хукуматимиз ҳақида.
Агар сиз мени хўжайинингизни “танишим”ни, билиб бу ерга амалий иш қилиш учун келган бўлсангиз янгилишасиз, сизга бир тийин ҳам иш ҳаққи бердирмайман. Яхшиси сиз бошқа ерга боринг ўзингизни амалий иш қилишингиз учун ишхона изланг.
-Юзидан қаҳр, тилидан заҳар, томган бу инсон қиёфасидаги "эчкемар”нинг, нима учун бирданига жаҳл отиига миниб мени ер билан тенг қилганига тушунмадим. 
Бу "иблис"нинг, гапига жаҳл қилиб ташлаб кетай десам эрта бир кун ўқишга қайтсам бугалтерия курсининг арҳбариятига (хўжайиним қамалгани учун амалий иш қилдирмади) сизлар юборган адрес деб қайси юзим билан айтаман?...
Битта "харом"ини, деб ўқиш жойимга разил бўлишни истмасдим.
Шунинг учун қанчалик жаҳлим чиқса ҳам ўзимни босиб унга қараб:
-Биласизми маҳалламизда менинг хўжайиним менга уйланмасидан олдин уйланганидан кейин кимлар билан борди-келди, қилди нималарни гаплашди мени қизиқтирмайди,
унинг гапирган гаплари учун мен жавобгор эмасман.
Ҳатто тўйимиз бўлиб ўтганидан кейин ҳам уйга келган йигитларни биронтасини яхши танимайман, танишни ҳам истамайман. Улар билан нималарни гаплашганини ҳам билмайман, билишни ҳам истамайман. Менинг ҳўжайиним мустақил инсон менга ҳисобот беришга мажбурияти йўқ. Агар сизни бир вақтлар "дилингизни ранжитган" бўлса сизнинг у кишига шаҳсий ғаразингиз бўлса қамоқдан чиққанидан кейин ўзи билан ҳисоб-китоб, қилинг мен билан эмас. Мен “ўзимни ўлдирманми, ўлдирмайманми” бу ҳам менинг шахсий ишим, сизни ишингиз эмас. С ва сизга ўҳшаган иноснлар ҳеч вақт мени тушунмайди, тушунмаганингиз учун сизга ҳисобот бериш мажбуриятим йўқ. 
Сизсиз ҳам хўжайиним қамалганидан то шу кунгача КГБ деган шайтон идорасининг терговчиларига хўжайиним ҳақида ҳам ўзим ҳақида етарлича ҳисобот бериб келаяпман.
Сизни идорага ҳам на пул учун на сизни “хўжайиним таниркан” маҳалладошим энди менга ёрдамчи бўлади деб келмадим. 
Ҳатто сиз каби одамни бизларни маҳалламизда яшашини ҳам билмасдим. 
Бу ерга ўз иҳтитёрим билан келмаганман.
Ўқиш жойимдан қўлимга адрес бердилар шу ерга бориб ўн беш кун амалий иш қил деб шунинг учун келдим. Агар амалий иш қилишимни истамасангиз қўлимга ёзиб беринг “эри халқ душмани бўлган хотин мен ишлайдиган ерда амалий иш қилишга ҳаққи йўқ" деб мен кетаман. Шуни яхши билинг-ки, мен на гадойман, на тиламчиман, пул учун келмадим...
-Майли ишланг...деди тўнғиллаб.
-Яхши.
-Ҳар куни кун ўртаси ўтгандан кейин келасиз соат иккидан бешгача.
-Мен тўрт яримда чиқиб кетсам бўладими?
-Нима учун?
-Ўғлим Водник (Чашма)даги, болалар боқчасида бориб олишим керак.
-Сиздан бошқа одам йўқми болангизни оладиган?
-Йўқ.
-Ким билан яшайсиз?
-Битта ўзим.
-Яхши.
Унинг айтган гапларидан жахлим чиққани учун қарамаган эканман, кейин кўриб қолдим бу "гўрдан чиққан гўрсўҳта”нинг, ўнг қўлининг тирсакидан пасти йўқ эди.
Ҳамма ёзувларни чап қўлида ёзарди.
Бир куни олдига келган битта аёлга шикоят қилиб айтаётганини эшитиб қолгандим.
-Ўнг қўлимнинг бўлмаганликибаъзан жуда панд беради.
-Нима бўлган қўлингизга?
-Армияда қурилиш батолёнида бўлган вақтимда электирик ёрғи кесиб кетганди.
-Сизга жуда оғир бўлгандир ўнг қўлини йўқотиш ?
-Сўраманг олидинга жуда қийналдим кейин ўрганиб кетдим.
-Ёзувни қандай ўргандингиз?
-Қийнчилик билан ўргандим.
Амалий иш кунларимнинг иккинчи хафтасида мен билан бир оз илиқ гаплаша бошлади.
-Қаерни битказгансиз дедим бир куни қизиқиб?...
-Ўрта мактабни.
-Ҳеч қаерда ўқимадингизми?
-Йўқ.
-Қандай қилиб ҳисобчи бўлдингиз?
-Олдин сиз каб уч ойлик курсга бордим, кейин ишлаб тажрибам ошди.
-Яхши “уч ой” ўқиб битта идорада бош ҳисобчи бўлибсиз, омадингиз бор экан.
...
Саноқли кун тез ўтаркан ўн беш кун ҳам ўтди кетди.
-Энг ёмони шу бўлди-ки,”шу ерда амалий иш қилган” деган ҳужжатга имзо чекмади.
Ўқишга қайтдик.
Ҳаммамиз, бир биримизни кўрганимиздан хурсанд эдик.
Айниқса Васила мени кўриб жуда хурсанд бўлди.
-Сиз жуда гаплашгим келди.
-Мени ҳам , қандай ўтди амалий ишингиз?
-Яхши бўлди.
-Хўжайинингиз билан учрашгани бормадингизми?
-Яъна икки кундан кейин кетамиз "длиний свиндания”га деди.
(Қамалаган маҳбусларнингяқинлари билан учрашиши учун ҳар олти ойда бериладиган уч кунлик учрашув ва қисқа учрашув ҳам бор, бунда ҳар бир маҳбус ҳар уч ойда икки соатга учрашиадилар).
-Қаердаги қамоқхонада хўжайинигиз ?
-Наманганда.
-Яхшиям Навоийда эмас экан деб Василага Гулсарадан эшитган мудҳиш ҳабаримни айтиб бергандим Василанинг катта-катта, кулган кўзларига ёш тўлди.
Бир куни агплашарканмиз Васила гап орасида мендан сўраб қолди.
-Сизни хўжайингиз ҳам чекадими?
-Сигаретни сўраяпсизми?
-Йўқ.
-Нимани сўрадим ҳайрон бўлиб.
- « Наша” “Қора дори”.
-Нима...
-Кўкнордан олинаркан-у, Мавлон акам шуни чекади унга олиб боришимиз керак ҳозир қайин акам излаяпти...
-Соғлики учун зарар эмасми?
-Билмасам.
-Нима учун айтмайсиз, уни чеккан одам касал бўлса ҳатто “антибиотик “ таъсир қилмайдайдиган бўлиб қолишини билмайсизми?
-Қандай зарари борлики ҳақида ёзилган мақолаларни топиб ўқидим, бир-икки, марта борганимда айтгандим: “чекманг деб” Мавлон акам қамоқдан чиқсам ташлайман бу ерда чекмасам бўлмайди деб айтаяпди, қамоқда “сани соғинганим учун чекаман” дейди.
-Васила ана ўзингиз ҳам ўқиб ўрганибсиз, бугун бўлмаса эртага қамоқдан чиқади бутун соғликини йўқотади-ку, унга тушунтиринг “агар мани яхши кўрсангиз” чекишни ташланг деб.
-Яхши бу борганимда ҳам айтаман.
-Менинг хўжайиним сигарет чекади шунга қанча аччиқим келади.
-Сигарет чекса хурсанд бўлардим.
-Қандай қилиб киритасиз ҳайрон бўлиб сўрадим, темир дарвозанинг ҳам ичкарисида ҳам ташқарисида турган “искаб топар” итлар минг марта текшарадику, киришдан олдин?
-Бир йўли бор...
-Қандай?
-Айтишга уяламан...
-Шунчами қийинми дедим ?
-Сира сўраманг, жоним чиқади киргунча, билиб қолмасин деб.
-Сиза жуда қийин экан таҳминан билдим дедим “сирли қилиб”
-Нима...хўжайинигиздан эшитдингизми?
-Ман хўжайиним билан унақа гапларни гаплашмайман, қўрқманг ўзимдан бошқа ҳеч кимга айтмайман.
...
Шу гаплашганимиздан кейин икки-уч, кун ўтиб Васила Наманганга кетди.
Қайтиб келганида жуда хурсанд эди Мавлон акамни кўрдим деб.
Ўқишимиз ҳам тамом бўлишига яқин мени сиз билан гаплашмоқчимиз деб мен6и арҳбариятга чақиришди борсам кабинетда бир аёл ўтирган экан салом бериб кирдим.
-Бу аёл олдин ҳам мен гаплашганди, ўшанда у менга қараб сизга ҳамма ўқиб юрган қизлар каби палон сўм эмас унинг яримини берамиз деб айтганди.
Мен сабабини сўрамадим у ҳам айтмаганди.
Сабабини таҳминан билардим,ҳокимият мени уйда ўтқазиш нияти йўқ эди.”яъна тўполон” кўтариб бошимизга бало бўлмасин деб. Бўлмаса менинг бир эмас иккита дипломим бўлса яъна нима зарил мени уч ойлик курсда ўқишим, ким мени ҳисобчи қилиб ишга олади?
-Ўқиш битганидан кейин қаерда ишлайсиз?
-Нима ?
-Агар сиз бу ерда уч ой ўқидим деган диплом олишни истасангиз бирон ташкилотдан ўқишни битказганидан кейин бизларда ишлайди деб ёзилган ҳужжатга имзо чектириб келингиз керак.
-Ҳайрон бўлдим мажбурманми, шундай деб тимзо чектиришга.
-Ўқишимизнинг қонуни шу фақат сизга айтаяпганимиз йўқ бу гапни сиз билан ўқиган қизларнинг ҳаммасига айтаяпмиз.
-Майли беринг-чи, ўша ҳужжатни.
Қўлимга тутқазди.
Уйга қайтганимдан кейин Жалолиддинни олиб келарканман болалар боқчасидан йўлда Сафар аканинг маҳалладаги ўртоқларидан бири бўлган Тоҳир Жумановни ёнида битта ўротоқи билан тасодифан кўриб қолдим.
Тоҳирнинг қандайдир идорада бошлиқ бўлиб ишлаши ҳақида Сафар акадан қамалмасидан олдин эштитгандим.
Тоҳир мен билан саломлашиб хол ҳотир сўради .
-Яхши юрибман.
-Сафардан ҳабар борми?
-Сўнги марта Сангородокга келагнида кўргандим.
-Тоҳир сиз ибр нарса сўрамоқчи эдим.
-Сўранг?
-Сизнинг имзо чекиб печат(тамға) босишга еткингиз борми?
-Бор нима эди?
Қисқача қилиб ўқиганимни ва шундай ҳужжатга имзо чектирмасам бўлмасликини айтдим.
Тоҳирнинг оқ сариқдан кеган юзида норозилик акси пайдо бўлди.
-Биласизми, келинойи Сафар акамнинг ҳаётини расво қилди.
(Тоҳирнинг туғишган акаси Иброҳим Ал Ҳошимий деб танилган Иброҳим Жуманов эди. Иброҳим Амариканинг Айдоҳо шататида ўғли билан сиёсий бошпана олиб яшаяпти)
-Ие, қизиқ экансиз ку, Тоҳир Сафар ака қанақасига акангизни ҳаётини расво қилди?
-Акам Сафарга қўшилиб сиёсатга аралашди оқибат ҳамма ердан ишдан ҳайдалди.
-Ишдан ҳайдалишига Сафар ака айбдорми?
-Сафар айбдор ўзининг сиёсий ишларига аралаштирди.
-Билмас эдим мен.
-Мана энди билдингиз.
-Сизга имзо керак бўлса эллик сўм олиб келинг.
-Битта имзонинг баҳоси эллик сўм-ми?.
-Ҳа эллик сўм.
...
Тоҳир ёнидаги ўртоқи билан ўзининг йўлига кетди.
-Бир вақт Тоҳирнинг ёнидаги ўртоқи изига қайрилиб менга қараб “хужжатингизни олиб келинг” мен имзо чекиб тамға босман.
...
Кўзимни олдинни аччиқ туман қоплади, юрагим сиқиб беҳол бўлдим қўрқанимдан қучолқимдаги Жалолиддинни ерга тушуриб ўзим йўлнинг канорига ўтирдим.
Гапнинг очиқи Тоҳирдан ҳақоратамуз гапларни кутмагандим.
Тоҳир ва маҳалалнинг бошқа йигитлари каби Сафар ака қамалмасидан, биз ҳали шаҳардаги уйимизга кўчишимиздан олдин ҳар икки кунинг бири уйга маҳалладаги ўртоқларига қўшилиб бизга келарди ва ярим тунгача гаплашиб ўтирардилар.
Тоҳирга қўшилиб маҳалламиздан 
(Тоҳир Жумоновнинг акаси Иброҳим намозхон бўлиб иякига соқол қўйиб юрарди ўзини “мужлоҳид” деб таништиришни яхши кўрарди)
Иккинчи Иброҳим эса ғирт кўса эди, Жўрка, Комил акалар билан биргаликдакелар эдилар.
Уларнинг нима гаплашганидан ҳабарим йўқ эди.
Бир куни Сафар ака Тоҳир, Иброҳим, Жорка ва Комил акаларга ёрдам учун пул берганидан ҳам ҳабарим бор эди.
Тоҳирнинг акаси Иброҳим пул олмаганди у кам келарди уйга.
Сафар акани маҳаллага кўчиб келган кунидан бери таниган ҳатто тўйимизга борган уйга келиб дастурхонимиздан туз еган инсон мендан битта имзо учун эллик сўм сўраб турганди.
Менда эллик сўм ортиқча пулим бўлса Сафар аканинг изидан бормасмидим ёки Жалолиддинга ширинлик олиб едирмасмидим.
Ҳеч бўлмасам 250 гр.бўлса ҳам гўшт олиб Жалолиддинга едирмамидим.
Сўнги марта қачон гўшт солиб овқат пиширганимни унитдим.
Виждонини эрталабки, нонуштасига қўшиб еган виждонсиз.
Еган тузинг тешиб чиқсин қонибузуқ.
Қандай одамларга хизмат қилибман-а, Сафар аканинг “дўсти”лари, келди уйга деб ярим тунга қадар ухламай?... 
Бундай “дўст”нинг боридан йўғи яхши.
11.03.2017 yil. 

Lausanne.

пятница, 10 марта 2017 г.

Cирлар гоявий улчовдан холисmи?








Гарб дунёсининг кун тартиби WikiLeaks фош килган сирли хужжатларни мухокама килиш билан банд булмокда.

Мени ёзувчи сифатида мехмонга таклиф килинган Швейцаря анча вактлар пушаймон булганлигини билдириб келган. 
 Матбуотда менга карши макола чоп килишган. (Сохта хужжатлар оркали макола ёзган жуналист кечирим сураб кайта макола ёзган). Ёзувчи ва сиёсий фаол сифатида Швейцаряда нима киласиз деб сурашганида "коррупияга" карши курашаман дегандим, балога колдим.  
 Julian Assange ва WikiLeaks  чикканидан кейингина  мен ва менга ухшаган анти коррупциячи кишилар ва ташкилотлар енгил нафас олишди. Женевада фаолият курсатаяпган антикоррупция ташкилотларга тухматчи дейдиган Банкларнинг огзи ёпилди. 2000 йил бошида Швецаряни тарк етишим кераклиги хакида мактуб ёзган Lausanne мерияси рахбари Fransua Poshe жаноблари бугун шарманда булган,  нафакахур каряга айланган. 
Хуллас 2003 йилдан бошлаб  Uzdemfund  ташкилоти тузишни Женевадаги антикоррупция мутахасислари булган адвокат дустлар тавсия килишган.
Аммо  Julian Paul Assange ва WikiLeaks на Шейцаряни ва нада Узбекистонни етарлича фош кила олмадилар. Банкалар,  ер остидаги хазиналари ва уларнинг собик коммунист эгаларини фош килиш навбати келмаяпди.
"-Бунга сабаб собик совет давлатларининг хамма сохаларига  интернет кириб бормаган"-  деган Julian Paul Assange жаноблари.

Шу кунларда фош килинган жуда куплаб хужжатлар баъзи бир жихозларdan  интернетга богланмаса хам  маьлумот олиниши мумкин булганлигини курсатиб бермокда. 
Замонавий собит телефонлар, кул телефонлар, фотоаппаратлар, .... хуллас дижитал жихозларнинг барчасига Bluetooth имконини берувчи микрочип куйилганлиги аникланган. Бу эса интернет булган холатда хам кишиларнинг, ташкилотларнинг ички фаолиятларини кузатиш имконини бермокда. 
Шахсан бизнинг фаолиятимиз жараёнида бунака вокеалар булиб туради. Узбекистондаги коррупцияни фош киливчи биронта гувох билан утказилган сухбат интернет булмаган аппаратимиздан хам учириб юборилган. Баъзи хужжатлар фотокопясини оламиз. Учрашув тугай-тугамас бир неча видео, фото жихозларимиздан бирданига учирилганини курганмиз. Огзи куйган катигни пуфлаб ичаркан. Бугунларда бунака хакерларга карши Anti-хакер дустларимиз хам бор. ...
Жаноб Julian Assange озрок коммунист ва озгина диктаторсеварлик килмокда. Собик совет диктаторларини хакида АКШнинг  Марказий Хавфсизлик ташкилоти (ЦРУ) хеч вакоси йукми, йигиб-териб куйган.
Нега уша маьлумотларни ошкор килмайди?
Европадаги барча давлатлар хакида сирлар фош килинмокда. Аммо Швейцарядаги халкаро мафянинг кулидаги банклар хакида лом-лим дейилмайди. Капитализмда барча нарсанинг боши, ПУЛ эмасми?
Умид киламиз-ки жаноб Julian Assange сирларни гоявий улчовдан холис килади.


Сафар Бекжон.    
10.03.2017

среда, 8 марта 2017 г.

понедельник, 6 марта 2017 г.

Куркганга куша куринар


      Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин жанобларининг Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви 
Тошкентнинг геополитикасида баъзи бир узгаришлар килишгига олиб келди.
Олдин хабар килинганидек жаноб Мирзиёев илк сиёсий ташрифини Казокистонга килиши керак эди.
Бошка тамондан Россияга бориши керак булган Мирзиёев биринчи сиёсий ташрифи оркали кимнинг соясида колмокчи эканлиги тахмин килинмокда.
Аммо Россия айгокчиларининг бошлиги Наришкин хамма нарсани чаппа килди.
Геополитика четга суриб куйилди.
Кандай килиб?
2014 йилнинг декабридан бошлаб Туркманистон-Афганистон чегарасининг Узбекистонга якин кисмида Толибон хокимияти урнатилган.
Абдурашид Дустим кучлари факат Узбекистон билан чегаралардаги вазиятни назорат остида тутаяпди.
Толибоннинг Узбекистон Исломий харакати рахбарятини бу чегара минтакага чакирганлиги айгокчи Наришкиннинг харакат ичкаридан олган
сирли маьлумотлар билан тасдикланган куринаяпди.
2015 йилнинг бошларида Толибон жангарилардан бир нечтаси адашиб ёки келишув асосида Туркманистон ичкарисига киритилганди.
Туркманистон чегарасидаги келишувни бузиб уларни отиб ташлаган.
Куп утмай Толибон махсус гурухи Турманистонлик чегара кушинларининг казармасига бостириб кирган.
Бунинг окибатида Туркманистон 75 та аскаридан айрилганди.
Бу вокеа Россия Президенти валадимир Путин ва Казокистон Президенти Нурсултон Назарбаев учрашувида мухокама килинганди.
Россия тамони Туркманистонга чагарагасини Россия тамонига топширилиши кераклигини айтганди.
Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкиннинг Тошкенга сафари 2015 йил вокеаларининг жуда катта сенариясининг якин кунларда такрорланиши хакидадир.
Лекин Туркманистон тамони Узбекистон худудларига кетаётган жангариларни тухтатиб колиш кучига эга эмаслиги айтилмокда.
Балким Туркманистонга тегилмаслик шарти билан жангарилар Узбекистонга хужум килмокчи деган шантаж жаноб Мирзиёевни куркитган булиши эхтимоли кучлирок.
Россия тамони тарафсиз Турманистон чагара кушинларини уз ихтиёрига утказиш учун олиб бораётган провокатцион харакатлари эса хали хам давом этмокда.
Жаноб Мирзиёев Узбекистон МХХ тула назорат кила олгани йук.
Бу ташкилот геополитик масалаларда сенариялар кила оладиган салохиятга хам эга эмас.
Россия заифликдан фойдаланиб Мирзиёевни уз геополитик хамласида уйинчи сифатида фойдаланмокда.
Жаноб Мирзиёевнинг бирданига Туркманистонга сиёсий ташрифи тарафсиз сиёсат олиб бораётган диктаторлик режими остида езилаётган
на туркман нада у ердаги махаллий узбек миллатига фойдаси булмайди.
Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин жанобларининг Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви
катта ташвиш уйготадиган ва сиёсий ташрифлар келишувини узгартзирадиган вокеликдир.
Бу билан Узбкистон сиёсий элитаси, беш олтита жангари билан куркитиладиган даражада заиф эканлиги маьлум булмакда.

Safar Bekjon

06.03.2017


Қуёши кулмаган баҳор. 98-қисм.




         98-қисм.
-Гулсара дедим сизни менга “дўст” ёки “душмон” эканлкингизни ҳам билмайман.
Бир қарасам сиздан меҳрибон одам йўқ бир қарасам номи ўчкур идоранинг “турқи савуқ тўнғиз”ларидан фарқинингиз йўқ.
-Сиз кимсиз?
-Сўраб нима қиласиз?
-Бўпти бундан кейин сўрамайман.
-Жалолиддиннинг тўйи қандай ўтди?
- »Шохона ўтди” дедим кесатиб, сиз ҳам орзу қиласизми, болалар уйининг болалари билан бирга қўшиб тўй қилишларини ўғилларингизни?
(Гулсаранинг бешта фарзанди бор улардан унитмаган бўлсам учтаси ўғил, иккитаси қиз эди)
-Ҳа, энди...
-Ана ҳатто сизга ёқмаяпди, дадаси тирик болага бундай разилликни раво кўрганлар илоҳим мендан ҳам беш баттар хор бўлсинлар.
-Ҳаф бўлманг эртага сизга Жалолиддин борадиган боқчани ва шаҳардаги Бугалтерия курсининг адресларини олиб келиб бераман.
-Яхши.
-Гулсара билан хайрлашдим.
У кетди менинг миямда минглаган жавобсиз, саволлар чақир тиканакдек миямга қадалди 
недан мен нега мени ўз ҳолимга қўймайдилар?
Гадойдан баттарман егани ноним кийгани, кийим қолмади, йиртиқ-ямоқ ,кийимларда юрибман,буни учун ҳеч кимга шикоят қилганим йўқ. Яхшиям Онам бор улар бўлмаса аллақачон Жалолиддин билан очликдан ўлиб кетардик. 
Уй тўла меьбл ҳеч биронтасини нон пули бўлсин деб на бозорга на қўни қўшнимга чиқариб сотмадим. Менда орият кучли эди.қўни қўшниларимни: “бечора Қурбоной Сафар қамалагнидан кейин хор бўлиб уйидаги меьбларини чиқариб сотаяпти” деб орқамдан ғийбат қилишларини ҳам истамасдим. 
Бор бўлса ейман, йўқ бўлса ўтираман.
Ялғон эмас бир марта уйда ейишга бир бурда ҳам нон қолмаганида Сафар ака қамалган уч йил мабойнида фақат бир марта Сергейли туманида яшайдиган Аҳтам Розиқовнинг олдига бориб:
-Уйда нон йўқликини айтиб ёрдамга пул сўрадим.
-Аҳтам оға менда ҳам йўқ машинанинг “бордочокида “ бор бўлса олиб берман деб ташқарига чиқиб кетди ва қайтиб келиб мана бори шу экан деб қўлимга 10 сўм пул берганди, ҳаётимдаги энг аччиқ унитилмас хотира ўша.
Мен тиламчи каби пул тиланиб олгандим Самарқандлик Муҳаммад Солиҳнинг дўсти кейинчалик билсам КГБнинг агенти Аҳтам Розиқовдан.
Неден ҳаёт мени бунча синовга тобе қилди уни фақат мени яратган Оллох биларди менинг ҳаёлимни минг ҳил жавобсиз саволлиар зааҳрли чирмочовуқдек ўраб олганди, бу саволларга жавоб на кўкда , на ерда эди.
Илк баҳорда хидини тўрт тарафга тарқатиб чаман бўлиб гуллаган настарин ҳам кўнгилимдаги чигални ёза олмади.Кеч кирди оқшом ой чарақлаб қоранғу тунни ёритарди.
Жалодиддин ташқарига чиқайлик деб жанжал қилди.Қоранғулик босган дунёмда менинг кўнгилимни ёритган нур Жалолиддиннинг аста-секин гапириб бошлагани эди.
Энди баргини ёзиб бошлаган тузумнинг тагига қўйилган сўрининг устига чиқиб ўтирдик. Ҳали барг қалин бўлиб қопламаган узумнинг шоҳаларининг орасидан ўн беш кунлик тўлишган ойнинг заррин нурлари қоп-қоранғу, тунни ёритиб тушиб турарди.
Ойнинг нурига тикилган кичкина Жалолиддининг кўзларида қувонч порлади.
-Ая
-Жоним.
-Дадам бизларни кўра оладими?
-Кўради жоним.
Ҳозир даданг ҳам ойга қараб сани кўраяпти.
-Ростданми?
-Рост.
-Жалолиддиннингкўзларидаги қувончни кўриб ўзим ҳам хурсанд бўлдим.
-Жоним уйга кирайлик савуққотгандирсан.
-Йўқ яъна ўтирайлик кетсам дадам ўпкалайди .
-Ўпкаламайди, ана қарагин ойнинг ўртасида қараб турган дадангга, у айтаяптики, “ўғлим уйга кириб ухла савуққотдинг” деб.
-Жалоиддин бўйнимдан маҳкам қучоқлади.
Ой осмонда сан эса менинг қоранғу дунёмни ёритган ердаги “ой”имсан, деб икки юзидан ўпдим. Шу шу Жалолиддин ой тўлишган оқшомлар ҳар тун ташқарида ойнинг нурига тикилиб ўтиришни одат қилди. Шу вақтдан то хозирги кунгача Жалолиддин демасдин унга янги исм қўйгандим “ой” .
Эрталаб энди уйқудан туриб уёқ буёқни тозалаяпгандим дарвоза эшикининг урилган овазини эшитдим бориб очсам “пишган калладек иршайиб” Гулсара турибди.
-Келинг.
-Яхши дам олдингизми?
-Раҳмат.
-Мана сизга айтган адресларим.
-Майли.
Жалолиддин уйқудан утрганидан кейин уни овқатлантириб Водникга қараб йўлга чиқдим. Автобусга билет олишга ортиқча пулим йўқ бўлгани учун Жалодиддинни кўтариб бордим таҳминан тўрт-беш км масофага.
(Ўзбекистон КГБнинг, инсонлик қиёфасини йўқотган “шайтон”ларининг қилган “шантаж”ларидан қўрқанимдан уларнинг қўйган тузоқларига тушиб Жалолиддинни болалар боқчасига берганим бу менинг ҳаётимдаги энг катта ўз-ўзимни, кечира олмайдиган хатом. Улар мендан ололмаган қасдларини яъна Жалолиддиндан олдилар болалар боқчасидаги тарбиячи ниқобини кийган “иблис”лар, орқали ) 
Берган адресидаги болалар боқчаси ўрис тилида экан.
-Кейин болам қийналиб қолса ўзгартиришим мумкинми?
Болалар боқчасининг эшик олодида мен билан гаплашган лекин кимликини танитмаган аёлдан сўрадим.
-Алмаштиришингиз мумкин.
-Раҳмат.
-Эртадан соат сакиздага олиб келинг.
-Майли.
Жудаям чарчаб уйга қайтдим.
Эртасига болалар боқчасигаЖалолиддини бериб ўзим Тошкент шаҳаридаги бугалтерия курси бериладиган маконга бориб ҳужжатларимни расмийлаштирдим. У ер жуда ЦУМ га, яқин бўлиб Кўкалдоша мадрасининг орқа тарафида жойлашган эди.
Ўқув биносининг ён атрофида эски деворларнинг йиқилган қолдиқлари яъна қандайдир тошлари уюми бор эди.
Уларнинг сирини билмасдим.�Кейинчалик ўқиш бошлангнида бизларга дарс берган асли келиб чиқиши Тошкетлик бўлган Баҳордир деган домламиз айтиб берганди. 
Бу ерда олдинлари катта қабристон бўлган экан кейинчалик совет даврида қабристон йиқилиб ўринига мана шу бинолар қурилганмиш.
Ташқаридаги катта тувалетнинг ўринида ҳам қабр бор эди деди ўкинч билан бугун эса...
1995 йил. 22-майда бугалтерия курсида ўқишга бошладим.
У ердан менга ҳар ой учун чипта (проездной) беришарди ва степендия.
Ҳаммага тўлиқ бериладиган степендияни менга ярим пулини берадиган бўлишди минг хил баҳона билан,Эрталаб Жалолиддинни боқчага олиб бориб кейин ўзим шаҳарга ўқишган кетардим, ўқиш тўрт яримда тугарди ўқишдан чиқиб Водникга автобусда бориб Жалолиддинни боқчадан олардим.
Бугалтерия курсидан кўрган фойдам уч ой давомида автобус учун берилган чипта эди.
Бошимни, қашлашга вақтим йўқ,эрталаб Жалолиддинни боқчага олиб бориб ўқиш туганиданкейин бориб олиб келардим.
Бугалтерия курсида мендан ташқари олти қиз бор эди.
Васила, Барно, Шаҳноза, Муножат, Саида, Фотима.
Шулардан учтамизнинг қадаримиз бир ҳил эди, яъни турмуш ўртоқларимиз қамалганди.
Учтаси эса ҳали турмушга чиқишмаган қизлар эди.
Ичимиздаги аччиқ тақдирнинг эгаси кулса кўзларидан меҳр ёғилган Васила исмли чиройлигина қиз эди. У ўзининг ҳаёт хикоясини айитиб берганида унга жуда ачиндим. Васила эндигина йигирма ёшга тўлган ёшгина қиз эди.
Асли келиб чиқиши Тошкентлик .
Турмушга чиққанида ўн саккиз ёшида экан
Унинг ҳаёт хикояси жудаям хазин.
Тўйлари бўлиб ўтганидан кейин қирқ кундан кейин турмуш ўртоқи қамалган.
"тўйларимиздан олдин Мавлон окамла акасидан машинасини сўраган бермаганмиш, акасига кейин аччиқ қилибМавлон окам бировнинг машинасини ўртоқи билан бориб ўғирлашган.Ўғирликларини тўйдан кейин уни уйга милиция келиб қамашга олиб кетаётагнида билдим. Мавлон окам қамалагнидан кейин қайинонам келин уйингизга кетаверинг ўғлимни саккиз йил кутишаигиз керак деганди.Ўзимнинг дадам ҳам ўзинг биласан келасанг ўзингни уйин деб айтди мен кетмадим. қайинонам билан бирга яшайман” . Василанинг қўлида гулдек ҳунари бор эди у фабрикада тикувчи бўлиб ишларди.
-Болангиз борми?
-Йўқ.
-Қани эди битта қизим бўлса менга ҳамроҳ бўларди деди орзу қилиб.
Ҳатто исмини ҳам топиб қўйибман.
-Нима қўймоқчисиз дедим қизиқиб.
-Шаҳзода.
-Ниятингизга етинг.
-Раҳмат.
-Арзимайди.
Иккинчиси эса қора қисматининг қули бўлган аёл Фотима эди.
Унинг қайин онаси енгил табиат аёл бўлган экан.
Фотиманинг айтишича :
“Хўжайиним онасининг ётоқхонасида ўйнашини шкафнинг ичига яширинган еридан топиб пичоқлаб ўлдирган” 
-Болаларинингиз борми?
-Битта ўғлим битта қизим бор.
-Бор кўра оласизми хўжайинингизни?
-Бориб тураман кўргани.
-Неча йил беришди?
-Айтиб ўтирмайман ҳозир қайин онам прокурор билан гаплашиб хўжайинимни чиқартириб олмоқчи бўлаяпти.
-Қанақасига ҳайрон бўлиб сўрадим.
-Уни қайин онам билади.
Уни гўзаликини кўрган ҳар қандай эркак унинг сўзидан чиқолмайдиган муте холга келиб қолади деди кўзларидан ғалати учқун сачраб.
Демак “сиёсий айб” билан қамалгандан кўра “одам ўлдириб” қамалиш жуда яхши эканда, ҳаёлимдан яшин тезликида шу фикр ўтди.
-Қайин онам ўн саккиз ёшар қизлардек кийнинади деди Фотима гапига қўшимча қилиб биласизми хозир “оқ қуш” деган кийим мода бўлган ўшани кийяпти.
Мен бечора на “оқ қушни” на “на қора қуш”ни, биламан?!
Унинг гапидан кейин эгни бошига разм солдим.
Фотима одмигина кийинган эди.
Фотима ҳам Васила каби тикувчи эди, у пальто тикадиган фабрикада ишларди.
-Бир ой ўқиб-ўқимай, “Фотима “нинг, сохта хужжатяъни исм фамилясини ўзгартириб уч ойлик бугалтерия курсига кирганилики маълум бўлган ҳатто асл исми ҳам “Фотима” эмаслики ўртага чиқиб ва ўқишдан хайдалди.
Бизлар билан хайрлашмай кетди.
Саида эса Хоразмнинг кейинчалик хокими бўлган Искандар Юсуфовнинг қизи эди.
У ўзининг асл кели чиқиши Хоразмдан эканликини ҳамиша яширарди.Бир куни дарсга эртароқ келдим, келсам Саида ҳам бор экан ундан сўрадим сизнинг шевангиз Хоразмчага ўҳшаб кетади Хоразмданмисиз?
-Хоразмданман, лекин ҳеч кимга айтманг.
-Айтиб мени нима ишим бор.
Уларга мен кимликимни айтмасдим бир куни дарсда бизларга дарс берадиган ўқитувчи Баҳодир (фамилясини унитдим) билан хозирги қаттол режим ва ундаги бўлаяпган ноҳақликлар ҳақида тортишиб қолдим.
-Дарсимдан чиқиб кетинг деди менга, жахл билан
-Ҳозирми,деб ўрнимдан турдим.
-Дарсдан кейин.
-Сизни хўжайинингиз ким ?
-Сафар Бекжон.
-Ҳозир қаерда?
-Ислом Каримов тарафидан ташкил қилинган Қаршидаги маҳсус “дам олиш” уйида.
Бу воқаедан кейин у мендан бир оғиз ҳам бошқа гап сўрамади ва мен билан “шўр босган тузумнинг қора қилмишлари” ҳақида қайтиб тортишмади.
Ш увоқеадан кейин бир икки марта дарс берди юкейин бизга дарс бергани келмади. Унинг ўринига Хоразмлик битта ҳисобчи йигит келиб дарс бера бошлади.
Ўқишимиз атрофидаги йиқилган “эски девор”ларнинг. Сирини бир марта дарс вақтида Баҳодир домламиз айтиб берди.
Унинг айтганига қараганда... 


5.03.2017
yil.
 lausanne.

Капитуляция фақат Россия учун эмас.

Капитуляция фақат Россия учун эмас.                   Рус национал ғояси ва Коментерна охирги 120 йиллик халқаро хатти-харакати капитуляцияг...