четверг, 26 июня 2014 г.

Путдорга ўхшайдику

 

Ўйласам бу Қисматул маккорга ўхшайдику,
Ит исқамас мактовлари ғиртғарга ўхшайдику.

Исматул Қисмат тилаб, Озодликго айлаб хиром,
Эрта индин ишга кирмак исторға ўхшайдику.

Прагани Тошкенкиби маддохшунос айласунму,
Айламаса, қасам урғон ғаддорга ўхшайдику.

Озодликдин кетор бўлғон, Сарвари Усмон деғон,
Оламы-маддохшунос, хабардорға ўхшайдику.

Хирмондай пахта қўйди Бобожонлар дадасиғо,
Хар шохада бир сайрағон хушторга ўхшайдику.

Эй хамза нихон бўлма, қаламиг харом қилди,
Қиёматлик маддохлиги путдорга ўхшайдику.

Сафар Урганжий.

Lausanne.
26.06.2014

воскресенье, 22 июня 2014 г.

Диктаторнинг 100$ талик невараси Исломбек!



    Диктаторнинг 100$ талик невараси булган Исломбек Исломович катта микдордаги даромад солигини туламаган жиноятчидир. Катта микдордаги,  келиб чикиши номалум пулларнинг яширин хисоб ракамларда саклаганлик хам иккинчи жиноят. Онаси Гулнора Каримованинг Женевадаги Ломбард Одиер банкида Александр Кочубей (Alexander Kotchubey) оркали пул ювиш ишларидан хабардор булмаганми?
 Женевада LGB Campus Ecolint  укиши учун туланган ва беш йил мабойнида ярим миллионгача $ каердан олган? Онаси билан яшаган "Вилла Гулнора"да Исломбек Исломович номидаги иккита кимматбахо машинанинг пули хам ярим миллиондан ошади. Бу пуллар хам бу бола учун каттиккул она совгаларими? Кискаси хеч ким билмайди деб уйлаяпган яширин хисоб ракамларидаги пуллар хакида
- "Мен билмайдиган одамлар менинг номимга хисоб раками очишган ва бу пулларни билмайман" деганди.
Нимага узи билмайдиган хисоб ракамларидан хозир хам бемалол пул олаяпди? АКШ молия ташкилотларига уз номидаги номалум пуллар хакида хабар берганми? 18 ёшдан утгандан кейинги даврда уз номига куйилаяпган пуллар хакида узи тергов килиниши мумкинлигини халиям урганолмадими?  Катта харажатлар билан укитилаяпган гимназия ва университелардаги дарсларда бу хакда нима дейилаяпди? Лондонда угай отасиниг номидаги саройда яшаркан Саддам, Каддафийнинг угиллари ва неваралари хам худду шу махалладаги саройларда яшамокда эдилар. Уларнинг итдай отилганлигини билмасмикан? Лондон, Женева уларни бир кечада хайдаб чикарганлигини чикиб кушниларидан сурасин. Мен билан Twitter оркали бахс килганида келажагини саклаб колиши учун Диктатор оиласидан келган барча моддий нарсаларни руйхат килиб топшириши кераклигини айтгандим. Мен сиёсатдан узок  ёш боламан деганди. Тв дан баёнот билан чикканига кура бундан кейинги жиноий ишларда тула тергов килинишга тайёр тумбилгина йигит булган. Аммо биз  Каримовлар оиласига оид оилавий расмларни ва мактубларни чоп килишга этик жихатдан истихoла килгандик. РЕН твга берилган интервю ичкарида махрамият сиёсий уйинга курбон килинибди. Урток Кабзон Кремил саройи ва Лубянканинг совет иттифокини кайта курилишида пропогандашунослик буйича  норасмий ходимидир. Бу интервюда Кабзон адвакатлик ролини ижро килаяпганлиги эътиборга олинганда, ташкилотчилик кимнинг кулига утганлиги айтишга хожат колмайди.  Масаланинг накадар жиддийлашганини ва Узбекистон рахбарянини нималар кутаяпганлигини билиш учун фолбин булишга керак йук.
 Исломбек Исломович уз келажагини Узбекистон халки келажагидан устун куймасдан жим турганида яхши буларди. Аммо у энди ёш бола эмас. РЕН твчилар давлатинг ватандошилиги фукороликдан бошка нарсага ярамаслигини билиш ёшидаги йигитча.  АКШ солик идораси терговичилари олдига узи борадими ёки Женевадаги тервовга келмасдан Московга йул оладими?  Бу саволларга тез кунларда жавоб беришига тугри келади.


Сафар Бекжон
Uzdemfundsuisse раиси .

пятница, 20 июня 2014 г.

Фалончи аканинг укаси хам жияни эмасман.






Кейинги кунларда ҳажвия ёзаман деб астойдил ҳаракат қилаяпман. Аммо, ҳеч куладиган кайфиятли кунимиз бўлмаяпди. Устига-устак ҳар куни ҳар хил адреслардан баъзи масалаларда изоҳ беришимни сўраб хатлар келмоқда. Бу хатларни умумлаштириб қуйидаги бўлимларга бўлдим ва уларни жавобларини бермоқчиман:

Ўзбекистон мухолифатида кўринмай қолдингиз?
Ҳозир қайси ташкилотда фаолият кўрсатаяпсиз?
Фалончи аканинг укасимисиз?….

Салкам, 20 йил мухолифат сафларида фаолият кўрсатдим. Кучнинг фақатгина сиёсий машҳур одамларниг атрофида эмаслигини тажрибада кўрдим. Моддий имконлари катта бўлган кишилар билан ҳам ҳамкорлик қилиб, тажриба синадим.
Сиёсий машҳур одамлар ё ўзимга ёки орқамдан; ”Мениг соямда одам бўлдинг” дедилар. Моддий имконлари катта бўлган ”бойваччалар” ҳали ўртада қилинган иш йўғу ўзларини ”серийгенерал”дай тутишди.

Бу иккита тоифанинг тегирмон тошлари орасида менга ўхшаган ориққина одам ундай эриб кетиши мумкинлигидан ”қўрқиб” тегирмонхонадан чиқдим. Ҳеч кимдан на маънавий ва на-да моддий қарзим йўқ.

Ҳеч битта сиёсий ташкилотда фаолият кўрсатмаяпман.

Женева-Лозан шаҳарларида Ўзбекистон диктатураси моддий жиноятларини фош қилиш ва маҳкамалар бошлатиш учун адвокатлар ва экспертлардан иборат гуруҳ раҳбариман. (Гуруҳда иккита Ўзбекистонлик бор, қолганлар барчаси европаликлар). 


Фалончи аканинг укаси хам жияни   эмасман. 

Тошкент портлашларидан кўп вақт ўтмай, учта укам бирданига бир гр. гиёҳвандлик дориси билан ушланиб, қамалдилар. Бирон жойда сиёсий сабаблардан қамалдилар, демадим. Тошкент ҳукумати сиёсийлаштириш учун жўнатган инсон ҳуқуқчилари оиламни кўндиролмади. 3-4 йил ўтириб чиқишди. Энг кичкина укам қамоқдан чиққанидан кейин сал ўтмай сирли шаклда оламдан ўтди. Бундан қўрққан икки укам Россияга қочиб боришди.

Бекчанов… (Хоразм, Хазарасп) фамилияли бўлган мен, Узбекистон талаби билан Россияда ҳам қидирувдаман. Буни http://vroziske.net/id35461 адресидан ҳам кўришингиз мумкин. Укаларим ҳам фамилиямиз ва адресимиз бир хиллигидан, ҳатто Россияда таъкибга учраяпдилар. Ҳозир биттаси қамоққа олинган. Маҳкамасини кутаётганига бир ярим йил бўлди.

Яна қайтариб айтаман, фалончи аканинг укаси эмасман.
Ўзим ака бўлатуриб учта укамга етказган зарарим учун пушаймонман.

Келажакда Ўзбекистонда диндор ҳукумат қурилишига қандай қарайсиз?

Мен диндор давлат, диндор ҳукуматларга қаршиман. Ўзбекистон давлатчилиги ва Туркистон интеграсияси учун зарарли бўлган бўларди деб ҳисиблайман. Мен халқнинг кўпрок диндор ва иймонли бўлишларини хоҳлардим. Бунга шароит яратадиган давлат ва ҳукумат ўзининг нақадар диндорлигини бутун воситалари орқали реклама қилади. Бу эса кибрдир. Кибрнинг давлат, ҳукумат ва ҳатто инсон миқёсида бўлиши ҳам гуноҳдир. Бугунги дунё шароитларида давлатлариниг фаравон, эркин бўлишлари учун халқаро майдонда бўладиган сиёсий ва иқтисодий ғирромликлар четда қололмайди. Бугун дунёда соф исломий асосга эга бўлган давлат йўқ.

Швейцарияга таклиф қилинишим ҳакида сўрашган.

Мен уч йил қамоқдалигимда бу ердаги ижодкорлар ташкилотлари мени ҳимоя қилиб имзо йиғишган. 1996 йилда ПЕН клубга аъзо қилишди. 1998 йил Швецария мени ижодкор сифатида яшашга таклиф қилганди. Кейин маьлум бўлишича бу пайтда Ўзбекистон-Швецария тижорат марказида бўлган катта молиявий келишмовчилик Халқаро Арбитраж судида кўрилаётган экан. Кейинчалик мени Исломчи давлат тарафдори, экстремист деб мақолалар тайёрлашди. Бугунги кунда эски сафдошларим хусусийлаштирган шаклбозликка айлантирилган ”диндан” узоқлашганликда айблашди. Ҳа, мен сиёсий муридларига этагини ўптириб, оёғини ялатаётган шайхлар салтанатини муқаддас Исломга алоқаси йўқ деб ҳисоблайман. 

Менинг тақвом Қуръон орқали Яратганла боғлиқкдир!

Сафар Бекжон, ёзувчи.
UZDEMFUNDSUISSE раиси

Dashnokizm masalasi

 Биринчи жаҳон уруши.  Биринчи харбий куз.  Агар рус армиясининг учта ғарбий жабҳасида уруш аллақачон позицион хусусиятга эга бўлган бўлса, ...