понедельник, 29 июня 2020 г.

МИРЗИЁНИЙ ҒАЗАЛИ.

МИРЗИЁНИЙ ҒАЗАЛИ.

Қўшиқ айтинг, яйраб-кулинг, мен сизга лағмон чўзай,
Қазону-чўмич бизда ялоқ тутинг, мен сизга явғон сузай.

Путин оғам омон бўлса, лағмон пишар тўйсин қулоқлар,
Қорни очлар исён қилса, итларим боғлаган ипларин узай.

Ўттиз икки миллион хонанда-ю, нозанда жилвалар қилсин,
Мадх айласунлар, семирган қўчқордайин мен сизни сузай.

Мирзиён тахаллусим, ашорлар битай, бастакор халқ керак,
Емаk-ичмаkни бас қилиб ишланг, мен сизга озроқ хурай.


Лағмоний бастакор топилиб,
мусиқа басталанишини кутиб қолувчи
Сафар Бекжон Урганжий.
28.06.2020.

вторник, 23 июня 2020 г.

Путинизм Узбекистонни уз багрига каттикрок босмокчи.







Путинизм Узбекистонни уз багрига каттикрок босмокчи.

Мен бир хафтадан бери уйдан узокдаман. СантПетурбург пуртлашлари, Мирзиёевнинг Москва туристик саёхати хакида фикр билдира олмадим. Мана энди Столголм шахридаги фоэа хакида матбуотдан олган маьлумотларим билан чегараланмокдаман. 
Бу вокеаларнинг парда оркаси хакида "баъзи-инфо"ларни уйдаги компютерим оркали била олардим. Маьлумотлар окими кундалик марбуотдангина олиб устига уз тахминларимни кушиб макола ёзиш фолбинлик булади. Тез кунлар ичида уйдаги компютеримга етиб олсам кеч булса хам бугун кунтартибида булган вокеаларнинг парда оркасини ёритарман.

Аммо шу пайтгача такрор-такрор айтган гапларим уз исботини топмокда. 
Узбекистон уз иктисодий-сиёсий таназзулига караб кетмокда. Бундан чикиб кетиш учун Гарбга якинлашиш эхтимоли кучайди.
 Россияни четлаб утадиган темир йул ва иссик денгизларга чикиш харакати бошланганлиги,
 Россия кгбисини провокатционларига учрамокда. 
Бир неча хафта олдин, Беларуся Президенти Лукашенко Гарбга якинлашиш ниятини билдирди.
Путинизм устидан кулди. Натижада Минскда сурасиз митинглар бошланди. Лукашенки дархол Путиндан кечирим суради ва митинглар тухтатилди.
 Узбекистон Гарб инвинтитцияуари киритиш ва заманивай техналогияларни олиш учун харкат бошлаган.
Мирзиёевнинг Москва саёхатидан чиккан натия,  факат хом ашё сотиб олишга каратилган ва замонавий технологияларни камрамайдиган шартномалар имзоланди. Россияга карши амбарго Узбекистон оркали тешилади деб умид килишганди. Бу хам амалга ошмади.
Кискачаси Узбекистон киска муддатда 50-70 миллиард $ сармояга мухтож. Мирзиёев бу соф сармояни каердан булмасин топишга карорли.
10-15 йилдан кейин Узбекистон ахолиси сал кам 50 миллионга чикади.
Бу ахали Россия иктисодида  арзон ишчи кучи сифатида колиши керак. Кора базордаги мавкеидан чикмаслиги керак. Бу ишчи кучини расмийлаштириб тула макомга чикариш Россия маъфатларига тугри келмайди. Полша  билан Узбекистон ишчи кучи алмашиш хакида келишув килди. Гарб саводсиз ва тамбал Араб ва Африка кочкинларига кура Узбек ишчиси нисбатан замонавийрок. Технологияларга куникма кила оладиган,  демократядан маънафатдор инсонлар сифатида курмаслигини ташкил килиш бошланди. Узбеклар билан боглик фоэали провокатционлар давом етади. КГБ гарбда етарлича кадрга эга. 

Гарбни узбеклар билан куркитиш факат ва факат Россия манъфатлари учун керак.

Худо хохласа уйга кайтиб бу масалларнинг парда оркасини ахборот маркази серверига боглангандан кейин ургана оламан.

Хар инсон уз феълига яраша, барча халклар уз ниятига яраша яшайди.
Омон булинглар.

Safar Bekjon

8.04.17

Қуллар исёни бу тузумни бир кун ағдаради.

Қуллар исёни бу тузумни бир кун ағдаради.

Халқга бериладиган эркинликни четдан келадиган сармояга, Европа Иттифоқи, АКШ.... Мирзиёевни "қўллаб-қувватланиш" ига кўра бўлади.
Ғарб дунёсига 27 йил, бойликларимизни ташишди.
Энди билишди-ки , бу пулларни Ғабр бермайди буларга. Бола-чакаси келса жиноятчи сифатида қаралади.
Хокимият, буни энди ўз танасида синаб кўрди.
Хатто Рустам-Шариф Иноятовларнинг Араб Амирлигидаги бойликлари ҳам қайтарилмайдиган бўлди.
Бир вақтлар y erlarda шпион бўлган Рустам Иноятовнинг араб агенти, бугунги Шайхлар ҳам ўрта бармоғини кўрсатди.
Аммо миллардларча $ нақд пул қўлда қолсинми?
Айланма қилиб, фойда кўриш имкони йўқми?
Бор!
Қандай?
Яъна таланган халқ хисобига.
Ерни хусусийлаштириш хақида конун чиқди.
Ховли жойлар қурилган тупроқ хусусий мулкга айланиши мумкин.
Бузайлик ховлиларни.
Ҳаммасини "дом"га хайдайлик.
Ерни олдин хусусийлаштириб, кейин Cite лар курайлик!
Кейин бу Citi уйларни сотайлик.
Миллиардларча $ шу йўл билан ювилади, оқланади!

Буни, Шавкат Ислохатшунослиги дейилади!

Халқ нима бўлаётганини тушунмайди.
500 йиллардан бери битта ховли жойда, авлодддан-авлодга ўтиб келган ховли мулклар Жахонгирларнинг кирли чўнтагига кириб кетди.

Шарафсизлар!
Дунёнинг энг кқаттол тузими, большевеклар тузими хам, бу ховлиларни тортиб олмаганди.

Ўзбекистон бўйлаб "Кластер" чилик ташкил қилинмоқда.

Мақсад янги чиққан конунга кўра ерларни маълум бир кланларнинг мулки қилиб хусусийлаштиришдир.
Халқ буни билмайди!

Халқ хали ҳам, бу колхознинг, аграпром ширкатининг бир тури деб ўйлаяпди.

Бу Шавкат Ислохатчилик аферистлигидир.
Менга келган маьлумотларга кўра кластер эгаси бирданига ўз мулки сифатида 100 мингларча гектар ерни олиб , наотарус орқали хусусий мулк қилмоқда.
Фермерларга ўз ерини кирага бераётган, бой ота "заминдор" яратилмоқда.
Кластердаги троктор, машиналар, завод-фабрикалар кластер эгасининг хусусий мулки қилиб берилмоқда.

Аммо, буни бировга тушинтиришмайди.
Конун чиқди.
Ким учун чиқди?
Шавкат калани учун чиқди.

Аслида Шавкат ҳам бир қўгирчоқ, ўйинчоқ!

Ўзбекистон давлатининг барча мулк ва бойликларини хусусий мулкга айлантираётганлар қўлидаги ислохат ёлғонидир Шавкат.

Ўзбек халқи ўз уйида бегона. eри йўқ дехқкон , уйи йўқ кирaчи, қуллар сурига айлантирилмоқда.
Қуллар исёни бу тузумни бир кун ағдаради.

Давлатимизни истило қилган бу шайтон малайларини жазолайди.

Сафар Бекжон Урганжий. 29.07.2019


понедельник, 22 июня 2020 г.

Путинзм тахликаси




Путинзм тахликаси Туркистон осмонини коплади.

    "Ватник-патниклар"  хурсандликларидан дўпписини осмонга отаётган кунларда яшаяпмиз. Ғарбнинг очафат банкирлари, Советларни йиқиш учун кетган 70 йиллик курашни ҳавога совуришди.

 Ғарб банкирлари эски советлардан келаяпган бойликлар тўхтаб колмасин деб, Путинни астойдил хафа қилдирмадилар. Путин бундан уддабиронлик билан фойдаланди. Ғарб сиёсий элитаси эса банкирлар қўлида қўғирчоқ  бўлиб қолмоқда. "Россия советлар йиқилганлигини қабул қила олмайди" - деб бот-бот айтганига қарамай нефт ва газ нархи юқори қийматларда тутиб турилди. 

Советларни йиқиш учун нефт баррели 17 $ гача туширилганди. Афғонистонда бошланган уришга кирган советлар бутунлай хонавайрон қилинди. Бу гал кеч бўлса ҳам худди шу йўл билан Россияни тўхтатиш чоралари изланмокда. Нефт қайтадан 20-30 $ атрофида тутиб турилмоқда.

 Афғонистон ўрнига Сурия уришига киришга мажбурланган Россия қайтaдан зайифлатилмоқда. Аммо бу гал Россия сутдан оғзи куйганлигидан, қатиғни пуфлаб ичаяпди. Собиқ  республикалар раҳбарларини жиловлаш, мавжуд ҳарбий-иқтисодий иттифоқчиликни сиёсий бирлаштириб, ягона давлат эканлигини эълон қилишга ҳаракатларини давом эттирмоқда.


 Ғарбдаги банкирларга бойликларини олдириб кқўйган Туркистон диктаторлари Путиндан мадад кутмоқдалар. Ҳатто Россия вассалиги остида ҳокимият сақлаб қолинсин деган янги бойлар суриси босими ҳам кундан-кунга кучаяпди.


 Совет режимининг биринчи босқичига хизмат қиладиган пионерлар ташкилоти Россияда тикланган. Навбатда комсамол ташкилоти. Исми муҳим эмас. Асосий йўналиши Россия имперячилиги учун идология минбари яратилишидир.


 "Мустақиллик бизга нима берди" деб бақираяпган ўзбек ватниклари учун бирлаштирувчи ташкилотлар аста-секин тикланаяпганлиги таҳликалидир. Ўзбекистонда миллий кадрлар, ҳокимиятнинг фақат буйрократик ишларидан юқорига кўтарилмайди. Россияда тайёрланган кадрлар раҳбарлиги давом этмоқда.


 Халқ  Россиядан келадиган мардикор пулларига қарам қилинган. Бу психологик равишда Путинизм тарафдорлигини оширадиган омиллардан бири. Коррупсия ва зўравонлик шу даражага олиб чиқилди-ки мустабит советларни қўмсайдиган аҳоли сони оммамийлашди. Давлатда ғоя моддиятизм билан алмаштирилди. Ислом сохталаштирилиб маддох муллалар синфи яратилди. Буларнинг барчаси планли равшда Москов мутахассислари тарафидан бошқарилмоқда.


 Ўзбекистон оғир ва енгил саноатидаги барча завод-фабрикаларнинг деярли барчасининг 49% аксиясини Россия олганди. Аммо улар бу фабрикаларнинг ишлаб кетиши учун бир тийин сарфламадилар. Кўриладиган 49% зарардан кўра ишсиз қоладиган кишилар муҳим ва Ўзбекистон ишлаб чикарувчидан истеъмолчига айланиши муҳим деб қаралгани аниқ.


 Трактор, Агрегат, Ташселмаш, Экскаватор, Кабелний, Фатон... заводлари махсус йўқ  қилинди. Ишчи синифининг йўқ  қилиниши диктатор Каримов учун ҳам керак эди.


 Пойтахтдаги сиёсий ҳаётда ишчилар катта рол ўйнаши мумкин эди.


 Путинизм шарпаси аста-секин эски советларни айланиб юрибди. Айниқса Туркистонда бу шарпанининг қонли башараси эрта индин кўрина бошлайди.


 Биз фолбин эмасмиз. Манзили кўринган қишлоқга йўл кўрсатувчи изламаймиз халос. 

Ҳууу тепаликнинг орқасига каранг, Путинизм шарпасини кўрасиз...


Сафар Бекжон.


Uzdemfundsuisse раиси.

30.10.2015                Lausanne.






Рус имперяси боскинчи эмасми? 


Кейинги уч юз йилда Рус имперяси турт  марта бошкарув шаклини узгартирди.

Манархия, Конститутцион манархия, Социализм ва "Демократя"  шаклларида давлат тузумуни узгартирди. Уз калоняларини хар гал вактинча булса хам озгина мустакил булиш имконини берди. Аммо хар гал куп утмай конли урушлар вa вайронагарчиликлар келтириб чикариш эвазига гуёки куткарувчи ролида кайтадан вассалликлар барпо кила олди. Рус Имперясининг бундай кобилятдаги  ички кадрлари борми? Дунёда Имперялар таркаб кетганликларини тарихдан биламиз. Рус имперячилиги рус иркчилиги асосига курилганлигидан уз худудларини саклаб келмокда деган фикрдамиз. Очлик ва руслар уйларига келаётган табутлар иркчиликлари, буюк рус шовинизмини тухтата олмаяпди.
Аммо "руский мужик"нинг бор бойлиги улуг рус миллати деган сифатдан бошка нарса эмас. Русяни Пётр бирдан бошлаб хеч качон ирки рус булганлар бошкармаяпди. Бепаён рус тупрокларидаги туганмас бойликларга рус булганлар эгалик килмаяпди. Бу бойликлар каймоги Россия банкаларида сакланаяпгани йук. Демак рус мустамлакаларидан келадиган даромаднинг каймоги русларга колаяпгани йук. Россиянинг 4 та тузум узгартириб яна хам уз тупроклари саклаб колишидан манъфатдор булганлар Гарб имперялистларидирлар. Улуг рус мужики улар учун восита халос.

Мен Туркистонлик бир ойдин сифатида Советлар таркаш арафасида бугунги мухтамал ходисаларни бутун имконлар билан тушунтириб келмокдаман. Куйида маколада уша хотиралардан биттаси ёзилганди. 


14.06.2015




xxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxx



Украина бухрони Б план эди.


Совет иттифокини камраган иктисодий бухрон тинч  йул билан иттифокни таркатиб, янги мадел иктисодий тузум доирасида кайтадан бирлаштириш кераклиги таказо килмокда эди.
Гоявий асосларга боглик килиб етиштирилган совет(рус) кадрлари истар-истамас номигагина мустакил булган янги давлатларни бошкаришга давом етишлари аник эди. Россия 20 йил ичида кайта бирлаштириш давридаgi исён килиши мухтамал булган 4 давлатни парчалади. Энг огир масала Украина эди. Гарб Путинизм руслар орасида гоя даражасига кутарилганини билмай колди. Россиядаги демократ мухолифлар хам бу боскинчиликдир демади. Узлари хокимиятга келсалар Киримни кайтармасликларини айтишмокда. Бу тахдит Узбекистон учун хам мавжуд. Агар Каримов 1991 йилда бизнинг фикрларга кулок тутганида тахдит бугунги кадар катта булмаган буларни. 1991 йилда Kаримов билан юзма-юз куришганимизда бу масалада каттик бахслашдик. Туркистон Харбий Округи инвертаризатцияси Kазакистон билан келишган холда ягона армия тузиш таклифини айтдик. Таникли Казoк ижтимоий-сиёсий арбоб Улжас Сулаймонов рахбарлигида Алматада утказилган конфернсяда бу хакда даклад килгандим. Бу фикр Нурсултон Назарбаевга жуда маькул булганлигини айтишган эди. (Бу таклифларим уша пайтлардаги ЕРК газетасида босилди)
Аммо бу Ислом Каримовга маькул булмади. Тошкентдаги   учрашувда Крайнов хам катнашганди. Уйлайманки бу учрашувлар ёзиб олинган. Уша пайтда ягона банкачилик, пул бирлиги ва Фаргона водийсидан Казакистонга келишув асосида 2-3 миллион ахолини кучириш таклифларимиз бугун канчалик ахамият касб килганлигини    куриб турибмиз. Бу таклифларимиз Казакистон тарафига хам берилган. Архивлар караб чикилиши мумкин. Аммо Узбекистонниг мавжуд хокимияти давлатчилик учун хизмат килмади. Бундан кейин хам килмайди. Бу одамлар тезлик билан истифо килишлари кeрaк. Dавлатчилик саклаб колиниши ёки Путинизмга курбон булиш арафасида турибди.
Каримов на факат диктатор хатто хоиндир. Совет иттифокидан колган атом ракеталарини Россияга берди. Бу халкаро босим остида булди. Аммо атом тадкикотлари марказидаги реакторни Каримов уз ташабусси билан берди. Хар кандай шароитда хам бу марказни саклаб колиш керак эди. Олимларимиз номалум сабаблардан киска вакт ичида улди. Тирик колганлари Россияга кетди. Бир рахбар уз халки этиштирган стратегик масаладаги олимларни химоя килмас экан, бу давлатга хиёнатдир. Сиёсий бухронни, иктисодий талон-тарожни урнини тулдириш мумкин. Аммо атом сохасидаги етук мутахасислар хар куни тугилмайди. Бугунги кунда бундай мутахасисларнинг йук килинишига маьсул  ва   ягона  жавобгар Узбекистон Президенти , Олий Бош кумондон Ислом Абдуганиевич Каримовдир.
 

 Сафар Бекжон
Uzdemfunsuisse  раиси

Lausanne.  18.11.2014

вторник, 2 июня 2020 г.

Ватанимизга душман бостириб келса:

Ватанимизга душман бостириб келса:
1) Келганларнинг туфлиси остини ялайдиганлар,
2) Олдин бизни Макаденский, Чингизҳон, Никалай босиб олган. Барибир енгиламиз. "-Душманни ўзимиз чақириб келайлик", шиори билан чиқадиганлар.
3) Андижонда Каримов отган эди.
Буниси ҳам отади.

Базакли нутуқларга яширинган 3 та хоинлик.
Ўзбек халқи номидан инсонпарварлик, олийжаноблик, қон тўкилмасин, сабр қилайлик .... "фалсафасига" жойланмоқда.
Хокимият ўз умрини узатиш учун халқ миясига тиқиштирган бу гаплар давлатчиликни йўқга чиқараяпди.
Давлат умри, Хукумат умридан узун бўлишини унутишган.
Хукуматни танқид қилишни, "- давлатга қаршимисан" деган гапга алмаштиришганлар.
1000ларча одам йиғилиб, "-давлат бизмиз Хукумат қаерда" деб айтаяпганлар ҳам файдо бўлмоқда. Фарғона вилояти ахолисини қўллаб қувватлайман!
Тинч йўллардан Хоким истефосини талаб қилиш хақларини Мирзиёевга ҳам айта олишсин.
Қарантин бахонасида, давлатни ҳарбий холатда ушлаб турмоқчи бўлаётган Кланни зудлик билан қамоқга олиш керак.
Давлат Кландан иборат эмас!
Хақ, Халқ ва Адолат тикланмас экан кураш тўхтамайди! Куч ишлатар тизимларидаги миллий қадрларнинг:"- Xалқ билан мулоқат , зулум қилмаслик", ташаббусини қўллаб қувватлайман!
Президент қаттиқ танқид қилиб, хиёнатда гумонланган рахбарларга кўп ўтмай орден-медал беришга мажбур қилаётган кучлар босқинчилардир.
Миллардларча $ давлат хазинасини ўмарганларни қамоқдан чиқариб, хусусий учоғига, пуллари билан биргаликда кузатиб қўйганлар давлатни бошқармоқдалар.
Қул хаққи, етим хаққи, халқ мулки жойига қўйилгунча кураша оладиган Хокимият тузилиши керак.
Йўқолсин мустамлакачиларнинг малайлари!

Ватан, Дин , Иймон, Озодлиги учун шахид бўлган ота-боболаримиз душманнинг бирон жойини ялаб, яшаб ўтмаган!

Сафар Бекжон Урганжий.

02.06.2020.

Миллий коммунистнинг фожеалари.

Миллий коммунистнинг фожеалари. Рус боскинчиларининг Туркистон малайларини кумсаш, уларни абадийлаштиришга харакат давом этмокда. Узбек ...