четверг, 24 октября 2013 г.

Ўзбекистон ғийбатшунослик академяси.

 
             Ўзбекистон ғийбатшунослик академяси.




ғийбатшунослик форуми
   














"Мана биз айтгандик-ку, бу мухлифат дегани хамма нарсага қарши мухолифчилик қилади" деб писанда қиладиган одамларни хурсанд қилмоқчи эмасман.?!

Фанлар академияси ҳақида валлаҳи-биллаҳи ҳабарим йук.

На мақтаб на танқид қилиб мақола қоралайдиган вақтимам йуқ.

Мен ёзадиган академия бироз ғийбатлироқ академиялардан.

У ерда ишлайдиганлар олим-полим ҳам эмаслар.

Бор йуғи ғийбатчилар халос.

Стратегик тадқиқотлар ғийбатчилиги билан кун куриб қорин тўйдирадиган кишилардир.

Бизнинг маҳаллада Ойша хола билан Шодмон момо ҳам ғийбат қилишади. Бечораларга ҳеч ким на маош, нада бир бурда нон бермайди текинга ғийбатчиликга “мушук”лар , ҳам маҳалaга чиқмайдиган бу кунларда академия ташкил қилинган бўлса нимаси ёмон?! Беш -олтита, одам бола-чақа боқиб юрибдида, бу миҳолифатларчига нима пишди-нима куйди экан деган ақл гўёларга тавсиям, мақолани давомини ўқимай қўяқолинг.

Анаааа... энди шу сарлавҳадаги "Ўзбекистон ғийбатшунослик академияси" ҳақида.

Ўзбекистон Жумхурияти Президенти қошидаги "Стратегик ғийбат тадқикотлари академяси" ҳодимлари бажараяпган ишлари ҳақида эшитмаганмисиз?

Мана бўлмаса эшитадиган бўлдигиз!

Албатта бу "ғийбат тадқиқотлари..." атамасини ҳали расмий номга айланмаган. Аммо “севимли” диктаторимиз Ислом Каримов хар куни эрталаб ишга келганда "ғийбатшунослик академиясидан келган одам олдимга кирсин" деб хонасига кириб кетади.

Президент айтгани биз учун бош тамойил-да энди, жаноб ғийбатшунослар.

Бу академияниг асосий қисми кейинги бир йил мабойнида ўрталикда кўринмай қолдилар. Аммо маош олгани марказий бинога келишади. Ғийбатшунослар маҳалладаги Ойша хола билан ғийбатлашгани келиб кетишгани йуқ.

Бу стратегик ғийбатшунослар Гуляхоним тасаруфига ўтказилганидан кейин "Форум" ғийбатшунослик лобисини ташкил қилишган. Вазифалари дунёнинг энг катта ғийбат океянига керакли вақтда балиқ ташлаб туриш.

Тввит, Фасебоок.... каби акулалар Гулнора хоним номидан ташланган майда баликларни овлашади.



“Гулнора Каримова синглиси Лола Каримовани “жоду” билан шуғулланади деса...

-Гулнора онасини Татянани “жодугарлар” билан дўст тутинди деб куйинади...

-Гулнора у ерини ёпган,

-бу ерини очган.

Ана ундай қилди, мана бундай бўлди...”



Ғийбат балиқларини ўртага отаётганлар, балиқни тўр ташлаб тутиб олаётганлар билмайдилар -ки, Гулнорани устидан кетаяпган текшурувлардан омманинг назарини чалғитиб; фикрларини бошқа тарафга буриб юбориш эканлигини.

Ғийбатшунослик ўзбеклар минталетитига жуда мос келадиган мия ювиш механизимидир.

Жаноб ғийбатшунослар, буёғи жиддий айблов бўлади.

Шу пайтгача;Ўзбекистонда бўлаяпган сиёсий масалаларга фақат адабиётшунослик нуқтайи -назаридан, латифатнома танқидлари билан қараб келганлардан эшитмаган гапларни, жиноий айбловларни эшитасизлар.

Жаноблар Гулнора Каримовани отасининг ўрнига қўйиш учун қиланаяпган бутун стратегик “ғийбат” ишларингиздан кунба-кун ҳабарим бор. Қилаёган бу ишларингиз ўзбекларни оммавий қатагонига сабаб бўлиш эҳтимоли жуда катта .

Кейинги икки ой ичида имконим борича ҳамма жойда айтаяпман, ёзаяпман.

Ўзбекистон давлатчилиги таҳликaга кирган.

Агар Гулнора Каримова ва атрофидаги башанглар Россиядан қайтадиган 2-3 миллон Ўзбекистонликга бир йил ичида иш топиб бера олмайдиган бўлса, фалокат бўлади.

Рoссия Гулнора Каримованинг отасининг ўрнига меросҳўр бўлишига қатиян қарши эканлигини биласизлар.

Путин реъаллик содир бўлгандан кейин мажбур қолади деган ақлигўёлар айтиб қуяй:

Путин реаълликни ўзи ташкил қилсагина муросага боради.

Мабодо Ўзбекистон ҳалқида 23 йиллик диктатура yaraтгan нафрат гази бўлмаганда бошқа гап эди.

Ҳокимиятга қарши йиғилган нафрат гази пўртлашга тайёр бўмбадир.

Россия бу газни истган пайтида пўртлата оладиган иmкониятга эга давлат.

Биз демократик давлатда яшаганимизда 2-3 миллонлик ўзбек Россиянинг қўлидаги секин пўтлатишга тайёр мина ҳолига келмаган бўларди.

Ўзбекистонда демократик жамият барпо қилинганида мен Россиянинг Ўзбекистон ички ишларимизга аралашишга журъат қила олади демаган бўлардим.

Аммо бугунги вазият 23 йилдан бери таланган иқтисод ва қотил режимнинг сиёсий меросҳўри Гулнора Каримова бўлиши ички урушни келтириб чиқариши мумкин. Мен “ғийбатшунос”ларни, Россия билан “қўрқитишим”дан, мақсадим ҳам ана шу фуқоравий уруш олдидан жиноят қилинаяпганини билдиришдир.

Барибир билганини қиладилар Каримовлар сулоласи ва унинг атрофидаги ялоқҳўрлар.

Аммо оддий ходим сифатида эртага ўлиб кетадиган сизлар ва сизларнинг етми қолган болаларингиз.

Тирик колганлар ҳам миллат қурган Трибунал олдига чиқариласизлар ва қилган жиноятларингиз учун жавоб берасизлар?!Ҳолвани хоким, таёкни етим еган” ҳар доим. жаноб “ғийбатчи”лар, академиясининг ишчилари.

Иккинчидан: Гулнора Каримовага қарши ғарбда бошланган жиноий ишлар масаласи.

Гулнора Президент бўлса бу масала ўз-ўзидан ҳал бўлади деб ўйлаганларга мен ҳам бир “ғийбат “ фикр айтай.

Европада бошланган иқтисодий иnкироз квотадан ташқарида, мафия давлатларидан келаётган 300-320 тонна олтин эканлиги аниқланган. Олтинларнинг 100 тоннага яқинини Каримовлар оиласининг Ўзбекистондан олиб чикишаётганини айтилаяпди.

Офшорларда сақланаяпган 500-700 миллиард банка фоизига асосланган ” кирли пуллар “ музлатиб қўйилиши, ёки дунё банкалар инкирози чиқарилиши орқали ишлаб чиқарилишдан ҳосил бўлмаган бу пулларни йўқ килиниши кутилмокда.

Мен олдинги иқтисодга оид мақолаларимда Ўзбекистондан олиб чиқилган айланма капитал бўлмаган “кирли пул” микдорини ёзгандим.

Гулнора Каримова бу капитални Ўзбекистонга қайтара олмайди ҳатто ўз ҳисобидаги капиталидан айрилиш эҳтимоли кўпроқ.

Гулнора атрофидагиларга Россия “мени президент” бўлишимни истамани учун ўз одамлари оркали Европада жиноий ишлар очишга уринаяпди деб алдаб келаяпди.

Еврпадаги инқироз Гулнора Каримовадан муҳимроқ эканлигини тушунуш учун “ғийбатшунос”ликдан, бироз юқори савияда бўлиш керак халос.

Ҳали яъна ғийбатлашамиз, Ойша хола.....

Баъзан чиқиб туринг, сиз ҳам Шодмон момо,,,

Ҳадеб академия маҳалласига кетавермангда энди.....



Uzdemfundsuisse raisi

Сафар Бекжон





P.S Макола ёзилгандан кейинги айтилаяпган ғийбат:

Бечора Гулнора Каримоваni кичкиналигида дадаси Ислом Каримов бир неча марта кулоғидан тортганмишлар.

Уйидаги бурчакда битта аёғида соатларча турғизиб куйганлиги, Лолани хечам бунака жазоламагани айтaяпдилар. Аммо бу келажакда яхши инсон бўлиши учун қилинганмиш.


 
Уч қахрамон ғийбатчилар

среда, 16 октября 2013 г.

Диктаторнинг "чапани" одамлари.....




      Диктаторнинг "чапани" одамлари.....

                            

Расмда кўраётганингиз йигитларни кўчада кўрсангиз ҳозиргина пахта теримидан келган “чапани” тракторчиларга ўҳшатманг, тағин. Акахон ва укахонларимиз; "севимли диктаторимиз" Ислом Каримовниг ҳос тан соқчиларидирлар.
Бор йўғи бир нечта кишида сақланаяпган бу расмни маътбуотга беришимизнинг сабаби эса қуйидаги ҳабар сабаб бўлди:
"-В минувшую пятницу освобожден от занимаемой должности начальник службы безопасности президента (СБП) Ўзбекистана Ахат Насыров, сообщает ташкентский независимый веб-сайт Узметроном.
В тот же день главным ответственным за безопасность лидера государства Ислама Каримова назначен заместитель председателя Службы национальной безопасности (СНБ) Узбекистана Равшанбек Шамшиев."
Расмдаги йигитлардан бири худди шу Аҳат Носиров бўладилар.
Ислом Каримовнинг давлат маслаҳатчиси, атрофида йиғилган бу йигитлар Ўзбекистондан олиб чиқиладиган 124 тонна олтинни қаерда ва кимнинг номига жойланаяпганини биладиган “чапани”лар, тўдасидир.
Шахсан Ислом Каримовнинг топшириқини бажарадиган бу шаввозларнинг баъзиларини сен қаердан биласан деяпган бўлсангиз ажаб эмас?!...
Бу ташкилот (Президент Ҳавфсизлиги Ҳизмати) Гулнора Каримова 2008 йили Женевага ишга келишидан олдин пратакол ишлари доирасида ҳаётига ҳавф солиши мумкин бўлган кишилар бор дейилган.
Камина бош гумондор эдим-да.
Ана ўшандан кейин бу “чапани”лар, билан астойдил шуғулландим. Самалёт тўла олтин ҳафталарча Женева аъеропортида ВИП юклар атсекида туришганида хабари келганди менга бу “чанпани” йигитларнинг.
Бу ерларда "Инфо" икки ҳил қўлга киритилади: чапанилар?!
Хам пулга, хамда гоявий дўстлик орқали.
Ҳамма давлатда мухолифат бор!
Аслида расмни эълон қилишга ҳожат ҳам қолмаганди. Чунки “чапани” йигитлар кейинги йилларда Женевага олтин ташимай қуйишганди.
Адрес ўзгарди. "Невиезной" бўлишган бўлса акалари Ахат Носиров билан савунада нарда ўйнаб ўтиришгандирлар.
Кучинг етмаган ишларга аралашганинг билан нимага эришасан “оппазитсиянер" деяпган бўлсангизлар ажаб эмас?!...
1993 йилдан бери Ғарб давлатларига (1993-2002 йилига 86-100 тонна атрофида: 2002 йилдан бери 124 тонна) Ислом Каримовнинг шаҳсий ҳисобига олтин кўйилаяпди.
Ўзбекистон давлат хазинаси олтинларини келажакда қайтариб олиш учун керак бўлса халқаро скандаллар қилиш тактикасини аллакачон ишлаб чикканман. Дунё олтин борсасига катта зарба бераяпган бу масаланинг орқасида турган давлатлар хам бор.
Ватанга хиёнат, ҳали ҳеч бир давлатда ҳурмат қилинадиган севимли касб эмас.


UzdemFundSuisse    
Раиси Сафар Бекжон.

понедельник, 7 октября 2013 г.

Özim sulton özimga.....

Montre. Suisse. foto Safar Bekjon
Eeeee koyil, dunyo özi shunday dedim, 
Köl siltadim, közim bağli, kulflandi dilim. 
Sözin tutmagan bir kahramon kamaysa, 
Özim sulton özimga davom etar manzilim.

Safar Bekjon

Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...