среда, 29 июля 2020 г.

Kitab el-Âsar el-Bâkıyâ . Beruniy



        Фарзанд кўриш вақтида хаёти хавф ости бўлган аёлга, сезарян орқали доялик қилаётган
Абу Райхон Беруний. (973-148)

Kitab el-Âsar el-Bâkıyâ 15. Yüzyıl

Ушбу минютура 15 асрда "Китоб эл-осар ал-Боқиё" китобига Беруний давридаги китобдан айнан кўчирилган.

Китобнинг асл нусхаси Эденбург Университети кутубҳонасида сақланмоқда.

Бугунги динсотарлар Берунийни кофирга чиқариб фатво беришлари мумкин.
Хотиним ўқимайди, эркак дўҳтирга кўрсатилмайди..... деб жамиятни Ғарбнинг қулларига айлантиришди.
Барча сохаларда Ғарбнинг технологясига, медицинасига, дорисига.... қараммиз.

Биздан Берунийлар, Ибн Синолар, Фаробийлар,
Ал Хоразимийлар чиқмай қўйди?!
Улуғбекнинг калласи, шайxлар xукми билан олинди.
Туркистон ва Ислом дунёсида кейинги 500 йилда Хонлар, Амирлар Аллохнинг эрдаги сояси дейилди ва Хутбада тиловатда тинмай такрорланди.
-Билим керак эмас!
- Фақат илим бўлса ҳаммани eнгамиз, дейилди.
Оқибат!
Ислом дунёси итило остида!
Аллоҳ бундан бехабарми?
Албатта бу жазодир!

Дунёни босган Ковед 19 га қарши Ғарб чора топиши кутилмоқда.
Нимага Ислом дунёсидан чиққан eтук олимлар Ғарбга кетишади.
Юртимизни динсотарлар босди.

Беруний, Ибн Сино.... лар ўз даврида, энди-энди чиқиб келаётган динсотарларнинг зулмига учрашмаганди. Хужумлар қилинган уларга ҳам.
Аммо кофир бўлди булар, деган фатвони Хокимиятларга тасдиқлата олишмаган.
Хулоса:
Бугунги вазиятимизда гей Ғарб ижоди дейилган интернетдан фойдаланиб инсонларни фосиқ, кофирга чиқаришмоқда.
Бу вокеликни кўриб турган мўминлар биз тарафда бўлишса, уларни куфурда айблаб, аю-ханнос солиш учун минбар топишмоқда.
Ғарб ҳам бундан хурсанд.
Чунки ислом дунёсининг талантли олимлари ўз мамлакатларида динсотарлар дашномларига учрамоқдалар.
Натижа!?
Ғарбга кетмоқдалар, мусилмон олимларимиз.
Ким-кимга хизмат қилишини тушундиларингми?

Мен, дўстларим билан биргаликда, Ислом реносанци (билим чўққиси) даври китоблардаги минатюралардан намуналар бериб борамиз.
Билим ва илимни бирлаштириб яшалган даврлар, ўша 1500 йилларгача бўлган қўлёзмаларда, расмларда қандай кўрсатилган?
Хонимлар-қизлар ўз устозлари, олимлар билан бир мажлисдалар, бошлари очиқ, паранжисиз даврлар.
Ўз билимларини билан мухокамаларда қатнаша олганини кўрасизлар.
Бугунги динсотарлар ота-бобомизни, оналаримизни кофирга чиқаришса ажаб эмас.

Урганжи.
29.07.2020.

Комментариев нет:

Отправка комментария