воскресенье, 30 июня 2019 г.

Атоқли ўзбек олими Хайрулла Исматуллаев (1937-2008) хотирасига.





Атоқли ўзбек олими Хайрулла Исматуллаев (1937-2008) хотирасига.
Хайрулло Исматуллаев - АҚШдаги Висконсин университетининг Осиё тиллари ва маданиятлари бўлими профессори, ўзбек ва инглиз тилларида ўзбек халқи тарихи ва адабиётига оид ўндан зиёд китоб ва юзлаб мақолалар муаллифи.
1990 йили АҚШга кўчиб кетган олим янги мустақилликка эришган Ўзбекистон ва ўзбек халқи тарихи, маданияти, қадриятлари ҳамда ўзига хослиги билан ғарбликларни таништирган инсонлардан бири эди.


"ГУЛАГ" Архипелагининг
Ўзбекистон номли ороли

Юртимиздаги нео-коммунизмнинг салбий томонларини - миршабларнинг манқуртлигини, бошлиқларнинг бебошлигини, давлат арбобларининг ахлоқсизлигини, қонун қўриқчиларининг қонунбузарлигини ўз ҳаётида кўришга, азобларни татишга улгурган бу йигитни мен шахсан кўрмаганман, у билан суҳбатлашмаганман. 1998 йили унинг "Нариги дунё дарчаси олдида" номли китобини Овруподаги халқаро бир ташкилот менинг номимга юборганидан сўнг, бу китобни ўқиб чиқиб, анча ўйга толдим. Эски яраларим янгиланди. 

Китоб муаллифи Сафар Бекжон ўз китобида ўзининг уч йиллик ҳибс сарсонлик-саргардонликларини бирма-бир ҳикоя қилган. Мен кўрган ер ости ва ер усти турмаларининг деярлик ҳаммасида бўлибди. Китобни ўқиб, олдин тақриз ёзмоқчи бўлдим, лекин ёза олмадим. Китобнинг айрим бобларини инглиз тилига таржима қилдим ҳам, бироқ чоп қилдирмадим. Мен учун ўзбекистон қамоқ лагерлари ҳақида ёзиш жуда оғир эди. Сафар Бекжон бу қийноқхоналарда 3 йил бўлибди ҳамда жаҳаннамдан репортаж ёзгандек бир ҳаққоний асар яратибди.

Мен хозирги "Юрт Боши"нинг устози, раҳнамоси, сорбони Шароф Рашидов ва унинг шогирди, ўзбек халқининг жаллоди, Ички Ишлар вазири бўлиб ишлаган Ҳайдар Яҳёев Ватанимизга хўжайинлик қилаётган замонларда ўша қийноқхоналарнинг барчасида бўлганман ҳамда Рашидовнинг ўлиши билан, Олий Совет Президиуми қарори билан озод қилинганман.

1974 йил 14 декабрдан бошлаб 1983 йил 29 ноябргача бўлган бир муддатда (8 йил 11 ой 15 кун) ўзим бўлган "Тош.турма" Биринчи корпусининг ер ости камералари, шу жой ер ости картсерлари, зиёли маҳбусларга мўлжалланган Ҳайдар Яҳёевнинг Тошкент Темирйўл жазолаш изолятори, Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигининг Тошкент марказида жойлашган марказий биносининг ер ости изолятори, Қўқон турмаси, Қўқон турмасининг махсус маҳбуслар сақланадиган камераси, Тошкент пересилкаси, Махбуслар учун мўлжалланган "Сан.городок" (Тошкент, Қўйлиқ), Наманган вилояти Поп тумани Уйғурсой қишлоғидаги собиқ Уран кони ўрнида жойлашган Кучайтирилган режимдаги лагер, шу ердаги резина-калош заводи-лагери, Қарши шахар четида жойлашган Кучайтирилган режимдаги лагер, Учқудуқ туман Учқудуқ шаҳрида жойлашган Кучайтирилган режимдаги лагер ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган лагерлардан олган таассуротларим, терговчилар бебошлиги, қонунсизлик, коррупция ҳақида ёзганларим турли сабабларга кўра шу кунгача чоп этилгани йўқ.

Сафар Бекжон кейинги даврни - "мустақиллик" деб юритилаётган нео-коммунистик даврни, Самарқанддан чиққан ҳозирги "Бошлиқ" давридаги қамоқхоналар тарихини, маҳбуслар тақдирини, қўриқчилар қаҳри қаттиқлигини, мансабдор шахслар жоҳиллигини ўз китобида батафсил баён қилиб берибди.

С. Бекжоннинг автобиографик характерга эга бўлган бу китоби ҳозирги кунларда ЕВРАЗИЯ ФОРУМИ томонидан рус тилида "У ВХОДА НА ТОТ СВЕТ" номи билан босилиб чиқди ҳамда бир қатор овруполик тадқиқотчилар томонидан юқори баҳоланди. С. Бекжоннинг бу китобида айрим чалкашликлар бўлиши мумкин. Масалан, муаллиф ушбу маьлумотни беради: "Минг тўққиз юз тўқсон учинчи йилнинг йигирма еттинчи сентябри. Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги қамоқхонаси. Бу қамоқхона 1976 йилда қурилган, қурилишни ўша пайтдаги вазир Ҳайдар Яҳёев шахсан назорат қилиб турган" [Шу китоб, 6-бет].

Ҳақиқатда, Ички Ишлар вазирлиги биносининг ер остига, икки қават пастда жойлаштирилган бу қамоқхона-изолятор 1974 йилнинг иккинчи ярмида тайёр бўлган ва ишга тушган. Менинг ўзим 1974 йил 14 декабр куни худди шу ерга олиб келинганман ҳамда Ҳ.Яҳёевнинг биринчи ўринбосари генерал Ткачев сўроқ қилганидан сўнг, шўроларнинг қийнаш усуллари қандай бўлишини худди шу ерда, ертўланинг иккинчи пастки қаватида татиб кўрганман.

Ўзбек ва рус тилларида чоп этилган Сафар Бекжоннинг бу китоби ҳужжат аҳамиятига эга. Муаллиф шу кунги "келажаги порлоқ" режимнинг ҳақиқий башарасини, шакл-шамойилини чизиб бера олган ва унинг турқидаги тиржайиб турган ниқобини юлиб ташлаб, ҳақиқий баджаҳл, раҳмсиз, руҳсиз, иймонсиз башарасини жаҳон афкор оммасига реалист саньаткор сифатида намойиш этиб кўрсатган.

Туркистон зиёлиларида, менимча, битта етишмовчилик бор. Улар ўз ҳаётлари ҳақида деярлик хотира қолдирмайдилар. Шу кунларгача хотира қолдириш бобида буюк Бобурнинг издошлари чиқмади. Шўролар халқимизнинг энг онгли қатламини 20-30-йиллар, шунингдек 50-йилларда қириб ташладилар; 60-70-йилларда эса Рашидов турли бахоналар билан "юристлар иши", "судьялар иши","Олий Суд аьзолари иши", "Раҳмонқул Қурбонов-Ёдгор Насриддиновалар иши" каби атамалар билан вояга етган, оқ-қорани таниб қолган зиёлиларни қамаб йўқ қилди, 80-йилларда "Пахта иши" майдонга чиқди ва яна бир неча ўн минг киши махв этилди. Мустақиллик даврига келиб, "Фундаментализм" деб аталмиш айб йўқ ердан бор қилинди ҳамда бечора ўзбек халқи бошига яна бало ёғилди. Бунинг натижасида, хорижий мухбирларнинг келтирган маьлумотларига қараганда, кейинги вақтларда 40-60 минг киши мана шу тўқима айб билан айбланиб, қамоққа ташланган.

30-50-йилларда қамоққа ташланганларнинг бирортасидан хотира, эсдалик қолдими?! Ўша вақтларда қамалиб, кейинчалик қутулиб чиқишга муваффақ бўлган бир-икки зиёли хам хотира қолдирмай, дунёдан кўз юмиб кетди.

Ҳозирги нео-коммунистик тузумда халқимизнинг минг-минглаб ўқимишли, онгли, жаллодга бош эгмайдиган қисми қамоқхоналарга ташланяпти, топталяпти, майиб қилиняпти, ўлдириляпти. Бўлаётган воқеаларни ҳалол акс эттириш фақат шу кунги ёшларгагина эмас, балки келгуси авлод учун ҳам муҳимдир.

Яратилган бир-икки хотиралар муаллифлари асосан қамоқларга ташланган, айбсиз айбдорлар эди. Биз уларнинг оиласи аҳволини билмасдик, аксарият ҳолларда тасаввур ҳам қила олмасдик.

ЭРК сахифаларида чоп қилина бошланган ҚУРБОНОЙ КАМОЛ қизининг "ҚУЁШ КУЛМАГАН БАҲОР" номли хотиралари мана шу етишмовчиликни тўлдирган ажойиб ҳужжатли бир қиссадир.

Бирор мунавварга қарши қаратилган зулм ҳамиша икки томонлама бўлади. Биринчидан, ўша мунаввар фаолияти, ҳаётига қарши қаратилади. Иккинчидан, шу машҳур фуқаронинг оиласига қарши йўналтирилади. Бирор қамалган киши ҳақида сўз юритилганида, кўпинча шу киши кўрган жабр-зулмлар хусусида гап кетади-ю, унинг оиласи, бола-чақалари ҳақида бир оғиз сўз билан кифояланади. Аслида шўролар ҳужумни ҳамиша бир вақтда икки томонлама олиб борганлар. Бир вақтнинг ўзида қамалган кишининг оиласига ҳам турли йўллар билан тазйиқ қилганлар, зулм ўтказганлар. Кейинги пайтларда И. Каримов режими ҳеч бир айбсиз қамалган кишиларнинг оиласи, бола-чақасидан ташқари яна унинг қариндош-уруғларига ҳам тазйиқ ўтказмоқда, ака-укаларини ҳам ноҳақ турмаларга ташламоқда.

Сафар Бекжоннинг турмуш ўртоғи бўлган Қурбоной Камол қизи хотираларини ўқиган ҳар бир киши бунга амин бўлади.

Сафар Бекжон ва Қурбоной Камол қизи хотиралари бир китобда қайта нашр қилинса, бир фожеанинг икки томони бир ерда аниқ тасвирлаб берилган бўларди. И. Каримов бошлиқ нео-коммунистлар ўзбек халқини қандай мудҳиш йўллар билан маҳв этаётганлигини китобхон тўла тушуниб етарди.

Сафар Бекжон ва Қурбоной Камол қизининг хотиралари - бу ҳукмдир. Бизнинг она-юртимизда ҳокимлик қилаётган шу кунги режим устидан чиқарилган ҳукмдир. Оллоҳга сиғинадиган меҳнаткаш фуқароларни таьқиб этадиган, зиё аҳлининг қаддини букиб, манқурт куйига соладиган, қамоқхоналарининг кўпайиши билан мақтанадиган, ҳар бир меҳнаткаш фуқаро ортидан бир неча миршабни айғоқчи қилиб қўйган, ерли халқ учун бегона бўлган режим устидан чиқарилган ҳукмдир...

Шу сўзларни ёзиб турган вақтимда ИНТЕРНЕТ саҳифаларида машҳур ўзбек адиби, узоқ йиллардан бери ҳеч бир айбсиз И. Каримов зиндонларида азоб чекаётган МАМАДАЛИ МАҲМУДОВнинг қамоқхонадан йўллаган хати ўзбек, инглиз, турк тилларида эьлон қилиниб қолди. Бу хатдаги ушбу сўзлар менинг эьтиборимни ўзига жалб этди:
"Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган кўргилик бу! Кечмиш кечмиш бўлиб, бундай ... [кўргиликни] кўрмаган. Ёвузлик, зулмнинг энг сўнгги ҳадлари... Миллионлар... миллионлар адоғи! Мен ўз кўзим билан кўрдим барини. Ўзимнинг игналар санчилган, михлар қоқилган, куйдирилган, мажақланган танамда ўтказдим барини. Сўкиш, таҳқирлар... Чексиз таҳқирлар. Булар бари даҳшат!.. Ўлим қоплари кийдирилгандан сўнг, қийноқлар олдида ўлим ҳалво бўлиб қолди... Рухни синдира олмайди. Руҳ унга қарши миллион қатла қайралади. Ўлим гўзал... Буни ёзяпман, қўрқяпман, шошяпман.

Ҳар қадамда айғоқчи... 20 кг озиб кетган эдим. Юз марталаб ҳушсиз йиқилдим. Ўлди деб ўйлашган эди.

Тангрига шукур, тирикман... Мен сизга юз варақ ёзмоқчи эдим. Имконият бўғилган, кўзлар боғланган, тиллар боғланган. Дўстим бизга - йўқликка ёрдам беринг. Аҳвол сўнгги нуқтада. 

Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон).

11 ноябр 2000 йил".
Таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудовнинг бу ёзганлари И. Каримов қамоқхоналаридан олиб борилган репортажнинг ўзидир. У бизга кўп нарсани ўргатади. Биз ҳаракат қилмасдан, кимдандир ё нимадандир кўмак кутиб ўтирмаслигимиз, балки ҳаракат қилишимиз, миллатимиз ёғийлари олиб бораётган зулм тарихини Муҳаммад Солиҳ, Сафар Бекжон, Қурбоной Камол қизи, Мамадали Махмудовларга ўхшаб ўзимиз яратишимиз лозим бўлади. Ҳақиқий тарихни фақат Ҳаққа ишонувчилар ярата олиши мумкин. Муҳаммад Солиҳ, Сафар Бекжон, Қурбоной Камол қизи ва Мамадали Маҳмудовларнинг ёзганлари тарихий ва ҳаққоний ҳужжатдир; халқимизнинг барча қатламига таниш бўлган "ГУЛАГ АРХИПЕЛАГИ"НИНГ ЎЗБЕКИСТОН ДЕБ АТАЛМИШ ОРОЛИдан олиб кўрсатилган ҳаққоний лавҳадир.

Бу ҳужжатлар билан танишган ҳар бир китобхон қандай яшаш керак эмаслигини билиб олади ва шунингдек, Туркистон тупроғида ХХII асрда ҳам Сталин ва Берия шогирдлари фаолият олиб бораётганликларидан хабардор бўлади.

Хайрулла Исматуллаев
 профессор

23.01.2001

пятница, 28 июня 2019 г.

Бу алдов кимга керак?





Узбекистон маътбуотининг "эркинлашиб" кетаётганликининг белгиси нимада?
3000 сахифалик адабий-ижтимоий, сиёсий маколалар ва иккита роман жойлашган сахифа Узбекистон худудларида блокланганлигича колмокда.
Сахифадаги битта роман 5 тилга таржима килинган.
Иккинчи роман хакида АКШ Индиана Унверситетида илмий иш килинган.

Сахифани мен , Сафар Бекжон очганман.
Узбек ёзувчилари орасидан "Халкаро Ёзувчилар Парламентоси"га аъзо булган ягона ижодкорман.
Швайцарияга ижодий фаолиятим учун яшашга таклиф килинганман.
"Чегара билмас журналистлар халкаро ташкилоти"нинг, Женева кароргохи билан хамкорликда ишламокдаман.
Узбекистонда блогерларга тула эркинлик берилганлигини иддао килишмокда.
Сиёсий, геополитик манфаатлардан келиб чикиб Узбекистонда экинлик борлиги таргибот килинмокда.
Бу алдов кимга керак?
Сафар Бекжон Урганжий

"Мазлум Гулнора" ташкилоти курилдими?

 

         

    



      Ўзбекистонда сиёсий саҳнасида жамоатчиликни диққатини тортиб турувчи комедиялар қўйилишига давом этилмокда. Аммо бу саҳна асарлари халкимизнинг минталетидан келиб чиқиб драматик  эпизодлар билан тўлдирилмоқда. Лекин ҳамма ҳам бу тамошадаги орқа саҳнада нималар бўлаяпганини илғай олмаяпди.



   Гулнора Каримовага қарши очилган жиноий ишларнинг тагида Шведцариядаги банкларда пул ювилганликдаги гувоҳлик кўрсатмаларига асосланган айбнома турганди.

“Lombard Odier Bank” ходими Александр Кочубей (Alexander Kotchubey)  шахсан Гулнора Каримова билан биргаликда катта микдордаги пулларни ювган. Кочубей бу хақда чин калбдан берган гувоҳлиги халкаро маҳкамадан дарак бермокда эди.

“Telesenora” ишида тўғридан-тўғри пора олгани шахсан исботланмаганди. Бировлар оркали булган бу жиноятларда "крайний"  бошкалар эди.  
“Zeromax” ширкати ишида ҳам имзоси бўлмаган Гулнорани оқлаш осонроқ эди.

   Бу ҳаракатни Ўзбекистон ичкарсида ҳамда ташқарсида ҳам бир вақтнинг ўзида амалга оширилиши кузда тутилган эди. Ўзбекистондаги мулклари бировлар номида бўлгани учун айбдорлар олдиндан тайёр эди. Ўзбекистондаги иқтисодий ва сиёсий вазиятдан ҳабардор кишилар ворис масаласишу шаклда  Ислом Каримов билан келишган ҳолдагина кизи Гулнорани мазлум килишаяпди деган кайфиятда эдилар.

Ислом Каримовга бу проектни тақдим килишди.

Шведцария Бош прокурори жиноий ишларни Шведция ва Франциядаги ҳамкасблари билан кенгайтирганидан кейин теъатрда ўйналагн ўйин трагедияга айланмокда эканлиги аниқланди.

Катта миқдордаги пул эвазига дунёдаги энг машхур адвaкатлик "ҳолдинги"дан Alexander Troller (LALIVE Rue de la Mairie 35P.O. Box 65691211 Geneva. 6 Switzerland)ни ёллашди. Гулнорага очилган жиноий иш фақат бировларнинг гувохлигига асосланганди.

Lombard Odier Bank ходими Александр Кочубей силлиққина бошқа банкага ишга ўтиб кетди. Гулнорани умримда ҳам кўрмаганман деб қасам ичишага ҳам тайёр эди.



    Халкимиз ҳар томанимиз гуллик-гулистонлик келажагимиз бунданда буюк бўлади деб ўйналаётган теъатр саҳнасининг тилсиз томашабинларидир холос.

Uzdemfundsuisse бу ишнинг асло босди-босди бўлиб кетишига йўл қўймаслик учун қўлидан келган ҳамма воситалардан фойдаланмокда .

Гулнора Каримованинг жуда кўп давлатларда виллалари бор.

Лекин ҳаммасига ҳам Узбекистон бойликларини цейфларга яшрмаганди.

Гулноранинг эски ёрдамчиларидан бири берган маьлумотларга кўра Женевадаги вилла асосий ҳазина жойлашган марказ эди.

Switzerlandнинг банкалар даҳлсизлиги ҳакидаги ривоят Гулноранинг асосий бойликларини бу ерга ташишига сабабчи бўлган бўлса ажаб эмас.

Uzdemfundsuisse  бу ҳақда калаванинг учини чиқарди ва 2013 йил 7 Декабрь кунги маколасида қуйидаги саволларга Гулнора Каримованинг жавоб беришини истаганди. "...... Гулнора Каримова вилласи остига қурилган яширин ер ости ҳоналарига жим караб турилди. Дипломатик мақоми баҳона килинди.

Гулнора бу ер ости ҳазинасига нималар ташимади дейсиз. " Chopard'"  олтин ва жавоҳирот магазинлари баҳонасида қанча бойлик бу ерларга жойланди. Биз хар доим бу нарсаларга гумонландик. Бундай ҳаракатлар ўзбек халкининг бойликларини ахмақона равишда итга-битга ем бўлажагини вақтида айтдик. Аммо бизни мулоҳазаларимизни бир тийинга олмаган Гулнорахоним мана қай ахволда?...

Очкўзлик оқибатида нафақат ўзи учун ўзлаштирган бойликларини, ҳатто бошқаларниг ҳам пуллари итга-битга ем қиллди.

Шведцария учун вақт келди , ўғирликларни мусодара қилиш имконияти туғулди.

Менда баъзи жавобсиз саволлар бор?...

Нега тинтув қилинган тўрт кун давомида 3-5 машина тўла одам келди?..

Нимага маҳалага кириш -чиқиш , назорат остига олинди?......."

Uzdermfundsuisse  бу саволларни жамотачиликни ҳабардор килиш учун эълон килди.

Биз бу вокеалардан баътафсил ҳабардор эдик.

Бизнинг мақсадимиз халкимиз ва давлатчилигимизни шарманда қилмасдан бойликларимизни гарантия остига олиниши эди.

Гулноранинг шаҳсан (с по личному) ушлаш керак эди.

"Villa Gulnara "   шаҳсан узига оидир.

Ичида Узбекистон давлат ҳазинасига оид бўлган бойлик қўйилганини контрабанда йўли билан Ўзбекистон музейларидан олиб чиқилган миллий асарлар борлигини 2013 йил 23-28 Декабрдаги сиёсий акциямиз билан исботладик.

Виллага кирган кунимизданоқ биринчи қилган ишимиз:

Ўзбекистон халкининг Гулнора Каримова тарафидан ўғирланган хазинаси жойлашган лекин биз кирган маҳал бўм бўш қолган 7 та цейфни расмга ва видеога олиб интернет орқали бутун дунёга эълон килдик.

Орқасидан музейларимиздан тортиб олинган бебаҳо миллий бойликларимизни эълон килдик. Швейцаря Бош прокуратураси, политцияси, жандармаси ходимлари билан инвертаризатция учун тўрт марта учрашув килинди.

Бу ишлар "менинг алоқам йўқ ҳабарим бўлмаган, менинг номимдан ёрдамчилар яширинча амалга оширган" деган юридик жавобгарликдан қочиш имкони бўлмаган жиноятлардир.

Бу яшириш мумкин бўлмаган, келишиш, музокара қилиш орқали босди-босди қилиниши мумкин эмас.

  Гулнорашунос, телесенорашунос гурухлар максади, Узбекистон хазинасидан yмарилган бойликларни Гарблик ширкатлардан олинган пора деб исботлаш.
  Биз бу угирликни фош килишда катнашдик.
Узбек халкига оид бу бойликлар видео фото ва хужжатлар оркали халкаро матбуотда курсатилди. Аммо Узбекистондан чиккан очафатлар бу бойлик пора эвазига йигилган. "-Бизга беринг биз Гарбдан туриб бу бойликни таркатамиз" демокдалар. Бу кишилар собит давлат одамлари ва бойлари. Агар шунчалик адолат тарафдори булсалар Узбекистонда от устида эканлар, бутун бойликларини хайр эхсон килмаганлар. 

  ГУЛНОРА КАРИМОВА ГАРБЛИК ТЕЛЕКОММУНИКАТЦИОН ШИРКАТЛАРИДАН ПОРА ОЛГАНДИР, АММО АЙНАН БУ ПУЛЛАР ГАРБ БАНКАЛАРИДАГИ НАКД ПУЛ ЭКАНЛИГИНИ ТУШИНГЗДА АЁН БУЛДИМИ?


 НЕГА ДУНЁНИНГ 12 ТА ДАВЛАТИДА 27 ТА КИММАТБАХО САРОЙ ВА БУЛИНМАС МУЛКЛАРГА ЭГА ЧИКМАЙСИЗЛАР?  

   НЕГА  ФАКАТ НАКД ПУЛ  СИЗГА КЕРАК?

Узбекистонда бу масалани хал килишга харакат бор. Аммо бу моддий тамони мухим рул уйнагадидан. Адолат ва демократя, иктисодий эркинликлар учун кузга куринарли нарса килингани йук. 
Муаммолар борлиги айтилмокда. Аммо эркин матбуот ва адолатга ишонч тикланмаган.
Гунлра Каримова жиноий иши Узбекистон учун бир синов жараёни булади. Агар адолатли тергов ва махкама буладиган булса халкаро майдонда Узбекистон билан боглик жуда куп коррупция ишлари бор. Бу коррупциялар оркасидан Узбекистон хазинасига кириши керак булган унларча миллиард $ бойликлар турибди. 
Уртада  Гарб махкамаларинг Узбекистон Хукуматига карши ишонмаслик мавжудлигича колмокда.
Бунинг ёнига Хокимиятнинг камчиликларини курсатиб турувчи мухолиф кучлар орасида шахсий манфаатларини кузловчи шахсиятлар жойлашган.

Ахвол шундай давом этадиган булса Узбекистондан умарилган халк бойликлари халк хокимияти урнатилгунича турган жойида тургани яхширок.

Uzdemfundsuisse 
Сафар Бекжон.



17.02.2018  Lausanne . Suisse

Бюжет камомади 20%лиги эканлигa ишонишмайди.



Бюжет камомади 20%лиги эканлигa ишонишмайди.

Бир пайтлар Гулнора Каримованинг ёрдамчиси булиб ишлаган Фарход Иногомбоев кайтадан "уз кобилятини" ишга солмокда.
Узбекистон дунёда коррупция юкори булган давлатлигича колмокда.
Ахвол шундай экан киска ва узун ваъдали халкаро номинад акцияларини (евробонд) чикариш ва биржа савдосига куйилиши иктисодий курликдир.
Келажак авлодлар буйнига куйилган занжирдир.
Хукуматга валюта тушими керак. 
Давлат акциялари (евробонд) чикарилган куниёк ярим нархига сотила бошланганлиги шармандаликдир. 
Йиллик бюжет камомади 20%лиги эканлиги хам ишонишмайди.
Узбекистонда иктисодга давлат аралашуви , 90% сохани копламокда.
Номигагина хусусий мулкчилик мавжуд.
Бу мулкчилик даромадлари кафолатланмаган.
Фарход Иногомбаев АКШ ватандоши. Ширкати,  давлатларнинг акцияларини (евробон) манупулятциа килиш оркали сотиб олишга ихтисослашган.
 Хукуматнинг валютага эхтиёжини билмокда. Валюта тушимлари коррупциа оркали йук булиб кетишини хам билади.
Нимага энди, бу реалликни била туриб халкимиз келажагини карзга ботирмокда?
Узи эмас-ми, Узбекистон мафя давлати эканлигини хужжатлар асосида бутун дунёга исбитлаб берган. У фош килган одамлар хали хам Хукуматдалигини кура била туриб бу ишга шерик булмокда?!
Хукумат бу акциаларни (евробонд) истаган кийматга сотиши мумкин. 20-30 йилдан кейин ким-бор ким йyk.
Ишлаб чикариш оркали валюта топадиган сохалар мафялашган. Даромад офшорларга кетаётгани билишади. Бу хакда халкаро банклар учун шпионаж килувчи ташкилотлар ёзишмокда.

Узбекистонда иктисодий, хамда сиёсий назоратни мафялашган клан уз кулида тутиб турибди.
Узбекистон иктисодига багишланган видедастуримда (https://www.youtube.com/watch?v=hn6Ge-INmpo) коррупция тугатилмас экан халкаро молявий бозорда касод булишлик хакида айтганман.
Худди шундай булди.
Сафар Бекжон Урганжий.
Женева.
14.02.2019

среда, 26 июня 2019 г.

Гулноранинг хусусий муфтийси хам бор.












17 асрнинг энг ноёб Қуърони.
Ҳаттотнинг 7 та нусхадагина ёзган ва бугунгача 3 таси сақланган. Давлат ҳазинасида милий бойлик сифатида сақланган.
Совға қилиш, сотиш . . . қонунан мумкин эмас.
Бизнинг қўлимиздаги ҳужжатда бу миллий бойлик таткиқот макқсадида ҳазинадан олиб совға қилинган.
Кимга?
Гугушага.
Ким совға қилган?
Анвар Қори. . . . . . муфтий. . .
Ҳужжат ёзиб имзо чекиб бенамоз ҳотинга yта ноёб Қуръонни савға қилиш ташаббуси кимдан чиққан?
Битта мана-шу гуноҳ, жиноят. . . . учун камоққа кириши керак Анвар. . . . муфтий деганлари.
Булар МХХ ҳодимлари бўлмаганларида аллақачон Гулнорага қўшилиб қамалишлари керак эди.
Халиям майдонда, диндан иймондан гапириб юрибди булар.

Эй мўминлар бу инсонлар орқасида туриб намоз қилмоқ уларнинг гуноҳига шерик бўлмокликдир.
Мен мана бугундан этиборан бу инсонларнинг кимлигини очиқладим.
Кимга этиб бориб , шундан кейин ҳам орқасида туриб намоз қилса Қиёматда юзлашамиз.
Анвар қори ва шайкаси дарҳол истифо қилсин.
Сиёсий муҳолифат давлат тўнтариши қилмокқчи деб қўркитиб фақкат дўзаҳгача боришади Иншоллох.
Бошқа бу масалада ёзмайман.
Омон бўлинглар.



Сафар Бекжон Урганжий.
16. 09. 2017





17 asrning eng noyob Kuroni. Hattotning 7ta nushadagina yozganli va bugungacha 3 tasi saklangan. Davlat hazinasida miliy boylik sifatida saklangan.
Sovga kilisg, sotish ... konunan mumkin emas.
Bizning kolimizdagi hujjatda bu milliy boylik tatkikot maksadida hazinadan olib sovga kilingan.
Kimga?
Gugushaga.
Kim sovga kilgan?
Anvar Kori...... muftiy...
Hujjat yozib imzo chekib benamoz hotinga ota noyob Kuronni savga kilish tashabbusi kimdan chikkan?

Bitta manashu gunoh, jinoyat.... uchun kamokka kirishi kerak Anvar....muftiy deganlari.
Bular MHH hodimlari bolmaganlarida allakachon Gulnoraga koshilib kamalishlari kerak edi.

Haliyam maydonda, dindan iymondan gapirib yuribdi bular.

Ey mominlar bu insonlar orkasida turib namoz kilmok ularning gunohiga sherik bolmoklikdir.

Men mana bugundan etiboran bu insonlarning kimligini ochikladim.

Kimga etib borib va shundan keyin ham orkasida turib namoz kilsa Kiyomatda yuzlashamiz.

Anvar kori va shaykasi darhol istifo kilsin.

Siyisiy muholifat davlat tontarishi kilmokchi deb korkitib fakat dozahgacha borishadi Insholloh.

Boshka bu masalada yozmayman.
Omon bolinglar.

Safar Bekjon Urganjiy.

16.09.2017


Теззак $ сотилса тужжори "Лукойл" буларди!

    
Теззак $ сотилса тужжори "Лукойл" буларди!



 
“Лукойл” 2020 йилгача Ўзбекистондан қазиб олинадиган газ ҳажмини 18 миллиард кубометрга етказмоқчи. “Бу вақтга келиб ширкатнинг Ўзбекистонга ётқизган инвестициялари миқдори 8 миллард долларга етади”. (Матбуотдан)
Лукойл ширкати хисоб-китобни $ оркали амалга оширмокда. Узбекистонда газ казиб олинишинг усиши, ахоли учун хеч кандай ахамияти булмайди.
Казиб олинган газ $ туланадиган жойларга сотилади.
Соф даромад инвестицияларни киритган Лукойл ширкатига кетади. 
Совет пайтида xам узбек, теззак ёкиб кун курганди. Мустакиллик даврида хам худди шундай яшамокда.
Факатгина Гулнора Каримова, Акбарали Абдуллаев, Лола Каримова, Татяна Каримовалар тарафидан Узбекистон хазинаси, очикдан-очик 30 миллард $ га талон килинди. Бу оиланинг Узбекистонда саклаган пулларидан 3 миллиард $ тинтув ва терговда кулга тушганди.
Бу 3 миллард $ каерда?
Нега бизнинг халк теззак ёктиб, газни Лукойл $га пуллаши керак?!

28 йилдан бери давлатни бошкараётган "ота-угил" Президентлар валюта тушимини, факат хом-ошёдангина иборат килиб куйишди.
Нимага хар доим, тайёр махсулот сотадиган даражадаги завод-фабрикалар касод булмокда?
Узбекистон шу кунларда чет эллларга 27 хил табиий казилмалар сотмокда.
Бу маъданларнинг сотилишидаги орачи фирмаларнинг барчаси давлат рахбарларининг якин кариндошлариг кулида. 
Мен анча йиллар Узбекистонда давлатчилик тажрибаси йуклиги ва саводсизлик окибатида тараккиёт булмаяпди деб уйлаб келдим.
Кейинги икки йилда эса, бу билиб туриб, атайин давлатни касод килишга хизмат килаётган рахбарлар борлигини курмокдаман.
Масалан Бош Вазир Абдулла Арипов олайлик.
У, халкаро коррупция текширувларида, махкамаларидаги терговларда шубхали рахбар сифатида исми борлигини билади.
Шунга роман Бош Вазирлик лавозимини кабул килди. Аслида "мен хакимда булаётган текширувларда окланишим керак. Бу масалларда нукта куйилмасдан иш бошласам давлатчиликни шубха остига куяман" деб, хакаро тергов марказлари билан хамкорлик килиши керак эди.
Бу эркакча иш буларди. 
Мирзиёев давлатма-давлат юриб инвестициялар сурамокда.
Бош Вазири шубхали шахсият булган давлатга ким сармоя киритади?
Хуллас бу одамлар хар кандай танкидни душманлик деб карашга давом этишаркан, демак Узбекистондаги барча коррупцион жиноятларга шерикдирлар.

Сафар Бекжон Урганжий. 
06.02.2019

Geneve.


(Трол фабрикаси хизматчиларига эслатма;
Хакорат, улим тахдити.... узбекча ёзилса интернет марказлари тушунмайди деб уйламокдасизлар. Узбек лугатидаги бунака сузларni Facebook ва YouTube отоматик аниклайди ва IP адреси оркали фабрикангизни фош килаверади. Фабрика эса давлатга боглик. Давлат шарманда булмокда)

вторник, 25 июня 2019 г.

Бундан хам очикрок ёзиш,---




Халойик! (Хакгa-лойик) 
Гулнора Каримованинг коррупцион йуллар оркали умарган пулларини, миллий бойликимиз булган асори-акикаларни фош килган инсон софатида матбуотга баёнотимизни бердик.
Шунга роман: "-Нега Сафар Бекжон угрилар кулига кайтарилаётган 133 миллионлик $ музлатилган пуллар хакида жим турибди?" - дейишмокда. 
Халойик! (Хакгa-лойик) 
133 миллион $ эритилган маблаг, туяга минган пашшадай микдордаги $ дир.
Бугун (25.06.19) менга келган малумотларга кура Гулнора Каримованинг Швейцариядаги турли хил банкларда 30 дан, ортик хисоб раками булган.
Шу пайтгача мен айтиб келган умумий микдор 6 миллиард $ эканлиги фош килинмокда.
Шу билан бирга Узбекистонни талаётган 5 та генералнинг чет эллардаги сармояси хакидаги даволар ва йигилган малумотлар кун тартибига келтирилмай-ди.
Сабаби... 2014 йилгача йигилган малумотларга кура 5 та генералнинг 40 миллиард $ атрофидаги бойликларига тегилса:
-Мирзиёев хокимиятининг кулаши ва хатто ички уриш ташкил килиниши билан тугайди.
Бу шантаж олдида Шавкат Мирзиёев Гулноранинг огзини беркитиши ва у билан сулх тузишга мажбур.
Гарб ва АКШ хам Швейцариядаги музлатилган деб айтиладиган маблагни реклама учун эълон килишган.
Асл катта маблаг Мирзиёев Хукуматининг зудлик билан тулаши керак булган эхтиёжларини коплаш учун рекламасиз шаклда аллакачон трансициялари килинмокда.
Шавкат Мирзиёев Россияга булган карзларини, ички бюжатдаги камомадни эълон килиш оркали, Гарб ва АКШни огохлантирган эди.
Россиянинг тула вассалига айланишни шантаж килаётган Шавкат Мирзиёев Узбекистон мустакиллигини хавф остига куймокда.
Уни бошкараётган 5 та генералга оид барча маблаглар устидан назорат Россиянинг кулида эмаслигини эслатиб куймокчиман.
Бундан хам очикрок ёзиш, гапиришни талаб килиш, менинг хаётим билан уйнашишдир.
Омон булинглар!
Sefer Bekcan Urganjiy
25.06.2019
Lausanne

Ўғрини қарокқчи урмадими?







    Тергов, Махкама ва ўзаро келушувлар асосида 2016-19 йилларда 10 милларддан $ ортиқ бойлик мусодара қилинди. Бу хақдаги батафсил малумотлар билан видеодастур қилгандим. 
Жумладан ака-ука (полковник-генераллар) Шарифхужаевлар оиласи саройларидаги эр ости хазиналаридан 1,900 миллион $ мусодара қилинганди.
Генерал Шухрат Ғуломовнинг Тошкент ва Сурхандарёдаги эр ости нақт пул хазиналари хам мусодара қилинганди. 2 миллард $ қисми Тошкентдан, Суrхандарёдан мусодара қилинган қисми хақида хеч қандай малумот йўқ.
Акбарали Абдуллаев хам 50%-50% келишув қилиб 1 милиард $ Ўзбекистондан олиб чиқиб кетганини ўзи Киевдаги суҳбат-тергов жараёнида айтган.
Мана энди Гулнора Каримова ҳам 1, 5 миллардлик бойлиги Хукумат қўлига ўтказганини айтмоқда.
Хўш бу малумотларимни инкор қилиш ёки хақийқий хисоб-китоб қиладиган очиқ Махкамалар бўлиши керак эмасми?
Бу бойликлар қаерда?
Нима ишлатилмоқда?
Ўғрини қарокқчи урмадими?
Бу бойликлар халқимиздан ўмарилганми?
Нима бўлмаса халқ хеч нарса билмайди?
Ёки бу бойликларни, бизга бермай қўйганлардан қайтариб олдик дейишмоқдами?
Сафар Бекжон Урганжий.
25.06.2019
Швейцаря

понедельник, 24 июня 2019 г.

Мендан кейин дунёни туфон сиёсати






Узбекистондаги иктисодий бухрон зудлик билан тухтатилмаса исёнлар чикиш эхтимоли борлигини геополитик микиёсда тушиниш керак.
Олдимиздаги бир неча йил ичида Узбекистонда нисбатан сокинлик булиши АКШ ва унинг Гарбдаги муттафикларига керак.
Чунки Эрон билан буладиган сиёсий, иктисодий, балким харбий тукнашувда Узбекистоннинг ахамияти ортиши мумкин.
Мирзиёев Хукуматининг кунглини олиш, хамкорликда габрга мойиллигини саклаб колиш учун Гулнора Каримованинг музлатилган ва музлатилмаган
маблагларини кайтариш рекламаси кун тартибимизда турибди.
Коррупция оркали йигилган бойликлар кайтадан угрилар чунтагига бориши мумкинлиги халкни кизиктираяпди.
Давлатимизни эса битта одам бошкармокда.
Битта одамнинг кунглини олиш оркали бутун бошли геопотик масалалар хал килинмокда.
АКШ ва Гарб дунёси учун энг кулай тузум хам яккахокимлик тузумларидир.
Габр узбек халкининг иктисодий бухрон ичида исёнсиз, канчагача чидашига кафолат берадими?
Мендан кейин дунёни туфон боссин сиёсати давом этмокда.
Sefer Bekcan Urganjiy.
24.06.2019
Geneve

суббота, 22 июня 2019 г.

жонли ёйинда гапираман.






1) Сичқoннинг ини, минг танга бўлганда қуролингни муносиб жойингизга тиқиб қўкуядиган замон бўлади. Митинглар билан исённи фарқига бормаган Хукуматнинг пайтавасига қурт тушди.
2) Уст юрт хавзасида газ конлари излаш ва чиқариш ишига тендер очилиб Франциянинг Total нефт-газ компаняси ютиб чиқиши учун 80 миллион $ пора олинганди.
Франциянинг мархум презеденти Жак Ширақнинг ўғли Тotal рахбарлик қилган пайтида бу пора масаласи жанжалга айланганди. Порани шахсан Ислом Абдуганиевич Каримов олган. Франция олий судида бу иш куриб чикилган. Парда оркасидаги келишувни Ғофир Рахимовнинг котиблигини қилиб юрган яқинда вафот этган Теша Муминович Зохидов олиб борди. Женевадаги Hilton отелида Франция ишбилармонлар ташкилоти раиси Luis Lisrreiros мен ва адвокатим Raymond Mazler қатнашганди. Бу вокеани ўз вақтида фош қилдим, BBC ўзбекда чиқиш қилдим.



3) Нега «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Россиянинг Lukoyl компанясидан 600 миллион $ қарздор бўлган?
Бу масалаларни олдимиздаги бозор куни Тошкент вақти билан соат 20:00 бошланадиган жонли ёйинда гапираман.
Safar Bekjon Urganjiy.
21.06.2019

пятница, 21 июня 2019 г.

барча рахбарни тергов қила оладиган Бош Прокурор хохлайсизми?




Сиёсий мавқеидан қаътий назар, барча рахбарни тергов қила оладиган Бош Прокурор хохлайсизми?
Халқаро текширувга кўра
Шавкат Мирзиёев,
Генераллар Ботир Турсунов, 
Рустам Иноятов,
Абдулазиз Комилов,
Ботир Парпиев,
Элёр Ганиев,
Зокиржон Алматов, Тохир Муллажоновлар куч ишлатар тизимларидаги фаолиятларида қийноқлар ишлатишда айбланганлар.
Ундан ташқари бу рахбар генераллар давлат бойликларини офшор банкларга яшириб келишмоқда.
Бу кишилар хакида жиноий ишлар очилиши учун этарлича хужжатлар мавжуд.
Ўзбекистондаги коррупцияни тўхтатиш учун бу генералларни ишдан олинишини ва Мирзиёев буйруғини кутмасдан тергов ишларини бошлатишга кучи этадиган Бош Прокурор хохлайсизми?
Ундай бўлса келинг, Ўзбекистон Бош Прокурорини халқ сайласин.
Хатто Халқаро Ташкилотларда коррупцияга қарши курашган мутахасислар хам бу очиқ ва эркин сайловга қатнашсин.

Албатда, бу гап хом хаёл бўлиб қолади.
Токи мавжуд Хокимият иқтидорда турар экан бундай адолатни faqat арзу қиламиз.
Ажабмас бир кун, ўшал бир кун, ха ол қулим деса албатда хаёлларни амалга оширадиган одам топилади.
Аллох буюкдир.
Ундан умид кесилмас.
Нимага ният ушанга қисмат!
Орзулар ниятга айланиши учун ишонч керак!
Сафар Бекжон Урганжий.
21.06.2019

Qonun emas, siyosat hizmatidagi Prokurorlar


O'zbekistonda prokuratura tizimida islohotlar o’tkazish maqsadida olib kelingan Bosh prokuror Otabek Murodov ishdan olingan. Prezident farmoniga ko’ra, uning o'rniga Senat raisi Nig’matilla Yo’ldoshev tayinlangan. O’z lavozimida bir yildan oshiq faoliyat yuritgan Otabek Murodovning ishdan olinishi sabablari noma’lum qolayotgani turli talqinlar uyg’otmoqda.


O'zbekistonda bosh prokuror yangilandi

Nig’matilla Yo’ldoshev songgi to’rt yil ichida prokuratura rahbarligiga kelgan to’rtinchi bosh prokuror. Yo’ldoshev ham shu sohaning vakili, faoliyatini prokurorlikdan boshlagan.

Yo’ldoshev 2011-yilda bosh prokuror o’rinbosarligidan adliya vaziri lavozimiga o’tkazilgan, 2015-yildan Senat raisi sifatida ishlab kelayotgan edi.

Otabek Murodovningishdan olinishi sabablari, keyingi taqdiri hozircha ma’lum emas. O’zbekistonda korrupsiyaviy jinoyatlarda ayblangan amaldorlar safida aynan prokuratura rahbariyati yetakchilik qilayotgani ko’zga tashlanadi.

Sobiq bosh prokurorlar Rashid Qodirov va Ixtiyor Abdullayevlar ustidan tergov ishlari davom etmoqda. Har ikkisi lavozimini suiiste’mol qilish, poraxo’rlikda ayblanmoqda.

Prokuratura Prezident Shavkat Mirziyoyev hokimiyatga kelishi ortidan ashaddiy tanqidga uchragan sohalardan biri. Mirziyoyev prokurorlarni o’g’ri, muttahamlarga ham qiyoslagan, bu kabi tanqidlar Otabek Murodov lavozimga kelishidan so’ng hamkuzatilgan edi.

Bosh prokurorlarning shiddat bilan o’zgarayotgani prezidentda tizimga nisbatan ishonch hali shakllanmaganidan darak sifatida ham qabul qilinmoqda.

Nig’matilla Yo’ldoshev Karimov o’limi ortidan Mirziyoyev foydasiga vaqtinchalik davlat



rahbarligidan voz kechishi bilan jamoatchilikka tanilgan. U o'z qarorini salomatligidagi muammolar bilan ham izohlagan edi.

Otabek Murodovning iste’fosi turli talqinlar uyg’otmoqda. U boshqa ishga o’tkazilmagan, keyingi taqdiri haqida hech narsa deyilmaydi. Murodovning bir yillik faoliyati prokuraturaning matbuot, jamoatchilik bilan aloqaga kirishgani bilan ko’zga tashlanadi.

Murodov bosh prokurorlikka Ixtiyor Abdullayev Davlat xavfsizlik xizmati (DXX) raisligiga o’tishi ortidan kelgan edi. Unga Ixtiyor Abdullayevning shogirdi sifatida ham qaraladi.Prokuraturadan DXX raisligiga o’tgan Abdullayev ayni paytda hibsda, uning ishini prokuratura tergov qilmoqda.

Xorijdagi o’zbek faollaridan biri Safar Bekjon deydiki:

“Otabek Murodov prokuraturada islohotlar o’tkazish uchun olib kelingan edi. Avvalgi rahbar Ixtiyor Abdullayev boshlaganlarini davom ettirish uchun. Mendagi ma’lumotga ko’ra, u prokuraturadan asossiz ishdan bo’shatilgan xodimlarni ayrimlarini ishga qaytara boshlagan ham edi. Bu prezident devonidagilarga yoqmadi. Prokuratura ikkinchi bor mustaqil bo’lishga urinib ko’rdi, bu ham natijasiz tugadi, prezident devonini qarshiligiga uchradi. Bosh prokurorlikka qonunlarga emas, siyosiy buyurtmaga so’zsiz bo’ysunuvchi odamni olib kelishyapti”.

Nig’matilla Yo’ldoshev prokurorlikka tayinlanishidan biroz avval Senat raisi sifatida korrupsiyaga doir bayonoti bilan jamoatchilik diqqatiga tushdi. Yo’ldoshev odamlar har ikki amaldordan birinikorrupsioner deb hisoblashini aytgan edi.

Uning bosh prokurorlikka kelishi prokuratura tizimida ildiz otgan korrupsiyaga qarshi kurash bilan bog’liq, degan qarashlar bor.

Safar Bekjonga ko’ra, Yo’ldoshev ham shu tizimning odami, yirik miqdordagi korrupsiyada ayblanib tergovga tortilgan sobiq bosh prokuror Rashid Qodirov davrida uning o’rinbosari sifatida ishlagan.
https://www.amerikaovozi.com/a/uzbekistan-prosecutor-general/4967062.html“Yo’ldoshev bosh prokuror o’rinbosari bo’lgan paytda prokuratura yoppasiga poraxo’r bo’lgan. Hozir uning boshlig’i (Rashid Qodirov) pora olgan, u esa pora olmagan, bu tizimga aloqasi yo'q bo’lib chiqyapti. Hozir prokuraturadagi hamma ayb Rashid Qodirovga ag’darilmoqda, qolganlar bundan chetda. Go’yo porani faqat uning o’zi olgan, pastdan olib, tepaga uzatmagan”, - deydi Safar Bekjon.

Konstitutsiyaga muvofiq O’zbekiston bosh prokurorini tayinlash va ishdan olish mamlakat prezidenti vakolatiga kiradi.

вторник, 18 июня 2019 г.

Swiss Attorney General Michael Lauber by Parliament.


An open letter to the Swiss Parliament

Request to the Swiss Parliament to launch an investigation of the Swiss Attorney General Michael Lauber’s performance. 

In December 2013, ancient valuable objects belonging to the Uzbek nation were found in the villa of Gulnara Karimova, the eldest daughter of the late Uzbek dictator Islam Karimov, in Geneva. These unique and masterly works of art are objects of cultural heritage, and they belong to the Uzbek people. Furthermore, the act of taking cultural properties away without obtaining proper export certificates of the Uzbek Ministry of Culture was a case of international smuggling punishable by law. Nevertheless, Mr. Attorney General has been sweeping this flagrant violation of the law under the rug. We know that Mr. Attorney General Michael Lauber and his deputy Patrick Leman had visited Uzbekistan. During their visit, they met senior officials of the General Prosecutor’s Office of Uzbekistan. Mr. Lauber eliminated the revealed documents about the involvement of the highest-ranking Uzbek officials in corrupt practices, and he terminated the investigation. The investigation and prosecution in connection with corruption and stolen billions are a matter of international scrutiny. We [the Uzbek public] are wondering about the location of the valuable objects of cultural heritage, which were smuggled from the museums of Uzbekistan [by Gulnara Karimova and her accomplices] to Geneva. I request Swiss police, international affairs and investigative agencies to immediately disclose the information about the location of the valuable objects (which are part of national wealth of Uzbekistan) that were found in the villa of Gulnara Karimova. 

I, Safar Bekjon, supplied the Swiss police and the law enforcement and investigative agencies with documented video and photo materials relating to the valuable objects found in the villa of Gulnara Karimova. 

I then had been involved in the investigation in Geneva conducted by the Prosecutor General’s Office of Switzerland. We would like to know why the Swiss Attorney General Michael Lauber and his deputy Patrick Leman have been sweeping this matter (investigation into the location of the valuable objects) under the rug. Where are the works of art? During his visit to Uzbekistan, Mr. Lauber did not discuss the issue of investigating the case of international smuggling, and this omission makes us accuse him and his colleague of being accomplices [of the Uzbek officials] in committing and covering up criminal acts. We demand that the Swiss Parliament initiate investigation of Swiss Attorney General Michael Lauber’s performance or lack of performance regarding the case of smuggling of Uzbek valuable objects. I demand the Swiss authorities to immediately disclose the information about the national wealth of Uzbekistan, which were found in the villa of Gulnara Karimova! 

Safar Bekcon. 30.04. 2019 Lausanne




Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...