вторник, 25 августа 2015 г.

Чууууст режим.





Uzdemfundsuisse bundan 2 yil oldin kimlarning kancha puli muzlatilgani hakida yozgandi. Ammo "ozbek" jurnalistlari bu malumotlarni kaerdan oldigiz, bu ishlar kanday olib borilmokda deb soramadi. Nimaga? Malumotlar togri ekanligini bilishadi-diyu, ammo Safar Bekjon, Uzdemfundsuisse degan sozlarga allergiyasi bor bu "ozbek" jurnalistlarining. Ular sevgan liderlari bunaka ishlar kilolmaydida. Hamma balo oshanda. Ozbekistonda matbuot erkinligi bolmaganidan manashu bashanglar foydalanayapdilar.
25.08.2015







 
                                                 Чууууст режим.



"Пресс-секретарь швейцарской Генеральной прокуратуры Жаннет Балмер (Jeannette Balmer), отвечая на запрос Uznews.net, сообщила, что не располагает данными об аресте в Швейцарии Шарифа Иноятова. “


     Олдинига ўзбек журналистикаси жумладан “Uznews” чилар, ҳакида. Ўзбекистон ҳакида ёзилган мақола ёки тадқиқот ҳурматга сазовор бўлиши учун албатда ингилизча ёки русча бўлиши керак деган қараш Uznews -да, ҳукумрон. Буни синаш учун мен татқиқот қилдим. Олдинига ўзбекча мақолани буларга жўнатдим.

Эълон қилишмади.

Ҳудду шу мақолани ингилизча варянтини бошқа муаллиф номидан арзимас бир Веб саҳифада эълон қилдирдим. Саҳифа ингилизча бўлганидан дарров диққатга сазавор бўлди.

Uznews ва бошқа ўзбекча маътбуот дарров шарҳлар билан эълон қилди.

Демак мен берган маьлумотлар қийматли.

Лекин...исмимни мақола тагида бўлишига қарши аллергияси бор баъзи "журналистларнинг".

Мана энди асоссий масала Гулнора Каримованинг Шариф Инаятовнинг Швейцаряда "утириб" чиққанлигини тасдиқлаб эълон қилинган маьлумот ҳақида. Бу ҳабарни мен анча олдин "Чууууст, гугуша"


4th July, Safar Bekjon.



"-Гугуша ва Папашасининг бу ерга яширган битигача мусодара қила оладиган савиядаги одамлардан биттасининг соясини кўрсатгандик. Иккита генрал бу ердаги ҳисоб раками ва ичидаглардан айрилди." деб эълон килгандим.

Мақола Узбекистон Миллий Ҳавфсизлик Ҳизмати ва Ички ишлар вазирлигига қарши Европада каррупцияга қарши курашаяпган дўстлардан чиққан "инфо"га , асосланганди.

Иккита узбек генраллари иккала ташкилотнинг бошида турган одамлар эканлиги кундай очик-ойдин нарсадир.

Мен жирналист эмасман.

Мен сиёсатчиман ва сиёсий рахбарларга қарши сиёсий айбловларга илова сифатида коррупция "инфо"лардан фойдаланаман.

Гулнора Каримова Иноятовнинг ўғлини Швейцарияда қамалгани ҳақидаги маьлумотини эълон қилгани диққатга сазавор.

Иккита ўзбек генралнинг Швейцарядаги бор йўғидан кандай айрилгани сўраб суриштирадиган журналист топилмади бу эса ачинарли холат...

Биринчи генрални Иноятов!.

Иккинчи генрал-чи, у ким?

Собик вазир Алматов жаноблари хам шимирдиксиз колганлардан.

Гулнора,  Иноятовниг қамалган ўғлининг исмини берган.

Нима учун? ...

Чунки Гулнора билади-ки Инoятовлар биз учун Инoятов.

Улар Швейцарияда чўнтагида қанча ҳил исм -фамиляли, паспорт олиб юришлари ўзларига аён халос.

"Так что" Швейцария бош прокурорига Шариф Инаятов исмли ўзбекни суруштириш фақатгина ўзбек журналистининг кашфиётдир.

Айтгандай Швейцарияда Гулнора, Лола-Тиллаева оқибатида  салкам 700 яқин ҳисоб рақами шубҳа остига  олинган. Ўзбекистон ҳукуматининг барча пағоналаридаги кишилар шубҳа остига олинган.

Швейцарияда 2012 йил 1 январдан кучга кирган қонунларга кўра шубҳаланилган ҳисоб рақамларига пул келиб тушиши мумкин, аммо чиқиб кетолмайди.

Ўзбекистон мулозимларининг итиям-битиям дипломатик паспорт олишган. Швейцарияда уларга ҳисоб раками очиб бериш билан шуғулланадиганлар билишади-ки, бу “ лох” ўзбеклер абадий дипломат қолавермайдилар. Дипломатик мақом билан банкаларда очилган "киралик цейфлар" дипломатик мақомлар тугаганидан кейин текширилиши мумкин.

Швейцария прокуратураси истаган пайтида цейфда сақланаётган пулларнинг ва жаҳиротларнинг қандай йўл билан топилгани ҳақида қонуний ҳужжат талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.

Ўзбекистонликларга оид дейилаяпган Швейцариядаги бу ҳисоб рақамларининг кўпчилигига жиноий иш хам очилиши мумкин...

Бу дегани пуллар кетди, эгалари юз йилда ҳам ололмайди деганидир.

Бошқа масала Гулнора ва Лоланинг Швейцариядаги қасрлари ҳакида.

Бу “виллалар” тайёр қурилгандан кейин сотиб олинмаган.

Вилла қуриладиган қуруқ ер сотиб олинган.

Вилла проектлари тасдиқланиб лойиҳа асосида қурилган.

Проектда курсатилган ер ости етажларда проектда кўрсатилмаган хоналар илова тарзида қурилганлиги менга маьлум.

Дипломатик мақомидан фойдаланган опа -сингиллар ,чемаданларда нималар ташишганни спутникдан тақиб қилинган бўлса ажаб эмас.

Швейцарияда бу вилларни тинтув қилинганлиги ҳақида маьлумотлар бор. Шевадцарияда Гулнора сабабли бошланган текшир -текширлар , "қизгинага"нинг, бутун бошли режимнинг нафратини бошига ёпирилишига сабаб буляпди.

Булар аслида пишиб етилган ҳо эртага, ҳо бугун Гулнорасиз ҳам бўладиган мусодара кампаниясинингбир бўлаги эди ҳолос.

Бунинг сабабларини анчадан бери бизга келган инфолардан ўргангандик.

Дунё давлатларидаги банкаларда (асосий кисми Швейцария) 200 миллиард $ атрофида “ўзбек коррупцион” пулларининг айлниш ҳаракати кузатилган.

Каримовлар салтанатининг қулаши билан бу пуллар ҳакида ҳалкаро майдонда талон-тарожлик бошланади.

Ҳамма давлатлар бу маблагга эгалик килиш учун курашишади.

Эгаларига шимидирик ҳам берилмайди.

Ҳатто ҳалкаро трибуналларда жиноий ишлар очилиб музлатилган пуллар, кочиб юрган эгалари ҳакида эълонлар чикади.

Нима килмок керак?...

Нафакат кишилар ҳатто ҳалклар тақдирига таҳдит қиладиган бу маьлумотларни билиш мен учун иккинчи даражали масала эди.

Асосийси эса бу масалани Ўзбекистон учун фойдали ечимининг каердалигини билишдир.

Буни эса айтмайман.

Чууууст режим...



Сафар Бекжон



Uzdemfundsuisse.


03.12.2013
Lausanne


вторник, 18 августа 2015 г.

Uzdemfundsuisse ахборот маркази.




"АҚШ терговчилари Гулноранинг миллиард доллари ва Женевадаги вилласини ҳибсга олмоқчи.

Гулнора Каримова дуёнинг энг йирик телеком ширкатлари сирасидаги TeliaSonera, Vimpelcom ва МТСдан Ўзбекистонда бизнес олиб бориш имконияти эвазига йиллар давомида пора сифатида камида 1 миллиард АҚШ доллари олган...."

Матбуот сарлавхаларидан.



Uzdemfundsuisse    Швейцаряда олиб борилаётган терговда катнашди ва протаколларга "Гулнора Каримова ва шериклари тамонидан Узбек халкидан угирланган бойликлар" хукукий терминалогясини ишлатишни талаб килди. Бу инобатга олинди ва музлатилган "бойликлар Узбек халки фойдасига кайтарилиши керак"- деган жумла протаколга киритилди.  Бу хакда  матбуотга бир неча марта баёнот билан мурожат килинди.

Uzdemfundsuisse  Гулнора Каримова ва шeриклари ташкил килган пора олиш схемаси оркали телеком ширкатлари Узбекистонлик мобил алока фойдаланувчиларини муттасил талон килишган. 
 Телеком ширкатлари берилган пораларни коплаш учун дунёдаги энг киммат хизмат прескуратлари чикаришган ва мобил уялари булган узбекистонлик фойдаланувчиларидан ортиги билан кайтариб олганлар. 
  Узбекистонда фаолият курсатган уяли телефон ширкатларидан биронтаси зарар курганликларини эшитмадик. Kайтанга энг даромадли иш килган давлатлари узбекистон эканликларини узлари айтиб келишганди. 
 Телеком ширкатлари Каримова хонимга Узбек халкидан пул йигиб беривчи,  воситачиси сифатида Гулнора Kаримова билан биргаликда жиноий жавобгарликга тортилишларии керак. Бутун даромадлар,  халкдан алдов йули оркали пул йигувчи,  уюшган жиноий гурухning даромади деб каралиши керак. Даромадлар Узбекистон халкига кайтарилиши керак.

   Uzdemfundsuisse ,  олдинига уз ишонарли маънбалари оркали Гулнаро Каримова ва унинг тудаси узлаштирган халк бойликларини каерларда жойлаштирилганлигини аниклади. Кейин Villa Gulnora  сиёсий акциясини утказди. 
 Хазинанинг бир кисми жойлашган Villadagi  цейфларда турган накд пуллар ва жавохиротларни кимларга ва каерга кетганлигини аниклашни талаб килди. Бум-буш турган бу сейфлар расмлари Ислом Каримовга жунатилди. Каримова ва жиноий гурухи Узбекистон Миллий Банки хазинасидан угирлаган бу бойликлар хакидаги маълумотларни яширганлиги учун банк раиси Муллажанов ишдан олинди. Аммо гарб давлатларидаги, Дубайдаги мулклар аллакачон таксимланди. Узбекистон хокимиятидагилар узлари умарган бойликларини куткариб колиш илинжида бу талонга карши хеч нима килмадилар.
  Билсинлар-ки уларнинг умарган  бойликларини хам,  каерда ва канча эканлигин керакли ташкилотлар аниклаб уз  "чораларини" куриб куйишган. 

Uzdemfundsuisse  Узбек халкига оид барча бойликлар хакидаги жуда куплаб маьлумотларни матбуотга бермагани  тугри иш эканганлиги исботланди.
  

Uzdemfundsuisse  ахборот маркази.

18.08.2015         Lausanne.

вторник, 4 августа 2015 г.

Адолат - Иймоннинг дини, миллати булмайди.



Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд Франциядаги таътилини қисқа қилиб,  Марокашга 1000 нафар хизматчисининг ярмини олиб кетган.
(Матбуотдан) 


    Уз давлатчилик асосларини Исломий-Шариаат билан бошкариладиган давлат рахбарларини путлашган кофирлар дейиш мумкин. Исроф, харом ва путлашиш (бутпарастлик) оддий холатга айланган. Хатто Саудиялик оддий бой Aраблар хам уз кул-аёкларини уптиришни одат тусига киритганлар. 
Мен 18 йилдир Швейцаряда яшаяпман. Юзларча Aраб подшохлари, бойлари, шайхларининг ноинсоний харакатларига гувох булганман. Оддий Aраб ишчи сифатида келиши мумкин. Мумин-мусилмон ва инсоф диёнатли яшай бошлаганини кузатдим. Аммо канчалик бойиб борса ушанчалик тубанлаша бошлайди. Салом берсанг алик олмайдиган,  кибр тула путга айланади куяди. Мен бу нарсаларни куриб барча Aраблар шундай демокчи эмасман. Орасида яхши инсонлар хам бор. Аммо умумлиллий минталететидаги, бойиган сари путлашиш иллати конларига  синган холат эканлиги ургандим. Саудия подшохи Маккадаги мукаддас маконлар устидан ахлат туктиришнинг замонавий йулини топган. Масжид-ул-Харам устида 111 каватли Zamzam Towers отелини курдирди.
-Каба отелдан караганда чумоли уясичалик куриниши мумкин. Отел тувалетига кирганигизда Кабанинг устига харомигизни тукишигиз мумкин. Чунки Каба шундоккига аёгигиз остида куринади. Уч туртта хотиндан биронтаси у ёk буёгини кимирлатиб куйса Кабанинг шундоккина устидаги ликс отелнинг люкс ётокхонасида люкс жимо килилишигиз мумкин.....
Хажга ёки Умрага борганлар Кабанинг мукаддаслиги колиб, куз камаштираиган бойлик тимсоллари соясида колишади. Хажнинг мукаддаслиги дабдабали бинолар соясида колиб кетиши учун хамма шароит яратилган. Исроф ва бидъат Кабани босган. Миллионларча мусилмонлар бутун Ислом дунёси учун садака ва фитра сифатида бериб кетадиган пуллар Саудия Подшохи ва бачабоз, гомик, нашабоз оиласи тарафидан исрофга айлантирилмокда. Миллионларча мусилмон Ирокда Сурияда, Фаластинда, Туркистонда очлик ва сафолатда экан Исломиятнинг мукаддас марказларини кулга киритган бу оила ва анойилари майишатлар ичида яшамокда. Дубайи, Кувайт, Катар.... Aраб давлатларидаги ахвол бундан хам баттар. Бу давлатлардаги бойликларни бошкараётганлар Инглиз, Амерекалик, Европаликлардир. Хатто оддий инженерларни хам иложи борича ушлардан олишади. Ойига бир неча миллион $ маош оладиган Гарблик Иш Бошкарувчилар борлигини биламан. Биттаси минггга, мингтаси туманга деган макол бор. Аллох кавмларни жазолар экан хулу-курук баробар ёнадиган килади албатда. Чунки олдигизда исроф, бидъат, путлашиш борлигини била туриб жим турганлигингиз учун хам умум жазога лойиксиз. Албатда хар миллат ичида яхшилар бор. Аммо улар сафи кундан-кунга озаймокда. 
Золимларга карши курашаётганлар хар доим озчиликдалар. Бир кун зулм чекинади. Аммо бизга шундай мерос ташлаб кетади-ки , бу мерос на золимлар ва нада олимлар. Инсонлар бойиган сари путлашаяпган ва мазлумлар йуксилликдан улиб кетмаслик учун путларга хизмат килаётган даврдамиз. Уртада сарсон булган эса, иймондир. Адолат - Иймоннинг дини, миллати булмайди. Адолатли тузум ва инсон барча диндан ва тузумдан устундир. 
Давлат номи Исломий ва шаърият билан бошкарилаётганлиги адолат ва иймоннинг кафолати эмас. Зулум асосида бошкарилаётган  давлатлардан кочаётганлар Исломий адолат тикладик деб даво килаётган давлатларга кочишмайди. Гарбнинг демократясидан фойдаланлишга харакат килишади. Аммо Арабларни, ёки факат номигина исломий булган давлатларни танкид килганларни муртад дейишади. Гумон иймондан айиради. Куръонда энг куп ишлатилган суз гумон килиш, шубха килиш хакидадир......

Ёзувчи
Сафар Бекжон.
04.08.2015

Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...