четверг, 27 сентября 2018 г.

Марсия!






Марсия!
Елга елкан тутиб, хаёл уммониида сохил излади,
Эл огзида гийбат шароби, хак хайкирди, бузлади.
Яшади сарсори, дарвишлар мисоли ,дали-девона,
Аллохга етишган инсонга, мазори жаннат-кашона.

Сафар Бекжон.



27.09.2018
Женева.

вторник, 25 сентября 2018 г.

“Ассалому-алайкум, дорнинг оғочи”.

Устоз Рауф Парфи хар шоир “Ассалому-алайкум, дорнинг оғочи”. сатрини хеч булмаса бир марта ижодида ишлатсин ва шунга лойик булсин дегандилар.


Мен эса чарчадим…
Чарчадим она, мен чарчадим она,
Умр салтанати чатнади, синди.
Даҳшат бостирар сўнгсиз ва сўнгсиз,
Умрим уммонида тўлқинлар тинди.
Она, чарчадим бу ёлғон дунёнинг,
Кетгим келади рост тамонига.
Қайғу денгизида чўксам чўкибман,
Асло осилмайман чўп-самонига.
Ўтиб бўлди, она, ўттиз уч баҳор,
Уларнинг гуллари занглади сўлди.
Замона зўрники, шоҳлар қасридан,
Оққан қонга умрим жомлари тўлди.
Остонада турар фармони-олий,
Қўлида қиличи, бошида тожи.
Мен эса чарчадим, хўп, хайр энди,
“Ассалому-алайкум, дорнинг оғочи”.
(Қарши қамоқхонаси, 1994 йил).

Safar Bekjon.

понедельник, 24 сентября 2018 г.

Рауф Парфи устозимиз.

1991 февралида устоз диктатура хакида гапирмокда.
Туркистон йулимиз,
Турон унвонимиз.
Ислом иймонимиз.
Адолат пасбонимиз.
Рауф Парфи устозимиз.



среда, 5 сентября 2018 г.

Xалкаро финанс мафяси






Каримовлар оиласига оид жиноий ишларда тергов сири дeб, бизга барча хакикатларни айтишга имкон булмаганди.
Стахолмда (Шведция) булаётган махкамага Швейцаря Бош Прокуратураси тамонидан тагдим килинган баъзи маьлумотлар мен учун янгилик эмас эди.
Стахолмда булаётган махкаманинг илк кундаги йуналиши узбек халкининг фойдасига бошланмади.
Гулнора Каримованинг йигган бойликлари телеком ширкатларининг пораси эвазига тупланганлиги исбот kилинмокчи.
Махкама шундай якун топса Узбекистон халкининг бир нача миллард $ бойлиги кайтарилмайди.
Гарб давлатлари учун бу микдордаги пул урмонда пашшадай катталикдадир.
Мен бу пашшанинг узбек халки учун филдай катта кучга эга эканлигини биламан.
Дунёни бошкараётган халкаро финанс мафясига кучим этмайди.
Усталик "Kаримовлар тузимига" махолифмиз деганлар, узбеклар тамонида эмас.
Вокеликни узгартира олмасамда келажак авлодларимиз учун билганларимни айтишга бошлайман.
Видео сухбаt.

вторник, 4 сентября 2018 г.

Бу микдордаги пул урмонда пашшадай катталикдадир


Бу микдордаги пул урмонда пашшадай катталикдадир

      Каримовлар оиласига оид жиноий ишларда тергов сири дeб, бизга барча хакикатларни айтишга имкон булмаганди. Шведция булаётган махкамага Швейцаря Бош Прокуратураси тамонидан тагдим килинган баъзи маьлумотлар мен учун янгилик эмас эди.
Стахолмда булаётган махкаманинг илк кундаги йуналиши узбек халкининг фойдасига бошланмади.
Гулнора Каримованинг йигган бойликлари телеком ширкатларининг пораси эвазига тупланганлиги исбот kилинмокчи.
Махкама шундай якун топса Узбекистон халкининг бир нача миллард $ бойлиги кайтарилмайди.
Гарб давлатлари учун бу микдордаги пул урмонда пашшадай катталикдадир.
Мен бу пашшанинг узбек халки учун филдай катта кучга эга эканлигини биламан.
Дунёни бошкараётган халкаро финанс мафясига кучим этмайди.
Усталик "Kаримовлар тузимига" махолифмиз деганлар, узбеклар тамонида эмас.
Вокеликни узгартира олмасамда келажак авлодларимиз учун билганларимни айтишга бошлайман.
Видео сухбатларимни кузатиб боринг!

понедельник, 3 сентября 2018 г.

Сурияда уриш 99% тугади. У эрдаги узбеклар каерда?






Сурияда уриш 99% тугади.
У эрдаги узбеклар каерда?

Сурияда жиходий харакатлар бошланиши олдидан Каримовдан кочаётган диндор узбекларга Ражаб Эрдоган бошпана бера бошлаганди.
Эрдоган хеч качон инсонпарварлик , умматчилик юзасидан узбекларга имомлик килмаётганини билардим. 
Мени Туркияга киритмаса хам , дустларим оркали узбеклар масласи аникладим.
Харбий генераллар ичида Туркчи, Туранчи дустларимиз этарли. Уларнинг менга берган маьлумотларига асосланиб баёнор таркатдим.
Бу баёнотим интернетда турибди.
Куп утмадан узбекларни Суриядаги Гарб+Исроил ва Россия ташкил килган сохта халифалик уришига жуната бошлади. ..................
Сурияда уриш 99% тугади.
У эрдаги узбеклар каерда?
Бу хакда бир неча ой олдин баёнoт бердим.
Ражаб Эрдоган Усмонли ва жумхурят даврларидаги энг хоин ва гаддор одамдир.
Шу кунларда Узбекистонда булаётган исломий куз карашдаги кишиларнинг кама-камаларида унинг кандай роли бор?
Бу хакда жонли ёйинда гапираман.

Зулум билан булмас обод уйинг!


                                       Зулум билан булмас обод уйинг!   

 Узбекистон ментлари, келажакда узларини осадиган фирка етиштиришга давом этмокда. 
 Зулум билан булмас обод уйинг! 
 Зулматга учрагай богбон-ну, гулинг.

 Виртуал оламда содир булаётган оммавий жунбуш ватанимиз келажагига болта уришдан бошка нарсага ярамайди. Мазлумларнинг хаклилиги иккинчи масаладир. Асосий масала хокимият кучини купол ишлатиб инсонларни мазлумга айлатиришлик, ахмокларнинг ишидир. 
Узбекистон Ички ишлар вазирлиги диний гоялар масласини куч билан хал кила олмайди ва бундан кейин хам куркитиб , зулум килиб хал килолмайди..
 Давлат имомлари иссикина уринларида утириб куч ишлатар тизимларга таяниб узлари хал кила олмайдиган ихтофий акидаларни айтган диндорларни каматитмокда. 
Муоммо шу ерда . 
 Давлат имомлари маошга ишлайди. Динимиздаги ихтилофли масалаларни кенг омма билан эркин шаклда мухокама килмайдилар. Идораларда ва сийкаcи чиккан Uzтv- дан туриб нутук укиб инсонларнинг фикрини узгартира олмайдилар. Динимиздаги 72 фирка ва масхаб ва тарикатларга карамай тарафсиз булиши керак буган дин идорасида Куръонга зид равишда фиркачилик, масхабчилик килмокда. Биронта имом Куръонда масхаб йук дея олмайди. 
Муминлар масжидга келганларида узларини хакикий диндордек килиб танитиш мода булмокда. 
 Самият камаймокда.
 Инсонларнинг шакли-шамойилига, караб иймон борми ёки йукликига карор беришмокда. 
Мачитларнинг имомлари еб туймас тамагирга айланган, пулсиз, совга-саломсиз туйга-маракага бормай куйишган. Софдил муминларнинг хисобидан ортирган бойликлари билан узларини куз-куз килишмокда. Жомелар эса уларнинг кулидаги ишхона, идора, мулк сифатида куринмокда. 
 Масжидлардаги укиладиган ваазларда давлатдаги адолатсизлик, порахурлик, зулум хакида лом-лим дейилмайди. 
Чорасизликдан эзилган муминлар нажот истаб бошка мавкеларга мурожат килишга давом этмокда. 
Ментлар ичида дин сохасини якиндан биладиган мутахасис кишилар йук. Хужраларда етишган блогерларни тергов килаётган терговчилар масаланинг мохиятини тушиниб етмаган. Давлат имомлари тарафидан ёзиб берилган хулосаларга кура жазолаш эса махкумларни мазлум инсонга айлантирмокда. 
Мазлумлар очик фиклари учун жазоланаяпганлики масаланинг ахамиятини оширмокда. 
Мен 30дан ортик давлатни айланиб, куриб ургандим. 
 Якин Шаркни кузатиб келмокдаман. 
 Турк тили иккинчи она тилим. 
 Мисрдаги Мурсий ислохатларини кузатдим;
 "-Аёллар банан, бодринг, сабзи сотиб олиши жинсий чакирик. 
Улган хотининг билан 18 соат ичида жинсий алока кила оласан...."- деганга ухшаган Куръонга зид фатволар ва конунлар кабул килди. 

Туркияда Ражап Эрдоган. 
170 миллард $ ташки карзни 600 миллиард$ чикарди. 
Туркиядаги 78% мол мулк чет элликларга сотилди. 
Келажакда масхаблар орасида уриш чикиш эхтимоли гапирилмокда. 

Мутадил ислом ва салафийларни ичидан танийман. 
 Уларнинг максадларини уз огизларидан эшитганман.
 Уларнинг йулидан юрмаганим учун Гарб матбуоти, ташкилотлари мени унитиб юборишган. 
 Чунки мен олдиндан айтмокдаман. Хижоб, сакол, мактаб..... бу одамлар учун бахона. Сунгра уларнинг максадлари Куръондаги адолат ва тенглик эмас. Emaвiy халифаларининг уйдурма динидир. 
 Исломни 72 га булиб ташлаганлардан нажот келмайди. 
Булар Узбекистонда катта кучга эгалар-ми? 
Шонли,  шавкатли ментларимиз омон булишса, давлат муллалари хам улар оркасига беркинишга давом этишса салафийлик кузги кузикориндай купаяверади. 
 Халкнинг ичида, шуурида йигилган ментларга, хукуматга карши нафратини бир кунмас бир куни кучага олиб чикишади. 
 Адолатли тузум , хак-хукук йук бизда... 
Бунинг тугатилиш вакти келади. 
Мазлумлар халк севган лидерга айланиш етимоли хар доим кучли. 
 Мен демократияни кучириб нуcxасини, Узбекистонга олиб келайлик демайман. Адолатли тузум коидаларини дунёвий хамда Куръоний кадриятлар мутаносиблигини урнатиш кийин иш эмас. 

Каримовнинг адолатсиз тузими миллионларча мазлум яратди.
 Портал очиб бу мазлумларни шикояти кабул килинди. Исломий фиркалардаги шикоятлар хал килинмади, зулум давом этмокда. 
Гарб дунёси, Россия, Эрон, Саудия..... каби уриш даллолари бир кунмас бир кун бу мазлумларни сиёсий уйинларга дохил килади. 

 Бизнинг ДХХ, ИИВ каби ташкилотларда ишлайдиган галварслар еса халкаро даллолларга "махсулот" етиштиришга давом этмокда.
 Мен узбекларнинг саводлилиги, (интилект ) мушохада савияси Якин Шарк инсонларидан устун деб биламан.
 Уларни хар доим куриб шу хулосага келганман. 
 Узбеклар генeтикасида жохилият диндорлиги йук. 
 Хатто Ибни Кутайбага карши уришган Туркистонликлар элчи жунатиб айтишган: 

"-Сен бизга Исломни бер ва кайтиб кет.
 Биз зотан битта Тангрига сигинамиз. 
Урнига Аллох ва Исломни кабул килдик. 
 Сен уришсиз, истилосиз кет мамлакатимиздан "- дейишган. 

 Ички ишлар, махфий хизмат.... исломдаги ихтилофий бахсларни зулум билан хал килишни тухтатишсин! 
Текинтамок давлат муллари мактабма-мактаб, махаллама- махалла, уйма-уй, юриб халкни узига эргаштира олсинлар. 
Жомеларда утириволиб шарманда булмасинлар. 
Muawiya , Ibni Emawiy хурофотидан чекиниб, Куръонга юз тутсунлар. 


 Сафар Бекжон

воскресенье, 2 сентября 2018 г.

зулумга асосланган тузумлар





Турк дунёсида зулумга асосланган тузумлар,
истилочилар фаркли булиши мумкин.
Лекин кийнок усуллари бир хил!
Шафкатсизлик окибатида хакикатни бошка жойлардан излаш
бошланади.
Тинч йул билан хакикатга эришиш мумкин эмас.
Охир окибат кулимизга курол берадиган Gon.... амакилар,
саколли саллалилар, буюк рус халки..... топилади.
Олдинига курол сотишади.
Кейин вайрона айланган мамлакатимиз бозорларида игнадан ингача сота бошлашади.
Тилида демократия, илимли ислом, адолат, хукук.....
Дилида иктисодий ишгол остида ушлаш.
 Билим эгалари уз  мамлакатларини тарк етишларини ихтиёрий
 равишда ташкил килишшади...
Хуллас биз уз давлатимизни бошкариш урнига Гарб бозорига айлантирамиз,

илимли инсонларимизни  уларга жунатамиз.

суббота, 1 сентября 2018 г.

Куръоннинг 52та оятида Аллох буюрмокда!



















    Ислом узидан олдинги динлардаги бидъат ва хурофага, шаклбозликга асосланган дин бошкарувини инкор килди.
Кули ва Аллох уртасига кеч кимни,  дин хукумронларлигини  куймади; Тугридан тугри узига (Аллох, Худо Тангри, Яратган, Роб, Мавло...)га ибодат килишни Куръон оркали буюрди.
Куръонда масхаблар,  72 ислом фиркаси, тарикатлар, шайхлар хакида бирон оят йук.
Бугунги кунда масхаблардаги Шафоат кулувчилар руйхати Куръондан купрок сахифа булиб кетди.
Бу нима Исломми?
Бу Куърон рад килган жохилият давридир.
Миллонларча мумин кочиб уз шайхлари, имонлари сукаётган Гарбга келади. Гарбни кофир , динсиз, ахлоксиз....дейилишига жомелар, масжидлар, тарикат даргохларини тулдираётган муминлар аллакачон ишонмай куйишган. 
Мазхаблар орасидаги сунги куринмаётган уришлардаги барча куроллар Габрдан, Россиядан, Хитойдан келмокда. 
Текинга эмас, масхаблар шайхлари, лидерлари сотиб олишмокда-ки, бошка  муминлар тезрок улдирилсин!
Бу Куръонга зидлик эмасми?
Куръонга кура хар кандай киши калимаи шаходатни кабул килса муминдир. Унинг таквоси Аллох билан улар уртасида. Гунох ёки савобни бошкалари хал кила олмайди. Исломда орачи йук. 
Бугунги оммамий шаклда миялар ювилмокда. 
Гарб уз тарафдорини "буюк жуходчи, шайх, уламо.... орасига  аллакачон жойлаган. Исталган й уналишда уриш чикар олади.
Россия эса Ислом дунёсидаги сиёсий лидерларни уз химоясида тутиб турмокда. 
Битта Малайзияда, у хам булса Гарбдан узок, Исроилга тахдит булмагани учун ислом ва инсон эркинлигини битта жойга келтира олди.
Колган узларини Ислом давлати деган жойларда давлатчилик Куръонга асосланмаган.  Ислом дунёси Гарбга техникавий соханинг барча й уналишида карам холатда колмокда. Ислом дунёси инсон хукуклари, адолатли судлов, матбуот эркинлиги.... урната олмади. Муминлар илк имконлари булганида Гарбга (християн дунёсига) кучиб кетишни арзу килмокда. Нимага? Иктисодий сабабми? Бой мусилмонлар хам кочмокда-ку?
Бугун Узбекистонда кечаётган жараёнларга бир назар;
Араб дунёсини истило килган туркий кавмлар у ерда адолат урнатишни максад килишган.
Хоразмшохлар, Аюбийлар, Амир Темур, Усмонлилар Якин Шаркдаги адолатсизликга чек куйишган.
Бу улуг саркардаларнинг  ва динимиздаги хурофатларга карши  уриш килишган. Бирон бир махабнинг хукумрон булишига й ул куйишмаган.
Давлат хукуки, инсонларнинг-узаро хукукларини ажратиб адолатли тузум урната олишган. 
Амир Темурнинг бирон масхабдан эканлигини айтгани,  ёзганини биласизми?
Саройда хонимнинг коп-кора нинза булгани укидингизми? 
Усмонли Халифалари бирон марта хажга борганини биласизми?
Халифаликнинг мас хаби фалон мас хаб дедими?
Хуллас бугун,  оталаримиз адолат урнатиш  борган Якин Шаркдан бизга келаётган хурофот Куръондан устун куйилмокда.
16-17 асрлардан бошлаб хурофотлар карига кумилган Туркистон 19 асрда истило килинди. Душман каршисига чикадиган курол аслахаларимиз  йук эди. Мадрасалар  дунёвий илмлар душманлари этиштирмокда эди.
Бугун хам «-Кизларимиз укимасин. Эркак саколи булмаса одаммас....» . исломни шаклбозликдан иборат динга айлантиришмокда. 
Калбида иймон булмаган одамни, кирк марта хажга борса,  кунда 70 ракат намиз килса иймонли эканлигига кафил була олмайсиз.  Аёллларни юриган кора коплар, халтага айлантирсангиз-да калбидаги иймонни улчовини била олмайсиз! Таквоси буюк булган кгб мулларини яхши биламиз. такводор воизларнинг Гарб сиёсий максадларига хизмат килмокдалиги курмокдамиз. Биз хам инсонларимизни куринишдан такводор, маножон, саколли, аёлларимиз кора нинза килган билан давлатчилигимиз мустакил кила олмаймиз. Биз муминларнинг куринишини эмас, калбига адолатни кафолатлай олсак тарккий топамиз. Дунёда аклига кура яшаш амир килинган битта жонли бор. У хам булса одам авлодларидир.
Куръоннинг 52та оятида Аллох буюрмокда!
"Аклингизни ишлатинг!"

Ёзувчи
Сафар Бекжон.

Мустакиллик курашчилари хотирасига. (Анвар банк)







Мустакиллик курашчилари хотирасига.
(Анвар банк) 

Анвар акани 1989 йиллардан бошлаб танидим. 
Узбекистоннинг жуда куплаб танилган саънаткорлари миллий курашга купам ёрдам килишмаган. 
Олмахон Хаитова, Султонпашшо Удаевалар концертларида ва туйларда Бирлик ва  Эрк газеталарини таркатишга рози булишган. 
Анвар ака эса газета ва варакаларни босиш харажатларини хеч ким сурамаса хам узлари ёрдам сифатида таклиф килган нодир кишилардан бири эди.
 Котил Каримовнинг илк иши хакийкий мустакиллик учун курашган Ватанпарвар инсонини камай бошлади. 
Мен Туркияда амакиларим олдида яшаб юрган эдим. 
Хаммани ташлаб кочиб кетди дейишмасин деб Узбекистонга кайтиб келдим. 
Амаким Саид Олимхоннинг куёви Асадулла Урганжий билан Узбекистонга келдик. 
Давлатнинг турли рахбарлари билан учрашдик. 
Менга турли лавозмлар таклиф килишди. 
Мен мухолифатчиман дустларимни ташлаб куймайман дедим. 
Куп утмай камаб юборишди. 
1994 йил Шайхали 49 камокхонасида Анвар Тилланазаров (Анварбанк) курдим. 
Камокхона котиллари Алихайдар Кулимбетов  билан  Шерабод  Махмудовлар Ахмаджон Одилов, Самандар Куканов, Анвар банк Тилланазаров 
ва мендан тинмасдан пул талаб килишарди. 
Айникса Анвар аканинг жонидан туйдиришди. 
Пул берилмаган пайтларда гишт заводига чикариб ишлатишарди. 
Кунлардан бирида Анвар ака дардлашиб колди. 
Болаларимни Амирекада укитиш харажатлари учун бир микдоргина пулни четга куйганман. 
Колганини Узбекистонда сармоя сифатида Банкда турганди.
 Уни мусодара килишди. 
Хозир (1995 йил) оилам кариндошлардан карз олиб бу котилларга беришмокда. 
Качонгача?...
 Мен чарчадим, оиламни хам кийнаворишди.... 
1996 йилга келганида Анвар ака гишт заводида огир ишлардан касалманд холга келиб колди.  
 Уша йилнинг ёзида менга авфнома чикди. 
Твдан укиб беришганини куриб мени табриклади. 
Хеч кутилмаганда менга авфнома чикиши ва Ислом Каримов хам "ислохат" бошлагандай гапира бошлаши
 Шайхали 49 камокхонасидаги сиёсий махкумларда умид уйготганди. 
Шулардан биттаси Анвар Тилланазаров эди. 
Банк очиб, бойиб кетиб мухолиф фикрловчи инсонлар борлигидан хам бехабар бугунги огрилар тарихдан изсиз учиб кетишади. 
Агар бугун чинакам ислохат булаётган булса Анвар Тилланазаров иши кайта курилиши керак. 
Унинг халк учун курган банкасини талон килган шахслар жавобгарликга  тортилиши керак. 
Адолатнинг уликлар ёки тириклар учун деган конуни йук. 
Адолатни барча учун тенг асосда зудлик билан таминлаши керак булган давлатдир.
 Бу унинг лутфи эмас, азалий вазифасидир.

Сафар Бекжон.

23.03.2018.

Женева.

Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...