четверг, 30 ноября 2017 г.

Кийноклар фармони



Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев инсонларни қийноққа солиб олинган иқрорлик кўрсатмаларидан 
жиноят ишларида далил сифатида фойдаланишни тақиқлаган фармонни имзолади.

Фармондан келиб чикадиган хулоса;
Давлат рахбари чикарган  фармони билан такиклайдиган даражадаги кийноклар борлиги тан олинмокда.
Иккинчидан: шу пайтгача кийноклар остида тергов килиниб:  камокда нохакдан камалиб чикдим, хозир камокдаман, терговдаман ....
деган хар кандай Узбекистон ватандоши тергов органларига карши даво очиш хукуки тугилди.
Узбекистон жумхуряти Президенти мазкур  фармонни,  чикарганидан кейин хар кандай тергов, адвокат ва Инсон Хукуклари  химоячилари 
катнашмадан олиб борилиши мумкин эмас. 
Хозир терговда булган барча "гумонланувчи"лар, зудлик билан адвокатлари  учраштирилсин, кейинчалик улар билан  Инсон Хукуклари химоячилари 
 ва якинлари билан учраштириш ва кийнок бор йуклиги аниклаштириш керак..
Агар бу масалалардан биронтаси бажарилмаса бу фармон реклама учун чикарилган деб хисобланиши мумкин.

Умидворлик билан 1993-96 йиллар кийноклар остида камокда ушлаб турилган

 Сафар Бекжон.

     30.11.2017.     Швейцаря.

Aрмияни боқиш хусусий ширкати



Aрмияни боқиш хусусий ширкати

     Ўзбек армиясини боқишни хусусий ширкатларга топшириш фикрини таклиф килган гурухлар Мираброр Усмановга бориб такалади. 700 минг харбийга ошпазлик киладиган соха енг катта даромад келтиради. Ширкатлар даромад килиш учун хар кандай сифатсиз махсулотларни, ГДЕОси узгартирилган сабзавотларни, меваларни аскарлар менюсига критиш эхтимоли кучли. Хусусий ширкат даромад килиш учун коррупциялашган системадан харбий системага утиб кетадиган булса давлат тамоман чукади. Харбий соха уз-узини хам тинч даврда,  хамда уриш даврида таминотни таминлай оладиган  системага эга булиш мажбуряти бор. 
Бундан келиб чикиб харбий озик-овкат таминоти билан шугулланадиган хамсус билим юрти очилсин. 
У ерга бир паыйтда хам харбий машгулотдан утадиган хамда ошпазлик, озик-авкат кимёси билимлари ургатилсин. 
Харбий сохага  экиладиган ерлар берилсин. 
Чорвачилик майдонлари берилсин. 
Харбий сохага генитикаси yзгартирилмаган махсулотлар,  узлари тарафидан етиштириш мажбуряти юклансин. 
Харбий ош хоналарга ташкаридан киритиладиган махсулотларни кимёвий текширадиган лабараторялар берилсин. харбий кимёгарлар купайтирилсин.

Бу таклифлар нимага керак;
Ривожланган давлатларда инсон психикасини yзгартитиш оркали ташкаридан бошкариб туриш методи , халкларни бошкариш методигача бориб этди.  100мингларча инсонни озик авкат оркали ошказонига жунатиладиган акилли протонлар спутниклардан бошкариш мумкинлиги исботланди. Бу маслани илмий тахлили бошка маколада айтилади. Аммо бугун таклиф килинган Ўзбек армиясини боқишни хусусий ширкатларга топшириш  масаласи чунтагидан бошка нарсани уйламайдиган Мираброр Усмановнинг хийласидан бошка нарса эмас.

Сафар Бекжон.

30.11.2017

Хурасон хиргойиси.





Фалакдан шикоят айлама дўстим,
Биз келдик фалак хайрона бўлди.
Инсонлик нафсига курбон айлаган,
Она ер кунба-кун  вайрона бўлди.


Элчилар йўллади йўлдан озганга,
Оятлар туширди, парвона бўлди.
Одам ўгли билмас бўлди кийматин,
Набобат, хайвонат девона б
ўлди.

Эй Одам ўгли, фалакга мехмонсан,
Мезбон шикояти хар жона бўлди.
Худонинг кахридир киёмат куни,
Келмадан бу йўла равона бўлди.




Сафар Бекжон Урганжий.                                             30.11.2014

вторник, 28 ноября 2017 г.

Rıza Sarraf, Özbekistan altinlari



                                                   Rıza Sarraf, Özbekistan altinlari


    Özbekistaning geçen sene vefat eten Cumhurbaşkanı Islam Kerimoning kızı Gulnara Kerimova altınları. Gulnara Kerimova 2004 yılında kendine aid olan "Zeromax” “United International Group” sirketlerining altın fabrikalerinde altın çıkartma işlerine başlamişdi. Dünya altın borsasında kvotasi olmayan bu altın ticareti Özbekistan Hukumatina bağlı deyildi. Bu nedenle yılda 20 ton altın uluslararası tıcaret izni olmayan şekilde piyasaya surulmekdeydi. 
 2004 yılında Rusya başkanı Vladimir Putin Moskva havalanında yakıt doldurmak için inen Gulnara Kerimovaya aid 8 ton aldın yüklü uçağı alıkoydu.
-Islam Kerimovdan kizining uluslararası suç isledigini ve mehkemeye çıkarmak istediğini soylemiş.
 Islam Kerimov 8 ton altını Putina verrir kızını kurtarır.
 2005 yılından songra Gulnara Kerimovaya aid altın fabrikası yıllık 20 ton altını Istambul uzarindan illegal  erlatı pazarina surmaye başlamisdi. O zaman Uzdemfundsuisse teskilati Türkiya Hukumatini bu meselede uyardi. 
Açıklama yapıldı. 2009 yılından başlayarak Rıza Sarraf adında İranlı birisining Özbekistan halkına aid olan,  çalınan altınları satışında rolü olduğunu yazmaya başladı.
 Özbekistanda yıllık 100 ton altıni devlet fabrikalari cikartilmakda. Bu altinlaring kime, ne zaman ve nakadar fiyata satıldığı bilinmemekde. Islam Kerimovlar ailesindan başka bu altınlar nerde olduğunu bilmemekde. Kerimov öldukden songraki yılda (2017) hazine açıklandı. 25 ton altın . Yılda 100 ton etrafında uratilan altın 26 senede ancak 25 tona "ulaşmış".

 İranlı Rıza Sarraf ABDning çoook önceden hazırlamış elemanıdır. Tek başına 100-lerce millardlik para,  altın... yonatamesdi. Özbekistan gibi diktatörlük memleketlerden çıkarılan, çalınan hazinaleri gereken erlere yonlandiran ekibing  "publik imag" elamanidir.

 Kılına dokunmaslar. Bu bilgileri benim ve yonatdigim Uzdemfundsuisse teşkilatı arhivlerinden bulursunuz.

 Biraking bizi, WikiLeaks , Paradise Papers ..... ciddiya almadılar. Ağzımızla bülbül yakalarsak ne fayda. Bulbullar her erde otmes. Yuvasında otar. 

 Uzdemfundsuisse başkanı.

 Sefer Bekcan


28.11.2017. Lozan

понедельник, 27 ноября 2017 г.

Туркистон мухторияти тузилган куннинг 100 йиллиги




Туркистон мухторияти тузилган куннинг 100 йиллиги


27 декабря исполнился 75 лет как Мустафо Чокаев, великий лидер Туркестана, стал мучеником.
Мустафа Чокаев вывел вопрос о национальной независимости Туркестана в международный уровень.
Выходец из аристократических семей, папа из казахской аристократии а мать из семьи Хивинского Хана, Мустафа был первым Туркестанцем который стал профессором в университете Сарбоны во Франции и заведующим кафедры этого университета. Публицист, который писал научные статьи и политические манифесты на французском, немецком и английском языке.
Первый международный профессор правовед, который через Лигу Нации (нынешний ООН) выдал правосудию Большевиков-Армян за преступления против человечества в Туркестанском Республике.
Человек который доказал что можно создать объединению государство Туркестан....
Он был Туркестанским тюрком.
Дай Бог каждому из нас стать почетным тюрком как он.
Давайте прочитаем сегодня молитву в честь него!
Да блогославит Аллах его. 
Сафар Бекжон.
27.12.2015. Lausanne, Switzerland
27 dekabr' kuni Turkiston davosining buyuk lideri Mustafa Chokaevning (Mұstafa Shoқajұly) shahid bulganligiga 75 yil tuldi.
Turkiston Muhtorijati hukumat rahbari Mustafa Chokay Turkiston milliy mustakillik masalasini halkaro maydonga olib chikkan kishilardan biridir.
Kelib chikishi ota tarafdan kazok aslzodalaridan va ona tarafidan Hiva honlari oilasidan bulgan Mustafo Chokay Franciyadagi Sarbone universitetida professor va kafedra mudiri bula olgan ilk Turkistonlik. Fransuz, nemis va ingliz tillarida ilmiy makolalar va siyosiy manofestolar chikargan noshir.
Millatlar Ligasi (hozirgi BMT) orkali Turkiston Muhtoriyatini tor-mor kilgan Bol'shevek- Armani tashnak kotillarini mahkamaga bergan halkaro hukuk professoridir.
Birlashgan Turkiston davlatchiligini tashkil kila olish mumkinligini isbotlagan shahsiyatlardan biri.....
U Turkistonlik turk edi.
Hammamizga uningdek sharafli Turk bula olish nasib kilgan bulsin.
Bugun u kishi uchun duo kilaylik.
Alloh rahmat kilgan bulsin.
Joyi Jannatdan bulsin Amin!
Safar Bekzhon.
27.12.2015. Lozan
27 декабрь куни Туркистон давосининг буюк лидери Мустафа Чокаевнинг (Мұстафа Шоқайұлы) шахид булганлигига 75 йил тулди.
Туркистон Мухторияти хукумат рахбари Мустафа Чокай Туркистон миллий мустакиллик масаласини халкаро майдонга олиб чиккан кишилардан биридир.
Келиб чикиши ота тарафдан казок аслзодаларидан ва она тарафидан Хива хонлари оиласидан булган Мустафо Чокай Франциядаги сарбоне университетида профессор ва кафедра мудири була олган илк Туркистонлик. Франсуз, немис ва инглиз тилларида илмий маколалар ва сиёсий манофестолар чикарган ношир.
Миллатлар Лигаси (хозирги БМТ) оркали Туркистон Мухториятини тор-мор килган большевек- Армани ташнaк котилларини махкамага берган халкаро хукук профессоридир.
Бирлашган Туркистон давлатчилигини ташкил кила олиш мумкинлигини исботлаган шахсиятлардан бири.....
У Туркистонлик турк эди.
Хаммамизга унингдек шарафли турк була олиш насиб килган булсин.
Бугун у киши учун дуо килайлик.
Аллох рахмат килган булсин.
Жойи жаннатдан булсин Амин!
Сафар Бекжон.

27.12.2015. Лозан

воскресенье, 19 ноября 2017 г.

Давлатчилик умумадолат хайриячиси эмас!



  Гарб дунёсида тугилиб, улгайиб ва шу жамият инсонлари орасида узини пуртлатиб юборганлар каердан пайдо булди?
Гарбда терор харакатларини амалга оширган кишиларнинг жоме ва масжидларга алокаси йуклиги аникланган. Купчилиги хатто диндор хам эмаслар. Бу шахсларининг шахсий хаётларида Гарбдан каттик зарба олганликлари хам аникланмаган. Оилалари ва якинлари хам мавжуд жамиятга карши курашаётган инсонлар эмаслар. Бир неча йил ва ойлар ичида бу шахслар узларини пуртлатиб юборадиган холатга келишганлиги аникланмаокда.
Худкушлик омилини келтириб чикарган холатлар тарихда кандай булганди?
Кимлар ва кандай гoялар учун худкушлик киладиган инсонлар тайёрланганди?
Киска ва лунда килиб изох килсак;
Дунёда илк пуртловчи моддани ижод килган Хитойликлардир. Душман орасида узини пуртлатган илк инсон хам Xитойликдир.
Харбийлар, худкушлар тайёрлашни жуда кадимдан бошлаган ташкилотланмадирлар.
Мусавийлар уз ватанларига кайтиш учун кураши мабойнида худкушлик килишни кахрамонлик хисоблашган.
Мусавий акидапарастлар хам худкушлар тайёрлашган.
Коммунизмчилар уз гоялари учун худкушлик килишган.
Гарб дунёсининг Араб давлатларини босиб ола бошлаганидан бери Исломда хам худкушлик курол сифатида пайдо булди.
   Замонавий технология ва тиббий воситаларнинг ривожланиши окибатида хар диндан, хар гоядан, хар миллатдан киска муддатда худкуш тайёрланиши мумкин. Бу восита, давлатларнинг махсус ташкилотлари тамонидан керакли деб топилиши мумкин. Давлатчиликга карши тахдит,  худди шу йуналишдан келаётгани аникланишинг узи кифоя. Махсус ташкилотлар душманнинг бериши мумкин булган зарарини, минимумлаштирилган шаклини узи амалга оширади. Бу билан керакли вактда душман пазитсиясига карши узи учун энг кулай пайтни танлайди ва зарба бериш, йук килиш.... воситаларини амалга оширади.
Тарихда ва бугунги кунда бундай вокеалар каерда ва кандай амалга оширилмокда эканлигини "давлатчилик" бошкарув сирларидан хабардор булганлар яхши билишади.
   Бугун дунёдаги сиёсий вазиятда давлатчиликни саклаб колиш Иймонга асосланмайди. Кимда-ким, мен иймонли хукумат рахбари буламан деса, ёлгон гапирган булади. Аммо халкнинг иймонли ва адолатни булишига карши курашмаслик, бу бошка масала албатда.

Омон булинглар.
Сафар Бекжон.


19.11.2015

пятница, 17 ноября 2017 г.

Hazina qaroqchilari.....








Золотовалютные резервы Узбекистана по состоянию на 1 ноября 2017 года достигли 26 миллиардов долларов, сообщил первый заместитель председателя Центробанка Тимур Ишметов.
Вопрос а том что где остылый золото? За 25 лет сколько тон золото должна было на резерве государство?! Узбекистан 1991-96 средний добыче золото 80 тон; 1996-2006 годах 90 тон золото, 2006-2016 годах средним 100 тон золото куда делось? Последний 15 лет
Шавкат Мирзиёев был Пример Министром Узбекистана. Он отвечал и знал что происходит резервом золотом Узбекистана. На эти вопросы мы ответили (Январь 20017) на видео розоблочение. Част Узбекский золотопродажa производилось через Швейцария. На этом вопросе я вызван на допросы Швейцарский Ген Прокуратуры.

четверг, 16 ноября 2017 г.

Ozodbek Bekjon Urganjiy


https://vimeo.com/168524609


Réalisation commune de Azadbek Bekchanov & Jeremy Novello





Oglimiz Ozodbek Bekjon Urganjiy 2015 chi yilda Lozan gimnazyasini bitiruv kechasi uchun ushbu filmning seranyosini yozgan. Gimyanyum bitiruvchilari Huquq va Iqtisod mutahasislari bolishadi. Lekin Ozodbek qino sinaryist va rejisyorlik sohasini tanladi. Bizning bosim qilishimizga qaramay Harvard va Tokiyo universitelariga taklifnomalarni rad qildi. Sevgan sohamda ishlashni hohlayman dedi. Ilk qisqa metrajli filimini sahifamga qoymoqdaman. Ushbu sohaning Ozbekistondagi mutahasislari va dostlarimiz fikirlarini eshitish niyatidamiz. Huzurli tamoshalar tilaymiz.   

https://vimeo.com/168524609

Safar Bekjon oilasi.
16.11.2017 Lozan

Кушхона эчкилари.







Тошкентда ИШИДга алоқадор деб ушланганлар сони 160дан ошди.  Маҳаллада яшовчи ташкилот фаоллари ҳибсга олинаётганларнинг рўйхатини тузмоқда. 

(Матбуотдан).



   Бу масалада изохга хожат йук.
Устоз Рауф Парфининг бизга гапириб берган хаётий бир хикоясини ёзмокчиман. 
Бир гурух ёзувчи ва шоирларни Янгийул гушт комбинатида ишчилар билан учрашув утказишга чакиришган. Рауф ака узлари  Янгийуллик булганлари учун бошка дустлардан олдинрок кушхонага келиб,  бахонада ичкаридаги иш жараёнини куриб куймокчи булганлар.
  Гушт комбинат рахбари шахсан узи Рауф акани айлантирган. Хаммаёкда суйилган хайвонлар ва булакларга булинаётганни куриб  тyрганларида  ишчилар орасида юрган эчкини куриб колади. Суйилишдан кочиб колган шекилли деб уйлаб турса; гушт комбинат директори эчкини олдига чакириб куй жигари бераётганмиш. Майда майда тугралган куй жигарларни паккос тушураётган серканинг "хизматларини" Рауф акага гапириб беришган. Суйишга келтирилган куйлар сурисини  комбинатнинг кураларига   беркитишаркан.   Гушт комбинат эчкисини улар орасига куйиб юборишаркан. Эчки маьлум муддатдан кейин тугри автоматик кассоб машинаси жойлашган тамонга кириб келаркан. Куйлар хам навбатга туриб секин-секин автомат кассоб машинага уз аёгидан осилиб кетаверишаркан. Агар орада узилиш булса эчки кайтадан сурининг орасида айланиб айланиб кайтадан кассобмашинага  караб оркасидан сурини эргаштириб кетаверармиш.  Хикояни тинглаган Рауф ака эчкига караб; 
 -Cен мен билган битта инсоннинг халк ичида килаётган ишни каларкансан. Бир кун вазифанг тугаб узингам аёгингдан осилиб кетган кунда,  бу ерга учрашувга келаман деганлар ва кушхонани тарк килганлар. 

Бугунги кунда ватанимизнинг хамма жойида урчиб кетган инсон киёфасидаги эчкилар конли жигар ейишга давом этмокдалар.


Омон булинглар.

Сафар Бекжон.

16.11.2015

пятница, 10 ноября 2017 г.

Odamlik va insonlik tashvishlari.







           Chakalok dinsiz tugilafi. Ota onasi unga ism din beradi. Alloh, Tangri, Hudo, Mavlo... ismlari Odam va Havoning jannatdan haydalgandsn keyingi ijodi. Yaratuvchi Odam genitikasiga ozini taniydigan kodlar koygan. Odam va Havo dunyoga jonatilgan ilk Paygambardir. Agar dunyoda ungacha inson yashamagan deyilsa, Odam kimga Paygambar kilib jonatildi? "Sen Odam bolmading"-degan ibora bor. Bu soz odam bolmagan insonlar hakida aytilgan. Bu insonlar odamdan oldin ham er yuzida yashamokda edilar. Maymunsifat yaratiklar huddi shu inson otaladidirlar. Odam er yuziga ularni Yaratganning buyruhi bilan Odamlik kilish uchun jonatildi. Hozir ham odam bololmagan milliarlarcha inson bor. Odam urugi bilan aralashmagan yani Odam bololmahan insonlar genida jannatdan haydalgan Odam va Havo bilan boglik genlar kuchli emas. Aktiv va Er yizida tabiat tasodiflari bilan yaratilganlar. Yani Darvin bu masalada ular uchun hsklidir. Ammo Jannatdan kelgan Odam va Havo Yaratuvchsini hech kanday din bolmasa ham taniydi. Unga itoat kiladi. Inson urugi esa tabiatda evrilish asosida paydo bolganligidan Odam avlodlarining oz Yaratuvchisini tushuntirish uchun Din orkali davat orkali maksadga yonsltmokchi bolmokda. Ammo inson genitikasi Odam genitikasi bilan boglanmasa faydasi yok. Yani Iymon dinlardan ustun bir odamiy sifatdir. Falon odam musilmon bolgani uchun Iymonli bolmaydi. Hech kanday dindan behabar odam oliyjanob kashfiyot kilsa u Iymonsiz hisoblanadimi? Hayotida biron yahshilik kilmagan bittasi umr boyi takvo kilsa Iymonlimi boladi? Odamiylik biron dinga boglik emas. Dinlar odamlarni emas insonlarni Yaratganga tobi kildirish vositasidir. Odam avlodi zotan Yaratganning borligini biladi. Bu fikirlarning tola kismi mening kitobimda isbotlab berilgan Bu kitob elon kilinmadi. Internetda elon kilish niyatim ham yok. Men bu hulosaga minglarcha kitob okib va barcha dinlar tarihini organgandan keyin etib keldim. Bu masalani boshkalar ham bilishi mumkon. Ammo jamiyatdagi dinlar hukumronligini va davlatlar karshi chikishini bilishganidan yozisjmaydi. Men fakat Yaratgandan korkamam. Va kunba kun uning oldiga yakin kolmokdaman.
Bu bahslashish uchun yozilmadi. Buni tushunadiganlar jim turishadi.
Omon bolinglar.


Safar Bekjon

среда, 8 ноября 2017 г.

Ozbekiston. "Paradise Papers".




"Süddeutsche Zeitung" gazetasi orqali tarkatilgan "Paradise Papers" hujjatlari haqida.

Ozbekistondagi korrupsiyaga, qarshi kurashayotgan Uzdemfundsuisse tashkiloti sifatida dunyo boylab soliq qochoqlarini fosh qiluvchi 13 million hujjatga munosibatimiz:
Oldiniga «Wikileaks» keyinchalik «Panama Papers» nomlari ostida huddi shunday millionlarcha hujjat elon qilingan edi. Bu galgi hujjatlar ham oldingilari kabi Garbning demokratik davlatlaridagi bir necha siyosatchilarning ishdan ketishi bilan yakunlanadi.
Yuzlarcha milliard $ lik, soliqlari gazinaga tölanmagan pulllar egalariga kolib ketadi.
Bu hujjatlar asos qilib olingan halqaro mahkama bolishi kerak edi.
Lekin dunyoda korrupsiyaga asoslangan iqtisod kundan kunga rivojlanmoqda.

Bugungi kunda elon qilingan "Paradise Papers" hujjatlarining barchasi bugungi kunda Germanyadagi gazetachilarning qolida bölib ularning soni 13 million dona bölib bu hujjatlarning barchasi Angilyada joylashgan bitta advoqatlik tashkiloti arhividan chiqarilgani aytilmoqda.

« Paradise Papers «  ishni Buyuk Britanya Qrolichasi Elisabeth 2 va uning ogli Shahzoda Charleni fosh qilishdan boshladi.
Angilya sarmoyasiga asoslangan dunyoning eng katta shirkatlari katta zarba olishdi.
Germanyada saqlanayotgan 13 millionlik fosh qiluvchi hujjat bitta advoqatlar guruhiga oid bolishi mumkin emasligini hammamiz bilamiz.
Angilyanining advoqatlari qanday qilib dunyoning 100 ortiq davlatda yashaydigan 10 mingdan zioyd boylarga va siyosatchilariga pul yuvish ishida yordam berganligi noaniq...

Angilyaning EU-dan chiqayotganligi Germaniyani hafa qilganligini bilamiz.
Bu ishning orqasida AQSH turganini ham bilamiz.
Oz davlatiga soliq berishdan qochgan Qrolicha va Shahzodaning odamlari EU patroni bolgan Germanya aytayotgan miqdordagi qarzlarni tolashdan boshqa choralari qolmaydi.

Endi bizning kalamushlarga keladigan bolsak;
Wikileaks, Panama Papers..... fosh bolgan Ozbekiston rahbarlari hali ham hokimiyat tepasida.
Gulnora Karimovani em qilishdi.
Uning ozbek halqidan omargan 5-6 milliard $ «Garbliklardan olingan pora miqdori» degan ayblovni qabul qilishdi.

Rossiya+Germanya hakerlari va Wikileaks halqaro maydonda shov-shuvli fosh qiluvchi faoliyatidan nisbatan koproq foydalandi.
Ammo keyingi fosh qiluvchi hujjatlar siyosiy natijalar bermadi.
Oz davlatini offshor jannatiga aylantirayotganlar kopaymoqda.
Biz gazetachilarning fosh qiluvchi hujjatlarini shubha ostiga olmaymiz. Bizni ijtimoiy-siyosiy natija qiziqtiradi. Maqsad va natijaning insonlar hayotiga qanday tasir qilganligini kuzatib bormoqdamiz.

Ozbekiston iqtisodini talon qilyotgan 90 ta oila haqidagi hujjatlarni nega elon qilmaysiz deyishmoqda?

1. siyosiy konjektur Ozbekiston dunyodagi muhim vokelik sifatida kun tartibiga emas.
Hujjatlar bir necha kun matbuotda yoritiladi va unitiladi.
2.Hujjatlarning orkasiida geyopolitik jihatdan katta tasirga ega bölgan bironta davlat turmas ekan elon qilishdan naf yöq.
3. Agar Ozbekistondan omarilgan 200 milliard $ bir qismini oziga olish, yoki muzlatib qoyish orqali sarmoyaga kiritishni qarori berilsa bu jarayon 50 yilga uzayishi mumkin.

Uzdemfundsuisse tarafsiz bir necha mutahasis bilan maslahatlashdi.
Hozircha elon qilish vaqti kelmagani aytildi.

Uzdemfundsuisse ahborat markazi.


08.11.2017 Geneva.

Фасли хазон ғазалхонлиги.






Қаламдек, тик турсайди шоиринг иймони,
Қиёмат хисобин бермас, бадан каламдони.

Эй зохид, кунда eтмиш ракот, қилсангда,
Намоз, зинакор ўтмишинг ўлур сухандони.

Олами тутса фиғони, булбули таснифчилар,
Улмағай авфинг сенинг, ўтди онинг имкони.

Шоири замон эрдинг, кимса қиёс ўлмағайди,
Валекун сиёсатдун, изладинг соф виждони.

Қолибсан ўрта йўлда, усталик ватансизсин,
Бу дунёда қурмушсун, жаннатий сарамжони.

Масихдек қилолмассaн баданла таркидунё,
Бир сиқим тупроқ ўлур, хок ўлур кибр кони.

Қилмишсанг яхшилиқлар, ки холуқ сабаб қилди,
Они хеч пеш қилма, ўлсангда олам султони.

Сафар Бекжон.


08.11.2015

суббота, 4 ноября 2017 г.

Миллий коммунистнинг фожеалари.



    Рус боскинчиларининг Туркистон малайларини кумсаш, уларни абадийлаштиришга харакат давом этмокда. 
Узбек халкининг пахта куллига айлантирганлар бошида турган Шароф Рашидовни кахрамонлаштириш Москов малайларининг максадиир. 
Пахта монокултураси окибатида Арол денгизи куриди. 
5 миллион инсон пицтисидлар окибатида ногирон булди. 
Рашидовгача Узбекистон факат 1,5 миллион гектар ерга пахта эккан. Рашидов бу ерлар микдорини 4,5 миллион гектарга чикарганди. Окибатда пцтисидлар, бутефослар, меркаптабуслар, ДДТ захарлари  оммавий ишлатилди. Узбекистон аёлларнинг 70% анимия касалига чалинди....  
Совет давридаги ривожланишни,  шахсларга боглаш дунёнинг эврилиш конунларини инкор килишдир. 
Атом синовларини, кимёвий куролларнинг синовлари бу шаслар рухсатисиз утказишмаган.
 Бу шахслар киёмат куни халкимиз котиллари сифатида жаханнамга жунатилади Иншаллох!





    Ўзбекистонга 24 йил бош комунистлик килган Шароф Рашидовни ўта ижобийлаштириш жараёни бошланган. Хотирашунослик яхшилик ва ёмонликни адолатли шаклда ёритгандагина кийматли булади. Ушбу маколанинг матбуот нус- хасида баъзи кишиларнинг исмлари берилмайди. Чунки Узбекистондаги тузим инсонларни шантаж килиш учун тарихда колиб кетган вокеалардан хам фойдаланмокда. Утмиш вокеалари хам,  кувгинга бахона килиниши мумкин.  Бу масалага фақат бир тарафлама ёндашиш орқали бугунги авлодларимиз онгига, коммунизм захри-қотил имунитетини тўлдиришмокдалар.
Таҳликали жараёнга тарафсиз ёндашадиган тарихчиларга эхтиёжимиз бор.
Мен тарихчи эмасман, аммо тарих саҳнасида муҳим рол ўйнаган кишилардан таълим олдим.
1960-70 йилларда менга мавжуд ўзбек жамиятини учга бўлиб танитишган.

Миллий коммунистлар...

Руслашган коммунистлар...

Ашаддий коммунистлар....

Миллий коммунистлар билан иш қилишимиз мумкин.
Уларнинг тавба килиш эҳтимоли бор дегандилар.

Миллий коммунистларнинг каттаси Шароф Рашидов эди.
Бобом Бекжон Бей Урганжий Шароф Рашидов билан учрашиб муҳим масалаларни келишиб олганини гапирган.
Рашидов ҳар гал Хоразмга келса бобом билан яккама-якка гаплашганини биламан.
Бобом Рашидов келадиган жойга богбон, ошпаз.... булиб ишга киргандилар.
Бизнинг оилага қўйилган “халк душмани” айблови олиб ташланишида Насриддинова билан Рашидовнинг хизмати борлиги айтилади.
Туркистонинг аслзода оилалари ё қатил килинган, ёки коммунистлаштирилган, ё-да, маънан синдирилгандилар.
Бобом Бекжон Бей Урганжийга сургун, узоқ йиллик камок жазоларини беришган, барчасини мардона енгиб ўтган лекин совет режимига бўйин эгмаган унга ҳеч ким советларни кабул килдира олмаган.
Шароф Рашидов ва бошқалар балким шунинг учун хурмат килишгандир:
Бекжон Бей Ургнажийни.
Мен барча ҳотираларимни маътбуотга бермайман.
Қайси миллий зиёлининг уйида канча вақт колдим ва кайси соҳадан таълим олдим?
1970-1980 йиллар орасида Советларнинг айрилмас кисми дейилган Узбекистонда кандай гурухлар бор эди?
Нега пахта иши бошлатилди?
Айнан армани Гдлянга бош терговчилик топширилганлигиниг сабабларини тарих олдида изоҳлаб бериш вазифаси менга юклатилди. Афсуски, бугунги ҳокимиятда тулақонли миллий кадрлар й ук. Россия кадрлари ҳокимияти назорат килишмокда.
Яъни Руслашган коммунистлар.
Уларнинг кулида КГВ архиви турибди.
Ҳужжатлар маънуплятция қилишини билганлигим учун маътбуотга бермайман.

Шароф Рашидовга қайтадиган бўлсак:
Олдин унинг миллий коммунистлигини курсатувчи кайси тарафи бор эди деган савлга жавоб беришимиз керак.
Унинг ўз фожеаси ва Ўзбекистон давлати учун килган фожеаларинини хам айтамиз.
1985 йил Тошкентдаги "Мехнат" нашрётида ишлардим. Нашрётда Марказкомдан ҳайдалган, камалиб чикканлар бор улардан: Убай Абдураззоков,(мустакил узбекистоннинг биринчи Ташки ишлар вазири) Рустам Шогуламов ( кейинчалик Матбуот Бошқармаси раиси). Нашрёт бош муҳарир ўринбосари таниқли публицист ёзувчи Нусрат Рахмат эдилар.
Ўзбекистон бўйлаб пахта иши ва Гдлян қотилликлари давом этмокда.
Рахматлик Убай акага кимлар авлодидан эканлигимни қулогига пичирладим.
У киши: "-Бу иш хона айгоқчилардан тўлдирилган агар эхтиёт бўлмасак “антисоветзмда айблашади" -дедилар. Куп ўтмасдан Марказком ва КГВдан одамлар келди ва нашрётдан беш олти кишини йиғиб мажлисга борасизлар деб айтди.
Айтилган жойга бордик, залда биздан бошқалар хам бор экан.
Тахминан 30 тача одам.
Залга кўз югуртирдим кўпчилик таниш инсонлар: олимлар, ёзувчилар, журналистлардан иборат 30 тача, юзларига саросима тамғаси босилган (миллий коммунистлар).
УзМарказком котибларидан бири кириб келди ва йиғилиш сабабини эълон килди.
СССР КГБ раисиниг биринчи ўринбосари, Бош прокрур ўринбосари....лар бизга “ўзбеклар иши”нинг, моҳиятини очиқламокчи эмишлар.
Турқи совуқ бир тўда киши минбардан жой олишди.
Қисқача мазьмунини изоҳ қилай:
Ўзбекистонда инқилоб қилишга тайёргарлик кўрилган КГБ бунинг олдини олди.
Шароф Рашидов бу ишнинг бошида бўлган.
Ахмаджон Одилов эса уларнинг моддий ва аскарий тайёргаликгини қилган.
Ўзбекистонни СССРдан ажратиб олиш учун бўладиган халк уришини финанс килишга катта микдорда бойлик тўпланган. Чет эл махфий ҳизматлари билан ҳамкорлик килинган.
Эронда сургун ҳукумати ташкил килиш учун мазкур давлатга 50 тонна олтин жу\ўнатилган. Қароргоҳ биноси танланган.....
Таҳминан бир соат алжирашди...
Қўлларида инкор килиб бўлмайдиган ҳужжатлар борликини айтишиб Москвада бошланган Ахмаджон Одиловнинг суд залига караб жонли эферда: "-Мен Темур авлодиданман. Отам мужоҳид (босмачи)бўлган”... огзини беркитиб залдан олиб чиқиб кетилгани ҳакидаги ҳужжатли фильми курсатишди...
Мажлиснинг асл мақсади норасмий шаклда залдагиларни Ўзбекистон миллатчикгида айблашди бу қўрқитиш ва шантаж мажлиси эди.

Орадан 10 йил ўтиб Ахмаджон Одилов билан Шайхалидаг 64/ 49 қамокхонасида учрашдим. Санчастда оғир аҳволда ётгандим, егани ноним даволангани дори-дармоним, йўқ эди. Кунлардан бирида олдимга қамохонада менга энг кўп қийноқ ўтказган “гад”лардан, бири келди у шундай мулойим-мушук, эди-ки, кўриб хайрон бўллдим бу холатни.
Битта дўстингиз сизни қутқариб қолмокчи, қўлидан келганича ёрдам қиларкан . Докторлар билан гаплашай нима керак бўлса рўйхатини тузиб тезда сизга етказилади деди.
Бу сирли дўст, Самандар ака Қўканов, Анвар Банкми бўлса керак-ки, қамоқхона бошлигини сотиб олган бўлса керак чунки бу одамлар ҳам мендан ёмонрок назоратда эдилар.
Назорат бекор қилингандир деб умид қилдим.
Касалхонадан чиқаришганидан кейин ҳар доим битта ўзи бир хонали уйчада ўтирадиган Ахмаджон Одилов олдига олиб боришди.
Зонада салом алик килиб турганмиз лекин борди-келди қилиш имконимиз бўлмаганди.Ўз уйчасида Ахмаджон ака самимият билан кучоклан кутиб олди.
Қамокхонада бировга нозик саволлар берилмайди.
-Менга сиз ҳақингизда ташқаридан етарлича маьлумот киритишди.
Очиқ гаплашамиз -дедилар.
Рашидов ҳакида ва ўзи ҳакидаги КГБ айбловларини сўрадим.
-Қисман тўғри гаплар. Миллий масалани ҳар доим “оқ қулоқ”лардан, яширинча гаплашганмиз. Афғанистондаги вазият бизга қулайлик берганди.
Аммо булмади...
Сотилдик, Ментбоши терговда сотган бизни...
Эвазига чиқиб кетасан дейишган унга. Бу ва бунга ўҳшаган саволларни Ахмаджон ака тирик экан сўраб ёзиб олиш керак.
1985 йилда СССР КГБси ўзбек зиёлиларини миллатчиликда айблаб мажлис килганида 30 тача одам бор эди биронтаси мен ҳам қатнашгандим деб хикоя қилсин.
Бу одамлар Ўзбекистонни ҳалиям руслар назоратида эканлигидан қўрқишлари мумкин.... Таҳаллус билан ёзишсин.
Йўлини қилиб менга етказишсин...
Тарих воқеаларнинг қатнашчиси ёки гувохларига муҳим ўрин беради.
Мен жуда кўп инсонларнинг исмини беролмаяпман.
Тақиб қилинмасинлар мен билан боғлаб зарар беришмасин деб.
Шароф Рашидов ҳақида эди гапимиз.
Юқоридаги хикоя Рашидовнинг миллий коммунистлигини исботламокда.
Энди буёғига лаганбардор Шароф Рашидов хакида гаплашамиз.
Шароф Рашидов 1959-1983 йилларда Ўзбекистон Компартиясининг Биринчи котиби бўлиб ишлади токи умрининг охиригача Республика партия ташкилотига раҳбарлик қилди. Шунингдек, Иттифоқ Партия Марказий қўмитаси Сиёсий Бюроси аъзолигига номзод ҳам эди. У ўн бир марта «Ленин ордени», икки марта (1974, 1977) «Меҳнат қаҳрамони Олтин юлдузи» ва Ленин мукофоти совриндори ҳам бўлган.
Рашидов хокимиятга келганида Орол денгизи мавж уриб турганди.
Рашидов хокимиятга келганида Узбекистон пахта плани 1миллион тонна атрофида эди.
Рашидов хокимиятга келганида ахоли сони 10 миллион атрофида эди.
Рашидов хокимиятга келганида умумий экин майдонимиз 1,7 миллион гектар эди.
Рашидов хокимиятга келганида Москва факат 15-17 олтинимизни олиб кетарди.
Рашидов хокимиятдан кетганида бизга колгани...
Пахта яккахокимлиги оқибатида қуриган Арол денгизи ва 2-3 миллион туз босган ватан тупроги колди.
Рашидов хокимиятдан кетганида: Москва биздан 5 миллион тонна пахта талаб килиб турганди.
Рашидов хокимиятдан кетганида: 18 миллион ахоли ва оммавий захарланган келажак.
Рашидов хокимиятдан кетганида: Миллионларча тонна писдицит, ДДТ....билан захарланган 4,5 миллион гектар экиладиган тупрок колди.
Рашидов хокимиятдан кетганида: Муринтог ва Зарафшон, Чирчик воҳасида сионел заҳри билан казиб олинган   йилига   70-80 тонна олтиннинг олиб кетилганлиги хакидаги кагозлар колди.
Бу муттасил 24 йил давом этди ва Москва бизни дотатцияда яшайдиган текинҳўр Узбекистон деган айблар билан айблади.
Ўзбекистондаги завод фабрикалар уриш вақтида мажбурий келтирилганди.
Кейинчалик қурилган завод-фабриклар, нимага яраяпганди?
Улар Россияга олиб кетилаётган ҳом -ошёларни, қазиб олишда керак бўлган теҳник воситаларни ишлаб чиқарган.
Шароф Рашидов мураккаб шаҳсият.
Бугунниг абгор иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб унинг раҳбарлиги вақтидаги тўкин-сочинликни, қиёслаб хато қилинмаслиги керак.
Советларнинг 70 йиллик тузумида факат 1965-1980 йиллар орасидагина инсонларнинг қорни тўйган. Бугун Россиядаги тарғибот марказларида ишлаб чиқилган ўтмишни фарованлаштириб кўрсатиш пропогандасига учманглар.

Сафар Бекжон
Uzdemfundsuisse раиси
Ёзувчи,  Халкаро ПЕН клуб аъзоси.
Чегарабилмас журналистлар ташкилоти аъзоси.

14.11.2015.      Lausanne

Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...