среда, 31 октября 2018 г.

300 милллион $ кимнинг чунтагига кетаяпди?




Пахта фидойилигини бахонасида хар бир тужорат одамидан хеч кандай хужжятсиз пул йигилмокда. Бу оммавий тарзда 2000 йилда бошланган. Шунча йилдан бери,  йигилган пуллар хакида биров хисобот бердими?
Пахта ишларига маьсул олдин хам Мирзиёев эди.
Xозир пахта фидойлиги бахнасида йигилган 300 милллион $ кимнинг чунтагига кетаяпди?
Мирзиёев реформа килаяпди индамай турайлик.....
Бу одам диктатурани реформама килиши мумкин.
Аммо хакикатни узгартириб булмайди.
Хакикат шуки бу одам хам бошкалари каби угри!
Хокимиятни ноконуний эгаллагани учун, Россия химоясида давлатни бошкаради.
Диктатор улди.
"-Улиги ит улиги каби кумилади. Давлатчилик кайтадан реформа булади....."!
Мирзиёев олдинига Потрушевнининг каллакесарларини чакиртирди.
Оркасидан Путин шахсан узи келд....
Мен бу вокеаларни кунма кун соатма соат кузатиб турдим.
Демократик сайлов талаб килганимизда 
"-хе сенинг демократя...." деган хам Мирзиёев булади.
Мен учун энг афсусланарлиси, Узбекистонни демократик давлат киламиз деб курашаяпган инсонлар Мирзиёевга сув юктиришмайди.
Иноятовдан куркади.
Каллаварамлар, Иноятов билан Патрушев бирга ишлаган. Мирзиёевни хокимиятга олиб келган Иноятов булади. Каримов улган куни Иноятов уй камогига тикилганди. Патрушев дегани келиб, ички уриш чикарамиз деб шантаж килди.
Иноятов Мирзиёев хикомиятга келмаса уриш чикарамиз, хамманингни отамиз деди......
Ислом Каримовнинг бутун сулоласи, Иноятов , Парпиев, Алматов, Муллажанов, фарзандлари АКШ, Россия, Ангиля, Германя, ....... фукаролари ва соликларини уша давлатларга тулашмокдалар.
Лекин бу одамлар Узбекистоннни талаш учун узбек фукаролигини хам саклаб колишган.
Конун хаммага тенг эмасми?
Kейинги 2-3 йил ичида иккита фукаролик давлат, Хукукумат рахбарлариятида хам бор. 
Жаноб Мирзиёев мени ватандошликдан чикарариш хакида 4849 сонли фармон чикарган.
Ватанига кайтиш ниятида хеч бир мамлакатдан ватандошлик олмаганим маълум булишига карамасдан, конунларни бузган уз шерикларини эмас айнан мени ватандошликдан чикарган.
Сафар Бекжон.
Ёзувчи,
Халкаро Ёзувчилар парламенти аъзоси.
Uzdemfunsuisse раиси.
31.10.18.

воскресенье, 28 октября 2018 г.

Кулликдаги кишлок хужалигига, озодлик!





Якшанба куни Узбекистоннинг Германядаги Берлин консуллиги ишга солишга мажбур булишди.
Мен ва ёнимдаги ёшлардан иборат камандам Узбекистонга кайтишга карор беришганлигини эълон килгандим. Батафсил маьлумотни видеосухбатда айтишга карор килгандик.
"-Танкид килишдан амалий тавсияларга имкон берилса, Узбекистонга бориб халкимизни кулликга махкум килган сохани ислох килиб бериш тайёрлигимизни айтиш вакти келди.
Бугунги видеосухбатимиз Узбекистондаги кулликга асосланган пахчалиликни тула ислох килишга багишланади."
Орадан ярим соат утмасдан туриб Берлин консуллиги номидан менга ушбу email мактуби келди.
Konsulat
17:18 

хурматли жаноб Бекчанов,
Сизнинг элчихонага мурожаатингиз юзасидан куйдагиларни маълум киламиз.
Ўзбекистон ишки ишлар вазирлиги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси маълумотига кўра, Бекчанов Сапарбай Жумабаевнинг Ўзбекистон фуқаролиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдан ПФ-4948 рақамли фармонига асосан йўқотилган. Шу билан бирга, Реимова Курбанай Камоловна Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш (чиқариш) бўйича рўйхатларда аниқланмаган.
хурмат ила,
консуллик бўлим

Кулликдаги кишлок хужалигига, озодлик!
Танкид килишдан амалий тавсияларга имкон берилса, Узбекистонга бориб халкимизни кулликга махкум килган сохани ислох килиб бериш тайёрлигимизни айтиш вакти келди.
Бугунги видеосухбатимиз Узбекистондаги кулликга асосланган пахчалиликни тула ислох килишга багишланади.
Европа ва ривожланган давлатларда 20-25 йилдан бери яшаётган, укиган, шу ерда катта тажрибага эга булган инсонлар менга тавсиялар билан мурожат килишмокда.
Гарб кишлок хужалигининг ривожланишдаги асосий омиллрани Узбекистонга тадбик килиш буйича программалар ишлаб чикишган.
Гарб супермаркетларида Узбекистон кишлок махсулотларини сотилишига эришиш учун бу тармокни кандай ислох килиш кераклигини хакида программа тайёр.
Узбекистон пахтачилик сохасини билган иккита академигимиз бундан 10 йил олдин "Узбекистон пахтачилиги кулликга асосланади" тадкикотини бизга беришганди.
Бугинги видеосухбатимиз шу масалалар мухокамасига багишланади.
Видеосухбат кечкурин ёйинга берилади.


Ўзбекистон пахтачилиги, кулдорликга асосланади.

2013 yildan beri onlarcha marta elon qilingan va 40ming inson tarafidan oqilgan. Bugun bu maqolaning mazmunini Shavkat Mirziyoevdan eshitdim. 
Davlatma-davlat yurib kredit, invistitsiya soragandan oz vatanimizda islohat qilsak allaqachon faravonlik boshlangan bolardi. 
Hech bolmagandan kech bolsa ham hursandmiz.
08.01.2018






               


                        Ўзбекистон   пахтачилиги, кулдорликга  асосланади.

      Бу сарлавха 1980 йиллар бошларидан аста-аста ўзбек матбуъотига чикарилган йилларди. Қулдор Совет режими, пахта қуллари эса узбеклар эди. Мустақиллликдан бери 23 йил ўтди.

   Нима ўзгарди?...

Ўзбекистоннинг давлатчилигида, сиёсий кулликдан мустакилликга ўтилди халос. Аммо узбек халқиниг ҳуқуқий қуллиги давом этмокда. Бунинг ёркин мисоли пахтачиликдир. 1890 йилларгача Туркистонда пахтачилик деярли бўлмаган. Гўзачилик номи остида Фарғона водийсида пахта экилган. Бу жуда кам ҳосилли ва ишлаб чикариш кам даромадли ҳисобланган деҳқончилик эди. Рассия истилосининг энг аянчли тамони, пахтачилик номи остида Туркистонга ҳам сиёсий ҳамда ижтимоий қуллиқни олиб келди. Пахтачилик Туркистонда табият ва инсон ҳалокатининг энг чуққисига чиққан даври 1960 ларда бошланган Совет пахтачилиги эди. Орол денгизиниг куриши натижасида 3 миллион Туркистонлининг аҳолиси бугун халокат ёкасида яшаяпдилар. Кейинги 70-100 йил ичида Орол бўйида бир миллион гектар суғориладиган тўпроқ қуриб чўллашди. Оқибатда бу минтақадаги 3 миллионга яқин инсон бошқа ерларга кўчиши керак. Агар Узбекистон давлати пахта якка ҳокимлигини тезлик билан реформа қилишишга киришилмаса инсоний ва табият ҳалокати давлатчилик тамалларини емрира бошлаши мумкин.

   Пахтачилик, кулдорлик асоссига таянишини тооо... 1980 лардан бери татқиқот килиб келаяпган бир зиёлий ва муҳолиф сифатида фикирларимизни яъна бир бор қисқа ва лўнда қилиб ифодалашга ҳаракат қиламиз. Қолаверса Ўзбекистон Демократик Фонди бу масалада анчадан бери илмий ва сиёсий кузатувлар олиб боряпди. Дунё давлатларида пахтачилик аграсоноатини ўрганди. Ўзбекистон учун пахтачилик қандай бўлиши керак?

Умуман пахтачиликдан воз кечиш керакми?

Ўзбекистон аграсанотини ислоҳат қилишни нимадан бошлаш керак? Мустақилликдан кейинчи 23 йилда пахтачилик, нимага ислоҳ қилинмаяпди? ...

    Булар ва турна қатор бошқа илмий ва сиёсий саволларга Ўзбекистон Демократик Фонди номидан таклифлар билан чиқиш менга тавсия килинди. Албатта мен ташкилотнинг бутун татқиқот ҳужжатларини эълон қила олмайман. Факат бир қисмини, пахта қулига айлатирилган деҳкондан тортиб оддий уй ҳонимларимизгача тушунадиган тилда изоҳлаб бераман.

Масалага қаердан бошласам хам “оқ олтинниг қора қуллари” дегим келади. Чунки пахтачилик саноати дунёда қулдорликни давлат миқиёсида ташкилланишига олиб келган эди. Араб давлатлари ва Хиндистон мустақилликдан кейин биринчи бўлиб қилган ишлари пахта қуллигига барҳам бериш бўлган. Теҳникавий тараққиёт ривожланиши ва Америка қитасида пахтачилик тўла теҳникалашгандан кейин қулдорлик батамом тугатилди. Ҳозирги кунда на сиёсий нада ижтимоий пахта қуллиги давлат миқиёсида эмас. Факат битта мустасно давлат бор, у ҳам бўлса Ўзбекистон.

Ўзбекистон бугунги кунда таҳминан 4 миллион гектар ерга пахта экади.

Жами 1 миллион 200 минг тонна пахта толаси ишлаб чикарилади.



Пахтаниг дунёда ишлаб чикарилиш. 2010-2011 йиллар:

Хитой : 26%,

Хиндистон : 22%,

АКШ : 16%,

Бразиля : 8%,

Пакистан : 8%.

Тула кайта ишловчи давлатлар 2010-2011:

Хитой: 40%,

Хиндистон : 18% ;

Пакистан : 9% ;

Туркия : 5 %.



Ташкарига пахта сотадиган давлатлар 2010-2011 :

АКШ : 40%,

Хиндистон : 14%,

Узбекистон : 7%,

Австраля: 7%,

Бразиля : 6%.

Кайта ишланган тайёр махсулот ифатида сотадиган давлатлар. 2010-2011 : Хитой: 34%,

Бангладеш : 10%,

Туркия : 9%,

Индонезя : 6%.


  Агар бир тонна пахта толаси дунё бозорида 1600 $ сотилмокда.

Ўзбекистон ўртача бир миллион тонна тола сотишини мумкин.

1,6 миллиард $ ташкил килади.

Агар бир гектар пахта даласидан атиги 333 кг тола чикишини ҳисобласак соф даромад 500$ атрофида булади.

Агар бу даромадни 90 кунлик иш ҳаки ва ҳаражатларни барчаси чиқариб ташланса таннарх бир гектар ерга арзимайдиган даромадга айланади.

Агар Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 500$ чиқса ва деҳкон иш куни сифатида ҳак талаб килса -чи?

Ўзбекистон ахолисининг ўртача 10 миллиони пахтачиликга жалб килинган.

10 миллион одамга 90 кунлик иш ҳаққи киши бошига 2000 $ деб ҳисобласак-чи? Бунга пахтачилик учун таминот ва қайта ишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳам қўшсакчи?

Хааа... демак Ўзбекистон пахтачиликда ўртача маошларнинг ҳатто энг камбағал давлатлардаги каби 500$ бўлишига қаршидир. Чунки Ўзбекистон пахтачилиги қулликга асосланган. Текин ишчи кучи бўлсагина даромад беради. Юқоридаги давлатларда Ўзбекистондан 4 марта кўп пахта етиштирадиган давлатларда аҳвол қанақа. Рўйҳатда келтирилган давлатларда пахтачилик киш бўлмайдиган давлатларда етиштиришга асосланган.

АКШ эса бу ишни аллакачон теҳникалаштирган.

Қўл меҳнати деярли йўқ. Иқлим шароитлари ҳам ҳисобга олиниши керак. Дунёда пахтани шимолий қитанинг энг яқин қисминда фақат Ўзбекистонда экилади.

Масаланинг иқтисодий қисмида оддий халкимиз нимага Ўзбекистонда ўртача маошлар кўтарилмайди деган саволга жавоб тополган булсалар ажаб эмас.

Агар пахта қуллиги давом этаверса иқтисоднинг барча соҳалари ривожланмайди. Ривожланган иқтисод катта маошлар дегани. Ҳеч ким ўз иҳтиёри билан пахтачилик билан шуғулланмайди. Пахтачилик фақатгина иқтисодий қуллик эмас ҳатто сиёсий диктатуранинг ҳам тамалидир.

Каримов диктатурасининг асосларида ҳам 10 миллион текин ишчи кучиниг 90 кунлик даромади ётибди. Мана 20 йилдирки пахтачиликдан келган 32 миллиард $ ҳисобини ҳеч ким билмайди. Дунёда нефт қонли уруш сабабчиси.

Пахта эса камбағал давлатларда қуллик манбаидир.

Манаааа!

  Бу муҳолифатчилар йўқ қилишни талаб қилишади, аммо ўрнига ҳеч нима таклиф қила олмайди дейишади.



  Энди шу пахтаниг ўрнига нима экамиз-да, ундан қанча даромад оламиз, деяпган бўлсангиз ажаб эмас.

Бошладик бўлмаса!

Ўзбекистонда жами 6 миллион гектар экин экиладиган тупрок мавжуд.

Сув омборлари тўла булган йиллари 4.5 миллион гектар ерга экин экилади.

1,5-2 миллион гектар ер сувсиз экин экиладиган адирликдан иборат.

Ўртача 4 миллион гектар ер ҳар йили олти мартадан кам бўлмаган сувгориш орқали ҳосил олинадиган тупрок.

3 миллион гектар ерга кейинги 50 - 60 йилдан бери муттасил пахта экилмокда. Биз абгор ҳолдаги Узбекистон тупрогидан тезлик билан пахтани бутунлай ҳайдашимиз керак.

Бир миллион гектар ерга ипак курти боқиш учун мўлжалланган тут навларини экишимиз ва замонавий теҳникалаштирилган ипак қурти боқиш фабрикаларини қуришимиз керак.

Пахта толасини қайта ишлайдиган фабрикаларимизни ипак толасини қайта ишлашга мослаштиришимиз лозим. Тўқмачилик фабрикалари ипакчиликга мослаштиришимиз.керак.

Бир миллион гектар ерни ғалла экиш учун ажратишимиз ва мавжуд 2 миллион гектар ғаллачиликни 3 миллион гектарга чикаришимиз.

Бир миллион гектар ерга каноп экилиши учун ажратиш:

Каноп толасини ишлаб чикарилиши учун мавжуд фабрикаларни кенгайтиришимиз.

Бир миллион гектар ерни чорвачилик учун ажратиш.

Бир гектар ер ўртача 100 қўй-эчкини бир йил боқадиган ҳосил беради.

2.5-3 миллион ердан чиқадиган ғалла кайта ишланганда чорвачиликда муҳим бўлган ем маҳсулоти масаласи ҳал бўлади.

Мавжуд бир миллион чорва бошига қўшимча 100 миллион чорва боқилиши мумкин. Битта қўй йилига 3 кг юнг беришини ҳисобласак 3 миллион тонна юнг дегани.

Ипакга, каноп ва юнг аралашмасидан мукаммал туқимачилик саноати келиб чиқади. Усталик Узбекистон юнги ва қўй терисига талаб катта.

Тери текистил саноати ҳали Узбекистонда ривожланмаган.

Аммо бу ҳалкимизнинг энг мукаммал биладиган соҳаси эди.

Пахтачилик бу соҳани тамоман йўқ қилган.

Биз Ўзбекистоннинг 6 миллион гектар еридан ташкарида халк боғдорчилиги ва сабзавотчилигини хисобга олмаяпмиз.

Пахта мавжуд сув захирасиниг 90% еб ютмоқда. Агар сувдан фойдаланиш меёрига келса бирданига боғдорчилик ва сабзавотчилик ривожланади.

Бу маҳсулотларни қайта ишлаш саноатига эҳтиёж туғилади. Урал тоғларидан бошлаб Саҳалингача бўлган минтқадаги 50 миллион рус аҳолисига сотишимиз мумкин бўлган тайёр, ярим тайёр, мева ва сабзовотчилик маҳсулотлари пахтадан даромадлироқдир. Мен бу ерда оддий аҳолимиз тушунмайдиган иқтисодий терминларни ишлатмокчи эмасман.

Шуниг учун мақолани илмийлаштирмадим.

Аммо бу дегани пахта қуллиги ўрнига таклиф қилган соҳаларини билмас экан дегани ҳулсани чиқармаслиги керак. Агар жиддий иқтисодий бир марказ биз билан баҳс қилмокчи бўлса ва бу икки тарафлама пратаколлаштириладиган бўлса ҳамма картамизни очиқлаймиз.

Акси ҳолда бу масалада бошқа делитантлар билан вақтимизни ва фикрларимизни ўртоклашмаймиз.

Албатта Ислом Каримов ва унинг оиласи пахта қуллигини давом эттириш ва шаҳсий дарoмадларини ошириш учун оҳирги ўқни егунлерича давом этишади. Биз ҳам 30 миллион аҳолимиз қулликдан уйғониб 6 миллион гектар тупроқига эгалик қилгунларича курашимизга давом этамиз.

Ушбу "Узбекистонда аграр реформалар" илмий таткикот Уздемфонд ташкилотиниг бир неча йилдан бери тайёрлаган ислахот программасидир.

Ушбу дастур минтакадаги барча давлатларни кизиктирмокда. Урта Осиё давлатларида бир неча ун йилликдан кейин сув захиралари учун буладиган ижтимоий-сиёсий ва хатто харбий можороларни олдини олиши мумкин булган хужжатдир. Бу дастур амалга оширилиши минтака давлатлари билан келишилган холатда амалга оширилиши кузда тутулмокда. Агар Узбекистонда диктатура тугатилиши ва демократик имконлар бизга бу дастурни халкга тушунтириш имконларини берган буларди. Дастурниг тула матнини матбуотда эълон килиш ниятимиз йук.

   Бу дастур Узбекистондаги барча иктисодий параметирларни узгартириши керак. Ислохат барча сохаларни камрамокда. Бу масалалар факат Узбекистон шароитида мухокама килиниши мумкин. 100 йиллик пахтачилик табиатимиз, манавиятимиз ва кишилигимизни кулликга олиб келди.






Сафар Бекжон. 

Uzdemfundsuisse раиси

2013.                                  Lausanne.                    Suisse




пятница, 19 октября 2018 г.

Уз-н Хокимиятининг асл сохиби ташриф буюрдилар!

Бу кандай шармандалик! Мирзиёевнинг асл башарасини очиш вакти келди. Мен айтадиган сирли вокеаларни биладиганлар куркиб уйида тавик бокаяпди. Ёки кабинетида отиб ташланди. Ёки бир умирлик камокга жунатилди. Узбекистон давлатчилиги тахликали кунларини яшамокда. Хоинликлар унитилади аммо кечирилмайди. Ozbekiston halqining mehnati evaziga yashayotgan! Boylik orttirganlar! Hokimiyatning yuqori mansablarigacha kotarilgan insonlar Mirziyoev va sheriklarini kimlar qanday Hokimiyatga olib kelishganini bilib turib jim turishmoqdalar. Tavuq boqish, echki boqish..... tashvishlari bilan haqiqatlarni aytishga vaqtlari bolmayaotgandir. Qiymatli jonlari, ottirgan boyliklarini tashlab ketishga jasoratlari yoqdir. Bizning jonimizdan boshqa yoqotadigan narsamiz yoq! Tilimiz aylanganicha haqiqatlarni aytsihga davom etamiz!

понедельник, 15 октября 2018 г.

Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар Ўзбекистонда







Бугунги видео сухбатимиздаги мавзулар.
Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар Ўзбекистонга келиши ва унинг бизга айтилмаётган кашфиёти хакида.
Россия Атом станциясини куриш режаси келажакга куйилган миналар занжири.
Куёш электр энергиясини саклаш ва ташишда яратилган оламшумул янгилик тадбик килина бошланса атом станциялари керак булмай колади.

Артистлик кобилят, одамийлик иймондандир.

  


   
     

    Бугун халкга зиёлий ва танилган инсон деб курсатилган инсонлар аслида оддий моддиятпарастлар суриси. Бунга дин пешволари, артистлар..... хам киради. Эртага хакикийкий зиёлийлар майдонга чикишганда бунака инсонлар тарих ахлатхонасига отилади. Бугун мардикорлик килаётган инсонлар ичида балким юз мингларча келажакнинг зиёлийси бордир?   Факат танилмаганлар.   Демократя (оч капитализм эмас) социал адолат тикланса бу жараён бошланади. Демократя тепадан берилади, аммо пастдан бошкарилади.   Пастдагиларнинг адолат талаб килиши давом этар экан диктатурага кайтиш йули узоклашади,  жамиятидаги сиёсий таназзулнинг сабабларидан биттаси танилган инсонларнинг манавий инкирозидир.   Диндорлик оддий халкнинг ишончига кириш учун восита холатига этиб келган.   Жамиятдаги инсонлар орасидаги манавий адолатсизлик, давлатнинг уларга килаётган хукукий адолатсизлигидан купрок.  Агар тескариси булганда халк биттта каргаса тоглар кулаши керак эди.  Афсус халк 24 йилдан бери диктаторни баддуо килади, аммо бефойда..
   Узбек минталитети таnилган инсонларга эргашиш, улардай булишга хавасланишга асосланади. Каримов режими 1990 йиллардаёк урганди ва шунга кура иш бошлади. Танилган зиёлийларни сиёсийлаштирди ва хокимиятга шерик килгандай курсатди. Аслида уларга иктисодий имконлар оладиган сохаларни бермади. 
 Натижада бу зиёлийлар маддохлик килиш эвазида моддий имконга эришиш йулига утди.   Жамият эса бу зиёлийларга эргашди. Оммавий маддохлик бошланди. Угирлик эвазига саховат оддий холатга айланди. Котиллар курдирган Жоме масжидларга бориш ва угрибошиларни севиш касаллиги бошланди. Шерали ана ушандай "зиёлийлардан" биттаси халос. Уни мукаммал инсон даражасига кутатиш керак эмас. Зотан Каримов уз дустларини сотиб унинг ёнига утган биронта одамни олдида узок тутмади. Соткиндан фойдаланди,  аммо хурмат килмади. Шерали худди шундай килинганлардан биттаси.........
  Шерали Жураевнининг утмиши хакида макола ёзгандим. Маколадан кейин анча киши мендан хафа булишганди.
 "-Килгиликнинг кирк йил кейин хам кийтиги чикади",  дейди халкимиз.  Беш вакт намоз киладиган Шерали Жураевнинг мана энди судхур эканлиги хам аникланди. 200% устама  олиб пулини берган Шералига айтадиган икки огиз гапим бор;
   "Уз вактида бизнинг мустакиллик ва миллий гоямизга карши ишлар килдинг. майли бу бир сиёсий вокеа.   Утди кетди.
Cудхурлик, жиноят эмас.
Судхурлик жаханнам утини булишга розиликдир..."

30.06.2016


      1989 йил Узбекистон Ёшлар харакати бошкарув хаётида фаолият олиб бораётган эдим. Мустакиллик ва узбек тилининг давлат тили булиши учун студентлар билан митинглар ва куча юришлари утказаётган вактаримиз эди. Узбекистон президенти Ислом Каримов бизни бир кун уз олдига чакирди ва "митинг ва куча" юришларини тухтатишимизни, тухтатамасак узимизга “ёмон” булишини айтиб тахдид килди.Биз эса каътий охангда “митинглар”ни тухтамаслигимизни айтдик!
Шунда Каримов захрандали охангда “эртангги митингларингизга хеч ким катнашмайди, узларингиз шарманда буласанлар деди...
"Мен эртага ёшларга бепул консерт берадиган бирини таклиф килдим, студентлар уша концертга кетади “ деди.
У вактда Ислом Каримов узбекча билмагани учун рус тилида гаплашар эди. Мен эса Каримовнинг нимага имо килганини тушунмадим. Кучага чикканимдан кейин курдимки: эртага айни бизнинг “митинг” буладиган соатда Шерали Жураев “Халклар Дустлиги Сарой”ида бепул консерт беради деган катта- катта афишалар кучаларда хамма ерга ёпиштирилган эди. Мен хайрон булдим биз Узбек тили Давлат тили булиши учун “ миллатимизнинг мустакиллиги" учун митинг килмокчи эканимизни бу довруги достон артист биларди-ку, билиб туриб хам атайлаб ёшларга “бепул” консерт куйишга хамда “митинг” билан айни соатда нечук рози булди экан деб хайрон булдим...
Биз митингимизни тухтатмадик, Шерали Жураев хам “Халклар Дустлиги Саройи”даги бепул консерт куйишдан хеч чарчамади.
Бир куни "номи улуг супраси ... артист" билан мажлисларнинг бирида учрашиб колдим ва унга консерт куйиладиган соатини узгартиришини таклиф килдим?!
Лекин жавоб ололмадим,..
Котил ва конхур Каримовни “отам” дерди...
“Иши битиб эшаги лойдан утган” Ислом Каримов Шерали Жураевнинг “садокат” билан килган хизматига яраша муносиб мукофатлади унга ... унвон берди.
Бу билан мен Ислом Каримов тамоман хакли демайман.
Лекин хойинликни, котилга хизматкор булганларни кечириш мумкиндир лекин УНИТИЛМАЙДИ
Келажак авлодлар хам Х.Х.Х.ларининг тарихнинг зарваракларига кора харфлар ёзилган номларинби укиб урганажаклардир!
Шайтоний кибрнинг турига уралган Шерали Жураев на биздан нада Халкдан узр суради.
Узигига ухшаган яъна бир артист бор “Аллох жазонгни беражак" дейди уз кушикларида булар айни миллатдандир! 

Шерали Жураевниг Каримовнıг олдидан хайдалиш сабаб ва окибатлари. Кармов "мени гийбат килдиг деб кабинетида олдинига роса урган.   Кейин Ташоблга чикариб молхоналардан бирида учта эшшакга консерт бердиришган. Видиога олиб куйишган ва халигача шантаж килишади. Артистлик кобилят булиши мумкин, аммо инсонийлик иймондандир. Емай ичмай туй килган одамлардан йигилган пул халолми? Бойга хам камбагалга хам бир хил нархда хизмат килаяпган артистрларни диндорлариям бор. Кайси юзлари билан Аллохниг олдига чикишаяпди булар?
 

Сафар Бекжон

12.03.2013 yil.                                    Lausanne. 

суббота, 6 октября 2018 г.

Отатуркга катта ёрдам килган Туркистонликлар







Бундан 100 йил олдин Истамбул, Инглизлар ва Юнонистон (Греция) армияси тамонидан ишгол килинганди.
1923 йилда Истамбул жомелариндан Ингизлар номига хутба укилиши тухтатилди.
Чунки Мустафо Камол Отатурк Инглиз, Юнонлар ва
Xалифа- Султон Вахдатдинni Истамбулдан хайдади.
6 Октябр 1923 йилда Истамбул озод килинган кундир.
Бугунги жонли ёйинимизда Истамбулни озод килишда Отатуркга катта ёрдам килган Туркистонликлар хакида гапирамиз.
Измир ва Истамбулннг озод килинишида ва жумхурят курилишида Туркистонликларнинг хизматларини гапирамиз.
Шахид кетган ва гозий булганларни дуо киламиз.

четверг, 4 октября 2018 г.

Хукумат кавун туширди




Узбекистоннинг 90 та оиласидан 200 миллиард $ кандай кайтариб олиниши мумкин?
Бу 200 миллиард бойлик конуний ва шов-шувли йуллар билан на халкимизга ва нада эгаларига кайтарилмайди.
Бу жараённи шов-шувга, рекламага айлантириш кiмнинг манъфатига хизмат килмокда?
Бугунги жонли ёйинимиз бу масалага багишланди.
Маълумотлар келишга давом этмокда.
Биз таклиф килган хизматни, узлари бажаролмай расвосини чикарган, Узбекистон Хукуматининг бу ишга масъул кишиларни истифога чикишини талаб киламан.
Диктатор оиласи ва хамтавоклари тарафидан ташкарида сакланаётган бойликларни кайтариш ишлари зудлик билан тухтатилиши керак.
Бу ишни биладиган одамлар даврида кайтадан амалга ошириши мумкин.
Мирзиёев Хукуматининг бу харакатлари бойликларни кайтариш хизмат килмайди.
Жонли ёйинимиз бу маслага очиклик киритди.

вторник, 2 октября 2018 г.

Гулнора Каримованинг озод килиниши таклифи кимдан чиккан?








Жонли ёйинда гаплашадиган масалаларимиз хакида.
1) Гулнора Каримованинг озод килиниши таклифи кимдан чиккан?
2) Швейцаря Конфедератцияси рахбаринининг (2014йил) ишдан кетишига сабаб булган масала Узбекистонга богликми?
3) "Bilderberg Group" (дунё бошкарувидаги энг кучли ташкилот) аъзоси пора олишда айбланиб ваколатларидан махрум килиниши.
4) Мен, Сафар Бекжоннинг шахсий хаётини мухокама килган одамларга жавобларим. Савол-жавоб видеолари килмаслигимнинг сабабини айтаман. 
Хуллас жонли ёйинда гап айланиб баъзи сирлар юзидаги пардани оралаймиз.
Жонли ёйин бугун булди.
Сафар Бекжон

понедельник, 1 октября 2018 г.

Диктаторнинг невараси, Имон .





Диктаторнинг невараси,  Имон .
Диктаторнинг невараси, Гулнора Каримованинг қизи - Имон Каримова хали 9 ёшига етмасдан туриб уз хазинасига эга эканлигини курганман.
Оила ичкарисидаги мактубларини хам укиганман. Уларни хеч качон эълон килмайман.
Аммо Имонга оид хазинача каерга гум булганлигини узидан сурашга хакким бор деб уйлайман.
Цейфчасидаги брилант такинчоклар каердагилиги ва бу бойликни 9 ёшиданок пахта териб топмаганини эслатиб куймокчиман.
Узбекистон хазинасини умарган оиланинг фарзанди булиб колишга давом этар экан, Xалкимиз олдида ва Хак олдида айбдордир.
Жиноятчи демайман.
Айбдорлиги узига оид харом пулларни халкга кайтармаганидир.

Safar Bekjon.
01.10.18.    Geneve

Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...