среда, 28 марта 2018 г.

Узбекистон-Ментистонми?


Узбекистон-Ментистонми?
     
  Франциядаги терорчилик амалиётида курбон булган жандармачи учун мотам эълон килинган. 
Жандарма ходими терорчи гаровга олган одамлар урнига узини алмаштирганди.
   Мен Узбекистон мустакиллиги даврида учта жойда терорчилар одамларни гаровга олган фожани эсладим. 
Саримой, Сурхандарё  ва Тошкент вилоятларидаги гаровга олинган битта автобус, битта кишлок ва битта уч каватли бино.
Улар  ичидаги одамларни  терористлар билан кушиб укка тутулди. 
У жойлардаги,  гаровга олинган халк терорчилар билан кушиб кириб ташланди. 
Сурхондарёдаги гаровга олинган кишлок ахолисининг тирик колганлари кучириб юборилди.
   Франциядаги жандарма ходимининг урнида биронта узбек милиция ходимининг  булиши аклга  хам  тасавурга сигдириб булмайди. 
Зокир Алматовнинг вазирликга кайтиши Узбекистонда ментлар хокимиятининг  бошланганлигини курсатмокда. 
Зокир Алматов Халкаро текширувлар оркали собик совет жумхурятларидаги энг каттол одамлиги аникланган шахсдир. 
Юкорида айтилган шанар ва кишлокларда  гаровга олинган инсонларни  террористлар билан кушиб  аямасдан кириб 
ташлашга Зокир Алматов рахбарлик килган. 
2005 йилда Le Haye (Гага Трибунал)da Ички Ишлар вазири Зокир Алматовни Халкаро Терговга берганимдан кейин 
менга карши Швейцариянинг Берн кантонида сукасд харакати булганди. 
Орадан 3 йил  ваят  утгандан кейин Италиадан ушлаб келинган Руминия фукороси Моргетти тергов килинди. 
  Arau кантон махкамасида булган терговда Зокир Алматовга бориб такаладиган курсатмадан кейин котил бирданига жинни булиб колди...
Узбекистон милицияси ислох килиниши керак. 
Халк тинчлигини химоя килиши керак булган жой, котилларни  химоя киладиган маскан булмаслиги керак.
P.S
Ментларнинг, МХХнинг итлари!
Хуришдан олдин ялокларингизга солиб куйилган гувохлик курсатмалари, хужжатлардан .... еб туринглар.)))))

Сафар Бекжон.

28.03.2018

Женева.

понедельник, 26 марта 2018 г.

Ички Ишларда Алматов методи кайта тикланмокда!





Узбекистон Ички Ишлар вазирлиги, Фаргона вилоят ва Тошкент шахар шахар бошкармаларига.


    Мен Сафар Бекжон социал матбуот (facebook, Twitter, телеграм...) оркали маьлумот олмайман.
Кундалик муаммолар буйича келадиган шикоятларни уз сахифаларимда ёритмайман.
Кейинги кунларда иккита бошкармада мен билан боглик саволлар билан бир неча кишига тахдидлар килинганлигидан хабарим бор.
Бугун хакийкий ислохатга айланиши мумкин булган, жараёнларга халакит бермаслик учун жуда куплаб маьлумотларни "курмасдан келмокдаман".
Давлат ва халкни оммавий талаган инсонлар ёлгиз узларининг ташаббуси билан бу ишни килишмаган.
Бугунги кунгача давлатнинг юкори мансабларини эгаллаган 100дан ортик собик рахбарлар камалди.
Чет элларда уларнинг минглаган якинлари бор. Хар эхтимолга карши уларга бериб кyйилган минглаган сахифалик "компромат" борлиги менга айтилган.
Баъзи бир "инфо" хозирги рахбарларни фош килмокда.
Социал матбуотда мен билан салом-алик килганларнинг бунака ишларга алокаси булиши мумкин эмас.
" У одамлар" бунака жойлардан алока урнатмайди.
Тошкент шахар, Фаргона вилоят Ички Ишлар бошкармасидаги тухмат ва гумонларга асосланган терговларни тухтатинглар.
Узбекистон давлатчилигини 24 йил шарманда килинганлиги этмайдими?
Шавкат Мирзиёевни шарманда килишга сабаб буладиган куркитув механизмни тухтаинглар.
Зокир Алматовнинг Ички Ишлар вазирлигига кайтишининг асл сабаби архивдаги *****"секрет" хужжатларда "доступ" сураганлигини оддий одамдан келган малумот булиши мумкин эмаслигини нахот билишмаса?!
Омон булинглар.


Сафар Бекжон.
26.03.2018

воскресенье, 25 марта 2018 г.

Тоштурма музей булсин.


Тоштурма музей булсин.



Тоштурма урнида хиёбон курилади. (матбуотдан)


Боскинчи Скобилев замонидан колган катлгох устига курилган
хиёбонdа кезар экансиз,  исканжаларга чидай олмай
играётган овозлар эшитсангиз куркманг!
У овозлар мозийдан келмокда.
Тасодифан ук овози эшитсангиз кочманг.
У сизга эмас, nохакдан улимга хукум килинган
собик махкумнинг куксига такалган адолатсиз хукумнинг хар он сизга такилиш эхтимолидир у эшитилган овоз.
Катлгох узра хиёбон сайри-сафонгизга халал берган булсам,  узр.
Мен, бир замонлар улимга махкумлар ертуласидан,  сунги сузи "-Aдолат, -Aдолат"  деб хайкирган жонли овозлар кулогида котиб колган собик махкумман!
Бузук дузан, Тоштурмани бузиб ташлагани билан адолатни урната оладими?
Олмоня Гитлер концлагерларини бузиб ташламади. Уз халкининг юзига ойна тутишга давом этмокда.
Кимни юрт отаси, (буюк фюрер) буюк келажак курувчиси деб аташганликларини,  кайта-кайта сайлашганини уз халкига эслатиб туриш учун хам  камокхоналар бузиб,
урнига хиёбон курилмади.

Тоштурма 140 йиллик Туркистон мазлумлигини эслатувчи,  мустакиллик ва демократядан бошка йул  йуклигини билдирувчи сyнги бекат булиши керак.
Зеро адолатнинг замони,  ирки-миллати,  дини,  мазхаби булмайди.
Мазлумларнинг касти-учи,  котиларнинг улими билан, катлгохларнинг бузиб ташланиши билан олинмайди.

Тоштурма мустабитлик рамзи.

"-Адолат урнатиш uchun ,  бир кисм халк улимга махкум"-  деган,  коммунист тузумнинг шармандали интихосидир Тоштурма!

Бошка "додо" тугилмаслиги учун юзингизга тутилган ойнадир ,  Тоштурма.
Башарангиз кийшик булса, ойнадан упкаламанг.
Келажкнинг кийматини Тоштурма музейидан урганишсин.
Тоштурма музей булсин.

Сафар Бекжон.

25.03.2018

Женава.

Эврил Турон

Эврил Турон тинчимас бир он, 
Калбида мавжланар инкилоб, бурон.
Советга, "додо"га булмади таслим, 
Буюк каласи, улмас Туркистон!

Эй узбекнинг Турончи угли,
Инсон яшаркан боргил пойига.
Биз бормиз, оркангда дегил,
Кунгил сур, бир пиёла чойига.

Эврилар дунё, улмас коялар,
Чуккига тикилди умр байроги.
Хайхот, дунё киймат билсайди,
Тирик тарихдан олар сабоки.

Эврил Турон, тинчимас бир он,
Яшар хокисор, асл кахрамон!
Тепадан хадяга унвон истамас,
Мехр истар, булсин дуст омон.


Сафар Бекжон.

24.03.2018

четверг, 22 марта 2018 г.

Нега Сиз Яратгандан буни кутасиз?





Нега Сиз Яратгандан буни кутасиз?


Пайгамбарлар уз оилаларига хам кафил була олмайдилар. Хар инсон мустакил равшда гунох ва савоблари учун сурок килинади.
Улган дакикадан бошлаб хеч кимга на савоб ва нада гунох илова килиниши мумкин эмас.
Улганлар учун Хажга бориш, Курон укиш.... тирикларнинг узлари учун тасаллиси халос.
Яратган тум коинотни адолатли яратди. Отам угирлик килди, жазосини иккига булиб ярмини менга утказинг десангиз Махкама сизга кулок соладими?
Нега Сиз Яратгандан буни кутасиз?
Сизнинг такводор ва иймонли булганингизни хисобга олиб якинларингизнинг жазоси озайтириш имкони берилмайди? Xatto Ёлгон дунёда бундай килиш мумкин эмас, аммо Сиз Яратгандан буни кутасиз?!
Куронда аёл ва еркак deyilmaydi.
Mуминлар, бандалар, инсонлар.... деб тарифланади. Бирон оятда хотингиз гунохларини сизга берамиз деганми? Хотингиз дyзахий булса Сизни хам дузахга жунатамиз деганми?
Менга нега Курондан далиллар келтирмайсиз дейишади. Менга Куронни 1960 лардан бошлаб ёдлатилди.
Уни, (Quronni) Якин Шарк тарихи, Инжил, Таврот.....динлар тарихини укиганимдан кейингина тушундим. Оятларининг нозил булган даврларига кура Куронни укилишини ургандим. Муоввия даврида Курон оятлари нозил булишига кура эмас бошка шартларга кура сахифаланган.
Яратган инсон акли етмайдиган оятлар нозил килмаган. Акс холда инсонлар Киёматда аклим етмади, тушунмадим, тилини билмадим.... бахона ва сабаблар курсатишга хакли булган буларди.
Куронда сирлар йук. Факат Узига аён гапни нега инсонларга жунатсин?
Куронни энг куп суистимол килинган. Баъзан аёлларнинг "хайз" вазиятлариdagi мажбуряти айтилган оятларни йиглаб эшитадиган мусилмонлар яратилди.
Инстинг шаклда ёдлаш, мулламиз айтиб берадилар..... тингловчига айлантирилган Мусилмонларга ачинаман.
Urganjiy.
21.03.18

среда, 21 марта 2018 г.

Мен эски суратларни севаман.



Мен эски суратларни севаман.
Дустларим,  устозларим навкурон  гердайиб туришар ватанни куткаргани шайланаётган мужохидлар каби!
Ойнага карасам жунжикиб кетар кунба-кун заифлаб бораётган вужудим. 
Нахот тухтамасдан чопдим,  умр йулини. 
Суратларда навкурон, халигача ватанни хоинлардан куткараётган устозу дустлар олдига чикаман,  хассага таяниб?! 
Иши куп инсоннинг умри битмас.
Суратларга сигмас утмиш юклари.
Мен эски суратларни севаман.
Юрсам хам хижратда дустлардан нари!



Сафар Бекжон.


29.03.2017. Швейцаря. Лозан

воскресенье, 18 марта 2018 г.

Туркистонда миллий масала.

    



                                              Туркистонда миллий масала.

   Бугунги Узбекистон худудларида жойлашган шахарлик ахолини руслар сартлар деб номлаган. Бу миллий ёки диний келиб чикишни акс эттирмаган. Бутун Туркистон ахолиси ичида Россия имперяси учун сиёсий ижтимоий тахлика деб каралганлар хам уша "сартлар" эдилар. Рус махфий хизмати сиёсат ва тижоратга якин булган бу ахоли кисмини каттик назоратга олган. Архив хужжатларида сартларни хокимият ишларига якинлаштирмаслик хакида буйруклар сакланмокда. Туркистондаги хокимият ишларига Арманилар, Татарлар, Тожиклар, Форслар, Яхудийлар жалб килиниши кераклиги тавсия килинган. Узбек миллий кимлигини яратиш оркали Ок подшохга содик миллат яратиш ишлари инкилоб туфайли тухтагандай булди. Аммо Болъшевиклер бу ишни колган жойидан, 1917 йилда кайтадан бошлатишди. Аммо Жадидлар мактабларидан чиккан янги сиёсий кадрлар Туркистончилик ва туркчилик гояларига асосланган миллий синф тарафдорлари эдилар. Туркистон мустакиллиги гоясидаги Мустафо Чукай, Зеки Вали Тугон, Усмон Хужа, Файзулла Хужа каби лидерлар Москванинг бул ва бошкар сиёсатини кабул килишмади. Москва бу инсонларнинг туркий халк вакили булганлигини хисобга олди. 1937 йилдан кейин туркий халк вакиллари асло хокимият рахбарлигига якинлаштирилмади. Тасодиф рахбар булган туркий халк вакилининг камида икки ёрдамчиси рус ва унга содик миллатдан тайинланмокда эди. Етмиш йил мабойнида узбеклардан хам содик вакиллар чикаришга уринишлар булди. Барибир нозик нукталарга рахбарлик узбекларга насиб килмади. Узбекистондаги Москов одамлари хеч качон узбек булмаган. 1991 йил Узбекистон мустакил булди. Аммо Москванинг содик кулларидан киска муддатгагина мустакилашди халос. Узбекистон Ташки Ишлар вазири, Мудофа вазири, МХХ раиси узбеклардан куйилди. Мен Ислом Каримов билан 1990-91 йилларда учрашганимда узбекча сукишдан бошка нарса билмас эди. Аммо форсча биларди. Гурур билан форсча, она тили эканлигини гапирган. Узбекистоннни 20 йилдан бери бошкараётганлар, узбек деса энсаси котадиган кишилардир. Булар уйида русча, фарсча гаплашадиган тоифадирлар. Буларда миллий бир гоя й ук. Исломдан бехабар. Булар на узбек була оладилар, на рус ва нада форс-тожик була оладилар. Буларнинг миллати, дини иймони бойлик. Узбекистонни ватан деб билишмайди. Узбекистон Президенти Ислом Каримовнинг бутун оила аъзолари чет эл фукоросидирлар. МХХ раиси Рустам Иноятов угли бир вактлар Женавада юрарди. Швейцаря фукоролигини олиш пайтида тавламачиликда айбланган. Россия фукороси. Узбекистонни ватан деб билмаганлардан. Узбекистон Бош Вазирири Шавкат Мирзиёевнинг бутун оиласи Россия фукороси. Агар 24 йил ичида Узбекистонни бошкарган ва моддий умарган 90 та оиладан биронтасида миллий тушунча й ук. Буларнинг барчасининг Гарбдаги хаёт тарзига карайдиган булсан, Узбекистонни даромад манбаи, баъзан зиёрат киланадиган туристик мамлакат деб караяпганлигини курамиз. Узбекистонда давлатчилик фалсафаси й ук. Узбекчилик ва махаллийчилик моддий маньфаатлар атрофидаги сафсата. Москов одамлари хар жойда тахликалидирлар. Тожикистонда асли келиб чикиши туркий булган Имомали Рахмон (Лакай уругидан) тожик иркчилигини купиртирмокда. Инсонларни исмларига кура миллатлаштириш тахликанинг чуккисидир. Давлатчиликда давомлилик асосдир. Тузумлар, инсонлар келиб кетаверади. Давлатнинг ташки дусти сиёсий ва моддий тенг хукуклилик асосига кура белгиланади. Давлат ички сиёсатида узини диндор килишга уринмайди. Миллатни иймонли булиши учун адолатли хукумлар беради. Давлатчилик миллат каврамига асосланади. Аммо миллат хар кандай иркчиликга асосланмайди. Туркистон давлатларида бу масалалар уз кийматини топмади. Узбекистонда бу масалалар оёк ости килинди. Моддиятчилик хар кандай миллий гоядан устун куйилмокда. Кейинги кунларда Узбекистон МХХ ташкилоти рахбарлари ичидаги кама-камалар хакида турли фикрлар айтилмокда. Биздаги маьлумотларга кура Ислом Каримов Московчиларни куркитмокчи булаётганмиш. Московчилар хам уз навбатида "сартларни" фош килаётганмиш. Ок подшохдан колган содик миллатликга давогарлар уртасидаги ракобат халос.
Омон булинглар.



Сафар Бекжон

18.03.2016

Xалкга ук отиш карори







Xалкга ук отиш карори келажкга куйилган мина эди.

Шавкат Мирзиёев бу минани босиб куйиш эхтимоли бор.
2005 -12 май куни кечаси олинган карор Андижондаги исёнчиларга эмас,  Узбекистон мустакиллигига отилган ук эди.
Андижондаги 2005 йил 13 май куни халкга ук отиш карорини кимлар кабул килган?  Ислом Каримов, Рустам Иноятов, Зокир Алматов, Шавкат Мирзиёевлар , Кодир Гуламовлар Узбекистон Хавфсизлик Кенгаши мажлисини 2005 йил 12 Май кечаси "22-24" соатлар орасида утказишган. 
Куч ишлатишнинг куролли куриниши, кимёвий газ ишлатишгача булган шакллари мухокама килинган.
Мудофа Вазири Кодир Гуламов "-Бу ички куролли исён, ташки агрессия эмас, мен харбий булинмаларимга ук отиш буйругини бера олмайман"-деган. (куп отмай ишдан олинди, судланди)
Кодир Гуламов
"-Халкаро майдонда бу масала БМТ гача олиб чикиши мумкин..." деган сабаблар курсатган.
Ички Ишлар, МХХ куролли кучлари ички муаммоларга дохил килинсин дейилиб, Кодир Гуламовни мажлисдан чикариб юборилган. Мажлисда уша 4 та одам колган.
Каримов, Иноятов, Алматов, Мирзиёевлар Хавфсизлик Кенгашининг курол ишлатиш кераклиги карорини чикаришган.
Ислохат булаётган булса, адолатли булиш керак.
Агар битта гуруп бошка гурупга бутун айбларни куйиш сиёсати булаётган болса, шуни айтишсин?!
Шавкат Мирзиёев катта ишлар килаётир, бунака масалаларнинг урнима хозир дейдиган одамларга!
Сиёсий масулятда булган кишиларнинг айби ва котилликларни билвосита килган одамларнинг жавобгарлиги хакида гап кетмаяпди.
Ислохат булиши учун, инсонлар эркин булиши керак.
Бошка давлатлар геополитик манфаатларини амалга оширишда тузокга туширмасликлари учун хам, эркинлик керак.
МХХнинг бир кисми Россия махфий хизматлари билан бирга Андижонда килганларидек бошка бир вилоятда, сохта исён чикара олмасин.
Катта давлатлар бизга тегмасин, улар билан яхши сиёсий алокаларда бyлайлик деган билан иш битмайди.
Барибир бир кун yртада хафагарчилик булиш эхтимоли бор.
Давлатларнинг абадий дустлари булмайди, вактинчалик маънфатлари булади.
Ислом Каримов Андижондаги провакатционнинг максадини билди.
АКШни хайдаши кераклиги, Кодир Гуломовга ухшаган НАТО билан хамкорлик тарафдори кишилар ва Гарб билан яхши алокалар тарафдори булганларни ем килди.
2005-2009 йилларда жуда куплаб кадрлар факат Гарбда малака оширганликлари учун ишдан хайдалди. Куплаб сохта диний ташкилотлар ташкил килиш оркали инсонларни тузокка тушириб камашди.
Жамиятда оммамий адолатсизлик оркали оддий диндорни "исёнкор мужохид" булишга йуллантиришди. Бу хол узбekларни халкаро кенгликдаги "терорист" фикрловчи халкга айлантириши хакида 2010 йиллардан бошлаб жуда куплаб маколалар ёздим. 
Узбекистон Андижон кузгалонини тинч йул билан хал килганида ва Россияга хизмат килаётган кадрларни "изолятся" килганида бу ахволгача етиб келмасдик.
АКШда, Европада "узбек терористлари" катта давлатларнинг имдодига етишадиган холатда туришмокда.
Узбекистондаги катлиомлар, адолатсизликлар, ишсизлик, динга карши курашда кгб мулларини хокимиятнинг бир парчаси. Bu холатга олиб келишлик жамиятда "соф дин" излаётган адолатли жамиятни шариатда курадиган ун мингларча инсонni яратилди.
Буларни камаб, сургин килиб, улдириб йук кила олмайсиз.
Адолат керак!
Утмишда кимга адолатсизлик килинган булса кечририм сураш керак.
МХХ тарбиялаган Дин идорасинг купчилик рахбарини нафакага жунатиш вакти келди.
Кейинги кунларда менга улим тахдиди килаётган одамлар купайди. Узбекистон ичкарисидан адреси, иш хонаси маьлум килинган кишилар. Олий малумотли, ичларида биттаси хатто адвокат экан.
Бу нимадан далолат, Ислохат килиш ва танкид килиш битта одамга берилганлигидир.
Бу ислохат эмас.
Битта одамлик демократя халос.
Узбекистон эса 32 миллионлик демократяга мухтож!
Омон булинглар.
P.S. Улим тахдиди ёзаётганларга: Азроил сиздан амир олмайди!
Сафар Бекжон.
18.03.18

суббота, 17 марта 2018 г.

Шу куш, оппок эмас









Шу куш, оппок эмас.
Номини хам оккуш демайсан-дейишди.
Улдириш керак сени-дейишмокда.
Окни ок, корани кора дедим.
"Ислом Каримов мустакилликга карши курашди"- дедим.
"-Унга "Mустакиллик Kахрамони" ва "Темур ордени" бериш тарихга хакоратдир"- дедим.
Расмдаги куш оппок, озод ва кафасda, бировларнинг ховлисига безак булмайди.
Усталик кора эмас.
Оккушни, дунёнинг хар жойида ок дейишади.
Улим-ла тахдит килсангиз хам, хакорат килсангиз хам окни ок, корани кора дейишга давом этаман.
Журналистлар, камерали, микрафонли тарафкашлар дустлик килишмаса, килишмасин.
Ок ок, кора кораdir.
Дунёнинг бир неча ривожланган давлати махсус хизматлари Андижонда катлиомни ким килганини аниклашган.
Зокир Алматов бевосита рахбарлик килганлиги кур, кар хам билди.
Аммо узбек журналистлар чет элга ишчи жунатишда "стейкер" масаласида фойдаланишни, беш yн сyм чунтакга киришини мулжаллаб Алматовни сутдан чиккан ок кошик килиб курсатишмокчи. Каримов анойи одам эмасди бунака масалада. Курол ишлатиши хакида буйрук беришга рухсатни Хавфсизлик Кенгашидан олган. 
  "-Курол ишлатилсин"- деган карорга Хавфсизлик Кенгаши аъзоларинг барчаси имзо куйган. Алматов, Мирзиёев дохил... Бу хужжат 4 нус хада имзоланган. Инсонлар унитиши мумкин, архив ... 
Катлиом масаласида карорни, Хокимиятнинг барча тамсилий, хукукий, конунчилик кимси олган. Ижросини куч ишлатар кисимлар амалга оширган.
Олий Бош Кумондон Ислом Каримов уз халкининг котилидир. МХХ (ДХХ) Россия геополитик манфатлари учун бу ишни ташкил килди. АКШни Узбекистондан хайдаш учун,  халк курбон килинди. 
Конли кулларни ювиш, иккита журналистнинг манъфатига курбон.
Юз хотир, хакикатдан устун келади-ми?
Келади, хамма билан яхши буладиган одам тахликалидир.
Узбекистон зиёлийси, 26 йилдан бери юз хотир, хамма билан яхши булай, ишим тушиши мумкин..... мезонлари билан яшади.
Шунга яраша хаётлари, ризклари берилди.
Золим хам шундай жамиятда хукумрон була олади.
Расмлар Швейцаряда, махалламга якин бир жойдан олинган.
Ок кушнинг банкаларга, сирли хисобларга аликаси йук;
Кора эмас, озодликда яшашга урганган куш халос!

пятница, 16 марта 2018 г.

Ўзбекистон камокхоналаридаги кийнок ва азоблар хакида.








Ўзбекистон камокхоналаридаги кийнок ва азоблар       хакида.                                                                                                                                                        

1979 йилда Тошкент шахрига келдим. Кечкурун ўкидим ва ўзбек матбуотининг турли сохаларида фаолият кўрсатдим. Цензура ташкилоти билан келишолмаслик сабабли шеърларим ва китобларим узок вактгача  босилишига рухсат этилмади. 1986 йилда бир умр  матбуот сохасига ишга олинмаслик тамгаси билан ишдан хайдалдим. 1988 йилда очик сиёсий фаолият билан шугуллана бошладим ва мухолифат ташкилотларининг бош карув органларига сайландим. Сиёсий фаолиятим туфайли 1993 йил 27 июль куни Тошкент шахрида камокка олиндим.
1996 йил 4 июньда Ўзбекистон президенти И. Каримовнинг махсус фармонига кўра авф этилдим. Пастдаги гувохлик кўрсатмаси менга уч йил мабойнида ўзбек камокхоналарида  ўтказилган кийноклар хакидадир. Шунингдек камокхоналарда ўзим гувох бўлган кийнок ва азоблар тўгрисидадир.


         ЎЗБЕКИСТОН   КАМОКХОНАЛАРИ ХАКИДА КИСКАЧА
                              МАЬЛУМОТ.

        
         Ўзбекистон камокхоналаридаги кийнок турлари.

Ушбу масала бўйича халкаро майдонда жуда кўп марта сиёсий бахолар берилган. Халкаро ташкилотларнинг талаблари ва таклифлари Ўзбекистон хукумати тамонидан эътироф этилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кийнокларга карши кўмитаси 1999 йил ноябир ойида ўтказган мажлисида Ўзбекистон хукумати, ўз  камокхоналарида кийноклар  мавжудлигини расман тан олган. (Бу мажлисда мен кузатувчи сифатида иштирок этгандим). Ушбу гувохлик кўрсатмасида биз масаланинг сиёсий тарафига эмас, кўпрок аксилинсоний тарафларини ёритишга харакат килмокчимиз.

1)  Психалогик кийнок:
 Аслида бу тур кийнок энг асосий ўринда туриши керак деб хисоблайман. Чунки камокха олинганингиздан  сўнг хохлайсизми, хохламайсизми шўк холатида бўласиз. Ўзининг камалишини сезиб юрган   юрган киши хам барибир карахт бўлади. Бундай холатдаги кишини бир кишилик камерада саклашади ва ён тарафдаги камералардан доимий равишда кийнокка солинаётган кишиларнинг додлаган, бакирган, йиглаган … овозларини эшиттиришади.  Бу холат бир неча кун давом этади. Бу пайтда сизни терговчи ёки прокурор ўзи олдиндан ёзиб тайёрлаган хужжатга имзо кўйишигизни талаб килади. Акс холда  кийнаш усилига ўтиши хакида тахлид кила бошлайди. камерангизга ултрафреканцли овоз жихози ўрнатишади. Овоз кулогигиздан емас гуёки танангизнинг хамма еридан эшиталаётгандай бўлади. Бу асаб системингизни бутунлай ишдан чикаради. Лекин терговчининг килмаган гунохларингизга икрор бўлишга ва хужжатга имзо чекишга мажбур килаётгани  сизни чидашга мажбур килади. Мен Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлиги ертўласидаги (ертўла икки катли бўлиб 10-12 метр чукурликда) камокхонада ўз бошимдан ўтказдим. Kамалганларнинг ярмиёк бундай кийнокларга бардош беромасдан терговчи истаган хужжатга имзо кўйяди. Мендаги маьлумотларга кўра Ўзбекистоннинг барча камокхоналарида бундай психологик кийнок усили мавжуд.  Бундай кийнокларгаа чидаган кишиларни иккинчи турдаги азоб бериш марказлари кутмокда.  Шундай кийноклар окибатида менинг асаб системам ишдан чиккан ва мана 4 йилдирки даволанмокдаман. Тергов пайтида оиламни хам каттик кийнок остида тутишди. Хотиним Реимова Курбонойнинг устидан хам “жиноий” иш очишди.  “Эрк” демократик партиясининг газетасини саклаганлик ва таркатганлик айби билан  тинимсиз тергов килинди. Тергов пайтида  4 яшар углим терговчилар тарафидан номалум жойларга олиб кетилган ва натижада бош мия кисмида шиш пайдо булган  ва тилдан колган. Болани жиннихонага,  оиламни камокхонага жунатиш учун килинган бу харакат халкаро ташкилотларнинг ва матбуотнинг кескин каршилиги натижасида тухтатилган. Углим Жалолиддин халигача равон гапиролмайди ва даволанишга мажбур булмокда. Щвецариянинг машхур болалар психологлари боладаги бу холат, каттик куркув окибатида содир булган дейишмокда. 

         2) Жисмоний азоб бериш ва  кийнок марказлари.

         Нимага энди азоб бериш марказлари дедик? Чунки бу тур азоблаш учун махсус жихозланган ва мутахасислашти
рилган камокхоналар керак. Масалан бундай жойлардан бир нечтасининг  адреслари: Тоштурма, Тошкент шахар Ички Ишлар Бошкармаси изолятри,Каракалпокистондаги Нукус шахар турмаси;   Андижон турмаси, Карши шахар турмаси… Бу ерларда ўлим машиналаридан тортиб вахший хайвонларга едириш усилигача кўлланилмокда. Импулсли эликтр токи бериладиган стулга ўтирганингиздан кейин, ёки кобра илони солинган кафаснинг эшиги камерагизда очила бошлаганидан кейин кандай холатга тушасиз. Мен Тоштурмада бу кийнок усилларини бошидан  ўтказган киши билан ўтирдим. Уни ўлимга хукм килнадиган жиноятда айблашган. Барибир мени ўлдиршади деб кобра илоннинг  чакишини кутиб тураверган. Илоннинг тиши олинган экан. Кейин унинг  тирнокла
рини сугириб олишган… Мен 1993 йил ноябр ойида Тоштурманинг 1 ерости махсус камокхонасида иккинчи марта уз химоячим билан куришишга рухсат беришларини талаб килиб сиёсий очлик бошладим. Уч кундан кейин мени у ернинг жазо камерасига утказишди. Бу камерада юкори каватлардаги тувалет окинтилари билан тулдиришга бошлашди. Узимни осишга харкат кила бошлага
нимдан кейин буни тухтатишди. 
Тошкент шахар изоляторида жинсий олатларига ток бериш, противогаз кийдириб бўгиш, оёкидан осиб кўйиш, эркакларнинг орка тешигига ва хотинларнинг  жинсий органларига  резина таёк (дубинка) тикиш кенг таркалган. 1993 -94 йилларда сиёсий (диндорлар бундан мустасно) махбусларга бундай азоб бериш кўлланилмаганди. Кейинчалик олган хабарларимизга кўра сиёсий махбусларга хам бундай кийноклар ўтказила бошланган. “Эрк” газетаси чикарувчилари Мухаммад Бекжон, Юсуф Рузимуродов, Мамадали Махмудов, Кобил Диёров, Н. Шариповларнинг суд жараёнида халкаро матбуотга жунатилган аризаларида вахшиёна кийнок усуллари оркали килмаган жиноятларга имзо чектиришмокчи булишгани хакида ёзишганди. Тергов пайтида химоячи берилмаслиги ёки терговчининг айтганларини тасдикловчи химоячи берилиши оддий холатдир. Узбекистонда булаётган ва хукумат рухсат берсагина кириш мумкин булган судлов жараёнларини кузатганлар химоячи баьзи холларда айбловчига айланиб хам кетганни куришганлар .
 P.S  Хужжат сунгида илова шаклида берилаётган аризалар нусхаларга каранг.
        
  3)  Номусига тажовуз килиш, кимёвий моддалар кўллаш
оркали шарманда килиш усили.

         Бундай азоб бериш хакидаги маьлумотлар олдин хам бор эди, лекин кейинги пайтда бу нарса хакида камокхоналардан жуда кўплаб хатлар кела бошлади  ва  камокхоналарда  халиям жаханнам азобини тортаётган махбуслар  ўз окловчилари оркали  аризалар ёзиб чикаришга муваффак бўлдилар .  
         Камалган кишининг хотинини, кизини, онасини  ёки  синглиси-
ни  терговхонада ёлонгоч килиниб  расмга олинади. Махбус шунда хам сохта хужжатга имзо кўймаса бу аёлларга тажовуз килинади. 1999 йилда судланган сиёсий махбусларнинг баъзиларига шундай шантаж килинганини халкаро инсон хукуклари ташкилотлари аниклашди.


Ушбу уринда миллий акидалардан келиб чикиб ва оилаларнинг парчаланиши мумкинлигини етиборга олиб иловадаги аризаларни бу кисмини матбуотга беролмаймиз.  (Махкамаларда далилий хужжат сифатида илова килинди).
Safar Bekjon
         Кимёвий моддалар билан махбусни жинни килиш, жинсий васвасани кўзгатадиган дорилар кўллаш ва бундай холатдаги пайтларини расмга олиш каби миллий, маданий кадриятларни топтайдиган кийнокларга учраган кишиларни кўрганман. Булардан иккитаси танилган шоирлар ва биттаси машхур ёзувчидир. 1993 йилда бундай азоб берилган кишилардан бирисиТошкент шахарида ўзини осиб ўлдирди. Кашкадарё вилоятида хам бундай вокеалар бўлган.  Диний уламолардан кўпчилигининг оиласига бундай тажовузлар килинди. Натижада бу аёллар орасида ўз ўзини ўлдириш ва жинни бўлиш холатлари кўпайди. Дунёнинг энг радикал исломий мужохидлари орасида учрамаган холат Ўзбекистон исломий харака
тида кузатилди.  Ўзбек кизларининг кўлига курол олишлари ва мужохидлар сафига  кўшилишга харакат килишаётганларини   Ўзбекистон хукумати тарафидан хам  эътироф этилди.
        
         4) Аммовий равшда кийнокка солиш ва психологик террор кўринишлари.

         а) очик кўринишдаги зўравонлик,
         б) яширин равишда ва маьлум бир худудларга ўтказила
ётган кийноклар.
         в) ўлим хукмларининг кўпайганлиги ва улар ижросини
пропаганда килиш.
         Кийнок ва исканжаларнинг  планли равишда хукумат
тамонидан олиб борилаётгани етарли далиллар билан исботланган. Очик шаклдаги кўркитишга куйидаги мисолларни келтиришимиз мумкин. камокка олиш жараёнини ички ишлар кўшинларининг махсус гвардиялари тарфидан амалга оширилиши. Махалла ёки кишлок харбий холатдаги каби куролли бўлинмалар тарафидан ўраб олинади ва халкнинг кўзини кўркитиш учун махсус вахима ва паник яратилади. Судлов жараёнида махкама биноларини тиш тирнокигача куролланган аскарлар тамонидан ўраб олинади. Бу жараёнларнинг хаммаси камераларга олиниб давлат телеканаллари оркали доимий равишда хукматнинг галабалари сифатида ташвикот килинади. Буни аммовий равишдаги очик психологик кийнок усули дейиш мумкин.   
         Яширин равишдаги кийкок ахлок тузатиш муассасаларида ўтказилади. Бу ердаги кийнок усуллари вахшийлиги жихатидан криматоряси бўлмаган канцлагер дейиш мумкин.Бу ерларда ўлим даражасини тўла ўрганиш мумкин эмас. Мен Тошкент шахрида жойлашган махбуслар касалхонасида бир ой мабойнида хар куни 20- 30 махбуснинг ўлганини кўрганман. Карши шахридаги 49 чи камокхонада икки йил мабойнида юзлаган махбусларнинг юкумли касал
ликлардан ўлаётганларига гувох бўлганман. Камокхоналарнинг тўлиб тошиб кетганидан ўлим холатларига давлат эътибор хам бермайди. Мен 49чи камокхонада икки йил мабойнида 12 марта унбеш кунлик жазо камерасига жунатилдим у ерда хар кунига икки мартадан дуппосланганман. Натижада огир касалликларга чалиндим. Халкаро кизил ярим ой жамияти ва бошка инсон хукуклари ташкилотларининг каттик талабларидан кейин менга дори-дармон киритишди. Камокдан кейин мана 4 йилдирки доимий равишда даволанмокдаман. Швецариянинг Voud контони парламентнинг таклифига биноан бу ерга келганлигим ва бутун харажатларим уларнинг хисобидан булганлиги мени улимдан куткарди. Чунки мен узим катта миктордаги пул туплаб даволанишим жуда кийин эди. Шу уринда мен Lausanne шахар рахбариятига, Халкаро ёзувчилар ташкилотига узимнинг ва оиламнинг чукур миннатдорчилигини билдирмокчиман. 

         Маълум худудларга аммовий психологик террор ўтказилиш холатлари хакида.
         
 Наманган, Хоразм вилотлари ва Тошкент шахрида олиб борилаётган бу кийнок усули Сталиннинг баъзи бир миллат
ларни йўк килишга харакат килганини эслатади. Бу худудлардан энг кўп сиёсий ва эътикод махбуслари жаханнам азобида сакланмокдалар. Уларнинг якинлари билан  борди келди  килиш камокда якунланади. Мингларча бундай оилалар жамиятдан узиб кўйилган. Буни психологик террорнинг классик намунаси десак бўлади.

         
     Судсиз улим жазолари: Сиёсий ва диний мухолифат вакиларига карши ИИБ ва МХХ ходимлари тарафидан амалга оширилган дахшатли жиноятлар,
---изсиз йукотишлар ( А.Мирзаев, Р.Маткаримов, А.Утаев)
---кийнаб улдириш (К.Хамидов, Э.Шукуров, Ахмадхон Турахонов ва бошкалар).
Узбекистон жиноят кодекисининг унта моддасида улим хукми мавжуд. Хукм ижроси 3-4 ой ичида ижро килинмокда ва халкаро ташкилотларга сохта маьлумотлар юборилмокда
         Юкорида келтирилган масалаларга далилий хужжатлар гувохлик кўрсатмамизга  илова килинмокда.
  
Собик сиёсий махбус            Safar Bekjon

1998


БМТ Кийнокларга карши коммисиясига





1998 йилда БМТ Кийнокларга карши коммисиясига Узбекистон камокхоналаридаки кийнок шакллари хакида кyргазма берганман. Бу хакда Амнистие Интернатионал ташкилоти хужжатларида кайт килинган. Кийнокларнинг из колдирмайдиган усулларини, баъзи бир жихозларни расмларини чизиб хам берганман. Из колдирмасдан инсонларни кийнаш okibatlarini organish халкаро экспертлар учун bir necha йил керак бyлади. Инсон ички органларини езиш аммо бир пайтнинг узида танада из колмаслигини yргатадиган узбек мутахасиси korsatmasi хакида жонли эферда гаплашамиз.










четверг, 15 марта 2018 г.

Закопан биологической смерть?






Нервно-паралитический газ "Новичок" создавался в Советском Союзе, производился в Узбекистане. До моего сведение довели информацию,что когда-то "Новичок" вероятно использован против двух адвокатов демократической оппозиции Узбекистана С.Егошин и адвокат Хамидулла Зайниддинов.
Одного из них,а именно Хамудулла Зайниддинова убили прямо на глазах общественности в фоэ кафетерии Верховного Суда Узбекистана кто-то угостил его кофе экпрессо. Он выпил и сразу упал, со рта пошло пена и кровь,там и умер. Это было показательное убийство для тех,кто зашишает оппозицию Узбекистана. Это было начале 2000 годов.А в конце 90х годов С.Егошин загадочно умер, с те ми же симптомами как у Зайниддинова...
Они были моими адвокатами, безкористно зашишали меня даже после моего отъезда.
Светлый памяти иx, на всегда хранится со миной.
Сафар Бекжан
Писатель.
Член ПЕН интернотционал 
Geneve.                                               15.03.2018







Нервно-паралитический газ "Новичок" создавался в Советском Союзе, производился в Узбекистане. 
О полигоне "Барса келмас" -"Возрождение" подписаны два меморандума. Узбекистан-Российская Федерация и Узбекистан-США.(1992-96)В этих документах говорилось как и до какого времени деутилизировать бактерологикческие отходы.
Создан и финансирован центр изучавшие ход работы. Свое время я обратился к Ислам Каримову,что бы закрыть эти острова от континента. Отловить животных на которых проводилось испытание. Обвинил США финансировавшие (около30миллионов$)и этот вопрос до конца не довели,проблемы бактерологеческой оружии... Коррумпированная система Ислама Каримова и мафия смогли исползовать против народа. Эти острова сегодня соединен континентом и любой челевок может посетить эти земли которые тоннами закопана биологической смертью!

среда, 14 марта 2018 г.

Mаддохлик мотами



 Бугун Узбекистонда  маддохлик мотами булади. 

Узбекистон бош маддохи манавий улимга дучор булади. Жисмонан борлигини давом эттириши, азроил билан юзлашадиган кунгача давом этар.
Аммо унинг маънавий улими, халкимиз ва тарихимиз учун бугундан бошланади.
Узбекистон маданияти, матбуоти, санъат олами Бош маддохнинг хакийкий башарасини очилишига шохид булишади.






вторник, 13 марта 2018 г.

Ишчи сотиш конунлашса....


Ишчи сотиш конунлашса....

Ҳукумат ўзбекистонлик ишчиларни хорижга ишга юборишни авж олдирмоқда (матбуотдан)

Шавкат Мирзиёев ислохатчими? 
Адолатни урнатмокчими?
Ундай булса ислохатни узидан бошлаши керак. 
1 миллард $ баюжетдан узига янги сарой, иккинчи Дурмон кароргохи курилишига сарфламокда.
Тошкент Ситю уз саъноти,  технологик тараккиётni  ярата оладиган савияга чикса эхтиёж булиши мумкин эди. 
 Узбекистон на кибертохлогогия нада программма сохасида бирон ютуги булмаган давлат.
Тошкент Ситю узбек бойларининг пул сарфлайдиган жойи хам була олмайди. Ноконуний йуллардан топилган пулларни хеч ким бу сохага куя олмайди.
Хуллас Шавкат Мирзиё    бу проектга 1,5 миллиард $ сарфламокчи.
Умумий хисобда Узбекистон ахолисининг 70-80% мажбурлаб ишлатиш эвазига йигиладиган пахтадаn йилига 1 миллиард $ даромад килинади.
Юкоридаги иккита проектга Узбекистон ахолиси 2 ярим йил пахта териши керак.

Бу харажатни хом-ашё сифатида Россиядан бошка жойга сотиш мумкин булмаган мева сабзоват ишлаб чикаришni дунё стандартлари даражасида пакетлайдиган, куритадиган, мураббо, био-мева сувларига айлантирадиган мини фабрикалардан 25-30 тасини куриш мумкин эди. Тайёр махсулотга айланган мева сабзоватлар гарб давлатларига сотиш имконини берарди.
Германя канцлери Анжела Маркер хонимнинг саройи йук. Министерларнинг купчилиги умумий сервис машиналардан фойдаланади. Германя Хукуматининг Мерседес олишга пули йукми?
Швейцаря Президентларидан Диде Бугалтер Тошкентга борди. Ислом Каримов билан унинг кизи Гулнора Каримованинг Женевадаги  уйидан чиккан антикварлар масаласини гаплaшди. Кайтиб келди истифо килишга мажбур булди. 
Сабаби?
 Тошкентга тyгридан-тугри учадиган учок булмаганидан хусусий учокни кирога олагани булди. Парламент Хукуматнинг пулини хавога совурганлик айби куйилди. Швейцаря камбагалми?
Хуллас давлат хазинаси энг нозик масала.
Халкнинг баддуосини олмаслик керак.
 Халк билмаса,  Холик билади.
Шавкат Мирзиёев зудлик билан бу харажатларни тухтатсин.
Мамлакат замонавий кулликга yz халкини жунатаркан,  рахбарлари саройларни бева хотинларга савга килиши, рухи безовта килади учокларни алмаштириши харомдир.
Устига бойлар маишат килсин деб,  Тошкент Ситю дек бемани лойиха шахарнинг кок марказига курилиши умуман жинниликдир.

Нима ёзсак хам барибир билганини килади булар. 
Нимага ёзасан булмаса дегандай булдингиз????
Хукумдорга тyгри деб билганингни айтcak,  кейин буладиган махкамаларда далил булади.
Кандай махкама ва качон дейсизми?
Киёмат махкамаси!
Э.... деманг, ойнага каранг.
Киёмат бурнингиз тагида!

Омон булинглар.

Сафар Бекжон.

13 март 2018 йил

понедельник, 12 марта 2018 г.

Hague Tribunal даги Узбекистон камокхоналари масаласи



Hague Tribunal даги Узбекистон камокхоналари  масаласи

 1998 йилда Женевада БМТ Инсон Хукуклари Коммисари оркали Le Haye (Xага) трибуналига берган хужжатларимда иккита курсатмам бор.
Биттаси, Узбекистондаги камокхоналардаги жиноятлар хакида.
Иккинчиси тугридан-тугри Абдукарим Шодиевнинг жаллодлиги хакида.
Тугрисини айтишим керак Шодиев шахсан менга хеч ёмонлик килмади.
Чунки собик ички ишлар вазири Хайдар Яхёев унга мен хакимда хар доим хабар бериб турарди.
Лекин Абдукарим Шодиев котил эди.
Мен у рахбарлик килган камокхонадаги котиллукларни уз кузим билан курдим, дустим машхур ёзувчи Мамадали Махмудов (Эврил Турон)
Абдукарим Шодиевнинг жаллодлигига гувох.
Абдукарим Шодиевга ухшаган одамларнинг махкамалари Халкга очик булиши керак.
Уларнинг Халкимиздан умарган бойликлари унинг тарафидан улдирилган кишиларнинг оилаларига таркатиб берилса адолатли буларди.
Бу инсонлар хакидаги Халкаро Терговга берган аризаларга кура тарафсиз экспертлар Узбекистонга таклиф килиниши керак.
Албатда бу менинг хаёлимдаги адолат: реал хаётда эса Абдукарим Шодиев котиллиги учун эмас, битта кланнинг бошка клан билан булган уришида
"жертво" килинган навбатдаги одам халос! 
Омон булинглар.
Safar Bekjon

12 март 2018 йил. 

Швейцаря




Куйида 1997 йилда босмадан чиккан Нариги дунё дарчаси олдида хужжатли китобдан парча.
“Сангород”–Тошкентнинг Куйлик мавзесида жойлашган УЯ 64-18 камокхонаси.
Рахбари полковник Карим Шодиев булади.
Уз навбатида, бу ер хам иккига булинган.
Биринчиси, умумий касалликлар, иккинчиси, сил касалликлари булими.
Иккала булимда беш мингтагача касал махбуслар сакланади.
“Сангород”, лойиха буйича, бир минг икки юз махбусга мулжалланиб курилган.
Тиббий хизмат номигагина “курсатилади”.
Дори-дармонни махбуснинг узи топиши керак.
Озик-овкат етишмайди.
Бу ерда малакасиз, бошка жойда иш тополмаган докторлар ёки касал махбуслар устидан медицина тажрибаларини утказишга келган илмий ходимлар ишлашади.
Чунки касалликдан улган махбуснинг жавобгарлиги й ук.
Икки варак когоз билан хаммаси жойида булади.
Ахмадхон Турахонбой угли (Аллох рахмат килсин шу ерда улдиришди) ака буларни куриб, чидай олмаганидан шикоят ёзган.
Бу фактларни текшириш урнига, унинг узини ун беш кун жарима камерасига ташлашган.
У ердаги азобдан кейин соглиги бешбаттар булганидан шикоят килди.
Ахмадхон ака бошидан кечирганла- рини хикоя киларкан, бу ердаги дахшатли ахволга куникинг, йукса сизни хам шу ахволга солишади, демокчилигини тушуниб турардим.
Мени жойлаштирган 8-чи палата деразаси шундок уликхонага караганди.
Базан кун буйи эринмасдан деразадан караб ётирардим.
Бир куни уликхонага уттиз еттита жасад олиб келишганини санадим.
Уликхонада бир-нечта хизматчи махбус ва доктор ишлайди.
Уларни тугридан-тугри одам кассоблари деса булади.
Совет давридаги конунларга кура, махбуснинг мурдаси уч кунгача кариндошларига берилмай, моргда ушлаб турилиши мумкин.
Моргда мурданинг кукрагидан киндигигача ёрилади ва ички органлари олиб ташланади, оёк, кёл ва буйин томирлари кесилади.
Мурданинг жиноятчиси, угриси, тугриси булмайди.
Жасад–рух тарк этган кийим, холос.
Уни тупрокка бериш Оллох олдидаги бурчимиздир.
Лекин бу жонсиз лошнинг томирлари кесилиши заруратини хеч англамайман.
Англатсалар хам англашни истамайман, чунки бу инсонийликка зиддир.
“Сангород” жиноятчилар дунёсининг “крестиги”* хисобланади.
Бу ерга Узбекистоннинг барча камокхоналаридан касал махбуслар келтирилади.
Жиноятчилар дунёси вакиллари пора эвазига касал киёфасида бу ерга келтирилиши уюштирилади.
“Сангород”– Узбекистон жиноятчилар дунёсини уз назоратида ушлаб турган “вор в законе”нинг кароргохи деса булади.
Бу ерда унга тула шароит яратилган.
Бу кароргохда истаган пайтида истаганича оиласи билан яшай олади.
Озодликда юриб, узини бой санаган одам “вор в законе”нинг бу ердаги хаётига хавас килиши мумкин.
Унтадан ортик ёрдамчиси, унлаб хизматига тайёр турган йигитлари бор.
Оддий махбуснинг ёнида нинани хам утказмайдиган сокчилар, унинг номига келган бир машина тула совга-саломни хам бемалол утказиб юборади.
Уша пайтда “вор в законе” Вахтанг исмли гуржи миллатига мансуб киши эди. 
1997 йил.

пятница, 9 марта 2018 г.

Барон ва Баронесса Темур-Лола хакида гаплашмиз









Барон ва Баронесса Темур-Лола хакида гаплашмиз.
Утда ёнмас, сувда чукмаслик ваколатларга эга булган бу инсонларнинг шу кунлардаги Узбекистон ва Халкаро хукуки олдидаги статуси кандай?
Шавкат Мирзиёев халкаро Хукук тарафидан текширувда булган Лола Каримова кирдикорларининг Гулнора Каримованикидан хам ёмонлигини билмайдими?
Дормон кароргохи, Ок Сарой ва атрофидаги мажмуаси биттагина Татяна Каримова ваколатига берилганми?
Лола Каримованинг 10 йилдан бери бирон марта яшамаган Женевадаги саройига кунига канча харажат килинмокда?
Татяна Каримова хизматига берилган саройлар ва курикчилар, унлаган хизматчилар харажатлари нимага давлат бюжетидан туланади?
Ислом Каримовнинг кизи Гулнора расмий исботланган 1 миллиард $ умарган.Узбекистон тамони жиноий иш очган.
Ислом Каримовнинг Бош Прокурони (14 йил) хозирча 500 миллион $ умарган.Жиноий иш очилган.Ислом Каримовнинг бош курикчиси Шарифхужаевнинг уйидан 680 миллион $ топилди.
Камокда.Ислом Каримовнинг уз кизи уз онаси хакида гувохлик берди, (очикда юрганда Twitter, кейин терговда) онаси Татяна Каримова хазинадан олтинларни олиб келиб ётокхонаси тагига кумдирган.
Омон булинглар!
Сафар Бекжон
09.03.2018

Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...