среда, 31 мая 2023 г.

Эй ўзбекча “Озодлик” , ББС журналистлари

"Ўзбек муҳолифатини бор қиладиган хам йўқ қилиб кўрсатадиган ҳам биз"- деган сафсатага ишонишади. Аммо ҳар эҳтимолга қарши Пенсилваниядан ва Лондондан квартира-ю, виллалар олиб қўйишни унитишмайди. Деярли хаммаси Амрека ва Ангилия ватандоши. (хурматсизлик бўлмасин, фукороси - камбағали эмас).
Ўзбекистонда режим ўзгариб маътбуот эркинлиги бошланса бу радиолар кимга ҳам керак бўлади-ки.? Ўзбекистон сиёсий ва ижтимоий ҳаётида, халк зехниятида ўзгариш қиладиган восита албатта маътбуотдир. Аммо диктатурага қаршимиз деб муҳолифатнининг фикрларини қайчилашга ҳеч кимнинг ҳакки йўқ.
“Озодлик”да, ва ББСнинг , берган фикирларга асосланган ҳалқаро ташкилотлар балким баъзи кишиларга грант беришмас. Мен умримда бирон жойдан грант ёки моддий ёрдам олган эмасман. Бемалол этакларида нима бўлса тўкаверишсинлар. Булар ўзларини танқид килганларни дарров СНБ агентлигига чиқаришади. Ўзларида ва севган “лидер”ларида, мендаги жасорат бўлмаганидан кейин ҳамма нарсани ўз қаричлари билан ўлчашади.
1999 йил портлашларидан кейин меннинг ҳам учта укам қамалди. Битта укам сирли равишда оламдан ўтди. Ҳеч қачон бу воқеалар учун мен катта мухолиф одамман дейишимга асос бўлган эмас. Режим мендан қўрқмайди-ки оиламга истаган муомиласини килади деганман.
Бреюселда Ислом Каримов машинаси олдига рамзий табутини чиқардим. Буни биронта сиёсий партия ёки ташкилот номидан килмагандим. Дарров мени “ашаддий эркчи” килиб эълон килишди бочка-бочка сиёх ташиганлар. Қамоқдаги укаларимни эслашмаган, 103 ёшида вафот этган Бирликнинг ва Эрк Пратиясининг расмий аъзоси бобомнинг ўлимига таъзия билдирмаган муҳолифат, Каримовнинг рамзий табути Европа Иттифоки бош кароргохи олдидан кўтарилиб ТВ лар жонли эферда берилганидан кейин Сафар Бекжонни эслаб колишган эдилар.
Мен бирон марта ўз билганимдан қайтган одам эмасман. Талабалар шаҳарчасидаги икки-уч, йиллик сиёсий фаъолиятим (1988-1990 й) жараёнида у ердаги таъминотни қўл остидан мен бажартирдим. Ҳамма нарса талон билан бериладиган вақтда у ерда талабалик гувоҳномаси бўлганларга ҳамма нарса бериларди. Бу таъминот 1991 йилда тўхтади. Чунки мен у ерни тарк этдим ва бизнинг оиладан чиккан “Узбекбирлашув” ташкилотини бошқараётганлар қўл остидан бераяпган тамоноти тўхтатган эдилар. Талабалар шаҳарчасида исён бўлганига бирданига бўшаб қолган магазинлар сабаб бўлганини ҳамма билади. Нимага ёшлар ҳаракатини тарк килдим?...
Энг кейинги учрашувимизда Ислом Каримов олдида муҳолифатнинг ишонган вакилларидан бири Шавқиддин Жўраев очиқчасига ҳоинллик килди. Кабинетидан чиқар эканмиз Ислом Каримов менга: “ асилзодалигингиз хеч кимга нон-ош ва мансаб беролмаган экан яқинда битта ўзингиз қоласиз. Ё Шавкиддинга ўҳшаб мен тамонга ўтинг ёки давлатимдан йўқ бўлинг” деганди. Бу очик таҳдид эди.
Мен Туркияга кетдим ва олти ой қайтмадим.
Қайтганимда хам амаким Асадулло Урганжий (Амир Олимхоннинг куёви) билан кайтдим. Ислом Каримов мени сиёсатга қайтади деб ўйламади. Бухоро Амирлиги ворисларининг моддий ва ижтимоий муаммолари билан шуғулланади деб ўйлади. Ўша вақтдаги Адлия Вазири Муҳаммадбобир Маликовга айтиб коммисия туздирди. Мени ҳам коммисияга аъзо қилиш эвазига Эрк Пaратиясидан кетишга чакирди.
Мен ўз билганидан қолмайдиган одамман.
Биров хукум қилса тескарисини қиламан.
Пароканда бўлиб тарқаб бўлаёзган ташкилотга қайтдим.
Оқибатида кўп ўтмасдан қамалдим.
Келайлик шу бизнинг “бочка-бочка сиёҳ ташиган дўст”ларимизга. Журналистлар ҳаммани танийди аммо хеч кимга дўст эмас деганлари тўғри.
“Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистондан ажралиш ҳуқуқини конституцияга киритган фаол қамоқда ўлди.”
Оллониëзов Қорақалпоғистонни Ўзбекистондан ажратиш ғоясини тарғиб қилгани учун Ўзбекистон ҳукумати тарафидан ўлдирилган.
Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли Надежда Отаеванинг айтишича Алланиëзов қамоқда ўлган биринчи қорақалпоқ фаоли эмас.....
26.06.2014 . Озодлик радиоси ©
“Озодлик” радиоси Украинадаги вокеалардан хабарсизми?
Ўзбекистонда сепаратзм борлиги, биронта халкнинг иркий камситишларга карши чикканлигидан ўлдирилди деган ташвикот кимга керак?
Балким бу вокеа тўгридир, аммо бу оммавий равишда авж олганмиди?
Гарб дунёсига Каракаппокларни бошка бир ирк ва миллат деб танитиш кимга керак? Бу метод кимнинг планига кирганлиги хаммамизга Украина мисолида маълум булмадими?
Гарб эса Путиннг Имперял иштахасини кандай жиловласак экан деб авора бўлмокда.
Бу менинг сабрими тўлдирган хабар эди.
Атаевага келсак, мен бу аёл билан бир неча йил хамкорлик килдим. Бу орада менга бир неча жойдан, “-бу аёл хатто дадасининг Ўзбекистондан кочишига сабабчи бўлган. Буларнинг проблемалари режим билан эмас. Биз ва иктисодий ўртокларимизни чув туширди. Келажакда бир гап сўз бўлса биздан ўпкаламанг”- деган мактублар олдим. Мен 1980-90 йиллардан бери Ўзбекистоннинг “вор закон”ию, мафя акахонлари билан хам учрашганман. Ишнинг жиддияти катта шекилли менга чıкиб айтишаяпди дедим ва бу масалани астойдил ўргандим. Атаевлардан олинадиган миллионларни асосий кисми кайтарилган. Россиядаги хомийлари борлиги эътиборга олиниб ўзларига тегилмаган. Бу масалаларни нıмага ёзаяпман. Ўзбекистондаги коррупсия ва Швейцарядаги пул ювишга карши йиллардан бери фаолият курсатаяпган Uzdemfundsuisse ташкилоти баъзан Женевадаги мутахасислари тамонидан хужжатли баёнотлар чикаради. На “Озодлик” нада “ББС” кизикмайди. Гарб матбуоти мухокама килади. Аммо Атаева деган хотин нима ёзса дарров бош сахифадан берилади. Кечагина бу одамлар режимнинг бир парчаси эдилар.
Бочкадаги сиёхлар факат бизни шантаж килиш учун эканда. ?
Кискачаси, Эй ўзбекча “Озодлик” , ББС журналистлари 20-25 йиллик ҳамкорлигим даврида биронтангдан бир тийин олмадим.
Муттаҳамлик жойим йўқ!!!
Биламан сизларнинг кўпчилгингиз биз билан бирга Ўзбекистонга қайтиш орзусидан узоқ одамларларсизлар. Каримов ўлиб нетиб, режим ўзгариб маътбуот эркин бўлса мамлакатдан қочадиган ўн мингларча бойвачалар сизлар билан қўшни бўлишади. Сўзидан бошқа бойлиги бўлмаган бизлардай камбағаллардан қутуласизлар. Сизларга янги қўшнилар билан тотувлик тилайман.
Сафар Бекжон.
30.06.2014 .
Lausanne,
Swetzerland

вторник, 30 мая 2023 г.

Xаёл сурсангиз, туш курсангиз хужжати бизда.....

Xаёл сурсангиз, туш курсангиз хужжати бизда.....


Тез кунларда,  ШМ ва  клани ушбу сарлавхадаги  вос-восни тарката бошлайди.
«5 синф болларидан 100ларча телефонида сакланган диний-сиёсий фикрлар учун камокда»
эканлиги ва эхтиёт булиш кераклиги хакида огохлантиш интернет тармоклари оркали таркатилди.
Жамиятни вахима , вос-воси билан ШМга  кул килиб туриш механизмининг     eтиб келган савиясидир.
Бугун (30.05.23) Хитой иктисодиёт биржа хиссалари 20% чукди.
 Жазо давом этади.
Газ нархи 4,3 % пасайди. 
Навбатда нефт нархлари рекорд савияга келтирилиши.
Бу дегани,  Рассия нефт-газ сохаси сарф харажатини хам копламайди деганидир.
Узбекистон,  зотан газ сохасидаги даромаднинг 30% бюжетга киритмокда эди.
Энди уни 0% туширишса керак. Чунки ШМ ва клани 70% соф даромадни хали хам руслар билан булишмокда.
Хуллас Хокимиятда битта йул колди.
 Вос-вос куркув чикариш.
Камокхоналарда 300% тулдирилган.
Умуман , жой колмаган.
Хаёт зотан хох камок, хох очик шмистон камоги,  фарки колмаган.
Акилли одамнинг мухтамал килиши мумкин булган ишларини ахмоклар тасаввур кила олмайди.
Аллохга шукур-ки, каршимизда товукшунослар клани бор.
Килиши мумкин булган иш, зулумдир.
Мархамат репрессия бошлайверсин.
Зулумга куникма хосил булган халкга,   икки дунё бир карич.

Урганжи
30.05.2023

воскресенье, 21 мая 2023 г.

Ўзбекистондаги сохта дорилар тахликаси кенгаймокда.

Ўзбекистондаги сохта дорилар тахликаси кенгаймокда. 



    Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ва Олий таьлим, Иновация вазирликлари дорилар масаласида  раддиялар ёйинлашди.


1. 2020 йили Хитойдаги Ўзбекистон талабаларига КОВЕДга карши 5 000 ўрамда исириқ жўнатган вазирлик унвонини эслаб туринг 😂


2. Ковид марказларда Хитойдан келтирилган иккита турдаги дори халокатини хам унитмадик.

Ковед матказларида вирусюккан 38 олий даражадаги доктор ва 200 хамшира халок булганлиги ёлгонми?


3. Хитой вакцинаси туфайли бевақт ўлим кўпайиши статискикасини ёйинланг.


4. Док-1 ва Синепар Кид сиропи туфайли чақалоқлар ўлими текширилиб Жахон согликни саклаш ташкилоти расман такиклаганига карамасдан бу дориларни Узбекистонга сотган Умирзаковлар сулоласи нега жазоланмади.


5. Санитаря холат назорати нотўғри ташкил қилинганлиги туфайли республика бўйлаб тарқалаётган Гепатит А,В,С назоратдан чикиб кетганлиги.


6. Текин деб тарқатилаётган витамин ва дорилар таркиби халқаро стандарт бўйича тахлили хамда тан олинганлик хужжатлари очиқ манбада йўқлиги.


7. Ўзбекистон республикасида Фармокологик махсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш , лицензиялаш, сифат назорат ва клиник тестлар ўтказиш бирор бир давлат лабараторияси халқаро талаб бўйича БЖССТ ( WHO) идораси максимал талабларига жавоб бермасли


8. Ўзбекистонда лицензияланган БАД ва дорилар бирортаси тасир қилувчи модда сифати норматив хамда фармакологик стандартга мувофиқлиги халқаро патент сақловчи компания акредетацияси бор йўқлиги текширилмаслиги.


9. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ёки четдан келтириб дорихоналарда сотилаётган Инсулин сифати ўта пастлиги


10. Онкологик касалликларда қўлланилаётган кимёвий терапияда ишлатилаётган дори ва инфузион моддалар сифатсиз хамда муқобилларидан 4-5 марта қимматлиги масалларида Узбекистон согликни саклаш вазирлиги очиклама килсин. 


Биз,  ёйинладиган хужжатларни халқаро стандартга тўғри келиш ёки келмаслигини WHO ижроия қўмитаси профессор ва мутахасислари ёрдамида тахлил қилиб беришини сўраб мурожат қиламиз.

Халқаро бренд фарм компанияларинг номидан сохта дорилар ишлаб чикарилган булса халкаро арбитраж махкамалари оркали келажакда тавон тулатамиз.

Агар халқаро норматив бўйича хужжат хар бир пункт бўйича тақдим қилинмаса биз қўлимиздаги мавжуд наьмуналарни халқаро текширув ўтказишга асос бўладиган лабараторияларга тақдим қилиб текширтирамиз.

Согликни саклаш сохасидаги сохтагарчилик,  атом куроли ишлатилишга тенг мекиёсдаги фожеаларга сабаб буладиган жиноятдир.


Инкилобий харакатлар матбуот маркази.

21.05.2023

суббота, 13 мая 2023 г.

Ватан иймонингизда!

Украинага этказиб берилган рекета хакида маълумот берилмокда.
Сал кам, бир ярим йилдир Украина 500 км узокга бора оладиган ракета ишлатмади.
Россия "аналогов нет" Киталар ораси гупер (7 мах) ракетагача ишлатди.
Украина химояси бир йилдан бери деярли чекинмади.
Русларни Украина худудлардаги 3 та вилоятда умумий узунлиги 2-3 минг км харбий истехкомда
уриш килишга мажбур килишди.
Рус харбий аклининг 1940 йиллардаги "аскар сонига кура галаба" тактикаси фалокатга олиб келди.
Куркитув, вахима, шантаж харбий стратегя була олмади.
Оддий мияси руслашган одам учун очик айтадиган булсак:
-Рус Имперяси тугатилиши унга асос солган Буюк Киев руслигида якун топмокда.
Туркийлар жуда куп марта Имперялар курди.
Ичкаридан парчалангандан кейингина ташкаридан душман кириб келди.
Бу Рус Чоризими эди.
3500 йиллик давлатчилик асосларига карасак, араб истелоси, киска муддатга Македонский кириб келиши хисобга олмаганда бошка давлатга уриш очиб, энгилмаганмиз.
Рус Имперяси сунги 200 йилида иркчиликга асосланди. Тамалидаги Олтин Урдани инкор килди.
Украина худудларидаги Хун турклари, Кирим хонлиги давлатчилик мезони 30-35% кудратга эга эканлиги хисобланган.
Украинани руслаштириш, рус буюк иркчилиги фалокатли равишда уз капконига узи тушди.
Украна худудларида булаётган уриш Туркистон Иттифоки куришга мажбурлигимизни курсатмокда.
-Бу иттифок иркга, динга, мас хабга асосланмаган факат худуд бутунлиги химоясига каратилган булиши керак.
Бу кенгликдаги тупрокларга кузини тикган Хитой Шаркий Туркистон истелосини давом эттирмок учун тайёргарлик курмокда.
-Ватан корнингиз туйган маконда эмас!
-Ватан иймонингизда!
Кимда-ким бунинг тескарисини гапирса, демак иймонсиздир!
Урганжи.
13 май. 2023 йил.
P.S 13 май Андижон катлиоми куни. Барча шахидларимизни Аллох ёрликасин.

Батрақ 30 йил АҚШда яшасада барибир батрақлигича қоларканда....?????

1917 йилдаги болъшевеклар давлат тўнтаришидан кейин батрақлар синифи яратилди.
Асосий талаб;
Атеизм,
Тарихга тупириш,
Бойликларни йўқ қилиш,
Табиатдан ином кутмасдан, уни пайхон қилиш,
Миллат, хотин-эркак фарқини йўқотиш,
Бутун дунёга коммунизмни мажбурлаш,
........,
Батрак, ўқиб-ёзишни билган хар қандай зиёлийдан нафратланган.
Масалан, Ўзбекистонни бир муддат бошқарган одам умуман саводсиз бўлган.
Бош батрақ!
Йўлдош Охунбобоевич Охунбобоев (1885-1943)
Бу бош маддох Туркистонда суний очлик ташкил қилининишда Сталинга ёрдам берган.
Бугунга келиб унинг невараси АҚШ яшайдиган Бобир Маликов ҳам ўзбекларни одам бўлмайди демоқда.
У , «Амрека овози» радиосига берган интервюсида ШМ давлатда милиция, ДХХ назоратини зудлик билан кучайтирсин деб тавсия берди.
Ўзбеклар демократяга тайёр эмас демоқда.
ШМни сиёсати тўғри сиёсат демоқда.
ШМ ҳам унинг бобоси Охунбабаев каби минтақавий батракбошилардан бўлганлиги , уларни бирлаштирувчи омилдир.
Ўзбекистон халқига адолат, эркинликни раво кўрмайди.
Ўзига ва авлодларига АҚШ фуқаролиги олган Бобирмалик (Исроил фуқороси ШМнинг барча яқинлари) ўзбекга бу қадар нафратни қаердан олишган?
Батрақ 30 йил АҚШда яшасада барибир батрақлигича қоларканда....?????
Урганжи.
29.04.2023

Кафолатингизни пишириб енг!

ШМ Хокимиятга келгандан бери (2017й) 20 тача давлатга сиёсий саёхат килди.
Имзоланган иктисодий шартномаларнинг умумий киймати 150 миллард $ бориб колди.
Келиши керак булган бу сармоядан, канчаси келди?
Дунёдан бехабар оддий узбек хар имзоланган шартнома, амалга ошадиган гарантияли ишлар деб уйлайди.
ШМнинг саёхатлари шунга каратилган.
-Оддий инсонларни умидворликда ушлаб туришлик.
Масалан бугунги саёхат (2-3 may) Германяга килинмокда.
Аслида Германянинг дунёга машхур автокомпаняларини чув турширган Узбекистондир.
Mercedes-Benz , Volkswagen.....лар Узбекистонда завод хам куришди, ишга бошлар-бошламас заводларини сув текинга сотиб кетишга мажбур килишди.
Олаф Шольц кансцлер булиши мумкин. Аммо хусусий мулкларни мажбурлаб Узбекистонга жуната олмайди. Диктатура эмас, Германяда!
Хуллас Узбекистонда тузум узгармас экан, немисlarning куйган огзини униттира олмайсиз!
Призидент кафолати берилиши шармандаликдир.
Конун хам, мулjдорлик хам, улса уладиганлар, тугилса тугиладиганлар мендан сурайди десангиз Хокимият мафяси исботланади халос.
Кафолатингизни пишириб енг!
Урганжи.
03.05.2023

Урискуллари!

Совет давлати номи остида хукум сурган Россия Имперяси фашистлари, Туркистонда 200 мартадан куп очик ва ёпик шаклда атом, вадарод, кимёвий бомбалар портлатган эди.
Барча бактерологик куроллар, бизнинг Орол денгизимиз уртасидаги куруклик минтакасида синовдан утказилган.
Туркистоннинг, жумладан Узбекистоннинг унларча минтакасида радиоактив колдиклар кумилган.
Контейнерлари аллакачон парчаланишга бошлаб, радиоатция бутун Узбекистонга таркаб кетиш хавфи кучайди.
-Урискуллари!
-Батраклар!
-Дашноклар!
Боскинчидан узларингга Худо ясаб тураверинглар!
Кимнинг ким эканлигини аниклашимизга, уз харакатларинг билан ёрдам килмокдасиз.
Биз жамиятдаги сиёсий-ижтимоий жараёнларни уз окимига куйгандек куринсак-да, асло хоинларни кечирмайдиганларданмиз!
Путин атом куроли ишлатиб Гарбни вайронa киливоради..... вас-васасига ишонадиганларга!
Путинизм бизнинг Туркистонда 200марта атом куроли пуртлатган.
Худога шукур, кулларимиздан кайта тугилдик.
Ва ватанимизни озод килиш учун курашмокдамиз.
Путингиз, отсин уша атомони истаган жойиgа.
Хеч каернинг Туркистондан ортик жойи йук!
Урганжи.
04.05.2023

Озодлик ва хуррият учун, Инқилоб!

Бугунги мавжуд 5 та "мустақул" давлатнинг иккитасини камраган кенгликдаги Бухоро амирлиги хокимиятини олиш учун болъшевек қотил Фрунзени чақириб келганлар билан, Ўзбекистоннинг эхтимол, мустақилликга чиқиши имконларини йўққа чиқарганлар Гермонда ачомлашибди.
Жумла жуда узун бўлди-ёв?
Зулмат ва сафолат ҳам узун бўлди.
1920лардан 2023ларгача давом этмоқда.
100 йил давом этган талон ва қатлиомлар сабабчилари, ўтмишдаги хотинбоз амиру-хонлардан
афзалликларини охирги марта исботламоқчи бўлишмоқда.
Яна, жумлам узайййииииб кетди.
Қисқа қилай!
Озодлик ва хуррият учун, Инқилоб!


Урганжи.
05.05.2023

Рус босқинчиларининг Ўзбекистон малайлари,

Рус босқинчиларининг Ўзбекистон малайлари,
9 май орқали Имперяни чақириб келишга шайланмоқда.
Босқинчиликни кўмсаш, уларни абадийлаштиришга харакат давом этмокда.
Ўзбек халқининг пахта қулларига айлантирганлар даврiни кахрамонлаштириш Москов малайларининг мақсадиир.
Пахта монокултураси оқибатида Арол денгизи қуриди.
5 миллион инсон пицтисидлар оқибатида ногирон бўлди.
Руслар босқинигача Узбекистон факат бир неча юз гектар eрга пахта эккан. Руслар бу eрлар микдорини 4,5 миллион гектарга чикарганди.
Окибатда пцтисидлар, бутефослар, меркаптабуслар, ДДТ захарлари оммавий ишлатилди.
Ўзбекистон аёлларнинг 70% анимия касалига чалинди....
Совет давридаги ривожланишни, шахсларга боғлаш дунёнинг технологя тарққиётини конунларини инкор қилишдир.
Атом синовларини, кимёвий куролларнинг синовлари бугунги рахбарларнинг оталари рухсати билан синаб кўрилган
Бу шахслар Қиёмат куни , халкимиз қотиллари сифатида жаханнамга жўнатилади деб ишонамиз. Иншаллох!


Сафар Урганжи
07.05.2022

Шарафсиз батрақ!

Шарафсиз батрақ!
1991 йил Ирригация инстирути компарткоми эдинг!
Эсингдами?
-Совет иттифоқи қулаяпди, референдумда мустақиллик учун овоз берайлик деб мажлис қилаётган эдик.
Сен батрақ мажлислар залига келиб, "- буюк рус ҳалқи сен миллатчиларни яқинда йўқ қилади" деб тахдит қилган эдинг.
1 совет рубли, 0,78 $ тийинга тенг эди.
Сохта иқтисодга, атом ракеталарига ва зулумга асосланган советларинг чўкди.
Мана энди Рус Имперянг чўкади.
Батрак, биз сенга 2 йил тўла имкон бердик.
Барча сохаларда қиладиган ишингни дастур асосида белгилаб берик.
Ақлинг трол савиясида эканлигини исботладинг!
Тез соатларда жонли ёйин қилиб рус имперяси, путинизм сирли музокарачилари, сен батракларини қандай сотганини айтамиз.
Қачон уриш тугашини, капитулация шартларининг 90% келишув қилинганини айтамиз.
Рус фашист имперясининг тугатилишида 10%гина мухокама қисми, турк жумхурятлари батрақларига ажратилди.
Жонли ёйинни кутинглар.
Инқилоб харакати.
11.05.2023

Менга сўйлама, шеърдан-наводан,

Менга сўйлама, шеърдан-наводан,
Тўкмоқ истарам, душманинг қонин.
Сўйлама хиргойи, хоинлар саройин,
Йиқмоқ истарам, Аллох ёр-Карам.
Ичимда исён бор, асирлик алам.
Менга сўйлама, қардош-сирдошдан,
Мен ёлғиз бўриман, увларим тонгда,
Титрар қўйлар, мавхум маkонда.
Мамлакат қўраси, эчки Хоқонда.
Чўпони тушган, бизнинг қапқонга.
Менга сўйлама шеърдан-наводан,
Овозинг келмас, аршу-самодан.
Чақирма олдинга, назм устози,
Ишим кўп, сендан қолди омонат.
Қўзғалмоқда, нoмусy- матонат,
Менга сўйлама шеърдан-наводан.
Урганжи.
10.05.2022
Женева

Дэвид Кэмерон Туркистон

Ангиля Имперясининг ишончли вакили Тошкентда. Дэвид Кэмероннинг Туркистонга келишининг парда орқасидаги сабаблари тўғрисида маълумотлар ва н...