четверг, 21 апреля 2022 г.

НЕГА КИЕВ ҚУЛАМАДИ?

НЕГА КИЕВ ҚУЛАМАДИ?
19.04.2022 й.
(олий ҳарбий таълим муассасаси курсантлари ва ёш офицерлар диққатига)
Ушбу савол мана сал кам икки ойдирки, ўз хаста онгига юртимиз суверенитетини, миллий мустақиллигимиз ғояларини ҳеч сингдира олмайдиган, қарам қалбидаги маслак-эътиқоди ила Москвани қибла, Кремлни каъба, Қизил майдонда ўтадиган «Ўлмас полк» юришини муқаддас салиб юриши, Путинни эса ўз мазҳабининг пири комили деб биладиган, Россия томонидан олиб борилаётган ҳар қандай сиёсатни Ўзбекистон учун чизиб берилган сиёсий чизиқ сифатида кўрадиган катта-кичик россияпараст ўрисқулларни маънавий-руҳий жиҳатдан қаттиқ қийнаб келаётган саволга айланиб қолган. Бундай тоифа умри бино бўлибдики, ўрисларга ўз хожасидай қараб, Россия армиясини мақтаб, ўриснинг қудрати билан ғурурланиб келган. Ўрис телеканаллари ва бошқа турдаги оммавий ахборот воситалари орқали олиб бориладиган ўрис тарғиботининг қурбонига айланиб, бедаво россияпарастлик дардига мубтало бўлган, яъни мақтанчоқ ўрисларнинг ёлғон-яшиғига лаққа тушган бундай каслар мана 55 кундирки, ўз тинчини батамом йўқотиб, қон босимлари ошиб, санчиб оғриётган қора юракларини чангаллаб қолишган.
Мазкур савол Ғарб оламининг сиёсий доираларини ҳам ўйлантириб қўйган: «Чиндан ҳам, нима учун Киев қуламади?»
Гап шундаки, юртимиз аҳолисининг юқорида тилга олинган россияпараст лақмаларидан ташқари, жаҳоннинг, хусусан, Ғарб оламининг турли-туман сиёсий табақалари ҳам Россия Федерацияси қуролли кучларини, қудратига кўра, дунёда иккинчи ўринда турадиган армия деб билиб, ҳар қандай урушда енгилмаслигига ростакамига ишонишган.
Хўп, ўрисқул лақмаларимиз-у информацион террор билан шуғулланадиган Соловьев, Киселёв, Скобеева, Шейнин, Норкин, Симонян каби ўрис газандаларининг оғзидан чиққан қабоҳатга, шу жумладан, Путиннинг бутун дунёга намойиш этган мультфильмларига, Шойгунинг ўз армиясини мақтаб кўрсатган қуруқ пиарларига, анави чиркин рангли авлиё Георгий тасмасини тақиб юрадиган миллатчи ўрисларнинг ҳар қадамда: «Россиянинг иккита ишончли иттифоқчиси бор холос, у ҳам бўлса, ўз армияси билан флотидир!» («У России есть два надёжных союзника – её армия и флот!») - дея ўкиришларига ишонишган, дейлик. Ғарб оламининг турли-туман сиёсий табақалари-чи? Қандай қилиб улар ўриснинг ёлғонига алданиб қолишди? Нима учун ушбу табақалар ҳам юқорида тилга олинган лақмаларимизга қўшилиб, Россия томонидан бошланадиган тажовуздан сўнг Киев 3 - 4 кунга қолмай қулашини кутишди?
Мазкур таҳлилий мақолада юқорида тилга олинган икки тоифани қийнаган: «Нега Киев қуламади?» - саволига жавоб топишга уриниб кўрамиз.
Жорий йилнинг март ойи охирида Вашингтоннинг Капитолия дўнглигида жойлашган АҚШ Конгрессида ўтказилган йиғилишда бир жанжалли, жуда нохуш масала кўриб чиқилди. Унда АҚШ ҳарбий истихбороти томонидан йўл қўйилган катта хатолик муҳокама қилинди. Аниқроқ айтиладиган бўлса, АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси раҳбариятининг билдируви тингланиб, қатъий оҳангда савол-жавоблар ўтказилди. Бунда, ушбу бошқарманинг Россия Федерацияси томонидан Украинага қарши тажовузи билан боғлиқ муваффақиятсиз фаолияти қаттиқ танқид қилинди.
Гап шундаки, Кремлнинг Украинага қарши тузган барча босқинчилик режалари АҚШ истихборот хизматларининг агентура манбалари орқали тўла-тўкис қўлга киритилган. Истихборот маълумотларининг ишончлиги масаласида зиғирдай бўлсин, шубҳа бўлмаган. Бунда гап АҚШ истихборот хизматларининг агентура билан ишлайдиган бошқармалари томонидан ҳужжатли тасдиқланган маълумотлар ҳақида борган.
Аммо АҚШ ҳарбий истихбороти, яъни Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси ўз ишини сифатли, тўла-тўкис бажармаган. Ушбу бошқарма томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар Путиннинг Украинага қарши тажовузидан бир ой ўтгачгина фош бўлган.
Мазкур мақолани ўқиётган ҳар қандай кишида, таббийки, савол туғилади: АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси қандай хатога йўл қўйган экан?
Бу ҳақда сал кейинроқ мулоҳаза юритамиз.
АҚШ истихборот хизматларининг агентура манбалари орқали Путин томонидан Украинага қарши тузган босқинчилик режалари аён бўлгач, АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларга ҳам таянган АҚШ ҳарбий-сиёсий раҳбарияти, шу жумладан, шахсан президент Байденнинг ўзи Украинанинг ҳарбий-сиёсий раҳбатиятини бўлажак тажовуз ҳақида ёпиқ ва очиқ каналлар орқали бир неча бор огоҳлантирган.
Бироқ ушбу маълумотларга на президент Зеленский, на унинг атрофидаги раҳбарият таркиби бовар қилган. Аксинча, улар Украина чегараси яқинида йиғилган Кремль қўшини яқин орада тажовуз қилмаслигига комил ишонч билдириб, бундай қўрқинчли хабарлар билан Украинадаги инвесторларни қочирмасликни ва бу билан юрт иқтисодиётига зарар етказмасликни илтимос ҳам қилишган. Улар ҳатто, эсингизда бўлса, ўхшаш хабарлар устидан кулиб, 16 февраль санасини «Халқ бирлиги куни» сифатида нишонлашган.
Илож қанча, АҚШ истихборот хизмати раҳбарияти Европага ташриф буюриб, НАТОга аъзо давлатларнинг тегишли хизмат бошлиқларини Украина билан боғлиқ вазиятга доир маълумотлардан хабардор қилишга мажбур бўлган. Табиийки, мазкур йиғилишда муштарак бир хулоса, у ҳам бўлса:
«Модомики, Украина раҳбарияти тақдим этилган истихборот маълумотларига беписанд қараб, тегишли чора-тадбирлар кўрмаётган ва бу борада бизга расман мурожаат қилиб, ёрдам сўрамаётган экан, демак, ўрис тажовузи бошлангач, Киевнинг узоғи билан 3 - 4 кун ичида қулашига тайёр туриш керак», - деган хулоса чиқарилган.
Ғарб оламининг бундай хулосага таянган ҳарбий-сиёсий доиралари Украина билан Россия ўртасида яшин тезлигида ўтадиган урушда шак-шубҳасиз мағлуб бўлиши кутилаётган расмий Киевга ҳарбий ёрдам беришни лозим топмаган. Шунга қарамай, Украинага оз бўлса ҳам ёрдам бериш керак, дея туриб олган сиёсатчилар ҳам топилган. Чунки АҚШга таклиф қилиниб, тегишли маълумотлар билан таништирилган Украина истихборот хизмати бошлиғи АҚШда турибоқ, Украинага зудлик билан ҳарбий ёрдам керак, деган мазмунда баёнот берган.
Адолат юзасидан таъкидлаб ўтмоқ жоизки, бундай сиёсатчилар тоифасининг гапини ерда қолдиришни истамаган Ғарб ҳарбийлари Украина Қуролли Кучларига Путиннинг тажовузидан 2 ҳафта олдин, тажовуз бошлангач эса яна 2 ҳафта давомида жами 17 мингтача «Javelin» русумли таннкка қарши кўтариб юриладиган ракета комплеклари ва 2 мингтача «Stinger» русумли душман авиациясига қарши ракета комплексларини тақдим қилган.
Бироқ кутилмаганда, Оллоҳнинг иродаси ила ажойиб бир мўъжиза рўй берди!
Киевнинг қулаши нари турсин, Украина Қуролли Кучлари, Миллий гвардия бригадалари, Ҳудудий мудофаа бўлинмалари, партизанлар ҳаракати, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва украин халқининг оддий вакиллари бир ёқадан бош чиқариб, босқинчи ўрис газандаларини аёвсиз қийрата кетишди, Россия Федерацияси қуролли кучларига жиддий талафот етказганча, ўрис қабоҳатининг аччиқ ичакдай чўзилган жанговар техника колонналарини бирма-бир ёндириб, кулини кўкка совуриб ташлади!
Табиатан тажовузкор ўрисбоши Путиннинг қўшини йирик шаҳарларнинг бирортасини ишғол эта олмади, аксинча, Киев, Чернигов, Сума вилоятларидан шармандаларча қувиб солинди.
Уруш бошланганига бир ой бўлибдики, қудрати путур кетган ўрис фашистлари ўз ниятига эриша олишмади, Путиннинг стратегик режаси, шу жумладан, қуролли куч қўллаб, Украинада ўрис тилига давлат тили мақомини беришга уриниши батамом барбод бўлди!
Жумлаи жаҳон украин халқи томонидан намоён этилган оммавий қаҳрамонлик намуналаридан лол қолиб, таҳсинлар ўқиб юборди. Украинларнинг миллий «Червона калина» қўшиғи бутун дунёда Ватан озодлиги учун олиб борилаётган уруш мадҳиясига, «русский мир» деб аталмиш бугунги фашизмга қарши кураш рамзига айланиб кетди
Дунё парламентлари Ер куррасининг мард етакчиси сифатида эътироф этилган президент Зеленскийнинг мурожаатларини гулдурос қарсаклар ила қарши олди.
Буни кўрган россияпараст лақмаларимизнинг оғзи ланг очилиб қолди. Табиатан ўрисқул юртдошларимиз «Червона калина»ни эшитса нафаси бўғилиб, ўзини қўярга жой топа олмай қолишди. Юраги эзилиб, уйқусини йўқотиб, қон ютган ушбу тоифа: «Киев нега қуламади?» - дея дод солганча, тукини юла кетди. Авлиё Георгий тасмасини таққанча, Украинага бостириб кириб, ер тишлаган ҳар бир ўрис фашистининг ўлими россияпарастларимиз учун катта йўқотишга, ҳақиқий мотамга айланди! Ўрис фашизмига қарши ўз қалами ила курашган мендай ўзбекларга лаънатлар ёғдиришди.
Украинанинг муваффақиятини кўриб, донг қотган Ғарб сиёсатчилари эса чуқур ўйланиб қолди: «Бу нимаси бўлди энди?! Биз қаерда адаштик? Киев нега қуламади?»
Ғарб оламининг ҳарбий-сиёсий доиралари ушбу саволга жавобни Украина заминидаги жанггоҳларда топишди. Аниқроқ айтиладиган бўлса, Россия Федерацияси қуролли кучларининг асл башарасини, хусусан, ҳарбий хизматчиларининг абгор аҳволини, қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техникасининг аянчли ҳолатини, ҳарбий қисм, қўшилма ва бирлашма қўмондонлигидан тортиб, кичик командирларнинг ўта саёз профессионал тайёргарлигини, бўлинма ва қўшинларнинг фронт орти таъминотини ташкиллаштириш тадбирлари ўта қониқарсиз даражада йўлга қўйилганлиги ва шу каби кўплаб иллатларни кўриб, Киев нимага қуламанлигини теран англаб етишди.
Қаттиқ таажжубланган АҚШ конгрессменлари адолатли эътироз билдиришди: нима учун улар Россия Федерацияси қуролли кучларининг асл башарасини АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларда эмас, аллақандай блогерлар томонидан жанг майдонларида олинган фотосуратлару, видиероликлар орқали кўришди? Ахир Истихборот бошқармаси томонидан тақдим этилган ишончли маълумотларга асосланиб, Украинага ҳарбий-техник ёрдам бериш борасида тегишли қарорга келишлари керак эдику, улар?
Қолоқ ўриснинг асл башараси билан танишиб чиққан Ғарб сиёсатчилари ҳечдан кўра кеч тамойилига амал қиладиган, қаҳрамон украин халқига атрофлича ёрдам берадиган бўлди. Зеро улар ўрис газандалари Украина устидан ғолиб чиқа олмаслигига амин бўлишди ва бунга йўл қўйиб бўлмаслигига аҳд қилишди.
Педофил ўрис ҳарбийлари томонидан Украина заминида, хусусан Буча ва Ирпень шаҳарларида содир этилган ҳарбий жиноятлар, Кремлнинг бутун бошли украин халқига қарши олиб бораётган геноцид сиёсати эса Ғарб оламининг аҳолиси-ю, сиёсий доираларини чуқур ларзага келтирди, инсониятнинг умумий душмани бўлмиш «русский мир» фашизмига қарши кураш йўлида тараққийпарвар дунё мисли кўрилмаган даражада бирлашиб кетди.
Ғарб сиёсатчилари томонидан уруш бошида йўл қўйилган ҳарбий-сиёсий хато ва камчиликлар бартараф этилди, бугунги кунга келиб, Украина Қуролли Кучлариига берилаётган кенг миқёсли ҳарбий-техник ёрдамнинг кети узилмай қолди.
Ўриснинг қотиллигини, бузуқ ниятига эришиш йўлида ҳар қандай жиноятга қодир эканлигини кўрган банибашар Путиннинг сиёсатини халқаро майдоннинг барча минбарларида қаттиқ қоралади.
Худо уриб қўйган россияпараст ўрисқулларимиз эса пинагини ҳам бузишмади, ўз соҳибларининг ҳарбий жиноятларини оддий ҳолатдек кўриб, айбни осонликча украин халқининг ўзига тўнкашди қўйишди.
Мана энди АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокамасига ўтамиз.
Маълум бўлишича, мулоҳаза юритилаётган бошқарма Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг қудратига ҳаддан ортиқ юқори баҳо бериб юбориб, Украина Қуролли Кучларининг қудрати-ю, жанговар салоҳиятига етарлича баҳо бермай, беписанд қараган экан.
Жумладан, бошқарма таҳлилчилари:
1. Украинанинг сиёсий раҳбарияти томонидан олиб борилган фаолият билан ҳарбий раҳбариятнинг фаолияти ўртасида каттагина фарқ борлигини, бир-бириидан деярли мухтор кечаётганини англаб етишмаган.
2. Украина Қуролли Кучларининг қуйи поғоналари ҳам маълум даражада мухторлигини, кичик командирлар таркиби ўрис армиясидан фарқли ўлароқ, мустақил фикр юритиш, қўмондонлик томонидан қўйилган топшириқ ижросини бажариш йўлида жанговар вазиятда оқил ташаббус кўрсата билиш, мустақил қарор қабул қилиш қобилиятини кўра билишмаган.
3. Украина Қуролли Кучларининг ҳарбий сафарбарлик имкониятларига, уруш даврида Ҳудудий мудофаа бўлинмаларининг жанговар фаолиятини тўғри йўлга қўя билишига етарлича баҳо бера олишмаган.
Россия Федерацияси қуролли кучлари масаласида эса АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси қаттиқ янглишган.
Гап шундаки, мазкур бошқарма ҳам юқорида тилга олинган россияпараст лақмаларимиз сингари буғубоқар Шойгунинг Россия Федерацияси Қуролли Кучларида олиб борилаётган ислоҳотлар борасидаги лофларига ва давлат раҳбари Путиннинг мудофаа соҳасига оид ёлғонлари-ю, кўрсатган мультфильмларига лаққа тушган.
Россия Федерацияси қуролли кучлари тасарруфида мавжуд ҳарбий қисм, қўшилма ва бирлашмалар, уларнинг ихтиёридаги қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника сони, давлат бюджетидан мудофаа манфаатларида ажратилган маблағ миқдори, қуролли кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар, амалга оширилган жанговар тадбирлар каби кўпдан-кўп маълумотлар АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси томонидан тўғри ҳосил қилинган бўлиб, турли техник воситалар, шу жумладан, сунъий йўлдошлар орқали қайта-қайта текшириб борилган.
Бироқ, АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси раҳбарияти Россия Федерацияси қуролли кучларида ўғрилик, давлат мулки ва ҳарбий мулкни талон-торож қилиш ҳолатлари, коррупция каби соғлом ақлга тўғри келмайдиган ҳолатлар ниҳоятда кенг тус олган бўлиб, оддий аскаридан генералигача ўғри, юлғич, баттол эканлигини хаёлига ҳам келтирмаган.
Ваҳолангки, Россия Федерациясининг мудофаа ва хавфсизлик идораларида зўрлик ва ёғламачилик тамойили ҳукм сурган. Хусусан, бўйсунувчилар ўз бошлиқларига фақат бошлиққа хуш келадиган ҳисоботларнигина тақдим этиб боришган. Ушбу идораларда нохуш янгиликлар, камчилик ва хатолар ҳақида гапириш ман этилган. Асл воқеликни фош этиб, рўйи рост ҳисобот берган бўйсунувчилар жазоланган ёки лавозимларидан четлаштирилиб, ўрнига «гап уқадиган» шахслар тайинланган. Шу зайлда тузилган ҳисоботлар Путиннинг столига ҳам қўйиб борилаверган. Ҳарбий қурилиш ва хавфсизлик соҳасига ажратилган маблағлар йилдан йилга катта-кичик амалдорлар томонидан талон-торож қилиб борилаверган, армияда коррупция ва сохтакорлик гуркираб яшнаган.
Федерал хавфсизлик хизматининг Украинада бешинчи колоннани шакллантириб, кучайтиришга ихтисослашган департаментидаги сохтакорлик, давлат маблағини талон-торож қилиш ишлари ҳам бундан батта бўлса бўлганки, кам бўлмаган. Оқибатда бахти қора Путин Украинага юборадиган қўшинини маҳаллий аҳолининг асосий қисми гулдасталару, черковда мўътабарлаштирилган кекслар билан қарши олишига ишониб қолган.
Шуниси қизиқки, бефаросат Путин ўз атрофидаги амалдорларга, хусусан, армия генерали Шойгу, генерал-полковник Беседа, ўз ёрдамчиси Сурков кабиларга тўла-тўкис ишониб, Киевнинг «атиги 3 – 4 кунда қулаши» кутилган «махсус ҳарбий операция» манфаатларида давлат бюджетидан алоҳида маблағ ажратиб қўйишни лозим топмаган.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси раҳбарияти қаердан билсин ўрис армияси тасарруфидаги ҳарбий ва махсус техниканинг двигателлари, қимматмаҳо ва рангли металлдан иборат махсус блок ва тизимларини зиммасига ушбу техника учун жавобгарлик юклатилган шахсий таркибнинг ўзи ўғирлаб чиқиб, бозорда сотиб юборганини? Ёки ҳарбий қисм фронт орти таъминоти бўлинмаларининг фаолияти нуқул криминалдан иборатлигини, ёқилғи-мой маҳсулотлари борми, буюм таъминотига тегишли захиралар борми, кўчага олиб чиқиб сотилишини қаердан билсин? Қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техникани модернизация қилиш учун ҳар йили ажратиб бориладиган маблағ қуролли кучлар қўмондонлигининг барча поғоналари ғаразли мақсадларда ўзлаштириб юбориш одати борлигини қаердан билсин? Ёхуд танк бошқарадиган механик-ҳайдовчининг махсус курсиси ўрнига казармадан олиб чиқилган ёғоч табурет ўрнатиб қўйилганини кўрибдими ўша америкалик ҳарбий истихборот мутахассислари?
АҚШнинг истихборот учун мўлжалланган сунъий йўлдошлари соҳа мутахассисларига Россия Федерацияси қуролли кучлари ихтиёридаги танк ва самолётлар сонини кўрсатаверади-ю, ўша ҳарбий техника ичидаги блок ва механизмларни ўрисларнинг ўзлари ўғирлаб сотишганини ва бу билан ўз ҳарбий қисмининг жанговар шайлик даражасига путур етказганини кўрсатмайдида.
Уруш эълон қилиш арафасида Россия Федерацияси мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу Россия Федерацияси қуролли кучлари олий бош қўмондони Владимир Путинга Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги жанговар техниканинг 70 фоизи модернизация қилингани, қолган 30 фоизи эса яп-янги техника эканлиги ҳақида билдирув берди.
Бироқ бир умр ўрисга ишониб келган россияпараст лақмаларимиз ўйлагандек, узоғи билан 3 - 4 кун давом этиши керак бўлган «махсус ҳарбий операция» юрти Тувада ўзига кошона қуриш билан овора бўлган Шойгунинг Путинга тақдим этган билдируви ғирт ёлғон эканлигини, давлат бюджетидан мудофаа манфаатларига, шу жумладан, жанговар техника турларини модернизация қилишга ажратилган миллиард-миллиард рубллар коррупция ва талон-торож ботқоғига ботиб кетганини яққол кўрсатиб қўйди.
Оқибатда, толеи паст Путин уруш бошлаши ҳамоно, ўрис техникасининг аксарияти ишламай, ҳарбий қисм ҳудудидан чиқа олмади. Амал-тақал қилиб юргизилгани эса йўлда бузилиб, Украина дронлари-ю, артиллерия тизимларига ем бўлди. Украин деҳқонлари билан маҳаллий лўлилар эса шарафсиз ўрис армиясининг Шойгу томонидан қоғоздагина «модернизация қилинган» жанговар техникасини ўз тракторларига улаб, дунё ҳарбийларини хандон оттирганча, анча-мунчасини тортиб кетишди. Мана, нима учун Киев қуламади!
Украинанинг ракета-артиллерия бўлинмалари дастлаб Бердянск бандаргоҳидаги катта «Саратов» десант ташиш кемасини, сўнг ўрислар билан россияпараст ўзбексимонларнинг ғурури бўлмиш «Москва» ракета крейсерини ғарқ қилгани – Путин учун, Соловьев, Киселёв, Скобеева, Шейнин, Норкин, Симонян каби тарғиботчилар томонидан манқуртга айлантирилган ўрислару, россияпарастлар учун мисли кўрилмаган шармандали фожиа, ўта улкан йўқотиш бўлди.
Киевни қулата олмаган шўрлик Путин айни дамда Украинага бостириб кирган қуролли кучлари шармандали мағлубиятга учрагани боис махсус давлат ҳайъатини тайинлаб, тергов тадбирларини бошлаб юборди. Бугунги кунда кўпдан-кўп генерал ва адмираллар, ҳарбий ва ҳарбий бўлмаган мансабдор шахслар ҳибсга олинди, мудофаа ва хавфсизлик идораларида «тозалаш» ишлари бошланди.
Хулоса тариқасида айтиш мумкинки, автократия давлати бўлмиш Россия Федерацияси қуролли кучларида коррупция ва талон-торож ҳолатлари шу даражада гуркираб кетган эдики, бутун бошли ўрис армияси ҳақиқий уруш майдонида батамом йўқ бўлиб кетадиган ҳолатга келиб қолди. АҚШ Мудофаа вазирлиги Истихборот бошқармаси эса ушбу ҳолатни кўра билмади. Оқибатда, мазкур бошқарма томонидан тақдим этилган маълумотларга таянган АҚШ Конгресси ва Ғарб оламининг бошқа ҳарбий-сиёсий доиралари янглиш хулосага борди – Украинадан умидини узиб, Киевнинг Россия томонидан бошланадиган тажовуздан сўнг 3 - 4 кунга қолмай қулашига шубҳа қилишмади.
Бироқ улар қаттиқ янглишишди, Киев, кўриб турганимиздек, қуламади!
Шокир Долимов
истеъфодаги подполковник

вторник, 19 апреля 2022 г.

Özbekiston milliy boyliklarini talon qilayotganlarga!

Özbekiston milliy boyliklarini talon qilayotganlarga!
Va nixoyat manzilga yetib keldilaring.
Bundan buyoğiga Sizlarning xalqimizdan ömargan boyliklarigiz taqsimoti boshlanadi.
Dunyoning kuchli davlatlari butun imkonlari bilan "Özbeklar ishi"ga sherik bölishga xarakat qilishmoqda.
Bu ishlar xozircha faqat Gulnora Karimova bilan boğlik deb qaralayotgani dikkatni boshqa yerga karatish uchun edi.
Bundan buyoğiga qayerda bölishidan qatiy nazar Özbekiston bilan boğlik barcha pullar muzlatiladi.
Qora röyxatlar tuzilgani anchadan beri bizga ma'lum edi.
Özbek boyliklarini bölishish uchun Özbekistonda rangli-rangsiz inqilob qilish imkoni yöqligi aniqlandi.
Rossiya ta'sir doirasida tarbiyalangan kadrlar boshqarayotgan Özbekiston boyliklarini, Rossiyasiz xam bölishish imkonidan foydalanishga qaror berilganligi aniq böldi.
Ğarbda Turkmanboshining boyliklari bölishilayotganda Putin qanday rol öynaganini bilamiz. Gulnora samolyot töla oltinlarini "pista puli" qilvorgan Putinni shikoyat qilib bormagan joyi qolmagan edi.
Bugun Putinda bunday imkon qolmagan.
Demak bitta tekintomoq kamayganiga xursand bölgan Ğarbliklar "Özbeklar ishi"ni özlari xal qilishmoqchi. Dunyo moliyaviy mafyasining yaqinda Italyada bölgan majlisi, Özbeklar ishi masalasini ikki daqiqagina gaplashgan. Bu masalada sönggi nuqta qöyilganligi xaqida "mish-mishlar" tarqadi.
Xursandmisizlar endi, Özbek "loxlar"i.
"Özbek ishi" bilan xozirda AQSH Adliya vazirligidan tashqari, VimpelCom shirkatining bosh qarorgohi joylashgan Gollandiya, Shvesiya, Shveysariya huquq-tartibot idoralari, shuningdek, AQShning Qimmatbaho qoğozlar va birjalar böyicha komissiyasi shuğullanayotgani aytiladi. (Ğarb matbuotidan)
Gulnora Karimova Özbekistonning yiliga 12 milliard $ daromadini 90 oila bölishayotganini yozdi. Men keyingi ikki yildan beri 23 yilda 200 milliard $ ögirlandi desam ba'zilar ishonmadi.
Özbekiston ekonomikasini ipidan-ignasigacha biladigan "Bosh korrupsioner" va odamlari xisoblashgan bu mablağni.
Chunki 90 ta oilaga oid barcha daromad manbaini öz qöliga olmoqchi bölgan xam Gulnora edi. Kelajakda xalqaro maxkamalarda va xozir yashab turganimiz Shveysaryada boshlanishi kutilayotgan maxkamada xam davogarmiz. Advokatlarimiz xam iqtisodiy xamda siyosiy ayblovlarni taqdim qilishadi.
Aslida asos masalamiz Özbekiston davlatchiligini tubdan xam siyosiy xamda iqtisodiy özgartirish quvvatidagi bu pullarni qaytarish.
Ammo Özbekistondagi "aqli gullaganlar" bu boyliklarni boshka davlatlarga qochirish orqali qutqarmoqchilar.
Men Shveysaryaga rasman taklifnoma bilan kelgan doimiy mehmonman. Özbekiston-Shveysarya tijorat markazida boshlangan kelishmovchilik baxonasida menga taklifnomani tashkil qilganlar. 2003- yildan boshlab Özbekistondagi korrupsiyanig Ğarbdagi kirdikorlarini fosh qiluvchi ma'lumotlarga ega böla boshladim. Xalq tiliga yaqin tushunarli shakllarda maqolalar yozdim. BBS radiosida Özbekistonda ildiz otgan poraxurliklar xaqida chiqishlar qildim. Mahalliy anti-korrupsiyachi xarakat qatnashchilari, advokatlar xuquqchilar bilan aloqalar örnatdim.
2009- yilda Gulnora Karimovanig Jeneva vakolatxonasiga kelishi munosibati bilan bu ish taxlikali böla boshladi. Ma'lumotlar xam daxshatli raqamlarga taqalmoqda edi. Özbekistonnig buyudjetidan xam katta miqdordagi mablağ samalyotlar bilan tashilmoqda edi. Bu mablağlar oxir oqibat bu banklarda qolib ketishi xaqida gapirilayotgan edi. Advokat döstlarimiz bilan maslaxatlashgandan keyin ösha paytdagi Jeneva Bosh Prokurori janob Bertossaga bu ma'lumotlar berildi. Chunki Özbekiston davlat raxbarlarining barchasi bu korrupsiyaga aloqador edilar. Ularnig diplomatik maqomlari bu masalani siyosiy janjalga aylantirsa, boshlanadigan maxkamalar 50 yilda xam xal bölmaydigan ğalvaga aylanishi mumkin edi.
Ammo bu masalani Gugusha özbeklar+aferist mahalliy advokatlar imi-jimida xal qilamiz deb ishni pachavasini chiqardilar. Özbekiston davlatchiligiga oid bölgan milliardlarcha $ mablağ itga-bitga yem bölish extimoli kundan-kunga ortmoqda. 700 ta Özbekistonlikga oid deb qaralgan xisoblardagi pullar shubha ostida qolmoqda va tekshirilmoqda.
Ey özbek amaldorlari, generallari meni dushman deb qarashingiz mumkin. Men davlatchilik dushmani emasman. Sizlar yöqotayotgan xazina davlatchilikga oiddir. Men bu yerdagi 15 yillik xayotimda otasi diktatorlikdan ağdarilganlarning abgor ahvolda qolganlarini kördim. Ismlariga qöyilgan millionlarcha pul bor. Ammo ololmaydilar, chunki tergovda va gumonlangan xisob raqamlardir. Qölida bank kartlari bor. Bankamatga borsa xisobidagi millionlar körinadi. Ammo ololmaydi. Sizlar xokimiyatda ekansiz bergan pullaringizni birovlar qaytaradi. Ishdan ketdingizmi ustingizdan jinoiy ish ochilganligini e'lon qilishadi.
Bu maqolani öqiyotgan SNB operi, Strategik tadqiqotlar markazi xodimi, matbuot sekretaryati xodimi! Sheflaringa maqolani beringlar. Kelajkada sizlarga tuxmat qilishlari mumkin.
"Bizni xabardor qilmagansizlar bunaqa ma'lumotlardan" deyishlari mumkin. Özbekiston raxbariyati va mafya+biznesmenlarining chet ellardagi barcha xisob raqamlari nazoratga olingan.
Uzdemfundsuisse raisi
Safar Bekjon.
Lausanne.
08.12.2013

воскресенье, 10 апреля 2022 г.

Степан Бандерра ким эди?

Степан Бандерра ким эди?


Степан Бандерра ким эди? 
Совет пропогандаси уни нацист ва котил деб таргиб килиб мия ювган аслида хам шундай эдими? 
Степан Бандера 1941 йил охири ва 1944 йилгача концлагерда алохида махбуслар сакланувчи камерада бир узи энг огир шароитда яшаганидан узбекларнинг хабари борми? 
Степан Бандеранинг икки тугишган укаси концлагерда вафот этганиданчи? 
Отасини НКВД отиб улдирганиданчи ? 
Хатто синглисининг у билан фамиляси бир хил булгани учун ,  ГУЛАГ да совукда улдирилганиданчи? 
Узини эса, номардларча Мюхенда махсус Цианид Калий захар отувчи туппонча билан КГБ жосус котил килинганини узбекларга айтишмайди. 
Уни 15 октябр 1959 йили Мюхенда Богдан Сатишинский тарафидан  улдирилганидан узбеклар хабардорми? 
Польша боскинига карши Украина озод давлати тузиш харакатида Полшага карши курашганиданчи ? 
1944 йилдан бошлаб икки фронтда хам Совет кушинига хам Гитлер кушинига карши икки фронтда партизан уришини олиб борганиданчи? 
Ленинни эски Польша худудларини ( хозирги польша худуди 2- жахон уриши сунгидан кейин чизилган харита эски Польша худуди хозирги 4 давлат Польша ,Украина Белоруссия Россия худидида булган) босиб олил учун килган уруши окибатида енгилиши туфайли 
1921 йили тузилган РСФСР ва УССР , БССР хамда Полша Республикаси уртасидаги чегара ва уруш тугагани тугрисидаги шартномасига асосан генирал Стефан Бандера кушинлари мустакил Украина давлати куришга хаклари булиши кераклигини тан олган эди. Бу уруш аслида Украина Миллий Республикаси УНР тан олиш тугрисидаги Шартномани имзолашга имзолаган эди.  Худди биздаги Туркистон Мухторият давлати курилгани каби ва уни Мустафо Чукаев бошкаргани каби Стефан Бандера уз украин давлатини курган одамлигини нега узбекларга айтишмайди.
 Ленин бошчилигидаги бандитлар угрилар жамоаси,  хозирги кланлар ота бобоси Комунистлар бошлаган урушдан кейин РСФСР Белоруссияни ярмини ва Украинани ярмини Польшага берибгина колмай камига 30 млн тилла танга хамда курилган ва етказилган зарар учун 18 млн тилла танга жами 48 млн тулаш мажбуриятини олишган. 
    Польша тарафидан Россия империяси банкларидан олинган кредитлардан вос кечилиши хамда бирор бир худудий даво колмаслиги тугрисида уч тарафлама шартномани Ленинчилар бузишган.
Ушбу имзоланган хужжатга асосан Украина мустакил давлат эди. Советлар хам тан олган эди. 
Учта давлат имзолаган шартномада катнашган Бандера имзоланган шартномадаги мажбурятларини бажармаган Польша бюрократларига карши курашиш учун УНА (Украинская Национальная Армия) сафига кирган инсон кандай килиб Нацист булиши мумкин? 
Уз ватанини куткармокчи булган ва бу йулда курашган хам Польша камокхонасида хамда Гитлер концлагерида махбус сифатида жамики кийноклар утказилган одам кандай фашист була олади. 
1941 йилда Европанинг энг мащур гениралларидан бири эди Стефан Бандера!
Гитлер ва уз СС генераллари сафига киришни ва советларга биргаликда карши курашишни таклиф килган. Бандера Гитлерга кескин рад жавоби бергани учун барча уринбосарлари концлагерларда улдирилгани билишни хохламайсиз. Хатто укаларини Гитлер улдиргани тугрисида рус-путинист пропогандаси нега айтмайди? 
Нима учун 1918 йил Украин Миллий Республикасини тан олган Ленин бирдан 1920 йил апрел ойида узи имзолаган шартномани бузиб уришга кирди ва Украин давлатчилигини тугатди ? 
Нимага бирор ерда 1777 йилда Полша истело килинганда   тортиб олиб келиб Эрмитажга куйилган Поляк миллий бойликларини Ленин кайтиб берганини гапиришмайди? 
Чунки уни гапиришса Туркистондан тортиб олинган ва халигача кайтарилмаган барча бойликлар кайтиши керак!!! 
Степан Бандерани нацист ва котил дея жар солган шарафсиз инсонлар!
 Россиянинг унлаган музей ва кургазмалари, архивларида турган бизга оид  кадимий ислом цвелизацрясининг ноеб дурдоналари сакланаетган кутубхоналар ва улардаги китобларни электрон каталогини эьлон килихушини талаб килиб чикиш килмайсиз.
Агар эьлон килинса халк кандай китоб борлигини билиб колади угирлик кила олмайди аммо эьлон килмай давлат сири сифатила саклашса уни истаганча сотиш мумкин?! 
Балки руза рамазон кунлари имомлар Аллохдан куркиб хакикатди гапирарлар. 
Дунеда кадимий тарихи бор, давлатчилиги бор,  энг кадимий имп
ерия авлодлари сал уялиши керак. Уз момоларини зурлаган кул килиб сотган бешикдаги гудакларди бошини кесиб киличга тизиб олиб куча кезган империяни дастаклашдан вос кечинг. Киёматда улар билан юзлашасиз.
Ленин деган чаласавод тузган Сектани аьзоси булишга касам ичган КГБнинг бугун хам содик куллари!
 Сиз хизмат килаётган  империя кулайди ва кулаганда хам энг шармандали тарзда кулайди. 
 Россия уз тарихида Украина ва Польшага карши уришда,  четдан ердамсиз  галаба козонмаган 
Бирор марта рус давлатчилиги узи имзолаган шартнома шартини бажармаган 
Доим айтадиган гапи ва имзолаган хужжати билан амалдаги иши гирт тескариси булган. 
Степан Бандера Украин миллати учун бизнинг  Махмудхужа Бехбудий ,  Миллий Мустафо Чукаев каби,  кахрамондир.  
Биз  Туркистон озодлик харакати етакчиларини хурмат килсак Украин мустакиллик кахромони хам хурмат килишимиз керак.
Руслар шу пайтгача тарихни голиблар езади деб гердайишган. Мана энди маглуб булишди.  
Нихоят биз хам уз миллий давлатчилигимиз асосларини ёза оламиз ва бошкаларни хам фашист, бендер-мендер дейишдан куртиламиз.
Яшасин уз миллатинг мустакиллик кахрамонлари!



Ушбу макола Инкилоб канали учун миллий кадрлар тайёрлади.
Тошкент
10.04.2022

Инкилоб харакати жума маърузаси!

Инкилоб харакати жума маърузаси! Куръонда аёллар хукуки яьни меьрос масаласи очик ойдин ёзилган. Узбекистонда   хозир бирор бир имом буни га...