среда, 14 мая 2014 г.

“Mамонт”лар ҳаёли...



 
    Интернетга мақола ёзиш имкониятига эга бўлган ҳар кандай шахс фикрларим бутун халк номидан, давлат номидан, миллат номидан айтилаяпди деган ҳулосада астойдил қарорли кўринаяпдилар.

Бу кўриниш унинг ойнадаги ўз аксидан бошқа нарса эмас.

Ўзбекистоннинг бугуни, келажаги, ҳакида ёзар экан бундай шахслар албатта рус тилида ёзаяпдилар ҳудди ўз ОНА тиллари йўқдай!

Бундай инсонларни; Ўзбекистон деган давланинг борлиги ва унинг ўз давлат тили бўлганлиги кизикирмайди. Қорним тўйган ҳар ер ўз ватанимдир дейдиганлар. интернетнинг вертуъал “кахрамони” га, айланишган.

Жамиятдаги фикр ва ғояларга йўналиш бериши мумкин бўлган кишилар Face ва Twitter- да, бир нарсалар ёзиб-чизиб утирмайди. “Олға Қорақалпоқистоночиқдан-очик, руспарастлик ғоясини мақсад қилиб олган; Путинизм лаганбардорлигини, прапаганда қиладиган бир нечта кишидан иборат ташкилотдир.


Ўз шахсий муаммосини, YouTube орқали эълон қилиб каҳрамон бўлган бошқа бир ўзбек эса 

 “-Агар Россия маҳфий ҳизматлари менга чиқиб ҳамкорлик қиламиз дейишса рози бўлардимдейди. Шахсий маънфаати учун “ҳамкорлик” қилиши эвазига ўз давлатига қарши бўлиб қолиш эхтимолини оддий ҳолат сифатида қабул килаяпди.

Россиянинг ирқчиликга асосланган маняси Ўзбекистондаги бузғунчилик ишини Қорақалпоқлардан бошламоқчига ўхшайди?!

Роман Мамутов бутун борлигини ўзбек душманлигига сарфламокчи шекилли?...

Қорақалпоқистонда инсонлар бир бурда нон дардида.

Тожиклар ҳам ҳудди ўзбеклар қаторида бир ҳил иқтисодий ҳароб аҳволда кун кураяпдилар. Сизлар бу ерларда қанчалик оламшумул масала деб қараяпган "олғачи-болғачи" мамонтларни хеч ким эшитмайди!!!

Чунки инсонларимизнинг дардлари: Сизлар эмас!

Инқилобларни миллионларча халк қилмайди!

Бир ҳавуч инсонлар қилади.

Уларни миллат дейишади.

Миллат бўла олган инсонлар ирқчилик қилишмайди.

Туркий халк орасида барча динга мансуб миллатлар, ранглари-кўринишлари ҳар ҳил бўлган инсонлар бирлигидир.

Тожиклашишдан қўрқадиган ваҳимаси ҳам йўқдир!

Чунки туркий халкларнинг тили тожик ёки қарақалпоқ бўлса ҳам яшаш шакли ва фалсафаси бир ҳил туркий бўлиб қолаверади.

Мўғул тифли юзмингларча тожик бор. Тожикистонда "ўзбек"лар, ваҳимасини асосан аслан тожик бўлмаганлар кун тартибида тутишга ҳаракат қилишади.

Туркистонга пахта балосини руслар олиб келди.

Оқибатида Орал денгизини ҳамда дарёларимизнинг сувларини шу пахта деган бало еб ютди. Қорақалпакистондаги фожеанинг асл сабаби эса русларнинг Орол денгизининг қуритгани ва Россиянинг текстил саноатидир.

Бир халк ўз қотилига қўшилади деган васвасани “мамонт”лар, ҳаёл килаверсин!!!



Сафар Бекжон

пятница, 9 мая 2014 г.

Ит ёлоки олтин булса ....

    




 
Ўзбекистон 1992 йилдан бошлаб йилига 86 тонна олтин ишлаб чикарди.
1996 йилдан бошидан бери эса 102 тоннадан, 2002 йилдан бошлаб, 120 тоннадан олтин казиб олмокда. 30% олтиб ишлаб чиқариш учун қилинган ҳаражатни коплайди.
2396 тонна олтин ҳазинамизда бўлиши керак.
Лекин Ислом Каримовнинг шахсий "мулкими"?...
Шунча тонна миқдордаги олтинни сақлаб беришга ваъда берганлар?
Ислом Каримов ўлгандан кейин "гулдур-гуп" бўлиши аниқ. Ким билади аниқ ҳисоб-китобини, ким ҳам исботлаб бериши мумкин-ки?
Албатта бу микдордаги миллий бойлигимизни итга ҳам , битга ҳам ем қилишларини жимгина кузатиб турмаяпмиз?!
Биз ҳам бу масалада жимликга махҳум қилинган ўн мингларча халк ва давлатчилик учун ҳизмат қилишга тайёр ёшларни етиштираяпмиз! Режимга ем бўлмасликларини ва ишлаб турган мавқеларидан ҳайдалмасликлари учун бу кадрлар сирли равишда қолмокдалар.
Бу бир камбағал ёзувчи-да, ёзиб чизиб юрибди, ким ҳам эътибор беради деб ғийбат қилиб тураверинглар-чи. Вақт олий ҳакам, конюктура Сизларни Ўзбекистонда энг мақбул деб қабул қилиниши моддиятдан келиб чиққан.
Геополитикада аллақачон ишонарсиз партнёр эканликларингизни ҳамма билади.
Ғарбда ғоя йўқ.
Ҳамма нарса моддият билан ўлчанади.
Ўзбекистон режими Ғарб билан яқин алоқада бўлса бугун оилаларимиз, эртага ўзимиз бориб бемалол пулларимизни еб-ичиб, юраверамиз; деб хом-ҳаёл, қилаяпсизлар!
Ислом Каримов ишдан кетган куниёк ҳаммаларингиз жиноятчига айланасанлар!
Бойликларингиз мусодара қилинади.
30 миллиард бойлиги бўлган Борис Беризовский Ғарбнинг одами эди.
Ғарбнинг топшириқи билан иш қилганлигини ўзи айтган ва ёзганди.
Оқибати маълум, 10 йилга етмадан қарзга ботиб ўлиб кетди.
Мабутунинг ўғлини шаҳсан таниганман, Лозанда яшарди. Исбот қилинган 20 миллиард $ бор эди дадасининг. Лекин ўғли қарзга ботиб юрарди.
Давлатига чой-чақа пули кайтарилди халос.
20 йиллик маҳкамадан кейингина.
Хуллас яъна бизнинг «қўй»ларга, қайтайлик....

Бир неча кундан бери менга Гулнора
Каримованинг вилласи аллақачон Ўзбекистон режимига қайтарилди. Ичидан сиз топган миллий бойликлар хам Тошкентга кетди... деган маълумотлар келмокда эди.
Кеча бу масалани аниқлаш учун Женевага бордик.
Villa Gulnora-da, майишат килаяпган Марина ҳонимни шаҳсан таниб олайлик деган мақсадимиз бор эди.Ҳаммаёқ алғов-далғов бўлиб кетди.
SIR Service d’Intervention Rapide SA
(Коровуллик химати),
Polis Cologny,
Diplomatik mission polis .
Прокуратура бизни нима қилиш кераклигини билмасдан Шведцария ҳукуматидан буйруқ кутишди...
Икки соатлик машмашадан кейин:
Гулноранинг вилласида Ўзбекистон музейларидан ўғирлаган асарлари билан бирга Марина исмли қизгина қолмокда.
Бу кизнинг на диpломатик ваколати, ва на-да, иккала давлат ҳуқуқ тизимларига алоқаси бор.
Балким вилладан топилган асарлар
аллақачон копияларига алмаштирилганди?...
Бечора Гулнора соҳта асарларни ҳашаматли вилласида "сақлаган" бўлиб чиқса ажаб эмас. Чунки бу миллий бойлик моддий манфаътлар олдида хеч гап эмас!
Эрон шоҳи Пелавий va оиласи билан ўз халқини талаган ва Ғарбга ташиганди.
Халк ичига ютган.
Пеҳлавийнинг зулуми Ислом Каримовникидан қолишмаганди.
Ғарб Пехлавийни астойдил ҳимоя килганди...
Кейинми Пеҳлавий итдай бўлиб хору-зорликда, ўлиб кетди.
Ғарб эса Эроннинг ҳозирги режимининг таҳдиди остида яшашга мажбур колмокда.
Бу гоялар кураши Ислом Каримовнинг моддиятчиликидан устундир.

Туркистончилик, Турончилик сиёсий амалга ошмаслиги мумкин.
Аммо бу бир ғоя минг йиллардан бери бор.
Ўрхун тошидаги битикларидан битта жумла:

"...Турк сир халқи ерида уруғ ҳам, халқ ҳам, киши ҳам, турк халқи ерига хўжайин ҳам бўлмас"....

Сафар Бекжон
Uzdemfundsuisse раиси


     

пятница, 2 мая 2014 г.

Canal + France






 Dissident, president Uzdem Fund Suisse Sefer Bekcan, a 53-year-old Uzbek vriter who has been living in Switzerland for the past 15 years, compared the tour around the estate Gulnara to "visiting a museum, without a ticket."

 Canal+ France

Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...