воскресенье, 26 июля 2015 г.

Яшасин Узбекистон мазлуми ва мазлумшунослар уюшмаси!


     Баъзи инсонлар уз кобилятлари ва салохиятларини хар кандай сиёсий тузум даврида намаён кила оладилар.
Мазлумлик ана ушандай кобилатлардан. Хамма хам бир пайтнинг узида хам мазлум, хамда мавжуд тузумдан тула фойдалана олмайди. Мазлум куринишли, тузумхонишли шоирлар узларини хазрати Навоийга теглаштириворсалар хам айбга буюрмайсиз. Чунки хох коммунист партблетида, хох мустакиллик кахрамони куринишидаги бу мазлумлар хар тузум каймогидан татиб, туйиб улгурмаяпдилар. Мазлумлик касалликлари кузиб кетиб карилик гашти чикарa олмаяпдилар. Албатда, бу шоирлик кобилати ёнидаги, "эхстра" кобилятдир. Хаммага хам насиб килавермайди, бу кобилят!
Хар даврда "шаклан миллий, мазмунан мазлум" шорлар халкга хитоб килаётиб:

"-Истасангиз, мени Машраб деб уйлаб осишигиз мумкин. Аммо сен халкда,                 дор куриш акли ва ип олиш имкони йук"- дейиши хам мумкин.

Албатда хар давр ва хар тузумда мазлум куринишни мазмунан кахрамонлик рутбасиндаги одамлар булгани каби уларнинг ашаддий фанатиклари хам бор.
Бу фанатизм шакли "мазлумшунослик" дейилади.
Мазлумшунос уз кахрамони булган, шоир ва ёки ёзгучини химоя килаётиб мавжуд режимни хафа килмаслиги керак. Халк мазлумни унутганлиги асосий шиор булиши керак. Kоммунизм давридаги 24 соат хизматида турган машина ва водкачи хизматчилик сервиси мазлум биографясидан учиргич билан тозалаб турилиши керак. Бу вазифани "Бош Мазлумшунос" зиммасига олади.
Мазлумшуноснинг диккат этибори уз мазлумининг

"- Одил Ёкубов бошчилигидаги уюшма миллатчилар масканига айлантирилди, рус тили тутунган она тилимиздир"- деб эълон берганини хам тарихдан учириб туриши керак.

Мустакиллик учун курашган аммо асло мазлум була олмаган кишилар хасадчи деб бот-бот нутуклар килиш хам мазлумшунос вазифаси!
Узбек хар доим талантлар этиштиравермайди.
 Замонамизнинг энг буюк мазлум куринишли, мазмунан хукуматсевар шоирини авраб асрайлик.


Яшасин Узбекистон мазлуми ва мазлумшунослар уюшмаси!  

Сафар Бекжон.

26.07.2015

понедельник, 20 июля 2015 г.

Adolatning hakami iymondir, ...







Саудия Арабистонилик Доктор Абдуллоҳ Ад-Дувайснинг ёзганлари нафақат унинг юртидаги, балки бошқа мусулмонлар юртидаги иллатларни ҳам очиб берган:

"Бизнинг юртимизда (Саудия Арабистонида) ваъз-насиҳат, жумъа хутбалари қилинади, Қуръон, тафсир, тавҳид, фиқҳ, сийра дарслари бўлади. Юз минглаб масжидлар, ўн минглаб во ъизлар бор.

Буларнинг бирортаси Швецияда мавжуд эмас!

Шу билан бирга Швеция дунё бўйича шаффофлик рўйхатининг бошида туради.

Биз эса рўйхатнинг охирига осилиб қолганмиз.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар Маккада қийин аҳволда қолганида уларга Ҳабашистонга ҳижрат қилишни тавсия қилган эдилар: "У ерда бир подшоҳ борки, унинг олдида ҳеч кимга зулм қилинмайди".

Ўша вақтда Ҳабашистон диёрида Қуръон тиловат қилинмас, хутбалар ўқилмас, лекин шунга қарамай уларнинг ерида адолат ва яхшилик бор эди.

Мусулмонларнинг муаммоси хутба ва Қуръон тиловатининг, ҳадис дарсларининг камлигига эмас, адолат ва инсоф билан муомала қилишга бориб тақалади.

Али ибн Абу Толибнинг ўзи тайинлаган қози у киши бир яҳудий билан тортишиб, совут ўзиники эканлгини исботлаб бера олмаганида уни яҳудийнинг фойдасига ҳукм қилган эди.

Аллоҳ адолатга қурилган давлатни боқий қолдиради, агар у куфр давлати бўлса ҳам. Зулм давлатини эса йўқ қилади, гарчи мусулмонлар давлати бўлса ҳам...

Қилинган хутбалар, ўқилган Қуръон, сийра, ҳадислар заиф ва мискинлар билан муомала қилишда ўз аксини топмаса, уларга ўзларининг ҳаққи берилмаса - улар буни талаб қилмаса ҳам - бундан яхшилик кутмай қўя қолинг!

Швецияда инсонга унинг фуқаролигига қараб эмас, балки одам эканлигидан келиб чиқиб муомала қилинади.

Швецияда эрта тонгда эшигингизни тақиллатишади. Эшикни очсангиз Швеция фуқаролигига эга бўлмаган гўдак фарзандингизга шишада янги соғилган сут олиб келган бўлишади.

Бунинг биргина сабаби - фарзандингизнинг инсон эканлиги, худди швед боласидек янги соғилган сутга эҳтиёжи борлигидир.

Бизнинг юртимизда (Саудия Арабистонида) эса муқим (фуқароликка эга бўлмаган шахс)нинг эшигини ҳеч ким тақиллатмайди. Фақатгина уйини тинтиш ва ўзини депортация қилиш учун паспорт бўлимидагилар келиши мумкин.

Швецияда 4 йил узлуксиз яшасангиз доимий яшаш рухсатномасини оласиз.

Бизнинг юртимизда эса муқим (фуқаролиги йўқ шахс) минг йил яшаса ҳам яшаш рухсатномасини доимо янгилаб туришга мажбур!

Швецияда доимий яшовчи шахс давлат тарихини ёдласа ва ўша ерда 6 йил узлуксиз яшаган бўлса, фуқаролик олади.

Бизнинг юртимизда эса муқим (фуқаролиги йўқ шахс) Саудия фуқароси бўлган аёлга уйланишга рухсат олиш учун 6 йил кутади!

Агар муқим Қуръон, Инжил, Забурни, Одам алайҳиссалом ерга тушганидан 2014 йилгача бўлган Арабистон ярим ороли тарихини ёдлаб юборса ҳам унга фуқаролик берилмайди.

Шавецияда кофирлар яшаса-да, Исломий муомала қилишади.

Мусулмонларнинг юртларида эса ўзимиз мусулмон бўлсак ҳам, кофирларнинг қоидаси билан иш қиламиз.

Швецияда ўша ерда яшовчи ҳинд ёки сомалиликнинг кафилликка олган, шу кафиллик эвазига ундан ноҳақ пул ундирадиган кишини топмайсиз.

(Изоҳ: Саудия Арабистони ва бошқа Форс кўрфази давлатларида (БАА, Қувайт, Қатар, Баҳрайн) доимий яшаш ва ишлаш рухсатномасини олиш учун ўша давлат фуқаросининг кафиллиги талаб қилинади. Кафил эса йилига 1-1,5 минг доллардан 2-3 минг долларгача пул талаб қилади.)

Яна у ерда ҳали мўйлови ҳам чиқмаган ёш боланинг "Овозингни ўчир. Бўлмаса Аллоҳга қасамки, сени депортация қилдириб юбораман", деган пўписасини ҳам эшитмайсиз.

Швецияда бир кунда 24 соат, ҳафтада 7 кун ишлайдиган хизматчини ҳам топа олмайсиз....

... Ҳар куни эрта тонгдан кўчангизни тозалаётган Бангладешлик Исломдаги биродарингиз эканини, эҳтимол Аллоҳнинг наздида у сиздан ҳам афзалроқ эканини болаларингизга ўргатинг!

Сиз учун кийимингизни ювиб, тозалаб бераётган, нонингизни пишириб, овқатингизни тайёрлаётган кишилар ҳам сиз каби инсон эканини, уларнинг ҳам ҳис-туйғулари, иззат-нафси борлигини, бу ерга ҳалол ризқ топиш учунгина келганлигини болаларингизга ўргатинг!

Бу айтилганлар кўрфаз давлатларининг барчасига бирдек мос тушади..."



Sefer Bekcan munosibati.


Ushbu makolani' Arab deganda islomiyatni, Islomiyat arablardan organiladi deb dod solayapgan ozbeklarimiz okishlari kerak. Paygambarimiz oilasini katl kilgan kavmga kargish tekkan. Bir oylab koring, Islom bayrogi ostida davlat kurgan Amir Temur nega Arabistonni bosib oldi? U erga islomni olib kelish uchunmi? Temur paygambarimiz oilasini katl kilgan araablarni eng kop kirgin kilgan. Nega? Araplarni odam kilaman deb oylagandi. Osmonli ham Arabistonni 600 yil odam kilaman deb harakat kildi.  Ammo Buhoriy nomidan tarkatilmopda bolgan kitoblarni Paygambar oilasi kotillari sohtalashtirganlar. Gozal Turkistonimizda Islomiyatning fakat va fakat Kuronga  asoslangan shaklini karor toptirish mumkin. Islomda adolatni avvalo har kishi oz iymoni oldida tiklashi kerak. Bugun Islom dunyosidagi fojealar bekorga emas. Alloh niyatimizga yarasha hukum kilmokda. Adolatning dini yok. Adolat inson iymoni, davlat iymonidan kelib chikadi. Hayotda nima kilsagiz Inson uchun kiling. Alloh Sizning savobigizga uning nomiga kilgan yahshiliklarigizga ehtiyoji yok. Alloh hatto butun Malaklariga ham Insonga hizmat kilishni amir kilmaganmi? Insonga hizmat davlatning Islomiyligi bilan kilinsin degan Sura yoki oyat bormi? Shaklan islomiy ammo mazmunan adolatsizlikga asoslangan Arab dunyosi bizga na siyosiy va nada ijtimoiy ornak bolmasligi kerak. Zero Amir Temurning kilganlarini inkor kilib arablarni boshimizga toj kilib olganimiz uchun ham adolatsizlik batkogiga botib bormokdamiz. Adolat bolmagan joyda na islom nada insonga hizmat bolmaydi.                                      


YOZUVCHI

SAFAR BEKJON

 

среда, 15 июля 2015 г.

Нега Villa Gulnoraда олинган ушбу расмни бир неча марта эълон килдим?





"Давлатчилик муроса шаклларидан бири....."

Villa Gulnoraга кирмасдан олдин, ичкаридаги миллий бойликларни
кандай куткариш мумкин деб маслахатчиларим билан мухокама килдик.
Макола ёзиб Гугуша хам жунатдик. Макола шу ерда:

http://uzdemfundsuisse.blogspot.ch/2013/12/blog-post_7.html  

 Гулнора Каримовага ушбу маколани жунатдим. Ёнидагиларга бу "бечорагина" Гугуша узбекча билмайди, таржима килинглар деб илова хат хам ёздим.
Маkсад узбек халкига оид, давлатчилигимизга оид баъзи антика-ноёб нарсаларни
жойига кайтарилишини талаб килиш эди . Аммо Гугушадан Твиттер оракали хакорат эшитдим. "Каша заварит" килганлар сенлар. Бу киз килгиликни килаётганда карамадинглар. 2009-йили Женевага ишга келганидан бери, мен дустларим олдида узбеклигим учун кулгу булдим. Сабаби контрабандани Призидентнинг оиласи килаяпганлигини бу ерда хамма билиб турди.
Мана нихоят курдиларинг, темир цейфлар ичра шамоллар кезмокда. Давлатга колгани расмда курганларинг. Балки ишонмадиларинг шекилли бугун иккита дипломат номи остидаги СНБ ва ёнида иккита йигитни жунатгансанлар. Оз колди бу бечора "исполнител" ларни жандарма олиб кетарди.
Аммо бу болалардан бири Тошкентга онлайн "стукачлик" килди. Мен бу виллага кира
оладиган ва ичкаридаги миллий бойликларни олдиндан айтиб келаётганimni биласизлар.
Бу ишларни хам хукукий хамда сиёсий жaраёнларини ташкил келадиган имконятли ташкилотга эга эканманки-ки, демак ичкарида ташкарида кадрларим бор. Топширик бериб жунатганларингни бу ерда туриб ургана олдим.

Давлат бошкариш системасинг хамма кадрлари порахур ва соткин эмас. Ичларида "узбак" лар хам бор.

суббота, 11 июля 2015 г.

Карор юкоридан.

Режим кемасининг Гарбдаги текинхорлари булган Каримовлар оиласининг химоячилари каердалар?
Исмини беришни истамаган Гулнора Каримованинг тарафдори устимдан шикоятчи булган эмиш.
Дунёнинг бешта давлатидаги тергов органлари тарафидан гумонланувчи ва жиноятларга шерик сифатида кидирувда булган кишининг номидан иш килиш бу жиноятларга шерик булиш билан тенгдир.
2009 йилгача  бор бойлиги  дипломи булган Швейцарялик бу башанглар хозир миллионер булишган.
Каримовларнинг 2009 йилда Женевага оммамий кучиб келишгани бу дипломли башангларни босар тусарини узгартириб юборгани аник булди.   Бунака башанглар  олдинлари Мабуту кораболасини, Саддам  фудболист боласини, Каддофий бола гениралларини кандай сотиб юборишганини курдим. Узбеклаштирилган хозирги башангларлар хам олдиги башанглардан фарк килишмайди.  Аммо  бойлик эмган бунака башанглар кема чукишидан сал олдинрок кочишганди. Бу гал кандай булганини хали хеч ким тушуниб этмади. Оиласи ва барча тарафдорлари шуни билишсинки Гулнора битта айбдор эмас. Бу киз кейинчалик богланадиган   занжирдаги  заиф халка эди халос.  Карор юкоридан.  Узбекистондан олиб чикилган (дунёнинг кайси банкасида булса хам)  бойликларни бу оила ва шерикларининг жигилдонидан чикариб олишади.  Gарбдаги ташкилотчи башанглар килинган барча ишнинг "хакикий" хужжатларини прокурорлар почтасига ташашади ва гойиб булишади.
Мен на Саддам, нада Каддофий оиласининг бу ердаги башанг ташкилотчиларини камалганини эшитмадим. Аммо каерда канча ва кандай калит билан очилишини керакли жойларга этказишни унитишмаган.
Мен хам бир узбекман. Миллатимиз шани,  навбатдаги "лохлар" театрида  таланган, етим халк унвонини олишини истамагандим.
Афсус.


(Менга карши даво очган одам(лар) исм фамилясини яширганлари учун мен хам башанглар руйхатини ёзмадим.  Аммо барча сармоя ва ташкилотчиларнинг адреслари кулимда. )

Гулнора Каримовани туғилган куни билан табрикладингизми?

Гулнора Каримовани туғилган куни билан табрикладингизми?

09.07.2015

   Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи 8 июль – туғилган кунини қаерда ва 
қандай шароитда нишонлагани маълум эмас. Гулнора Каримованинг ўтган йили 

турли каналлар орқали қилган иддаоларига қараганда, у ҳануз уй қамоғида. Агар шу 
гап рост бўлса, қамоқ муддати бошланганига ҳам қарийб 17 ой бўлиб қолди.

Президент қизининг туғилган куни муносабати билан сарлавҳага чиқарилган саволни 
ўзбекистонлик диссидент ёзувчи, Швейцарияда истиқомат қилаётган сиёсий қочқин 

Сафар Бекжонга бердик. Чунки у Гулнора Каримованинг “совунига қўл ювган”.

“Cовунига қўл ювган”, дер эканмиз, Сафар Бекжоннинг бундан 1,5 йил муқаддам 

Женевада ўтказган бир акциясини назарда тутаяпмиз...

Сафар Бекжоннинг OzodNazarи:

Гулнора Каримованинг уйига киргани учун Сафар Бекжон сўроқ қилинди

Швейцариянинг Женева шаҳрида Гулнора Каримовага тегишли уйни 2013 йилнинг декабрида ишғол қилган 53 яшар сиëсий фаол Сафар Бекжон 10 июль куни маҳаллий жандармерияга сўроққа чақирилди.
Сафар Бекжоннинг сўроқдан чиққанидан сўнг Озодликка айтишича, у Гулнора Каримовага тегишли уй жойлашган туман   жандармериясига Женева кантони прокурори талабига биноан чақиртирилган.
Маълум бўлишича, прокуратуранинг талабига Сафар Бекжоннинг устидан 2014 йилнинг январида ёзилган ариза асос бўлган. Лекин терговчи Бекжонни сўроқ қилар экан, аризачи шахсини очиқламаган. “Аризани Гулнора Каримованинг тарафдори ёзганини айтди, холос”, деди Сафар Бекжон.

Швейцарияда истиқомат қилаётган сиёсий фаол Сафар Бекжон 2013 йилнинг 23 декабрида Гулнора Каримованинг Женева кантони 1223 ch Chemin de la Prévôté 7 кўчасидаги бир неча миллион доллар экани ишониладиган уйига ноқонуний кириб олган эди.
Ўзбекистонлик фаол ўзининг бу амалини “қонунга зид бўлмаган сиёсий акция”, деб атаганди.

Каримова хонимга тегишли уйда тўрт кеча қолган 52 ёшли сиëсий фаол Сафар Бекжон виллада Ўзбекистон музейлари фондига оидлиги тахмин қилинган 60 та тасвирий санъат дурдонаси ҳамда Қуръоннинг 18-асрда кўчирилган нодир қўлёзмаси чиққанини фотосуратлар билан намойиш қилди.

Ҳуқуқ фаолининг сўзларига кўра, у бу виллага эшикларини бузиб эмас, балки калит билан қулфини очиб кирган.

Аммо Бекжон сўнгги ойларда қаровсиз қолган ва Швейцария полицияси бир неча марта тинтув ўтказган тўрт қаватли вилла калитини қаердан олганини очиқ айтишдан бош тортди.

Уйнинг эгаси Гулнора Каримова Твиттер тармоғидаги ёзишмаларида ўз синглиси Лоланинг турмуш ўртоғи Тиллаев Ўзбекистон МХХ билан ҳамкорликда Женевадаги уйнинг ишғолини уюштирганлигини иддао қилиб чиққанди.

Халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси Сафар Бекжон 1998 йилдан буён Швейцариянинг Лозан шаҳрида сиёсий қочқин сифатида яшаб келади.

вторник, 7 июля 2015 г.

Экстренное сообщения:

    
    




                   Экстренное сообщения:

Может ли исчезновения Гульнары Каримовой ввести на ноль старании борцов против коррупции и провалит дела о коррупции,хищениях ? Главной целью захвата "оккупации" Villa Gulnorа была укорить процесс следствии о её преступлениях и рассмотрении дел в высших инстанциях.
Но теперь у нас появились ещё множество вопросов :
Где сейчас находятся бесценные реликвии,ценности,достоянии народа,государства ?
Является ли преступлением хранения этих ценностей, реликвий регистрированные государством на вилле за границей, фактически которые должны находится в хранении под защитой государства ?
Быт хорошо информированным и без корысти личной выгоды разоблачать преступлении, оказавшийся на месте хранения краденых достояний республики, осведомления общественности.., является преступлением ?
А если были поставлены в известность общественность, что это акция является политическим, является преступлением ?
Если заходили с ключом ?
Или без помощи ключа преступления ?
На протяжении всего времени нашей акции в Villa Gulnora, мы беспрерывно приглашали и просили присутствие владельцы виллы Гульнары Каримовой.
Национальные достоянии находящиеся внутри виллы были вывезены.. и ввезены в Швейцарию контрабандным путём, разве это не преступления ?
Оформления этих ценностей,якобы они были украдены из музея, с целью сокрытие следов и присвоения народных богатств, не является преступлением ?
Одним словом на все эти вопросы, будем искать ответы в предстоящих процедурах следствия, которые начались с 10.07.2015


Информационный отдел Uzdemfundsuisse


Экстренное сообщения:





Экстренное сообщения:
Может ли исчезновения Гульнары Каримовой ввести на ноль старании борцов против коррупции и провалит дела о коррупции,хищениях ? Главной целью захвата "оккупации" Villa Gulnorа была укорить процесс следствии о её преступлениях и рассмотрении дел в высших инстанциях.
Но теперь у нас появились ещё множество вопросов :
Где сейчас находятся бесценные реликвии,ценности,достоянии народа,государства ?
Является ли преступлением хранения этих ценностей, реликвий регистрированные государством на вилле за границей, фактически которые должны находится в хранении под защитой государства ?
Быт хорошо информированным и без корысти личной выгоды разоблачать преступлении, оказавшийся на месте хранения краденых достояний республики, осведомления общественности.., является преступлением ?
А если были поставлены в известность общественность, что это акция является политическим, является преступлением ?
Если заходили с ключом ?
Или без помощи ключа преступления ?
На протяжении всего времени нашей акции в Villa Gulnora, мы беспрерывно приглашали и просили присутствие владельцы виллы Гульнары Каримовой.
Национальные достоянии находящиеся внутри виллы были вывезены.. и ввезены в Швейцарию контрабандным путём, разве это не преступления ?
Оформления этих ценностей,якобы они были украдены из музея, с целью сокрытие следов и присвоения народных богатств, не является преступлением ?
Одним словом на все эти вопросы, будем искать ответы в предстоящих процедурах следствия, которые начались с 10.07.2015


Информационный отдел Uzdemfundsuisse




Шошилинч хабар



 "Villa Gulnora" сиёсий аксиямиздан бир ярим йил утди. 

Бу аксия,  Uzdemfundsuisse  уз фаолиятини 2009 бошлагандан бери, утказилган иккинчи  жамоатчиликга очик аскияси эди.
Uzdemfundsuisse  диктатура билан курашаркан, давлатчилик ва халкчилик тамойиллари уртасидаги мутаносибликни саклашга харакат килмокда.
Диктатураниг асл башарасини очиш учун, Гулнора Каримова вилласи бизга
рамзий бир восита эди.
  Узбекистоннинг ички сиёсати ва иктисодий ахволини дунё жамоатчилги кун тартибига олиб чика олдик. Бу иккита аксиямиз хам давлатчилик-халкчилик максадида булганлиги учун аксиялар утказилган давлатларда хукукий чора курилмади. Режимни тинч йул билан агдариш ва таланган халк сармоясини тинчлик ва келишув асосида, кайтаришни талаб килмокдамиз. Узбекистондан чикарилган моддий ва маданий бойликларни,  факатгина тинч йуллар билан   яширилган  давлатлардан кайтаришимиз мумкин.
  Гулнора Каримованинг гойиб булиши бу масалани босди-босди килиб юбориши мумкинми? Villa Gulnorа  аксиямиздан максад унга карши очилган жиноят ишларини тезрок махкамаларга олиб чикиш эди. 
Villa Gulnoraдан топилган миллий асори-акикалар каерда?
Уз шахсий уйида Узбекистон миллий бойликлари руйхатида турган асарларни саклаганлик жиноятми? 
Ёки бу хакда кулида тула маълумот булгандан кейин бу уйга кирганлик жиноятми? 
Бу ишни сиёсий максад-да эканлигини олдиндан хабар берганлик жиноятми? 
Калит билан кирилсачи? 
Калитсиз кирилган булсами жиноят? 
Villa Gulnoraнинг эгаси Гулнора Каримовани аксиямиз давомида уз уйига чакирганмиз. Ичкаридаги миллий бойликлар контрабанда йуллар билан Швейцаряга олиб кирилганлиги жиноят эмасми?  
Бу асарларни музейларда  йуколди деб хужжатлаштириш   жиноят эмасми? 
Хуллас бу ва шунга ухшаган куплаб саволларга 10.07.2015 куни бошланадиган тергов жараёнида жавоб излаймиз. 
    Швейцаря Бош Прокуратурасида булган давогарлик тергови  Гулнора Каримованинг пул ювиш, коррупцияга канчалик алокадорлиги хакида эди.  Женeва  Бош Прокурори ваколати билан  Жандармерия олиб борадиган терговга жабарланувчи  Курбанай Реимова хам  таклиф килинган. 
2013 йил 23-28 декабр кунлари булиб утган сиёсий акциямизни хакдаги ахборот 112 та давлат Хабар агентликлари тамонидан ёритилган эди. 
-Гулнора Каримованинг ёрдамчилари унинг номидан пора олган, хисоб ракамлари очишган.... афсуски Каримова хонимлари бу нарсалардан хабардор булмаганлар, - деб босди-босди килинмокчи булаяпган ишлар, Villa Gulnora акцияси оркали йукка чикарилди. 
Агар Uzdemfundsuisse ёки унинг раиси Сафар Бекжон ёлгон гапирган ва ёзган булса Гулнора Каримова пастда эълон килаётган хужжатда курсатилган  адресдаги терговда катнашсин. Хозир каердалиги номалум булган Гулнора Каримовани Узбекистон Хукумати уз химоясига  олишга давом этмокдами? 
 Буни 10.07.2015 куни  аниклаймиз.

Uzdemfundsuisse ахборот маркази.

07.07.2015

пятница, 3 июля 2015 г.

Ўзбекистонда сепаратизм таҳликаси борми?

 

Ўзбекистонда сепаратизм таҳликаси борми?


Бу сарлавҳани муҳокама қилиш қанчалик оғир ва фожиали.

Келажакимиз ҳакида ёзиш мен учун ҳам қийин бўлди. Виртуал олам ҳабарлари, ва баъзи рус маътбуоти муҳокамаларида Қорқалпоқистонда миллий асосда муаммолар борлиги айтиб келинмокда. Мен буни виртуал оламдаги шарлатанлар ўзларини таниқли қилиш учун ўйлаб топганлар деб шу ватқгача эътибор бермагандим.

Кейинги кунларда Ўзбекистондаги қаракалпоклар "муаммолари" билан астойдил шуғулланаяпган Қирғизистон эканлигини аниқладим.

У ердан келган баъзи дўстлар бу масалани Қирғиз раҳбарлари давлат миқиёсида проэкт сифатида эътиборга олинганликларини айтмокдалар.

Сабаби Ўзбекистоннинг Қиргизларни газ ва бошқа коммуникатциядан маҳрум қилганликгида деб қаралиши айтилмокда.

Мен бунга унчалик ҳам ишонмадим.

Қирғиз муҳолифати ва баъзи зиёлилари билан алоқалар ўрнатиб ушбу масалани муҳокама қилдим қиска ва лўнда қилиб қуйидаги аналитик маьлумотномани тарқатмоқдаман:



Қирғизистон иқтисоди Ўзбекистоннинг ўртача бир вилоятининг даромадидан кўп эмас,  Қирғизистон аҳолиси Ўзбекистон халкининг 4/1 тенг.

Қирғизистон давлатининг ташқи қарзи давлат бюжетидан 10 барабор кўп,

Ҳарбий салоҳияти Ўзбекистон Армиясининг олдида чумчиқчалик аҳамиятга эга эмас.

Ўзбекистон Қирғистнон аҳолисининг 4/2 ташкил қилувчи ўзбеклар картасини истаган пайтида ўйнаши мумкин.



Лекин бу муоммаларни Қиргиз хукумати билмайдими?

Билишади!

Билсалар, нега Ўзбекистонда сепаратизм яратиш, Қоракалпоклардан бошқа бир мустакил миллат яратишга ҳаракатлар бошлашган?

Жами 5 та кишидан иборат "Олға каракалпокистон" деган ташкилотни Бешкекга жойлаштиришди?

Бу сепаратисларни реклами билан ким шуғулланмокда?

Албатта геополитикани билмайдиган кишилар бу саволларга жавобларни, бизнинг фикримизча давлат бўлиб шакллланмаган Қирғизлардан талаб килишлари мумкин?!

Лекин биз ундайлардан эмасмиз!

Биз Ўзбекистонда сепаратизм келтириб чикаришга Марказий Осиёда биронта давлат жасоратланганнига ишонмаймиз. Биз бу масаланинг орқасида Россия федиратциясининг борлигига ишонамиз. Агар Қирғизлар бу масалага арашмасликларини айтганларида ҳам буни инобатга оладиган рус қолмаган. Қиргиз раҳбарларини тўлалигича Россия маҳсус ҳизматлари назорат остига олганликларини биламиз. Инқилоблар билан қўрқитиш, коррупция хужжатларини ошкор қилиш, норкотик савдосига аралашганлик айбловлари орқали қарам ҳолга келиб колганлар.

Россия Украина мисолида кўрилгани каби миллий хоинлар яратиш учун сиёсат ва иқтисодини маҳсус мафиялаштирди ва буни ҳужжатлаштирди. Эски совет республикалари ичидаги барча раҳбарларни халкаро майдонда муҳокама қилиш имконини берувчи жиноий ишларга аралашишларини ташкил килди.

Қирғисизтон бундан мустасно эмас.

Россия ҳудудларида виртуал оламда дод-вой солиб турган "Олга Коракалпокистон" бирданига Бишкекда пайдо бўлгани хам бежиз эмас. Қирғизтон ҳам ҳарбий ҳамда сиёсий жиҳатдан Россия учун уз вилоятларидан бири сифатида кўрилаяпгани кўриниб турибди.



Энди бизнинг подадаги қўйлараримизга келсак.



Тўртта одам чойҳонада сиёсатдан гаплашса буни фош қилишга, қўшимча ойлик ва пагонларга айлантиришга уста МХХ, ИИВ айғоқчилари эса давлатчиликга туфуриб қўйишган. Диктатурадан эзилган халк ҳукуматни албатта тандид қилади.

Миллати Қорақолпок бўлса бу миллий масаладан келиб чиқиб қилинган таҳлика деб қараган ахмоқлар йўқ ердан  "Олга Кораколпокистон"  ташкилотини яратишди , пагон олиш дaрди-да.

Танқид қилган учта бечора қорақолпоқ топилди ва бу ташкилот уларнинг бўйнига қўйилди. Исканжа ва қийноқлар бу кишиларни сиёсийлаштирди.

Ташқарида қолган қариндошларидан иккитаси Россияда баъзи ташкилотлар тузоқига тушди. Қамокдаги қариндошларига ёрдан ваъдалари асосида “пагон” учун уйлаб топилган  "Олга. Қорақалпағистони..."   жонлантирилди.

Ин сoн қияфасига кирган эшшак МХХ, ИИВ ходимларини  яхшилаб тергов қилинса бу иш кандай ташкил килинганини айтадиАлбатта Россия бу масалани планлаган, барибир бошқа бир метод билан буни кун тартибига олиб келган бўларди. Бу тамони бошка масала.

"Олғачилар “бешта киши экан буни тадқиқот килиб нима қилардигиз демокдасиз.

 Сабаби,  Киргизистонда эканликлари.

Мендаги маьлумотларга кўра Қораколпокистондан , қазоқларнинг, туркманларнинг оммавий кўчиб кетишлари натижасида демография тубдан ўзгарган.  Кораколпокистондаги ўзбеклар сон жихатдан    кўпчилик аҳоли ҳуқуқида бўлиши мумкин. Иқтисодий бўҳронниг миллий сабаблардан келиб чикиб ташкил қилинмаганини ҳамма билиб турибди.

Ўзбекистондан ажралиб чиқиш деган ғоя аҳолининг етти ухлаб тушига хам кирмаяпди. “Олға”чиларнинг у ерда, на бугун на-да, келажакда сиёсий тамали йўқ.

Буни билган Россия “олға”чиларнинг, сонини қирғизлар ҳисобига тўлдирмокчи.

Кўриниши ва тил яқинликидан фойдаланиб муҳтамал бир ички урушда 5-10 минг қирғиз бирданига Қорақолпоқлашса ажаб эмас.

Қирғизистонда бунга энг уйғун ирқчилик оқимлари мавжуд.
 Бизнинг пагонпараст ва амалпараст ИИВ, МХХ ходимлари килиб кўйган жиноий хато бугун сиёсий мавкега караб кетаяпди. Путинизм Имперячилигига карши курашаяпган Гарбдан бошпана топган ва улар берган  грантларидан фойдалаяпган собик Узбекистонликларнинг  бу масалада роли борми?   Ўзбекистонда яратилмокчи бўлинаяпган  суний сепаратизмга хизмат килаяпганлар  Галима Бухарбаева, Надежда Атаеваларга ўхшаганлардир.  Улар максадлари суний сепаратизм бўлган  "Олғачи"ларга яқиндан ёрдам бермокдалар.
 Бунинг олдини олишнинг битта йўли,  Ўзбекистонда демоктаратик ислоҳатлар ўтказишдир. Акс ҳолда Украинанинг аҳволи бошимизга тушиши мумкин...



Сафар Бекжон





Uzdemfundsuisse раиси.

04.11.2014




четверг, 2 июля 2015 г.

Париж - UZWIKILEAKS - Тошкент качон иш бошлайди?

    
UZWIKILEAKS


    WikiLeaks эълон килган килган хужжатларда Франциянинг учта президенти доимий кузатув остида булганлар. Аммо Францияга узок йиллар рахбарлик килган  Франсуа Миттеран  хакида хеч нарса дейилмаяпди. Нимага дейсизми?  WikiLeaks геополитиканинг бир парчаси, вакти бемахал хамма хужжатларни эълон килавермайди.   Масалан Франция-Узбекистон билан боглик жуда катта микдордаги порахурлик хакида сирли хужжат навбатини кутиб турибди.  1992 йилдан бошлаб Арол хавзасида катта нефт ва газ резрвлари борлиги хакида гап таркатилди. Суний йулдош оркали аниклангани айтилган ер ости бойлиги учун Узбекистон тамони тендр  очганди.  Бу тендрни Франциянинг «Эльф – Акитен интернэшнл» канцерни ютиб чикди.  Миттераннинг угли Жан-Кристоф Миттераннинг норасмий рахбари деб караладиган бу концерни, узбек тендрини текингами ютиб чикканди?  WikiLeaks хужжатларига кура Франсия имзолаган киймати 200 миллион $ ошган хар кандай иктисодий шартномаси мунтазам кузатилган.   
Миттеран жаноблари углинг бу тендерни ютиб чикиши учун неча марта Каримовга телефон килгани ва канча "коммисион" берилиши кераклигини мухокама килганлиги хакидаги сирли хужжатлар жамоатчиликга нимага очикланмади?  
WikiLeaks нафакат махфий хужжатларга эга.   Биз учун факат Ассанж исми билан боглаб курсатилаётган WikiLeaks аслида геополитик  курашнинг куринмас майдонидир.   
Миттераннинг президентлиk муддати тугашиданок умумий микдори бир неча миллиард $ булган нефти-газ казиб олиш лойихаси ва ишлари тухтатилди. Миттеран оиласи берган миллионларча коммисион пуллари кайтарилмади. Поранинг хужжати йук. Каримов ва Миттеран орасидаги бу мажоро махкамага хам чикарилди. Аммо Россиянинг Лукойли  бу масалани хал килди ва Москва Арол буйида нефт-газ кавлашга бошлади. 
Uzdemfundsuisse  Гулнора Каримованинг chateaudegroussay учун хавога сарфлаган 100 миллион $ писта пулини   кайтарасизлар деди.
 Франция намояндаси: 
-Каримовлар Франциядек буюк давлатнинг Президент оиласини алдашди.  Биз Миттеранни шахс сифатида эмас эгаллаган мавкеини химоя килаяпмиз. Сиз бизга сохта нефт конларини сотгандай биз хам  саройларимизни Каримов лохларига сотдик- деди.  
Бу музокарамиз экрпрессо кахва ичиладиган дакикалар ичида куриб чикилди. 

  Узбекистон тамони, хатто Каримов хохлаганда хам кизи Гулноранинг Фарнцияда       йукотган 100 ларча миллион $ кайтарилмаслиги мумкин. Узбекистон халкини талон килиб  Гарбга яширилган бойликлар оркасида кимлар борлигини такрорлашга хожат йук. 
    WikiLeaksнинг кулида Миттеран-Каримов  орасидаги алокаларда  коммиссион микдори хакида гап борганлиги аник.  Миттераннинг Франция олий Махкамасида Узбекистон билан боглик курсатмалари ва махкаминг ёпик хукумларини хам хали бери курмаймиз. Геополитик майдон курашларининг Узбекча шаклига озгина вакт борга ухшайди. 
  Узбекистон Хукуматида,   Гулнора Каримовага оид мулклар ва бойликлар талаб килиб Францияга карши махкама бошлатадиган мард борми?   Мархум Миттеран махкамага келолмайди, аммо махкама почта кутисига  Миттеран-Каримов мажороси хакидаги  хужжатлар келиб тушиши мумкин. 30 миллион халкни кулдай ишлатаётганлар учун бир неча юз миллион чой-чака пули халос. Арзимаган масаласида Франциядек буюк давлат билан орани бузиб булмайди. Мухолифатчилар гапираверади-да. 
Нима дединглар,  - а.
 Э,  бак-бакаларигиздан акагиз айлансин.   
Узинмизнинг узбек лохларига этадигони  йук!


Uzdemfundsuisse

Сафар Бекжон.

02.07.2015.

Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...