понедельник, 30 сентября 2019 г.

Aдвокат ва хаёт тахликаcи

      

                                                  Aдвокат ва хаёт тахликаcи
  

  2012 йилдан бери олиб борилаётган сиёсий ва хуқуқий кураш орқали фош қилган ишларимиз.

Диктатор Ислом Каримовнинг Switzerlandдаги шахсий хисоб рақами, Ўзбекистон-Switzerland савдо уйи орқали унинг хисобига ўтказилган бойликлар. (Бу масалада Каримовнинг адвокати хали ҳам қочиб юрибди, Жиноят иши очилган) 

Гулнора Каримова оид бойликларни 2013 йилдан бошлаб фош қилдик. 
Switzerland даги (Женева ) ва Франциядаги Саройларини ишғол қилдик, Ўзбекистон халқига оид ўта ноёб асарлар ва цейфларни, фош қилинди. 
Гулноранинг ўзига жиноий иш очдирдик. 
Терговида давочи сифатида қатнашмоқдамиз. 
Лола Каримовага оид Switzerlandдаги (Женева) 58 миллион $ лик, саройга кирдик. 
Ичкарисини жонли ёйинда дунёга кўрсатдик. Лола ва Темур Тиллаев устидан жиноят иши очдирдик. Саройини ҳам сотилмайдиган қилдик.
Австриянинг Вена шаҳрида жойлашган КГБ генерали Рустам Иноятовга оид вилла ва у eрда жойлашган ширкатларни жонли ёйинда халқимизга кўрсатдик. 
Ўзбекистон Презеденти Шавкат Мирзиёев кланига оид Цюрих шаҳридаги пенхоуз адреси хужжатлари (кимдан тортиб олинганлигин) фош қилдик.
Бу давр ичида икки марта қўркитиш мақсадли суйиқасд қилинди.
Берн шаҳрида бўлган суқасд ташкилотчиси 4 йилдан кейин Италиядан тутиб келинди. Румин (циган) одам аллақчон шизофреник қилинганлиги учун Арав кантон (canton de Аargau ) да, ёпиқ судлов ўтказилиб жиннихонага жўнатилди. 
Бу йиллар ичида менга беғараз адвокатлик қилган проф Reymond Mazler 86 ёшида бу йил баҳорда вафот этди. 
Ислом Каримовлар оиласининг адвокатлари ойига 50-70 минг $ маош билан ишламоқдалар. Улар менга қарши 10 лаган, даво очишди.
Мен учун очиқ гувоҳлик берадиган одамларни очиқ махкамага келтиришимни талаб қилишади. Уларнинг кимлиги расми, видеоси.... аниқланса улар ўлдирилиши мумкин... Ютказган махкамаларим инсонлар хаёти масаласи билан боғлиқлигидандир.
Бошқа махкамаларни ютқазмадик. 
Хозир адвокаtсиз қолдим. Беминнат ёрдам қиладиган адвокат ва хаётини тахликага отадиган одам топилмаяпди. 
Мақолаларимда эълон қилган хужжатлардаги банклар, ширкатлар махкамаси бўлмаган жиноят ишидаги сирларни маътбуотга берганим учун судларга босим ўтказмоқда. 
Хуллас моддий ахволим огирлики, боис кейинги фаолиятларим деярли тўхташ арафасига олиб келди. Ғарб дунёси бизнинг ўзбек халқи учун олиб бораётган курашимизни молиялаштирмайди. Молиялаштирса ҳам ўз маънфаати учун ёрдам қилади.
Бировнинг қўлига қарам одам адолат учун кураша оладими? 
Моддий ёрдам беришга қурби етадиган кишилар топилади деган умид билан хисоб рақамимни эълон қилмоқдаман. 

Сафар Бекжон

вторник, 24 сентября 2019 г.

Зулум, босим, халк



Видеодастурларимни бир нечтасини куриб хулоса чикараётган инсонларга!
2002 йилдан бошлаб маътбуотдаги баъзи чикишларим учун махкамаларга чакирилмокдаман.
Жазо хам тулаганман.
Тергов сирларини фош килганимни бахона килиб, Ислом Каримовлар сулоласининг фош килувчи гувохлик курсатмаларим бекор килинган.
Видеодастурларида гапириб, хеч кандай текширувга чакирилмаган инсонлар билан тенглаштирманг!
Рейтинг учун, мусобака учун миллиардаларча бойликлар масаласини кутарадиган ахмок эмасман.
Хаёт-мамот масаласидир, хеч бир рахбар, бой уз угирликларининг фош килинишига жимгина караб турмайди.
Агар фош килувчи Ислом Каримовлар сулосининг асосий гувохлардан бири булган менга ухшаган инсон булса, уларнинг саросимаси икки марта ошади.
Хар бир дастурдан кейин Узбекистон Хукуматида ва халкда узгаришлар булаётганликини куриб турибсизлар.
Дастурларимни тамошабинларнинг сонига караб эмас, огирлигига караб хулоса чикаринг.
Жиддий кабул килинишини хохлаган сиёсатчи, очик маътбуотда шантаж ва музокара олиб бормайди.
Дастурларимдан инсонларнинг улимига олиб келадиган вокеликлар булишини хохламайман.
Хукумат... Мирзиёев клани хали пишиб етилмаган исён чикармокчи.
Tашкилотчилиги бутун Узбекистонни коплайдиган лидерлар пайдо булмасидан олдин исён чикармокчи.
Бу масалада Путинистлар Мирзиёев кланига ёрдам бермокда.
Хом узилган мевани хеч ким емайди.
Зулум ва босим халкни неча йил асоратда тутгани мухим эмас.
Халк онгининг зулум ташкилотчиларидан куркмай куйган кундан бошлаб, фикрий инкилоб ва жисмоний инкилоб бошланади.



Sefer Bekcan
24.09.2019

Провақаторлар ҳар миллатда топилади



Туркий давлатлар чегараларини ўзаро очиқлик тамойига қаратар экан, Путинизм бунга қарши кураша бошлади.
Россия хазинаси бўшаб қолиши, газ ва нефт нархи туша бошлаганидан ташқари, ўз доимий базорларини йўқотаётганига ҳам боғлоқдир.
Замонавий технологлар таррақиётида , Россия дунё 20 та давлат сафидан ҳам ўрин ололмаяпди.
Туркистондаги асос харидор ўрта синф ва юқорисидир.
Улар эса Россия махсулотларини харидори эмаслар. Камбағал халқ эса кийим бошни Хитойдан, озиқ-овқатни маҳаллий имконлардан харид қилади.
Россия "буюк Имперячилик" , "катта оғалик" имконларидан фойдаланиб Туркистон давлатларини ўзаро уриш холатида ва чегараларнинг "минали" холатда қолишини ташкил қилмоқда.
Қирғизистон-Тожикистон чегараларида доимий таранг холат ва отишмалар натижасида инсонлар ўлими, икки тамонга катта иқтисодий зарар бермоқда.
Шу кунларда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасига яқин худудларида жанжал чиқариш учун катта пропоганда олиб борилмоқда.
Қозоғистон ўзбекларини ва Ўзбекистондан борган талабаларни қазоқ халқи номидан "талон" қилаётган "провокаторлар" матбуотда реқлама қилинмоқда.
Провақаторлар ҳар миллатда топилади. Улар бу ишларини бутун миллат номидан қилишлари ташкил қилинади. Бу ташкилотчиликда содда ўқувчиларни ғалаёнга келтириб берадиган миллий ҳоин пагонли журналистлар ҳам анча топилади.
Путинизм бу ишларни биздан чиққан ватниклар орқали қилмоқда.
Бу путинизм шарпаси.
Уриш чиқаришдан бошқа нияти бўлмаган, ёвузлик шарпасидир!

Сафар Бекжон Урганжий.

22.09.2019
 lausanne

среда, 11 сентября 2019 г.

Эй гузал Туркистон санга не булди

Хитой экспансиясини тухтатиш керак.
Биз видеодастурлар килдик бу масалада.
Кейинги икки йилда Узбекистон, Хитойдан 7 миллард $ карз олган.
Узбекистон ишлаб чикаришидаги технологяларнинг 50%, Хитойнинг эскирган саноатидан сотиб олинган.

Давлат хавфсизлик системаси, Хитой электроникасига асосланмокда.
Шу кетишда Узбекистон Хитойга ем булади!
Мирзиёев клани каерга кочмокчи?
Ит-мушик гушти еб, яжуж-мажуз кавмига айланишмокчими?
Энг дахшатлиси Тожикистоннинг Хитойга карзлари масаласи.
Тогли Бадахшон водийсини Хитойларга таслим килган Имомали Рахмон кимдан касд олмокда?
Тожикистон-Афгонистон чегараларни Хитой аскарларга амонат килганлиги айтилмокда.
Козокистонда 10 кундан бери Хитойга карши намойишлар булмокда.
Хитой агенти дейилаётган Косим Токаевни Хитойнинг 50та эски технологясига оид завод-фабрикаларини ишчилари билан биргаликда Козокистонга кучириб келтириш шартномаси очикчасига , давлатга хиёнатдир.
Хуллас Туркистон бошида кора булутлар.
Бу кетишда ё бор буламиз, ёки Чин-Мочиннинг 3500 йиллик орзуси булган Туркистонда, биз туркийлар динсиз-иймонсизларга айланиб, й ук булиб кетамиз!
"-Эй гузал Туркистон санга не булди!"
Сафар Бекжон
11.09.2019

https://youtu.be/XzJcaNqd3h4

Муфтийлик давлат лавозими эмас.





Биз диндан гапирсак, хужумга утадиганлар каерда?
Узбекистон Муфтийсини жамоатлар номзодлари ва сайлов оркали булсин десак, xаммаси жим!
Биз уз вактида Мухаммад Содик номзодини жамоатлар йигилишида тавсия килгандик.
Жамоатлар мажлисининг бир кисми менинг Бектемирдаги катта ховлимда булиб утганди.
Тириклар булса гувохлик килишади. 
Атеист cовет режими хохлаган одамни эмас, биз жамоат хохлаган Мухаммад Содик номзоди тайинлашига эришилган эди.
Уша давр учун бу катта иш эди.
Мухаммад Содикдан бошка лойик инсонлар бор эди. Уларни Муфтий кила олишимиз жуда кийин эди. Мутадил карашли, бизга хам ён босадиган вактлари булади деб уйладик. Аммо диктатуранинг конли даврида уз салохиятини оддий муминлар тарафида тута олмади, Мухаммад Содик
Бу бошка масала.
Аммо бугунги масала, Хокимият дин ишлари бошкармасини тайинлаши мумкин. У давлат ишидир.
Аммо, мусилмон жамоати узларига муфтий сайлашга хаклари бор.
Зеро Муфтийлик давлат лавозими эмас.
Диний акида рахбаридир!
Динимизни пул киладиган мавкега айлантирганлар билан Киёматда юзлашамиз!

Safar Bekjon

вторник, 10 сентября 2019 г.

Бир далидўст кўр қудуқга отган эди тошини...


Мурод Жураевга.
(Бевақт ўлими, мен учун сирли қолаётган дўстимиз,  Мурод Жўраевнинг ҳотирасига. 09.09.2019)


Бир далидўст кўр қудуқга отган эди тошини,
Кайга кетди билолмай Мурод эгди бошини.
Йигирма йил излади, кўр қудуқ зиндонида,
Aсл ахмоқ йўқолган тош, отган ақл кохини.

Эй дўст Мурод соддасан, адолатга Жўрасан,
Туркистон хайронисан, асл туркман,тўрасан.
Дали дўст қурбонисан, қудуқларга сигмаган,
Мазлум удир, нечунсен, тошли йўлдан юрасан?

Бир далидўст кўр қудуқга отган эди тошини...

Сафар Бекжон.



12.11.2015

воскресенье, 8 сентября 2019 г.

фермер ҳокимиятга кириб, уч ҳодимни пичоқлаган.






Самарканд. Оқдарё туманида  Хокимликга пичoк билан кирган фермер хокимликдаги амалдорлардан учтасини пичоклагани айтилмокда. Вилоят буйичи фавкулоддда холатга ушаган вазият. Халкадан бу гап сир тутилмокда.
Айтишича, ғирт маст фермер ҳокимиятга кириб, уч ҳодимни пичоқлаган.
Ғирт маст одам ҳокимият биносига қандай киради, ҳокимиятга киргунча миллий гвардияни қўриқчилари ўтиришади. Ҳокимиятга киргунча телефонини ўзи билан киритишга қўймайди, пичоққа йўл бўлсин. Аксига олиб ғирт маст фермерни умуман йўллатмайди ҳокимият биносига. Қизиқ, нимага энди фермер маст ҳолда ҳокимиятга борган ?

пятница, 6 сентября 2019 г.

Бебаҳо ҳазина қаерда?

Бебаҳо ҳазина қаерда?

Ғарб на армия жўнатди ва на-да, илтимос қилиб борди Ўзбекистонга.
Хокимиятга сайланганлар ўз қўллари билан миллионларча халқининг халол мехнати билан топган пуларини ўмариб, Ғарб банкларига олиб келмоқда.
Саройлар, виллалар олмоқда Ғарбдан
Ширкатларини ҳам Ғарбда қурмоқда.
Ғарб тентакми?
Шундай ажойиб имкониятни йўкка чиқариб?...
Бизнинг ўғриларнинг ўрнига тўғрилар келса бойликларимизни ким ташийди Ғарбликлар кучоғига?...
Келажаги порлок, серкуёш, осмони мусаффо Ватанимизни мардикорларга ташлаб кетаётганлар , учта-туртта, фуқоролик олганлар ана уша Хокимиятнинг болалари эмасми?
Гулнорани оқлаганмиш Ғарб
Албатда оқлайди.
Иложи бўлса Хокимиятда лавозим ҳам олиб беришади.
6 миллард $ этмайди, яна кўпрок талон қилсин ва Ғабрга ташисин дейишмоқда халос.
Ўзбек халқи ўз-ўзини хурмат қила олсагина, бошқалар хурмат қилади.
Шведлар ўз давлатида хар қандай мулозим пора олса аямасдан жазо беради.
Ғарб худудларида итни ўлдирсанг халқ қўзғалон чиқариши мумкин.
Лекин Ғарб ширкатининг Ўзбекистонга ўхшаган коррупция батқоғига ботган давлатга мослашиб, пора олиб пора бериб иш қилишлари уларни унчалик ҳам безовта қилмайди.
Нима бўлганда ҳам геполитик молявий ўйинларда АКШ Молия вазирлигига қойил қолдим.
Ғарб махкамаси оқлайдими, қоралайдими деб кутиб ўтирмасдан.
Хукуматларнинг бир неча миллард $ пулини айблов жазоси сифатида қуртдай қилиб санаб олди.
Энди кимни оқлайди, кимни қоралайдими, балким кўклаб ҳам юборадиларми , бу ёғини кейинги галгача кутиб туришади
Сафар Бекжон Урганжий

вторник, 3 сентября 2019 г.

Mафия чўнтаги



Mафия чўнтаги

Швейцария,  деганда инсон ақлига келадиган нарса БАНКлардир.
Бу давлат шу даражда машхур-ки , сиёсий-иқтисодий....ички тузилиши хақида танқид қилиш
 "ношукурлик"дек,  туйилади.
Демократия, инсон хуқуқлари ва айниқса адолат тизимини танқид қилишга жуьрат қиладиган одамларни бармоқ билан санайсиз.

Айниқса менга ўхшаб қамоқдан қуткарилиб,  таклиф қилинган кишилар Швейцарияга сув юқтиришмайди.

Швейцариядаги банклар халқаро мафиянинг чўнтагидир. 
Бу банклар  Швейцаряда жойлашган халос. 
Бу эрга,  анча-мунча,  солиқ беришади.
Одамларни  ишлатишади.
Баъзан сиёсийларни сотиб олишади.
Мен 2009 йилдан бери Женева Бош прокуратураси  ва 2014 йилдан бошлаб Швейцария Бош Прокуратураси билан хамкорлик қилмоқдаман. 
Ўзбекистондан ўмарилган бойликларни яшириб  келаётган БАНКларга қарши курашмоқдаман.
Биттагина Гулнора Каримова қарши жиноий иш очилди  холос. 
У ишда ҳам жуда кўплаб хужжатлар сирли қолдирилмоқда.
 Мен  эълон қилган куўпгина хужжатлар Бош Прокуратура талаби билан  блогимдан олиб ташланганди.
Бу жараён ўзбек халқини талаётган БАНКлар ва уларнинг юзларча адвокатлари ёрдамида деб уйлагандим.
 30.04.2019  куни Швайцария Парламети ва Хукуматига очиқ хат эълон қилдим

Бу баёнот орқали Швейцария Бош Прокурори Михаэл Лаубер (Мичаел Лаубер)ни Банклар ва Ўзбекистон Хокимияти билан тил бириктирганликда гумонларим борлигини айтган  эдим.
Бош Прокурор Михаэл Лаубер (Мичаел Лаубер)ни Швейцария  Парламенти тарафидан  тергови қилиниши  талаб қилгандим.
Ўзбекистон бойликлари масаласи Швайцария давлат рахбарларидан биттаси,  Дидие Бухгалтернинг сиёсий мавкейидан нохадан махрум бўлишига сабабчи  бўлганди.

Менга ўхшаган Ўзбекистондан келган биттасининг Швейцария Бош Прокурори Михаэл Лаубер (Мичаел Лаубер) ва Банкларни парламент тергови қилинишини талаб қилиб чиқиши кутилмаган зарба бўлди.

Нихоят Швейцария маътбуоти;  экспертлар ва татқиқотчиларга таяниб 12 тадан  ортик Швейцарияда жойлашган банкларда Ўзбекистонни ўмарган 30 дан,  ортиқ хисоб рақами борлиги  хақида маьлумот тарақатди.

Менинг 2012 йилдан бери айтиб келаётганим,  фақкатгина Гулнора Каримовага оид 6 миллиард $ бойлик Швейцарияда сақланаётганлиги,  хақидаги  иддоам  ўз тасдиғини топишига оз қолди.

Ўз хаётимни  ва иккита ўғлимнинг келажагини тахликага қўйиб бу ишларни қилмоқдаман. 

Шавкат Мирзиёев халқимизнинг бу бойликларини давлатга қайтаришга қарата қилаётган ишларимга ёрдам бериш ўрнига, мени ватандошликдан махрим қилди.
Шу йил бошида Испаниянинг Барселона шаҳрига яқин жойда Ўзбекистоннинг 300 миллионлик $ бойлиги талон қилинди   
 Бу хақда даво қилувчи чиқмади. 
Бу коррупцияни фош қилишга бораётганимда менга қарши қуролли талон ва тахдит қилинди.
Ўзбек халқининг бойликларини химоя қила олмайдиган ва ўғрилар билан шерик бўлган Хокимият зудлик билан алмаштирилиши керак.

Сафар Бекжон Урганжий.

03.09.2019

Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...