пятница, 2 ноября 2012 г.

Тазиянома

"-бир инсон умри энг юксак лавозимга хам курбон килинмаслиги керак" 
Шукурулло Мирсаидов. 

  1996 йилниг охирлари эди. Камокдан озод килинганимдан кейин каттик назорат остида яшаяпган Шукурулло Мирсаидов билан факатгина ОБС мажлисида пайтида учрашиш имконим булганди. Камалганимдан кейин килган ёрдамлари учун миннатдорлик билдирдим. Шукурулло ака мен камокка киргандан кейин баъзи бировларинг илтимос килсак хам килмаган ишини уз эхтиёри билан килгандилар. 
 Уз адвакатларини мен учун тайинлагандилар. Камокхонадаги пайтимда хам эски дустлари оркали хар доим хабарими олиб тургандилар. Хотира китобимда у одамниг Узбекистондаги ахволини эьтиборга олган холда куп маълумотлар беролмадим. Аммо аминман-ки Шукурулло Мирсаидов Узбекистон тарихида ватансевар бир инсон сифатида хак этган мартабада жой олади. Нариги дунёда хам охирати обод булсин. Миллионларча инсонниг савоб ва дуосини олган ва "бир инсон умри энг юксак лавозимга хам курбон килинмаслиги керак"- дегандилар сунги учрашумизда. Ислом Каримовниг салтанати кимирлаб турган айни пайтларда у одамниг й уклиги билиниб туради албатта. Балким кимлар учундир ёклиги билиниши керак булгандир. Яна Аллох билгувчидир. 
Оиласига, фарзандларига чукур таъзияларимни билдираман.


Ёзувчи Сафар Бекжон.

02.11.2012

четверг, 1 ноября 2012 г.

Рауф Парфига

Рауф Парфига.
 


Тонг кон йиглаб отмокда ана,
Гарбда кон йиглар кечкурин яна.
шу зайл умримиз конлар ичида,
Изин йук азага, факат тантана.

Богланган кулаёк, богланди хатто,
Туркийда сузлаган боболар тили.
Дунёни унитган дарвешлар мисол,
Айри мемлекетдир устозниг дили.

У бокмас отган-у, отмаган тонга,
Ердан изламаг дил мамлакатин.
У кезар самода малаклар мисол,
Бизга колдириб жонли суратин.

Балким Чулпондан хабар келтирар,
Балким Фитрат тукар шаробин.
Устоз Туркистон тарафга кетган.
Бизга колдириб "кайтиш" китобин.





Сафар Бекжон, 1987 йил. Тошкент.




Кулёзма Гафур Гулом нашрётида колган)

Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...