пятница, 15 октября 2021 г.

Кремил мафясининг Ўзбекистон бошқаруви.


Кремил мафясининг Ўзбекистон бошқаруви.
24 октябрда бўладиган сайлов театри ижтимоий, сиёсий, иқтисодий фожеалар тўла 150 йиллик истело даврига нуқта қўя оладими?
Биз хужжатларда 1991 йил сентябридан мустақил бўлдик.
Кремил мафяси ўз ишини бошқа ном остида давом қилдирди.
Олдинги коммунистлар энди капитализм, атеистлар эса масжидлар қурмоқда.
Кремил мафясига, садоқат билан хизмат қилаётганларни фош қилишга давом қиламиз.
Келажакда бу хоинлар махкамага чиқарилганда бугуннинг куни , ойи, йили билан айблай оламиз.
Кремил мафяси 60 йилдан бери Ўзбекистонда олтин қазиб олиш миқдорини ўта сир сақламоқда.
Матбуотда бериладиган малумотларга ишонманг. Мана биз исбот-далиллари билан фош қилмоқчимиз.
Биз Ўзбекистондан қазиб олинган олтин миқдорини қандай хисобладик?
Расмий манбага мурожат қилдик.
К.С. Санакулов
"Навоий кон -металлургия комбинати" давлат корхонаси бош директори, техника фанлари доктори, профессор.
Жаноб Санақулов ўзи билмаган шаклда сирни фош қилган.
Навоий Мурунтоғ кони:
1969 йили ишга тушган асосан 1982-1996 йиллари ривожлантирилган.
Расмий маьлумотларга кўра 150 000 000 унция олтин қазиб олинган.
Тадқиқотчи, Игор Лвович Бунич ўзининг "Золото Партии" китобида СССР да қанча олтин қазиб олинганлигини хақиқий миқдорни КГБнинг 1 бўлимидан бошқа хеч ким билмаганлигини айтмоқда.
Совет олтин қазиб олишга рентабиллик (фойда берадиган миқдор) 4,3-5 грамм/тонна деб ёзилган.
Жаноб Санақулов ўз расмий мақоласида Ўзбекистоннинг Навоий ва Олмалиқ тоғ-кон комбинати 7 миллиард тонна рудани қайта ишлаб ичидан олтин, платинум, мис, кумуш, вилфрам, кадмий, ва жами 13 хил қимматбахо маданлар олинганini айтмоқда.
Фақатгина олтин чиқаришни олайлик;
1 тонна рудадан 5 гр олтин ва бу 7 миллард мартага кўпайтириш кифоя қилади умумий олтинимизни хисоблашга.
Битта Навоий тоғ-кон комбинатида 2,5 миллиард тонна қайта ишлангани ва балласт рудалар чиқиндиси 150 млн тонна !
Аммо Совет КГБси ва унинг малайлари йилига фақатгина 80 тонна атрофида олтин олдик демоқда.
1962 йилдан бери фақат Навоий Муринтоғидан жами қазиб олинган олтин миқдори
10750 тонна эканлиги одддий хисобларимизда исботланмоқда.
Бу 379 195 000 троя унцияси бўлади!
Кремил мафяси Ўзбекистон бўйлаб 7 миллард тонна техник қолдиқларни қайта ишлашни йўлга қўйишга қарор берди.
Бунинг учун Ғарбнинг замонавий технологяси керак эди.
Бунинг учун сохта тендирлар ташкил қилди.
Ангиля Кроллиги, АҚШнинг этакчи фирмаларига тех-чиқиндиларни қайта ишлаш рухсат берди.
Улар, технологяларини қуришди.
Кейин чўпдан-самондан бахона топиб ҳайдашди уларни.
Технологялари Кремил мафясига қолди. 2000 йиллар бошидан бери Ғарб технологиясига асосан совет даври чиқиндиларидан 0,3 грамм/тонна гача бўлган олтин олинмоқда.
Жами бир миллиард тоннагача бу тех-чиқинди қайта ишланган.
Тоннасига 3 граммгача олтинни бир миллиард марта хисобланг.
Биз жаноб профессор К.С. Санакулов "Навоий кон -металлургия комбинати" давлат корхонаси бош директори, техника фанлари доктори эканлиги учун асос манба деб қараймиз. Аслида Навоий ва Олмалиқ тоғ-кон чиқиндиларнинг қайта ишлаш масаласида иш олиб бораётган мутахасимиз бор.
Жаноб Санақулов ёзган мақоласи орқали биз билган сирни дастаклагани учун иҳтибос сифатида келтирмоқдамиз. Хурматли профессор мақола учун жазоланмайди деб умид қиламиз.
Биргина Навоий заводида йилига 120-150 тонна олтин чиқарилади!
Дунё олтин бозорида охирги 5-6 йилда қийматни хисобладик.
Ўртача 45-57 минг $ бўлганидан келиб чиқиб Ўзбекистон меқиёсидаги бюжетда кўрсатилган ва реал холатни аниқладик.
Ислом Каримов эьлон килган статистикада 90 тонна олтин қазиб олинди дейилган эди. Аслида 120 тонна олтин қазиб олинган.
У пайтдаги Бош вазир, хозирги Президент Шавкат Мирзиёев эьлон килган статистикага кўра 83 тонна эьлон килинди.
Дунёнинг хеч бир олтин қазиб олиш ширкати рудаларни бекорга чиқармайди. Хар тонна рудада 5гр олтин ва бошқа бойлик чиқарилиши керак. Ўзбекистон бўйлаб қайта ишланган технологик чиқинди микдори ва ишлаб чиқариш темпи шуни кўрсатяптики йилига ўртача 230-240 тонна олтин йўққа чиқарилмоқда.
Бу соханинг мутахасислари бу малумотларни исботлаб беришга тайёрланишмоқда. Олтин рудаси чиқариладиан жойдаn кам фойдали, ўртача фойдали ва юқори фойдали 13 хилгача мадан чиқади. Ўзбекистон бйжети шу пайтгача бирон марта бу маданлар сотилишидан фойда олгани айтилмайди.
Мисол учун нархи олтиндан қиммат бўлган ва авиация ва космик сохада ишлатилувчи РЕННИЙ метали ва унинг миқдори хақида давлат хазинасида кўрсатилмайди.
Палладий металининг нархи хозир 58-65000$ кг;
Платина
Ваннадий
Рутений
Родий
Осмий
Кумуш
Симоб
Волфрам
ва бошка металлар чиқади
Иридрий кристали ва миқдори хеч қачон очиқланмаган
Юқорида кўрсатилган маданларнинг миқдорини, Навоий кон комбинати 5- кон бошқармаси хисоботида тилга олинган Аммоний Перенати 64% лик Рутений моддасини ва Аммоний тузини қанча чиқараётгани қараб аниқладик!
Кремил мафясининг Ўзбекистондаги малайларинг 25 йиллик ўмаришини йилига 50-70 миллард $ кам эмаслигини хисобламоқдамиз.
Қимматбахо металлар ва статистикани ва бюжетга киримини таққослаб хисоблайдиган мустақил коммисия тузишни ўйламоқдамиз.
Албатда мавжуд Хокимият алмашгандан кейингина бу имконимиз амалга ошади.
Навоий тоғ-кон заводи Ўзбекистон уран қазиб олади
Уран комбинатидан чет элларга хар йили 3000 тонна уран экспорт қилинмоқда
Ўзбекистон янги қазилган рудалар ва 60 йиллик техноген чиқиндиларни қайта ишламоқда.
Биз янги ва эски рудалар миқдори ва иккаласининг ўртача тонна/грамм расмий жойдан айтмоқдамиз!
7 милллиард тонна рудадан олинган 13 хил қимматбахо бойлик қаерда?
Кремил мафясининг Ўзбекистон хизматчилари!
Бойликлар қаерда?
Булардан биронтасини ким сайласа, Аллохнинг ланатига учрасин!
Сафар Урганжи.
15.10.2021

пятница, 8 октября 2021 г.

Совет Иттифоқи олтин захираси

Совет Иттифоқи олтин захирасининг пайдо бўлишида Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллаган.

Советлар тарқаган 1991 йилда, 1 триллион $ заҳира Россиянинг мулкига айланган эди.

Моддий бойликлар, харбий қурол-аслахалар бўлишиш жараёнига бормаган Ислом Каримовни учрашумизда, ЭРК газитасида ёйинланган мақолалаларимда қаттиқ танқид қилганман. Партия бошқарувининг ёпиқ,  очиқ мажлисларида минбарга чиқсам "фантастик" гаплар гапиради деб безовта бўлишган.

Мен у пайтда гапирганларим бугунда ҳамма биладиган ҳақиқат бўлди.

ТуркВО штабида, Чирчиқ верталётлар дивизясида, Улуғбеk шахарчасидаги Aтом реактори Mарказида учрашувларга борганман. Верталёт учувчиларини ЭРК партиясига бошлаб келиб талабнома ёзишларини ташкил қилганман. Агар тирик бўлишсалар гувохлик беришади. Улардан бир нечтаси верталётларни қочиришни ҳам  планлаган фидоий харбийлар эдилар. 

Ислом Каримов ва мухолифат,

-Мустақил бўлдик шуни ўзи катта бойлик, - дейишган.

Босқинчилик 1991-2005 йиллар орасида сиёсий тамонда балким 50% га тугади. Иқтисодий қарамлик 90% Россияга қараб қолган эди.

Бугун сиёсий қарамлик 90% десак ёлғон бўлмайди. 

Совет Иттифоқининг олтин захираси Россиядаги олегархларга вақтинча берилди. Улардан бир қисми бу бойликларни чет элларга чиқарган. Бугун Германя федерацияси банкларида 1 триллион $ КГБ олтинлари, Политбюро пулллари номи остида сақланмоқда.

Бу бойликлар масаласи шу кунларда қайта жонланмоқда.

Мен 2018 йилда бу ҳақда ёзганман. Бу бойлик берилиши мумкин бўлган келажакдаги рахбар Алексей Новалний эканлигини билганман.

Германя бекорга Новалнийни қутқариб қолмади.

Совет Иттифоқининг асосий бойлиги 4 давлатга қайтарилиши керак. Россия-(Беларуся), Ўзбекистон, Украина, Қозоғистон бу КГБ-Политбюро олтинларини бўлишиш учун музокара қила олади.

2021 йилда туриб Ўзбекистонни талаётган рахбарлар 860 миллард $лик бойлиги муаммо бўлмоқда, қандай қилиб 30 йил олдинги бойликни талаб қиламиз дейдиганлар!

-Миллий давлат,  худудларининг катталиги, киши бошига даромади, тех-технологок тараққиёти билан ўлчалмайди.

-Миллий давлат ўз давлат рахбарларини мустақил сайлай олиши керак!

-Инсонлари эркин харакат қила олиши керак.

 Инсон эркинлиги ва давлатчилик ғурури бўлган жой билан душман музокра қилишга махкум. 

Акс холда душман ўзи тайинлаган(сайлаган) рахбарингиз билан келишиб сизни сурилар каби мардикорликга хайдайди.


2018 йилда Россиянинг келажакдаги мухтамал рахбари Аликсей Новалнийга ёзган хатимдан бир парчасини бу eрга илова қиламан. (мактубнинг асли жуда катта ва русча)

"-Алексей Навальни 35 та Россиялик олигарх бутун Россияга оид бўлган 1 триллион $ бойликни ўмарганини айтмоқда. 

         Мен эса, "-Россия Имперяси 130 йил бизни талади.  Имперянинг давомчиси, КГБ деган ташкилот Иттифоқга оид бўлган сирли жамғармани 35 та олигархга бўлиб берди", демоқдаман!


Сафар Урганжий.

понедельник, 4 октября 2021 г.

Микробиология Илмий текшириш институти

Ассалому алейкум. 

2007 йили Россиянинг Гупкин номидаги нефт ва газ унверситети филалини Тошкентда  очилиши учун бино қидирилган. 

МХХ тавсияси билан Призидент трассаси йўлидаги  эски Микробиология Илмий текшириш институти биноси кўрсатилган! 

У илмий текшириш институти барибир тузик  иш қилмаётган дейилиб,  Ўзбекистон полимерлар физикаси ва кимёси илмий текшириш институти орқасидаги ховлисига кўчиришган! Ўша пайитда Сайера Рашидова Олий мажлис Омбудсмани эди. (қийноқларга қарши курашиш кўмитаси) 

Микробиология Илмий текшириш институти кўчириш бохонасида ёпик коллекциядаги (  МХХ ва Мудофа вазирининг имзоси қўйилган рухсатнома билан кириладиган давлат микроорганизимлар ва бактерия ва вируслар коллекциясини ҳам шу эрга кўчиришган) 

Микробиология Илмий текшириш институти кўчириш жараёни бу сохадан ҳеч қандай хабари бўлмаган Сайёра Рашидова бошчилигида амалга оширилган. Бу аёл отасининг раҳбарлиги соясида диплом олган саводсиз аёлдир. Бу ўта хавфли иш халқга очиқ амалга оширилди. 

Бу кўчиш жараёни  билан  парранда грипи, чўчка грипи, туя грипи, марс , сарс вируслари мутантлари тарқаганлиги аниқланди.

Би илмий марказ архиви дунёдаги аллақачон йўқ қилинган вируслар катологига эга эди. Совет Иттифоқининг харбий биологик қуроллари хисобланадиган бу вируслар сиёсий рақиблар ва давлатларга қарши ишлатилмоқда деб гумонланмоқдамиз.

Псориаз чиқарувчи Туркия пляжлврини тўлдириб ташлаган бактериалик касаллик тарқатилганлиги аниқланди. 

Туризм рақобати ва сиёсий босим қилиш учун  жуда катта ширкатлар катта пулга бу биологик қуролларни сотиб олишганлиги ва фойдалангани хақида гумонланмоқдамиз. 

Суякларни мўртлаштирувчи вируслар ҳам тарқаган. Ушбу вирус дунёна ягона жой, у ҳам бўлса Ўзбекистон Микробиология  Илмий текшириш институтини. Бу суний вируслар табиий шаклда тарқамайди. Лабараторяларда қилинган ва синаб кўрилгандан кейин архивда сақланган эди.

Ўзбекистон Олий мажлиси, Бош прокуратура маҳсус коммисия тузиб ушбу пала -партиш амалга оширилганлиган кўчириш ишини  текширсин.

 Ўзбекистон Микробиология  Илмий текшириш институтини кўчириш жараёни хавфсизлик шартлари амалга оширилмаган шаклда ташкил қилинганлигини оқобатидами, ёки кейинчалик порахўрлик эвазигами ташқарига чиқиб кетди?

Бу соханинг олимлари саводсиз раҳбар Сайёра Рашидованинг қўлида қолган,  дунёга тахдит қилаётган вируслар архивини  илмий ва жиноий тамондан текширсин.


Бу соханинг ташқарига кетишган мажбур бўлган мутахасислари номидан.

Тошмат Темир.

04.10.2021

Кремил мафясининг Ўзбекистон бошқаруви.

Кремил мафясининг Ўзбекистон бошқаруви. 24 октябрда бўладиган сайлов театри ижтимоий, сиёсий, иқтисодий фожеалар тўла 150 йиллик истело давр...