суббота, 30 апреля 2016 г.

Жилмаган поезд!





Жилмаган поезд!


Ўзбекистон темир йўлдир,
30 миллион дўнгалак.
Ўзи кетар мардикорга,
Етолмасдан жон халак.

Ўзбекистон от арава,
Эшак минар сарбони.
Халк севар кассобини,
Кўйдан юввош иймони.

Ўзбекистон мухолифдир,
Кахрамондир бир киши.
Паравоз хам ўша инсон,
Дўнгалаклик ўтмиши.

Замбаракчи ўрис эди,
Энди бизнинг юртбоши.
Ўзбекистон узок йўлдир,
Туганмасдир бардоши.

Истамбулда Дукчи эшон,
Паравозга ўт ёкар.
Тутун чикмас мўрисидан,
Дўнгалакдан кон окар!

Сафар Бекжон.


30.04.2016

четверг, 14 апреля 2016 г.

Devletçılık ve tarıkatlar.

    






Türk davlatçılıgı ne zeman tarıkatlar hızmetına gırmaya başlarsa dagılma suracına gırmışdır. Türk Hakanları görınırde dın adına emma temelınde devletçılık adına yönatımde bülunmuşdır. Türk Hakanlarıng tün savaşları temelınde töprak ve devletıng büyuklıgı meselesı yatmakdadır. Tüm başka sebeblerse, halkı bu meseleye yönlandırmak ıçın yökdan var etelen sebeblerdır. Ikkı kardaşın savaşına sebeb uçuncı bır kardaşımızıg ezılması, dışlanması olmışdır. Dındarlaşan devletçılık yazdırdığı tarıha bakıg: Temur galıb gelmesıne ramen gerı getdı. Hatta Osmanlıgıng alamadıgı Izmırı aldı ve Bayazıtıng oğularına teslım etdı. Semarkand küşatmasını çok acımasz bülan Şah Ismaıl Hataıy Şaynanıhama ultümatüm koyar. Etmemış, Babırşahıg kız kardaşıne tacavuz eten Şaybanıyhanıg kafasını keser. Semarkadı almasına ramen Tabrıze gerı donar. Türk torası dedıklerımız, yazılmayan emma katıyan deyıştırılamayan kanunlarımız vardır-kı hem Halıfe ve tüm tarıkatlar boyın egmekdeydı. Necmıddın Kübro ve Ahmad Yasavıy kendılerını bır tarıkat olarak görmamışlar. Ünlarıng oratılerınde, dınımız devletçılıgımızıg devamlılıgna yardam etmesı gerekırdı. Bü oratıler tarıkatlara dönuştırıldıgınden sögra devletçılık tarıkatlar hızmatına verıldı. Natıce ortadadır. Dın mıllat, ırk tanımas. Devletıg ıse mıllatı ve ırkı olamayınca yaşayamaz. Dınsızlıkde halkıng ahlakını bözar ve natıcesınde davlat dagılır. Dın ümmatçılıgı, devlet başına geçdıgındede devlet ezılır ve yök ölır. Türk hakanlarına verılen yazılmayan bır eytım sıstemı vardır.
-'Kendı halkıng dına göra dögrı emma devletıng varlıgına karşı ısyan olsa, acımadan bastır.'
 



Sefer Bekcan  Yazar

суббота, 2 апреля 2016 г.

Россиянинг Бухоро Амирликидан олган карзлари




  Uzdemfundsuisse  раиси Сафар Бекжон бир хафтада ичида турли давлатларда яшаяпган ва асли келиб чикиши Узбекистонлик булган асилзодалар ва уз даврининг (1920 йилларгача) бойларнинг  ворисчилари  билан мулокатлар утказди.
Россия давлатчилигида режимлар узгарсада давлатчилик узгармади. Россия Гарб дунёси олдидаги барча молявий мажбурятларини бажариб келмокда. Чор Россиясининг барча карзларини Большевиклер уз зиммасига олган ва бажарган. Большевеклар (Совет Иттифоки) карзларини бугунги Россия Федератцияси уз зиммаси олди.
Чор Россияси хамда Большевек хукумати бугунги Узбекистон худудларидаги Бухаро Амирлиги, Хива Хонлиги,  бой шахслардан шартнома асосида карзлар олди. Вактинча саклаб бериш шартномаси имзолаб, хазиналарни Москвага кучириб кетди. 
Давлатларда давомийлик асосдир.
Узбекистон ва Россия уртасида имзоланган узаро карзлардан вос кечиш Шартномаси диктатор Каримовнинг шахсий имзосидир. 
 Узбекистон давлатчилиги номидан эртами-кечми бекор килинади. Россиянинг Узбекистонга киритадиган хар кандай молявий ва моддий сармояси келажакда мусодара килинади. Халкаро экспертлар тамонидан урганилаётган 1900-1923 йиллар орасидаги баъзи молявий хужжатларни эълон килишга давом этамиз. Uzdemfundsuisse   раиси Сафар Бекжон Урганжий Бухаро Амирлиги Бош вазири (1917-20) Низомиддин Урганжийнинг амакисидир. 
 1992 йилда Туркиянинг Гозиантаб шахрида Амир Олимхоннинг угиллари машварат чакириб Сафар Бекжонни узларининг Узбекистондаги вакили килиб тайинлаганлар. Уша йили ушбу расмий ваколат Узбекистон Aдлия вазири (Бобир Маликов)га расмий учрашув оркали тагдим килинган. Узбекистон давлатчилиги Бухаро Амирлигининг расмий вориси сифатида халкаро майдонда Амирликга оид булган барча бойликларни Узбекистонга кайтариши кераклиги мухокама килинган. Жумладан Россияга карз сифатида берилган бойликларга оид хужжатлар Ислом Каримовга тагдим килинган. (1992 йилда Каримовнинг диктатор булиши мумкинлигини биладиган фолбин бизга учрамаганди)

Амир Саййид Олимхоннинг Россия корхоналаридаги иштироки
I. Нақд капитал
1. Рус-Бухоро акциядорлик жамиятида:
нақд пахтанинг қиммати — 4.608.800 сўм
2. Рус-Осиё акциядорлик жамиятида:
нақд пахтанинг қиммати — 2.500.000 сўм
3. Бухоро банкидаги:
нақд пахтанинг қиммати — 500.000 сўм
4. Ип йигириш корхоналаридаги:
нақд пахтанинг қиммати — 30.000.000 сўм
5. Бухоро темир йўлида:
нақд пахтанинг қиммати — 111.250 сўм
Жами: — 37.720.050 сўм

II. Товар ҳисобидаги капитал (сармоя)
1. Рус-Бухоро акциядорлик жамиятида:
а) Нақд пахтанинг қиммати — 46.088.000 сўм
б) Жуннинг қиммати — 361.500 сўм
в) Қоплар қиммати — 186.000 сўм
г) Қоракўл тери қиммати — 635.000 сўм
д) Сахтиён тери қиммати — 184.000 сўм
е) Ҳар хил товар ва материаллар қимати — 80.000 сўм
Жами: — 47.534.500 сўм
Бухаро Амирлиги  иштирокининг ярим улуш — 3.003.750 сўм
2. Рус-Осиё пахтачилик жамиятидаги:
а) Нақд пахта қиммати — 31.180.900 сўм
б) Чигити олинмаган пахтанинг қиммати — 1.144.200 сўм
в) Уруғлик қиммати — 3.696.355 сўм
г) Линт қиммати — 245.400 сўм
д) Бўз (мато) қиммати — 72.190 сўм
е) Қоп-қанор қиммати — 571.450 сўм
ж) Сим қиммати — 237.600 сўм
з) Капоп ип қиммати — 106.000 сўм
и) Пахта толаси қиммати — 15.151.100 сўм
к) Уруғлик қиммати — 318.820 сўм
л) Материаллар қиммати — 200.000 сўм
Жами: — 52.924.015 сўм
Бухаро Амирлиги   иштирокининг ярим улуши —3.147.538 сўм
III. Умумий маълумот
1. Нақд пул (капитал) — 38.612.500 сўм
2. Бухаро Амирлиги  икки
акциядорлик жамиятидаги иштирокининг
ярим улуши — 62.151.288 сўм
Жами: — 100.763.788 сўм


Бухаро Амирлигининг Россиядаги нақд пули ва ҳар хил товарларининг умумий қиммати 160.445.803 сўмни ташкил этади.  Уша пайтдаги "rubl" олтин захираси билан кафолатланган эди. (Бугунги рублда 100ларча миллиард булади) 
  Чор хукуматининг халкаро майдондаги барча карзларини тулаган Россия Федератцияси хукумати уша пайтда халкаро субэкт булган Бухаро Амирлигидан олган карзларини амирликнинг хукукий ва худудий давомчиси булган Узбекистон халкига кайтаришга мажбурдир. 

Uzdemfundsuisse.

пятница, 1 апреля 2016 г.

Бухоро амирлигининг олтин хазинаси





      2014 йилнинг 10 декабр куни Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида молиявий даъволарни ва мажбуриятлари ҳал этиш бўйича Шартнома имзоланди.
  Шартноманинг яширин бандлари хакида Uzdemfundsuisse  тайёрлаётган хужжат тез кунларда эълон килинади. Uzdemfundsuisse Узбекистон Призиденти Ислом Каримовнинг уз шахсий хавфсизлиги ва оиласининг келажагини Россия зугумидан асраб колиш учун давлатчилик тамойилларига хиёнат килганлигини хукукий исботларини уртага куяди. Uzdemfundsuisse тез кунларда Узбекистон 1370 йиллардан бошлаб (Амир Темур хам дохил) йигилган миллий хазинамизни Россияга ином килганлигини хужжатлар оркали эълон килади.
100ларча миллиард $лик  миллий хазина бир киши хавфсизлиги учун имзоланди. Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида молиявий даъволарни ва мажбуриятлари ҳал этиш бўйича Шартнома, иккита Диктатор уртасидаги сиёсий - иктисодий хоинликдир. 
Узбекистон давлатчилигининг  миллий кучлари ушбу  Шартномани тан олмайди ва келажкда халкаро Трибуналга мурожат килади.
  
Uzdemfunsuisse.


Бухоро амирлигининг олтин хазинаси



Бухоронинг сўнгги амири Амир Олимхон такдир тақозосига кўра, 1920 йил 1 сентябр, душанба куни Бухоро шаҳрини тарк этишга мажбур бўлди. Чунки, шу куни ленинчи болшевикларнинг Михаил Фрунзе қўмондонлигидаги қўшини Бухорога бостириб кириб, Муҳаммад Али Божувонийнинг таърифлашича, "қиёмати асғар"ни (кичик қиёмат) юзага келтирди. 11 та аэроплан шаҳарни осмондан бомбардимон қилиши, пиёда босқинчи қўшинлар ҳамма ёққа ваҳшиёна ўт қўйиши, пулемётлардан узлуксиз ўқ ёғдириши натижасида 34 та гузар, 6 мингга яқин дўкон ва ҳовли, 20 га яқин сарой, 29 та масжид ёниб кул бўлди. Минглаб бегуноҳ одамлар қирилди. Мана шундай харобаларни юзага келтириш билан бир пайтда, Фрунзе амирликда чоракам икки аср тўпланган олтин хазинасини ҳеч қандай қаршиликсиз вагонларга ортиб, ташиб кетади.
Россия публицисти Игорь Буничнинг "Золота партии" китобида ёзилишича, болшевиклар ҳокимиятни Германия қўшини ёрдамида босиб олиб, Россия хазинасини талаб-топтаб, ҳатто хориж банкларига ўтказганидан сўнг Бухоронинг олтин хазинаси илинжида бу ерга бостириб келади. Шу машъум воқеа содир бўлиши биланоқ, чоракам икки асрлик тарихда катта салоҳиятга эга бўлган Бухоро амирлиги ва унинг ўзи билан тенгдош беҳисоб олтин хазинаси абадул-абад барҳам топди. Мана шундан буён Амир Олимхон ва амирликнинг олтин хазинаси ҳақида турли афсона ва уйдирмалар пайдо бўлган. Бухоро амирлигининг олтин хазинаси амирлик юзага келган пайтдан бошлаб жамғарилган ва роппа-роса икки аср давомида узлуксиз тўлдирилиб келинган. Хазинага бу давр ичида Бухоро амирлиги тахтида ўтирган ҳар бир амир озми-кўпми ўз ҳиссасини қўшган. Бухоро амирлиги ва унинг сўнгги ҳукмдори тарих саҳнасидан кетиши билан олтин заҳираси ҳам талофотга учраб, большевиклар томонидан таланган. Бухорода манғитлар ҳукмронлиги шоҳ Раҳимхон ибн Ҳакимбий ибн Худоёрхондан бошланади. У 1746 йили аштархонийларнинг сўнгги вакили Абулфайзхонни, кейинчалик унинг икки ўғли - Абдулмўмин ва Абдуллони ўлдириб Бухорода тўла ҳукмронликни қўлга киритади.
Маълумки, бундан анча олдин - Амир Темур салтанати парчалангандан сўнг Бухоро Мовароуннаҳрда марказий шаҳарга айланган эди. XVI аср охирларига келиб, у марказлашган йирик давлатга айланган. Бу давлат Шарқда Қашқар, Ғарбда Орол ва Каспий денгизи соҳиллари, Шимолдан Туркистон ва Сайрам, Жанубдан Хуросоннинг шарқий қисмини ўз ичига олган. Биз фикр юритаётган хазинанинг тарихи шоҳ Раҳимхон ҳукмронлиги даври билан ҳам боғлиқ. Чунки, манғитлар сулоласи аштархонийларнинг жуда катта давлат хазинасини қўлга киритиш билан ривож топганлиги сир эмас. Ана шу вақтдан эътиборан Бухоро давлатининг олтин хазинаси узлуксиз тўлдирилиб, махфий сақланиб келинган. Хазинага асосан бош хазинабон масъул бўлган. Унинг қарамоғида қирқдан ортиқ киши хизматда бўлган. Мамлакат кирим ва чиқимини дафтарга қайд этиш ҳам хазинабонга юклатилган. Амир Саййид Олимхон даврида "Жаллодбек" лақабли Имомқул исмли киши бош хазинабон бўлган.
Амир Олимхон хазинани одам тополмайдиган жойга яширгани, шунингдек, у хазина яширилган жойни биладиган энг содиқ одамлари ҳамда юзлаб қўриқчи ҳарбий йигитларини ўлдириб, фақат ўзигина ўша жойдан воқиф бўлиб қолган, деган миш-миш гаплар тўқилган уйдирмалар жумласидандир. Кейинги пайтларда, маълум бўлган воқеликлар ва топилган ҳужжатларга таяниб, шуни қатъий айтиш мумкинки, Амир хазинани яшира олмаган ва унинг билан боғлиқ ҳолда ҳеч кимни ўлдирмаган.
Энди ўз-ўзидан табиий бир ҳолда, хазина қандай сақлангани унинг миқдори қанча бўлгани ҳақида саволлар туғилади. Бунга ҳозирча биз ҳам бошқалар қатори аниқ сонлар билан жавоб беришга ожизмиз. Лекин биз кейинги пайтда шу масала билан қизиқиб, кўпгина манбалар билан танишиб чиқишга муяссар бўлдик.
Хазина тарихи Бухорода манғитлар ҳокимиятни қўлга киритгандан бошланади. Унинг микдори ҳам ҳеч қачон аниқ бўлмаган. У доимо узлуксиз равишда йилма-йил тўлдирилиб борилган ва ўта махфийликда ер остида сақланган. Хазинабонлар эса умр бўйи хизмат қилган ёки хазина сирини ошкора бўлишига шубҳа туғдирганлари дарҳол ўлдирилган. Шуни ҳам айтиш жоизки, хазина микдори шу давргача кўпчилик диққатини тортиб келган. Маҳмудхўжа Беҳбудий "Ойна" журналининг 1914 йил, 25 сонида хазина ҳақида қуйидаги тахминини ёзади: "... Ҳозир Бухоро амири тасарруфи остида бўлган хазина шу даражада мўлки, ҳеч бир мамлакат хазинасида бул даражада эҳтиёт сақланган олтин ва кумуш пул, тилло ёмбилар бўлмаса керак. Бухоро амири саночларида сақланаётган олтин ва кумуш пуллар бўйи 50 олчин, эни 20 олчин ва баландлиги 8 олчин бўлган бир тоғдан иборатдур." Бир олчин 70 сантиметр эканини эътиборга олган ҳолда, бу "тоғ"нинг ҳозирги ўлчовдаги тушунча ва тасаввурда кўз олдимизга келтирадиган бўлсак, у 2 744 куб метрни ташкил этади. Бу албатта, шунчаки тахмин ва ўхшатиш, холос. Хуллас, Бухоро амирлигининг олтин заҳираси беқиёс даражада кўп бўлган. Бироқ ундан ҳеч вақт на мамлакат ва на халқ манфаати йўлида фойдаланилмаган. Буни Амир Олимхоннинг бобоси Амир Музаффар билан унинг аёнлари орасида Россия босқини арафасида мамлакат, халқ ва дин учун жуда оғир бир пайтда бўлиб ўтган тарихий мулоқот ҳам тасдиқлайди. Сарой амалдорлари унга хазина олтинлари ҳисобидан чет элдан лашкар ёллаш ва ҳарбий техника сотиб олиши учун катта миқдорда пул чиқаришни таклиф этганлар. Бунга жавобан Амир ўз аждодларидан мерос бўлиб келаётган сарой "сири" ва "анъаналари"ни, гарчи бундан салтанат зарар кўрса-да, бузишга ҳаққа йўқлигини, падари бузруквори хазинаси ҳеч қачон очилмаганини айтади. Амир Олимхон ҳам ҳеч қаерда ёзилмаган бу қонун ва анъаналарига то Фрунзе бошчилигидаги қизил аскарлар Бухорога бостириб келгунига қадар содиқ қолган. Фрунзе 1917 йилда хазинадаги бойлик микдорини аниқлаш учун махфий буйруқ беради. Ушбу вазифани бош вазир Мирзо Насрулло Бий Қушбеги ўта махфий равишда адо этади. Абдурауф Фитратнинг ёзишича, шу воқеадан сўнг вазир 1918 йилнинг мартида ҳибсга олинади ва Амир ҳукмига кўра қатл қилинади. 
   Аммо Амир Саййид Олимхоннинг куёви, кейинчалик Туркияга кўчиб кетган Асатулло Гуванар Урганжийнинг амакиваччаси Сафарбек Урганжийнинг айтишича, Насрулло ( Насрулло Кугиш-бегнинг биза алокаси йук инсон. Амир Олимхон бизнинг амакимиз Низомиддин Мирзо Урганжийни  Насрулло хиёнатидан кейин 1917 йилнинг кузида Бош вазир килиб тайинланган. Сафар Бекжон)  Қушбегининг ўлими хазина рўйхати ва сири билан боғлиқ эмас. Амир Бухорони 1920 йил сентябрда ташлаб кетганидан кейин Қушбеги большевиклар томонидан ўлдирилади. (Бухаро бомбардимонида амакимиз Низомиддин Мизо Урганжий огир яраланган. Аскарлар кочаётганида бирга олиб кетишган. Душанбега етганида оламдан утган. Кабри Душанбе шахридаги кабристонда. Сафар Бекжон)

Ҳарбий қўмондонлик эса очикдан-очиқ талаш ва ўзаро "фахрий" қуролларни бўлиб олиш билан бирга амир хазинасини махсус ташкил этилган эшелонларда Тошкентга жўната бошлайди. 5 сентябрда жанговар раҳбарлар Бухоро Инқилобий қўмитаси аъзолари билан ўтказган мажлис қуйидагича қарор қабул қилади: "Бухоро республикасининг бойликлари ҳарбий ҳаракатлар пайтида ўғирланиш хавфи кучли бўлганлиги сабабли уни қўриқлашга ҳеч қандай имконият йўқлигига иқрор бўлинган ҳолда, Бухоро Инқилобий қўмитаси шаҳарда хотиржамлик бўлиши учун бу бойликларни Самарқанд ёки Тошкентдаги Халқ банкининг бирорта бўлимида сақлашни ўз зиммасига олишини РСФСРдан илтимос қилади". Бундан кўриниб турибдики, Амирдан қолган хазинанинг катта бир қисми "Ўғирланишидан асраш" ва амир Саййид Олимхон "қайтиб келиши" хавфи баҳонаси остида хуфёна олиб кетилган. Бухоро совет ҳукумати топиб олган хазина миқдорининг ўзи ҳам юқорида маълум бўлганидек анча салмоқли эди. Қушбеги томонидан рўйхатга олинган бойликлар қуйидагилардан иборат бўлган:

Бойлик
Микдори
Пул қиймати
Бухоро тилласи
1145 380 тўп
5 741900 сўм
Рус тилласи
635100 сўм
4 376100 сўм
Ёмби ҳолидаги Гамбург тилласи
1108 пуд (17 тонна 728 кг)
1 706 400 сўм
Ёмби ҳолидаги Гамбург кумуши
2 844 пуд (45 тонна 404 кг)
746400сўм
Майда рус кумуш тангалари
1385 пуд (22 тонна 160 кг)
346 200сўм
Бухоро тангаси
62 834 780 тўп
9425 219сўм
Тилла кукуни
16 пуд (1тонна 56 кг)
266 592 сўм
Рус банки кумуши
864 пуд (13 тонна 724 кг)

Турк тилла лираси

90 420 сўм
150 каратлик бриллиантлар

1 730 600 сўм
Бриллиаит узук ва такинчоклар

230 400 сўм
Кизил ёкутлар

209176 сўм
Марваридлар

9 550 000 сўм
Тилла парчалари

150 000 сўм
Кумўш парчалари

50 000 сўм
Бухоро мис тангаси
731 пуд (5 тонна 696 кг)
4 386 сўм
Жами

73 252 380 сўм


   Жами 34 номдаги қимматбаҳо буюмлар рўйхатга олинган.
Шахсан Амир ва оиласига тегишли бойликлар - йирик бриллиантлар - 3 482 карат (522 000 сўм). Шунингдек, буюмларга тикилган бриллиантлар - 966 карат (1 730 950 сўм), буюмларга тикилган бошқа қимматбаҳо тошлар - 8 617 карат (1 034 140 сўм) каби рақамлар мулк сифатида қайд қилинган.
Бу рўйхатга Амирнинг Регистон ва эски Бухородаги энг асосий бойликлари кирган, холос. Мирзо Насрулло Бий Қушбеги рўйхатига музейбоп ва бадиий қимматга эга бўлган нодир буюмлар, айниқса, Лион ипаклари бўлими, Амир оиласига совға қилинган ва Карманада сақланадиган зеб-зийнатлар ҳамда тиллаларнинг аксарият қисми кирмаган.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Амир яқинларининг бойлиги ҳам хазинага тегишли деб қаралган...
...Юқорида келтирилганлар хазинанинг ҳаммаси эмас, албатта. Бизга маълум бўлган бошқа маълумотлар амирлик хазинаси бундан анча кўп бўлганидан далолат беради.
1921 йилнинг ёзида уларни янада "ишончли жой" -Москвага олиб кетиш масаласи анча қизғин муҳокама қилинади. Бироқ, ўшанда РСФСР ташқи ишлар вазири Г.В.Чичерин бунга қарши чиқиб, 4 июлда РКП(б) Марказий қўмитаси котиби В.М.Молотовга хат ёзиб шундай дейди: "Мен [РСФСР Молия халқ комиссариати коллегияси аъзоси] ўртоқ Альскийдан билишимча, бизлар Тошкентда сақланаётган Бухоро олтинларига эгалик қилишимиз ҳақида масала кўтарилибди. Бу жуда хавфли ва зарарли қадам. Бухоро инқилоби пайтида бизнинг ҳарбий қисмларимиз афсуски, баъзи бир нарсаларни талон-тарож қилиб келдилар. Ўша пайтда Бухоронинг каттагина бойлиги Тошкентга олиб кетилди. Бу тўғридаги ахборот бутун Шарққа ёйилиб, бизнинг обрўйимизга жуда катта зиён етказди. Бундан инглизлар бизни "Шарқни қул қилувчилар ва босиб олувчилар" деб кўрсатишда фойдаланмоқдалар. Масалан, бу Ҳиндистонда катта шов-шув уйғотди. Шуни ҳисобга олиб, биз ҳозир олиб кетилган бойликларни Бухорога қачонки, у ерда осойишталик пайдо бўлгач қайтариш учун шунчаки сақламоқдамиз, деб кўрсатишимиз мумкин. Агар биз бу олтинларни ўзимизники қилиб олсак, унда аҳвол тузатиб бўлмас даражада ёмонлашади. Унда биз нафақат Бухоронинг, балки ҳамма миллий кайфиятдаги оммани, балки бутун Шарқни ўзимизга қарама-қарши қилиб қўямиз. Биз ўша мақсадимизга анча қийинроқ йўл, яъни бухороликлар билан келишиш орқалигина эришишга ҳаракат қилишимиз керак. Бизлар у ердан ҳаддан ташқари кўп хом-ашё олиб кетдик, аммо уларга тенг қийматлик ҳеч нарсани бермадик. Бухороликлар ўзларини бизлар томонимиздан хафа ва талон-тарож қилинган деб биладилар. Бу таассуротни янада кучайтиришимизга ҳожат йўқдир". Амирлик қадимдан олтин конига эга бўлган. Бундан ташқари, Бухоро амирлари ташқи савдони ривожлантириб, Ҳиндистон ва Европа билан иш олиб борганлар. Бошқа мамлакатларга кўп миқдорда қоракўл тери, гилам ва бошқа қимматбаҳо молларни чиқарганлар. Амир олимхон эса савдодан тушган пулларни хориж банкларида сақлаган. Унинг ҳозирга қадар Пешавор (Покистон), Бомбей (Ҳиндистон), Париж (Франция) ва Лондон (Англия) шаҳарларида катта миқцорда пул маблағи сақланиб қолганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор...
 *Бир тўпда қанча тилло борлиги ҳужжатларда маълум эмас. 100, 1000 ва ундан ҳам кўп олтин тангалар бўлиши тахмин қилинган.

  Фойдаланилган манбалар:
1 .Абдурашидхонов М. Хотираларимдан (Жадидчилик тарихидан лавҳалар). Нашрга тайёрлаган С. Холбоев. Т: «Шарқ», 2001, Б. 127
2.Амир Саййид Олимхон. Бухоро халқининг хасратли тарихи. - Т.: «Фан», 1991, Б. 32
З.Березиков Е. Легендм и тайнм Узбекистана. - Т.: Из-во литератури и искусства им. Г. Гуляма, 1991, С. 271
4.Березиков Е. Красная Бухара. Роман. Кн.первая. Черний перевал. Книга вторая. Последний эмир. - Т: Из-во культуры и искусства им. Г.
Гуляма, 1988, С. 528
б.Генис В. «С Бухарой надо кончать...» К истории бутафорских революций. Документальная хроника. - Москва. МНПИ, 2001, Б. 92



Сотимжон ХОЛБОЕВ,
тарих фанлари номзоди, ЎзМУ доценти

Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...