воскресенье, 24 мая 2020 г.

Шаклланиб-парваришланажак фирқага!

Шаклланиб-парваришланажак фирқага!



       Ўзбекистон давлати мустақил бўлмасиданоқ, мухолифат шаклланди.
Истилочилардан қолган вассалларга қарши курашди.
27 йил мабнойнида мингларча мухолиф фикрлайдиган инсонлар ўлдирилди.
Қолганлари, қамоқ ва сургунда азоб чекдидар.
На давлат истилочиларига ва на-да, уларнинг вассали диктаторларга бир оғиз қарши чиқмаган "янги муҳолифат" Ўзбекистонда шаклланиши керак эмиш.
Буни Мирзиёев айтибдилар.
Мирзиёевнинг барча ишига қарши кураш эълон қилган одам, инсоф қилсин!
Айтинглар!
Тепадагилар тарафидан шакл берилмаган мухолифат бор чет элларда, денглар!
Уларнинг бир қошиқ қонидан воз кечиб, ўз ватанларига хеч бўлмаса турист бўлиб киришларига рухсат берасизми?...
Умидвормиз?!
Кейинги марузангизда бу хақда гапингизга илҳак бўлиб қоламиз!
Бизлар Ўзбекистонда барчага тенг, адолатли сайловлар бўлишини талаб қилмоқда эдик.
Бундан кейин шаклланганлар даври келганини, илғамай қолган эканмиз.
-Яшасин Ўзбекистонда парваришланадиган, шакланадиган мухолифат!
-Қамоқдагиларга,
-Сургундагиларга...
Энди у ёғи сизга хавола!



Урганжий. 



24.05.2020

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Узбекистон Инкилобий харакатлар баёноти!

Путинизм жигарига ханжар санчилади. SWIFT, ISO 9362 , BIC.... Узбекистон дунёга боглаган бу код сирлари кимда сакланмокда? Оддий интернет, к...