понедельник, 22 июня 2020 г.

Путинзм тахликаси




Путинзм тахликаси Туркистон осмонини коплади.

    "Ватник-патниклар"  хурсандликларидан дўпписини осмонга отаётган кунларда яшаяпмиз. Ғарбнинг очафат банкирлари, Советларни йиқиш учун кетган 70 йиллик курашни ҳавога совуришди.

 Ғарб банкирлари эски советлардан келаяпган бойликлар тўхтаб колмасин деб, Путинни астойдил хафа қилдирмадилар. Путин бундан уддабиронлик билан фойдаланди. Ғарб сиёсий элитаси эса банкирлар қўлида қўғирчоқ  бўлиб қолмоқда. "Россия советлар йиқилганлигини қабул қила олмайди" - деб бот-бот айтганига қарамай нефт ва газ нархи юқори қийматларда тутиб турилди. 

Советларни йиқиш учун нефт баррели 17 $ гача туширилганди. Афғонистонда бошланган уришга кирган советлар бутунлай хонавайрон қилинди. Бу гал кеч бўлса ҳам худди шу йўл билан Россияни тўхтатиш чоралари изланмокда. Нефт қайтадан 20-30 $ атрофида тутиб турилмоқда.

 Афғонистон ўрнига Сурия уришига киришга мажбурланган Россия қайтaдан зайифлатилмоқда. Аммо бу гал Россия сутдан оғзи куйганлигидан, қатиғни пуфлаб ичаяпди. Собиқ  республикалар раҳбарларини жиловлаш, мавжуд ҳарбий-иқтисодий иттифоқчиликни сиёсий бирлаштириб, ягона давлат эканлигини эълон қилишга ҳаракатларини давом эттирмоқда.


 Ғарбдаги банкирларга бойликларини олдириб кқўйган Туркистон диктаторлари Путиндан мадад кутмоқдалар. Ҳатто Россия вассалиги остида ҳокимият сақлаб қолинсин деган янги бойлар суриси босими ҳам кундан-кунга кучаяпди.


 Совет режимининг биринчи босқичига хизмат қиладиган пионерлар ташкилоти Россияда тикланган. Навбатда комсамол ташкилоти. Исми муҳим эмас. Асосий йўналиши Россия имперячилиги учун идология минбари яратилишидир.


 "Мустақиллик бизга нима берди" деб бақираяпган ўзбек ватниклари учун бирлаштирувчи ташкилотлар аста-секин тикланаяпганлиги таҳликалидир. Ўзбекистонда миллий кадрлар, ҳокимиятнинг фақат буйрократик ишларидан юқорига кўтарилмайди. Россияда тайёрланган кадрлар раҳбарлиги давом этмоқда.


 Халқ  Россиядан келадиган мардикор пулларига қарам қилинган. Бу психологик равишда Путинизм тарафдорлигини оширадиган омиллардан бири. Коррупсия ва зўравонлик шу даражага олиб чиқилди-ки мустабит советларни қўмсайдиган аҳоли сони оммамийлашди. Давлатда ғоя моддиятизм билан алмаштирилди. Ислом сохталаштирилиб маддох муллалар синфи яратилди. Буларнинг барчаси планли равшда Москов мутахассислари тарафидан бошқарилмоқда.


 Ўзбекистон оғир ва енгил саноатидаги барча завод-фабрикаларнинг деярли барчасининг 49% аксиясини Россия олганди. Аммо улар бу фабрикаларнинг ишлаб кетиши учун бир тийин сарфламадилар. Кўриладиган 49% зарардан кўра ишсиз қоладиган кишилар муҳим ва Ўзбекистон ишлаб чикарувчидан истеъмолчига айланиши муҳим деб қаралгани аниқ.


 Трактор, Агрегат, Ташселмаш, Экскаватор, Кабелний, Фатон... заводлари махсус йўқ  қилинди. Ишчи синифининг йўқ  қилиниши диктатор Каримов учун ҳам керак эди.


 Пойтахтдаги сиёсий ҳаётда ишчилар катта рол ўйнаши мумкин эди.


 Путинизм шарпаси аста-секин эски советларни айланиб юрибди. Айниқса Туркистонда бу шарпанининг қонли башараси эрта индин кўрина бошлайди.


 Биз фолбин эмасмиз. Манзили кўринган қишлоқга йўл кўрсатувчи изламаймиз халос. 

Ҳууу тепаликнинг орқасига каранг, Путинизм шарпасини кўрасиз...


Сафар Бекжон.


Uzdemfundsuisse раиси.

30.10.2015                Lausanne.






Рус имперяси боскинчи эмасми? 


Кейинги уч юз йилда Рус имперяси турт  марта бошкарув шаклини узгартирди.

Манархия, Конститутцион манархия, Социализм ва "Демократя"  шаклларида давлат тузумуни узгартирди. Уз калоняларини хар гал вактинча булса хам озгина мустакил булиш имконини берди. Аммо хар гал куп утмай конли урушлар вa вайронагарчиликлар келтириб чикариш эвазига гуёки куткарувчи ролида кайтадан вассалликлар барпо кила олди. Рус Имперясининг бундай кобилятдаги  ички кадрлари борми? Дунёда Имперялар таркаб кетганликларини тарихдан биламиз. Рус имперячилиги рус иркчилиги асосига курилганлигидан уз худудларини саклаб келмокда деган фикрдамиз. Очлик ва руслар уйларига келаётган табутлар иркчиликлари, буюк рус шовинизмини тухтата олмаяпди.
Аммо "руский мужик"нинг бор бойлиги улуг рус миллати деган сифатдан бошка нарса эмас. Русяни Пётр бирдан бошлаб хеч качон ирки рус булганлар бошкармаяпди. Бепаён рус тупрокларидаги туганмас бойликларга рус булганлар эгалик килмаяпди. Бу бойликлар каймоги Россия банкаларида сакланаяпгани йук. Демак рус мустамлакаларидан келадиган даромаднинг каймоги русларга колаяпгани йук. Россиянинг 4 та тузум узгартириб яна хам уз тупроклари саклаб колишидан манъфатдор булганлар Гарб имперялистларидирлар. Улуг рус мужики улар учун восита халос.

Мен Туркистонлик бир ойдин сифатида Советлар таркаш арафасида бугунги мухтамал ходисаларни бутун имконлар билан тушунтириб келмокдаман. Куйида маколада уша хотиралардан биттаси ёзилганди. 


14.06.2015




xxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxx



Украина бухрони Б план эди.


Совет иттифокини камраган иктисодий бухрон тинч  йул билан иттифокни таркатиб, янги мадел иктисодий тузум доирасида кайтадан бирлаштириш кераклиги таказо килмокда эди.
Гоявий асосларга боглик килиб етиштирилган совет(рус) кадрлари истар-истамас номигагина мустакил булган янги давлатларни бошкаришга давом етишлари аник эди. Россия 20 йил ичида кайта бирлаштириш давридаgi исён килиши мухтамал булган 4 давлатни парчалади. Энг огир масала Украина эди. Гарб Путинизм руслар орасида гоя даражасига кутарилганини билмай колди. Россиядаги демократ мухолифлар хам бу боскинчиликдир демади. Узлари хокимиятга келсалар Киримни кайтармасликларини айтишмокда. Бу тахдит Узбекистон учун хам мавжуд. Агар Каримов 1991 йилда бизнинг фикрларга кулок тутганида тахдит бугунги кадар катта булмаган буларни. 1991 йилда Kаримов билан юзма-юз куришганимизда бу масалада каттик бахслашдик. Туркистон Харбий Округи инвертаризатцияси Kазакистон билан келишган холда ягона армия тузиш таклифини айтдик. Таникли Казoк ижтимоий-сиёсий арбоб Улжас Сулаймонов рахбарлигида Алматада утказилган конфернсяда бу хакда даклад килгандим. Бу фикр Нурсултон Назарбаевга жуда маькул булганлигини айтишган эди. (Бу таклифларим уша пайтлардаги ЕРК газетасида босилди)
Аммо бу Ислом Каримовга маькул булмади. Тошкентдаги   учрашувда Крайнов хам катнашганди. Уйлайманки бу учрашувлар ёзиб олинган. Уша пайтда ягона банкачилик, пул бирлиги ва Фаргона водийсидан Казакистонга келишув асосида 2-3 миллион ахолини кучириш таклифларимиз бугун канчалик ахамият касб килганлигини    куриб турибмиз. Бу таклифларимиз Казакистон тарафига хам берилган. Архивлар караб чикилиши мумкин. Аммо Узбекистонниг мавжуд хокимияти давлатчилик учун хизмат килмади. Бундан кейин хам килмайди. Бу одамлар тезлик билан истифо килишлари кeрaк. Dавлатчилик саклаб колиниши ёки Путинизмга курбон булиш арафасида турибди.
Каримов на факат диктатор хатто хоиндир. Совет иттифокидан колган атом ракеталарини Россияга берди. Бу халкаро босим остида булди. Аммо атом тадкикотлари марказидаги реакторни Каримов уз ташабусси билан берди. Хар кандай шароитда хам бу марказни саклаб колиш керак эди. Олимларимиз номалум сабаблардан киска вакт ичида улди. Тирик колганлари Россияга кетди. Бир рахбар уз халки этиштирган стратегик масаладаги олимларни химоя килмас экан, бу давлатга хиёнатдир. Сиёсий бухронни, иктисодий талон-тарожни урнини тулдириш мумкин. Аммо атом сохасидаги етук мутахасислар хар куни тугилмайди. Бугунги кунда бундай мутахасисларнинг йук килинишига маьсул  ва   ягона  жавобгар Узбекистон Президенти , Олий Бош кумондон Ислом Абдуганиевич Каримовдир.
 

 Сафар Бекжон
Uzdemfunsuisse  раиси

Lausanne.  18.11.2014

Мирзиёний ижодидан.

Мирзиёний ижодидан. Товуқлар боқтирдим, тухум бостирдим, Жўжа  санадингиз, қишдан-бахордан. Адолат-адолат деб, қонлар қустирдим, Солиқ-тавон...