пятница, 30 сентября 2016 г.

четверг, 29 сентября 2016 г.

ШИКОЯТШУНОСЛИК мактабига катнаб туринг!

Шикоятшунос. (ёгли буйа. 40х80) S.Bek


    Социализим даврида яшаганларниг эсларида бўлса керак хар ташкилот ва муассаса мамурятида шикоят дафтари бўлиш мажбуряти бор эди. Бу дафтарларга одамлар шикоят ва мулохазаларини ёзишлари мумкин эди. Чунки хамма нарсани матбуот ёритмасди. Шикоят дафтари беминнат тасаллишунос вазифасини бажарар эди. Шикоят дафтарига ёздим, "Муштумга"да уруп чикишган деган иборалар тасаллишунослик мактабиниг зинапояси эди. Инсонлар адолатга умидворлик бекатида 70 йил кутиб туришди.
 "-Оз колди адолат поезди келади"- деб эълон килиб тасалли бериш социализмниг кулашигача давом этди. Адолат поезди халиям йўлда....
Демократя ва адолатли ракобат асосида давлатчилик Гарбниг ривожланишига олиб келган дедилар. Гарб адолат бекатидагиларга шикоятшуносликниг Гарбона шаклини таклиф килди. "Муштум"да уруп чикиб, шикoят дафтарини ташкилотлардан излаб авора бўлманглар деди. Мана сизга интернет, мана сизга Facebook, Twitter... истеганча муштланг, шикоятшунослик килинг. Сабр кил,  адолат поезди албат бир кун келади деди. Билетимиз  олдин социализм тарафга эди. Энди,  демократя тамонга адолат поездини кутаяпмиз....
 Мен хам бекатда бекор ўтиравермай  дўстларимга мактублар ёзмокдаман. Куйида ана ўшандай мактублардан биттасини диккатигизга хавола килмокдаман. Бекор ўтирмай, зерикмай десагиз ШИКОЯТШУНОСЛИК мактабига катнаб туринг, йўге-й кечирасиз, aдолат поездига кеч колиб кетарсиз...... Яхшиси мактуб ўкинг:

"Бурҳoн kардoшим кеча ярим тунда кулсам ўлдирарлар, кулмасам ўлам деган манода хабар келди. 

 Ўзбекистондан Волгагарадга келган укалардан бириси телефон килди. Бир неча кун олдин менинг отиб ўлдирилганлигим ҳакидаги ҳабар мен тугилиб ўсган Хоразам Вилоятининг Хозарасп туманида тарқалган экан. Ҳамма менинг ўлганимга ишониб оиламга тазия билдирганлармиш. Ва менинг Ғиябий жаноза намозини ўкийлик деб ҳозирлик кўришга бошганмишлар . Бирига ақл кириб Faceboкдан қарайликчи балким тирикдир деб сахифамга кириб қариб, менинг ҳали ўлмаганимни ўрганишибди.1990 йилда сен яшайдиган Москоф шахрида очлик акциясини утказаётгандик. Ахволим агирлашиб тез ёрдам олиб кетди. Боткинский шифохонасида хужжатлар коришиб кетган. Мен улганлар hujjatlariga кириб кетганман. Бу малумот газетачилар кулогига хакикийкий улиб деб етиб борган. Хеч нарсадан хабарсиз ётганман, аммо хамма мени комиш талошига тушган ушанда. Шундан кейин жаноза намозимни тўҳтатибдилар. Аслинда бундан 10 йил олдин ҳам шундай бир ҳабар берилганди,  менинг ўлганим тўғрисида . У вақтларда интернет бу қадар оммавий тарқалмаган эди.   AКШ да яшагаяпган Абдураҳим Пулатов ўзи ташкил қилган расмий веб саҳифасида мени ўлганлигим ҳакидаги ҳабарни эълон қилган эди: 
"-Мен Абдурахим Пўлатов Лозан шахар моргининг раҳбари билан телефонда гаплашдим. Улар менга ёзувчи: "Сафарбой Бекчанов (Сафар Бекчон) ўлди жасади ҳозир Лозан шахарнинг моргида ётибди оладиган ҳеч кимсаси ва пули бўлмагани учун" деб ёзганди. Бу ҳабарни Ҳазараспдаги оилам хам эшитишган. Ўзбекистон турт девор билан ўралган мамалакат, интернет бу қадар оммавий эмас эди. Натижада бу шум хабарни рад киладиган ёки тасдиклайдиган имконлар оз эди.  У ҳам етмагандай оилам "халк душмани" эълон килинганидан чет элга телефон ва алокалар  ҳатарли эди.
Бу ҳабарни рост ёки ёлгон эканини аниклай олмаган оилам бу мудҳиш ҳабарга ишонганлар. Маҳалла аҳли эса уйимизга тазия учун йиғила бошлаганида махллий ҳукуматдан раҳбарлари келиб жаноза маросимини тўҳтатганлар. Сабаби норазлик митинги бошланиб кетишидан қўрқишган. Ҳозир ҳам Facebook  бўлмаганида балки бундан 10 йил олдин бўлгани каби оиламга хамма келиб жаноза намозига тайёргарлик кўрар эдилар. Демак-ки,  Facebook   менинг ишимга яради. Бошқаларига бу ердан кўринмак баъзан жуда фойдалидир. Туркиядаги аҳвол Каримов режимига ўҳшаб бормоқда. Бурҳoн ўлди десалар бекорга жаноза намози қилмасинлар демокчиман. Ҳаммамизга Аллох узун умр берсин...
Ёзувчилик қилсада имлосини тўгри  ёзмокни ўргана олмаган ,  ўлсада қутилсак деганларни ҳурсанд қила олмаган дўсти
нг Сафар."
 

Сафар Бекжон


3.05.2013     Lausanne

понедельник, 26 сентября 2016 г.

Умумтуркистон ватандошлиги.

 


                                                  Умумтуркистон ватандошлиги.


        Дунё тарихида давлатчилик асосларини хар қ андай сиёсий режимдан устун тутган учта давлат бор: Буюк Британия Кроллиги, Россия Империяси ва Эрон давлатларидирлар. Бу давлатлар сунгги 500 йилда уз топракларидан бир карич хам чекинмадилар. Режимлар келиб-кетди хатто хокимият бошкарувни бошка миллат вакили кулига берилди. Аммо яънада давлат системаси тикир-тикир ишламокда. Бу давлатлар хар кандай сиёсий гоядан фойдланадилар аммо бу гояни давлатчилик механизми ичига олинмайди. Шунинг учун хам худудларидан бир карич хам йукотганлари йук. Мена энг якиндан булган Россияни олиб курайлик. Пеётр 1 Россия Императорлигиниг давлатчилик асосларини планлар экан,  хатто истило килинмаган кушни давлатлар хакида планлари булган. Истило килиш ва ташлаб кетилгандандан кейинги холатини куролган. Туркистонни истило килмокчи булган аммо енгилади. Лекин хеч качон воз кечмаслиги керак булган,  истило планини давлатчилик васияти сифатида колдирган.
Пётр 1 шундай ёзади;
"Кейинчалик биз албатта Туркистонни забт киламиз, балким кейин яъна у ердан чикиб кетиш  мажбуриятида коламиз. У ердан кетар эканмиз бу давлатни шундай парчаслайликки, Хонлар-Султанлар уз ораларида уруш чикариб бир-бирини бошини есинлар. Ва энг сунгида бизни куткарувчи сифатида таклиф килсинлар" - деб ёзганди.
   Сталин ( миллати Гуржи булишига карамай русдан хам купрок рус эди) Туркистон Жумхуриятини 5 булакга парчалар экан шундай бир чегара чизиклари чиздики, бу чегараларни курган  урганган сайин Пеётр1 васиятини эсга keлади. Махалалар орасидан чегара утмокда. Ака- ука, амаки, тога бир-бирининг уйига бориш учун виза олмок мажбуриятида колмокдалар. Атамбоев Киргизистоннинг 2 энг мухим вилоятини Россияга 25 йиллигига ижрага берди. Иккита катта вилоятда ва атрофида 2 миллионга якин ахоли яшайди. Уша вилоятларнинг уртасида Узбекистоннинг шахар ва кишлоклари колмокда. Ва  Киргизистонга оид бир кишлок Узбекистон ичкарисида колмокда. Киргизистон икки вилоятини ижрага берар экан Узбекистон ичкарисадаги кишлoкларгача Россия уз аскарларини жойлаштиришига рухсат хам берган.   Бу иккита вилоятда чиккарилган ички низолар кимга фойда берди. Албатда Россияга гиополитик хамла килиш имконини берди.  Уш ва Жалолобадда чиккан ички урушни (келишмовчликларни) тухтатиш яъни Узбекистон у вилоятларда тенгликни саклаш кучига эга эди.  Киргизистонда эркин матбуот бор. Аммо бу матбуот кимларнинг молявий ёрдамида ишлаяпди?  Киргизларни узбек сепаратизимида куркитганлар кимлар эди?  Бу куп йиллар давомида Узбекистон рахбаряти тамонидан эътиборсиз колдирилди. Нимага? Чунки бугун Узбекистонни бошкараяпганлар улари туркий халкга оид эмаслар. Агар уз вактида Киргизистон матбуоти,  халкни жазавага келтиришига карши Туркистон гоялари билан ишлайдиган матбуот яратилганда эди миллий низо олди олинган буларди. УЗбекистонда бунинг учун хам моддий хамда манавий мажбуряти бор. иктисоди талон килинмасдан тугри ислохатлар килинганда минтакага бошка давлатларнинг аралашуви булмаган буларди. Кушнинг тинч сен тинчсан деган макол bекорга эмас.   Каримов йилига 124 тонна олтиндан бир неча тоннасини Киргизтон ва Тожикистон иктисодига инвентисия сифатида берганида ва бу давлатларни иктисодий бaткokликдан чикариш планини амалга ошириши мумкин эди. Дунёда энг кимматбахо булган олтин, ураниюм, платинюм, мелбурн сатмокда булган Узбекистон 3 мıллионли Киргизистонни Россияга ем килди. Аслида Узбекистонниг иктисодий ва сиёсий имконлари Каримовниг шахсий манфатидан бошка нарсага сарфланмаяпди. Узбекистон ва Киргизистон уртасида   булаётган  танглик Каримовниг диктаторлиги ва Атамбаевниг давлатга хиёнат килаяпганларидадир. Россия Туркистондан харбий жихатдан уз оёги билан чикиб кетганига анча булганди. Сиёсий ва иктисодий оёгини хам силжитиш имкони Казогистон ва Узбекистон зиммасида эди. Туркистонниг бир парчаси булган Киргизистон ва Тожикистонни хар тарафлама иктисодий ва сиёсий куллаб кувватланиши керак эди. Бу давлатларни Россияга ем килганлар тарих олдида кечирилмайдилар. Рассияга карам холга келтирилган бу давлатларда ташкаридан терорист келаяпди бахонасида Россиянинг янги вилоятларига  айланиш эхтимоли кундан-кунга кучаймокда. Афгонистондан келадиган хар кандай хужумга Россия аралашишга рухсат берувчи шартномалар имзолаган. Тожикистон ва Киргизистон хукуматлари тула карам холатга келтирилди.  Энди исталган вакт уруш чикиши мумкин. Токи Узбекистон хам Россия армиясига карам булгунуча бу тахдид давом этади. Биз Туркистон, Турончилкдан бошка йул йук демокдамиз. Умумтуркистон ватандошлиги хакида конун чикариш ва минтакада визасиз саёхат килишга рухсат беришни Узбекистонда бошланиши керак. Туркистон ички урушлар гирдобига кириш арафасида турибди.  
Якин Шаркда ёки Афгонистондаги терорист дейилган ташкилотларнинг биронтасида курол-аслаха ишлаб чикарув имкони йук. Буларни куроллантираётганлар Гарб ва Россиядир. Кейинги 20 йилда бу "мужохид" деганлари боскинчиларга карши эмас, уз мусилмонларига карши уришмокдалар. Улдираётган ва улаётганлар хам мусилмонлар. Умматчилик гояси Пайгамбаримизнинг неваралари ва асхоблари улдирилгандан йук булган гоядир. Масхаблар, тарикатлар шу даражада купайди-ки кайси бири хак эканлигини билиб  булмайди. Биронтасини давлатчилик  гоясига чикарсанг бошкалари буни инкор килади. Бир давлат бошкауви биронта масхаб, тарикат тарафдорларини ёки инкорчиларини зуравонлик билан бостиришга мажбур. Ислом битта китоб, мукаддас Куронга кайтмагунуча муллалар кулида моддий маьнба сифатида колаверади. Туркистоннинг кейинги 300 йиллик конли тарихида Исломда булмагaн бидъат ва хурофот урчиб кетганлигидадир. Dавлатчиликнинг янги замонавий тараккиётига карши фатволар чикаравериб Хонлар, Амирларни Аллохнинг ердаги сояси деявериб маддогбозчилик авж олган. Бугунги лаганбаддорчилик негизлари ана уш ерда ётади. Халк Худодан куркади, аммо хар эхтимолга карши хукумрон булган шахсларга сигинади. Мулларга Курон укигани учун иномлар беради. Угрилар курдирган масжидга боради. ...
Хуллас бугунги сиёсий вазиятда инсонларимизни бу муллардан куткариб факат ягона мукаддас Курон атрофида бирлаштириш имкони колмаган.
 Туркистончилик гояси сиёсий жихатдан бирлаштирувчи восита була олади.


Сафар Бекжон.
Ёзувчи.
UzdemfundSuisse раиси.

Lausanne.

15.06.2015

четверг, 22 сентября 2016 г.

Кулча олтин кули каерда?

 Генеральная прокуратура Конфедерации  Швейцари возбудила уголовное дело в отношении Tичинской компании Argor-Heraeus. Oдна из крупнейших аффинажных компаний в мире обрабатывала золото награбленно.    
 B понедельник Генпрокуратура Швейцарии подтвердила, что на основании заявления общественной организации было возбуждено уголовное дело. Компания из Тичино подозревается в «отмывании денег, связанных с военными преступлениями, и пособничестве военным преступлениям». 

Матбуотдан
----------------------------------------------------------- 
Ўзбекистон Швейцарияга энг кўп олтин етказиб берувчи мамлакатга айланди, дея хабар беради Gold Reporter. Швейцария божхона хизмати маълумотига кўра, Швейцариядаги қайта ишловчи фабрикаларга энг кўп олтинни Ўзбекистон етказиб берган.
Шу йилнинг август ойида Швейцария 126,25 тонна олтин импорт қилди, ундан 21 тонна 536 килограмми (12%) Ўзбекистон улушига тўғри келади. Швейцария франкларига ўгириб ҳисобланса, бу 847,7 миллион франкни ташкил этади. Қўшимча маълумот сифатида Қирғизистоннинг бу мамлакатга август ойида сотган олтин миқдори 784 килограммни ташкил этганини қайд этиб ўтиш жоиз.

Швейцарияга 2014 йил августида олтин экспорт қилган мамлакатлар рўйхати
Қайд этамиз, Ўзбекистон одатда ўз статистикасида олтин экспорти тўғрисидаги маълумотларни келтирмайди. Тошкентдаги заргарлик дўконларида эса Туркия ва Италиядан келтирилган маҳсулотлар сотилади. Мамлакатда ўзбек олтинидан тайёрланган маҳсулотлар ассортименти чекланган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги






   Бугун Ўзбекистонда сиёсий вокеалар якинлашиб келаётган халкаро жиноят махкамасидан олдинги васваса десак адашмаймиз.
Европадаги иктисодий бўхрон сабаблари кўп. Улар орасида   Ўзбекистонда таланаяпган ер ости ва ер усти казилма бойликлар хам катта рол ўйнамокда.  Квотасиз, мафялашган шакилда Европа иттифокини камраган дунё кора базорини Ўзбекистонсиз тасавур килиш кийин.
 

Йилига 124 тонна олтин ишлаб чикараяпган Ўзбекистонга берилган олтин базоридаги квотаси канча?    Каначаси Каримовлар оиласи номига куйилаяпди?  Зарафшон отин конидан чиккан чикиндилар кайта ишлангандан кейнги олинган 30 тонна олтин кимнинг номига ўтказилаяпди?
Гулнора Каримова номига утказилган бу   "чикинди" заводининг кейинги тагдири нима булди?


  Ўзбекистона рафинаж килинган олтинлар дунё базорида сотилиши мумкинми?

 124 тонна олтин халкаро стандартлар холидаги кулчаларга айлантирилиши учун Швейцарииниг кайси рафинаж фабрикасига берилмокда?

  Бу фабрика 99 пробали дейилган ўзбек олтинининг канча тоннасини чикиндига  чикканини эълон килмокда?       Ўзбекистонда "терпила" бир хотинни, мазлум сиёсий лидерга айлантириш учун астойдил медя жазавасига тушмасдан олдин мана шу саволларга жавоб изласалар бўларди.

Ўзини эркин матбуот деяпган журналистлар берилган мальумотлар устидан кўкмасдан аниклаш ва исботлаш учун суруштурув ишлари килишлари керак эди. Афсуски кабинетларда ўтириб олиб интернет кавлаш "эркин"  матбуотмиз дегани эмас.

  Биз ўртага кўйган саволларга жойида жовоб топиш учун качон мард лидер онасидан туғуларкин деб 23 йилимиз ўтди.  Лидерларни танкид килганларниг ахволини билсакда бу гапларни айтишдан кўркмаймиз.   Диктарура Ўзбекистонликларниг сиёсий тузуми бўлишдан юкори боскичга чиккан.  Диктатура инсонларимиз калбига ва конига синган васвасадир.  Хар бир васвасаниг ортида шайтон туради. Мана кўрсизлар ўзбек мухолиф лидерлар  мен берган саволлар билан эмас мениг шахсиятим билан шуғулланишади энди.


 
Сафар Бекжон
Uzdemfunsuisse raisi

22.09.2014

воскресенье, 18 сентября 2016 г.

Кайси ойни кутайлик, а лаббай?!






"Одамлар рози бўлиши учун ишни жой билан, инвестиция билан, ойлик билан натижа бўлади. Худо хоҳласа, йўлимиз нурафшон," деди Шавкат Мирзиёев. (матбуотдан)
Афсус август ойи ута хоин ва мухолифатчи ой экан. Ислом Каримов августда фаравонлик бошланади деб вада берганди. Ва нихоят вадасини бажарди. Августнинг 27 куни ниятига эришди.
Биз Шавкат Мирзиёев хам кайси ойда фаравонлик бошланажагини айтишини кутаяпмиз. Йили мухим эмас. Урганиб колдик августни кутавериб.
 Шавкат Мирзиёев бир ният килиб берсалар. 
Нимага ният ушанга кисматда! 
Кайси ойни кутайлик, а лаббай?!

Safar Bekjon.

Sentyabr,    2016

Дин, гоя, миллийлик давлатчилик такомилида восита халос.

   







    1912-22 йилларда Европадаги учта Имперя кулаши керак эди. 

Осмонли, Австря-Венгеря ва Россия биринчи дунё уриши окибатлари ве келишувлаrи асосида уз вассаларига эркинлик беришни зиммасига олган эдилар. (Бу таrихий хужжатлар хозир ошкор килинган.) Аммо Россия номидан бу хужжатларни имзолаган Керинский агдарилди. Россия Имперясини саклаб колган Владимир Ленин-Сталин булади. 
 Россия давлатчилиги уз яхлитлигини саклаб колган тузум-гояни эмас,  Ленинни  хурмат килади. Ленин Рус иркчилари учун куткарувчи хисобланади. Ленин атеист булишига карамай Рус черкови тарафидан кофир эълон килинмади. Черков жим турибди, yлик тамошабини булиш буюк гунохдир деса буларди. 
Айтмайди. 
Черков хам,  Рус имперясиниг куркарувчисига карши чикмайди. 
   Дустларим, буюк давлатлар уз яхлитлигини саклаб колиш учун, давлатчилик давомлилиги учун,  хар воситадан фойдаланади. 
Дин, гоя, миллийлик,  давлатчилик такомилида восита халос. Агар булардан биронтаси восита эмас, максадга айлантирилса давлат чукади. Албатда хар доим миллий куткарувчи лидер чикади. Аммо максад бу хаосдан фойдаланиб давлатни талон килиш ва бу максадда чет элликларни шерик килиш,   ватанга хиёнатдир. 
  Таркаётган Чор Россиясини куткариб колган Ленин ва шериклари хозирги рус шовинистлари учун мухим кишилардирлар. Буни реклама килишмайди халос.     Лидерлар, тузумлар, гоялар уткинчи. Давлатчилик абадиятга кадар давом этиши учун хизмат килганлар унитилмайди.
  Бизда эса Туркистон бирлиги курилмас экан бутун давлатчилик булмайди. Хаммаси чала, хом талаш булган. Бизларда бир киши давлат менман, худди уша киши узини давлатчилик гояси менман деб,  карамокда.


Safar Bekjon.


2015

суббота, 17 сентября 2016 г.

Uzdemfundsuisse info. uzb. 17.09.2016





   Узбекистондек ёпик бир давлатда реформалар тинч йул билан бошланмайди. Тич йул билан реформалар килиниши Узбекистонда олиб чикилган сармояни кайтиши деганидир. Дунё банк тизимида Узбекистондаги тулаконли иктисодий реформалар учун берилиши мумкин булган сармоячи давлат колмаган. Россияга ишонч, халкаро молядан махрум булиш дегани. Хитой Узбекистонга гарант була оладими? Имкони бор. Аммо гарант булмайди. Иктисоди ривожланган Узбекистон бутун регондаги Хитой таварларини кескин кискартиради. Тасир дораси кенгайган Узбекистон, Киргизистон ва Тожикистондаги уйгурларнинг ташкилотланишини тезлаштиради.
   Демак Узбекистонга иктисодий реформалар утказиш учун молявий кафолат бера оладиган давлат йук экан. Бу ишни киладиган давлатда, Узбекистон бюжетинг 3-5 йиллик соф даромадга тенг резерв жамгармаси булиши керак. Бу уртача 150-200 миллиард $ дегани. Биз бир неча марта бу маблагнинг Узбекистондан кочирилган ва офшор банкларда сакланаётган бойлик билан коплаш мумкин эканлигини ёздик. Узбекистондаги коррупция ва давлат ички “диктаиктисод” тизимига,  хатто уз бойларимиз хам ишонмайди.
Хар кандай инвистиция бир кунда давлат рахбарлари тамонидан талон килиниши мумкинлиги хамма билади. Узбекистонга 1 миллиард $ сармоя киритиб булгандан кейин уч кунда хайдалган Японялик Корпоратцияни 10 йилдан бери саргандорчилигини эшитмаган сармоядор колмади.
   Узбекистон узини ишонарли партнёр килиб курсатиши учун уз кучи билан реформлар утказиши керак. Бу хам булса, уз сармоясининг ички бозорга кайтариш йулидир. Бу сармоя нокинуний йуллар билан талон килинган давлат бойликларига таянади. Аммо бу чет эл банкларида махкамалар очилишини кутиб турибди. Бунинг йули мавжуд хокимият халкаро махкамаларга чикариладиган жиноят килиниши ва хукуматнинг агдарилишидир. Бу ишни ташкаридан кила оладиган куч мавжуд эмас.
    Хамма баравайига; “-Узбекистонда сокинлик хам Гарб хамда Россия-Хитой учун мухим.” Хокимиятни ким кандай эгалласа хам, жимгина кабул киламиз дейишмокда. Дунёда айланма пул хокимиятини бошкараувчилар, матбуотни ва стратегик тадкикот марказларини хам молялаштирмокда. У eрдагилар, Узбекистон хакида сармоядорларига уйгун анализ эълон килмокдалар. Максад ички уриш оркали хокимият алмашувини тезлаштиришдир. Мавжуд хокимиятни конга ботириш ва уларнинг оилалари йигган офшорларда турган 200 миллиард $ бойликни мусодара килишга каратилган ишлардир.    Мавжуд  диктатура Узбекистоннинг ички конунлари ва махкамалари оркали куриб чикилади. Аммо дикатура,  ички уриш келтириб чикарса Халкаро конунлар оркали жазога тортилади. 
( Г:Каримова ички конунларга кура жазоланди, аммо халкаро махкалар булмагани учун милллардларча $ бойлик кайтарилмади)
Худди Саддам оиласи сал кам 40 йил йигган жуда катта капитал, Каддофий оиласи йигган 100ларча миллиард $ окибати бугун номалумлигича колгани каби, Узбекистон рахбарларининг бойликлари хам йукка чикарилади. Аммо унгача бу одамлар урнига кела оладиган бирон киши чикмаслигини ташкил килишади. Ирокда, Ливия, Сурияда сиёсийлар, геополитик давлат тунтаришлари уюштирилди дейишади. Аммо бу ишларни молялаштирган кишилар учун максад яна пулдир.
Биз Узбекистон давлатчилигини саклаб колиш учун жуда озгина имкон колганлигини айтмокдамиз.

Uzdemfundsuisse info.


17.09.2016

Тафтиш бошланг, килинг сазойи



Халк гангиган, уйғонмасин 
Вакт ўтмадан сайлов килинг
Болта-ю теша мардикор кетди
Эски  кетмонни бисёр  килинг.

Тонг отмас, килинг машварат,
Булут келса сиздан мархамат.
Куёш сиздан рухсат сўрасин,
Ойдан топинг буюк камомад.

Тафтиш бошланг, килинг сазойи,
Сайлов бўлсин карнай-сурнайли.
Куйланг,  ўйнанг гилам остида,
Кўни-кўшни  келсин хиргойи.

Омон бўлсин сайлов-сайрони,
Халк ўзига берар фармони.
-Манкурт уйкусин тарк этса!
Уйғанур виждон-у, иймони!

Сафар Бекжон.

 18.09.2016

четверг, 15 сентября 2016 г.

Бугун режимни фош килиш кахрамонлик эмас!!!




     Кейинги кунларда Uzdemfundsuisse номига келаётган мактублардаги асосий таклиф, савол ва талабларга кискача жавоблар бермокчимиз.
Энг куп таклиф ва мулохаза Узбекистон хокимиятидаги барча рахбарларнинг чет эллердаги мол-мулкларини фош килиш кераклиги хакида:
Uzdemfundsuisse Узбекистон президенти Ислом Каримов ва оиласини сиёсий-иктисодий жиноятларда айблар эканмиз гуё-ки, бошка рахбарлар хакида хужжат ва маьлумотларни яшираяпгандай куринишимиз мумкин. Лекин бу масалада сиёсий шов-шув, килишни максад килсак Узбекистон давлатчиликиининг бойликларни кайтариш учун келажакда килиниши мумкин булган хукукий имкониятларни йук-га, чикарган булардик.
Узбекистон дунёдаги ягона давлатидир-ки, диктатура куламасдан туриб, давлат рахбарининг бойликлари таланмокда.
Опа-сингил Гулнора ва Лола Каримоваларга карши очилаяпган жиноий ишларга карасак, Ислом Каримов йигган бойликларни келажакда нечта давлат булиб олмокчи эканлигини билиш кийин эмас.
Факатгина Гулнора Каримовага карши 9 та давлатда жиноий иш очилган. Хаммаси пора олганлик ва пул ювганлик билан боглик.

“Zeromax” C&L касот булганлиги uchun Гулнора Каримованиг 7 миллиард $ бойлиги гаровда турибди.
Тиллаевлар 450 миллионлик бойликдан аллакачон воз кечишган.
Уларнинг дипломатик макомигина устларидан очилган жиноий ишни музлатиб турибди.
Дипломатик макомидан айрилган кунлариёк жиноий иш очиk эълон килинади.
Uzdemfundsuisse бу оиланинг бутун бойликлари талон-тарож килиниши ва кимларга кетиши хакида маьлумотларга эга.  Биз Узбекистонинг бошка рахбарларининг Узбекистондан умарган бойликлари хакидаги маьлумотларни ошкор килишни сураётганларга айтадиган гапимиз:

Биз диктатурага каршимиз, аммо давлатчилик ва халк тарафдоримиз!
Бугунги сиёсий шов-шув, илинжи учун халкимизнинг пешона тери билан топилган бойликларни на Гарбдаги на-да, Шаркдаги очафат империалистларга ем булишга йул куймаймиз.
Узбекистон режими йикилишга караб кетар экан, дунёдаги молявий айланмани назорат килаётганлар режимнинг 24 йилдаги "хосилотини" кейинчалик хам уз назоратида саклаб колмокчилар.
Узбекистонда курилиши мумкин булган демократик, миллий хукумат хозирги рахбарларнинг чет эллардаги бойликларини кайтариб олиш учун хуkуkий  харкатга киришади. Лекин бугун "фош килиш компаняси" оркали  Гарбда очилган жиноий ишларнининг якунини кутишга мажбур булади. Балким жиноий ишларнинг тергови 50 йил давом этиши мумкин. Шу ваkт мабонида Узбекистон бойликлари бировларнинг кулида сармоя сифатида колаверади.
Узбекистондан kочиб келиб пулини сураган хозирги рахбарлар “бойлик”ларни, кандай топишганликларини исботлаб беришгунича камокда, уй камогида жуда жанжалчи булса калб кризидан улиб кетиши мумкин.

Uzdemfundsuisse,     бойликларини талаётганларни Узбекистонда тириклайин куришни истаётган ягона ташкилотдир.
Дунё айланма пул жамгармасини ($,£, Evro, CHF) бошкарадиган кишилар нима килиб булsа хам Каримовлардан кейинги сиёсий вазиятни назорат килишга харакат килишади.
Буниnг учун бугунги барча рахбарлар устидан жиноий иш очилишига эришдир.
Uzdemfundsuisse нафакат Каримовлар оиласини бошка жуда куплаб рахбарларнинг яширган бойликларини фош килиш истаги тагида бу айтиб утилган максад ётибди.
Биз Мирзиёевлардан, Азимовлардан, Иноятовлардан кура халкимизнинг келажагини устун курамиз.
Бугун режимни фош килиш кахрамонлик эмас!!!
Калажакни кура билиш сиёсatдан устундир.
Буни билганимиз учун хам дунё сиёсий вокеликларига тасир этувчилар билан "бир экрпрессо кофе" ичаётиб гаплашишга таклиф килинаяпмиз.
Максади факатгина ватан хасрати эканлигигига шубха килинмаган кишилар сифатида, севилмаслигимиз мумкин...
Аммо фикримизни хурмат килинишига эришганликгимиз хаммага хам насиб килмайдиган вокеликдир.
Бизларга уз фикр ва таклифларини жунатган барча дусту-душманга миннатдорчилик билдирамиз.
Омон булинглар.

Uzdemfundsuisse раиси
Сафар Бекжон


Lausanne. 29.04.15


понедельник, 12 сентября 2016 г.

Oчафат фарзандлар роли хакида.






   Узбекистонда содир булган давлат Асосий Комусуни аёк ости килиш жараёнида Россия Президенти Владимир Путиннг роли хакида.

  Сенат ва Олий Мажлис йигилишида -“Давлат ҳокимияти ва бошқарув соҳасида етарли тажрибага эга эмасман”- деган Ниғматилла Йўлдошев шу кунгача маймун уйнатувчилик макомида-ми ишлади?
Агар сайловларга асосланган давлатчилик тузумида Сенат раислиги асосий рахбарлик лавозими эмасми?
  Сенат раислиги конун чикарувчи асосий кучнинг маркази. Конинларда ижройия ва конун чикарувчи орган рахбарлари ажратилган. Шунинг учун хам давлат манархия тузуми эмас , Жумхурят тузумудир. Ниғматилла Йўлдошев давлатни уч ой бошкара олмайдиган даражада саводсиз булса дархол истифо килсин.
Агар Бош вазир номзоди Президентликга куйиладиган булса ва иккала лавозимда ишлашга давом этадиган булса сайлов, куракда турмайдиган даражaдаги майнавозчилик булади. Хокимият лигитимлиги йуколади. Бу хокимиятни куч билан булса хам йикитиш учун замин тайёрланади.

   Иккинчи масала бу "йукотишдан кейин" давлат, инсонларга панд-насихат бериб авф чикаради. Курбон байрами хам келди, давлатда на сиёсий ва нада жиноий махкумларга авф чикарилмади. Кама-камалар давом этмокда. 23 йилдан бери камокда утирган сиёсий махкум, Олий мажлиснинг собик вакили Самандар Кyконовдек кекса инсондан хам куркадиган даражада заифдир бу хокимиятдагилар!
   Хокимиятдаги кишилар халкаро хукук ташкилотлари тарафидан аллакачон халкаро коррупцияда гумонланилмокда. Бу инсонларнинг фарзандлари давлат иктисодий имконларини шахсий мулкига айлантириб улгиришган. Давлат одамлиги ва дипломатик дахилсизлиги тугаган куниёк, халкаро тергов органларида бу одамларга карши жиноий ишлар очилади.
Фарзандларининг банклардаги бойликлари музлатилади. Максад хам шу масала тезрок бошланса ва жиноий деб гумонланиладиган бу бойликлар бировларнинг сармоясига айланса булгани. Бу максад йулида, керак булса ички уриш хам чикаришади. Хозирча компрoматлар ишга солинаяпди. Энг куп хужжат Владимир Путиннинг кулида йигилган. Чунки Ислом Kаримов мусtакилликдан бери муттаасил давлат сирларi ва мухим хужжатлар билан ишлайдиган кадрларни Россияда тайёрлади. Мен Pоссияda yкидан хар Узбекистонлик сотилган деб айтмайман. Аммо потенсиал ишбирликчи, икки бошли айгокчи кадрлар анча йигилди. Бугун юзларча МХХ ходимлари ва харбийлардан жиноят устида кулга олинганлар. Иккита МХХ генрали хоинлик килди. Биттаси камокда иккинчиси кулга олинаётган пайтида кабинетида узини отди. Бу иккита МХХ генрали давлат сирларини канчасини Россияга бергани номалум.
  Узбекистондаги коррупция ишлари хам давлат сирига киради.
Кулида шунча имкони булган Владимир Путин Узбекистондаги Президентлик сайловини уз файдасига хал килиши мумкин.
Агар “-Узбекистон хокимияти диктатура тугатилди ; Бундан кейин адолатли демократик тузумга утилади,” - деб эълон бериши керак эди. Сиёсий авф чикариши керак. Узбекистондан кочирилган сармояларни инвистиция сифатида Узбекистонга кайтариш ва 25-30% давлатга кайтарса авф чикарилиши керак эди. Бу ва шунга ухшаган реформалар бошланса Узбекистоннни шантаж кила олмасдилар.
   Узбекистонни, зуравонлик системи ва рахбарларнинг очафат фарзандлари эртами-кечми хонавайрон килади.

Uzdemfundsuisse раиси 

Сафар Бекжон.


12.09.2016

воскресенье, 11 сентября 2016 г.

Uzdemfundsuisse инфо. 09.09.2016






    Лола Каримова ва Темур Тиллаевларга карши Гарбдаги жиноят ишлари очилаган. Аммо бу жиноий ишлар Лоланинг дипломатик ваколат эгаси эканлигидан эълон килинмайди. Аммо дикломатлиги имунететидам махрум буладиган кунлар якин куринади. Узбекистондан келаётган маьлумтларга кура Каримовлар салтанати йикилиши Тиллаевлар дахлсизлигини йукka чикиш арафасига олиб келган. Гарб дунёси Тиллаевлар Узбек халкидан умарган бойликларни булишиш учун узаро кураш бошлашган. Oлдин бир неча марта Лола Каримова ва Тиллаевларнинг Lausanne шахарiдаgi иш бошкарувчи адвокатлари руйхатини эълон килдиk. Улар хам бу бойликлардан уз улушларини олишган.
Улар уз хавфсизликларини таминлаш учун Лола Каримова ва Тиллаевнинг халкаро коррупция ишларидаги сирларни аллакачон керакли жойларга беришган куринади. Биз Гулнора Каримовага карши жиноий иш очтирганимизда Тиллаев шошилинч равшда уз активларини олиб чикишга киришди. Switzerlandнинг St. Gallen кантонидаги хусусий банклардан бирида 450 миллион CHF пулни Вержиня оролларидаги бошка бир банкга утказиш пайтида кулга олинганди. Тиллаев дипломатик ваколати ва президент оиласи мансуби эканлигидаn фойдаланди ва Швейцарядан чикиб кетди.
Бу жуда катта коррупция жинояти. Лола Каримованинг дипломатик ваколати тугаган куниёк бунга ухшаган бир нечта жиноятдан тергов бошланишини талаб килиб Швейцаря Бош Прокурори олдига кирмокчимиз.
(Хужжатларнинг бир кисми uzdemfundsuisse сахифасида эълон килинган)

Uzdemfundsuisse инфо.

 09.09.2016                                                      Lausanne

понедельник, 5 сентября 2016 г.

uzdemfundsuisse info; rus 03.09.2016



     Вчера 03.09. 2016г. у консульство Узбекистана в городе Франкфурте, Германия, провели прощальную мероприятию с ДИКТАТОРОМ ИСЛАМОМ КАРИМОВЫМ .
Мероприятия началась с приподнесением кровавых букетов цветов кровавому портрету Каримова.
Вокруг, нас сопровождали журналисты. Делали фото и видео репортажи.
Когда мы приблизились к своему мобильному инфо центру, не далеко от консульство, пространство заполнила немецкая полиция. Выяснилось то, что руководство консульство привлёк полицию по ложному предлогу.
После выяснения правду и суть мероприятия, полиция достойно извинилась.
У нас начались плодотворные дебаты с журналистами в живую и по мобильной связи.
Консул Узбекистана заявил с шантажом. -- Если, акция проводимая Сафаром Бекжоном будет освещена через СМИ, Германо Узбекские политическим взаимоотношениям будет нанесен серьезный урон.
В результате неоднократных просьб и умоления со стороны консульство, не публиковать материалов, пришлось вмешаться к процессу немецких общественников и адвокатов, которые годами помогают безвозмездно организацию Uzdemfundsuisse.
Со стороны консульства спекулировалась тема. Типа: накануне ожидающих демократических реформ Узбекистан, подобные акции будут толкать Германию и Узбекистан к политическому кризису при взаимоотношениях.
После подобных нажимов акция проводимая организацией UZDEMFUNDSUISSE с кровавым портретом и кровавыми букетами цветов, пока не будет освещаться в СМИ.
У нас остаётся надежда и вера, что запад будет ставить жёсткие и конкретные условия к проведению в Узбекистане демократических реформ.
Мы не те люди, которые будут строить свое политическое движение на смерти руководителя кровавой диктатуры.
Германия, Франкфурт. 04.09. 2016.
( Наблюдатель за политической акцией, журналист Рафат Карангилик )
Uzdemfundsuisse info

uzdemfundsuisse info;uzb. 03.09.2016

Kecha Germanyaning Frankfurt shahrida joylashgan Ozbekiston vakolathonasi (konsollik) oldida DIKTATOR ISLOM KARIMOV bilan hayrlashuv marosimi otkazdik. Marosim konli kora gulchambar va Karmovning konli portpetini konsollik darvozasiga koyishdan boshladik. Yonimizda jurnalistlar kuzatuvchi sifatida katnashmokda edilar. Rasmlar va video reportag kilindi. Konsollikga yakin joyda joylashgan kuchma matbuot markazimizga etib kelganimizda hammjoyni nemis politsiyasi bosib ketdi. Malum bolishicha konsollik rahbari yolgon malumot orkali nemis politsiyasini chakirgan. Hukukiy ishlar hammasi joyida ekanligini organgan politsiya bizda uzr soradi. Keyin biz va jurnalistlar bilan tinmasdan ham jonli hamda telefon orkali muzokorolar boshlandi. Ozbekiston kolsulu "-agar Safar Bekjon otkazgan aksiya matbuotga ketadigan bolsa Germanya-Ozbekiston siyosiy alokalari juda katta zarar koradi" deb shantaj kila boshlagan. Har besh on dakika orasida rasmlar elon kilinmay turilishi hakida kattik iltimosla kilgan Germanya mulozimlari orasiga hatto yillardan beri Uzdemfundsuisse tashkilotiga advokatlik hizmatini bepul korsatib kelayotgan kishilar ham aralasha boshladi. Ikki davlatning ozaro siyosiy kirizga kirishi shu kunlarda Ozbekistonda boshlanishi kerak bolgan demokratik reformalarga zarar berishi mumkinligi kayta-kayta takrorlandi. Shundan keyin UZDEMFUNDSUISSE diktatorning konli gulchambar bilan kuzatuv marosimi hakida foto va video lavha matbuotga berilmay turiladigan boldi. Garb bundan keyin Ozbekistonda demokratik islohatlar kilinishida kattik talablar koyishga shaylanayapganiga ozgina bolsa ham ishongimiz keldi. Biz konli diktaturaning rahbari oligi orkali siyosat kiladigan kishilar emasmiz. Uzdemfundsuisse info.

Germanya. Frankfurt. 03.09.2016.
(Bu siyosiy aksiyani kuzatuvchisi va jurnalisti. Rafat Karangilik)

uzdemfundsuisse info

uzdemfundsuisse info;eng 03.09.2016


     Yesterday at the General Counsulate of Uzbekistan in Frankfurt am Main, Germany, we have organized a Farewell Ceremony of Dictator I. Karimov. 
The Farewell Ceremony started with putting wreaths and bloody portraits of dictator Karimov at the Gate of General Counsulate of Uzbekistan.
Journalists were observing the ceremony and took photos and video reports.
When we reached our portable media centre, Frankfurt Police surround us. We have been awarded that Uzbekistan Consulate General in Frankfurt provived the Police with facricated information about us in order to stop our Farewell Ceremony of Dictator Karimov.
Once Frankfurt Police made sure nothing illegal with our documents and organizing ceremony, they appologized.
Than, negotiations started with us and journalists, physically and by phone.
Once General Counsulate of Uzbekistan couldn't come up with us, they started to threaten if Sefer Bekjan organized ceremony be announced by media, the two countries political affairs will be badly affected.
We have been warned by German Officials periodically not to announce the photos and video reports. Even the ones who are providing Legal Service to "Uzdemfundsuisse" kindly asked us not to announce photos and video reports.
After several warnings repeatedly, that the announcement might affect the upcoming democratic reforms.
The announcement the photos and video reports of Farewell Ceremony of dictator Karimov have been stopped.
Now, we have a hope that the West will request to make democratic reforms in the country.
We are not the ones who use the death of the dictating regime leader as a privilege. We only want Democratic Reforms in the Country.
Uzdemfundsuisse info

uzdemfundsuisse info;rus




Вчера 03.09. 2016г. у консульство Узбекистана в городе Франкфурте, Германия, провели прощальную мероприятию с ДИКТАТОРОМ ИСЛАМОМ КАРИМОВЫМ . Мероприятия началась с приподнесением кровавых букетов цветов кровавому портрету Каримова. Вокруг, нас сопровождали журналисты. Делали фото и видео репортажи. Когда мы приблизились к своему мобильному инфо центру, не далеко от консульство, пространство заполнила немецкая полиция. Выяснилось то, что руководство консульство привлёк полицию по ложному предлогу. После выяснения правду и суть мероприятия, полиция достойно извинилась. У нас начались плодотворные дебаты с журналистами в живую и по мобильной связи. Консул Узбекистана заявил с шантажом. -- Если, акция проводимая Сафаром Бекжоном будет освещена через СМИ, Германо Узбекские политическим взаимоотношениям будет нанесен серьезный урон. В результате неоднократных просьб и умоления со стороны консульство, не публиковать материалов, пришлось вмешаться к процессу немецких общественников и адвокатов, которые годами помогают безвозмездно организацию Uzdemfundsuisse. Со стороны консульства спекулировалась тема. Типа: накануне ожидающих демократических реформ Узбекистан, подобные акции будут толкать Германию и Узбекистан к политическому кризису при взаимоотношениях. После подобных нажимов акция проводимая организацией UZDEMFUNDSUISSE с кровавым портретом и кровавыми букетами цветов, пока не будет освещаться в СМИ. У нас остаётся надежда и вера, что запад будет ставить жёсткие и конкретные условия к проведению в Узбекистане демократических реформ. Мы не те люди, которые будут строить свое политическое движение на смерти руководителя кровавой диктатуры. Германия, Франкфурт. 04.09. 2016. ( Наблюдатель за политической акцией, журналист Рафат Карангилик )

пятница, 2 сентября 2016 г.

Ислом Каримов ўлди. Диктатура качон ўлади?




Ислом Каримов ўлди. Диктатура качон ўлади?

  27 август кечаси телефон келди. “Чутир улди”. Эълон килинг, булмаса узок вактлар курпа тушак килиб ётиб олди. Хали эрта, хали индин деб режимини давом эттиришади дейилди.
Эртаси Фергана ру хам ёза бошлади. Мен хам ёзавердим. 30.08.2016 куни Twitter хисобимдан эълон бердим. "Ислом Каримов улди. Ўзбекистон Путинисто булмасин" дедим. Ўзбекистондан яьна хабар келди. Twitterdan олиб туринг. Ислом Каримов yлди, тугри ёзаяпсиз. Аммо унинг режими хали тирик. Бир икки кун кутиб туринг режими хам кулайди дейишди.
01.09.2016 кунидан бошлаб Тошкентдаги мактабларда ва коллежларда Ислом Каримов расмлари олиб кетилгани хакида аник маьлумотлар кела бошлади. Демак, Ислом Каримов урнатган диктатура режими хатто унинг улими хакида эълонидан олдин кулай бошлади. Мен учун Каримовнинг ўлиб-ўлмаганининг кизиги колмаган. Гулнора Каримованинг Женевадаги саройини ишгол килган куним, Каримовлар менинг учун ўлик хисобланарди. Ўша жойдан Каримовларга видео оркали "сиз ва оилангиз мен учун бундан кейин ўлгансизлар" дедим. Видео Оксаройда турибди. Мажлис чакирганида     "Сафарни ўлдирайлик" дейишган Каримовга.   
Мана эртага Ислом Каримов дафн килинади.
Ўлим хамма хак! Тугрисини айтишим керак;
Сафарни ўлдирайлик деганга " Ўзини ўлдирсак килган иши хам ўладими ?"   деган.... Бузук соат хам бир кунда бир марта тўгри юради.
Бир диктатордан мен учун колган бор йуги бир сониялик, тугри суздир. Колгани уларкан умр накадар киска эканлигини англаган сунги нафасидир.

Ўзбек халкига Яратгандан одил ва адолатли тузум , байтул молига хиёнат килмайди рахбар тилаб коламан.

Омон бўлинглар!
Ўлган зулумдир.
Мотам тутган зулумсевардир. Сиз Сиз бўлинг, зулумни ланатланг!

Сафар Бекжон.

Женева, Switzerland.

02.09.2016

Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...