воскресенье, 31 марта 2019 г.

Марамоновични Дубайга йуллашди













Узбекистоннинг Путинист генираллари Шавкат Марамоновични Дубайга йуллашди.
Аэрепортда, БАА вазир уринбосари кутиб олганидан хам билса буларди, иши битмаслигини.
Рустам Иноятов бузчининг мокисидай катнаб хал килолмаган ишни, Мирамонович хам хал килолмабди.

Кандай масала эди хал килинмаган, десангиз тез кунларда видеодастурда гапирамиз.


Рустам акаси, Абдулла билан маслахатни масхи ковушга тикишсин.
"Бунака Бош Вазир керак эмас менга. Сармоя хам келтирoлмайди, борини хам ботирди" деган гапида тура оладими, бир курайликчи.
Гаплашадиган вактлар олдимизда.
Куришгунча, омон булинглар!

четверг, 28 марта 2019 г.

Mаддох тулкимиз!







Серқуёш, Шавкатли осмон токига,
Маддохлар юлдузи қўнди бошига.
Исматинг Қисмати очилиб-сочилиб
Кетди Самарқандда, мазор қошига.
Тупирди Қанодён туфиги, балғами,
Мўл хосил берди, собиқ ота нафрати.
Бундан буёғи шавкатли-шонлидир,
Фохиша маддохий, боқий иффати.
Ҳаммага буюрмас, Қисмат насибмиш,
Исматул анбиё абадий мулкимиз.
Сармоя керакмас серкуёш ватанга,
Етарки, қайтcин маддох тулкимиз!
Урганжий
27.03.2019

вторник, 26 марта 2019 г.

Бошбуғ Амир Темур Курағоний





Биз ким мулки Турон, амири Туркистонмиз, Биз ким миллатларнинг энг улуги, энг қадими Туркнинг Бошбуғимиз.



Амир Темур Курағонийнинг ўзга давлат рахбарларига, элчиларига таништирилганда айтиладиган хитоб, танитим, мавке, рутбасидир. 
Давлат аркони олдида "мен ундай, мен бундай, мен хукум қилдим, мен буюрдим" каби сузлар ишлатилмаган. 
Биз, бизнинг, бизларнинг хукмимиз, қароримиз, фикримиз.... дейилган.

Давлатчилик, давлат одамлиги.... мактаби 1700 йиллардан кейин йўк қилинган.
Инкироз даври хам ва охири оқибат истило хам шундан кейин осонлашган.
"Биз ким мулки Турон, амири Туркистонмиз, Биз ким миллатларнинг энг улуги, энг қадими Туркнинг бош бўғинимиз!"-
Ушбу ибора Руслар тарафидан бузиб курсатилган.
Амири Туркистонмиз- бу суз тўгри. Амирлик мавкедир. Диний мавкедир. Исломгача аскарий бирлик рахбари маносида бўлган. Исломдан кейин диний рахбарликни хам ўз ичига олмоқда.
Туркнинг бош бўғинимиз- жумласи руслар бузиб кўрсатган қисмидир. 
Бош бўғин- сўзи бармоқ бўғинлари савиясига олиб келинган.
Бўғин- эмас!
"Бошбуғ" - кадимий турклардан келган "Давлат рахбари, харбий қўмитон, учта уришда ғалаба қила олган одамга берилган.
Бошбуғлик - беш йилда бир марта туркий халклар вакилларинг барчаси йиғиладиган, Буюк Қурилтойда бериладиган унвондир. 
Амир Темур бу унвонни Хиндистон уриши ғалабасидан кейин бўлган, буюк Қурултойда олган.
Сафар Бекжон Урганжий

воскресенье, 24 марта 2019 г.

Бош вазири А. Арипов порахўр




Узбекистон телефон интернет бозори 2000-14 йиллар орасида 20 миллард $ даромад курган. 
Фойданинг 3 милларди $ узбек телеком бозорига ташкаридан келган даромаддир.
Даромадларнинг юкорилаганини курсатилиши оркали, АКШ Биржасида ушбу ширкатлар кимматбахо когозлари хисобига фойда курилган.
17 миллард $, УзТелеком лицензиялари оркали даромад килинган.
14 йил мабойнида Узбекистон телекоммуникатциялар Бошкармасини бошкарган одам, хозирги Бош вазир Абдулла Арипов булади.
Барча тендирларга имзо куйган Абдулла Арипов жаноблари маошига ишлаганини иддо килмокда.
Ўзбекистон телекоммуникация соҳасидаги энг йирик амалдор бўлган, ҳозирда эса Ўзбекистоннинг Бош вазири Абдулла Арипов ушбу порахўрликлар
бошида турганлики халкаро терговда аникланган.
Узбекистондаги телеком базоридаги 12 миллионгача абонамент (пул туловчи узбекистонлик) 14 йил мабойнида Абдулла Арипов рахбарлигидаги порахурларни бойитган.
12 миллион халкимиз 14 йил давомида майда-майда туловлар оркали 17 миллион $ ни, чет элдаги банкларга жунатган.
АКШ Молия вазирлиги УзТелекомдаги порахурлик билан боглик ишлардаги уз Биржасидаги алдов учун 30 миллард $ жазо тулатмокда.
3 миллард $ учун 30 миллард $ фойда курмокда.
Демак, порахурлик булиши фойдали.
Осон даромад келтирувчи восита.
Факат порахурликни кузатиб бориш ва керакли жойда тухтатиб жазо номи остида пул ишлаб олиш мумкин.
Бу пуллар узбек халкининг чунтагидан чикканлиги хеч кимни кизиктирмаяпди.
Мен йиллардан бери халкимизга бу масалани тушунтира олмаяпман.
Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев атайин, билиб туриб Халкаро тергов хужжатларида исмининг  порахурлик ташкилотчиси сифатида курилган Абдулла Ариповни Бош вазир килиб тайинлади.
Бу ишни босди-босди килиш, ёки бу ишда унинг хам кули борлиги билиниб колганига анча булди.
Бу хафтадаги видеодастуримиз ушбу масалани ёритади.



Сафар Бекжон Урганжий

вторник, 19 марта 2019 г.

Комага кириб, улаётганлар



                 Комага кириб, улаётганлар

Аллохдан куркмаган, пулини йукотишдан канчалик куркишганинг ёркин намунаси, Козокистон аллегархлари булди.
Дунёнинг хеч бир давлатида эски коммунист, путинист уз эхтиёри билан Хокимиятдан кетмади.
Кетмайди хам.
Назарбаев узини ва оиласининг бойликларини блокланишдан саклаб колиш учун истефо килган.
28 йилдан бери тула мастакил давлат курилишига хизмат килмаган Туркистон Хокимиятини эгаллаган руспараст элита жазосини олади. 
Бойликларидан ажраб, путиннинг агдарилишини ёки истефосини кутиб утиришади.
Путинизм бир инсон эмас.
Рус имперячилик, боскинчилик тузимидир.
Путин кетса, мутин келади. 
Россия давлатига куйилган амбарголар учун жабр тортишимиз ахмокчиликдир.
Назарбаев истефоси кеч колинган ишдир.
Козок аллегархларинг бойликлари аллакачон назоратга олинган.
АКШ Моля Вазирлиги, Марказий Айгокчилик ташкилоти Гарб банкларига каттик тахдит килганлиги аникланди.
Асосан 5 та Урта Осиё, Азарбайжон, Беларус, Молдова каби рус назоратида булган давлатлардан чиккан бойларнинг барча мулклари кора руйхатда.
Бойлиги 10 миллион $ ортик булганларга оид Гарб банкларидаги хисоб ракамлари вактинча ёки музокралар давомида блоклаб куйилганлиги айтилганди.
Биз кейинги бир неча хафтада тинмасдан бу масалaларни видеодастуримизда ёритдик.
Шавкат Мирзиёевдан, путинист кадрлардан вос кечиб хакийкий ислохат бошлашини талаб килдик.
Бутунлай тескари килаётган Мирзиёев, халкимизга кайтиши мумкин булган 30 миллард $ блок булишига сабабчи булди.
Уз кибри, Хокимиятини рус химоясига боглаган Шавкат Мирамонович, икки кемани бир пайтда минаман деб уйлади.
Демократя тамонга, адолат, эркинлик, мухолиф фикрларга чидаш урнига устози Ислом Каримов сиёсатини кайта тикламокда.
Камбагал зотан камбагал. Бойга кийин!
Йуқотадиган нарса, бойликлар уларга "оиддир". 
Мирамонович калани тарафидан, уни курасан, буни курасан... деб буйнига миллардларча $ харажат юкланган узбек рахбарлари(аллгархлари)ха кийин булди.
Пулини сураса, АКШ блоклади.
Узбекистонда Мирамоновичнинг клани накiд талаб килаётир.
Комага кириб, улаётганлар купайиб бораверади.
Сафар Бекжон Урганжий
19.03.2019
Geneve

понедельник, 18 марта 2019 г.

Хокимиятдаги 45 рахбар Швейцаряда блокланди.






Хокимиятдаги 45 рахбар Швейцаряда  блокланди. 

Узбекистон Хокимиятида 45 рахбарнинг офшор банклардаги, жумладан Швейцарядаги хисоб ракамлари уша банклар тарафидан блокланди. 
Видеодастурда Швейцарядаги банк тизимида хисоб ракамлари кандай блокланади, музлатилган деганда нимани тушуниш кераклиги хакида гапирдик. Бойликлари блокланган кишилардан 10та рахбар исми , бизга айтилаётган 30 миллард $ блокланган пуллар тагдирини тушунтирдик. 
Бойлик кучлими? 
Буни тушунмаганларга мактаб булсин!

воскресенье, 17 марта 2019 г.

Банкларни фош киладиган дустларим







     Биз неча Switzerland-лик журналист билан хамкорлик килиб келамиз.   Бундан 15 йил олдин Лола Каримова ва Темур Тиллаев огирликлари хакида хужжатлар эълон килинганди. 
 Yves Steiner, Francais Pillet Каримовлар оиласининг Узбекистонни талон килаётганини Габр матбуотига 2000 чи йилдан бери ёритиб келишди. Бу жyрналистлар олдинига Гулнора Каримова, кейинчалик Лола ва Темур Тиллаевларнинг бирданига бойиб кетган адвокатларининг хар тамонлама хужумига учрашди. 
 Темур Тиллаевнинг St. Gallen (Suisse) банклардан бирида саклаётган 470 миллион $ (450миллион CHF) офшор банкларга трансаксия килаётганда кулга олинганлигини хабар беришди. Мен бу хабарни узбек тилида, иккита журналист эса франсуз ва инглиз тилларидаги хабарларда ёритдик. Аммоооо,
  Жаноб Тиллаев Узбекистон давлат одами эканлиги ва дипломатик дахлсизлиги борлигини ва махкама килинмасдан олдин бу хабарнинг берилиши халкаро келишувларга зид деган давоci билан бизга карши хукукий иш бошлатди. Switzerland Бош прокуратураси бу маколаларни дархол хабарлардан чикариш керак деган талаб куйди.  Чунки улар кулга олинган Темур Тиллаев хакида жиноий иш оча олмаганликларини айтишди. Дипломатик макомдаги кишиларга карши жиноят ишлари бу маком тугаган куниёк кайта тикланиши хакида конун борлигини рyкач килишди. Журналистлар Yves Steiner, Francais Pillet куп отмай Темур Тиллаевнинг 470 миллион $ пул билан кулга олинганлиги хакидаги маколани, сахифаларидан учиришди.
Мен ёзган макола узбек тилида ва бошка сарлавхали маколанинг ичида булгани учун анча сакланди.
Аммоооо.......
мен бу гапларни "Озодлик" радиосида гап орасида айтиб куйдим.
Лола Каримова-Тиллаеваларнинг АҚШдаги адвокати Mark F. Raymond "Озодлик"ни махкамага бериш хакида тахдид килган. Алишер Сиддик билан булган сунги сухбатимиз шу масалада булган. 
 Эртаси куни Бош Прокуратура узлари жиноий иш кузгатишни тухтатиб турган масалани тасдиклай олмасликларини билдиришди. Мен бу фош килувчи маколани учиришга мажбур булгандим.
Учирмаган тагдиримда "конун хакерлари"  сахифамга кириб учиришларини биламан. Канчадан канча эълон килган хужжатларим сахифамиздан секингина йук булгани айтмасам хам булади.
(https://uzdemfundsuisse.blogspot.ch)
Suisse dek жойда хам, узбек халкини талаётган Банкларни фош киладиган дустларим борлигидан фахрланаман.
Омон булинглар.
Сафар Бекжон.
Ёзувчи.
Халкаро Ёзувчилар парламети аъзоси.
06.01.2018. Geneve

четверг, 14 марта 2019 г.

Давлатни кемирган 45 каламуш





Давлатни кемирган 45 каламуш 

Мираброр Усманов совет давридан бошлаб давлатни кемирган сичкон. 
Ислом Каримовни соясида каламушга айланди.
Иктисодий жиноятлардан бошка ишларга аралашмаган.
Карилик гаштини суриб юриш урнига каламуш нафси хакалак отиб, Шавкатнинг химоясида давлат амборларини умаришга давом этмокда.
Кома холатидаги инсонга бунака огир гапларни ёзиш яхшимас дейдиганларга!
Усмановларнинг барчаси хаётларининг бир сониясида халкни, давлатни уйламадилар.
Битта Мираброрнинг пулига 3 миллион мардикор узбекга юзларча завод-фабрика куриб берса булади.
Ха юзларча!
Мираброр Усманов, айнан Узбекистонни талаган.
Алишер Усманов узбекларни умаргани йук. Энди бошламокчи эдилар, бумаяпди....
Комадаги Мираброр ва яна 44та ( мафя, клан, оила)ni бундан хам баттар ахволга олиб келган келадиган сирли вокеаларни якин кунларда видеодастуримда гапираман.
Айнан Швейцаря банклариda, музлаган, эриган совик котаётган бойликлар халкимизга кайтарилмас экан комага кирадиганлар сони ортиб боради.
Бойликни жигаридан, калбидан яхширок курадиган 45та шарфсиз хазина угрисини бундан кейин улим тушагида ётганида хам тинч куймаймиз.
Мен йиллар давомида хар хил давлатлардаги интикоррупция ташкилотлари, мустакил инсонлар билан хамкорлик килдим. Пул оклаш мураккаб схема оркали амалга оширилади. Kамдан-кам холатларда накт пул банкларга олиб келинади. "-Гулнора Каримова ишида олтинлар ва брилиянтлар бойлик сифатида банклардаги кассаларга куйилган. 2013-14 йилларда фото-видео хуйятлар оркали бу накда ёздим, гапирдим. Шве-царя тамони xam, Узбекистон тамони хам бойликларни хисоб ракамларидаги пулллар ва уй-жойлардан иборат деб келишди. 2018 йилга келиб Швейцаря тамони махкама макомларига Гулнора Каримова бойликлари, брилянтлар, антиквар бойликлар..... ташкил килган кисми хам борлигини баёнот килди. Мана якинда Узбекистон Бош Прокуратураси хам Гулнорага тегишли олтинларнинг мусодара килинганда олинган расмларини кун.уз га беришди.
Ислом Каримов оиласига оид ишларни урнак булганлиги учун мундарижa сифатида айтаман, ёзаман.
Система Каримовга асосланган эди. Бу диктатор, расман кораланмаса ва оилаci давлатни талон килганligи хакида Oдил Mахкама булмаc экан, бошкаларга тегиб булмайди.
Барчаси узидан тепага пора бергани ва тепанинг рухсати билан катлиомлар килгани махкамада айтишмокда.
Махкамалар порахурлик хакида булмокда. Аммо бу жiноятлар давлат сири эмиш. Махкамалар ёпик. Кандай давлат порахурликга карши курашаяпганда порахурлик давлат сири дейди?
Хуллас Мирзиёев ислохат деганда нимани назарда тутганлигини икл жумласидан тушуниб етгандим.
Шавкат Мирзиёевning икки йилллик ислохат натижаси уртада! "-Мазлум, бечора, ислохaтларга карши кучларга карши курашда ёлгиз колмокда........ Ташкарида, ичкарида унга ёрдам берайлик!....." Бу сафсата хам тез кунларда фош булади. Халк бу ишларнинг сиёсий уйин эканлигини курди. Мен эса иктисодий талоннинг шакли узгарганини курсатиб келмокдаман.
Safar Bekjon.
14.03.2019

Пантуркист айблови сталинизм мероси





25 йиллик Каримов диктатураси даврида оммавий кама-камалар пайтида бирон марта " Пантуркистчилик, Туркистончилик, Турончилик" жиноят унсури сифатида расман эълон килинмаган.
Шавкат Мирзиёев замонида бу сифатлар жиноят ишида расман кабул килинди.
Масала, диктатoр ва ёки унинг огли хакида эмас.
Масала, 
Турончилик, Туркистончилик расман жиноят деб кабул килинганлигини, тасдикланган хужжатлар асосида курса хам жим турган "мулласифатларда".
Биз "намозхон, биродар" ва хар кандай эътикод махкумини хеч кандай гаразсиз химоя килмокдамиз.
Аммо хам Узбекистон ичкарисида хамда ташкарисидаги мулласифат собик дустларим ,Туркистончилик жиноят катигорясига расман киритилганлигига жим туришмокда.

Пантуркист деб 11 йилга камалган туркшунос олим Андрей Кубатин буларнинг динидан, масхабидан, тарикатидан... булмаганлигидир.
Менинг эски достларим мулласифатлашганларида ва yрта асрларга кайтмок истаганлар билан хамкорлигига карши чикканман.
Демократя, утиш даврида улар учун палатформа, кейинчалик 72 фиркага булинган ислом котили Абу Язид даврига кайтишadи.
Диктатура инсонларимизни миясини ювди.
Бу жохиллашган катламга совет пайтидаги "пантуркисзм" душман.
Умматчилик интернатсонализм, Туркситончилик иркчиликдир фикри aллакачон урнатilган куринади.
1937 йилда бошланган "Жадидчилик-пантуркизм" катлиомлар давриni, Мирзиёевнинг рус сиёсий имежмейкерлари тарафидан кайтадан тикланиш тахликаси борлиги кузатмокдамиз.
Сафар Бекжон.
16.02.2018

понедельник, 11 марта 2019 г.

«Ўзбеккўмир»ни канчага ва кандай шартларда Абдулазиз Комиловга сотди.





       Шавкат Мирзиёев «Ўзбеккўмир»ни канчага ва кандай шарталарда Абдулазиз Комиловга сотди.
«Ўзбеккўмир» учун кураш анчадан бери 3 клан орасидаги сиёсий курашга айланган эди. 
Узбекистонни талаётган Путинист кгб генираллари купгина сохаларни кайта кулга киритишганди.
Жумладан «Ўзбеккўмир»га давогарлик килаётган Алишер Усманов+кичкина киёв клани, Фаттох Шодиев гурухи орасидаги курашга чек куйиш учун 
КГБ генирали Абдулазиз Комилов дипломатияси урнатилган.
Комиловлар тарафидан 1200 $ киймат билан «ПрогрессГорТех» 2018 йил 15 октябрда Николай Емельянов номига тузилди.
Емельяновнинг уз навбатида «Селена» компанияси оркали «Ўзбеккўмир» бошкарувини Дониёр Комиловга топширди.
Россия фукароси, яширин милладер ва Газпромбанкнинг собиқ топ-менежери булган Дониёр Комилов Узбекистон Ташки ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг арзандасидир.
«Ўзбеккўмир» жамоатчилик эътиборини тортмайдиган соха эди.
Бундан бир ойлар олдин бу сохадаги юзларча миллион $ лик коррупция борлиги хакида маьлумотлар ола бошлагандим.
Бир неча манбадан (конлардан) тарафсиз маьлумот келгунича вакт утди.
Мана энди катта коррупция босди-босди килиниши мумкин.
Усталик миллий кадлар кунба-кун ишдан олиниб камалиб кетмокда.
Фош килинганидан кейин бу сохани тафтиш киладиган мардлар хам колмаяпди.
Мен янаям умидворман.
Бугун булмаса эртага, «Ўзбеккўмир»даги угирликни хужжатлаштирадиганлар топилади.



четверг, 7 марта 2019 г.

Aдолат хамма тенг





Лола Каримованинг 41 миллион$ олиб 10 миллионга тамирлаб ва 36 миллионга сотмокчи булаётган саройига кириб жонли эфер килганим мухим вокеа эмас. 
Лола Каримова, Темур Тиллаев "тижорат" никоби остида бир неча миллиард $ узлаштиргани билинмокда. 
АКШ да бир неча терговчи жиноят иши очиш учун текширувлар олиб бормокда.
Улардан биров интервю олмади. 
Кун тартибига келтирмади. 
Босди-босди булиб кетди.
Гулнора Каримова сиёсий давоси булмаганида, Валадимир Путинни хакорат килмаганида Лоладек очиб, сочилиб юрарди.
Мавжуд Хокимиятнинг Бош Вазири Абдулла Арипов уша пайтлари "-Телекомункатциялар бошкармаси" бошлиги сифатида Гулнора Каримова билан тенг "откат" олганини билишади.
Гулноранинг талабини жамоятчиликга этказиш хаммани хайрон колдиради.
Хуллас адолат хамма теннг.
Хар инсонн хатоси булгани каби, хакли тарафи хам бордир.
Хар ишламайдиган соат хам, бир кунда бир марта тугри юради.
Меnнинг уша тугри дакикани, сонияни ёритиш мажбурятим бор.
Бугунги видеодастуримда баъзи саволларга жавоб бераман.
Саволларни истаган инсон бериши мумкин булгани каби, Гулнора Каримованинг саволи ва талаби хам ёритилади.

среда, 6 марта 2019 г.

Chateau de Groussay



    Ўзбек халки пешона терисига топилган миллионларча $ хавога совуришди.

2012 йилда Гулнора Каримованинг топширигига кура Бекзод Ахмедов ушбу адресдаги саройни (http://www.chateaudegroussay.com/)    "26 миллион" эвро сотиб олган.  Гулнора Каримова 2012 йилда уз устидан жиноий ишлар очилганидан хабардор эди. Атрофидалар  катта микдорда пул ювиш ва контрабанда билан шугулланганлигини хам билишарди.  Шунга карамай Франсиядаги ушбу саройни сотиб олишган.  
  Франсия миллий бойликларi руйхатидa турган бу сарой  кимга колди?  Бу сарой ичкарисидаги бойликларни ким назорат килмокда?   Бу сарой олди-сотдиси хакидаги хужжатлар этарли урганилмаганлиги сабабли эълон килмай келinмокда. Сарой ва олди-сотди ишларини килган шахслар ва ташкилотларни жойида бориб курдик. Ушбу сарой узбек халкинг пахта далаларида кулларча ишлатилиши эвазига топилган 102 миллион эвросига сотиб олинган экан. Гулнора Каримова гарбда узига карши жиноий ишлар очилганидан хабар топган булишига карамай   "лох" булишига ким сабабчи?  Бекзод Ахмедов олди-сотди килиш эвазига коммисион олган. 2 миллион накит пул ишлатганлиги хакида гапиришаяпди. Ушбу саройлар мажмуаси учун исботланган 100 миллион эвро, (+2 миллион пора) Узбекистондан олиб чикарилмаганми? Бу иш халкаро хукукда хусусий мулк дахлсизлигига кирган булишига карамай, мулк эгалари Узбекистон "фукаролари" булишса хам нега Франсия эгалик килаяпди? Эгалари Узбекистонда жиноятчи деб топилиш ва жазоланиши ушбу саройларни Узбекистон давлати фойдасига утказилишига асос була олмаганига ким айбдор? Бош Прокурор Рашид Кодировни ишдан олиш бу масалани хал киладими? Узбекистондан умарилган барча бойликларни уз фойдаларига утказишни кутиб турган бошка давлатларга карши кандай чор ва тадбирлар курилмокда? Бу ишларни килиши керак булган рахбарлар узларининг гарбдаги мулклари бировларнинг номларида булишлиги масалани хал киладими? ...... Бу режим уз халкига диктатор, Гарбдаги тулкилар учун "лохлар" салтанатидир!

Safar Bekjon

Uzdemfundsuisse .


Lausanne. 29.04.2015






Chateau de Groussay

Saroylar majmuasiga kirish darvozasi.

Biz kelganimizda tort tarafga kochaytganlar...

































Uzdemfundsuisse .

Lausanne.          29.04.2015






Велосапед ижод килинганда "-бу шайтоннинг" иши!!!







Велосапед ижод килинганда "-бу шайтоннинг" иши!!!
Минманг,  минсангиз диндан чикасиз.
Тв ижод килинганда,  "-ичида жинлар бор, курган одам диндан чикади".
Автомобилни шайтон араваси... каби фатволар берганлар .
Бундай фатволарни берган шайхларнинг хам уз даврида минглаган муридлари булган "уламо" эдилар.
Бугун хам ушбу "уламолар"нинг, давомчилари  "Демократия ва Гарб инсониятга карши" фатвосини бермокдалар.
Бу "уламолар" уз атрофига купрок одам йигиши учун  "чириган Гарб"  ижод килган интернет ва Тв.лардан, фойданмокдалар.
Гарб хам бунакаларни енг остидан куллаб-кувватлаб турибди.
Тараккиёт факат Гарбда булсин, "уламолар куфур" деган янги технологиялар эса бизга сотилсин.
Бозор купайсин демокдалар.
Видеода курсатилган суний интлектга эга "чита гепарт" роботи мукаммал алгаритимга асосланган харакат кила олади.
Алгаритимга бизнинг бобомиз Ал Хоразимий асос солганлар.
Ал Хоразимийлар даврида (1000 йил олдинлари) хурофот динга айланиб улгурмаган даврлар эди.
Кейинги 500 йилда ислом дини колиб хурофот асос такво сифатига айлантирилди.
Ибни Синодан кейин медицина хам бидаътчилар кулига утди.
Инсон хаётини куткарадиган воситалар хам харом ёки халол улим ажратила бошланди.
Тошкентни ураб олган Чор Россияси боскинчиларига карши уришни килич билан килсак халол уриш ва шахидлик бериладими,й укми деган фатво мухокама килинган.
Хуллас демократияни кофир дейдиган муллалар суриси кочганида шаъриат хукумрон булган давлатларга боришмайди.
Демократик давлатлардан бошпана сурашади.
Яккама-якка сухбатда Гарбда яшаб туриб Гарбни сукади.
Тарикатлар ва Исломий жамоларга шарт шароит яратиб берсанг, илк ишлари зиёлий кишиларни бенамозликда айблаб зугум кила бошлайди.
Маслан Туркияда ТБТАК ташкилоти илмий таткикот маркази эди.
Спутник технологияларидан тортиб киберсирли ахборбий саноат олимлари ишлашарди.
Ярим сирли бу ташкилот рахбарлигига диний мактабдан чиккан хайванот боги рахбар булиб ишлаган одамни куйишди.
Илк иши олимлардан беш вакт намоз , тарикатга аъзолик... аёлларни паранжи ёки ураниш.... каби талаблар кила бошлади.
Бир неча йилда жуда куплаб харбий сирли ишлар килган олимлар Голландиялик бир ширкатга ишга кириб (200 олим) оммавий кучиб кетган.
Давлатнинг катта саноат бойларини Тарикатлар (
Koç оиласи, Sabancı, Eczacıbaşı Ailesi) оилаларига сизлар етарлича диндор эмассизлар босим утаказа бошлашган.
Улар чет элларга кучиб кетиш учун бутун тайёргарчиликларини килишгани айтилмокда.
Тарикатлар ва Исломни булган фиркаларга шарт шароит яратиб берсанг, илк ишлари зиёлий кишиларни бенамозликда айблаб зугум кила бошлайди.
Бунинг окибатида олимлар, бойлар демократик Гарб давлатларга кучиб кетишади мажбуриятдан.
Кучиб борган давлатида янги технологияларни кашф килишади.
Гарб эса биздан кетган олимларнинг мехнатини бизга кайтадан бозорларимизга киритишади.
Хурофот таркалишидан хаммадан купрок Гарб фойда курмокда.
Хам диндор, хам олим ёки бой булиш имкони й укми?
Бордир.
Лекин Нобел мукофотини олган инсоният келажаги учун жуда катта хизмат килган Азиз Санжардек бир олим канакадир шайхнинг этагини упиб хизматида турмайди.
Мудирлари тарафидан путдай тавоф килинаётган бу шайхлар Ислом душманидирлар.
Зеро, Ислом мушриклар ижод килган орачи (Аллох ва ибодатчи уртасидаги путлар)ни йикканди.
06.03.2019


вторник, 5 марта 2019 г.

Tухматга то Киёматгача давочиман




    Бутун йуллар билан, Узбекистон халкига хакикатларни ошкор килиш давом этамиз.
Узбекистондаги киёматдан куркмаган, пагонли муллалар жума ваъзларида бизларга тухмат килишмокда.
Шахсан мен бу муллалардан давочиман!
Киёмат куни буладиган махкамада, хакикатларни ёзганим, ёки гапирганим учун кимдан, канча олганимни Аллохим ва паришталари олдида исбот килиб беришга мажбурлар!
Агар Киёматга ишонсалар бугун зудлик билан бу тухмат ваъзларни укишни тухтатсинлар.
Шахсан сизни айтмаганман дейиши учун, бу гаплари кимга талукли эканлигини айтишлари керак эди.

Узбекистон диний идора рахбаряти тасдиклаган ушбу ваъзда айтилишича Facebook, YouTube Узбекистон сиёсати хакида гапирадиган, ёзадиган одамлар хоиндирлар, муртадлар, соткиндирлар, бир соатга 4 000 $ пул олишади дейилибди.
Шаxсан мен ушбу тухматга то Киёматгача давочиман. 
  Узбекистон диний идораси сиёсий ташкилот сифатида иш олиб борадими?
Диний идора;  
"Facebook, YouTube da фаолият курсатадиган фалончилар деб адресини айтсин, ёки Сафар Бекжон Урганжий фаолияти учун пул олаётганига хам бу дунёда, хамда нариги дунёда гувох киламиз"   десин.
Узбекистон имомларини ва улар укиган тухмат ваъзларига амин деган муминларни йулдан адаштириб уз тухматларига шерик килган дин идораси эмас , шаър идораси дейишга хакли буламиз.
Азиз Узбекистон муминлари!
Жума намозларидаги дин идораси тамонидан сиёсий максадларда тайёрланган ваъзларга амин деманглар!
      Мен бир мумин сифатида сизларга айтаман-ки, барча сиёсий фаолиятим учун хеч кимдан хеч качон моддий ёрдам олмадим!
Кайтанга иккита фарзандим ризкидaн  озайтириб,  сарфладим.
    Иншаллох, Аллохнинг киёматидa  ва адолатли имтихонида юзлашамиз.
Sefer Bekcan Urganjiy.
05.03.2019

воскресенье, 3 марта 2019 г.

Aдолат тикласин!


       Халк айбсиз, давлат ёмон.
 Давлат айбдор, халк нима килсин!
Фожеали шаклда боласи улдирилган отанинг гапига каранг;
"-углим бу ишни ковламанг деб васият килди", дейди.
Улим билан олишаётган боласи, котиларни суриштириб ковламанг", . деганмиш......
Бундай ота котилга *шерикдир!*
Угли булдозер билан кумилган Жиззахлик ота хам шундай деганди. 
Бу куркув синдроми, бутун Узбекистонга ёйилди.
Хар кандай давлатда шахслар бир-бировлари билан даvочи булмасликлари мумкин. Лекин конунларига кура жамият номидан давлат давочи булишга мажбурдир. Халкаро хукук буни талаб килмокда.

Котил ва улдирилган инсоннинг меросчиси уртасида хун тулави булишига давлат шерик булmokda. 
Зеро хун тулай оладиган одамлар , камбагалларни улдиришга бошлашига рахбат берилмокда.
Oммавийлашиши esa, келажакда Мирзиёев Хукуматинг халкаро трибуналга берилиши билан тугайди.
Ислом Каримов даврида содир килинган оммавий жиноятларнинг Халкаро Хукукга кура тергов килиниши Шавкат Мирзиёев тамонидан олди олинди. Ислом Каримов ва оиласини давлат курувчиси статусига киритиш оркали Шавкат Мирзиёев утмиш котилликларини босди-бости булишини ташкил килганликда гумонланилмокда.
Kейинги даврда оммавийлашаётган, Хукамт якинларi, бойлар тарафидан содир килинган котилликларга карши жазо улганларнинг буйнига юкланмокда.
Узбекистон ичкариciдан бу вокеаларни кузатаётган халкаро жамоатчилик рапортларида бу холат ташвишли эканлигини кайт килишган.
Давлатни иктисодий талон килаётганлар, эндиликда халкни оммавий тахдит остига олиб келишди.
Жон талвасасидаги бола хам , отаси хам бу тахдит остида-ки, давомиз йук деб бакиришмокда. 
Зудлик билан давлат адолатни тикласин!
Бу ишнинг окибати ички уришлар ва катлиомларга караб кетмокда.

суббота, 2 марта 2019 г.

Bir halq-ki, özidan millat chiqarolmasa


      Barcha mustamlakachilar öz hoinlarini etishirib, keyin chiqib ketadi.
Tarihi talangan millat , öz ehtiyori bilan qaytadan qullikga qarab boradi.
Hukumatlari esa, asl quldorlar bilan emas öz halqi bilan kurashadi.
Olimlari batavfiq, shoirlari maddoh böladi!
Ichlaridan ushbu Iroqlik olimga öhshaganlar chiqsa istilochoi qolib, "döstlari" dushmanga aylanadi.
Bir halq-ki, özidan millat chiqarolmasa, ismi boru özi yöq hukmindadir!

Хоиннинг миллати, дини ва мустакили, мустабити булмайди.

Туркистон асори- акикаларини, икки категорияга булиш мумкин. 
1) Кукон Хонлиги. Хива Хонлиги. нихоят Бухоро Амирлиги истило килинганида уриш харажатларини коплаш учун туланган пул жазосидан ташкарида, иловатан халкдан талаб олинган асарлар.
2) Россия истилоси даврида Туркистон вакилларинг Александр II ва III чига совга сифатида беришган асарлари.
Ст Петербург ва Москва музейларида курганзма сифатида куйилган асарлар халкаро хукук оркали мухокамага куйилиши мумкин.
Россия давлат хазинасида бойлик сифатида сакланаётган асарлар уришда енгилганлик жазоси (контрубсияси) сифатида каралиши мумкин.
Бу масалалар иккита давлат уртасида музокара килиниши мумкинлиги айтилди.
Лекин юкорида куриб турганингиз динсотар, миллат сотар эшонлар совга сифатида Рус Чорларига берилган асори-акикалар на мухокама ва на-да, Халкаро хукукда курилиши мумкин.
Сиз учун хоинликдир, лекин Россия учун совга.
Совга кайтарилмайди.
Расмдаги эшон ва гурухи 1888 йилда археология гурухига россиядан одамлар чакирган.
Бутун Туркистон буйлаб казилмаларда топилган ноёб асарларни йигиб, 2 вагонни тулдириб Ст Петербургга жунатган.
Бу ноёб асарларни курган ва руйхат килган инсонларнинг хотиралари ва хужжатлари Москвада сакланмокда.
1896 йилда Тошкент Кози калони Мухиддин Хужа Эшонов мукаддас Анна орденини олган.
Чор Александр III билан учрашганида "-сартлардан чиккан саводли рус дусти" деб мактаган.
Кози калон Мухиддин Хужа Эшонов йигдирган кадимий мерос ва бойликларни совга сифатида хужжатлаштирилиши хукукий муаммога олиб келади.
Совет пайтидаги археологик экспидетциялари топган кадимий асарларни тула кайтариш имконимиз бор.
Куриб турганингиздек хоинлар диндорми, динсизми хоиндирлар.
Улар килган хиёнат тузатиб булмайдиган фожеаларга олиб келган.
Туркистон истилоси даврида миллий масалада содик, ватанпарвар инсонлар бойишлари мушкил эди.
Чор Россияси заифлаган пайтлари оз булсада миллий рухдаги бойлар уламолар пайдо булганди.
Уларни эса совет Россияси 1937 йилдан бошлаб катл килди. 
Узбекистон тула манода мустакил булганида эди, шу давргача Россияда сакланаётган асори-акикаларни мухокамага олиб чиккан буларди.
Биз мустакилигимизни узимиздан чиккан Мухиддин Хужа Эшоновга ухшаганнинг давомчиларига олдириб куйдик.
Ана ушалар 28 йилдан бери бизни кайта талаётибди.
Хоиннинг миллати, дини ва мустакили, мустабити булмайди.
Сафар Бекжон Урганжий.
02.03.2019
Женева


Шинжон" , истилочиларнинг......

Шаркий Туркистон географик ном эмас давлатнинг номидир. Хитой давлати Шаркий Туркистонни, истоло килди ва Хукуматини катл этди. ...