среда, 29 июля 2020 г.

Kitab el-Âsar el-Bâkıyâ . Beruniy



        Фарзанд кўриш вақтида хаёти хавф ости бўлган аёлга, сезарян орқали доялик қилаётган
Абу Райхон Беруний. (973-148)

Kitab el-Âsar el-Bâkıyâ 15. Yüzyıl

Ушбу минютура 15 асрда "Китоб эл-осар ал-Боқиё" китобига Беруний давридаги китобдан айнан кўчирилган.

Китобнинг асл нусхаси Эденбург Университети кутубҳонасида сақланмоқда.

Бугунги динсотарлар Берунийни кофирга чиқариб фатво беришлари мумкин.
Хотиним ўқимайди, эркак дўҳтирга кўрсатилмайди..... деб жамиятни Ғарбнинг қулларига айлантиришди.
Барча сохаларда Ғарбнинг технологясига, медицинасига, дорисига.... қараммиз.

Биздан Берунийлар, Ибн Синолар, Фаробийлар,
Ал Хоразимийлар чиқмай қўйди?!
Улуғбекнинг калласи, шайxлар xукми билан олинди.
Туркистон ва Ислом дунёсида кейинги 500 йилда Хонлар, Амирлар Аллохнинг эрдаги сояси дейилди ва Хутбада тиловатда тинмай такрорланди.
-Билим керак эмас!
- Фақат илим бўлса ҳаммани eнгамиз, дейилди.
Оқибат!
Ислом дунёси итило остида!
Аллоҳ бундан бехабарми?
Албатта бу жазодир!

Дунёни босган Ковед 19 га қарши Ғарб чора топиши кутилмоқда.
Нимага Ислом дунёсидан чиққан eтук олимлар Ғарбга кетишади.
Юртимизни динсотарлар босди.

Беруний, Ибн Сино.... лар ўз даврида, энди-энди чиқиб келаётган динсотарларнинг зулмига учрашмаганди. Хужумлар қилинган уларга ҳам.
Аммо кофир бўлди булар, деган фатвони Хокимиятларга тасдиқлата олишмаган.
Хулоса:
Бугунги вазиятимизда гей Ғарб ижоди дейилган интернетдан фойдаланиб инсонларни фосиқ, кофирга чиқаришмоқда.
Бу вокеликни кўриб турган мўминлар биз тарафда бўлишса, уларни куфурда айблаб, аю-ханнос солиш учун минбар топишмоқда.
Ғарб ҳам бундан хурсанд.
Чунки ислом дунёсининг талантли олимлари ўз мамлакатларида динсотарлар дашномларига учрамоқдалар.
Натижа!?
Ғарбга кетмоқдалар, мусилмон олимларимиз.
Ким-кимга хизмат қилишини тушундиларингми?

Мен, дўстларим билан биргаликда, Ислом реносанци (билим чўққиси) даври китоблардаги минатюралардан намуналар бериб борамиз.
Билим ва илимни бирлаштириб яшалган даврлар, ўша 1500 йилларгача бўлган қўлёзмаларда, расмларда қандай кўрсатилган?
Хонимлар-қизлар ўз устозлари, олимлар билан бир мажлисдалар, бошлари очиқ, паранжисиз даврлар.
Ўз билимларини билан мухокамаларда қатнаша олганини кўрасизлар.
Бугунги динсотарлар ота-бобомизни, оналаримизни кофирга чиқаришса ажаб эмас.

Урганжи.
29.07.2020.

понедельник, 27 июля 2020 г.

Ағдарилган қазон



Маълум бир масалани фош қилаётганингизда, ўзингиз билмасдан катта сиёсий қазондаги чўмичга айланиб қолишингиз мумкин.
Чўмични қўлга киритган сийсий актёр, сизни 100 мингларча жойга шўрваcини сузишда фойдаланган бўлса айб сиздамас!
Сиз фош қилган масалангиз ўша конюктурага тўғри келиб қолган халос.
Энг қийин масала сиёсий қазонни шўрва-пўрваси билан ағдариб юборишдир.
Сиёсий актёрлар қўлларидаги бўш қолган чўмичлари билан сизни қувлай бошлайди.
Кланга!
Мен қочмайман!
Ағдарилган қазон, тўкилган шўрванинг аламзадагидан кўзингиз кўрмаётган нарса мен тамонда!
Қазонннг тагидаги олов ва ўтинлар.
Ёниб кул бўлаётган халқ мен тамонда!
Бутун давлатга ўт қўя олмайсиз!
Ё бу дунё маҳкамасида, ёки нариги дунё хисоб-китобида учрашамиз!



Урганжий.
27.07.2020.

воскресенье, 26 июля 2020 г.

Бобомурод хақми, бир назар(я)ми?



     Бобомурод хақми, бир назар(я)ми?

Мен натижага қарайман! Хатичаларнинг қилган яхшиликлари (авфнома) учун, бугунги малъун тузимни оқламайман!
Сиёсий технологялар орқали мажуд Шавкатистон Клан тузимининг шаклларига хизмат қилган ва бугун видео қилиб ўз дастагини билдирган инсонни Хақназаров деб қабул қилмаганман. Бирон марта бу ҳақда исми Бобомуроддир демадим. Кланнинг ўнларча Бобомуродни хақназар қилиш имконяти бор.
Ва шундай бўлмоқда.
Шу кунларда Бош прокурор Майкл Лаубернинг истефоси ва кутилаётган тергови Кланни саросимага солмоқда.
2018 йилда Бош прокурори Майкл Лаубер, ёрдамчилари Патрик Лейман, Винзет Шнелле Тошкентда бир хафта қуюқ мехмон қилиндилар. Эвазига, ўша кунлари Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги 42 рахбарнинг Швейцарянинг 5 та банкасидаги бойликлар хақида текширув тўхтатилган эди. Швейцарянинг Билд газетаси текширувига кўра бу коррупцион схемани Ўзбекистон бўйича терговчи Патрик Лейман юритиши керак эди. Лейман, Гулнора Каримовага оид музлатилган 133 миллион $ ҳам Шавкат Мирзиёевга қайтарамиз деб ваъда берган. Бу хақда матбуот ҳам хабар берганди.
Биз Швейцаря Парламентига мурожат билан чиқдик.
Патрик Лейман ишдан олинди, Винзет Шнелле тергов қилинмоқда. Ўзбекистондаги "саёхатини" тарифламоқда шу кунларда.
Мана энди собиқ Бош прокурор Майкл Лаубер ҳам Клан билан алоқаларини гапириши мумкин.
Ўзбекистонни бошқараётган Клан хақидаги тергов ишлари ҳам қайта бошланиши мумкин.
Пайтавасига ўт тушганлар қаторига Хақназаровни ҳам киритилишини кутмаган эдим.
Вазифасини бажариб бўлди деб қараб келмоқда эдим.
Бобомуроднинг бундан асло хабари бўлмаслиги мумкин......

Сафар Бекжон Урганжий.
26.07.2020

суббота, 18 июля 2020 г.

Cиёсий жавобгарлик Хокимиятда.

Маънавий ва сиёсий жавобгарлик Хокимиятнинг зиммасида.

Ўзбекистон ахолисининг 50% бу вирусдан зарарланади.
1,5% ўлим холати содир бўлиш эхтимоли бор.
150-200 минг инсон халок бўлиши мумкин.
Агар, Ўзбекистон Ҳокимияти биз талаб қилган пайтда Хитой билан борди-келдини тўхтатганида ва кескин чоралар кўра бошлаганида аҳвол нисбатан яхшироқ бўлган бўлар эди.
Хозир бутун Ўзбекистонда Қорина вирус (Ковед-19)нг мутатцион шаклланиши бошланган.
Инсон ўпкасида шаклланган вирус ҳудди шу шаклдаги бошқа бир инсонга юқиши оқибати ҳалокатга олиб келади.
Генетик кодлари бир хилга яқин бўлган яқин қариндошлар, ташқаридан мутъацион бўлган бошка вирусни оилага олиб келиши, ўта таҳликалидир.
Ўзбекистон ахолиси вирусни бир марта юқтирганида оммавий касалланишларга учрамасди.
(Вирус тахминан 2019 йилнинг ноябрь ойидан буён тарқамоқда).
Декабрь ойида Тошкентга бориб келган Switzerland-да яшайдиган ўзбек оилалари вирус юктириб келганлар бунинг окибатида эса Switzerland-да даволанишган.
Вазият эпедемия, даволаниш тизими кеч бўлса ҳам тартибга солинмоқда.
Асосий йўналиш 70% ўта камбағал халқ.
Oчлик холатида яшаш имунитетини пасайтиб юборган,
бунинг окибатида эса бир марта юқтирилган вирусдан халок бўлишининг олди олиниши кийиндир.
Бойларнинг саҳоватига қарам 70% ахоли, Россиядан келадиган пулларнинг тўхташи, муҳожирларнинг бир неча миллионнинг ватанига қайтиши.... инқирозга олиб келиши мумкин...
Хокимият бунга тайёрми?
Диктатор Kаримов давридаги оммавий қатлиом қилиш билан қўрқитиш методи ишга ярайдими?
-Мен Ҳокимиятга қаршиман!
-Давлатимизнинг душмани эмасман.
-Вазиятдан энг оз зарар билан чиқиб кетиш учун маслаҳатлар беришда давом этаман.
Маънавий ва сиёсий жавобгарлик Хокимиятнинг зиммасида.
Шaвкат Мирзиё, оиласи ва яқинларига 2020 йил август ойигача вирус ҳужуми булишини айтмоқда ва қарантинда сақламоқда.
Халқимизга эса тез орада ўтиб кетади деган ялгон ваъдалар билан уйига қамамоқда.
Хеч қандай моддий таминотсиз август ойигача уйларида утирадиган халқ билан очиқ мулоқат қилиш вақти етиб келди.



Сафар Бекжон Урганжи.
Ёзувчи.
Халқаро ёзувчилар парламенти аъзоси.
Сиёсатчи.

Швейцарiя.
30.03.2020

понедельник, 13 июля 2020 г.

Туркистон хазиналари масаласи




         Туркистон хазиналари масаласига сунги нукта куйилдими?


2014 йилнинг 10 декабр куни Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида молиявий даъволарни ва мажбуриятлари ҳал этиш бўйича Шартнома имзоланди. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги мавжуд ўзаро молиявий даъволарни ва собиқ СССР операциялари келиб чиқадиган мажбуриятлари хал килишга каратилган бу шартнома Россия Федерацияси олмос хазинасидаги Узбекистонга кайтарилиши карак булган бойликларни уз ичига олмокда. Россия хазинасида вактинча саклаб туриш учун олинган бойликлар канча ва нималардан иборат.
Uzdemfundsuisse ушбу шартноманинг тула матнини Женавада жойлашган халкаро ташкилотлар мутахасислари билан маслахатлашди.
Давлатчиликда давомийлик асосдир. 1917 йилда Россия Императорлигини кулатган Большевик хукумати давлатнинг барча молявий кафолатлари ва карзларини уз зиммасига олганди. 1991 йилда собик СССР молявий мажбурятларини Россия Федерацияси уз зиммасига олди. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги мавжуд ўзаро молиявий даъволарни ва собиқ СССР операциялари келиб чиқадиган мажбуриятларини 1991 йилдан бошлаб хал кила олмаган. Бунинг асосий сабаби: Россия Федерацияси Чорлик даври ва совет давридаги давлат хазинасини битта узи эгалик кила бошлаганидир. Россия Федерацияси марказий банк хазинаси учун вактинча саклаб турилиши учун бугунги Узбекистон худудларида жойлашган Бухоро Амирлиги, Хива Хонлиги ва Кукон Хонлиги хазинаси тулалигича олиб кетилган. Бу хазина бойликлари 1800-1917 йиллари орасида Россия ва Бухоро Амирлиги, Хива Хонлиги, Кукон Хонлиги орасида булган уришлар учун туланган контрибутция туловларидан ташкаридадир. 1917 йилдан кейин Бухоро Амирлиги ва Хива Хонлиги хазинаси Россия Большевик хукуматини тарафидан узаро келишув асосида олиб кетилган. Бу келишувга кура бу хазина бойликлари вактинча муддатга олиб кетилаётганлигии ва талаб килинган тагдирда кайтарилиши кузда тутилган.
Бу хужжатларни Россия номида Фрунзе ва Бухоро жумхуряти номидан Усмон Хужа, Файжулла Хужаев ва Хива Халк жумхуряти номидан Миркомил Миршарапов имзолашган. Россия Федерацияси Чор хукумати ва совет хукумати мажбурятларини бажариб келмокда.
Бугунги Узбекистон давлати Бухаро Амирлиги, Бухаро Халк Жумхуряти, Хива Хонлиги, Хива Халк Жумхурятининг давомидир. Узбекистон давлати узидан олдинги хукуматларнинг молявий мажбурятларини бажаради. Вактинча саклаш учун бошка давлатларга шартнома асосида берган бойликларини кайтариб олиш учун Халкаро Иктисодий Трибуналга мурожат килишга хаклидир. Россия Федерацияси 1917-23 йиллар орасида
бугунги Узбекистон худудларида жойлашган ва 1300 йиллардан бери Туркистон ахолисининг солик ва жамгармалари хисобига йигилган иккита йирик хазинасини, шартнома асосида вактинча саклаш учун олиб кетган. Бу бойликларни Россия Федерацияси Узбекистон давлатига кайтариши керак. Россия Федерацияси имзоланди. Ахартнома асосида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги мавжуд ўзаро молиявий даъволарни хал килинди дейилмокда. Собиқ СССР операциялари келиб чиқадиган мажбуриятлар ва келиб чикиши бугунги Узбекистон худудларидан эканлиги маьлум булган хусусий шахсларнинг, Россия олмос хазинасида саклаётган бойликлари кайтарилмайдиган булди. Бу бойликлар микдори ва шартнома хужжатлари эълон килинмаган.
Уздем ушбу шартноманинг тула матнини Женавада жойлашган халкаро ташкилотлар мутахасислари билан маслахатлашди.
Давлатчиликда давомийлик асосдир. 1917 йилда Россия Императорлигини кулатган Большевик хукумати давлатнинг барча молявий кафолатлари ва карзларини уз зиммасига олганди. 1991 йилда собик СССР молявий мажбурятларини Россия Федерацияси уз зиммасига олди. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги мавжуд ўзаро молиявий даъволарни ва собиқ СССР операциялари келиб чиқадиган мажбуриятларини 1991 йилдан бошлаб хал кила олмаган. Бунинг асосий сабаби: Россия Федерацияси Чорлик даври ва совет давридаги давлат хазинасини битта узи эгалик кила бошлаганидир. Россия Федерацияси марказий банк хазинаси учун вактинча саклаб турилиши учун бугунги Узбекистон худудларида жойлашган Бухоро Амирлиги, Хива Хонлиги ва Кукон Хонлиги хазинаси тулалигича олиб кетилган. Бу хазина бойликлари 1800-1917 йиллари орасида Россия ва Бухоро Амирлиги, Хива Хонлиги, Кукон Хонлиги орасида булган уришлар учун туланган контрибутция туловларидан ташкаридадир. 1917 йилдан кейин Бухоро Амирлиги ва Хива Хонлиги хазинаси Россия Большевик хукуматини тарафидан узаро келишув асосида олиб кетилган. Бу келишувга кура бу хазина бойликлари вактинча муддатга олиб кетилаётганлигии ва талаб килинган тагдирда кайтарилиши кузда тутилган.
Бу хужжатларни Россия номида Фрунзе ва Бухоро жумхуряти номидан Усмон Хужа, Файжулла Хужаев ва Хива Халк жумхуряти номидан Миркомил Миршарапов имзолашган. Россия Федерацияси Чор хукумати ва совет хукумати мажбурятларини бажариб келмокда.
Бугунги Узбекистон давлати Бухаро Амирлиги, Бухаро Халк Жумхуряти, Хива Хонлиги, Хива Халк Жумхурятининг давомидир. Узбекистон давлати узидан олдинги хукуматларнинг молявий мажбурятларини бажаради. Вактинча саклаш учун бошка давлатларга шартнома асосида берган бойликларини кайтариб олиш учун Халкаро Иктисодий Трибуналга мурожат килишга хаклидир. Россия Федерацияси 1917-23 йиллар орасида бугунги Узбекистон худудларида жойлашган ва 1300 йиллардан бери Туркистон ахолисининг солик ва жамгармалари хисобига йигилган иккита йирик хазинасини, шартнома асосида вактинча саклаш учун олиб кетган. Бу бойликларни Россия Федерацияси Узбекистон давлатига кайтариши керак. Бу бойликлар микдори 100 ларча миллиард $ эканлиги хакида хужжатлар архивларда сакланмокда.

Сафар Бекжон Урганжий.
Бухоро Амирлиги Бош вазири амакиси.


(1992 йил Туркиянинг Гозийантап шахрида Бухаро Амирлиги ворислари мажлис утказишган. Мажлисда Сафар Бекжон Урганжий Бухоро Амирлиги иктисодий мероси хакида расмий баёнот бера оладиган ваколатли шахс килиб тайинланган. 1992 май ойида Узбекистон Жумхуряти Адлия вазирга /Б.Маликов/ ва Узбекистон Призиденти девонига ушбу ваколат расман топширилган)



23.04.2016          Lausanne .          Switzerland

Россиянинг Бухоро Амирликидан олган карзлари




  Uzdemfundsuisse  раиси Сафар Бекжон бир хафтада ичида турли давлатларда яшаяпган ва асли келиб чикиши Узбекистонлик булган асилзодалар ва уз даврининг (1920 йилларгача) бойларнинг  ворисчилари  билан мулокатлар утказди.
Россия давлатчилигида режимлар узгарсада давлатчилик узгармади. Россия Гарб дунёси олдидаги барча молявий мажбурятларини бажариб келмокда. Чор Россиясининг барча карзларини Большевиклер уз зиммасига олган ва бажарган. Большевеклар (Совет Иттифоки) карзларини бугунги Россия Федератцияси уз зиммаси олди.
Чор Россияси хамда Большевек хукумати бугунги Узбекистон худудларидаги Бухаро Амирлиги, Хива Хонлиги,  бой шахслардан шартнома асосида карзлар олди. Вактинча саклаб бериш шартномаси имзолаб, хазиналарни Москвага кучириб кетди. 
Давлатларда давомийлик асосдир.
Узбекистон ва Россия уртасида имзоланган узаро карзлардан вос кечиш Шартномаси диктатор Каримовнинг шахсий имзосидир. 
 Узбекистон давлатчилиги номидан эртами-кечми бекор килинади. Россиянинг Узбекистонга киритадиган хар кандай молявий ва моддий сармояси келажакда мусодара килинади. Халкаро экспертлар тамонидан урганилаётган 1900-1923 йиллар орасидаги баъзи молявий хужжатларни эълон килишга давом этамиз. Uzdemfundsuisse   раиси Сафар Бекжон Урганжий Бухаро Амирлиги Бош вазири (1917-20) Низомиддин Урганжийнинг амакисидир. 
 1992 йилда Туркиянинг Гозиантаб шахрида Амир Олимхоннинг угиллари машварат чакириб Сафар Бекжонни узларининг Узбекистондаги вакили килиб тайинлаганлар. Уша йили ушбу расмий ваколат Узбекистон Aдлия вазири (Бобир Маликов)га расмий учрашув оркали тагдим килинган. Узбекистон давлатчилиги Бухаро Амирлигининг расмий вориси сифатида халкаро майдонда Амирликга оид булган барча бойликларни Узбекистонга кайтариши кераклиги мухокама килинган. Жумладан Россияга карз сифатида берилган бойликларга оид хужжатлар Ислом Каримовга тагдим килинган. (1992 йилда Каримовнинг диктатор булиши мумкинлигини биладиган фолбин бизга учрамаганди)

Амир Саййид Олимхоннинг Россия корхоналаридаги иштироки
I. Нақд капитал
1. Рус-Бухоро акциядорлик жамиятида:
нақд пахтанинг қиммати — 4.608.800 сўм
2. Рус-Осиё акциядорлик жамиятида:
нақд пахтанинг қиммати — 2.500.000 сўм
3. Бухоро банкидаги:
нақд пахтанинг қиммати — 500.000 сўм
4. Ип йигириш корхоналаридаги:
нақд пахтанинг қиммати — 30.000.000 сўм
5. Бухоро темир йўлида:
нақд пахтанинг қиммати — 111.250 сўм
Жами: — 37.720.050 сўм

II. Товар ҳисобидаги капитал (сармоя)
1. Рус-Бухоро акциядорлик жамиятида:
а) Нақд пахтанинг қиммати — 46.088.000 сўм
б) Жуннинг қиммати — 361.500 сўм
в) Қоплар қиммати — 186.000 сўм
г) Қоракўл тери қиммати — 635.000 сўм
д) Сахтиён тери қиммати — 184.000 сўм
е) Ҳар хил товар ва материаллар қимати — 80.000 сўм
Жами: — 47.534.500 сўм
Бухаро Амирлиги  иштирокининг ярим улуш — 3.003.750 сўм
2. Рус-Осиё пахтачилик жамиятидаги:
а) Нақд пахта қиммати — 31.180.900 сўм
б) Чигити олинмаган пахтанинг қиммати — 1.144.200 сўм
в) Уруғлик қиммати — 3.696.355 сўм
г) Линт қиммати — 245.400 сўм
д) Бўз (мато) қиммати — 72.190 сўм
е) Қоп-қанор қиммати — 571.450 сўм
ж) Сим қиммати — 237.600 сўм
з) Капоп ип қиммати — 106.000 сўм
и) Пахта толаси қиммати — 15.151.100 сўм
к) Уруғлик қиммати — 318.820 сўм
л) Материаллар қиммати — 200.000 сўм
Жами: — 52.924.015 сўм
Бухаро Амирлиги   иштирокининг ярим улуши —3.147.538 сўм
III. Умумий маълумот
1. Нақд пул (капитал) — 38.612.500 сўм
2. Бухаро Амирлиги  икки
акциядорлик жамиятидаги иштирокининг
ярим улуши — 62.151.288 сўм
Жами: — 100.763.788 сўм


Бухаро Амирлигининг Россиядаги нақд пули ва ҳар хил товарларининг умумий қиммати 160.445.803 сўмни ташкил этади.  Уша пайтдаги "rubl" олтин захираси билан кафолатланган эди. (Бугунги рублда 100ларча миллиард булади) 
  Чор хукуматининг халкаро майдондаги барча карзларини тулаган Россия Федератцияси хукумати уша пайтда халкаро субэкт булган Бухаро Амирлигидан олган карзларини амирликнинг хукукий ва худудий давомчиси булган Узбекистон халкига кайтаришга мажбурдир. 

Сафар Бекжон Урганжий.
Бухоро Амирлиги Бош вазири амакиси.

(1992 йил Туркиянинг Гозийантап шахрида Бухаро Амирлиги ворислари мажлис утказишган. Мажлисда Сафар Бекжон Урганжий Бухоро Амирлиги иктисодий мероси хакида расмий баёнот бера оладиган ваколатли шахс килиб тайинланган. 1992 май ойида Узбекистон Жумхуряти Адлия вазирга /Б.Маликов/ ва Узбекистон Призиденти девонига ушбу ваколат расман топширилган)

 

 

02.04.2016 Lausanne . Switzerland

суббота, 11 июля 2020 г.

Натижа!





Ўзбекистон давлатчилиги бир овуч ўғри ва қотиллардан иборат эмас.
Клан , 2018 йилгача бўлган даврда даромаддан бошқа нарсани кўзи кўрмасдан, халқимиз соғлиғини барбод қолмоқда эди.
Ўзбекистонга назорасиз кирилаётган озиқ-овқат махсулотларининг аста-секин захарлашга қаратилганини фош қилган эдик.
Бу видеодастурларда;
1) макка шакари сиропи ва маҳсулотлари
2) палма ёғи ва ишлатилган тайёр маҳсулотлари
3) мева сувларинг баъзилари синтетик пудларидан тайёрланганлиги
4) сохта вакцина дориларининг киртилаётганлиги.....
каби масалларини фош қилган эдик.

Натижа!
Айтиб ўтганимдек барча қадрлар xоин эмас.
Биз видеодастурларда тилган олган масалаларни Хукуматдан топширик олмасдан ҳам назорат қила бошлашди.
Бугун, кеч бўлсада юқоридаги фош қилинган масалларни хал қилиши учун кураш бормоқда.
Бу ишда бизга ёрдам бераётганларга Аллох ажрини қиёматда беради деб умид қиламиз.


Урганжи.
11.07.2020

Қўйдай қирилиб кетмасдан, вахший бўрилардан курашинг!




2019 йил сентябр-декабр ойларида 10 тача видеодастуримда бактерялар, вируслар, кимёвий қуроллар хақида гапирдим.
Халқ соғлиғини сақлаб қолиш чоралари хақида, тавсиялар бердим.
Баъзи инсонлар мени, вахимачи деб устимдан кулишди.
Асоссиз маълумотлар тарқатдинг, деганлар бугун, бутун дунё нималар билан курашаётганидан бехабардайлар!

Қозоғистонга ўхшаган қарамликдаги давлатлар сиёсий ва харбий уриш, сепаратизмга айланиб кетмаслиги учун бу масалани айта олмайди.
Мен ҳам бактерологик қурол ишлатилганлик гумони бор дедим.
Гумонланишга хаққим бор!
Туркистоннинг қозоқ халқини атайин, махсус қириб юборилган эди.
Россия Имперяси, 1930-33 йилларда 4 миллиондан ортиқ қозоқ халқини ўлдирилган.
Хитой 1,4 милион Шарқий Туркистонлик қазоқни очдан ўлдирган.
Бугун Хитой канцлагерларда миллионларча уйғур , қазоқ, татар, ўзбекларни аста секинлик билан йўқ қилиб бормоқда.
Россия ёки Хитой бизнинг минтақада қилган оммавий қатлиомларини такрорламайди деган кафолат, кимда бор?
Мени вахимачиликда айблаганлар тарихдан дарс оламаган кўринади!

Aсоссиз деб қаралган видеодастурларим oлти ойга қолмасдан тасдиқланди.
Хатто, мен халқни қўрқитмай деб юмшатган воқеалар дахшатли тус олмоқда.
Қўйдай қирилиб кетмасдан, вахший бўрилардан курашинг!
Таслим бўлманг!



Сафар Бекжон Урганжий

10.07.2020.

суббота, 4 июля 2020 г.

Кланнинг хизматчилари, 90 оиладан бири!


Кланнинг хизматчилари, 90 оиладан бири!



Кланнинг мухим хизматчиларидан бири бўлган Файзулла Муллажанов ишхонасидаги кабенетида ўлган эди.

Клан давлат бошқарувини, талончи оилаларга бўлиб берган.

Ўлиб хам бу ишлардан қуртила олишмайди.

Болалари зудлик билан мансабга ва иқтисодий калит нуқталарга ишга қўйилади.

Откат олдингидай давом қилади. Фаызулла Мулажановнинг иккита ўғли Абдумажид ва Абдуқаххор давлатнинг калит нуқталарида рахбар. Уларга генераллик рутбасини Мирзиёев бериган. Муллажановларнинг ўмарган бойликларини ситилар қуриб давлатни манаполиялаштираяпган Жахонгир Ортиқхўжаевга олиб беришди. Кланга бериладиган откат (обшак) пулидан бош тортган Муллажановларга 2019 йилда катта зарба берилди.

" Муллажановлар 1, 8 миллард $лик чўтал беришга рози бўлган.

Бу пуллар ситилар қурилишига сармоя сифатида киритилди.

Клан исмларни эмас, 90 та, оилани назорат қилади. 90 та, оила эса Ўзбекистонни таламоқда. Бу гаплар оддий ўзбек учун тушунарсиз. Клан ҳаммани сотиб ололмаган!

Шуни билиб қўйсин!


Сафар Урганжий.

04.07.2020

пятница, 3 июля 2020 г.

Давлат хазинаси Клан химмати.

Жонли ёйин (Youtube) дастурида
Кейинги бир йил мабойнида фош қилинган энг мухим 4 та коррупцион татқиқот;
1) Ўзбекистон-Қазоғизтон чегарасида қўлга тушган 67 та олтин ёмби Татяна Каримованинг хазинасидан чиққанлиги исботланди. Олтинлар қаерда?
2) Қазоғистон давлат хазинаси билан тузилган шартнома ҳужжатида кўрсатилган 80 тонна кумушни қайта ишлаб бериш ҳужжатининг соҳталаштирилиши оқибатида Фаттох Шодиев Ўзбекистондан қанча тонна кумуш ўмарган?
3) Мирзиёевнинг қудаси генерал май ор Ботир Турсунов ва иккита ўғли (Ойбек, Улуғбек)!
39 тонна олтин ва бир неча миллард $ нақд пул қаерда?
Клан 5 та қисмга бўлиб олиши керак бўлган бу бойликлар собиқ Бош Прокурор генерал Рашид Қодировнинг яширин уйидан топилган эди.
Бойликларни топган МХХ ва Ички ишларнинг калит одамлари бўлган Турсуновлар қандай жазо олишларини кимлар хал қилади?
Ўзбекистондаги миллий қадрларимиз бу талонни сир эмаслигини, Хокимият пағоналари аллақчон бу воқеани билишларини айтишмоқда .
Бу хақда видеобаёнот қилинади.
Мавзуга оид саволларга жавоблар берилади.

среда, 1 июля 2020 г.

Мирзиёний ижодидан.

Мирзиёний ижодидан.

Товуқлар боқтирдим, тухум бостирдим,
Жўжа  санадингиз, қишдан-бахордан.
Адолат-адолат деб, қонлар қустирдим,
Солиқ-тавон тўлаттирдим, оғу-захардан.

Не келар қўлимдан, найлайин ўзбакни,
Қайга сурсам сунунар, ялайди пойим.
32 миллион боқаман, сотиб тезакни,
Газни босинг дерлар, дерлар Султоним!

Ғазалхон Мирзиёнман, денгизу-ўкёнман,
Тошган Сардоба, ҳам тилки, ҳам қуёнман.
Хукум қатъй, этироз қилманг фармонима,
Фикр қилманг, ақлингиз eтмаган зиёнман.

Товуқ боқтирдим, курк бўлди хўрозлар...


1.07.2020 
Серқуёшистон.

понедельник, 29 июня 2020 г.

МИРЗИЁНИЙ ҒАЗАЛИ.

МИРЗИЁНИЙ ҒАЗАЛИ.

Қўшиқ айтинг, яйраб-кулинг, мен сизга лағмон чўзай,
Қазону-чўмич бизда ялоқ тутинг, мен сизга явғон сузай.

Путин оғам омон бўлса, лағмон пишар тўйсин қулоқлар,
Қорни очлар исён қилса, итларим боғлаган ипларин узай.

Ўттиз икки миллион хонанда-ю, нозанда жилвалар қилсин,
Мадх айласунлар, семирган қўчқордайин мен сизни сузай.

Мирзиён тахаллусим, ашорлар битай, бастакор халқ керак,
Емаk-ичмаkни бас қилиб ишланг, мен сизга озроқ хурай.


Лағмоний бастакор топилиб,
мусиқа басталанишини кутиб қолувчи
Сафар Бекжон Урганжий.
28.06.2020.

понедельник, 22 июня 2020 г.

Путинзм тахликаси




Путинзм тахликаси Туркистон осмонини коплади.

    "Ватник-патниклар"  хурсандликларидан дўпписини осмонга отаётган кунларда яшаяпмиз. Ғарбнинг очафат банкирлари, Советларни йиқиш учун кетган 70 йиллик курашни ҳавога совуришди.

 Ғарб банкирлари эски советлардан келаяпган бойликлар тўхтаб колмасин деб, Путинни астойдил хафа қилдирмадилар. Путин бундан уддабиронлик билан фойдаланди. Ғарб сиёсий элитаси эса банкирлар қўлида қўғирчоқ  бўлиб қолмоқда. "Россия советлар йиқилганлигини қабул қила олмайди" - деб бот-бот айтганига қарамай нефт ва газ нархи юқори қийматларда тутиб турилди. 

Советларни йиқиш учун нефт баррели 17 $ гача туширилганди. Афғонистонда бошланган уришга кирган советлар бутунлай хонавайрон қилинди. Бу гал кеч бўлса ҳам худди шу йўл билан Россияни тўхтатиш чоралари изланмокда. Нефт қайтадан 20-30 $ атрофида тутиб турилмоқда.

 Афғонистон ўрнига Сурия уришига киришга мажбурланган Россия қайтaдан зайифлатилмоқда. Аммо бу гал Россия сутдан оғзи куйганлигидан, қатиғни пуфлаб ичаяпди. Собиқ  республикалар раҳбарларини жиловлаш, мавжуд ҳарбий-иқтисодий иттифоқчиликни сиёсий бирлаштириб, ягона давлат эканлигини эълон қилишга ҳаракатларини давом эттирмоқда.


 Ғарбдаги банкирларга бойликларини олдириб кқўйган Туркистон диктаторлари Путиндан мадад кутмоқдалар. Ҳатто Россия вассалиги остида ҳокимият сақлаб қолинсин деган янги бойлар суриси босими ҳам кундан-кунга кучаяпди.


 Совет режимининг биринчи босқичига хизмат қиладиган пионерлар ташкилоти Россияда тикланган. Навбатда комсамол ташкилоти. Исми муҳим эмас. Асосий йўналиши Россия имперячилиги учун идология минбари яратилишидир.


 "Мустақиллик бизга нима берди" деб бақираяпган ўзбек ватниклари учун бирлаштирувчи ташкилотлар аста-секин тикланаяпганлиги таҳликалидир. Ўзбекистонда миллий кадрлар, ҳокимиятнинг фақат буйрократик ишларидан юқорига кўтарилмайди. Россияда тайёрланган кадрлар раҳбарлиги давом этмоқда.


 Халқ  Россиядан келадиган мардикор пулларига қарам қилинган. Бу психологик равишда Путинизм тарафдорлигини оширадиган омиллардан бири. Коррупсия ва зўравонлик шу даражага олиб чиқилди-ки мустабит советларни қўмсайдиган аҳоли сони оммамийлашди. Давлатда ғоя моддиятизм билан алмаштирилди. Ислом сохталаштирилиб маддох муллалар синфи яратилди. Буларнинг барчаси планли равшда Москов мутахассислари тарафидан бошқарилмоқда.


 Ўзбекистон оғир ва енгил саноатидаги барча завод-фабрикаларнинг деярли барчасининг 49% аксиясини Россия олганди. Аммо улар бу фабрикаларнинг ишлаб кетиши учун бир тийин сарфламадилар. Кўриладиган 49% зарардан кўра ишсиз қоладиган кишилар муҳим ва Ўзбекистон ишлаб чикарувчидан истеъмолчига айланиши муҳим деб қаралгани аниқ.


 Трактор, Агрегат, Ташселмаш, Экскаватор, Кабелний, Фатон... заводлари махсус йўқ  қилинди. Ишчи синифининг йўқ  қилиниши диктатор Каримов учун ҳам керак эди.


 Пойтахтдаги сиёсий ҳаётда ишчилар катта рол ўйнаши мумкин эди.


 Путинизм шарпаси аста-секин эски советларни айланиб юрибди. Айниқса Туркистонда бу шарпанининг қонли башараси эрта индин кўрина бошлайди.


 Биз фолбин эмасмиз. Манзили кўринган қишлоқга йўл кўрсатувчи изламаймиз халос. 

Ҳууу тепаликнинг орқасига каранг, Путинизм шарпасини кўрасиз...


Сафар Бекжон.


Uzdemfundsuisse раиси.

30.10.2015                Lausanne.






Рус имперяси боскинчи эмасми? 


Кейинги уч юз йилда Рус имперяси турт  марта бошкарув шаклини узгартирди.

Манархия, Конститутцион манархия, Социализм ва "Демократя"  шаклларида давлат тузумуни узгартирди. Уз калоняларини хар гал вактинча булса хам озгина мустакил булиш имконини берди. Аммо хар гал куп утмай конли урушлар вa вайронагарчиликлар келтириб чикариш эвазига гуёки куткарувчи ролида кайтадан вассалликлар барпо кила олди. Рус Имперясининг бундай кобилятдаги  ички кадрлари борми? Дунёда Имперялар таркаб кетганликларини тарихдан биламиз. Рус имперячилиги рус иркчилиги асосига курилганлигидан уз худудларини саклаб келмокда деган фикрдамиз. Очлик ва руслар уйларига келаётган табутлар иркчиликлари, буюк рус шовинизмини тухтата олмаяпди.
Аммо "руский мужик"нинг бор бойлиги улуг рус миллати деган сифатдан бошка нарса эмас. Русяни Пётр бирдан бошлаб хеч качон ирки рус булганлар бошкармаяпди. Бепаён рус тупрокларидаги туганмас бойликларга рус булганлар эгалик килмаяпди. Бу бойликлар каймоги Россия банкаларида сакланаяпгани йук. Демак рус мустамлакаларидан келадиган даромаднинг каймоги русларга колаяпгани йук. Россиянинг 4 та тузум узгартириб яна хам уз тупроклари саклаб колишидан манъфатдор булганлар Гарб имперялистларидирлар. Улуг рус мужики улар учун восита халос.

Мен Туркистонлик бир ойдин сифатида Советлар таркаш арафасида бугунги мухтамал ходисаларни бутун имконлар билан тушунтириб келмокдаман. Куйида маколада уша хотиралардан биттаси ёзилганди. 


14.06.2015




xxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxxx



Украина бухрони Б план эди.


Совет иттифокини камраган иктисодий бухрон тинч  йул билан иттифокни таркатиб, янги мадел иктисодий тузум доирасида кайтадан бирлаштириш кераклиги таказо килмокда эди.
Гоявий асосларга боглик килиб етиштирилган совет(рус) кадрлари истар-истамас номигагина мустакил булган янги давлатларни бошкаришга давом етишлари аник эди. Россия 20 йил ичида кайта бирлаштириш давридаgi исён килиши мухтамал булган 4 давлатни парчалади. Энг огир масала Украина эди. Гарб Путинизм руслар орасида гоя даражасига кутарилганини билмай колди. Россиядаги демократ мухолифлар хам бу боскинчиликдир демади. Узлари хокимиятга келсалар Киримни кайтармасликларини айтишмокда. Бу тахдит Узбекистон учун хам мавжуд. Агар Каримов 1991 йилда бизнинг фикрларга кулок тутганида тахдит бугунги кадар катта булмаган буларни. 1991 йилда Kаримов билан юзма-юз куришганимизда бу масалада каттик бахслашдик. Туркистон Харбий Округи инвертаризатцияси Kазакистон билан келишган холда ягона армия тузиш таклифини айтдик. Таникли Казoк ижтимоий-сиёсий арбоб Улжас Сулаймонов рахбарлигида Алматада утказилган конфернсяда бу хакда даклад килгандим. Бу фикр Нурсултон Назарбаевга жуда маькул булганлигини айтишган эди. (Бу таклифларим уша пайтлардаги ЕРК газетасида босилди)
Аммо бу Ислом Каримовга маькул булмади. Тошкентдаги   учрашувда Крайнов хам катнашганди. Уйлайманки бу учрашувлар ёзиб олинган. Уша пайтда ягона банкачилик, пул бирлиги ва Фаргона водийсидан Казакистонга келишув асосида 2-3 миллион ахолини кучириш таклифларимиз бугун канчалик ахамият касб килганлигини    куриб турибмиз. Бу таклифларимиз Казакистон тарафига хам берилган. Архивлар караб чикилиши мумкин. Аммо Узбекистонниг мавжуд хокимияти давлатчилик учун хизмат килмади. Бундан кейин хам килмайди. Бу одамлар тезлик билан истифо килишлари кeрaк. Dавлатчилик саклаб колиниши ёки Путинизмга курбон булиш арафасида турибди.
Каримов на факат диктатор хатто хоиндир. Совет иттифокидан колган атом ракеталарини Россияга берди. Бу халкаро босим остида булди. Аммо атом тадкикотлари марказидаги реакторни Каримов уз ташабусси билан берди. Хар кандай шароитда хам бу марказни саклаб колиш керак эди. Олимларимиз номалум сабаблардан киска вакт ичида улди. Тирик колганлари Россияга кетди. Бир рахбар уз халки этиштирган стратегик масаладаги олимларни химоя килмас экан, бу давлатга хиёнатдир. Сиёсий бухронни, иктисодий талон-тарожни урнини тулдириш мумкин. Аммо атом сохасидаги етук мутахасислар хар куни тугилмайди. Бугунги кунда бундай мутахасисларнинг йук килинишига маьсул  ва   ягона  жавобгар Узбекистон Президенти , Олий Бош кумондон Ислом Абдуганиевич Каримовдир.
 

 Сафар Бекжон
Uzdemfunsuisse  раиси

Lausanne.  18.11.2014

вторник, 2 июня 2020 г.

Ватанимизга душман бостириб келса:

Ватанимизга душман бостириб келса:
1) Келганларнинг туфлиси остини ялайдиганлар,
2) Олдин бизни Макаденский, Чингизҳон, Никалай босиб олган. Барибир енгиламиз. "-Душманни ўзимиз чақириб келайлик", шиори билан чиқадиганлар.
3) Андижонда Каримов отган эди.
Буниси ҳам отади.

Базакли нутуқларга яширинган 3 та хоинлик.
Ўзбек халқи номидан инсонпарварлик, олийжаноблик, қон тўкилмасин, сабр қилайлик .... "фалсафасига" жойланмоқда.
Хокимият ўз умрини узатиш учун халқ миясига тиқиштирган бу гаплар давлатчиликни йўқга чиқараяпди.
Давлат умри, Хукумат умридан узун бўлишини унутишган.
Хукуматни танқид қилишни, "- давлатга қаршимисан" деган гапга алмаштиришганлар.
1000ларча одам йиғилиб, "-давлат бизмиз Хукумат қаерда" деб айтаяпганлар ҳам файдо бўлмоқда. Фарғона вилояти ахолисини қўллаб қувватлайман!
Тинч йўллардан Хоким истефосини талаб қилиш хақларини Мирзиёевга ҳам айта олишсин.
Қарантин бахонасида, давлатни ҳарбий холатда ушлаб турмоқчи бўлаётган Кланни зудлик билан қамоқга олиш керак.
Давлат Кландан иборат эмас!
Хақ, Халқ ва Адолат тикланмас экан кураш тўхтамайди! Куч ишлатар тизимларидаги миллий қадрларнинг:"- Xалқ билан мулоқат , зулум қилмаслик", ташаббусини қўллаб қувватлайман!
Президент қаттиқ танқид қилиб, хиёнатда гумонланган рахбарларга кўп ўтмай орден-медал беришга мажбур қилаётган кучлар босқинчилардир.
Миллардларча $ давлат хазинасини ўмарганларни қамоқдан чиқариб, хусусий учоғига, пуллари билан биргаликда кузатиб қўйганлар давлатни бошқармоқдалар.
Қул хаққи, етим хаққи, халқ мулки жойига қўйилгунча кураша оладиган Хокимият тузилиши керак.
Йўқолсин мустамлакачиларнинг малайлари!

Ватан, Дин , Иймон, Озодлиги учун шахид бўлган ота-боболаримиз душманнинг бирон жойини ялаб, яшаб ўтмаган!

Сафар Бекжон Урганжий.

02.06.2020.

воскресенье, 31 мая 2020 г.

Mасалани хал қилиш

Мана Сизлар кундалик ҳаётда гувохсизлар.

Инсонлар Хокимиятнинг хар қандай поғонасига нафрат билан қарайди ва буни ифода қилишдан қўрқмайдиган бўлишмоқда.

Бу эркинлик берилганиданми?

Йўқ!

Бу УМИДВОРЛИК чўкиши натижасидир.

Мирзиёевнинг ўрнига 40 -50 ёшларидаги бошқа биттаси бўлсаям , бугундагидан баттар бўларди. Чунки инсонлар Хокимият абадий, ўлгунича битта шахсда қолади деб ўргатилган.

Сайлов инсофга ... келишга, ишонч қолмаган. Натижада инсонларимизда, буниси 70-80 ёшларида ўладиган бўлса яна шунча йил кутар эканмизми, деган умидсизлик пайдо булган.

Олдинига инсонларимиз, Хокимиятга тасодифан яхши одам келиб қолар деб кутаётганди.

Каримов даврида; -Каримов рак бўлибди, ана ўлади, мана ўлади... деб умидворликда сабр қилишмоқда эдилар. Мирзиёев ҳали ёш.

70-80 ёшгача ўтирадидан бўлса умримиз кутиб ўтадими... деб утопия яшай бошлашди.

Жамиятнинг УТОПИЯ да қолиши Хокимият эгаларинг талон қилиш ва суриш керак назариясига асос бўлмоқда.

Биз қилаётган ишнинг мазмуни;

Талон қилиш ва суриш сизни қутқармайди. Қаерда бўлсангиз ҳам орқангиздан борамиз ва фош қиламиз. Сизлар борган давлат билан келажакдаги алоқаларни ҳавф остига қўямиз.

Давлатлар ўртасидаги муносибатлар банклар ва мулклардан иборат эмас... демоқдамиз! Россия ва унинг сатолитлари (Узбекистон, Казағистон, Азарбайжон) Ғарб давлатларидаги сиёсий партияларни сирли шаклда молиялаштираяпди.

Ўзига қарам элита яратмоқда эди. Бу эса адолатли сайловлар ва Хокимиятларга ишончни ўлдирмоқда. Молиявий кучларни коррупсиялштириш ишлаб чиқаришни ўлдирмоқда.

Хитойга қарамлик ошмоқда. Ковед 19 бунга чек қўйди. ЕИ давлатлари тарқаб кетиш арафасида. Бунинг олдини олиш учун ишлаб чиқариш 5 ойга тўхтатилди.

Инсонлар озиқ-овқатдан бошқа нарса харид қилмайдиган бўлди. Завод фабрикаларнинг Хитойда турганларини кридитлаш, сигорталаш тўхтатилди. Бу завод фабрикаларнинг Ўзбекистонга бориши адолатли тузим ва талон-тарожнинг тўхтатилганлиги асос кретери хисобланди. Денгиз ва окянларга боғлиқ эмаслиги иккинчи даражали, баъзи соҳалар учун муҳим деб қаралмоқда.

Ўзбекистон ўз раҳбарларинг коррупцион схемалардаги ролини рус мафияси шаклантирган Ғардаги сиёсий элита орқали хал қилмоқчи эди.

Ғарбда давлат ва Хокимият сиёсатчилардан иборат эмас. Ижтимоий ташкилотларнинг бошқарувга тасири кучли. Улар бу мақомни курашиб қўлга киритишган. Ўзбек жамияти ҳам курашиб ана ўшандай кучни қўлга киритиши керак. Акс холда жамият подишох ўлиб ўрнига инсофли бири келади деб умри ўтаверади.

Мен Ғарбда Хокимиятга ашаддий ирқчи фашист
( Австрия) ислоҳ бўлмас коммунист-антикапиталист
( Грек) Хокимиятга келганига гувох бўлдим.

Сайлов ва демократя жойида эди. Аммо давлатчилик механизми қайта қурилишига йўл қўйилмади.

Қандай келган бўлсалар ўшандай кеткизилди. Жамиятдаги сайловга қатнашган кўпчилик овози эмас , қатнашмаган аммо Хокимиятни доимий назорат қилаётган жамоатчилик кучлари, масалани хал қилишди.

Сафар Бекжон Урганжий.

31.05.2020

Кўп гапиргандан фойда йўқ!

Кўп гапиргандан фойда йўқ!

Озгина иш қилайлик.

Бундан бир йил олдин, (2019 май) Испаниянинг Барселона шаҳрига яқин минтақада текширув олиб борган эдим.

Собир Бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодировга оид катта миқдордаги мулклар такдири масаласи эди.

Алишер Қодиров Ўзбекистон тамонидан қидирувга берилган. 
Хозирги кунда , Шведциядан сиёсий бошпана сўраган. 
Ўзбекистон раҳбарларига қарши отаси тарафидан йиғилган компромат хужжатларидан бир қисмини керакли жойларга бераман дегани хақида гаплар бор.

Ўзбекистонни бошқараётган 90 та, оиланинг дунё бўйлаб 200 миллард $ (2014 йилгача) ни, жойлаштиргани билинмоқда.

Ислом Каримов давридаги ўмарилган бойликлар  қайта тақсимланмоқда.

Алишер Қодировга оид Шведцариядаги бўлинмас мулклар ва банклардаги пуллар масаласи ҳам биз тамонимиздан фош қилинган.

Швейцария Бош прокурори Мишел Ловбернинг рус мафияси билан алоқалари фош қилинмасидан олдин
( 2019 марть) Шеведсария  Парланетига бу хақда мурожат билан чиқиш қилган эдим.

Ўзбекистоннни ўмараётган раҳбарларнинг Швейцариядаги бойликлари хақида берилган хужжатлар асосида тергов бошланиши орқага сурилиб келинмоқда.

Мишер Ловбернинг Ўзбекистонга  саёхатидан кейин мен ва оиламга босимлар кучайгани, реал тахдитлар инобатга олинмаганлиги ҳам шубхали эди.

2020 йил бу масалалар Шведцария Парламентининг  кун тартибига келди.
 АҚШ Mоля вазирлиги махфий хизмати Шведцария Бош Прокурорини ФИФАдаги коррупция масаласида роли бор деган асосда, бошқа ишларини ҳам фош қилмоқда.

Ўзбекистон рахбарлари 30 йилда, дунё коррупцион схемаларининг ярмига тенг жиноятларни қилинганлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон ичкарисидан менга келаётган хабарлар:

-Қанча фош қилмасин, жавоб қайтармаслик!

-Халқ устидан назоратни кучайтириш!

-Куч ишлатар тизимларининг халқ билан алоқаларини камайтириш.

Куч ишлатар тизимларидаги "казарма"да, яшаш ва овқатланишларини,  тез-тез такрорлаб турилиши талаб қилинмоқда.

Клан, халқ исён қилиши мумкин деганимизда куч ишлатар тизимларини ҳам халқнинг бир қисми эканлигини билишмоқда.

Куч ишлатар тизимларининг талон, қилиш ишларини фош қилмаслик талаб қилинмоқда.

Миллий гавардия хеч қандай қонунга бўйин эгмаслиги таъминланиши ташкил қилинмоқда. 
Рекетнинг замоновий методи Миллий гвaрдия аскарлари билан биргаликда амалга ошириш ташкил қилинмоқда.
Инқилоб бўлиб режим ўзгарса, Миллий гвaрдия талон, қилиш имкониятларидан махрум бўлиши мумкинлиги, улар онгига сингдирилмоқда.

Халқ чиқишларини бостириш...

Миллий гвардия чегарасиз қатлиом қилсалар  ҳам жавобгар бўлмасликлари айтилмоқда.

Миллий гвардия аскарлари билан "дўстона сухбатлар" асосида жамиятга, ҳатто оиласига нисбатан хеч қандай инсоний муносибатлари қолмаганлиги аниқланган.

Шавкат Мирзиёев инқилоб ваҳимаси билан яшамоқда.

Руслар уни хар жойда назорат қилганига ишонмоқда.

Таржимонлар хато талқин қилмасин деб, оиласида ҳам русча гаплашишни талаб қилмоқда.

Давлатни ўмараётган 90 оила, Мирзиёевнинг хақорат қилиб, ишдан олиш хақида тахдит қилган Хокимларига орден бердирмоқда. 
Тупирган туфикгини ялатишмоқда. 
Мирзиёев оиласи 90 та оиладан биттаси ва муттасил кенгаймоқда. 
Шафқатсизлашмоқда!

2016 йил сентябрида Хокимиятни  бўлиш учун кураш бошланганида, Армия, Ички ишлар, МХХнинг кўзга кўринган миллий кучлари ушбу Кланга қарши эканликларини билдиргандилар.

Клан бугун ҳам бу кучларга ишонмяпди.

Улар Миллий гаврдия номи остида рус фашистлари етиштираётган қотиллар сурисини  яратишмода.
 Давлатнинг ичида   давлат  қуришмоқда.

Бу сури 32 миллион халқдан, унинг армияси, ички ишлари ва давлат хавфсизлик кучларидан устун эмаслар!

Кейинги 3 йилда Ўзбекистон бўйлаб 10 мингларча инсонларимизнинг яшаб турган уйлари устига йиқилди. 
1000 ларча, гектар боғлари кесиб ташланди.

Ширкатлари, мехмонхоналари талон қилинди.

Сохта намунали уйлари, сув омборлари чўкди.

Халқимизнинг  нафрати чексиздир.

Бу нафрат, қатлиомдан қўрқиш вахимасидан устундир.

Зотан Клан бизга қарши уриш эълон қилиб, халқни аста аста йўққа чиқармоқда. 
Тирик мурдалар холатида ушлаб турмоқчи.

Кейинги бир хафтада менга жўнатилган тахдит!

"-Қанча фош қилсанг қил!

-Аммо инқилоб хақида гапирма, ёзма!

-Швейцарядек жойда маза қилиб яша"

.....

Ўғри ўз махалласида ўғирлик қилмайди.

Фохиша қишлоғидаги эркакларни йўлдан урмайди.

Бу, уларнинг яхши одамлигига далил эмас.

Клан ўз давлати деб қарайдиган жойда ўғирлик ва фохишалик қилмаяпди.

Бизга келиб қилмоқда.

Сайлов, адолат билан ўғри ва фохишани тарбиялаш мумкиндир.

Аммо булар биздан эмас-да!

Келган , тутинган жойларига жўнатилишлари хақида гапириш, ёзишдан қўрқишлик, уларга шерикликдир.

Сафар Бекжон Урганжий.

31.05.2020. Швейцаря

воскресенье, 24 мая 2020 г.

Шаклланиб-парваришланажак фирқага!

Шаклланиб-парваришланажак фирқага!



       Ўзбекистон давлати мустақил бўлмасиданоқ, мухолифат шаклланди.
Истилочилардан қолган вассалларга қарши курашди.
27 йил мабнойнида мингларча мухолиф фикрлайдиган инсонлар ўлдирилди.
Қолганлари, қамоқ ва сургунда азоб чекдидар.
На давлат истилочиларига ва на-да, уларнинг вассали диктаторларга бир оғиз қарши чиқмаган "янги муҳолифат" Ўзбекистонда шаклланиши керак эмиш.
Буни Мирзиёев айтибдилар.
Мирзиёевнинг барча ишига қарши кураш эълон қилган одам, инсоф қилсин!
Айтинглар!
Тепадагилар тарафидан шакл берилмаган мухолифат бор чет элларда, денглар!
Уларнинг бир қошиқ қонидан воз кечиб, ўз ватанларига хеч бўлмаса турист бўлиб киришларига рухсат берасизми?...
Умидвормиз?!
Кейинги марузангизда бу хақда гапингизга илҳак бўлиб қоламиз!
Бизлар Ўзбекистонда барчага тенг, адолатли сайловлар бўлишини талаб қилмоқда эдик.
Бундан кейин шаклланганлар даври келганини, илғамай қолган эканмиз.
-Яшасин Ўзбекистонда парваришланадиган, шакланадиган мухолифат!
-Қамоқдагиларга,
-Сургундагиларга...
Энди у ёғи сизга хавола!



Урганжий. 



24.05.2020

пятница, 22 мая 2020 г.

Қочадиган тешик топсангиз, чиқадиган эшик тополайсиз!

Қочадиган тешик топсангиз, чиқадиган эшик тополайсиз!



Ўzбекистон ДХХсининг шарафсиз ўрисқуллари!

Собиқ Бош проқурор Pашид Қодировнинг яширин хазинасидан чиққан 39 тонна олтин воқеасини ёлғон демоқдасизлар!

2008 йилда диктатор Ислом Каримов сенат минбаридан туриб, сенатор Николай Кучерский ва хамтавоқларини кўплаб тонна олtин ўмарганликда айблаган эди.

Барчасини очиқ маҳкамада судлашга ваъда берганди.

Кучерскийни барча унвонларидан махрум қилганди.

Ўзини ушлаб келиб қамайман деганди.

Нима қила олдиларинг?

Кучерский бамалол юриди ва барча ўмарилган олтинларни болаларига мерос қолдирди.

Мирамонович эса қамоқдагиларни авф қилди. Бир грам олтин ҳам давлатга қайтмади.

Рашид Қодиров олтинлари 39 тонна эканлиги жозибали кўринмоқда.

Аслида Pашид Қодировнинг чет эллардаги пуллари ва топилган нақд пулларига 100 тонна олтин сотиб олса бўлади.

Рашид, Ўзбекистонни ўмарган 90 оила орасида 5 ўринда ва умумий бойлиги 4 миллард $ яқин деб хисобланган.

Бу хисоблар, Гулнора Каримованинг тапшириғига кўра МХХ нинг иккита ўринбосари тарафидан йиғилган сирли маълумотларга асосланади.

Олтин ва бошқа жавохиротлар халқ диққатини тортадиган бойликлардир.

Cобиқ раҳбарларнинг уйларидан чиққан нақд пуллар олдида Рашид Қодировнинг хазинаси, супрада урвоқдир.

ДХХнинг ўрисқуллари!

Оққан дарё бир кун барибир оқади!

Бу халқ , Имперялар қуриб дунёни ярмини бошқарган.

Унгача сизларга ўхшаган хоинлар касофатидан пароканда эди.

Аммо бирлаша олди ва у муҳташам Иперяларни қура олди.

Оз қолди.

Халқ олдин сизларни таниши керак эди.

Танитмоқдамиз!

Душманини танiган халқни ҳеч ким тўхтата олмайди.

Ўмарилган бойликларни қайта топадиган ҳам халқдир.

Қочадиган тешик топсангиз, чиқадиган эшик тополайсиз!

Сизларда талон қилиш имкони бор экан, Хокимиятда эканлислар дўстларингиз ёнингиздадир.

Халқ аёқлари остида ётганингизда хеч бир дўстингиз қутқармаслигини кўрасиз.

Оз қолди сабр қилинг!


Урганжий.

21.05.2020


пятница, 8 мая 2020 г.

Тўғонни ўпирган сарсари тўлқинлар, Оқ сарой деворин йиқмайди нечун! Нечун давлатни бошқарaр хоинлар, Хар ён талон, қотилга тўланади хун. Битмасми хукумдор хунхўр, зиллати, Битмасми зулмати, қонли хилқати. Эйй, Яратган тангри, қур Қиёматинг, Бандалар кўрсин, нафрат, шафқатинг! Урганжий! 2020 йил.

1920-yilgi Buxoro halokati va tarixiy saboqlar

  1920-yilgi Buxoro halokati va tarixiy saboqlar   1920-yilda Chor Rossiyasida bo‘lgan siyosiy o‘zgarishlardan foydalanishga harakat q...