вторник, 2 июня 2020 г.
Ватанимизга душман бостириб келса:
воскресенье, 31 мая 2020 г.
Mасалани хал қилиш
Мана Сизлар кундалик ҳаётда гувохсизлар.
Инсонлар Хокимиятнинг хар қандай поғонасига нафрат билан қарайди ва буни ифода қилишдан қўрқмайдиган бўлишмоқда.
Бу эркинлик берилганиданми?
Йўқ!
Бу УМИДВОРЛИК чўкиши натижасидир.
Мирзиёевнинг ўрнига 40 -50 ёшларидаги бошқа биттаси бўлсаям , бугундагидан баттар бўларди. Чунки инсонлар Хокимият абадий, ўлгунича битта шахсда қолади деб ўргатилган.
Сайлов инсофга ... келишга, ишонч қолмаган. Натижада инсонларимизда, буниси 70-80 ёшларида ўладиган бўлса яна шунча йил кутар эканмизми, деган умидсизлик пайдо булган.
Олдинига инсонларимиз, Хокимиятга тасодифан яхши одам келиб қолар деб кутаётганди.
Каримов даврида; -Каримов рак бўлибди, ана ўлади, мана ўлади... деб умидворликда сабр қилишмоқда эдилар. Мирзиёев ҳали ёш.
70-80 ёшгача ўтирадидан бўлса умримиз кутиб ўтадими... деб утопия яшай бошлашди.
Жамиятнинг УТОПИЯ да қолиши Хокимият эгаларинг талон қилиш ва суриш керак назариясига асос бўлмоқда.
Биз қилаётган ишнинг мазмуни;
Талон қилиш ва суриш сизни қутқармайди. Қаерда бўлсангиз ҳам орқангиздан борамиз ва фош қиламиз. Сизлар борган давлат билан келажакдаги алоқаларни ҳавф остига қўямиз.
Давлатлар ўртасидаги муносибатлар банклар ва мулклардан иборат эмас... демоқдамиз! Россия ва унинг сатолитлари (Узбекистон, Казағистон, Азарбайжон) Ғарб давлатларидаги сиёсий партияларни сирли шаклда молиялаштираяпди.
Ўзига қарам элита яратмоқда эди. Бу эса адолатли сайловлар ва Хокимиятларга ишончни ўлдирмоқда. Молиявий кучларни коррупсиялштириш ишлаб чиқаришни ўлдирмоқда.
Хитойга қарамлик ошмоқда. Ковед 19 бунга чек қўйди. ЕИ давлатлари тарқаб кетиш арафасида. Бунинг олдини олиш учун ишлаб чиқариш 5 ойга тўхтатилди.
Инсонлар озиқ-овқатдан бошқа нарса харид қилмайдиган бўлди. Завод фабрикаларнинг Хитойда турганларини кридитлаш, сигорталаш тўхтатилди. Бу завод фабрикаларнинг Ўзбекистонга бориши адолатли тузим ва талон-тарожнинг тўхтатилганлиги асос кретери хисобланди. Денгиз ва окянларга боғлиқ эмаслиги иккинчи даражали, баъзи соҳалар учун муҳим деб қаралмоқда.
Ўзбекистон ўз раҳбарларинг коррупцион схемалардаги ролини рус мафияси шаклантирган Ғардаги сиёсий элита орқали хал қилмоқчи эди.
Ғарбда давлат ва Хокимият сиёсатчилардан иборат эмас. Ижтимоий ташкилотларнинг бошқарувга тасири кучли. Улар бу мақомни курашиб қўлга киритишган. Ўзбек жамияти ҳам курашиб ана ўшандай кучни қўлга киритиши керак. Акс холда жамият подишох ўлиб ўрнига инсофли бири келади деб умри ўтаверади.
Мен Ғарбда Хокимиятга ашаддий ирқчи фашист
( Австрия) ислоҳ бўлмас коммунист-антикапиталист
( Грек) Хокимиятга келганига гувох бўлдим.
Сайлов ва демократя жойида эди. Аммо давлатчилик механизми қайта қурилишига йўл қўйилмади.
Қандай келган бўлсалар ўшандай кеткизилди. Жамиятдаги сайловга қатнашган кўпчилик овози эмас , қатнашмаган аммо Хокимиятни доимий назорат қилаётган жамоатчилик кучлари, масалани хал қилишди.
Сафар Бекжон Урганжий.
31.05.2020
Кўп гапиргандан фойда йўқ!
воскресенье, 24 мая 2020 г.
Шаклланиб-парваришланажак фирқага!
Шаклланиб-парваришланажак фирқага!
Ўзбекистон давлати мустақил бўлмасиданоқ, мухолифат шаклланди.
Истилочилардан қолган вассалларга қарши курашди.
27 йил мабнойнида мингларча мухолиф фикрлайдиган инсонлар ўлдирилди.
Қолганлари, қамоқ ва сургунда азоб чекдидар.
На давлат истилочиларига ва на-да, уларнинг вассали диктаторларга бир оғиз қарши чиқмаган "янги муҳолифат" Ўзбекистонда шаклланиши керак эмиш.
Буни Мирзиёев айтибдилар.
Мирзиёевнинг барча ишига қарши кураш эълон қилган одам, инсоф қилсин!
Айтинглар!
Тепадагилар тарафидан шакл берилмаган мухолифат бор чет элларда, денглар!
Уларнинг бир қошиқ қонидан воз кечиб, ўз ватанларига хеч бўлмаса турист бўлиб киришларига рухсат берасизми?...
Умидвормиз?!
Кейинги марузангизда бу хақда гапингизга илҳак бўлиб қоламиз!
Бизлар Ўзбекистонда барчага тенг, адолатли сайловлар бўлишини талаб қилмоқда эдик.
Бундан кейин шаклланганлар даври келганини, илғамай қолган эканмиз.
-Яшасин Ўзбекистонда парваришланадиган, шакланадиган мухолифат!
-Қамоқдагиларга,
-Сургундагиларга...
Энди у ёғи сизга хавола!
Урганжий.
24.05.2020
пятница, 22 мая 2020 г.
Қочадиган тешик топсангиз, чиқадиган эшик тополайсиз!
Қочадиган тешик топсангиз, чиқадиган эшик тополайсиз!
Ўzбекистон ДХХсининг шарафсиз ўрисқуллари!
Собиқ Бош проқурор Pашид Қодировнинг яширин хазинасидан чиққан 39 тонна олтин воқеасини ёлғон демоқдасизлар!
2008 йилда диктатор Ислом Каримов сенат минбаридан туриб, сенатор Николай Кучерский ва хамтавоқларини кўплаб тонна олtин ўмарганликда айблаган эди.
Барчасини очиқ маҳкамада судлашга ваъда берганди.
Кучерскийни барча унвонларидан махрум қилганди.
Ўзини ушлаб келиб қамайман деганди.
Нима қила олдиларинг?
Кучерский бамалол юриди ва барча ўмарилган олтинларни болаларига мерос қолдирди.
Мирамонович эса қамоқдагиларни авф қилди. Бир грам олтин ҳам давлатга қайтмади.
Рашид Қодиров олтинлари 39 тонна эканлиги жозибали кўринмоқда.
Аслида Pашид Қодировнинг чет эллардаги пуллари ва топилган нақд пулларига 100 тонна олтин сотиб олса бўлади.
Рашид, Ўзбекистонни ўмарган 90 оила орасида 5 ўринда ва умумий бойлиги 4 миллард $ яқин деб хисобланган.
Бу хисоблар, Гулнора Каримованинг тапшириғига кўра МХХ нинг иккита ўринбосари тарафидан йиғилган сирли маълумотларга асосланади.
Олтин ва бошқа жавохиротлар халқ диққатини тортадиган бойликлардир.
Cобиқ раҳбарларнинг уйларидан чиққан нақд пуллар олдида Рашид Қодировнинг хазинаси, супрада урвоқдир.
ДХХнинг ўрисқуллари!
Оққан дарё бир кун барибир оқади!
Бу халқ , Имперялар қуриб дунёни ярмини бошқарган.
Унгача сизларга ўхшаган хоинлар касофатидан пароканда эди.
Аммо бирлаша олди ва у муҳташам Иперяларни қура олди.
Оз қолди.
Халқ олдин сизларни таниши керак эди.
Танитмоқдамиз!
Душманини танiган халқни ҳеч ким тўхтата олмайди.
Ўмарилган бойликларни қайта топадиган ҳам халқдир.
Қочадиган тешик топсангиз, чиқадиган эшик тополайсиз!
Сизларда талон қилиш имкони бор экан, Хокимиятда эканлислар дўстларингиз ёнингиздадир.
Халқ аёқлари остида ётганингизда хеч бир дўстингиз қутқармаслигини кўрасиз.
Оз қолди сабр қилинг!
Урганжий.
21.05.2020
пятница, 8 мая 2020 г.
вторник, 28 апреля 2020 г.
Давлатларнинг давомийлиги
Давлатларнинг давомийлиги, тузумлар ўзгариши билан тўхтаб қолмайди.
Чор Россиясининг давоми Болъшевеклар Хукумати эди.
Россия зиммасига олган Халқаро мажбуриятларини бажарилишини давом эттирилган.
Совет тузуми қулади. Унинг зиммасидаги ҳалқаро тижорий шартномалар Россия Федерацияси тамонидан бажарилмоқда.
Чор Россиясининг қарзларини Совет Иттифоқи тўлади. Иттифоқнинг қарзларини Россия тўламоқда. Шу билан биргаликда Чор Россияси ва Совет Иттифоқи берган кредитларни қайтариб олаётган давлат ҳам бугунги Россиядир.
Руслар Туркистонни босиб олганда уриш ҳаражатларини икита хонлик ва Бухоро Амирлигига тўлатилган. Қазоқ бийликлари ва Қўқон хонлиги ҳазинаси эса тўғридан-тўғри, мусодара қилинган. Қолган барча молявий ишларда эса иккита давлат шатномалари имзоланиб молиявий алоқалар ўрнатилган.
Асосий шартномалар Бухоро Амирлиги ва Чор Россияси молия вазирлиги орасидаги битмларга асосланмоқда. Оҳирги молиявий шартнома Керинский Хукумати билан имзоланган ва 1 дунё уришига сарфланган. Россияга берилган кередитларнинг миқдори ва хужжатларининг бир қисми маътбуотга берилди.
Болъшевеклар эса Чор Россиясини Ғарб давлатларидан олган барча қарзларини тўлади. Лекин Бухоро Амирлигидан олинган қарзлар қайтарилмади. Чунки Амирлик давлат сифатидан чиқарилиб, «Амир Олимхон» савиясига олиб келинди.
Файзулла Хўжаев ва Усмон хўжа билан Бухоро Амирлигини истило қилган янги Хукумат, 400 йиллик давлат хазинасини Москвага жўнатди ва талон тарож қилди.
Бу ҳазина Амир Темурнинг 23 давлат истилоси ва Ипак йўли тижорий даромадларидан иборат эди.
Болъшевеклар Амирлик ҳазинасига кирганларида ичкарида хазиначи 400 йиллик кирим-чиқим, хужжатлари билан кутиб турганди.
Бу хақдаги расмий хужжатлар ҳам маътбуотга берилганди.
Фрунзе ва Усмон Хўжа орасида тузилган шартномага кўра ушбу бойлик вақтинча Москвада сақлаб туриш учун жўнатилган. 100 йилдан ошди ва бу "вақтинчалик саклаб туриш" ҳали ҳам тугамади.
Халқаро ҳуқуқларга кўра бирон давлат тугатилиб бошқа давлатга қўшиб олиниши ҳам қўшиб олган давлат зиммасига барча келишувларнинг давомийлигини юклайди.
Совет Иттифоқи мустақил жумҳуриятлар бирлашмаси эди.
Конститутцияси шундай ёзилганди.
Ўзбекистон бу иттифоқдан чиқди. Бу иттифоқга кирган пайтида икки тамон зиммасига олган молиявий шартлар муҳокама қилинмади. Жумладан Буҳоро Амирлиги меросчиси бўлганлигимиз учун Чор Россиясига берилган кредитлар мухокама қилинмади.
Вақтинча сақлаб туриш учун олиб кетилган 400 йиллик хазина масаласи ҳам хоин Ислом Каримовнинг қўрқоқлигидан шартномага киритилмади.
Бу масала ҳақида у билан тортишувимиз бўлганликига гувоҳларим бор. Кейинги кунларда маътбуот "Амир Олимхоннинг Россиядаги мулклари" деган сарлавҳада ёйинлар қилмоқда. Бухоро Амирлиги Туркистоннинг 4/1 қисмини ташкил қилган улкан тарихий бир давлат эди.
Уни бошқарган шахсларнинг ҳусусий мулки ва давлат мулки ўртасида катта фарқ бор.
Бугун Олимхоннинг саройлари дейилган Россиянинг турли бурчакларидаги мулклар, Бухоро Амирлигининг давлат мулкларидир.
Амирликнинг хуқуқий давомчиси бўлган Ўзбекистон Жумҳуряти бу мукларга даъво қилиш ҳуқуқига эга.
Бундай мулклар, Франция, Ангилия ва Покистонда мавжуд. Биз давлатни бошқарган ва бошқараётган кишиларни давлат билан тенглаштириб қўйиб бу мулкларнинг хусусий мерос статусига тиқиб қўймоқдамиз.
Бу маҳсус қилинмоқда.
Ўзбекистон давлатчилигининг Халқаро шартлари 0 бошлаб қайта тузилиши керак.
Биз тўла Мустақил Миллий Давлат қурмадик.
Истилочи Россия Империясининг қадрлари дикататура асосида Хокимиятни эгаллашган!
Сафар Бекжон Урганжий
28.04.2020
Lausanne
четверг, 23 апреля 2020 г.
https://uzdemfundsuisse.blogspot.com/2012/01/blog-post.html
Нариги дунё дарчаси олдида
Кўплаб мухлисларимиз хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда Халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси, ёзувчи Сафар Бекжоннинг “Нариги дунё дарчаси олдида”номли асарини ўзбек тилидаги нусхасини эълон қилишни бошлаймиз.
Муқаддима ўрнида
ГУЛАГ” АРХИПЕЛАГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН НОМЛИ ОРОЛИ
Китоб муаллифи Сафар Бекжон ўз китобида ўзининг уч йиллик ҳибс сарсонлик-саргардонликларини бирма-бир хикоя қилган. Мен кўрган ер ости ва ер усти турмаларининг деярлик ҳаммасида бўлибди. Китобни ўқиб, олдин тақриз ёзмоқчи бўлдим, лекин ёза олмадим. Китобнинг айрим бобларини инглиз тилига таржима қилдим ҳам, бироқ чоп қилдирмадим. Мен учун Ўзбекистон қамоқ лагерлари ҳақида ёзиш жуда оғир эди. Сафар Бекжон бу қийноқхоналарда 3 йил бўлибди ҳамда жаҳаннамдан репортаж ёзгандек бир ҳаққоний асар яратибди.
Ҳақиқатда, Ички Ишлар вазирлиги биносининг ер остида, икки қават пастда жойлаштирилган бу қамоқхона-изолятор 1974 йилнинг иккинчи ярмида тайёр бўлган ва ишга тушган. Менинг ўзим 1974 йил 14 декабр куни худди шу йерга олиб келинганман ҳамда Ҳ.Яҳёевнинг биринчи ўринбосари генерал Ткачев сўроқ қилганидан сўнг, Шўроларнинг қийнаш усуллари қандай бўлишини худди шу ерда, ертўланинг иккинчи пастки қаватида татиб кўрганман.
30-50-йилларда қамоққа ташланганларнинг бирортасидан хотира, эсдалик қолдими?! Ўша вақтларда қамалиб, кейинчалик қутулиб чиқишга муваффақ бўлган бир-икки зиёли ҳам хотира қолдирмай, дунёдан кўз юмиб кетди.
Ҳозирги нео-коммунистик тузумда халқимизнинг минг-минглаб ўқимишли, онгли, жаллодга бош эгмайдиган қисми қамоқхоналарга ташланяпти, топталяпти, майиб қилиняпти, ўлдириляпти. Бўлаётган воқеаларни ҳалол акс эттириш фақат шу кунги ёшларгагина эмас, балки келгуси авлод учун ҳам муҳимдир.
ЭРК саҳифаларида чоп қилина бошланган ҚУРБОНОЙ КАМОЛ қизининг “ҚУЁШ КУЛМАГАН БАҲОР” номли хотиралари мана шу етишмовчиликни тўлдирган ажойиб ҳужжатли бир қиссадир.
Бирор мунавварга қарши қаратилган зулм ҳамиша икки томонлама бўлади. Биринчидан, ўша мунаввар фаолияти, ҳаётига қарши қаратилади. Иккинчидан, шу машҳур фуқаронинг оиласига қарши йўналтирилади. Бирор қамалган киши ҳақида сўз юритилганида, кўпинча шу киши кўрган жабр-зулмлар хусусида гап кетади-ю, унинг оиласи, бола-чақалари ҳақида бир оғиз сўз билан кифояланади. Аслида Шўролар ҳужумни ҳамиша бир вақтда икки томонлама олиб борганлар. Бир вақтнинг ўзида қамалган кишининг оиласига ҳам турли йўллар билан тазйиқ қилганлар, зулм ўтказганлар. Кейинги пайтларда И. Каримов режими ҳеч бир айбсиз қамалган кишиларнинг оиласи, бола-чақасидан ташқари яна унинг қариндош-уруғларига ҳам тазйиқ ўтказмоқда, ака-укаларини ҳам ноҳақ турмаларга ташламоқда.
Сафар Бекжон ва Қурбоной Камол қизи хотиралари бир китобда қайта нашр қилинса, бир фожеанинг икки томони бир ерда аниқ тасвирлаб берилган бўларди. И. Каримов бошлиқ нео-коммунистлар ўзбек халқини қандай мудҳиш йўллар билан мавҳ этаётганлигини китобхон тўла тушуниб етарди.
Сафар Бекжон ва Қурбоной Камол қизининг хотиралари - бу ҳукмдир. Бизнинг она-Юртимизда ҳокимлик қилаётган шу кунги режим устидан чиқарилган ҳукмдир. Оллоҳга сиғинадиган меҳнаткаш фуқароларни таьқиб этадиган, зиё аҳлининг қаддини букиб, манқурт куйига соладиган, қамоқхоналарининг кўпайиши билан мақтанадиган, ҳар бир меҳнаткаш фуқаро ортидан бир неча миршабни айғоқчи қилиб қўйган, ерли халқ учун бегона бўлган режим устидан чиқарилган ҳукмдир…
“Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган кўргилик бу! Кечмиш кечмиш бўлиб, бундай … [кўргиликни] кўрмаган. Ёвузлик, зулмнинг энг сўнгги ҳадлари… Миллионлар… миллионлар адоғи! Мен ўз кўзим билан кўрдим барини. Ўзимнинг игналар санчилган, михлар қоқилган, куйдирилган, мажақланган танамда ўтказдим барини. Сўкиш, таҳқирлар… Чексиз таҳқирлар. Булар бари дахшат!.. Ўлим қоплари кийдирилгандан сўнг, қийноқлар олдида ўлим ҳалво бўлиб қолди… Руҳни синдира олмайди. Руҳ унга қарши миллион қатла қайралади. Ўлим гўзал… Буни ёзяпман, қўрқяпман, шошяпман.
Ҳар қадамда айғоқчи… 20 кг озиб кетган эдим. Юз марталаб хушсиз йиқилдим. Ўлди деб ўйлашган эди.
Тангрига шукур, тирикман… Мен сизга юз варақ ёзмоқчи эдим. Имконият бўғилган, кўзлар боғланган, тиллар боғланган. Дўстим бизга - йўқликка ёрдам беринг. Аҳвол сўнгги нуқтада.
Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон).
11 ноябр 2000 йил”.
Марказий Евра-Осиё Тадқиқотлари бўлими
Блоомингтон, АҚШ
суббота, 18 апреля 2020 г.
Барча шифокорларга!
вторник, 14 апреля 2020 г.
Хокимиятнинг зулми қаратилганлар .
Хокимиятнинг зулми қаратилганлар .
Миқдор, ўлчов бирлигидир.
Сифат бирлиги эмас.
Лекин содда ўзбек ҳали ҳам кучни миқдорда деб билмоқда экан.
Хитой миқдор бирлиги бўлган 1,5 миллард ахолисини ишга солиб энг арзон ишчи кучи орқали катта иқтисодий кучга эга бўлди.
Лекин унга бу "дунёга таҳдит" қилиш ҳуқуқини бердими?
Дунёни қўрқита олдими?
Тамошанинг "зўри" олдинда хали.
Хитой тўлаши керак бўлган тазминот (тавон пули) ички жанжални келтириб чиқаради.
Хитой федерацион давлат шаклида ўзини сақлашга харакат қилади.
Миқдор ҳал қилувчи эмаслигини шу вакт кўрасизлар.
Миср, Ливия, Марокаш..... диктаторларни йиқитишга чиққан одамлар саноқда, митингчилар эдилар.
Халқи ҳудди ўзбеклардек: "-Хокимият буларнинг онасини кўрсатади" деб уйида писиб ўтирди. Диктаторлар кетди, халқ ҳали ҳам ишонмади. Қайтишади деб кутяпди.
Хокимиятни хоинлар эгаллади. Инқилобни қилганлар, диктаторларни ҳайдаганлар яна қайтадан сургунга кетдилар, ёки отиб ташландилар.
Ўзбекистонда ҳам зулумни ағдаришдан кўра тамошабин халқни бу ишга ишонтириш қийинроқдир.
Бугун менга муҳлислардан бири тана билан ёзган;
-Унсурпассед Минд : (Ассалому алейкум .Мана сизда хозирги вактда 5мингдан 10мингга якин одам сизни аудиториянгизда бор. Шу сонли аудитория билан канака амалий иш килиш мумкин..? Балки аудитория сонини оширишдан бошлашингиз керакдир ишни ..?)
Бу содда ўзбек муҳлисимиз миллионларча обуначиси бўлган, дастурчиларни бирон амалий иш қилганини кўрганми?
Хокимиятнинг қайси қатлами билан хамкор улар?
Хокимиятлар машхур танқидчилардан қўрқиб ислоҳат ёки бирон масалани ижобий хал қиладими?
-Ўғриларга: "-Сиз ўғрисиз" дейилса шарманда бўлдик, қўлга тушдик деб истифо қилиб кетадими? -Ёки фош қилган одамнинг муҳлиси қанча?
-Канча куп лайк олаяпди?...
-Обуначиси сони нечта кишига етган деб муҳокама қилишадими?
-Эх менинг содда ўзбегим!
-Бугунги ўзбек "манзара мамлакати" видеоларимни ҳам онлайн кўраяпди.
-Сиёсат йўқ.
-Соғлик, табобат дастурларимга лайк босишга қўрқаяпди.
Кўчириб олиб тамоша қилаяпди.
-Каналимга обуна бўлишни айтмаса ҳам бўлади.
Каналимда истаган соатда қанча одам, қандай шаклда тамошабин бўлмоқда кўриб тураман. 90% инсон каналдан кўчириб кетилган бошқа жойларда тамошабинлик қилаяпди.
Иш қилиб Сафар Бекжоннинг қаналига кириш қилмадим деб қўрқувдан ҳолос бўлиш учун. Бир хафтада 812 минг марта каналимга кириш бўлган. Интернет оламининг 584 та, тармоғига кўчириб босилган...... У ердаги тамошабинлар сонини Youtube канали хисобламайди.
Хуллас калом интернетни ҳаётдан ташқарида кўрадиган ўзбекларнинг сони мен учун инқилобий восита эмас.
Ўзбекистон аҳолисининг барчаси менга муҳлис бўлса ҳам мен майдонларга чиқмайман!!!
Халқ ўз қадри-қиймати, учун майдонга чиқса Хокимиятни ҳалқ тамонига ўтадиган қисмини топиш ва қатлиомларни олдини олишга ҳаракат қилишим мумкин.
Ғоялар учун инқилоб қилиш даври тугади. Ўзбеклар орасида ғоявий кураш қиладиганлар бор.
Туркистон ғояси.
Исломий ақидалар ғояси.
Хокимиятнинг зулми ҳам, озчиликдаги ушбу фаолларга қаратилган.
Сафар Бекжон Урганжий.
14.04.2020
вторник, 31 марта 2020 г.
Россияга жазо, Хитойга байрам ...
Ушбу макола бир йил олдин Украина бухрони ва унинг окибатида келиб чикадиган иктисодий муаммолар хакидаги фикирларимиздан бир кисмигина эди.
06.02.2015 Lausanne
"Бу маколани ўкишга шайланган ўкувчи албатда анча нарсадан хабардордир. Киска ва лўнда килиб ёзмокчиман.
Россияга карши жазо чоралари хакида:
Россия кейинги йиллардаги иктисодий ўсишини nефт ва газ хисобига амалга оширди. Совет Иттифокини жазолаш учун бир баррел нефт 35-50 $ ушлаб турилди. Натижа олишди.
Россияни хам худди шу йўл оркали жазо бериш тарафдорлари бор. Энергия ресурсларини энг катта истимoлчиси ким?
Хитой.
Хозирги суний, юкори нарх хам бу давлатga Гарб ва АКШни 30% ўзига боглаб кўйди. Агар нефт махсулотлари кайтадан 50$ пасайтирилса дунё ишлаб чикариши тамоман Хитойга кўчиб ўтади.
Хитой кейинги йигирма йилда АКШ $ захираси ва олтин жамгармасида дунё иктисодини инкирозга олиб кела оладиган даражага олиб чиккан. Бу эса унга дунёда иктисодий инкироз чикара олиш имконини бермокда. Бу эса атом куролидан хам кучли холга келган. Кискачаси Гарбнинг бозор иктисодини, ишлаб чикариш эмас банкачилик системаси бошкараяпганлиги Россияга этарлича жазо беришдан тийилишга олиб келди. Бу гарбни куркитган омиллардан биттаси. Банкачилик хам сиёсатни, хамда ишлаб чикаришни асир олган.
Агар Хитойнинг кўлига ўтиб кетган дунёдаги айланма микдори аник берилмаяпган $нинг 27-30% га эгалик килаяпгани рост бўлса инкирозга беш минут колган. Европа саноатнинг 50% ортики хам Хитойда ишлаб чикаришга карамлиги хисобга оладиган бўлсак, иш анча вахим холга келган.
АКШ миллий пул бирлигини деволятция килишга мажбур. Банкачилиги тўла реформа килиниши керак.
Россияга жазо беришдан олдин Хитойнинг кўлидаги $ жамагармаси эритилиши керак.
Европа саноатининг ишлаб чикариши хеч бўлмаганда Шаркий Европага кайтариш керак.
Кейинчалик нефт нархлари 50$ пастга туширилиши мумкин.
Арзонлаган энергия ресурслари таннархларни туширади ва ахоли савдо кобиляти кучаяди.
Tаткикотчилар дунё бир кутубли ривожланмайди деганларида нимани назарда тутишмокда билмайман. Aммо дунёниг хамма ерида базор иктисоди оркасига сигинган Банкачилик хеч кандай кутублашма бўлмадан хам ривожланди.
Россия 1917 йилда таркаган вассалларини кайтариб олиши учун дунё иктисодидаги инкироздан фойдаланганди.
2014 йил хам Чор Россияси тиклаш учун стард берилиши оркасида худди ана ўша иктисод инкирози хизмат килмокда.
Сафар Бекжон
Uzdemfundsuisse раиси
26.03.2014
пятница, 20 марта 2020 г.
лотереямга иккинчи марта ютуқ
Interferon 1,200 минг, ўта наёб игнадори.
Бу игнадори ёрдамида Hepatit С вирусига қарши курашганман.
6 ой мабойнида 180 та Интерферон игнадориси олдим. Шунча миқдордаги таблеткасини ичгандим
Бу дори инсоннинг бутун хаёти бўйича, вужудида сақланиши айтилмоқда.
Interferon инсон вужудига кирадиган барча вирусларга қарши умрбод курашиши аниқланди.
Covid 19 вирусига қарши Interferon билан даволаш бошланди. Касалларга Аллох шифо берсин.
Кошки, бу дори ҳамма мамлакатларда, ўша жойга уйғун нархларда ишлаб чиқилса.
Инсонларнинг барчаси вируслар таҳдиди остида.
Interferon Alfa 2B дорисини топган Кубалик доктор Luis Herrera-дир.
Бу одам патент оламаяпди.
Aммо дорини ишлаб чиқарувчи монополялашган дори ширкатлари нарҳлари оддий халқ учун тушида кўрадиган савияда ушлаб туришибди.
Sefer Bekcan
Инсоният жон дардида, табиат байрам қилаяпдими?
Ха дўстлар....
Она табиат Навруз қилишга ва енгил нафас олаётганига шукрона қилишга шайланмоқда.
Табиат микрон катталигидаги Карона (тож) вирус билан, бутун табиатни пайҳон қилаяпган инсониятни вахима остида яшатишга давом этмоқда.
Хитой икки ойдирки; табиатни миллионларча тонна захар билан захарлай олмаяпди.
Хитой икки ойдирки; табиат бағрида, эркинликда яшайдиган миллионларча ҳайвон ва ҳашоратларни,
тириклайин кайнаб турган қозонларга солиб кайнатиб емаяпти.
Мана бир неча хафтадир-ки, табиатни асраш ҳақида оламшумул гаплар айтаяпган;
ва фаровон хаёт кечираяпган Гарб дунёси хам ваҳимада яшай бошлади.
Қўрқув ва вахима кунига мингларча Мерседес, БМВ, VW ... чикариб турган заводларнинг эшикларига қулф урдирди.
Кунига миллионларча тонна кўмир ёқиб ҳавони заҳарлаётган электрстанцияларни, шамчироқга пилик бўлишига олиб келди.
Биргина АҚШдан учадиган учоқларга кунига икки миллион тонна керосин қуйилади.
Она табиатнинг инсониятдан оладиган қасди қанчалик муккамал бўлмоқда!
Табиатнинг микрон катталигидаги вируси нималарга қодиr?...
Энди табиатни ва унинг душмани инсониятни бир сиқим тупроқдан яратган:
Аллох, Худо, Тангри, Мавло, Яратганнинг.... бу ишга аралашca, адолат ўрнатиш учун Олий Махкамасини (Қиёматини) қандай бўлишини тасаввур қилгандирсиз!
Она табиат Аллохнинг инсониятга амонатидир.
Зора инсон ўғли, булаяпган фожиадан ақл урганиб хикматли хулоса чиқарса?!
Наврўз байрами табиат учун қўшалоқ байрам бўлмоқда.
Биз жон дардидамиз!
Она табиатнинг Наврузи қутлуғ бўлсин ва биз инсонларни кечирсин.
четверг, 19 марта 2020 г.
Ўмарилган бойликларни тинч йўллардан қайтаринг!
Ўмарилган бойликларни тинч йўллардан қайтаринг!
Биринчи дунё уриши 3 та Имперянинг тарқалиб кетиши билан тугади. Нафақат уриш ҳал қилувчи рол ўйнади.
Вабо Eвропанинг 50-70 миллион инсонини ўлдирганди.
Бир неча йилда шунча инсонидан айрилган Рус, Герман ва Усмонли Имперяси ҳам инсоний, ҳамда ҳарбий-иқтисодий чўкди ва тарқаб кетди.
Руслар болъшевик инқилоби орқали Имперяларини қайта тиклашди.
Бу гал Русларга ва Хитойга бундай имкон берилмаслиги керак.
Акс холда дунё бу иккита вахший давлат орасида қолган Ўзбекистон давлатчилиги хар доим хавф остида қолаверади.
Путин ўз инперяси харобалари остида қолиб ўлишга мажбур!
Ўзбекистондаги 5 путинист генералга!
Xайдалмасдан олдин истифо қилинг!
Ўмарилган бойликларни тинч йўллардан қайтаринг!
Safar Bekjon Urganjiy.
19.03.2020
Suisse.
пятница, 6 марта 2020 г.
Инсоният тарихида юқумли касалликлар ва Турк дунёси
Тадқиқотчилар ушбу касаллик гул ёки қизамиқ деб тахмин қилишса ҳам, асл сабаб ноаниқ бўлиб қолмоқда. Касаллик Рим императорлари Луcиус Верус ва Марcус Аурелиус Антонинуснинг ўлимига олиб келди, империя ўз аҳолисининг 30 фоизини ёъқотди.
- Юстиниан вабоси
Сичқонларнинг туклари орасида яширинган миллиметрдан кам бўлган "Хенопсйлла" номли учувчи ҳашорат, унинг қорнида "Пастеурелла пестие" деб аталадиган ўлатли ўлат бактерияларини олиб юрган. Ушбу ҳашаротлар учиб кетишди ва яқин атрофдаги бошқа сичқонларнинг туклари орасига жойлашиб, тезда кўпайишди.
Инсон танасининг бирон бир қисмига юқадиган ва вабо микробига юқадиган ҳашаротлар юқтирган одамларнинг бир неча кун ичида ўлимига сабаб бўлди.
Бир ҳафта ичида шаҳарда вабо тез тарқалиб, ўлим бошланди. Саройнинг периметри ҳарбий қисмлар томонидан карантиндан ўтказилди. Кунига бир неча юзлаб одам ўлганларнинг сони тез орада минглаб одамларга этди. Дафн этилган жойлар тўлиб бўлгач, ўликлар денгизга ташлана бошлади.
Касаллик одатий бўлиб қолди ва вақт ўтиши билан ўз-ўзидан ёъқ бўлиб кетди, аммо ўша даврнинг энг гавжум шаҳарларидан бири бўлган Константинопол ўз аҳолисининг 40 фоизини ёъқотди. Эпидемия ишчи кучлари ва аскарларнинг сонини ёъқотди ва Византиянинг заифлашишига ва заифлашишига олиб келди, бу Эвропанинг тарихини тубдан ўзгартирди.
- Қора вабо1346-1533 йиллар орасида юз берган Қора Вабо эпидемияси 75 дан 200 миллионгача одамнинг умрига зомин бўлган. Аниқ сонларни билишнинг имкони бўлмаса-да, ушбу йилларда Эвропа аҳолиси 30 дан 60 фоизга камайгани айтилади.
Қатағондан кейин жамиятдаги худо ва черковни шубҳа остига қўйган Қора Вабо эпидемияси динда ислоҳотлар ва ҳаётнинг кўп соҳаларида уйғониш учун асосий сабаблардан бири бўлганлиги маълум.
- Америкалик ҳиндулар сувчечакка дуч келишмоқда
ХВ асрда эвропаликлар янги дунёни кашф этдилар. Америка қитъасидаги туб аҳоли билан алоқа қилган эвропалик тадқиқотчилар ўзлари олиб келган вируслар ва бактерияларни юқтиришди.
Чиcкенпох аллақачон Эвропанинг учдан бир қисмини ўлдирган эди, аммо иммунитети эвропаликларга ўхшаб ривожланмаган ва дори-дармонлари этарли бўлмаган америкаликлар учун имконият ёъқ эди. Ўша пайтда миллионлаб одамлар ҳалок бўлди ва маҳаллий аҳолининг 90 фоизи вафот этди. Бу ҳолат эвропаликлар томонидан Америка қитъасини мустамлака қилишни жуда осонлаштирди.
19-аср бошларига қадар, Америкалик ҳиндларнинг иккаласидан бири Эвропадаги касалликлар туфайли вафот этган.
- Cоколизтли касалликлариХВИ асрда худди шу даврда содир бўлган ва "Янги Испания" деб номланган ва бу эрда Мексика бўлган минтақада бир нечта турли хил касалликлар "коколизтли эпидемиялари" деб номланади.
Бугунги кунда ўтказилган текширувлар натижасида, майда цивилизациянинг охири бўлган ва Венесуеладан Канадага қадар йиллар давомида тарқалиб кетган балиқлар ичида жойлашган салмонеллалар бактериялари туфайли пайдо бўлган деб тахмин қилинмоқда.
- Вабонинг этти хил эпидемиясиБизнинг цивилизация тарихимизда эттита вабо эпидемияси бўлган, аммо улардан энг хавфлиси 1852-1860 йиллар орасида рўй берган эпидемия эди. Вабонинг асосий сабаби ичимлик сувининг ифлосланиши эди, аммо бу учинчи эпидемияга қадар тушунилмади.
Узоқ вақт давомида инсон нажаси ва чиқиндилари ичимлик ва овқат тайёрлаш учун ишлатиладиган сув манбаларига қуйилган. Бу катта фалокатга айланган жой ўша пайтда Ҳиндистон эди.
2011 йилда ўтказилган тадқиқотга кўра, бугунги кунда ҳам дунёдаги энг ифлос дарёлардан бири бўлган Гангес дарёсида 100 милилитрда 1,1 миллиард нажас бактерияси мавжуд. Бу ставка сиз ювишингиз мумкин бўлган энг ёмон сувдан 500 минг марта кўпдир. Ҳиндлар бу дарёда чўмилиш муқаддас деб ҳисоблашади ва улар ўзларининг кундалик ишларида дарё сувидан максимал даражада фойдаланадилар. Шу сабабли, вабо бу минтақада кенг тарқалган касаллик тури.
Бироқ, 19-асрнинг катта эпидемияси билан вабо бутун Ҳиндистон ва Афғонистон ва Россияга тарқалди. Расмий маълумотларга кўра, ҳатто 1 миллион одамнинг ўлимига олиб келган авж олган воқеа ҳатто Россияда ҳам Эвропа ва Африкага, ниҳоят Америкага қадар этиб борди.
- Учинчи вабонинг тарқалиши1855 йилдан 1859 йилгача Хитойда бошланган ва дунёга тарқалган ва фақатгина Хитой ва Ҳиндистонда 12 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўлган ушбу эпидемия Юстиниан вабоси ва Эвропанинг қуруқлик вабосидан кейин «Учинчи ўлат» деб номланган.
Таъсирлари бир аср давом этган эпидемия узоқ шарқдан сичқонлар билан Америка қитъасига тарқалди. Олдинги ўлатлардан фарқли ўлароқ, тиббиёт илми ушбу касалликни ва терапевтик дори-дармонларни ўрганишга имкон берди. Биринчи бўлиб антибиотиклар келди.
- Биринчи Жаҳон уруши пайтида тифнинг тарқалиши1914-1918 йиллар орасида Тифус бактериясини ташиган битлар юқтирган эпидемия уруш натижасида юзага келган ҳодиса эди. Эвропа ва Осиёда 25 миллион киши касал бўлиб қолди ва айниқса Совет Иттифоқи мамлакатларида қарийб 3 миллион киши вафот этди. Ғарб мамлакатлари эпидемиянинг тезроқ ривожланишига нима сабаб бўлганини тушунишди ва битлардан халос бўлиш чоралари кўрилди. Кейинчалик Шарқ мамлакатлари чоралар кўрдилар, шунинг учун дунёнинг бу қисмида кўпроқ одамлар ҳалок бўлди.
9) 1918 йил Испания гриппи пандемияси
Биринчи Жаҳон Урушидан кейинги йилларда 500 миллион киши томонидан юқтирилган Ҳ1Н1 грипп вируси юқори иситма билан бутун дунё бўйлаб 50-100 миллион соғлом одамларнинг ўлимига сабаб бўлди. Бу биринчи ва иккинчи жаҳон урушларида вафот этганларнинг умумий сонидан бир неча баравар кўпдир.
Ушбу вирусни бошқалардан ажратиб турадиган нарса шундаки, у ҳужум қилган тананинг иммунитети қанчалик кучли бўлса, иситма шунчалик юқори бўлади. Испания гриппи тарихдаги энг катта офатлардан бири сифатида қайд этилди.
- 1957 йил Осиё гриппи пандемиясиХитойда бошланган грипп-А вируси, ўрдакларда ўзгариб, одамга айланадиган касаллик деб тахмин қилинади. "Осиё гриппи" деб номланган ушбу касаллик қарийб 4 миллион одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Худди шу эмлаш ёрдамида эпидемиянинг олди олинди. Бир йилда 40 миллион киши эмланди.
Осиё гриппи оммавий эмлашнинг аҳамияти ва таъсирини кўрсатадиган энг муҳим мисоллардан бирига айланди.
- ОИВ (ОИТС) вируси20-асрнинг ўрталарида 1959 йилда Конгода маймунлардан одамларга ўтган биринчи ОИВ вируси аниқланди. Аммо унинг ташхиси ва номи фақат 1980-йилларда қилинган. Сўнгги 30 йил ичида 36 миллион одамнинг ҳаётига зомин бўлган вирусни даволаш учун ҳали ҳам эчим топилмаган. Касалликка дучор бўлгандан кейин фақат эҳтиёткорлик чораларини кўриш ва умр бўйи дори терапиясини қўллаш керак.
четверг, 5 марта 2020 г.
Подишох бўлсанг ҳам аямайдиган
Испания давлат раҳбари.
Испания Қуролли Кучларнинг Олий Бош қўмондони.
Тахтидан воз кечди.
Лекин жиноий иш очилишидан қутилиб кета олмади.
Испаня Олий Суди ўз Киролини махкамага чиқаради.
Унга Саудия Арабистони орқали Панама офшорларида пул ювиш ишларини ташкил қилганликда айбламоқда.
Ҳозирча 100 миллион $ фойда кўрганлиги исботланди.
Бу масаланинг Ўзбекистонга нима алоқаси бор?
Хуан Қарлос ва Ислом Каримов дўст эдилар.
Бу дўстлик оилалар орасида давом этганди.
Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси эди.
Гулнора Каримова Қарлос оиласининг дунё задогонларига берадиган майишатларининг сфонсори ва қатнашчиси эди
Испанияда чиқадиган баъзи газеталарда Гулнора Каримованинг Қрол Қарлос оиласи билан булаётган шубхали тижорий алоқалари ҳақида мақолалар чиққан эди.
Мен бу мақолаларда шархловчи сифатида қатнашганман.
Хуллас коррупсияга қарши кураш Подишох бўлсанг ҳам аямайдиган савияга олиб чиқилсагина ҳалқга ишончи бўлади.
https://members.parliament.uk/member/2534/contact
To the Members of the Parliament of the United Kingdom Subject: Concerns Regarding Political Repression, Pegasus Surveillance, and Tech Pl...
-
САФАР БЕКЖАН У ВХОДА НА ТОТ СВЕТ Сафар Бекжан -1961 г.р., узбекский литератор, диссидент, бывший узник с...
-
Сафар Бекжон, Швецария. Кўплаб мухлисларимиз хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда Халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси, ёз...
-
Hoinning tili, dini, millati bölmaydi. Hoin, hoindir! Hoinda vatan ham bölmaydi. Qaerda yashasa ham, be-vatandir. özbekistonda yshab, rusdan...





