вторник, 14 апреля 2020 г.

Хокимиятнинг зулми қаратилганлар .

Хокимиятнинг зулми қаратилганлар .



Миқдор, ўлчов бирлигидир.

Сифат бирлиги эмас.

Лекин содда ўзбек ҳали ҳам кучни миқдорда деб билмоқда экан.

Хитой миқдор бирлиги бўлган 1,5 миллард ахолисини ишга солиб энг арзон ишчи кучи орқали катта иқтисодий кучга эга бўлди.

Лекин унга бу "дунёга таҳдит" қилиш ҳуқуқини бердими?

Дунёни қўрқита олдими?

Тамошанинг "зўри" олдинда хали.

Хитой тўлаши керак бўлган тазминот (тавон пули) ички жанжални келтириб чиқаради.

Хитой федерацион давлат шаклида ўзини сақлашга харакат қилади.

Миқдор ҳал қилувчи эмаслигини шу вакт кўрасизлар.

Миср, Ливия, Марокаш..... диктаторларни йиқитишга чиққан одамлар саноқда, митингчилар эдилар.

Халқи ҳудди ўзбеклардек: "-Хокимият буларнинг онасини кўрсатади" деб уйида писиб ўтирди. Диктаторлар кетди, халқ ҳали ҳам ишонмади. Қайтишади деб кутяпди.

Хокимиятни хоинлар эгаллади. Инқилобни қилганлар, диктаторларни ҳайдаганлар яна қайтадан сургунга кетдилар, ёки отиб ташландилар.


Ўзбекистонда ҳам зулумни ағдаришдан кўра тамошабин халқни бу ишга ишонтириш қийинроқдир.

Бугун менга муҳлислардан бири тана билан ёзган;


-Унсурпассед Минд : (Ассалому алейкум .Мана сизда хозирги вактда 5мингдан 10мингга якин одам сизни аудиториянгизда бор. Шу сонли аудитория билан канака амалий иш килиш мумкин..? Балки аудитория сонини оширишдан бошлашингиз керакдир ишни ..?)


Бу содда ўзбек муҳлисимиз миллионларча обуначиси бўлган, дастурчиларни бирон амалий иш қилганини кўрганми?

Хокимиятнинг қайси қатлами билан хамкор улар?

Хокимиятлар машхур танқидчилардан қўрқиб ислоҳат ёки бирон масалани ижобий хал қиладими?

-Ўғриларга: "-Сиз ўғрисиз" дейилса шарманда бўлдик, қўлга тушдик деб истифо қилиб кетадими? -Ёки фош қилган одамнинг муҳлиси қанча?

-Канча куп лайк олаяпди?...

-Обуначиси сони нечта кишига етган деб муҳокама қилишадими?

-Эх менинг содда ўзбегим!

-Бугунги ўзбек "манзара мамлакати" видеоларимни ҳам онлайн кўраяпди.

-Сиёсат йўқ.

-Соғлик, табобат дастурларимга лайк босишга қўрқаяпди.

  • Кўчириб олиб тамоша қилаяпди.

  • -Каналимга обуна бўлишни айтмаса ҳам бўлади.

    Каналимда истаган соатда қанча одам, қандай шаклда тамошабин бўлмоқда кўриб тураман. 90% инсон каналдан кўчириб кетилган бошқа жойларда тамошабинлик қилаяпди.

    Иш қилиб Сафар Бекжоннинг қаналига кириш қилмадим деб қўрқувдан ҳолос бўлиш учун. Бир хафтада 812 минг марта каналимга кириш бўлган. Интернет оламининг 584 та, тармоғига кўчириб босилган...... У ердаги тамошабинлар сонини Youtube канали хисобламайди.

    Хуллас калом интернетни ҳаётдан ташқарида кўрадиган ўзбекларнинг сони мен учун инқилобий восита эмас.

    Ўзбекистон аҳолисининг барчаси менга муҳлис бўлса ҳам мен майдонларга чиқмайман!!!

    Халқ ўз қадри-қиймати, учун майдонга чиқса Хокимиятни ҳалқ тамонига ўтадиган қисмини топиш ва қатлиомларни олдини олишга ҳаракат қилишим мумкин.

    Ғоялар учун инқилоб қилиш даври тугади. Ўзбеклар орасида ғоявий кураш қиладиганлар бор.

Туркистон ғояси.

Исломий ақидалар ғояси.

Хокимиятнинг зулми ҳам, озчиликдаги ушбу фаолларга қаратилган.


Сафар Бекжон Урганжий.


14.04.2020

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...