пятница, 20 марта 2020 г.

Инсоният жон дардида, табиат байрам қилаяпдими?



Инсоният жон дардида, табиат байрам қилаяпдими?
Ха дўстлар....
Она табиат Навруз қилишга ва енгил нафас олаётганига шукрона қилишга шайланмоқда.
Табиат микрон катталигидаги Карона (тож) вирус билан, бутун табиатни пайҳон қилаяпган инсониятни вахима остида яшатишга давом этмоқда.
Хитой икки ойдирки; табиатни миллионларча тонна захар билан захарлай олмаяпди.
Хитой икки ойдирки; табиат бағрида, эркинликда яшайдиган миллионларча ҳайвон ва ҳашоратларни,
тириклайин кайнаб турган қозонларга солиб кайнатиб емаяпти.
Мана бир неча хафтадир-ки, табиатни асраш ҳақида оламшумул гаплар айтаяпган;
ва фаровон хаёт кечираяпган Гарб дунёси хам ваҳимада яшай бошлади.
Қўрқув ва вахима кунига мингларча Мерседес, БМВ, VW ... чикариб турган заводларнинг эшикларига қулф урдирди.
Кунига миллионларча тонна кўмир ёқиб ҳавони заҳарлаётган электрстанцияларни, шамчироқга пилик бўлишига олиб келди.
Биргина АҚШдан учадиган учоқларга кунига икки миллион тонна керосин қуйилади.
Она табиатнинг инсониятдан оладиган қасди қанчалик муккамал бўлмоқда!
Табиатнинг микрон катталигидаги вируси нималарга қодиr?...
Энди табиатни ва унинг душмани инсониятни бир сиқим тупроқдан яратган:
Аллох, Худо, Тангри, Мавло, Яратганнинг.... бу ишга аралашca, адолат ўрнатиш учун Олий Махкамасини (Қиёматини) қандай бўлишини тасаввур қилгандирсиз!
Она табиат Аллохнинг инсониятга амонатидир.
Зора инсон ўғли, булаяпган фожиадан ақл урганиб хикматли хулоса чиқарса?!
Наврўз байрами табиат учун қўшалоқ байрам бўлмоқда.
Биз жон дардидамиз!
Она табиатнинг Наврузи қутлуғ бўлсин ва биз инсонларни кечирсин.
Сафар Бекжон Урганжий.
20.03.2020

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi? Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Prov...