вторник, 29 октября 2019 г.

Ўзбеклардан ор қилишади.




2009 йил 16 январ куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова 1223. Geneve ch de Prevote , -7 уйни 18,2 миллион $га , (2473 квадрат метр ) сотиб олди.
2009 йил 23-декабрда, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоэвнинг қизи Динара Кулибаeванинг Geneve шаҳридаги Hermanse кўчаси- 399 уйни, 74 миллион $ , (7960 квадрат метрлик) сотиб олди.
Мулк эгаси Рустам Аксененко - Россия собиқ транспорт вазирининг ўғли. 
Аксененконинг ўзи, бу мулкни 2005 йилда "атиги" 19 миллионга $га сотиб олган эди.
2010 йил 8 июлда Ислом Каримовнинг кенжа қизи, Лола Каримова-Тиллаева, эри Тимур Тиллаев, Geneve , che de Vert -14 уйни", 43,45 миллион $ (5812 квадрат метр) сотиб олди.
Бундай кўчмас мулкларининг бирданига 5-10 юқори нархларга олинганлиги туфайли ва харидорларининг собиқ Собиқ Совет ҳокимиятининг янги мулкдорлари бўлганлиги сабабли кўрчиликнинг диққатини тортди. 
Кўриниб турганидек, Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовани, Zug контон-да жойлашган , Ўзбекистон иқтисодиётининг катта қисмини бошқарувчи ширкат - Zeromax Холдингни банкротликида айбланмоқда.
Швейцаря Федерал прокуратураси Женевада 1990-йиллар охирида Назарбоев кланини тақиқлаган.
Клан , Швейцарияда, 2000 йилдан 2005 гача Қозоғистонing 2 миллиард доллар пулни фирибгар компанияларнинг мураккаб ўйини орқали ўғирлаб кетганликда айбламоқда.
Иккита диктатор ва оиласи 1990 йиллар охиридан бери Швейцаяря тамонидан жиноий ишлар очилиб кузатув остига олинган.
Шунга роман бу оилаларнинг ўғрилари, Швейцаяряга халқларимизни талон қилиб, давлатларимиз бойликларини ташишган.
Сабаб?
Мен Ғарб давлатларидаги бойликларни яширадиган (араблар, африкаликлар...) диктаторлар фош қилинган хужжатларни ўқиганман.
Улар ҳам ўз исмларига саройлар олишмаган.
Ширкатлари ҳам бировлар номида.
Диққатимни тортган нарса исм-фамилялар арабча ёки африка халқларига оиддир.
Қозоқистон ва Ўзбекистон диктаторлари ва оилаларининг саройлари, ширкатлари руслар, арманилар, eвропаликлар номларига расмийлаштирилган.
Катта маошлар белгиланиб бу саройлардан ўз уйи каби фойдаланаётган кишилар бечора мардикор ўзбек ёки қазоқлар эмаслар.
Лола Каримова-Тиллаевларнинг Швейцаря формокологя ширкатларидан биттасига эгалик қилишган. У эрга ўзбек олимларини чақиртириб тажриба орттириш имкони бўлган. Ишчиларни малака оширишга чақиртириш имкони бўлган. Лола Каримованинг Швейцаряда, АҚШда қатор дўконлари бор.
Биронта ўзбек ишламас экан.
Нимага?
Чунки булар миллатимиз душманлари. Ўзбеклардан ор қилишади.
Ўзбекистон бойликлари керак буларга!
Нихоят жон олувчи нуқта;
буларнинг бойликлари музлатилганда, тортиб олинганда бу саройлар, ширкатлар бошқа давлат фуқаролари номида эканлиги қандай рол ўйнайди?
Кейинги видеодастур шу хақда бўлади.
Баъзи саволларга жавоб берамиз.
Сафар Бекжон Урганжий
29.10.2019

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Комунизим ва нацизим .

Комунизим ва нацизим . СССР даврида тарбиясини олган купчилик инсонлар  совет армияси нацизим ва фашизим устидан галаба килган деб фикрлашад...