суббота, 5 октября 2019 г.

Рангли бўлсин, рангсиз бўлсин Инкилоб келсин ватанга!

Рангли бўлсин, рангсиз  бўлсин Инкилоб келсин  ватанга!  


   Кейинги йилларда  дунёда амалга оширилган инкилоблар ахолининг  хукуматларидан норозилиги окибатида келиб чикмади. Бунинг сабаблари диктатуралар ахолинг иктисодий хаётига кириб бормаганлиги эди. Араб инкилоблари ўтказилган давлатларда асосан сиёсий диктатура хукумрон эди. Бозор иктисодиёти тўла ишлаяпган,  хусусий мулкнинг нисбатан эркин айланма хукуклари сакланган давлатлар эдилар. 
Бу инкилоблардан илхомланган Ўзбекистон мухолифати хам охир окибат бу инкилоблар бизга хам этиб келади деб умид килишди. Бу умидлар  энди сунаётир. Сабаби хукуматни агдариш ва ёки кискачаси давлат тўнтариши  килиш учун авваламбор хукуматниг бир кисми мухолифатчиларга айланмади. Ташки давлатлардан хам хали бери Каримовдан умид узиш ниятларининг йўк. Бу ишнинг хатто минимум харажатини хам мухолифат топа олмаган. Бу ишларда бирлаштирувчи омил бўлиши мумкин бўлган воситаларнинг биронтаси Узбекистонда мавжуд эмас. Инкилоб килинган давлатлардаги мутаносибликга карайлик. 
Ливия инкилоби ахоли норозилиги ва мухолифат кучига асосланманди. Муаммар Каддофийнинг диктаторлиги гарб дунёси билан бўладиган иктисодий алокалардаги кафолатсиз харакатлари эди. У ердаги демократик кадриятлар хеч кимни кизиктирмаяпганди. Мухолифат таркок ва моддий имконсизликлар гирдобидаги бир oвич кишилардилар. Ливия инкилоби ташкилотчиларини бирлаштирган асосий омил моддият. Гарбда Бирлашган Ливия мухолифат ташкилоти хисоб ракамига миллионларча пул ўтказди. 
Женевадаги гаражлардан бирида одий ишчи бўлган бир йигитни телевизорда  кўрганимда танимай колдим. Мухолиф лидерлардан бирига айланган бу йигит давлат рахбарлари тарафидан кабул килинмокда эди.  Бу инкилоб экспотининг бошланиши эди. Нима билан тугагани хаммамизга маьлум. Аммо каранг-ки эски советлардан колган бизнинг диктаторларни хатто бирлашган, кучли мухолифати булса хам инкилоб килш мумкин булмади .  
 Казакистон мухолифати Кажагелдин рахбарлигида бирлашдилар. Моддий имконлари хам борди. Михолиф газета, журнал, ТВ лари хам фаолиятда эди. Назарбаевнинг Швейцарядаги хисоб ракамлари хам фош килинди. Махкамаси хам бўлиб ўтди. Аммо на инкилоб бўлди ва нада Назарбаев изолясия килинди. 
  Туркманистон мухолифатини олайлик. Туркманбошидан кочган учта министер ва элчиларни бирлаштирган мухолифат ташкилоти тузилди. Моддий масаласи хам хал килинганди. Аммо инкилоб килиш учун шартлар содир килинмади. Казакистон масаласида давлатчиликнинг парчаланиш эхтимоли, Туркманистонда эса Толибонинг кириб келиш эхтимоли билан кўркитилдилар. Бу иккита мухолифатчилар билан хам шахсий алокаларим ва хамкорлигим бўлганлигидан бу масалаларнинг жонли шохидиман.
 Ўзбекистонда инкилобнинг хар кандай шаклига карши эмасман. Аммо бу акилли ва фукоролар уришига айланмасдан Ок сарой ва Дўрмон саройи атрофида бўлиши  керак. Халк худога ва кучга сигинади. Кучни эса хокимият ичидагиларда кўрмокда. Хатто дунёнинг энг катта давлати Узбекистонда инкилоб килиамиз деса хам ишонишмайди.
   Энди хукумат тарафдрларига келадиган бўлсак. Хукумат тарафдорлиги моддиятга асослангани бирлашмадир. Каттага кишан кийдирилиши ёки изсиз   йўк килиниши, кочиши, мажбуран жўнатлиш шакиллари улар инсоф киладиган масладир. Унака пайтда хукумат тарафдориниг битта дарди бўлади. У хам бўлса бойликларини кочириш ёки янги хокимият орасига ўз одамини киритиш. Ўзбекистонда Каримовни шахс сифатида йўк килиш катта давлатлар учун муаммо эмас. Аммо ёзилмаган "этик конунлар".

 Бирон давлатнинг диктатураси халкаро сиёсий-иктисодий хукумронлик учун тахлика сифатида зарарли бўлмагунча ташкаридан куч билан агдарилишига йўл кўйилмайди. (казокистон, туркманистонда инкилоб учун хамма нарса тайёр эди). Узбекистонда халк инкилобига олиб келиниши мумкин бўлган барча ишлар килинмокда. 
 Газ, электр, иссиклик берилмаган бинолар, иш жойлари..... хамма-хаммаси инкилобга чакирикдир. Факатгина хокимият
"-Мустакиллик майдонига хар куни 100 минг инсон келсин, осмокчимиз" деса.
"-Ипни ўзимиз билан опкелайликми? -деган жавоб оладиган кунлар келаяпди. Бу гапни менга хокимиятдаги эхтимолий инкилобчиларлан бири айтганди.

 Мана шундай эхтмолий ўзбек амалдор инкилобчилар учун сиёсий авф гарантияси берилиши керак. 
 
Сафар Бекжон.
Uzdemfundsuisse  раиси


2013.          Lausanne

Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi? Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Prov...