воскресенье, 3 ноября 2019 г.

Янги давр ёшларига!





Янги давр ёшларига!




1988 йилдан 1992 йилгача Ўзбекистонда нисбатан эркинроқ маътбуот бор эди.
Агар бу холат ривожланиб борганида мустақиллик учун курашганлар ва уларга қарши
бўлганларнинг хаммаси фош қилинган бўларди афсус...
Ислом Каримовнинг "мустақилликнинг душмани" эканлики, фош бўлиши мумкинлигини билди шу сабабдан
маътбуот эркинликини йукотди.
Зокир Алматов, (Ички Ишлар вазири) Алиев (МХХ раиси) билан тил бириктириб Узбекситонда "исломий террор"
ҳавфи борлигини исбот қилиш учун сохта жамоалар ташкил қилдилар.
Халқаро майдонда узига қарши "давлат тўнтариш"ига, ҳаракат борлигини баҳона қилиб оммавий қама-қамалар, қила бошлади.
Мен Бирлик Халқ харакати асосчилардан ва Эрк партиясининг қурувчиларидан биттаси эдим.
Партия раисининг ёрдамчиси лавозимида ишлаганман.
Партия муҳирдори ва моддий масаллардан жавобгар шахс эдим.
Партиямизнинг "каримов диктаторликга қараб кетаётганликига қарши қаттиқ курашиш керак", деган фикрдаги одамларнинг сафида эдим.
Партиямизда бошқача фикрлайдиганлар ҳам бор эди.
Ислом Каримов уларни олдига чақириб мансаб бера бошлаганди.
Каримов мени ҳам чақиртирди.
Ислом Kаримов билан булаётган учрашувимизнинг учинчиси эди.
Олдин биз (1989-1990- 1992 й)ларда учрашган эдик.
Унинг таклиф қилган мансабини учинчи марта ҳам рад қилдим.
Мустақилликдан кейин булиб утган ва сайловда ютиб чикиб сайланганидан кейин Ислом Каримов анча дадил бўлиб қолганди.
-"Тирик қоламан десанг, кўзимга кўринма" деди!
-Зотан Эрк партиясининг бу одам билан муаммолари бор эди, устига-устак, мен ҳам жанжаллашиб қолдим.
-Партиядаги ишимдан истифо қилдим.
-Туркияга, амакиларим олдига кетдим.
- Бир неча ойлар улар олдида турдим.
Амаким, (Амир Олимҳоннинг куёви)билан биргаликда Ўзбекистонга қайтиб келдим.
Адлия Вазири билан учрашдик.
- Вазир жаноблари (Бобир Маликов) Ислом Каримовга олдимизда телефон қилди.
-Нима топшириқ берганини эшитмадим...
-Қандайдир коммисия тузиб мени ўша эрга "тиқиб" қўйишни топширганини, кейинчалик билиб қолдим.
-Кўп ўтмай Туркияга яьна қайтиб кетдим.
-У eрда эканликимда Ўзбекистондан ҳар кун мудҳиш хабарлар олмоқда эдим.
-Дўстларим соҳта айбловлар билан битта-битта қамалмоқда эдилар.
Ўзбекистонга қайтишга қарор бердим.
Амакимнинг ва Туркия миллиятчи қардошларимнинг астойдил қаршилигига қарамай олдинига Бақуга келдим.
У эрда Ўзбекистондаги оммавий қама-қамалардан, қочаётган муҳолифатчилар бор экан.
Раҳматлик Azarbayjon Prezenti Abulfayz Элчибейнинг топшириғига кўра Ташқи ишлар вазири Аббос Аббасовнинг Баку марказида бўш турган ҳовлиси менга берилди.
Ўзбекистонга қайтмасликим, ва шу ховлида истаганча туришим мумкинлиги айтилди.
1993 йил бошларида Тошкентга қайтдим.
Ўша йил 27-июль куни қамоққа олинди.
1993-1996 йилларда ИИБ эртўласи , Таштурма, Нукус турмаси, Қарши 64/49 қамоқҳоналарида сақландим.
Уч йил мабойнида бир кун бир соат ҳам ишлашга, тозалик қилдиришга.... мажбурлай олишмади.
Буйинсунмаганимнинг оқибатида энг кўп жазо қамераларида қолганман.
"Вор закон" билан битта камерада (ИИБ эртўласи) утирганман.
Аҳмаджон Одилов, Анвар банк Тилланазаров, Самандар Қўқонов каби "машҳур" маҳкумлар
билан ҳам биргаликда жазо ўтадим.
1996 йил 1-2 июлда Ислом Каримов АҚШ презеденти Билл Клинтон билан учрашиши учун сиёсий маҳкумларни озод қилиш шарти қуйилган.
Учта сиёсий маҳкум учун авф чиқди.
Шулардан биттаси мен эдим.
Нихоят 1996 . 4-Июн куни кайтдим.
Қамоқдан кейин ҳам сиёсий фаъолиятимни давом эттирдим.
1997 йил Январ ойида Ўзбекистондан ҳайдаб чиқарилдим.
Москвага келдим.
У eрда яъна қамоққа олиндим.
Россияга Ҳалқаро Ташкилотларнминг босими билан мени озодликга чикарди ва Украинага чиқариб юборди.
Украинада волзалиданоқ орқага қайтарди.
Дўстларимнинг ёрдами билан Туркияга бордим.
Бир йилча ўтгандан кейин Туркия давлати ҳам чиқиб кетинг деб талаб қўйди.
Кочқинлар коммиссарлиги Австралия, АҚШ, Канада давлатларида квота борлигини зудлик билан кетишим мумкинлиги ҳақида ҳужжат берди.
Халқаро Ёзувчилар парламенти ҳам бу масалани шов-шувга айлантирди.
Швейцария сургундаги ёзувчини қутқариш лойиҳаси орқали таклифнома жўнатди.
Мен қочқинликдан кўра таклиф қилинганлик жойга боришни қабул қилдим.
1997 йил 7 май кунидан бери Лаузанне шаҳрида оилам билан келдик ва шу eрда биргаликда яшaмоқдамиз.
Иккита ўглимиз бор.
Хонимим Қурбаной Камолни, маътбуотдан яхши танийсизлар.
Бир неча романлар муаллифи.
Сафар Бекжон Урганжий. 
03.11.2019 
Швейцаря.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Примечание. Отправлять комментарии могут только участники этого блога.

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...