пятница, 31 августа 2018 г.

зехният ислохати


Женевада Гулнора, Лола Каримоваларнинг саройлари билан боглик сиёсий акцияларим "узбек матбуоти"да, ёритилди халос.
Колганларичи унларча пикет, митинг журналистлар кузига куринмай хам колди.
Чунки "-Бу акцияларни ишларни фалончи лидер рахбарлигида утказди", дейишларига йул куймаганим сабабли журналистлар
икки сатр хабар хам килишмади. 
Гулнора Каримованинг Франциядаги саройининг ( https://www.facebook.com/chateaudegroussay/) хукукий тамонини ва сарфланган пулллар
(72 миллион $) асосий пул эмаслигини фош килдим.
Асосий пул 30 миллион $ бу хароба холидаги саройни тамирлаш учун сарфланганликини аниклагандим.
Бу харажатни халкаро махкамада хам кайтариб олиш имконияти йуклигини аникладим.
Бу саройда мен ва Курбанойга нисбатан улим тахдиди булиб утди.
Бу хакда хеч ким хол хотир сурамади.
Тирик жонмиз, инсон узига далда исташи таъбиий холатдир.
Бу ишларни килаётганимизда атрофимизда одам етарли эди.
Аллох улардан рози булишсин!
Аммо узбек йук эди.
Матбуот бизларни килаяпган ишларимизни ёритмаганидан кейин инсонлар каердан билсин.
Мен мазлумлик килиб, дийда киладиган одам емасман.
Бир нарса килсам бировга ёкиш учун килмайман.
Киладиган ишим кимга каратилган булса, уша куч, киши ташкилот, давлат билса булди.
Максадим хукуматга нима кила олишимни курсатишдир.
Уларнинг менга килган утмишдаги зулмларига ана шундай й ул билан жавобини билдиришдир.
Якин кунларда Узбекистон рахбари Шавкат Мирзиёев Францияга сиёсий сафар килади.
Бу одамнинг коррупция ва сиёсий диктатура давридаги бирон ишини уртага куяман десам
ва буни Франция сафари чогида килсам канчалик мантикли?
Агар жамиятда диктатор куркиси йуколса инсонларимиз фидойилиги, адолатга ташналиги..... зудлик билан хаётга кириб келади деб уйлагандим.
Афусус ундай булмаяпди.
Жамиятда факат тепадаги хокимият эмас, пастдаги халк хам ижтимоий инкирозга учраганини курдим.
Зиёлий кисмида шаклан диндорлик мода-да, мазмунан биъдат ва хурофага асосланган хаёт талкини кучли экан.
Инсонларнинг сиёсий карашларида эмас, зехниятида узгариш килиш кераклигини тушуниб етмокдаман.
Бу зехният ислохатини киладиган тарафсиз, сиёсий масалада на Гарб ва на-да Шарк, динда хеч бир маз хаб ё тарикатга карам
булмаган инсонлар етиштиришимиз кераклига каттик амин булдим.
Бу холатни урганар эканман Мирзиёевнинг Париждаги саёхатига боглик бирон тадбир, коррупцион фаолиятини фош
киладиган акцияни утказмайман.
15-20 йилдан бери утказган сиёсий акцияларим бир мухолиф, бир ёзувчининг кулидан келгани шу ергача экан деб бахолаб куяколинглар.
Сафар Бекжон.
01.09.2018

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...