суббота, 18 августа 2018 г.

Хукукга сигмаган жиноятлар


Хукукга сигмаган жиноятлар


    1990 йиллар бошида миллий зиёлийлар камалишларига тамошабин!
2000 йилдан бошлаб диндорлар катлиомларини куллаб кувватловчи.
2005 йилда Андижон киргинидаги халкни "шурвада купик"  хисоблаб чумич "саллаган" бу одамлар эканлигини била туриб юз-хотир килишимни сурашмокда.
Эй шарафсизлар!
Мен 1990 кандай булсам,  бугун хам шундай одамман.
Бакaламунлик-ни , хаёт фалсафаси килганлар,  олдин халкдан кечирим сурашсин!
"Кора кунлар"ни,  уша кора кун ижрочилари кораласа мухим,  ахамиятли чикиш булди дейдиганлар! Бу янги даврда, ялокиларга  ялокиликнинг килиш шаклими?
  Бу дунёда хар ким,  ниятига яраша келажагини тайёрлади.
Мен бу бакаламунларга халол ва тоза кулимни узатмайман!
27 йил Узбекистонни кон кустирган тузумнинг маддохилари!
Сиз бугун, ватан дарвозалари калитини бизда деб жар солмокдасиз.
Ватанга бориш учун сизларни олкишлаш мажбурятим й ук!
Гиртлогигача порахурликга ботган хокимият лутфини хам кутиб,  кузим турт булмаган.
Халол ва миллий гояли кишилар хар жойда озчилик булишса хам маьлун тузумни фош булишига ёрдам килишди.
Улар жимликда.
Xаётларини тахликага солиб менга ва дуcтларимга килган ёрдамларини айтишмаяпди. Камокга жунатилганларнинг оилалари бирон марта шикоят килиб тамагирлик килишмади.
Конли тузумнинг каймогини эганлар эса "кора кунларда"нинг  мазлуми эканликларини   айтишмокда.
Шарафсизлар жим турсангиз унитилиб изсиз гойиб булишингиз мумкин эди.
Пиширган шурвангиз устидаги купик узингизга насиб килиб,  виждонгиз билан юзлашиб утириш имконгиз бор эди.
Бакаламунлингиз устун келиб  "додо"нгиз,  котил Каримовнинг кораланадиган даври якинлашганини билмокдасиз. Келажакда хам "кахрамонлик унвони олишга"  шайланмокдасиз!
"-Буларнинг ичларидан чикканлар,  уз утмишларини кораласалар силжиш булади"- дейдиганларга!
Халк кунлик ташвиши, корин дардида. Хамма нарсани унитиши мумкин.
Зулумни унутмайди.
Зулум гоясини дастаклаганлар унитилмайди.
Жиноятларнинг  барчаси хукукий коидаларга сигмайди.
Жазосиз жиноятларга Аллохнинг нафрати мукаддас китобимиз Куръонда кафолатланган!

Омон булингизлар
Сафар Бекжон
Ёзувчи
Халкаро ПЕН ёзувчилар ташкилоти аъзоси.

18.08.2018

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...