суббота, 1 сентября 2018 г.

Мустакиллик курашчилари хотирасига. (Анвар банк)







Мустакиллик курашчилари хотирасига.
(Анвар банк) 

Анвар акани 1989 йиллардан бошлаб танидим. 
Узбекистоннинг жуда куплаб танилган саънаткорлари миллий курашга купам ёрдам килишмаган. 
Олмахон Хаитова, Султонпашшо Удаевалар концертларида ва туйларда Бирлик ва  Эрк газеталарини таркатишга рози булишган. 
Анвар ака эса газета ва варакаларни босиш харажатларини хеч ким сурамаса хам узлари ёрдам сифатида таклиф килган нодир кишилардан бири эди.
 Котил Каримовнинг илк иши хакийкий мустакиллик учун курашган Ватанпарвар инсонини камай бошлади. 
Мен Туркияда амакиларим олдида яшаб юрган эдим. 
Хаммани ташлаб кочиб кетди дейишмасин деб Узбекистонга кайтиб келдим. 
Амаким Саид Олимхоннинг куёви Асадулла Урганжий билан Узбекистонга келдик. 
Давлатнинг турли рахбарлари билан учрашдик. 
Менга турли лавозмлар таклиф килишди. 
Мен мухолифатчиман дустларимни ташлаб куймайман дедим. 
Куп утмай камаб юборишди. 
1994 йил Шайхали 49 камокхонасида Анвар Тилланазаров (Анварбанк) курдим. 
Камокхона котиллари Алихайдар Кулимбетов  билан  Шерабод  Махмудовлар Ахмаджон Одилов, Самандар Куканов, Анвар банк Тилланазаров 
ва мендан тинмасдан пул талаб килишарди. 
Айникса Анвар аканинг жонидан туйдиришди. 
Пул берилмаган пайтларда гишт заводига чикариб ишлатишарди. 
Кунлардан бирида Анвар ака дардлашиб колди. 
Болаларимни Амирекада укитиш харажатлари учун бир микдоргина пулни четга куйганман. 
Колганини Узбекистонда сармоя сифатида Банкда турганди.
 Уни мусодара килишди. 
Хозир (1995 йил) оилам кариндошлардан карз олиб бу котилларга беришмокда. 
Качонгача?...
 Мен чарчадим, оиламни хам кийнаворишди.... 
1996 йилга келганида Анвар ака гишт заводида огир ишлардан касалманд холга келиб колди.  
 Уша йилнинг ёзида менга авфнома чикди. 
Твдан укиб беришганини куриб мени табриклади. 
Хеч кутилмаганда менга авфнома чикиши ва Ислом Каримов хам "ислохат" бошлагандай гапира бошлаши
 Шайхали 49 камокхонасидаги сиёсий махкумларда умид уйготганди. 
Шулардан биттаси Анвар Тилланазаров эди. 
Банк очиб, бойиб кетиб мухолиф фикрловчи инсонлар борлигидан хам бехабар бугунги огрилар тарихдан изсиз учиб кетишади. 
Агар бугун чинакам ислохат булаётган булса Анвар Тилланазаров иши кайта курилиши керак. 
Унинг халк учун курган банкасини талон килган шахслар жавобгарликга  тортилиши керак. 
Адолатнинг уликлар ёки тириклар учун деган конуни йук. 
Адолатни барча учун тенг асосда зудлик билан таминлаши керак булган давлатдир.
 Бу унинг лутфи эмас, азалий вазифасидир.

Сафар Бекжон.

23.03.2018.

Женева.

TURKISTON: "Osiyo yuragi" UİLYAM ELEROY KURTIS

TURKISTON: "Osiyo yuragi"  UİLYAM ELEROY KURTIS “BIR IRISH YOZI”, “Atrofda QORA DENGIZ”, “ZAMOVIY HINDISTON”, “TURK VA UNING YO&#...