четверг, 2 августа 2018 г.

Жаннат калити шайхлардами?



   Жаннат калити шайхлардами?

"Сиз ўша бир эрга итоат этмасангиз жаннатга кирмайсиз."

Ислом ягона Аллохга итоат килинсин деб нозил килинди. Узбекистон тв сидаги фатвочи шайлар инсонни инсонга итоат килишга чакирармиш.   
 Узбекистон тв программалариниг биттасида шайхга берилган савол жавоб хакида. Саволни тула кисми:
 "-Нима учун ислом (дини) бизни ҳалол, ҳаром амалларда эрга итоат этишимизни чегаралаб, унга боғлаб қўйди-ю, лекин, эркакларни бизга итоат этишда боғламади?"   
 Саволнинг ушбу кисми Куръонга карши:
 " Аёлларни ислом (дини) бизни ҳалол, ҳаром амалларда эрга итоат этишимизни чегаралаб, унга боғлаб қўйди".  Куръон инсонлар учун. Аёллар хам инсон. Аллох акл-зако берганда аёлга озрок бердим демайди. Акл ишлатилиши кераклиги хакида 75 та оятда айтилган. Биронтасида хотинлар халол, харом амалларда ерларининг акли билан иш килсин деган жойи йук. Киёматда хам хар инсон, хох эркак, хох аёл булсин уз гунох ва совоблари учун шахсан узи жавоб беради. Кимда ким,  хатто шайх булса хам; 
"- эркаклар узлари уйланган аёлларининг киёматдаги имтихонларидан жавобгардир" - деса исломга зид гапирган булади. Хар эркак уз аёлига тугри йул хакида гапириши керак. Куръонда аёлигзнинг акли калта булганлиги учун халол-харом амалларни ургатинг демаган. Чунки Аллох уз кулларига адолатли шаклда акл берди ва киёматда-да берилган акл тарозисида жавобгар килади. Эркак ва аёлга,  тоифаларга ажратилиб акл берилганлиги хакида биронта оят йук. 
   КУРЪАН: Юнус Сураси ; Сура 10, Оят 100:  "Аллаохнинг иродасидан ташкарида хеч ким иймон килмайди.Аллох  аклини ишлатиб иймон килмаганларнинг устига азоб-укубат ёгдиради". Амин! 
 Эй узбеклар, агар сиздан муллалар Куръон тиловати учун хак сураса билинг-ки у молла дин тужжоридир. Куръон укимок ва эшитмок Аллохнинг текин неьматидир. Агар бу моддият садака сифатида берилганда хам дин савдосига киради. Чунки Куръон укувчи инсон Аллохнинг каломини пулга айлантиришга хакки йук. Закот, фитр  ... умумий хисобга ( касса, купчилик назоратидаги) берилганида Мулларнинг хаклари туланган хисобланади. Мулалар уша жойдан эхтиёжларига кура нафака сурашлари мумкин. Бошка шаклда дуо килиб пул олиш, мазорликда пул олиш.... барчасини  килаётган бадбахтлар учун Киёматда азоблар бордир. Куръонда пул эвазига дуо килинсин деган хукум йук. Аммо Хадислар оркали бунга килиф топишган.  Пайгамбаримиз Куръонда булмаган нарсаларни айтганига кандай ишонасиз?  "Олган молалар нариги дунёда жавобини беради" - деб таскин килманг. Бировни гунох килишига сабабчи булиш хам гунохкорликдир. 
Яъна Аллох билгувчидир. Амин.

Сафар Бекжон.

11.11.2015

TURKISTON: "Osiyo yuragi" UİLYAM ELEROY KURTIS

TURKISTON: "Osiyo yuragi"  UİLYAM ELEROY KURTIS “BIR IRISH YOZI”, “Atrofda QORA DENGIZ”, “ZAMOVIY HINDISTON”, “TURK VA UNING YO&#...