четверг, 30 августа 2018 г.

1980-ларда миллий гоя. Устозлар хакида хотираларим





1980-ларда миллий гоя. Устозлар хакида хотираларим
Бу хафтадаги жонли ёйиниминда мозийга назар солмокчиман
Хусусан 1983-87 йилларда Тошкент шахар Навоий 30 кучасида нашрётлар мажмуасида ишлаган даврларимни эсламокчиман.
Хусусан танишларим, дустларим устозларим хотирасини ёд килиш ниятим бор. 
Рауф Парфи, Мухаммад Юсуф, Назар Шукур, Кадам Саидмурод, Равшан Файз.... ларни жонли ёйинда ёд килишни ниятладим. Xар ойнинг 15-16 чисидан кейин бушаб бораётган чунтаклар омборхонада 3 литрлик электр чойнакда дамланган чой атрофида шеърхонликга айланиб кетадиган даврани эслагим келди.
Рассом дустим Исфандиёр Хайдар ва устоз Рауф Парфийларнинг иш хонамга хар гал тасодифан кириб келишларини, булим бошлигимиз Рустам Шогуломовни безовта килишни;
Бош мухарримиз устоз Нусрат Рахмат орага тушиб тасодифий мехмонлар химоясига отланганликларини айтмокчиман.
Танилган инсонларнинг хаёт ташвишлари ва кувочларини жамиятдан яширин колган кунлик ташвишлари гаплашамиз.
Диктаторлик замонларда бу хотираларни айтиш ватанда колган тириклар учун тахликали булиш эхтимоли борди. Шу кунларда озгина булсада ватандаги эркинликдан рухланган дустларнинг узлари бу хотираларимни хикоя килишимни сурашган.
Бу видео сухбат анча олдин килиниши керак эди.
Бу видео 1980 йилларда дустларим, танишларимни куттириб куйганлигини бир неча марта маkтубда, телефонда айтилди.
Улардан узр сурайман.
Омон булингизлар.
Видео сухбат проф камерада суратга олиниб
30.08.18 да yoyingа берилади.

Сафар Бекжон.

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,  Муқаддас афсоналарга кўра,  Арманистонни инсониятнинг иккинчи бешиги деб аташ мумкин.  Арарат ёки ...