понедельник, 23 октября 2017 г.

Uzdemfundsuisse баёноти.

               



                                                 Uzdemfundsuisse баёноти.


Кейинги бир ой ичида ташкилотимизга мустакил иккита жойдан муҳим маълумот йиғиш имкониятига эга булдик.
Ушбу маълумотларга таянган ҳолда биз Ўзбекистон ҳукумати, Марказий банк ҳазиналар бошқармаси ва Ўзбекистон Бош Прокуратурасига саволлар жўнатмокдамиз.

1) Ўзбекистон Марказий банкасида қимматбаҳо тошларни сақланиш ишларига Гулнора Каримованинг алоқаси бўлганми?
2) Қимматбаҳо тошлар ҳазинасида камомад чиққанми?
3) Гулнора Каримова Швейцарияда жойлашган қимматбаҳо тақинчоқлар савдоси билан шуғулланганми? Chopard фирмаси билан савдога чиқарган бриллиянтлар Марказий банк руҳсати билан амалга оширилганми?
4) Бу ҳужжатлар соҳталаштирилган деган маълумот берилганлигидан Ўзбекистон Призидентнинг ҳабари борми? Бор бўлса Ўзбекистондан олиб чиқилган қимматбаҳо тошларнинг жиноят далили сифатида Швейцария маҳкамалари тамонидан мусодара қилинишига розими?
5) Гулнора Каримованинг Женевадаги вилласида жойлашган кимматбаҳо тошлар тўла цейфларидан топилган бойликлар микдори ҳақидаги ҳужжатлар халкаро махкамаларга тақдим килинадими?
Гулнора Каримовага қарши очилган жиноий ишида қимматбаҳо тошлар учун Ўзбекистон давлатига оид ҳақиқий ҳужатлардан ишлатилгани ва асл нусҳаларидан баъзи бирларининг Uzdemfundsuisse таcаруфида эканлиги бу ишнинг келишув асосида тўҳтатилиши имконларини йуқга чиқаради.
Швейцария Бош Прокуратураси ҳамда Ўзбекистон тамони Ўзбекистон халкига оид бўлган миллардларча қийматга эга бойликларни эртами кеч халкимизга қайтаришга мажбурлар!
Uzdemfundsuisse Гулнора Каримованинг Женевадаги вилласи қурилаяпганиданда, Ўзбекистон давлат ҳазинасиниг бир қисми бу виллага жойлаштирилмокчи эканлигидан шубҳаланди. Ташкилотимиз 2010 йилдан бошлаб бу масалада маълумотлар тарқатиб келмокда.
Юкоридаги бешта савол тергов ишлари давом этаяпганлиги ҳисобга олинган ҳолда жамоатчилик ўрганиши мумкин бўлган шаклда жавоблантирилишини талаб қиламиз.
Ҳуқуқшуносларимиз, маслахатчиларимиз ва экспертларимиз Женева кантони Бош прокурори ва Швейцария махкамаси олдида бу саволларга такрорлашга тайёрдирлар.

Uzdemfundsuisse ахборот маркази.

23.10.2014. Lausanne

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,

АДДЕРВИЖОН АРМАНЛАРИНИ РОССИЯГА КЎЧИРИШ,  Муқаддас афсоналарга кўра,  Арманистонни инсониятнинг иккинчи бешиги деб аташ мумкин.  Арарат ёки ...