среда, 11 октября 2017 г.

Баймирза Хайит



          



Туркистон байроги Баймирза Хайит¨


Баймирза Хайит домла хакида ёзиш хар кимнинг хадди эмас. У кишини асарларини болалигимда “Озодлик”, “Амрека овози” радиоларидан тинглардик, бутун оиламиз билан.
Кайта куриш бошланиши билан у кишинг китобларини Узбекистонга кириб келиши бошланди. Кейинчалик у кишинг узлари ватанга кайтдилар. Афсус узок коломадилар. Кейин биз сургин булдик мусофирчикга…
Ватан хасратини йиллардир елкасида ташиган домламиз бизларни хам уз сафида курганларидан жуда yкина бошладилар. Узбекистондаги диктаторлик режими кулашини хаммадан кyра домла учун хаётий ахамиятга эга. Кимнинг качон тарки хок айлашини Худоннг узи билади, аммо бугун огир ахволда ётган Баймирза Хайит домланинг хар кунги дуоси ватанидаги малун режимнинг даф булишидир.
Yзбекистоннинг мустакиллиги йyлиgа бутун туксон йиллик умрини багишлаган Баймирза Хайит домланинг ватанига киритилмаслиги нафакат режимнинг балки хар бир Tуркистонликнинг айбидир.
Бугун Yзбекистондан ташкарида туркология сохасида канча марказ булса барчасида Баймирза Хайитнинг асарлари асосий хужжат сифатида урганилмокда. Огир хасталикларига карамасдан кейинги йилларда яна иккита китоб, озбек, турк ва немис тилларида чоп килдирдилар. Дунёнг бир нечта университетеларида фахрий докторлик унвонига сазовор булган кишининг yз ватанида хатто фукоролиги хам йyк.
Халкаро майдонда танилган тарихчи Баймирза Хайит бугун эгасиз колmadi албатта. Кейинги йилларда касалиги огирлашганидан ва кузи очиклигида уз архивини Истамбул унверситетасига хадя килган домлининг ховлиси мехмонсиз колмаяапди. Миллионларча тиражлик газета мухарирлари, телевизиончилар, хужжзатли филмлар студияларидан тинчлик беришмаяпди.
Ана шундай хужжатли филм студяларидан бири Алманянинг Франфуркт “Cafe Platform” сдудияси эди.
Баймирза Хайит домланинг бутун хаётидаги энг мухим вокеаларни тарихий хужатлар асосида урганган, тарaфсиз тахлилчилардан интервюлар килинган бу хужатли филм туркиянинг марказий каналларидан бирида намойиш килинди.
Буларнинг хаммаси домлани татмин килмаятгандай булавермаганидан кейин секин сурадим:
-Домла нима килай-ки сиз бир оз булса хам таскин топасиз ?-дедим.
-Мен узбекистонни бошкараяпганлардан мол мулк сурамайман, хатто ватан сурамайман!- домланинг бугзи тулди шекилли жимиб колдилар. Кейин яна:
- Мен улардан ватан эмас, мени ватанимга беришларини сурайман! , озгин аммо салобатли муштларини сикдилар.
Бу хакли давода yз хиссасини кушмаган номардир.
Хаммага хурмат ва эхтиром билан,


Сафар Бекжoн.
Халкаро Ёзувчилар Парламенти азоси.




TURKISTON: "Osiyo yuragi" UİLYAM ELEROY KURTIS

TURKISTON: "Osiyo yuragi"  UİLYAM ELEROY KURTIS “BIR IRISH YOZI”, “Atrofda QORA DENGIZ”, “ZAMOVIY HINDISTON”, “TURK VA UNING YO&#...