воскресенье, 26 июля 2015 г.

Яшасин Узбекистон мазлуми ва мазлумшунослар уюшмаси!


     Баъзи инсонлар уз кобилятлари ва салохиятларини хар кандай сиёсий тузум даврида намаён кила оладилар.
Мазлумлик ана ушандай кобилатлардан. Хамма хам бир пайтнинг узида хам мазлум, хамда мавжуд тузумдан тула фойдалана олмайди. Мазлум куринишли, тузумхонишли шоирлар узларини хазрати Навоийга теглаштириворсалар хам айбга буюрмайсиз. Чунки хох коммунист партблетида, хох мустакиллик кахрамони куринишидаги бу мазлумлар хар тузум каймогидан татиб, туйиб улгурмаяпдилар. Мазлумлик касалликлари кузиб кетиб карилик гашти чикарa олмаяпдилар. Албатда, бу шоирлик кобилати ёнидаги, "эхстра" кобилятдир. Хаммага хам насиб килавермайди, бу кобилят!
Хар даврда "шаклан миллий, мазмунан мазлум" шорлар халкга хитоб килаётиб:

"-Истасангиз, мени Машраб деб уйлаб осишигиз мумкин. Аммо сен халкда,                 дор куриш акли ва ип олиш имкони йук"- дейиши хам мумкин.

Албатда хар давр ва хар тузумда мазлум куринишни мазмунан кахрамонлик рутбасиндаги одамлар булгани каби уларнинг ашаддий фанатиклари хам бор.
Бу фанатизм шакли "мазлумшунослик" дейилади.
Мазлумшунос уз кахрамони булган, шоир ва ёки ёзгучини химоя килаётиб мавжуд режимни хафа килмаслиги керак. Халк мазлумни унутганлиги асосий шиор булиши керак. Kоммунизм давридаги 24 соат хизматида турган машина ва водкачи хизматчилик сервиси мазлум биографясидан учиргич билан тозалаб турилиши керак. Бу вазифани "Бош Мазлумшунос" зиммасига олади.
Мазлумшуноснинг диккат этибори уз мазлумининг

"- Одил Ёкубов бошчилигидаги уюшма миллатчилар масканига айлантирилди, рус тили тутунган она тилимиздир"- деб эълон берганини хам тарихдан учириб туриши керак.

Мустакиллик учун курашган аммо асло мазлум була олмаган кишилар хасадчи деб бот-бот нутуклар килиш хам мазлумшунос вазифаси!
Узбек хар доим талантлар этиштиравермайди.
 Замонамизнинг энг буюк мазлум куринишли, мазмунан хукуматсевар шоирини авраб асрайлик.


Яшасин Узбекистон мазлуми ва мазлумшунослар уюшмаси!  

Сафар Бекжон.

26.07.2015

Putin, "saylov" kunini nega 17 martga tayinlagan edi?

 Putin,  "saylov"  kunini nega 17 martga tayinlagan edi? Provoslav cherkov oqimidagi ruza aynan 17 mart kuni tugaydi. Qadimiy Prov...