пятница, 3 июля 2015 г.

Ўзбекистонда сепаратизм таҳликаси борми?

 

Ўзбекистонда сепаратизм таҳликаси борми?


Бу сарлавҳани муҳокама қилиш қанчалик оғир ва фожиали.

Келажакимиз ҳакида ёзиш мен учун ҳам қийин бўлди. Виртуал олам ҳабарлари, ва баъзи рус маътбуоти муҳокамаларида Қорқалпоқистонда миллий асосда муаммолар борлиги айтиб келинмокда. Мен буни виртуал оламдаги шарлатанлар ўзларини таниқли қилиш учун ўйлаб топганлар деб шу ватқгача эътибор бермагандим.

Кейинги кунларда Ўзбекистондаги қаракалпоклар "муаммолари" билан астойдил шуғулланаяпган Қирғизистон эканлигини аниқладим.

У ердан келган баъзи дўстлар бу масалани Қирғиз раҳбарлари давлат миқиёсида проэкт сифатида эътиборга олинганликларини айтмокдалар.

Сабаби Ўзбекистоннинг Қиргизларни газ ва бошқа коммуникатциядан маҳрум қилганликгида деб қаралиши айтилмокда.

Мен бунга унчалик ҳам ишонмадим.

Қирғиз муҳолифати ва баъзи зиёлилари билан алоқалар ўрнатиб ушбу масалани муҳокама қилдим қиска ва лўнда қилиб қуйидаги аналитик маьлумотномани тарқатмоқдаман:



Қирғизистон иқтисоди Ўзбекистоннинг ўртача бир вилоятининг даромадидан кўп эмас,  Қирғизистон аҳолиси Ўзбекистон халкининг 4/1 тенг.

Қирғизистон давлатининг ташқи қарзи давлат бюжетидан 10 барабор кўп,

Ҳарбий салоҳияти Ўзбекистон Армиясининг олдида чумчиқчалик аҳамиятга эга эмас.

Ўзбекистон Қирғистнон аҳолисининг 4/2 ташкил қилувчи ўзбеклар картасини истаган пайтида ўйнаши мумкин.



Лекин бу муоммаларни Қиргиз хукумати билмайдими?

Билишади!

Билсалар, нега Ўзбекистонда сепаратизм яратиш, Қоракалпоклардан бошқа бир мустакил миллат яратишга ҳаракатлар бошлашган?

Жами 5 та кишидан иборат "Олға каракалпокистон" деган ташкилотни Бешкекга жойлаштиришди?

Бу сепаратисларни реклами билан ким шуғулланмокда?

Албатта геополитикани билмайдиган кишилар бу саволларга жавобларни, бизнинг фикримизча давлат бўлиб шакллланмаган Қирғизлардан талаб килишлари мумкин?!

Лекин биз ундайлардан эмасмиз!

Биз Ўзбекистонда сепаратизм келтириб чикаришга Марказий Осиёда биронта давлат жасоратланганнига ишонмаймиз. Биз бу масаланинг орқасида Россия федиратциясининг борлигига ишонамиз. Агар Қирғизлар бу масалага арашмасликларини айтганларида ҳам буни инобатга оладиган рус қолмаган. Қиргиз раҳбарларини тўлалигича Россия маҳсус ҳизматлари назорат остига олганликларини биламиз. Инқилоблар билан қўрқитиш, коррупция хужжатларини ошкор қилиш, норкотик савдосига аралашганлик айбловлари орқали қарам ҳолга келиб колганлар.

Россия Украина мисолида кўрилгани каби миллий хоинлар яратиш учун сиёсат ва иқтисодини маҳсус мафиялаштирди ва буни ҳужжатлаштирди. Эски совет республикалари ичидаги барча раҳбарларни халкаро майдонда муҳокама қилиш имконини берувчи жиноий ишларга аралашишларини ташкил килди.

Қирғисизтон бундан мустасно эмас.

Россия ҳудудларида виртуал оламда дод-вой солиб турган "Олга Коракалпокистон" бирданига Бишкекда пайдо бўлгани хам бежиз эмас. Қирғизтон ҳам ҳарбий ҳамда сиёсий жиҳатдан Россия учун уз вилоятларидан бири сифатида кўрилаяпгани кўриниб турибди.



Энди бизнинг подадаги қўйлараримизга келсак.



Тўртта одам чойҳонада сиёсатдан гаплашса буни фош қилишга, қўшимча ойлик ва пагонларга айлантиришга уста МХХ, ИИВ айғоқчилари эса давлатчиликга туфуриб қўйишган. Диктатурадан эзилган халк ҳукуматни албатта тандид қилади.

Миллати Қорақолпок бўлса бу миллий масаладан келиб чиқиб қилинган таҳлика деб қараган ахмоқлар йўқ ердан  "Олга Кораколпокистон"  ташкилотини яратишди , пагон олиш дaрди-да.

Танқид қилган учта бечора қорақолпоқ топилди ва бу ташкилот уларнинг бўйнига қўйилди. Исканжа ва қийноқлар бу кишиларни сиёсийлаштирди.

Ташқарида қолган қариндошларидан иккитаси Россияда баъзи ташкилотлар тузоқига тушди. Қамокдаги қариндошларига ёрдан ваъдалари асосида “пагон” учун уйлаб топилган  "Олга. Қорақалпағистони..."   жонлантирилди.

Ин сoн қияфасига кирган эшшак МХХ, ИИВ ходимларини  яхшилаб тергов қилинса бу иш кандай ташкил килинганини айтадиАлбатта Россия бу масалани планлаган, барибир бошқа бир метод билан буни кун тартибига олиб келган бўларди. Бу тамони бошка масала.

"Олғачилар “бешта киши экан буни тадқиқот килиб нима қилардигиз демокдасиз.

 Сабаби,  Киргизистонда эканликлари.

Мендаги маьлумотларга кўра Қораколпокистондан , қазоқларнинг, туркманларнинг оммавий кўчиб кетишлари натижасида демография тубдан ўзгарган.  Кораколпокистондаги ўзбеклар сон жихатдан    кўпчилик аҳоли ҳуқуқида бўлиши мумкин. Иқтисодий бўҳронниг миллий сабаблардан келиб чикиб ташкил қилинмаганини ҳамма билиб турибди.

Ўзбекистондан ажралиб чиқиш деган ғоя аҳолининг етти ухлаб тушига хам кирмаяпди. “Олға”чиларнинг у ерда, на бугун на-да, келажакда сиёсий тамали йўқ.

Буни билган Россия “олға”чиларнинг, сонини қирғизлар ҳисобига тўлдирмокчи.

Кўриниши ва тил яқинликидан фойдаланиб муҳтамал бир ички урушда 5-10 минг қирғиз бирданига Қорақолпоқлашса ажаб эмас.

Қирғизистонда бунга энг уйғун ирқчилик оқимлари мавжуд.
 Бизнинг пагонпараст ва амалпараст ИИВ, МХХ ходимлари килиб кўйган жиноий хато бугун сиёсий мавкега караб кетаяпди. Путинизм Имперячилигига карши курашаяпган Гарбдан бошпана топган ва улар берган  грантларидан фойдалаяпган собик Узбекистонликларнинг  бу масалада роли борми?   Ўзбекистонда яратилмокчи бўлинаяпган  суний сепаратизмга хизмат килаяпганлар  Галима Бухарбаева, Надежда Атаеваларга ўхшаганлардир.  Улар максадлари суний сепаратизм бўлган  "Олғачи"ларга яқиндан ёрдам бермокдалар.
 Бунинг олдини олишнинг битта йўли,  Ўзбекистонда демоктаратик ислоҳатлар ўтказишдир. Акс ҳолда Украинанинг аҳволи бошимизга тушиши мумкин...



Сафар Бекжон





Uzdemfundsuisse раиси.

04.11.2014




Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...