суббота, 11 июля 2015 г.

Гулнора Каримованинг уйига киргани учун Сафар Бекжон сўроқ қилинди

Швейцариянинг Женева шаҳрида Гулнора Каримовага тегишли уйни 2013 йилнинг декабрида ишғол қилган 53 яшар сиëсий фаол Сафар Бекжон 10 июль куни маҳаллий жандармерияга сўроққа чақирилди.
Сафар Бекжоннинг сўроқдан чиққанидан сўнг Озодликка айтишича, у Гулнора Каримовага тегишли уй жойлашган туман   жандармериясига Женева кантони прокурори талабига биноан чақиртирилган.
Маълум бўлишича, прокуратуранинг талабига Сафар Бекжоннинг устидан 2014 йилнинг январида ёзилган ариза асос бўлган. Лекин терговчи Бекжонни сўроқ қилар экан, аризачи шахсини очиқламаган. “Аризани Гулнора Каримованинг тарафдори ёзганини айтди, холос”, деди Сафар Бекжон.

Швейцарияда истиқомат қилаётган сиёсий фаол Сафар Бекжон 2013 йилнинг 23 декабрида Гулнора Каримованинг Женева кантони 1223 ch Chemin de la Prévôté 7 кўчасидаги бир неча миллион доллар экани ишониладиган уйига ноқонуний кириб олган эди.
Ўзбекистонлик фаол ўзининг бу амалини “қонунга зид бўлмаган сиёсий акция”, деб атаганди.

Каримова хонимга тегишли уйда тўрт кеча қолган 52 ёшли сиëсий фаол Сафар Бекжон виллада Ўзбекистон музейлари фондига оидлиги тахмин қилинган 60 та тасвирий санъат дурдонаси ҳамда Қуръоннинг 18-асрда кўчирилган нодир қўлёзмаси чиққанини фотосуратлар билан намойиш қилди.

Ҳуқуқ фаолининг сўзларига кўра, у бу виллага эшикларини бузиб эмас, балки калит билан қулфини очиб кирган.

Аммо Бекжон сўнгги ойларда қаровсиз қолган ва Швейцария полицияси бир неча марта тинтув ўтказган тўрт қаватли вилла калитини қаердан олганини очиқ айтишдан бош тортди.

Уйнинг эгаси Гулнора Каримова Твиттер тармоғидаги ёзишмаларида ўз синглиси Лоланинг турмуш ўртоғи Тиллаев Ўзбекистон МХХ билан ҳамкорликда Женевадаги уйнинг ишғолини уюштирганлигини иддао қилиб чиққанди.

Халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси Сафар Бекжон 1998 йилдан буён Швейцариянинг Лозан шаҳрида сиёсий қочқин сифатида яшаб келади.

Курк бўлган хўрозлар!

Курк бўлган хўрозлар! 23 та араб давлати ва 450 миллион ахолиси бор. 1948 йилдан бошлаб кумасда ўтириб, фаластин, фаластин дейишмоқда. Фақат...