Enquête ouverte
contre la fille du président ouzbek.
Швейцариядаги
учта тилда чоп қилиниб
ва бутун Шевейцарияга
тарқатиладиган “20 Minutes” газетаси
ўзининг 13.3.2014.
кунги сонида Ўзбекистон
диктаторнинг тўнғич
қизи Гулнора Каримовага
қарши мақола
эълон килган. Швейцариядаги
энг оммобоп бўлган бу
газетанинг кириш саҳифасидаги
бош мақола
қилиб Гулнора Каримовага
қарши очилган жиноий иш
“катта микдордаги пул ювиш” жинояти
эканлигини айтади.
Швейцария Бош Прократураси
Гулноранинг шериклари бўлган
4 та шахсни тергов қилиши
ва бошка далилар орқали
шундай қарорга келган. Бу
ҳабар халкаро ҳабарлар
сифатида кеча тарқатилганди.
Расмий ҳабарга
бугун қайтадан мақола
ёзилишининг максадини
“20 Munutes” журналистининг
Email кейин
тушундик. Ҳабарингиз
бордир Uzdem Fund Suisse ташкилоти;
Гулнора Каримовага қарши
2012 йилдан бери жиноий иш очилиши ҳакида
Женева Бош Прокурорига ҳужжатлар
топшириб келмоқда. Гулнора
Kаримова олиб борган пул ювиш шакллари
халкаро микиёсдаги текширув эканлиги
учун бу жраён амалдаги Президентлар
оиласига қарши биринчи
марта бўлаяпган ҳодисадир.
Диктаторларга карши жиноят ишлари улар
ағдарилгандан кейингина
бошланар эди.
Каримовларга
ҳам ҳудди шу
ёндашув бўлиши кутилаяпган
эди.
Бу масалада
тажрибали адвакатлар билан
маслаҳатлашганимиздан
кейин "Villa Gulnara" акциямизни;
2013 йил 23 -28
Декабрь кунлари ўтказдик. Каримова
миллий бойликлар контрабандаси
билан қўлга тушди. Бу қисқа
ва лўнда исботланган ва
содир қилинган адреси аниқ
бўлган жиноятдир.
Энди “20 Minutes”
газетасидаги мақолага
келсак.
Е.маил ва телефон
орқали Uzdem Fund Suisse
раиси Сафар Бекжон билан боғланган
муҳбирларнинг қизикиши:
Бош Прокурор
қароридан мамнунмисиз?
“20 Minutes”
газетаси муҳарирлик
мақоласи ёнига Сафар
Бекжон баёнатини матнини ҳам
илова қилган.
Баёнот мазмуни:
“Албатта
биз бу қарордан мамнунмиз.
Гулнора Каримовага
қарши жиноят иши олиб
борилаяпганига 2 йил бўлганидан
ҳабардор эдик. Фақат
тергов ишларининг сиёсий тамонини
ҳисобга олиб бу ҳакда
эълон килинмаганини
ҳам билардик. Пул ювганикда
"шубҳали" дейилган инсоннинг
уйида тинтув ишлари
қилинмаган бўларди.
Гулнора Каримованинг катта
микдорда пул ювишда
"айбдор" лар сафига киритилгани эртага
маҳкама булади дегани
эмас.
Биз (Uzdemfundsuisse)
раҳбарияти Гулнора Каримова
ва отасига қарши маҳкама
учун асос борлигига ишонамиз. Бу асос
миллий асарларни контрабанда йўли
билан Швейцаряга
келтирганликидир. Жиноят
бу ердаги худудларда содир килинган.
Биз тез кунларда бу жиноят иши маҳкамаси
бошланишини кутаяпмиз.”
Uzdemfunsuisse ахборот
маркази.
13.03.2014